Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Abdul Hamid domla - Nasl-nasab va uning hukumlari
DIYONAT.UZ
Насл-насаб ва унинг ҳукумлари | Абдул Ҳамид домла
"Бахтиёр оила" китобидан

👉 @diyonatli
👍1
НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ

Савол: Айрим биродарларимизнинг айтишича, намозда қўлни киндик остида тутиб туришга ҳеч қандай саҳиҳ далил йўқ экан. Имом Абу Ҳанифа буни ўз раъйларига қараб қилган эмиш. Айтинг-чи, шу гаплар қанчалик рост (ёки ёлғон)? Иложи бўлса, саҳиҳ далилларни бизга ҳам билдирсангиз. Сиз мени нотўғри тушунманг, мен сиздан далил сўраётганим йўқ. Сизнинг «Шунақа саҳиҳ далил бор» деган гапингиз биз учун етарли. Лекин ана ўша гапни қилаётган биродарларимизнинг гаплари хатолигини кўрсатиш учун ва қайтиб бунақа гапларни тарқатмасликлари учун уларга кўрсатиш (билдириш) мақсадида сўраяпман, холос. Сизни заҳматга қўйганимиз учун узр.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Сиз ўша одамлардан ҳам айтган гапларига ҳужжат сўранг. Улар йўқ деганлари билан аслида бор нарса йўқ бўлиб қолмайди. Ҳанафий мазҳаби ҳужжатсиз ҳукм чиқармайди.

وقال عليّ رضي الله عنه: السّنّة وضع الكفّ على الكفّ في الصّلاة تحت السّرّة. رواه أبو داود وأحمد.

Али розияллоҳу анҳу:
«Суннат – намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Ушбу ривоят ҳанафий мазҳабида татбиқ қилинган. Буни бошқа кўпчилик уламолар ҳам қўллаганлар. Валлоҳу аълам.

"Ихтилофлар-сабаблар-ечимлар" китобидан.

👉@diyonatli
👍2
Abdul Hamid domla - Qora molning zakoti
DIYONAT.UZ
Қора молнинг закоти| Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍1
ШАРИАТ БАДАННИ САҚЛАШГА БУЮРАДИ

Айрим уламолар “Такосур” сурасининг: “Сўнг, у кунда неъматлардан сўралурсиз”,
деган оятида у кунда неъматдан мурод соғликдан қандай фойдалангани ҳақида сўралишларини назарда тутади, деб айтишади.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Аллоҳдан иймон ва офиятни сўранг, ҳеч кимга иймондан сўнг офиятдан кўра афзал неъмат ато этилмаган” (Аҳмад ривояти).

Мазкур ҳадиси шарифда бу дунё ва охиратдаги икки офият жамланган. Яъни ҳар бир банда икки дунё саодатига иймон ваофият орқали эришади. Иймон уни охиратдаги азоб бўлишидан ҳимоя қилса, офият уни бу дунёдаги турли касалликлардан қалби ва баданини сақлашда катта аҳамият касб этади.

“Сунани Насоий”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мазкур ҳадис келтирилади: “Аллоҳдан афвни, офиятни ва саломатликни сўраб дуо қилинг. Ҳеч кимга иймондан сўнг саломатликдан кўра афзал неъмат берилмаган”.

Мана шу уч нарса ёмонликларни кетказувчидир. Яъни олдинги ёмонликларни афв билан, ҳозиргисини афв билан, келажакдагисини саломатлик билан кетказилади. Бунга кўра мунтазам офиятда бўлиши келажакдаги саломатликни келтириб чиқаради. Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, “Аллоҳдан беш вақт намозимни ўқигандан кейин нимани сўрайман?” деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга офиятни сўра, дедилар. Учинчи марта келганда ҳам “Бу дунё ва охиратдаги офиятни сўра”, дедилар.

