🟢 ONLINE
Бугунги жума мавъизаси:
Исломда аёлларга муносабат
Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Рауповнинг жума мавъизасини @fitratuz телеграм каналида #ONLINE тингланг.
👉 @diyonatli

👍2
КАҲФ СУРАСИДАГИ ХИСЛАТЛИ ДУО
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар: «Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оятни ҳифз қилса, у Дажжол фитнасидан омонда бўлади» (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривояти).
Ояти карималар ушбудир:
«(Ўз) бандаси (Муҳаммад)га Китоб (Қуръон)ни нозил қилган Зот (Аллоҳ)га – ҳамд! Уни (Қуръонни маъно ва мазмунда) қинғир қилмади» (Каҳф сураси, 1-оят).
«Уни тўғри қилган. Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлиши башоратини берадиган қилган Зотга» (Каҳф сураси, 2-оят).
«(Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар» (Каҳф сураси, 3-оят).
«Ва, Аллоҳ Ўзига бола тутди, деганларни огоҳлантириш учун» (Каҳф сураси, 4-оят).
«На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар» (Каҳф сураси, 5-оят).
«Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!» (Каҳф сураси, 6-оят).
«Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз» (Каҳф сураси, 7-оят).
«Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз» (Каҳф сураси, 8-оят).
«Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят-белгиларимиздан деб ўйладингми?!» (Каҳф сураси, 9-оят).
Машҳур муаррих ва сийратнавис Муҳаммад ибн Ишоқ (80-150 ҳ.й)нинг ёзишига кўра, Исо алайҳиссаломдан кейин насроний динининг асл ва ҳақиқий таълимотига амал қиладиган диндорлар камайиб, ботил динларга эътиқод қилувчилар кўпайиб борган. Рум мулкининг қайсари (шоҳи) Дақёнус худди шундай бутпарастликка ружу қўйган, насроний динидаги кишиларга зулм ўтказган ҳукмдор эди. У бут ва санамларга сиғинишдан бош тортган, тавҳид динига амал қилувчи руҳонийларни таъқиб қилиб, қўлга тушганларини қатли ом қиларди. Унинг зулмидан қутулиш ва тавҳидга асосланган соф насроний динини асраб қолиш мақсадида Аллоҳнинг розилигини истаб, юртни тарк этган ва уларни қўриқлаб борувчи бир ит билан тоғдаги ғорга қочиб бориб яширинган бир гуруҳ ёш йигитлар тарихда «Аҳсоби каҳф» («Ғор кишилари») ёки «Асҳоби рақим» («Битик эгалари») деган номлар билан машҳур бўлганлар. «Битик» – мазкур йигитларнинг ғор оғзидаги қопқоқ устига битиб қўйилган номларидир (Тафсири Хозин)
«Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар (Каҳф сураси, 10-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло икки жума ўртасидаги уни нур билан равшан қилади» (Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).
Ким Каҳф сурасининг охиридан беш оят ўқиб, кечанинг қайси соатида туришни ирода қилса, Аллоҳнинг изни ила туради.
«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.
👉@diyonatli

БАҚАРА СУРАСИ БИЛАН КЕЧИРГАНЛАРИМ
Ўнг тарафимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Биқинимга заҳарли ханжар санчилгандай эди. Қаерга бормай, докторлар топиб олгани бир хил гап: “Бизнинг қўлимиздан келмайди”. Бешта касалхонага бордим. Бефойда.
Чорасиз кетган уринишларимни кўрган илмли, солиҳ дўстларимдан бири мени “Бақара” сурасини ўқишга ундади. Яна ўқиш чоғида оғриётган жойимга қараб суф-суфлашимни ҳам айтишди. Чунки менга етган оғриқ шу соҳа мутахассислари айтишича сеҳр эди.
Ҳаммасидан кейин уйимга қайтдим. Хушуъ билан “Бақара” сурасининг тиловатига киришдим. Оғриётган жойимга суф-суфлаб ҳам турдим. Секин секин тузала бошладим. Аллоҳнинг марҳамати билан касаллик кетиб, шифо кела бошлади. Менга бир неча ойлардан бери тинчлик бермаётган дардим аришни бошлади. Оғриқ қаттиқлигидан ухлолмасдим. Бирор илож, даво ёҳуд тўғри маслаҳат берадиган шифокор топилмасди.
