Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
УНИ УНУТМОҚДАСИЗ

Ниманидир излаб тополмасангиз, уни қўйиб Аллоҳга боғланинг. Сиз Унга мухтож бўлишингиз ва илтижо қилишингиз учун уни бекитиб қўйган Зот – Удир. “Аллохим,
менга йўқотганимни қайтар”, деб айтинг, уни сизга қайтаради. У сизни бошқа ишларингиздан юз буриб, Ўзига юзланишингизни хоҳлаяпти.

Лекин сиз бошқа нарсалар билан машғул бўлиб, уни унутмоқдасиз.
Абу Аббос роҳматуллоҳи алайҳнинг бу борада ажойиб гапи бор: “Уни тафаккур қилинг-да, дардларингиз, ғам-андуҳларингиз ва эҳтиёжларингиз ёнига қўйинг, натижасини кўрасиз”.

Баъзан бандага мусибат келади. У эса ўшани аритиш мақсадида ҳаракат қилади. Аллоҳга ёлворади, зорланади. Ундан сўрайди. Мана шунинг ўзи ибодат. Ўша пайтда банданинг биринчи мақсади ризқ топиш, ёрдам ёки шунчаки офият сўраш бўлади. Кейин дуо-тазарру қилади. Натижада, у банда учун иймон, маърифат, муҳаббат ҳамда зикр ва зикрдан лаззатланиш эшиклари очилади. Бу ҳолат унинг наздида ўзи учун яхшироқ ва бошига тушган мусибатидан кўра қадрлироқ ҳисобланади.

Мусо алайҳиссалом даврларида ёмғир ёғмай, қаҳатчилик бошланди. У киши ва минглаб эркаклар, аёллар ва болалар дуо қилиш учун чиқдилар. Мусо алайҳиссалом
шу пайт икки қўлини осмонга кўтариб турган булутларнинг Роббига муҳтож бир чумолини кўрдилар. Билдиларки, бу ҳолат
беҳожат Зотга муҳтожлик. Бундай зорланишдан сўнг осмондан шаррос ёмғир қуйилади. Шунда қавмларига: “Қайтинглар,
сизларга кифоя қилинди”, дедилар. Улар момoқалдироқлар овози ва ёмғир шивирлаши остида қайтдилар.

Ёшлигимда қориларнинг биридан қуйидаги дуони эшитиб, ларзага келгандим:“Аллоҳим мусибатларимиз эшигинг олдига олиб келди. Ҳузурингдан ҳайдама!”. Мусибатларнинг саховатли Зотнинг эшиги олдига олиб келиши Унинг Сомад – беҳожат Зот эканининг маъносидир.

«Чунки Сен Аллоҳсан» китобидан.


👉@diyonatli
👍2
УЙҚУСИЗЛИКНИ ДУО БИЛАН ДАВОЛАШ

Маълумки, уйқу банда учун Аллоҳ таоло томонидан берилган катта неъматдир. У Аллоҳ таолонинг комиллигига далолат қиладиган мўъжизаларидан биридир. Аллоҳ таоло айтади:

“Унинг белгиларидан(яна бири) – кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда (кундузлари) унинг фазли (ризқи)дан исташингиздир. Албатта, бунда (қабул қулоғи билан) эшитадиган кишилар учун аломатлар бордир (Рум сураси 23-оят).

Агар инсон ҳаётида уйқусизлик ҳолати юз берса, бу унинг изтиробга тушиши, нотинч бўлиб ухлай олмаслиги деганидир. Бунинг сабаби руҳий ва ижтимоий масалаларга боғлиқ. Бундан ҳам муҳимроғи келажакка нисбатан ўта ҳарис бўлиш ва ўтган нарсаларга хафа бўлишдир. Улар ҳақида ҳаддан зиёд фикр қилишдир. Аллоҳ таоло бу ишлардан огоҳлантириб, бундай дейди:

«Токи сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсиз ва (Аллоҳ) ато этган нарса билан шодланиб (ҳаволаниб) ҳам кетмагайсиз. Аллоҳ ҳар қандай кибрли ва мақтанчоқ кимсани суймагай» (Ҳадид сураси 23-оят).