Агар бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиҳат-саломатлик ва офият масаласига қай даражада эътиборли эканларини билдирса, энди у зотнинг саломатликка риоя этиш бўйича берган йўл-йўриқ ва кўрсатмалари бу дунё ва охиратда бадан ва қалб ҳимоясига эришиш учун мукаммал ҳидоятлари сифатида намоён бўлади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табобатлари» китобидан.

👉@diyonatli
👍2
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
9-ҚИСМ.

Рамазон ойи келди. Ноиб сўларнинг ўртасида хатм бошланди. Қози домламизни хатмға таклиф қилиб, қоғоз келди. Қози домла менга айтдилар: «Сен ҳам мени бирла боргин, хатмни томошо қилиб келасан». Ўрданинг дарвозасининг тагига келғонда қози домлани ичкариға руҳсат берди. Менга руҳсат бермади. Тўхтатиб қўйди, чунки менда чақирув қоғози йўқ эди. Қози домла лашкарға айтдилар: «Менинг кавшимни ушлаб турадурғон хизматкорим бўладур», дедилар. Ичкариға кирдим. Ўрданинг ўртасида масжид бор экан. Масжидда намоз ўқуғувчилар ҳаммаси улуғ одамлар. Хулоса шулки, хатмға ўтуб турғон қори ниҳоятда хом экан. Ўтуб туруб кўп хато қилар экан. Орқасида сомеъ йўқ. Ман луқма беришға мажбур бўлдим. Бир тасбеҳда кўп ерда хато қилди. Ман луқма бердим. Тасбеҳ тамом бўлғондин кейин шаҳарнинг ҳокими мени таклиф қилди. Биллоҳ, то охири хатмни тамом қилдим. Хатмда турғонлар кўп хурсанд бўлуб, рози бўлушди.
Қози домламиз бу шаҳарда уч йил қози мансабида туруб вафот этдилар. Менга васият қилиб айтдиларки: «Мени ерға дафн қилғондан кейин, менга бир хатми Каломуллоҳ қилиб, савобини бағишлагайсан, қолғон илмни Ҳиндистонға боруб, тамом қилғил». Мен васиятлариға биноан, қози домламиз марҳум бўлғондин кейин бир хатми Каломуллоҳ қилиб, руҳлариға бағишлаб, Ҳиндистонға жўнаб кетдим.
Ажмир деган шаҳарға боруб, бир мадрасаи Усмонияға дохил бўлдим. Мени мадрасаға қабул қилиб олдилар. Хулосаи калом шулки, саккиз йил шул мадрасада дарс этдим. Дарс урду тилда бўлар экан. Уни билғунча бир йил қийналдим. Бу орада ўзумни мамлакатимдан бир ҳеч қандай мактуб ололмадим. Дадам бирла Мозори Шарифда кўрушғонимча 15 йил бўлди. Мадрасада саккиз йил ўқуб турғон ҳолатимда бир ажойиб воқеа рўй берди. Воқеа шундан иборат эдики, шу кун мадрасаға бориб ўқушумни дилим истамас эди. Бир кун мени озод қилиб қўйса-да, хоҳлаған жойимға бориб саёҳат қилиб келсам. Дилим шуни истар. Мадрасани бошлиғиға ариза ёздим: «Бу кун менинг тобим йўқ, мени ўқушдан озод қилсаларинг», деб илтимос қилдим. Мадрасанинг табибининг олдиға мени муолажа қилиш учун юбордилар. Табиб кўруб айтдики: — «Сизда ҳеч қандай касал йўқ, энди сизға рухсат бераман, бир кун шаҳарни томошо қилинг». Менга ижозатнома бердилар.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍2
МЕЪРОЖ ВА ИСРОГА ИЙМОН

Ва меърож ҳақдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси исро қилдирилганлар ва жисмонан, уйғоқ ҳолларида Осмонга меърож қилдирилган. Сўнгра Аллоҳ хоҳлаган жойгача юқорига (чиқилган). Аллоҳ у кишини Ўзи хоҳлаган нарса ила икром қилган ва у кишига ваҳий қилган нарсасини ваҳий қилган.

«Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади» (Нажм сураси, 11-оят).

Бу дунёю охиратда у кишига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.

Шарҳ: «Меърож» юқорига чиқиш асбоби, дегани бўлиб, худди нарвон каби нарса. Лекин у қандай нарса эканини билиб бўлмайди. Унинг ҳукми ҳам бошқа ғайбий нарсалар ҳукмига ўхшашдир. Унга иймон келтирамиз, лекин кайфияти билан машғул бўлмаймиз. Бу ерда ушбу гапдан кўзланган маъно эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйғоқ ҳолларида жисм ва руҳлари ила осмонларга, сўнгра Аллоҳ хоҳлаган жойгача кўтарилишларидир. Бунинг ҳақлигига иймон келтирамиз. Чунки Аллоҳ у кишини ушбу самовий сафарда хоҳлаган нарсаси ила икром қилди. У кишига аҳкомлардан ваҳий қилган нарсасини ваҳий қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалблари, кўзлари кўрган нарсани инкор қилмади, ёлғон деб эътиқод қилмади. Балки, тасдиқлади ва қўшимча қилиб бўлмайдиган равишда комил ишонч ила ишонди.

Исро ҳодисаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғоқ ҳолларида, жисмонан бўлганига далил: «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога исро – сайр қилдирган Зот покдир» (Исро сураси, 1-оят).

Чунки банда тана ва руҳнинг мажмуасидан иборатдир. Худди «инсон» лафзи жисм ва руҳнинг мужмуасига исм бўлганидек. Гап айтилиши билан шу маъно тушунилади ва шу тўғридир. Исро ҳам ушбу мажмуа ила бўлган. Бунинг бўлишига ақл жиҳатидан монелик йўқ. Агар инсоннинг кўтарилиши мумкин эмаслиги жоиз бўлса, фаришталарнинг тушиши мумкин эмаслиги жоиз бўлади. Бу эса пайғамбарликни инкор қилишга олиб боради. Бу ўз навбатида куфрдир.

Агар «Аввал Байтул Мақдисга Исро қилинишининг ҳикмати нима?» дейилса, жавоб шулки: «Аллоҳ ўта билувчидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меърожни даъво қилганларида ростгўй эканликларини изҳор қилиш учундир. Чунки қурайшликлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан Байтул Мақдисни сифатлаб беришни талаб қилганларида уларга васф қилиб бердилар ва уларга ўз йўлларида олдиларидан ўтган (қурайшликларнинг) карвонлари хабарини ҳам бердилар. Агар осмонга тўғридан-тўғри Маккадан чиққанларида, бу иш бўлмас эди. Агар осмондаги нарсалардан хабар берсалар, улар кўрмаган нарсанинг хабарини берган бўлар эдилар. Байтул Мақдисни эса қурайшликлар олдин кўришган эди, шунинг учун у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Байтул Мақдис ҳақида хабар бердилар.

Иккинчи далил:
«Ва, дарҳақиқат, уни бошқа сафар Сидратул мунтаҳа (Тугаш дарахти) олдида кўрди. Унинг ҳузурида маъво жаннати бор. Ўшанда Сидрани ўрайдиган нарса ўраб турибди. Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам. Дарҳақиқат, ўз Роббининг улкан оят(белгиларидан кўрди» (Нажм сураси, 13-18-оятлар).

Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жаброилни Тугаш дарахти олдида кўришлари фақат ўша дарахт олдига ва жаннати Маъвога етишларидан кейингина бўлиши мумкин.

Ушбу оятлардаги «улкан оят(белги)лар»дан мурод Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Исроил (Исро) сурасининг аввалида «Унга оят(белги)-ларимизни кўрсатиш учун», (1-оят) деб ваъда қилган белгилардир. Ушбу олий сафарнинг бошланиши Бану Исроил сурасининг бошида собит бўлган бўлса, ниҳояси Нажм сурасининг сўнгида собит бўлди.