Кейин эса дард давоси, касаллик шифоси мана шу буюк Китобда эканини билдим. Хусуссан, “Бақара” сурасида. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “У (Бақара сураси)га сеҳр бардош беролмайди”.
Сеҳр теккан дўстларим билан гаплашдим. Баъзи биродарларимни қўрқинч, ваҳима босганини, бошқаларини қайғу-алам чулғаганини гувоҳи бўлдим. Улар ҳам мана шу қадри улуғ сурани қироат қилишда бардавом бўлдилар. Тез орада Аллоҳ уларга комил шифо ато қилди.
Сизга тавсиям шуки, бизларга дунёю охиратда ҳидоят, нур, шифо-руқия ва зафару-нажот бўлмиш азим Китобдан асло йироқлашманг.
"Ниҳоят, саодатни топдим! " китобидан.

👍3
“ЎСПИРИНЛИК” ЁЛҒОНИ
Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни “ўсмирлар” дейилади. “Ўсмирлик” ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини хаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелaр қилишмаган:
1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш. Яшаган асри Андалуснинг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Шунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб, илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишарди.
2. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш. Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ваҳоланки, бу ишга қанчалаб катта ёшлилар йиллар давомида уринишган, аммо уддалай олишмаганди.
3. Усома ибн Зайд. 18 ёш. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо каби улуғ саҳобалар бўла туриб, ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар лашкарини бошқарган.
4. Муҳаммад Қосим. 17 ёш. Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.
5. Саъд ибн Абу Ваққос. 17 ёш. Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: “Бу – менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғaнгизни кўрсатинг”, деган эдилар.
6. Арқам ибн Абул Арқам. 16 ёш. Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.
7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 16 ёш. Арабларнинг энг олижаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб, қўли ишламай қолганида гавдаси билан қалқон бўлган.
8. Зубайр ибн Аввом. 15 ёш. Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.
9. Амр ибн Кулсум. 15 ёш. Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: “Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўярди”, дейишган.
10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 13 ёш. Муаввиз ибн Афро. 14 ёш. Бадр жангида мушриклар қўшини қўмондони Абу Жаҳлни ўлдиришган.
11. Зайд ибн Собит. 13 ёш. Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.
12. Аттоб ибн Усайд. 18 ёш. Набий алайҳиссалом уни Маккага волий қилиб қўйганлар.
13. Молик ибн Анас. 17 ёш. Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: “Фатво айтишимга Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман”, деган.
14. Абдулҳай Лакҳнавий. 17 ёш. Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ “Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила” , “Тибён фий шарҳил мезон” номли китобларини ёзган. У зот 110 та асар битиб, 39 ёшида вафот этган.
Агар бу рўйхатни давом эттираверсам, зерикиб қолишингиздан қўрқаман.
Шунча нарсадан хабар топдик, энди “бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, ўспирин” каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб, фарзандларимизга ёшлигидан диний, дунёвий билимларни (аслида илм диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда, иншааллоҳ, уларнинг буюк инсонлар бўлиб етишганини кўриб, "сал улғайсин, ёш-да барибир” сингари тушунчалар ўғил-қизларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканига гувоҳ бўламиз.
"Қалблардан сўранг" китобидан.

"ФОТИҲА" – ҲАЁТ АСОСИ
Шунча йиллик умрим ва “Фотиҳа” сураси, борасида тадаббур қилиш натижасида унинг ҳаёт асоси, дунё-ю охиратдаги барча яхшиликлар калити эканини англаб етдим. Чунки бу сурада раҳмат, ҳиммат, истиқомат, васатийлик, адолат, саломатлик, тўғрилик, умид ва некбинлик бор. У – раҳмат, ғалаба, нусрат сурасидир. Бу сура руқия, шифо, даво, зикр ва илмдир. Мазкур сурада дунё ва охиратдаги ғалаба ва нажот маёқлари бор. Бу сура – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларининг мухтасар баёнидир. У руҳоний мададнинг боши, иймоний захира, ҳаётга ёрқин назардир. Бунинг бутун борлиғи умид, некбинлик, муваффақият, сакинат, розиликдир.
Фотиҳа – Аллоҳнинг ғазаби, аламли азоби, жазосидан нажот чамбарагидир. Шунинг учун бу сурани тадаббур қилинг, такрорланг. Бир кичик китобда бу сурадаги 200 та фойда саналган эди. Айрим уламолар эса бу сурада мингдан ортиқ фойдани топишган. Аллоҳ таоло Ҳижр сураси, 87-оятида:
وَلَقَدْ آتَيْنَاكَ سَبْعًا مِّنَ الْمَثَانِي وَالْقُرْآنَ الْعَظِيمَ
“Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик”, деганда нақадар рост айтган эди.
