Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
АЛЛОҲ МЕНИ СЕВАДИМИ!?

Шайх Али ат-Тонтавий (Аллоҳ раҳмат қилсин) деди:
- Мени Аллоҳ севадими?
Бу савол мени ўзига жалб этди. Шунда Аллоҳ таолонинг муҳаббати Унинг бандасига Китобида зикр қилинган сифатлар борларгагина келиши ёдимга тушди.

Хотирамни бирма-бир варроқлаб, ўзимни уларга муносибманми йўқми солиштириб чиқдим.

Билдимки, Аллоҳ таоло "МУТТАҚИЙН"ларни яхши кўрар экан. Мен эса ўзимни МУТТАҚИЙН деб ҳисобламайман.

Яна билдимки, Аллоҳ таоло "САБРЛИ"ларни яхши кўрар экан. Шунда ўзимнинг САБРИМ камлиги ёдимга тушди.

Билдимки Аллоҳ таоло "МУҲСИН"ларни севишини кўрдим. Мен қанчалар бу нарсалардан йироқмана!?

Мен излашни бас қилдим. Чўчидим..."ўзимда Аллоҳ севадиган сифатларни топа олмасам-чи", деб қўрқдим. Ва аъмалларимга боқдим...

- Эй Аллоҳ, агарда сустлик, гуноҳ, доғ ва нуқсонлар бир-бирлари билан аралашиб, кўпайиб кетган бўлсачи??

Шунда Аллоҳ таолонинг ояти ёдимга тушди:
"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади"
Бақара сураси, 222-оят.

Шу захоти бу оят менинг учун ва менга ўхшаганлар учун нозил этилганини тушуниб етдим ва маромига етказиб қўйдим.

Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.
Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.
Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.

🤲 Сиз ҳам Аллоҳ таолонинг суйган бандалари қаторида бўлинг..

👉@diyonatli
👍4
“ҒИЙБАТ ЗИНОДАН ОҒИРРОҚ”

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат зинодан оғирроқ», дедилар. «Қандай қилиб?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши зино қилгач, тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Ғийбатчи эса то ўша (ғийбат қилинган) дўсти кечирмагунича кечирилмайди», деб жавоб бердилар. «Сийрати Аҳмадийя»да Ибн Абу Дунёдан нақл қилинган.

Изоҳ. Бунга сабаб шуки, зино қилишда фақат Раҳмонга мухолафат (қарши чиқиш, исён қилиш) бор. Ғийбатда эса Аллоҳ таолога мухолифат қилиш ҳам, ғийбат қилинган кишига озор бериш ҳам бор. Аллоҳ таолонинг ҳаққи тавба билан кечирилади, лекин банданинг ҳаққи ўша банда кечирмагунича афв этилмайди, яъни қилинган гуноҳ бирор банданинг ҳаққига алоқадор бўлса, ўша банда бу гуноҳни кечирмагунча Аллоҳ таоло ҳам кечирмайди. Шунинг учун баъзи уламоларнинг мазҳабида ҳаж қилиш билан барча катта-ю кичик гуноҳлар кечирилади, аммо бандалар ҳаққи бундан мустаснодир. Бу ҳам ғийбатнинг гуноҳи зинодан ортиқроқлигини билдиради. Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳақида шундай марҳамат қилади: «Бу кунда ҳар бир жонга қилган ишининг бадали (мукофот ёки жазоси) берилади. Бу кунда умуман зулм йўқдир» (Муъминун сураси, 17-оят). Бу нидони эшитган ғийбатчи ноумидликка тушиб, қилган ишига надомат қилади. «Кошки дунёда одамларни ғийбат қилмаган, айбларини очмаган бўлсам эди», дейди.

Ҳикоя. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ бир зиёфатга бордилар. Зиёфат аҳли кечикиб қолган бир одамни ғийбат қила бошлади. Шунда Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ: «Ажойиб-ку, одамлар аввал нон, кейин гўшт ер эди, сизлар эса нондан олдин гўшт едиларинг», деб уларга танбеҳ бердилар. «Тазкиратул авлиё».

“Ғийбат ўзи нима?” китобидан.

👉@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Башарият отаси | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
#Савол_жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат"
каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 3-март, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:10 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍6
ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ

Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади.