Шунингдек, меърожнинг ҳақлигига, уйғоқликда руҳ ва тана ила бўлганлигига, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир осмонда пайғамбарлар билан учрашганларига далолат қилувчи кўплаб ҳадислар ҳам келгандир. Бу ҳадисларнинг умумий миқдори мутавотир даражасига етган бўлиб, уларни фақат жоҳилгина ёки ўзини жоҳилликка солувчигина инкор қилиши мумкин.

"Ақийдатут-таҳовия" китобидан.

👉@diyonatli
👍2
МУБОРАК ТЎШАК

Абу Суфён ибн Ҳарб Мадинага келганида ҳали Исломга кирмаган эди. Қизи – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг ҳужрасига кирди. Энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўшакларига ўтирмоқчи бўлган эди, Умму Ҳабиба тўшакни тортиб олди.
– Эй қизалоғим, тушунмай қолдим. Тўшакни менга раво кўрмадингми ёки мени тўшакка раво кўрмадингми? – дея сўради Абу Суфён.
– Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўшаклари. Сиз мушриксиз. Шу тўшакка ўтиришингизни хоҳламадим, – дея жавоб берди Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо.
Биз бу муҳаббатга назар солсак, бу муҳаббат қалбларни маҳв этганини кўрамиз. Қалблар эса, ўз Расулининг ҳақиқий инсонийлик сифатлари олдида, бор бисотини, ҳатто ўзини ҳам нисор қилган.

"Расулуллоҳ ҳаётларидан лавҳалар" китобидан.

👉@diyonatli
👍3
АЛЛОҲ МЎМИНЛАРНИ ОХИРАТДА САҚЛАЙДИ

«Бас, Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлади ва уларга хушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди» (Инсон сураси, 11-оят).

“Ўша куннинг ёмонлигидан сақлайди” жумласи ўша куннинг даҳшатидан сақланишлари ҳамда жаҳаннам ва унинг даҳшатларини кўрмасликлари маъносида эмас, балки ўша кунда ваъда қилинган уқубат ва жазодан сақланишлари маъносида бўлиши мумкин. Шунингдек, У Зот уларни ҳисоб-китоб вақтидаги сўроқ-саволдан сақлайди, маъносида бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло бундай деган:
«“Дарҳақиқат, мен ҳисоботимга рўбарў бўлишимни билар эдим”, – дер» (“Ал-Ҳаққо сураси, 20-оят).

Улар ўзларининг қаттиқ ҳисоб-китоб қилинишларидан қўрқиб турганларида гуноҳлари кечирилиб, яхшиликлари мақбул бўлганини кўрсалар, бундан жуда хурсанд бўлиб, у куннинг ёмонлигидан сақланган бўладилар.

Оятнинг яна бир маъноси “Улар қабрдан қайта тирилган вақтларида қиёмат кунининг даҳшат ва қўр- қинчларидан омонда бўладилар ва фаришталар уларга хушхабар етказадилар”, бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, Биздан уларга яхшилик раво кўрилганлар, ана ўшалар, ундан узоқлаштирилгандирлар» (Анбиё сураси, 101-оят).

«Уларга хушрўйлик ҳамда сурур ато қилади» оятидаги “сурур” уларда хафагарчилик бўлмаслигидир, “хушрўйлик эса, неъматлар асоратидир. Бир нақлда, хушрўйлик уларнинг юзларида, сурур эса қалбларида бўлиши айтилган.

«Ва сабр қилганлари учун уларни жаннат ва ипак билан мукофотлайди» (Инсон сураси, 12-оят).
Яъни тоат-ибодатларга ҳамда Аллоҳга осийлик бўладиган ишлардан сабр қилганлари учун улар жаннат билан ҳам, ипак билан ҳам мукофотлайди.