"Ниҳоят, саодатни топдим!" китобидан.

👍1
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
11-ҚИСМ
Мундин бир йил илгари бир ажойиб воқеа рўй берган эди. Мулло Фақир алайҳир-раҳма нохос мадрасага кириб келдилар. Ман ул кишини зиёрат қилдим. Хужрамга олиб келдим, чой дамладим, утургуздим. Ман ҳайрон бўлдимки, мани бу ерда эканимни бу зот қаердан билди экан деб. Мулло Фақир менга айтдики: «Мадрасанинг бир тарафида мавлоно Муҳийиддин Жайший мозорлари бор. Мозорнинг мутаваллиси билан танишмусан?». Ман айтдим: «Яхши танишман». Ул киши: «Андоғ бўлса, чиллахонанинг калидини берсун. Мен қирқ кун чиллага ўтураман», дедилар. Мен мозорнинг мутаваллисидан илтимос қилиб, калидни олиб бердим. Чиллахонага кириб кетдилар. Менга айтдики: «Энди мени олдимга кирма. Мен ўзум чиллани тамом қилиб, сенинг олдингга бораман».
Тўрт-беш кундан кейин мозорнинг мутаваллиси менга келиб айтдики: «Бу қандоғ одам эди, чиллахонадан ҳеч чиқмайди, овқат олиб келсак, эшикни очмайди. Бу одам ҳаётми, борму, йўқму, билмай қолдик». Бу сўзни эшитиб мени ҳам кайфиятим қочди. Чиллахонани тофтоф қилиб, мулло Фақир деб садои қилдим, овоз бермасдан эшикни ёруғидан бир хат узатди. Хатни ўқуб қарасам, ёзубдурки: «Нимага мени олдимга келасан? Мен сенга келма деб айтувдим. Бу мутаваллига ҳам айтгил, иккинчи келмасун».Шу билан қирқ кун тамом бўлди. Мулло Фақир чиллахонадан чиқди. Ажойиб ҳайъат билан, кўзлари қизаргон, юзлари қизаргон.
Менга айтдики: «Энди мен кетдим». Мен сўрадим: «Қаёққа борасиз?». Айтдилар: «Байтуллоҳга». Ман сўрадим: «Сиз билан яна кўришамизми?» Айтдилар: «Худо хоҳласа, Байтуллоҳда». Ман бу сўзга ҳайрон бўлуб қолдим. Менинг хаёлимда ҳажга бориш йўқ.
Шундан тўрт ой ўтгондин кейин дадам келдилар, дадам айтдилар: «Энди ўқушни бас қилсанг, мени ҳажга олиб борсанг». Мен айтдим: «Менда ҳеч бир шаъи дунёлик важҳидан йўқ, ҳаж бе зоди-роҳила бўлмайди, сизда бирор нарса борму икки кишининг сарфига етарлик?». Дадам белидан камарни ечиб, ичида бир юз ўн дона «Николай»нинг тиллосини тўкдилар. «Икковимизнинг харожотимизга етадими?», деб сўрадилар. Мен айтдим: «Ортиб ҳам қолади». Мен ҳайрон қолдимки, дадамиз камбағал одам эрдилар, бу қадар пулни қайдан топди экан. Охир сўрадим, дадам айтдиларки: «Уйдан шу ҳолда чиқдим, зоди-роҳила ҳам икки дона зоғора нон эди. Уни ҳам онанг қўшни уйдан қарзга олиб чиқғон эди. Ва ҳам ўзумни тобим йўқ, асо била йўл юраман. Шу аҳвол била уйдан чиқиб қиблага қараб дуо қилдимки: «Худоё, мени иккинчи шу жойга қайтариб келтирмагил». Шул аҳволга пиёда юруб, ҳар бир қишлоқга келиб, масжидда ётар эдим. Одамлар илмимни ҳурмат қилиб, ками беш зодироҳила берар эдилар. Шу аҳвол била Бухорога келдим. Масжидга тушуб, тўрт-беш кун истиқомат қилдим. Шеробод халқи кўб ихлослик экан. Мендан илтимос қилишди: «Бизнинг масжидимизга имом бўлинг, сизнинг номингизга саҳрода буғдой экиб берамиз. Хосилини жамъ қилиб, сотиб сизга ҳажга зоди-роҳила тўблаб берамиз. Менга ҳам маъқул бўлди. Уч йил ушбу масжидда имом бўлуб қолдим. Халқ менга буғдой экиб, хосилини сотиб, пулини берар эдилар. Ўзлари ҳам буғдойларидан ушур тўплаб менга берар эдилар, то менга зоди роҳила жамъ бўлуб, шу қадар маблағни тўплаб бердилар. Мени Амударёдин ўткариб қўйдилар. Мен бир эшакни сотиб олиб, шу била Афғонистондан ўтуб Яшовул шаҳрига келдим. Бу ерда эшагимни сотиб бу рафиқларим билан ҳожихонада бирлашиб, поездга билет олдик, билетимиз Бомбей шаҳрига эди. Парвардигор менинг кеча ва кундуз талаб қилғон дуойимни мустажоб қилиб, бу истансада сени топтим. Энди то ўлгунумча мен сандин жудо бўлмайман. Ҳажга мени олиб боргил».