Бир куни Зайд ибн Собит Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга уйқусизликдан шикоят қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга бундай дедилар:

“Эй Зайд! Айт: «Аллоҳумма ғоротин нужуму. Ҳадаатил ъуюну. Ва антал ҳайюл қойюм. Ла таъҳузуҳу синатун вала навм. Я Ҳайю! Я Қайюм! Аҳдиъ лайли. Ва аним айни». Зайд айтди: «Мен мазкур калималарни айтдим. Аллоҳ таоло мендаги уйқусизликни кетказди» (Имом Ибн Сунний ва Имом Табароний ривояти).

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

👉@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера:
#Видео

🎞 ЖИҲОД
ОДАМ ЎЛДИРИШМИ?
(1-қисм)

🎙 Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

🎙 Суннатуллоҳ домла Эрназаров
Тошкент вилояти вакиллиги медиа рахбари

🎙 Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таом ейишни тўрт фарзи | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍2
Abdul Hamid domla - Taom yeyishni toʼrt farzi
DIYONAT.UZ
Таом ейишни тўрт фарзи | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍1
ҚОН ТЕККАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИБ ҚЎЙИБМАН

CАВОЛ: Кийимимга қон теккан эди. Эсимдан чиқиб пешин намозини ўқиб қўйибман, икки соатдан кейин қон текканини эслаб қолдим. Намозни қайтадан ўқишим керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қон оғир нажосат ҳисобланади. Агар у дирҳам (танга) миқдоридан катта бўлса, шу кийимда ўқилган намозни қайта қазо қилиб ўқиб оласиз. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намоз дуруст бўлган ҳисобланади.

"قلت: فَإِن أصَاب يَده بَوْل أَو دم أَو عذرة أَو خمر هَل ينْقض ذَلِك وضوءه؟ قَالَ: لَا وَلَكِن يغسل ذَلِك الْمَكَان الَّذِي أَصَابَهُ. قلت: فَإِن صلى بِهِ وَلم يغسلهُ؟ قَالَ: إِن كَانَ أَكثر من قدر الدِّرْهَم غسله وَأعَاد الصَّلَاة وَإِن كَانَ قدر الدِّرْهَم أَو أقل من قدر الدِّرْهَم لم يعد الصَّلَاة".

Мен "Агар қўлга сийдик, қон, тезак, хамр (маст қилувчи ичимлик) тегса, таҳорат синадими?", дедим. "Йўқ. Аммо нажосат теккан жойни ювиб ташлайди", деди. Яна мен "Агар ўша нажосатни ювмай намоз ўқиган бўлсачи?", дедим. "Агар дирҳам миқдоридан кўпроқ теккан бўлса, ўша жойни ювиб, намозни қайта ўқийди. Агар дирҳам ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намозни қайта ўқимайди", деди. Мабсути Сарахсий. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉@diyonatli
👍3
ҚУРЪОН СОҲИБЛАРИГА 50 ТАВСИЯ

Қуръон – инсониятни икки дунё саодатига етакловчи илоҳий китобдир. Қуръон бирорта шоир ёки адиб тарафдан ёзилган ижод маҳсули эмас, балки қадим ва азалий муқаддас ўхшаши йўқ мўъжизавий китоб бўлиб у Аллоҳнинг каломидир. Аллоҳнинг каломи мусҳафларга ёзилади, ўқилади, ёд олинади ва қалбларда сақланади. Қуръон самовий китобларнинг сўнггисидир. Қуръондан кейин ҳеч қандай илоҳий китоб туширилмайди. Унинг тиловати ҳам, ҳифзи ҳам, маъноларида мулоҳаза қилиш ҳам, ҳатто унга тикилиб назар қилиш ҳам ибодатдир. Қуръон уни олдинга қўйганларни жаннатга бошлаб боради. Ортга қўйганларни эса жаҳаннамга ҳайдаб солади. Мусулмонларнинг ҳужжати ва ҳаёт дастуридир. У мўминларга хушхабар берувчи, кофирларни жаҳаннамдан огоҳлантирувчи китобдир. Қуръон қиёмат куни ўз соҳибларининг жонига оро кирадиган шафоатчидир. Қуръони каримни улуғлаш, зое бўлишидан сақлаш ҳар бир мусулмонинг бурчидир! Бу ҳукмга жамики ислом олимлари ижмоъ қилган.