Жаннатлар асосан кийимлар эмас, балки егулик ва ичимликлар билан ҳам роҳатланиш ўрни бўлгани учун ипак ҳам (қўшиб) зикр қилинди. Яъни Аллоҳ таоло уларга жаннатни мукофот қилиб бериш билан бирга, ипак либосларни ҳам ваъда қилди.

("Таъвилот"дан дурдоналар)дан.

👉@diyonatli
👍2
ҲАНАФИЙ МАЗҲАББОШИМИЗ ҲАҚИДА

Абу Ҳанифа. Нуъмон ибн Собит ибн Зуто. Буюк имом ва улуғ имомларнинг устози бўлганлари учун Имом Аъзам деб ҳам аталади. Ҳижрий 80 (милодий 699) йилда Куфа шаҳрида туғилган. Устозлари Ҳаммод ибн Сулаймондан фиқҳ илмини ўрганган. Бу зотнинг ёшлик чоғларида Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Абу Авфо Ансорий, Абу Туфайл Омир ибн Восила ва Саҳл ибн Саъд Соъидий каби бир қанча саҳобалар ҳаёт бўлганлар. «Муснад» (бу китобда Имоми Аъзам ривоят қилган ҳадислар шогирдлари томонидан жамланган), «Махориж», «Фиқҳул акбар» каби асарлари бор. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг фазллари ҳақида уламолар кўплаб мақтовли гапларни айтганлар: Имом Молик: «Имом Абу Ҳанифа агар ёғоч устунни олтин деб айтса албатта шунга далил келтира оладиган даражадаги киши эди», деган. Имом Шофеъий: «Барча инсонлар фиқҳда Абу Ҳанифага боқимандадирлар», деган.
Ривоят қилинишича, Муҳаммад ибн Алий ибн Ҳусайн раҳматуллоҳи алайҳга Абу Ҳанифа қиёс билан ҳукм собит қилади, деган хабар етибди. Шунда у зот Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни учратганида ўрталарида қуйидагича суҳбат бўлгани ривоят қилинган:
Муҳаммад ибн Ҳусайн: «Бобом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўз қиёсингиз билан ўзгартираяпсиз деб эшитдим?»
Имом Абу Ҳанифа: «Қулай ҳолатда ўтириб олсангиз, бобонгиз ҳаётлик вақтида саҳобалар ҳурмат кўрсатганлари каби мен ҳам сизга шундай ҳурмат кўрсатай». Абу Жаъфар ўтиргач, Абу Ҳанифа унинг олдида чўкка тушган ҳолда ўтирди ва: «Сиздан уч нарсани сўрайман, жавоб берсангиз», деди ва розилик олиб: Эркак киши заифми ёки аёл, деб сўради.
– Аёл заиф.
– Эркакнинг оладиган мероси қанчаю аёлники қанча?
– Эркакка икки улуш, аёлга бир улуш.
– Бу Расулуллоҳнинг гаплари! Агар суннатни қиёс билан ўзгартирганимда эркакка бир улуш, заиф бўлгани учун аёлга икки улуш тегиши керак деган бўлар эдим.
– Намоз афзалми ёки рўза?
– Намоз афзал.
– Бу бобонгизнинг гаплари! Агар қиёсни устун қўйганимда аёл киши ҳайздан пок бўлгач рўзанинг қазосини эмас, балки ундан афзал бўлган намознинг қазосини адо этиши керак деган бўлар эдим.
– Бавл оғирроқ нажосатми ёки маний?
– Бавл оғир нажосат.
– Агар қиёсни устун қўйганимда маний чиққанда эмас, балки нажаслиги оғирроқ бўлган бавл чиққанда ғусл қилиш керак деган бўлар эдим. Қиёсни суннатдан устун қуйишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман, – деганида Абу Жаъфар ўрнидан туриб, Имом Абу Ҳанифани бағрига босиб эҳтиром кўрсатган экан.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 150 (милодий 767) йилда Бағдодда вафот этган.