Хулосаи калом шулки, ушбу йилда хатми китоб қилғон бўлар эрдим. Бу муяссар бўлмади. Дадамнинг хизматларига ҳажга боришга мажбур бўлдим. Устозларим ҳам маъқул кўруб, руҳсат бердилар. Шу била мадрасани талабалари бизни истансага олиб чиқиб поздга ўткуруб, фотиҳа бериб, қайтдилар. Бомбейга етиб келдик. Ҳожихонада дадамнинг рафиқлари ҳануз турган эканлар. Бизни келғондин сўнг параход сафарга тайёр бўлди. Билет олиб Маккага жўнадик.
ДАВОМИ БОР...

ИМОМ ШОФЕИЙНИНГ ҲАЁТИ МУВАФФАҚИЯТ ҲИКОЯСИДИР
Сиз етим ҳолда ўссангиз, улғаядиган бўлсангиз ноумид бўлманг, хафа бўлманг. Баъзан этимлик инсон учун нажот, муваффақият йўли бўлади. Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳнинг оталари вафот этди, у зот онасининг қорнида ҳомила эди. Онаси Ғазо шаҳридан Маккага кўчиб ўтди. Кўп нарсаси йўқ, бечора, фақир эди. Дунёда кўп нарсага эга эмас эди. Ўзига ҳам, боласига ҳам нафақа қилишга бирор пули йўқ эди. У Маккада ўзига кичкинагина хонани ижарага олиб яшай бошлади. Иқтидорли, қобилиятли ўғил шу жойда ўсди. Онасининг бағрида бўлди. Ёшлигиданоқ илм талаб қилди. У Масжиди Ҳаромда эшитган илмларини ёзарди. Ёзиш учун эса тахталар, ёғочлар, териларни жамларди. Буларни йиғиб хонага қўйиб қўярди. Ҳатто хона торайиб қолди. Ўзи ҳам, онаси ҳам зўрға сиғадиган бўлиб қолди. Шунда она ўғлига: “Эй, Муҳаммад уйда чиқишимизга йўл қолди, қолган ҳамма жойни сенинг ёғоч-тахта, териларинг банд қилиб қўйди”, деди. Онасининг бу гапидан таъсирланган Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ ёғоч-тахта, териларга ёзганларини ёдлашга киришди. Улардаги нарсаларни қалбига жойлаб, мустаҳкамлаб олди. Ундан кейин ҳалиги ёғоч-тахталарни ёқиб юборди. У зотнинг шеърлари бор: “Менинг илмим ўзим билан биргадир, қаерни қасд қилсам ўша жойда бўлади, менга эргашиб юради. Сандиқлар эмас, қалбим шу илм учун идишдир. Агар мен уйда бўлсам илм ҳам мен билан бирга уйда бўлади. Агар мен бозорда бўлсам илм ҳам ўзим билан бирга бозорда бўлади”.
Шундай қилиб ҳикмат, фаҳм, истинбот булоқлари Имом Шофеийдан отилиб чиқа бошлади. Бу кишидан илми раббоний, Набавий илмлар ёмғир каби ёғиларди. Ажойиб китоблар ёздилар, “Ал-умм ар-Рисола” номли ва яна бошқа китобларни ёздилар. Дин имомларидан бирига айланди. У зотнинг мазҳабларига миллионлаб одам мағрибу-машриқда ҳамма эргашарди. Имомларга устоз бўлди. Фаҳмда, ҳукмларни чиқаришда, истинботда зарбулмасал даражасига этди. Мана бу етимликдир. Фақирлик, йўқсиллик, камбағалликда ўтган умрдир. Лекин бу етимлик куч, азму-қарор ва мунтазамлик ила шу йўлларни, қийинчиликларни босиб ўтди, энгиб ўтди.