Иккинчисига уйланса-ю, адолат қилмаса, маҳшарда бир томони ишламаган ҳолда тирилади.

Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади.

Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди.

Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олижанобдир.

Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳақи бўлади.

Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди.

Агар эр хотинига “сен менга онамнинг орқаси кабисан” деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади.

Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?..

Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳақи йўқ; болаларини тортиб олмайди.

Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди.

Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.

Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, “Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ”.

Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади.

Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар.

Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди.

Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатинг-чи!

"Қалблардан сўранг" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Bashariyat otasu
DIYONAT.UZ
Башарият отаси | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Live stream scheduled for
Пайғамбарлар дедиларки:
“Кўнгилдаги иллат сабабли инсон тўғрини англамайди, янглишади. Шунинг Учун неъматлар, аксарият ҳолларда иллат бўлади. Хасталик билан ейилган таом инсонга куч бағишлайдими? Бундай кайфиятда
кўнгилни яйратувчи озуқа ҳам сенинг вужудингда нохуш бўй таратади”.

Кўнгилдан кўнгилга дарча борлиги аниқ. Икки кўнгил икки вужуд каби бир-биридан айри ва узоқ қола олмайди. Икки қандилнинг ёғ қуйилган идишлари битта эмас, аммо шуълалари қоришиқ, биттадир. Бу кўнгилда севги чақмоғи чақдими. билки, у кўнгилда ҳам муҳаббат бордир. Кўнглингда Аллоҳ севгиси ортдими, шубҳа йўқки, Аллоҳ сени севади. Якка қўлдан сас чиқмас. Яна бир қўл бўлмагунча, икки қўлинг бир-бирига урилмагунча на сас чиқар, на садо.

Жалолиддин РУМИЙ.

👉@diyonatli
👍9
Live stream finished (39 minutes)
ҚУРЪОНИ КАРИМ ВАСИЛА ҚИЛИНСА, ҒАМ ВА ХАФАГАРЧИЛИК КЕТАДИ

Имом Аҳмаднинг «Муснад» китобида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб бундай дедилар:

«Бир кишига ғам ва хафагарчилик етса, бас, қуйидаги дуони ўқисин: «Аллоҳумма инни абдука ибни абдика ибни аматика. Насияти биядика мазин фийя ҳукмука. Адлун фийя қодука. Асъалукаллоҳумма бикулли исмин ҳува лака. Саммайта биҳи нафсака, ав алламтаҳу аҳадан мин ҳолқиқа ав анзалтаҳу фи китабика ав истаъсартаҳу биҳи фи илмил ғойби индака. Ан тажъла алқуръана лазима робиъа қолби ва зиҳаба ҳамми илла азҳабаллоҳу азза ва жалла ҳаммаҳу ҳузнаҳу ва абдалаҳу маканаҳу фароҳан. Фақийла я Расулаллоҳ! Ала натаъалламуҳа? Қола: Бала янбағи лиман самъаҳа ан ятаъалламаҳа».

Маъноси: «Эй Аллоҳим! Мен бандангнинг ўғлиман, чўрингнинг ўғлиман. Пешонам Сенинг қўлингдадир. Мен ҳақимдаги ҳукминг раводир. Менинг тўғримдаги қароринг одилдир. Эй Аллоҳим! Сенинг ҳар бир исминг билан, Ўзингни номлаган ёки маҳлуқларингдан бир кишига ўргатган исминг билан ёки Ўзингнинг ғайб илмингда бекитган исм билан Қуръони азимни қалбимнинг баҳори, кўзимнинг нури, хафалигимни кейтказувчи ва ғамини йўқотувчи қилишингни сўрайман».

Банда шу дуони ўқиса Аллоҳ таоло унинг ғами ва хафалигини йўқ қилади. Уларнинг ўрнига хурсандчиликни пайдо қилади. «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони ўрганайликми?» деб сўрашди. У зот айтдилар: «Ҳа. Уни ким эшитса, ўрганмоғи лозим бўлади».

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.


👉@diyonatli
👍3
ИНСОНЛАРНИ НЕЧУН СЕВАМИЗ?