"Нодир фатволар" китобидан.

👉@diyonatli
👍4
АЛЛОҲ МЕНИ СЕВАДИМИ!?

Шайх Али ат-Тонтавий (Аллоҳ раҳмат қилсин) деди:
- Мени Аллоҳ севадими?
Бу савол мени ўзига жалб этди. Шунда Аллоҳ таолонинг муҳаббати Унинг бандасига Китобида зикр қилинган сифатлар борларгагина келиши ёдимга тушди.

Хотирамни бирма-бир варроқлаб, ўзимни уларга муносибманми йўқми солиштириб чиқдим.

Билдимки, Аллоҳ таоло "МУТТАҚИЙН"ларни яхши кўрар экан. Мен эса ўзимни МУТТАҚИЙН деб ҳисобламайман.

Яна билдимки, Аллоҳ таоло "САБРЛИ"ларни яхши кўрар экан. Шунда ўзимнинг САБРИМ камлиги ёдимга тушди.

Билдимки Аллоҳ таоло "МУҲСИН"ларни севишини кўрдим. Мен қанчалар бу нарсалардан йироқмана!?

Мен излашни бас қилдим. Чўчидим..."ўзимда Аллоҳ севадиган сифатларни топа олмасам-чи", деб қўрқдим. Ва аъмалларимга боқдим...

- Эй Аллоҳ, агарда сустлик, гуноҳ, доғ ва нуқсонлар бир-бирлари билан аралашиб, кўпайиб кетган бўлсачи??

Шунда Аллоҳ таолонинг ояти ёдимга тушди:
"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади"
Бақара сураси, 222-оят.

Шу захоти бу оят менинг учун ва менга ўхшаганлар учун нозил этилганини тушуниб етдим ва маромига етказиб қўйдим.

Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.
Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.
Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.

🤲 Сиз ҳам Аллоҳ таолонинг суйган бандалари қаторида бўлинг..

👉@diyonatli
👍4
“ҒИЙБАТ ЗИНОДАН ОҒИРРОҚ”

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат зинодан оғирроқ», дедилар. «Қандай қилиб?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши зино қилгач, тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Ғийбатчи эса то ўша (ғийбат қилинган) дўсти кечирмагунича кечирилмайди», деб жавоб бердилар. «Сийрати Аҳмадийя»да Ибн Абу Дунёдан нақл қилинган.

Изоҳ. Бунга сабаб шуки, зино қилишда фақат Раҳмонга мухолафат (қарши чиқиш, исён қилиш) бор. Ғийбатда эса Аллоҳ таолога мухолифат қилиш ҳам, ғийбат қилинган кишига озор бериш ҳам бор. Аллоҳ таолонинг ҳаққи тавба билан кечирилади, лекин банданинг ҳаққи ўша банда кечирмагунича афв этилмайди, яъни қилинган гуноҳ бирор банданинг ҳаққига алоқадор бўлса, ўша банда бу гуноҳни кечирмагунча Аллоҳ таоло ҳам кечирмайди. Шунинг учун баъзи уламоларнинг мазҳабида ҳаж қилиш билан барча катта-ю кичик гуноҳлар кечирилади, аммо бандалар ҳаққи бундан мустаснодир. Бу ҳам ғийбатнинг гуноҳи зинодан ортиқроқлигини билдиради. Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳақида шундай марҳамат қилади: «Бу кунда ҳар бир жонга қилган ишининг бадали (мукофот ёки жазоси) берилади. Бу кунда умуман зулм йўқдир» (Муъминун сураси, 17-оят). Бу нидони эшитган ғийбатчи ноумидликка тушиб, қилган ишига надомат қилади. «Кошки дунёда одамларни ғийбат қилмаган, айбларини очмаган бўлсам эди», дейди.