Сиз ҳам бошингиздан ўтказаётган қийин вазиятларга афсусланманг. Баъзида у муваффқият, охират ва дунёда муваффақият ва нажот йўли бўлади. Аллоҳга таваккал қилинг. Давом этинг. Роббингизга ишонинг. Ўзингизга нарсаларни кўпайтирманг, енгиллатинг. Чунки баъзан ҳамма нарсани кўпайтиравериш сизнинг муваффақиятингиз йўлида тўсиқ бўлади. Истагингиз ишларни ниҳоясига етказишда сиз учун тўсиқ вазифасини ўтайди. Сиз билмайсиз, Аллоҳ таолонинг сиз учун танлагани сизу-биз ўзимиз учун танлаганимиздан кўра яхшироқдир.

ТАРИХНИНГ ЯНА БИР ГУВОҲЛИГИ
Миср тарихини ўрганган киши у ерда милоддан аввал фиръавнлар деб аталувчи бошлиқлар бўлганини яхши билади. Яъни, милоддан аввал Миср ҳудудида подшоҳликлар ўтган ва улар ўз подшоҳларини фиръавн деб атаганлар. Бу нарса Қуръони каримда ҳам келган.
Бироқ Юсуф сурасини ўқир эканмиз Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаганлари, лекин подшоҳлар фиръавн деб аталмаганини, балки шунчаки подшоҳ деб аталганини гувоҳи бўламиз.
Тарихдан маълумки, фиръавнлар маълум муддат ҳукронлик қилгач Ҳуксус Мисрни эгаллайди. У фиръавнлардан эмас эди. Шунингдек, унинг даврида подшоҳ фиръавн деб аталмас эди. Юсуф алайҳиссалом ўша подшоҳ Ҳуксус даврида яшаганлар. Кейинчалик Мисрликлар Ҳуксусни ҳайдаб соладилар ва у ерларга яна фиръавнлар ҳукмронлик қила бошлаган.
Хўш, бу тарихий ҳақиқатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким билдирди? Ахир фиръавнлар даврида Ҳуксус ҳам ҳукмронлик қилганини, у фиръавн деб аталмаганини олимлар яқинадагина, эҳромлардаги битиктошлардан аниқлашди-ку?
Китобимиз сўнгига келар эканмиз, аввало бу меҳнатимизни Ўзининг йўлида ҳусни қабул айлашини сўраймиз. Шунингдек, дунёда яратганнинг борлигига биронта ҳам далил йўқ дейдиганлар учун муносиб бир жавоб бўлади деган умиддамиз. Унинг Ўзи эшитувчи ва билувчи Зотдир!
Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ

МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР
1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш.
2. Ҳалолдан еб-ичиш.
3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш.
4. Беш вақт намоз ўқиш.
5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш.
6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш.
7. Аллоҳга таваккал қилиш.
8. Қаноаткор бўлиш.
9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш.
10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш.
11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш.
12. Гуноҳларга тавба қилиш.
13. Ихлос билан ибодат этиш.
14. Шайтонни душман билиш.
15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш.
16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш.
17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.
18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш.
19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш.
20. Қариндошларни зиёрат қилиш.
21. Омонатга хиёнат этмаслик.
22. Аллоҳдан қўрқиш.
23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш.
24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.
25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш.
26. Коинотга ибрат назари билан боқиш.
27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.
28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш.
29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик.
30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик.
31. Ҳаромга қарамаслик.
32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик.
33. Сеҳр-жоду қилмаслик.
34. Ёмон сўзларни эшитмаслик.
35. Илм таҳсил этиш.
36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш.
37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.
38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш.
39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик.
40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик.
41. Аллоҳ учун ейиш, едириш.
42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш.
43. Молининг закотини бериш.
44. Хайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик.
45. Қалбини маъсияд ва ёмонликлардан тозалаш.
46. Кибр қилмаслик.
47. Етимнинг молини сақлаш.
48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш.
49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик.
50. Аллоҳга ширк келтирмаслик.