Инсонлар Ҳазрати Одам алайҳиссаломдан тарқалган биродарларимиз бўлгани учун уларни севамиз. Ҳаммани яхши кўрамиз... «Бу ҳам менинг Одам алайҳиссалом Отамдан тарқалган бир авлод», деб севамиз. Шу сабабдан уларнинг тўғри йўлга келишини хоҳлаймиз. Куфрда қолмаслигини истаймиз. Нафсига қул бўлмаслигини истаймиз...

Шунинг учун, кечирувчан бўлиб, муҳаббат билан, сабр билан инсонларга хизмат қиламиз: ҳеч бир инсонни айирмаймиз, ҳеч бир миллатни айирмаймиз, ҳеч бир суҳбатдошни паст кўрмаймиз... Қарабсизки, бир ғайри муслим мусулмон бўлибди! Австралияда, менга ихвон (дўст, оғайни) бўлмоқ ниятида бир рум олдимизга келди. Зикр вазифасини олиб, тариқатга кирди, алҳамдулиллоҳ, кўпгина биродарларимиздан кўра яхшироқ ишлар қилди... Бразилиялик бирови келиб, интисоб этди... Армани мусулмон бўлиши мумкин, булғор мусулмон бўлиши мумкин. Тағин бошқа бирови мусулмон бўлиши мумкин.

Мусулмон бўлиши учун ҳам уринмоғимиз шарт. Чунки унинг бошқа бир йўли йўқ...
Инглиз мусулмон бўлгай, мутасаввиф бўлгай. Олмон мусулмон бўлгай. Бунга мисоллар кўп. Шунинг учун бизнинг усулимиз жуда кенг бир усул.

Бир-бирларимизга биродар, қариндош бўлишимиз керак эди. Буни ҳатлаб, буни четлаб ўтяпмиз. Тариқат аҳли, аҳли дил бўлганимиз учун, аҳли қалб бўлганимиз учун муҳаббатли бўлмоғимиз керак эди, буни ҳам четлаб ўтаяпмиз, эпламаяпмиз, ўрнига қўя олмаяпмиз. Кетяпмиз худди Аллоҳнинг севмаган бандаларидек, турли ёмон феъл-ҳаракатларнинг роса гирдобига тушяпмиз! Улар қиладиган чиркин ишларни қиляпмиз.

Қилмаслигимиз керак эди...
Биздан муҳаббатли бир жамоанинг ташкил топиши, майдонга келиши керак эди. Бу шундай бир муҳаббатли жамоа бўлгайки, унда Исломга хизмат қиладиган ходимлар бўлгай. Исломга хизмат қиладиган шахслар орасида муҳаббат бўлмаса, булар Исломнинг хизматини қандай бажаради? Ораларида меҳр-муҳаббат бўлмаган инсонлар Исломга қандай хизмат қилади? Қила олмайдилар, қила олмагаймиз! Аммо бу муҳим, асос масаладир. Биз бу муҳаббат пойдеворининг устига жуда юксак бинолар қура оламиз. Буни чиндан-ҳақиқатан таъминлай олсак, бир-биримизни самимий, ҳақиқатан севсак, бир-бирларимизга чиндан, ҳақиқатан фидоийлик қила олсак, муваффақият қозонгаймиз.

«Ҳақиқий севги» китобидан.