Ҳикоя. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ бир зиёфатга бордилар. Зиёфат аҳли кечикиб қолган бир одамни ғийбат қила бошлади. Шунда Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ: «Ажойиб-ку, одамлар аввал нон, кейин гўшт ер эди, сизлар эса нондан олдин гўшт едиларинг», деб уларга танбеҳ бердилар. «Тазкиратул авлиё».

“Ғийбат ўзи нима?” китобидан.

👉@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Башарият отаси | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
#Савол_жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат"
каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 3-март, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:10 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍6
ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ

Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади.

Иккинчисига уйланса-ю, адолат қилмаса, маҳшарда бир томони ишламаган ҳолда тирилади.

Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади.

Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди.

Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олижанобдир.

Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳақи бўлади.

Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди.

Агар эр хотинига “сен менга онамнинг орқаси кабисан” деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади.

Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?..

Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳақи йўқ; болаларини тортиб олмайди.

Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди.

Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.

Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, “Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ”.

Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади.

Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар.

Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди.

Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатинг-чи!

"Қалблардан сўранг" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Bashariyat otasu
DIYONAT.UZ
Башарият отаси | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Live stream scheduled for
Пайғамбарлар дедиларки:
“Кўнгилдаги иллат сабабли инсон тўғрини англамайди, янглишади. Шунинг Учун неъматлар, аксарият ҳолларда иллат бўлади. Хасталик билан ейилган таом инсонга куч бағишлайдими? Бундай кайфиятда
кўнгилни яйратувчи озуқа ҳам сенинг вужудингда нохуш бўй таратади”.

Кўнгилдан кўнгилга дарча борлиги аниқ. Икки кўнгил икки вужуд каби бир-биридан айри ва узоқ қола олмайди. Икки қандилнинг ёғ қуйилган идишлари битта эмас, аммо шуълалари қоришиқ, биттадир. Бу кўнгилда севги чақмоғи чақдими. билки, у кўнгилда ҳам муҳаббат бордир. Кўнглингда Аллоҳ севгиси ортдими, шубҳа йўқки, Аллоҳ сени севади. Якка қўлдан сас чиқмас. Яна бир қўл бўлмагунча, икки қўлинг бир-бирига урилмагунча на сас чиқар, на садо.

Жалолиддин РУМИЙ.

👉@diyonatli
👍9
Live stream finished (39 minutes)
ҚУРЪОНИ КАРИМ ВАСИЛА ҚИЛИНСА, ҒАМ ВА ХАФАГАРЧИЛИК КЕТАДИ

Имом Аҳмаднинг «Муснад» китобида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб бундай дедилар:

«Бир кишига ғам ва хафагарчилик етса, бас, қуйидаги дуони ўқисин: «Аллоҳумма инни абдука ибни абдика ибни аматика. Насияти биядика мазин фийя ҳукмука. Адлун фийя қодука. Асъалукаллоҳумма бикулли исмин ҳува лака. Саммайта биҳи нафсака, ав алламтаҳу аҳадан мин ҳолқиқа ав анзалтаҳу фи китабика ав истаъсартаҳу биҳи фи илмил ғойби индака. Ан тажъла алқуръана лазима робиъа қолби ва зиҳаба ҳамми илла азҳабаллоҳу азза ва жалла ҳаммаҳу ҳузнаҳу ва абдалаҳу маканаҳу фароҳан. Фақийла я Расулаллоҳ! Ала натаъалламуҳа? Қола: Бала янбағи лиман самъаҳа ан ятаъалламаҳа».

Маъноси: «Эй Аллоҳим! Мен бандангнинг ўғлиман, чўрингнинг ўғлиман. Пешонам Сенинг қўлингдадир. Мен ҳақимдаги ҳукминг раводир. Менинг тўғримдаги қароринг одилдир. Эй Аллоҳим! Сенинг ҳар бир исминг билан, Ўзингни номлаган ёки маҳлуқларингдан бир кишига ўргатган исминг билан ёки Ўзингнинг ғайб илмингда бекитган исм билан Қуръони азимни қалбимнинг баҳори, кўзимнинг нури, хафалигимни кейтказувчи ва ғамини йўқотувчи қилишингни сўрайман».