51. Шароб ичмаслик, қимор , пора олмаслик, пора бермаслик.
52. Зинодан қочиш.
53. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик.

ШАЙТОН ҚОЧИШИНИ ХОҲЛАСАНГИЗ
Ҳар қандай ҳолатда осон ва енгил бажариладиган амал ҳақида ўйлаб қолдим. Юрганимда ҳам, ўтирганимда ҳам, ётганимда ҳам, ижтимоий муносабатларда ҳам, сафаримда ҳам муқимлигимда ҳам машаққат туғдирмасин. Ниҳоят топдим, Аллоҳ жалла жалалуҳуни зикр қилиш.
У майин шаббода сингаридир, муздек, зилол сувдек, бирор оғир ҳаракатларсиз, уринишларсиз амалга оширса бўлади. Ҳолбуки бу амал Аллоҳнинг наздида ажри ва савоби буюк ишдир. Қолаверса, юмушингизни тўхтатмайди, балки қувватингизга қувват қўшади. Ҳамда осон ва енгил битиришингизга ёрдам беради.
Масалан, кийимингизни кийяпсиз, тасбеҳ айтишингиз мумкин. Чунки тилнинг ҳаракати энг енгил ва энг осон ҳаракатдир. Яна, инсонлар гапини эшитяпсиз, тилингизни ҳаракатлантиринг ва қалбингизни зикр билан Ҳозирланг. Лекин нодир ҳолатлар ҳам учраб туради, бу пайт тасбеҳ айтиш қийинроқ бўлади. Масалан, таом еяётган чоғингиз фақат дилингиздан зикр қила олишингиз мумкин. Лекин шунда ҳам ҳар луқма орасида ҳамд айтишга эгасиз. Яна, учоқни ёки поездни кутиб терминалда турибсиз, тасбеҳ билан тилингизни намлантириб туришингиз осон. Яна, бирор байрам, тан-таналарда иштирок этяпсиз, нафсингизни Аллоҳнинг таҳлили ва тасбеҳи билан банд қилинг. Ўша пайтда замон ва макон Унинг зикри билан тўлиб-тошсин. Сиз эса Роббул оламин ҳузурида энг саодатли банда бўласиз. Сизни машғул бўлиб турган амалингиздан чалғитмай, балки унга енгиллик ва осонлик туҳфа этадиган бирор иш-ҳаракат йўқ. Фақатгина, Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш неъмати бундан мустасно.
Масалан, намоз. Унинг ҳолатлари, вақтлари, кайфияти мавжуд. Рўза эса кўпчиликка қийин туюлади. Садақага ҳамма ҳам қодир эмас. Аммо Аллоҳнинг зикри билан тасбеҳ айтишга келсак, у Аллоҳнинг жаннатидир. Уни Ўзига яқин бандаларига тақдим қилгандир, хоҳлаганлар кирсин. Унинг зикридан мосуво бўлганлар, ана ўшалар бахтсиз кимсалардир. Асл гап Аллоҳ кимни муваффақ қилганида бўлиб, кимни тасбеҳ ва зикри учун муваффақ қилса, батаҳқиқ, унга жаннатул фирдавснинг калитини берибди.
اللهم أعني على ذكرك و شكرك وحسن عبادتك
“Эй Аллоҳим, бизга зикринг, шукринг ва чиройли ибодатинг сари ёрдам бер”.
"Ниҳоят, саодатни топадим" китобидан.

БАРМОҚ ИЗИДА ЯШИРИНГАН ШАХСИЯТ
Қуръонда инсонни қайта тирилтириш Аллоҳ учун осон эканлиги таъкидланиши билан бир қаторда, одамларнинг бармоқ изларига ҳам алоҳида урғу берилган:
«Йўқ! Биз унинг бармоқ учларигача тўлиқ тартиб билан йиғиб қўйишга қодирмиз». («Қиёмат» сураси, 4-оят)
Бармоқ изларига берилган урғунинг ўзига хос маъноси бор. Чунки ҳар бир кишининг бармоқ изидаги шакллар ва кичик деталлар ҳар бир шахс учун ягонадир. Нафас олиб турган ҳар бир инсон ёки бу оламда яшаб ўтган инсонлар такрорланмас бармоқ излари тўпламига эгадирлар.