👉@diyonatli
👍1
МУСУЛМОН БЎЛИШ УЧУН УЗИЛИНГ

Бу иборани Доктор Али Салобийнинг “Ливиялик олим Абдужаббор Сирдий сийрати” номли китобидан ўқиб қолдим. Мўъжазгина бу сўзлар кўзларимни очди, руҳлантирди ва ҳайратга солди. Чунки улар чиройли ва самимий бўлиши билан бирга ўринли ҳам эди. Унда айтилгандики, комил мусулмон бўлиш учун аввало гуноҳлардан тийилинг. Мушкул вазиятлардан қутулинг. Бу ҳолатлардан саломат бўлганингиздин сўнг ўрганишни бошланг, вақтингиздан унумли фойдаланинг. Сўнгра ўрганганларингизни фаҳмланг. Умрингиз ва фароғатингизни ғанимат билинг. Ниҳоят, хилватда қолиб Аллоҳнинг неъматларини фикрлаш билан ҳузурланинг.
Сизга шуни айтмоқчиманки, ҳар куни маълум вақтингизни нафсни тергаш учун ажратинг. Мусҳаф, китобларингиз қироатига, хотиржамликка фурсат топинг. Роббингизга истиғфор айтинг. Турмушуингиз ишларини тадаббур айланг. Охиратингиз ҳақида ўйланг.
Ҳаётнинг қий-чувлари билан овора бўлар экансиз, дуч келган ҳолатда тушишингиз, бўлар-бўлмас ишларни қилишингиз, ким қаёққа етакласа, эргашиб кетишингиз мумкин.
Аллоҳ қалбингиз юпанчига чирой берсин. Динингизни мукаммал, вақтингизни баракали қилсин. Турмушингиз тўкислансин.
Руҳий ҳолатга эришишингиз учун вақт ажратишга уруниб кўринг. Яна нафсингизга мурожаат этишингизга, ҳисоб-китоб, назорат қилиш учун ҳам. Зеро, мана шу андак вақт сизга ҳаёт учун муҳим низомни тартиблаб беради. У билан дин ва дунё ишларингизни жой-жойига қўясиз. Фойда ва зарарингизни ажратасиз.

“Ниҳоят, саодатни топдим!” китобидан.

👉@diyonatli
👍2
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
10-ҚИСМ

Ман мадрасадан чиқиб қаёққа боришим керак экан, ўзум ҳам билмайман. Кўчада айланиб, истансаға бордим. Афғонистон чегарасидан келғон поезд тўхтаб турғон экан. Дилимға келдики, мабодо мамлакатимиздан Ҳажға борғувчилардан биронтасини учратаманми деб, поездға чиқдим, вагонларни текшириб кўрдум. Бир вагонда уч киши ўтурғон экан. Уларни кўрғон замон ўзбеклиғини билдим. «Оталар, қаердан келдингизлар?», деб сўрадим. Улар мени ўзбекча гапиришимдан ҳайрон бўлди, чунки менинг либосларим Ҳиндистон либоси эди. У ҳожилардан бири: «Сан ўзбекмисан?», деб сўради. «Ўзбекман», дедим. «Бу ерда нима қилиб юрасан?», деди. Мен: «Мадрасада ўқийман», деб жавоб бердим. «Ўзбекистоннинг қайси шаҳридан бўласан?» деб сўради. Мен: «Қўқонлик бўламан», дедим. У одам айтди: «Мен ҳам қўқонликман», деди. «Қўқонднинг қайси қишлоғидан бўласан?», деб сўради. Мен айтдим: «Уч кўприкға яқин Чорбоғ қишлоғидан бўламан». Ул одам айтди: «Кимнинг ўғли бўласан?». Ман айтдим: «Мулло Рустам домланинг ўғиллари бўламан», дедим. Бул одам бир сайҳа тортиб: «Йўқолғон ўғлумни топтим» деб менга ёпишди. Мени қучоғлаб турган ҳолда хушдан кетди. Мен ўзумнинг дадамни танимасдан турғон эканман. 15 йил илгари кўрғонимда дадамнинг соқоллариға оқ кирғони йўқ эди. Энди соқоллари оқариб, бетоб бўлиб, заиф бўлуб қолғон эканлар. Ҳеч танимадим.
Шу вақтда поезд юрушға бошлади. Мен тезлик билан дадамни пастға олиб тушдум. Булар уч киши Ҳажға кетатурғон эканлар. Поезд билетлари Бомбей шаҳриға олинғон экан. Ҳожилар Бомбейға тўпланиб, параходға билет олиб ҳажға жўнайдилар. Дадамнинг шериклари поездда йиғлаб кетабердилар. Мен дадамни олиб мадрасаға келдим. Мударрисларимиз ҳайрон бўлуб: «Сенга илгари хабар келганмиди?», дедилар. Ман айтдим: «Йўқ ҳеч қандай хабарсиз чиқдим». Поезддаги «қудрати илоҳияға» таажжуб қолдилар. Дадам айтдиларки: «Ман қидириб, Мозори Шарифға келдим, сени билғонлар айтдилар: «Уни Ҳиндистон тарафидан топарсиз». Мени умидим узулиб, бу катта шаҳардан қандай топаман. Худоға нола қилиб тиладим: «Худоё, ўғлумни менга еткурғил. Мени бу дуойим мақбул бўлғон экан, сени мажбур қилиб, менинг олдимға олиб чиқиб қўйди».
Дадам: «Шу давр ичида нима қилиб юрдинг?», деб хафалик изҳор қилди. Мен айтдим: «Илм таҳсилида юрдум, шу бу йил охирги йилим», дедим. Дадам айтдилар: «Сан ҳали ҳам ўқуб юрубсанми? Сени шерикларинг мударрис бўлуб дарс айтишиб ётипти. Энди маслаҳат шулки, тезлик била мадрасадан жавоб ол. Мени Ҳажга олиб бор».