Қуйидаги мақолада Қуръон соҳиблари билиши ва доимий Қуръон билан муомала қилишда амал қилиши керак бўлган элликта тавсия жамланди. Уни жамлашда имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб “ал-Жоме лиаҳком ил-қуръан” номли тафсири ва Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг Мухтасарут-тибён фи одоби ҳамалатил Қуръан номли асаридан кенг фойдаланилди.

Демак, Қуръони карим ҳомилларига Аллоҳнинг каломига ҳурмат юзасидан лозим бўлади:

1. Мусҳафи шарифни фақат таҳорат билан ушламоқ; Аллоҳ таоло айтади: (لّا يَمَسُّهُ إِلّا الْمُطَهَرُونَ) Уни фақат покланганларгина ушлайдир. Воқеа сураси /79. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатиш чоғида, унга ёзиб берган аҳдномасида Қуръонни фақат покиза одамларгина ушлаши мумкинлигини алоҳида қайдлаганлар. Ибн Мирдавайҳ.

2. Таҳорат билан қироат қилмоқ; Таҳоратсиз одам мусҳафни ушламасдан қироат қилиши ижмоъан жоиз. Кароҳияти йўқ, лекин афзал жиҳатини олмаган ҳисобланади. Таҳоратга сув топа олмаганлар таяммум қилади. Жунуб ва ҳайзли аёлнинг қироъати эса асло мумкин эмас.

3. Тишлари ва оғзини ювиб, хушбўйланиб ўқимоқ; Язид ибн Абу Молик айтган экан: “Оғизларингиз Қуръон йўлидир. Шундай экан уни покланг!”. Агар оғзида нажосат бўлса аввал ювиб ташлаш керак. Акс ҳолда тиловати макруҳ бўлади.

4. Намоздан ташқаридаги ҳолатларда ҳеч нарсага суянмасдан, чўкка тушиб ўтирган ҳолда ўқимоқ; Аллоҳнинг каломини ўқиш учун нажосат ва ифлос нарсалардан пок, хушманзара жой танланиши мустаҳабдир. Уламолар энг яхши жой масжидлардир деган. Чунки масжид ҳамиша пок ва яна бошқа фазилатларга эга
баракали жойдир.

5. Қуръон ўқишдан олдин, худди амалдор раҳбарнинг олдига борганда ясангандек ясаниб чиройли либосларини киймоқ; Қуръон ўқиётган қори ўзини Аллоҳ таолога муножот қилаётганини, бутун мавжудотнинг эгаси, оламларнинг ягона подшоси – Аллоҳнинг хузурида турганини, гўёки аллоҳ билан гаплашаётганини тўлақонли ҳис қилиши керак.

"Қориларга 50 тавсия" рисоласидан.

👉@diyonatli
👍8
АЛЛОҲ МЎМИНЛАРНИ ОХИРАТДА САҚЛАЙДИ

«Бас, Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлади ва уларга хушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди» (Инсон сураси, 11-оят).