Бундан ташқари, ҳатто бир хил ДНК кетма-кетлигига эга бўлган ўхшаш эгизаклар ҳам ўзларининг алоҳида бармоқ излари тўпламига эга. Бармоқ излари туғилишдан олдин якуний шаклга киради ва умр бўйи, агар доимий чандиқ орттирилмаса, ўзгармасдан қолади. Шу боис, ўз эгаларига ягона бўлган бармоқ излари шахсиятни жуда ҳам тўғри тасдиқловчи далил сифатида қабул
қилинади.
Бармоқ излари илмидан шахсни хатосиз аниқлаш услуби сифатида фойдаланилади Бармоқ изларининг бу фазилати фақатгина XIX асрнинг охирларида кашф қилинганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Ундан олдин, бармоқ излари ҳеч қандай аҳамиятсиз ёки маъносиз оддий эгри чизиқлар деб тушунилар эди.
Аммо Қуръонда, Аллоҳ ўша пайтда ҳеч ким эътибор қилмаган бармоқ учлари ҳақида бизни огоҳ қилган ва бизнинг диққатимизни уларнинг муҳимлигига жалб қилган. Бу муҳимлик фақат ҳозирги кунга келиб тўлиқ англаб етилди. Бармоқ излари воситасида шахсни аниқлаш усулининг қонунга мувофиқлиги кейинги йигирма беш йил ичида кўплаб полиция маҳкамалари томонидан тасдиқланган ва у қонуний исботланган услубдир.
Бизнинг давримиздаги шахсни аниқловчи ҳеч бир технология бармоқ изларидек бундай самарали натижаларни бермайди. Шахсни тасдиқлаш учун бармоқ изларидан фойдаланиш кейинги 100 йил ичида қонуний жараёнларда ва халқаро эътиборга молик жараёнларда қўлланиб келинмоқда.
АндреА. Моэнсен сўзининг «Fingerprint Techniques» (Бармоқ изи усуллари) номли китобида ҳар бир шахс ягона бармоқ излари тўпламига эга эканлигини таҳлил қилади: «... шу пайтгача турли бармоқлардан олинган икки бармоқ изининг бир-бирига аниқ мос тушганлик ҳодисасига бирор марта ҳам дуч келинмаган».
«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

АБРАҲАНИНГ ҚЎШИНИ
Тарихга қайтиб Аллоҳнинг борлигига далиллар изласак ҳaм aлбатта бундай мўъжизаларнинг гувоҳи бўлишимиз аниқ. Ҳар биримиз Фил сурасининг нозил бўлиши ҳақида эшитганмиз. Унга кўра Абраҳа ўзининг қўшини билан Каъбани бузмоқчи бўлиб, қўшин тортиб келади. Каъбага яқинлашганида эса осмондан қалдирғочдек Абобил қушлари ёпирилиб келади ва ҳар бири ўзи билан тош кўтариб келади. Ўша тошларни Абраҳанинг қўшини устига ташлайди ва душман қўшини буткул қирилиб кетади.
Бу воқеа пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилган йилларда содир бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга етганларида Аллоҳнинг элчиси бўлдилар ва кўп ўтмай, ҳали Ислом қувватга эга бўлмай туриб Аллоҳ таоло Фил сурасини нозил қилди.
Демак, бу сура нозил бўлган пайтда Абраҳанинг қўшини ва унинг ҳалокатли енгилишини ўз кўзи билан кўрган кишилар ҳаёт бўлган. Айтайлик, ёши олтмиш атрофидаги киши ўша пайтда бу воқеанинг тирик гувоҳи бўлган. Агар пайғамбар алайҳиссалом ёлғончи бўлганларида Исломга тиш тирноқлари билан қаршилик қилган мушриклар бу оятларни ёлғонга чиқарган ва ақли бор кимсаларнинг бирортаси илоҳий ваҳийга эргашмаган бўларди.
Энди буни бирор кимса ёлғон дея оладими?
Бу воқеани бўлмаган дея оладими? Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
(Эй, Муҳаммад!) Раббингиз “фил эгалари”ни не қилганини кўрмадингизми?
(У) уларнинг макрларини йўққа чиқармадими?!
Уларнинг устига тўда-тўда қушларни юборди.
(Улар) сопол тошлар билан уларни отар эди.
(Бас) уларни (Каъбани бузишга келганларни) еб (чайнаб) ташланган сомондек қилиб қўйди. (Фил сураси)
Мана шундай ояти карималарни яхшилаб тафаккур қилган киши Аллоҳнинг каломи ҳақ эканлигига иймон келтиради.