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍1
🟢 ONLINE

Бугунги жума мавъизаси:
Исломда аёлларга муносабат

Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Рауповнинг жума мавъизасини @fitratuz телеграм каналида #ONLINE тингланг.

👉 @diyonatli
👍2
КАҲФ СУРАСИДАГИ ХИСЛАТЛИ ДУО

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар: «Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оятни ҳифз қилса, у Дажжол фитнасидан омонда бўлади» (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривояти).

Ояти карималар ушбудир:

«(Ўз) бандаси (Муҳаммад)га Китоб (Қуръон)ни нозил қилган Зот (Аллоҳ)га – ҳамд! Уни (Қуръонни маъно ва мазмунда) қинғир қилмади» (Каҳф сураси, 1-оят).

«Уни тўғри қилган. Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлиши башоратини берадиган қилган Зотга» (Каҳф сураси, 2-оят).

«(Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар» (Каҳф сураси, 3-оят).

«Ва, Аллоҳ Ўзига бола тутди, деганларни огоҳлантириш учун» (Каҳф сураси, 4-оят).

«На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар» (Каҳф сураси, 5-оят).

«Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!» (Каҳф сураси, 6-оят).

«Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз» (Каҳф сураси, 7-оят).

«Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз» (Каҳф сураси, 8-оят).

«Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят-белгиларимиздан деб ўйладингми?!» (Каҳф сураси, 9-оят).

Машҳур муаррих ва сийратнавис Муҳаммад ибн Ишоқ (80-150 ҳ.й)нинг ёзишига кўра, Исо алайҳиссаломдан кейин насроний динининг асл ва ҳақиқий таълимотига амал қиладиган диндорлар камайиб, ботил динларга эътиқод қилувчилар кўпайиб борган. Рум мулкининг қайсари (шоҳи) Дақёнус худди шундай бутпарастликка ружу қўйган, насроний динидаги кишиларга зулм ўтказган ҳукмдор эди. У бут ва санамларга сиғинишдан бош тортган, тавҳид динига амал қилувчи руҳонийларни таъқиб қилиб, қўлга тушганларини қатли ом қиларди. Унинг зулмидан қутулиш ва тавҳидга асосланган соф насроний динини асраб қолиш мақсадида Аллоҳнинг розилигини истаб, юртни тарк этган ва уларни қўриқлаб борувчи бир ит билан тоғдаги ғорга қочиб бориб яширинган бир гуруҳ ёш йигитлар тарихда «Аҳсоби каҳф» («Ғор кишилари») ёки «Асҳоби рақим» («Битик эгалари») деган номлар билан машҳур бўлганлар. «Битик» – мазкур йигитларнинг ғор оғзидаги қопқоқ устига битиб қўйилган номларидир (Тафсири Хозин)


«Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар (Каҳф сураси, 10-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло икки жума ўртасидаги уни нур билан равшан қилади» (Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

Ким Каҳф сурасининг охиридан беш оят ўқиб, кечанинг қайси соатида туришни ирода қилса, Аллоҳнинг изни ила туради.