“Ўша куннинг ёмонлигидан сақлайди” жумласи ўша куннинг даҳшатидан сақланишлари ҳамда жаҳаннам ва унинг даҳшатларини кўрмасликлари маъносида эмас, балки ўша кунда ваъда қилинган уқубат ва жазодан сақланишлари маъносида бўлиши мумкин. Шунингдек, У Зот уларни ҳисоб-китоб вақтидаги сўроқ-саволдан сақлайди, маъносида бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло бундай деган:
«“Дарҳақиқат, мен ҳисоботимга рўбарў бўлишимни билар эдим”, – дер» (“Ал-Ҳаққо сураси, 20-оят).

Улар ўзларининг қаттиқ ҳисоб-китоб қилинишларидан қўрқиб турганларида гуноҳлари кечирилиб, яхшиликлари мақбул бўлганини кўрсалар, бундан жуда хурсанд бўлиб, у куннинг ёмонлигидан сақланган бўладилар.

Оятнинг яна бир маъноси “Улар қабрдан қайта тирилган вақтларида қиёмат кунининг даҳшат ва қўр- қинчларидан омонда бўладилар ва фаришталар уларга хушхабар етказадилар”, бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, Биздан уларга яхшилик раво кўрилганлар, ана ўшалар, ундан узоқлаштирилгандирлар» (Анбиё сураси, 101-оят).

«Уларга хушрўйлик ҳамда сурур ато қилади» оятидаги “сурур” уларда хафагарчилик бўлмаслигидир, “хушрўйлик эса, неъматлар асоратидир. Бир нақлда, хушрўйлик уларнинг юзларида, сурур эса қалбларида бўлиши айтилган.

«Ва сабр қилганлари учун уларни жаннат ва ипак билан мукофотлайди» (Инсон сураси, 12-оят).
Яъни тоат-ибодатларга ҳамда Аллоҳга осийлик бўладиган ишлардан сабр қилганлари учун улар жаннат билан ҳам, ипак билан ҳам мукофотлайди.

Жаннатлар асосан кийимлар эмас, балки егулик ва ичимликлар билан ҳам роҳатланиш ўрни бўлгани учун ипак ҳам (қўшиб) зикр қилинди. Яъни Аллоҳ таоло уларга жаннатни мукофот қилиб бериш билан бирга, ипак либосларни ҳам ваъда қилди.

("Таъвилот"дан дурдоналар)дан.

👉@diyonatli
👍3
ЖИН ТЕККАНГА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Бир киши келиб деди: "Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг бир дардманд акам бор". Пайғамбар алайҳиссалом сурадилар: “Унинг дарди нима?”. У жавоб бериб айтди: “Унга жин теккан”. Пайғамбар айтдилар: “Уни олиб кел!".

У акасини олиб келиб, Расулуллоҳ алайҳиссалом олдиларига ўтқазди. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга Фотиҳа сурасинини ўқиб руқия қилдилар. Бақара сурасининг аввалидан то “муфлиҳун"га қадар, ундан яна бир оят – “ва илаҳукум илаҳун ваҳид"дан то “яъқилун"га қадар, Оли Имрон сурасидаги “Шаҳидаллоҳу аннаҳу ла илаҳа илла ҳува"дан оятнинг охирига қадар, Аъроф сурасидаги “Инна Роббакум Аллоҳ”дан то “алмуҳсинин"гача, Мўминун сурасининг охиридан: “Таалааллоҳу алмаликул ҳаққу”дан то суранинг охиригача, Соффат сурасининг аввалидан ўн оят, Ҳашр сурасининг охиридан уч оят, Жин сурасидан “Ва аннаҳу таала жадду Роббина" оятини, “Қул ҳувалллоҳу аҳад”ни ва “Муаввизатайн”ни ўқиб дам солдилар. У одам гўё ҳеч нарса бўлмагандай ўрнидан турди”.