Банда шу дуони ўқиса Аллоҳ таоло унинг ғами ва хафалигини йўқ қилади. Уларнинг ўрнига хурсандчиликни пайдо қилади. «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони ўрганайликми?» деб сўрашди. У зот айтдилар: «Ҳа. Уни ким эшитса, ўрганмоғи лозим бўлади».

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.


👉@diyonatli
👍3
ИНСОНЛАРНИ НЕЧУН СЕВАМИЗ?

Инсонлар Ҳазрати Одам алайҳиссаломдан тарқалган биродарларимиз бўлгани учун уларни севамиз. Ҳаммани яхши кўрамиз... «Бу ҳам менинг Одам алайҳиссалом Отамдан тарқалган бир авлод», деб севамиз. Шу сабабдан уларнинг тўғри йўлга келишини хоҳлаймиз. Куфрда қолмаслигини истаймиз. Нафсига қул бўлмаслигини истаймиз...

Шунинг учун, кечирувчан бўлиб, муҳаббат билан, сабр билан инсонларга хизмат қиламиз: ҳеч бир инсонни айирмаймиз, ҳеч бир миллатни айирмаймиз, ҳеч бир суҳбатдошни паст кўрмаймиз... Қарабсизки, бир ғайри муслим мусулмон бўлибди! Австралияда, менга ихвон (дўст, оғайни) бўлмоқ ниятида бир рум олдимизга келди. Зикр вазифасини олиб, тариқатга кирди, алҳамдулиллоҳ, кўпгина биродарларимиздан кўра яхшироқ ишлар қилди... Бразилиялик бирови келиб, интисоб этди... Армани мусулмон бўлиши мумкин, булғор мусулмон бўлиши мумкин. Тағин бошқа бирови мусулмон бўлиши мумкин.

Мусулмон бўлиши учун ҳам уринмоғимиз шарт. Чунки унинг бошқа бир йўли йўқ...
Инглиз мусулмон бўлгай, мутасаввиф бўлгай. Олмон мусулмон бўлгай. Бунга мисоллар кўп. Шунинг учун бизнинг усулимиз жуда кенг бир усул.

Бир-бирларимизга биродар, қариндош бўлишимиз керак эди. Буни ҳатлаб, буни четлаб ўтяпмиз. Тариқат аҳли, аҳли дил бўлганимиз учун, аҳли қалб бўлганимиз учун муҳаббатли бўлмоғимиз керак эди, буни ҳам четлаб ўтаяпмиз, эпламаяпмиз, ўрнига қўя олмаяпмиз. Кетяпмиз худди Аллоҳнинг севмаган бандаларидек, турли ёмон феъл-ҳаракатларнинг роса гирдобига тушяпмиз! Улар қиладиган чиркин ишларни қиляпмиз.

Қилмаслигимиз керак эди...
Биздан муҳаббатли бир жамоанинг ташкил топиши, майдонга келиши керак эди. Бу шундай бир муҳаббатли жамоа бўлгайки, унда Исломга хизмат қиладиган ходимлар бўлгай. Исломга хизмат қиладиган шахслар орасида муҳаббат бўлмаса, булар Исломнинг хизматини қандай бажаради? Ораларида меҳр-муҳаббат бўлмаган инсонлар Исломга қандай хизмат қилади? Қила олмайдилар, қила олмагаймиз! Аммо бу муҳим, асос масаладир. Биз бу муҳаббат пойдеворининг устига жуда юксак бинолар қура оламиз. Буни чиндан-ҳақиқатан таъминлай олсак, бир-биримизни самимий, ҳақиқатан севсак, бир-бирларимизга чиндан, ҳақиқатан фидоийлик қила олсак, муваффақият қозонгаймиз.

«Ҳақиқий севги» китобидан.

👉@diyonatli
👍1