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

👉@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уларга "уф" дема | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
БАҚАРА СУРАСИ БИЛАН КЕЧИРГАНЛАРИМ

Ўнг тарафимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Биқинимга заҳарли ханжар санчилгандай эди. Қаерга бормай, докторлар топиб олгани бир хил гап: “Бизнинг қўлимиздан келмайди”. Бешта касалхонага бордим. Бефойда.
Чорасиз кетган уринишларимни кўрган илмли, солиҳ дўстларимдан бири мени “Бақара” сурасини ўқишга ундади. Яна ўқиш чоғида оғриётган жойимга қараб суф-суфлашимни ҳам айтишди. Чунки менга етган оғриқ шу соҳа мутахассислари айтишича сеҳр эди.
Ҳаммасидан кейин уйимга қайтдим. Хушуъ билан “Бақара” сурасининг тиловатига киришдим. Оғриётган жойимга суф-суфлаб ҳам турдим. Секин секин тузала бошладим. Аллоҳнинг марҳамати билан касаллик кетиб, шифо кела бошлади. Менга бир неча ойлардан бери тинчлик бермаётган дардим аришни бошлади. Оғриқ қаттиқлигидан ухлолмасдим. Бирор илож, даво ёҳуд тўғри маслаҳат берадиган шифокор топилмасди.
Кейин эса дард давоси, касаллик шифоси мана шу буюк Китобда эканини билдим. Хусуссан, “Бақара” сурасида. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “У (Бақара сураси)га сеҳр бардош беролмайди”.
Сеҳр теккан дўстларим билан гаплашдим. Баъзи биродарларимни қўрқинч, ваҳима босганини, бошқаларини қайғу-алам чулғаганини гувоҳи бўлдим. Улар ҳам мана шу қадри улуғ сурани қироат қилишда бардавом бўлдилар. Тез орада Аллоҳ уларга комил шифо ато қилди.
Сизга тавсиям шуки, бизларга дунёю охиратда ҳидоят, нур, шифо-руқия ва зафару-нажот бўлмиш азим Китобдан асло йироқлашманг.

"Ниҳоят, саодатни топдим! " китобидан.

👉@diyonatli
👍3
“ЎСПИРИНЛИК” ЁЛҒОНИ

Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни “ўсмирлар” дейилади. “Ўсмирлик” ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини хаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелaр қилишмаган:

1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш. Яшаган асри Андалуснинг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Шунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб, илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишарди.

2. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш. Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ваҳоланки, бу ишга қанчалаб катта ёшлилар йиллар давомида уринишган, аммо уддалай олишмаганди.

3. Усома ибн Зайд. 18 ёш. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо каби улуғ саҳобалар бўла туриб, ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар лашкарини бошқарган.

4. Муҳаммад Қосим. 17 ёш. Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.

5. Саъд ибн Абу Ваққос. 17 ёш. Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: “Бу – менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғaнгизни кўрсатинг”, деган эдилар.

6. Арқам ибн Абул Арқам. 16 ёш. Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.

7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 16 ёш. Арабларнинг энг олижаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб, қўли ишламай қолганида гавдаси билан қалқон бўлган.

8. Зубайр ибн Аввом. 15 ёш. Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.

9. Амр ибн Кулсум. 15 ёш. Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: “Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўярди”, дейишган.

10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 13 ёш. Муаввиз ибн Афро. 14 ёш. Бадр жангида мушриклар қўшини қўмондони Абу Жаҳлни ўлдиришган.

11. Зайд ибн Собит. 13 ёш. Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.

12. Аттоб ибн Усайд. 18 ёш. Набий алайҳиссалом уни Маккага волий қилиб қўйганлар.

13. Молик ибн Анас. 17 ёш. Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: “Фатво айтишимга Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман”, деган.

14. Абдулҳай Лакҳнавий. 17 ёш. Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ “Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила” , “Тибён фий шарҳил мезон” номли китобларини ёзган. У зот 110 та асар битиб, 39 ёшида вафот этган.
Агар бу рўйхатни давом эттираверсам, зерикиб қолишингиздан қўрқаман.
Шунча нарсадан хабар топдик, энди “бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, ўспирин” каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб, фарзандларимизга ёшлигидан диний, дунёвий билимларни (аслида илм диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда, иншааллоҳ, уларнинг буюк инсонлар бўлиб етишганини кўриб, "сал улғайсин, ёш-да барибир” сингари тушунчалар ўғил-қизларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканига гувоҳ бўламиз.

"Қалблардан сўранг" китобидан.

👉@diyonatli
Abdul Hamid domla - Ularga uf dema
DIYONAT.UZ
Уларга "уф" дема | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Otning zakoti haqida
DIYONAT.UZ
Отнинг закоти ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1