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

👉@diyonatli
👍4
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
8-ҚИСМ

Қози домламизнинг хос ҳузурларида мендан бошқа ўқувчи йўқ. Қози домламиз шундоғ адолатлик қози бўлдиларки, иккинчи Абу Юсуф десак бўлар эди. Адолатлари шу даражада эдики, мен бир кун бозорға бориб, қози домланинг отлариға беш-ўн боғ беда олдим. Бирон ҳаммол бўлса, кўтартириб олиб кетаман деб турғон эдим. Бир одам келиб: «Мен олиб боруб бераман», деб бедани кўтариб бормоқчи бўлди. «Неча пул оласиз?», десам, «Йўқ, қози домлаға хизматмқиламиз» деб, бедани бекорга обормоқчи бўлди. Бедани кўтартириб, ҳовлиға олиб келдим. Бедани ерға қўйиб турудик, қози домла чиқдилар. Кўруб, чақириб олдилариға: «Неча пулға баҳо қилдинг». Мен айтдим: «Бу одам бекорға олиб бораман» деди. Қози домланинг котиблари турган эди. Сўрадиларки: «Бозордан ҳовлиғача кўтариб келғон бедаға қанча ижара берилади?». Котиб: «Икки танга бўлади», деди. Менга айтдилар: — «Икки танга тўла». Мен икки танга бердим, ул одам олмади. Котибға айтдилар: «Ур дедилар икки тарсаки, урдилар, олмайсанми? Ол пулни иккинчи бул кўчада қадамингни қўймайсан, агар қадамингни қўйсанг, сени қамаб қўяман». Мен ҳайрон қолдим. Ул одам: «Хўп», деб икки тангани олиб жўнаб қолди. Кейин мен ҳайрон бўлдимки, бу одам яхшилик қилса жазо берилди. «Сабаби, бу одамнинг маҳкамада жанжали кетаяпти. Бу шунинг учун алоқа қилмоқ учун бедангни кўтариб олиб келғон бу ерға», дедилрар.
Қози домла маҳкамаға боратурғонларида олдиларида икки аскар йўлдаги одамларни: «У ёққа тур, бу ёққа тур», деб кетар эди. Маҳкамаға қози ўтуб кетгунча, кўчада машина, араба тўхтайди. Қозининг ҳайбати бу ерда кўрунуб туради. Кийимлари, бошларидаги кийимлари ҳаммаси бошқача кўрунуб турар эди. Бу Жалолобод шаҳрида энг юқори турғон амалдор ниоб – тўртта қози бўлар эди. Энг юқори қози бизнинг қози эдилар.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍1
НАМОЗДА ОЁҚЛАРНИ КЕРИБ ТУРИШ

Бугунги кунда намозга оид ихтилофларнинг энг кўзга кўринган шаклларидан бири намозда турганда икки оёқни ҳаддан ташқари кериб туриш бўлиб қолган. Бу ҳол бемазҳаб ихтилофчиларга ҳузур бағишласа ҳам, мазҳабни тутганларга эриш туюлиши турган гап. Худди шу нарсанинг ортидан ихтилоф чиққани ҳам ҳақиқат. Бу масала бўйича доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг «Ал Фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу» номли китобида қуйидагиларни ўқиймиз:


قال الحنفية: يسنّ تفريج القدمين في القيام قدر أربع أصابع، لأنّه أقرب إلى الخشوع.

Ҳанафийлар айтадилар: «Қиёмда икки оёқ орасини тўрт энлик миқдорича очиб туриш суннатдир. Чунки бу хушуъга яқинроқдир».

وقال الشافعيّة: يفرق بين القدمين بمقدار شبرٍ .

«Шофеъийлар айтадилар: «Икки оёқ ораси бир қарич микдорида очилади».

وقال المالكيّة والحنابلة: يندب تفريج القدمين، بأن يكون بحالة متوسّطةٍ بحيث لا يضمّهما ولا يوسعهما كثيرًا حتّى يتفاحش عرفاً.

«Моликий ва ҳанбалийлар айтадилар: «Икки оёқнинг орасини очиш мандубдир. Ўртача ҳолатда бўлсин. Иккисини бир-бирига қўшиб олмасин ёки жуда кенгайтириб, урфда нохуш саналадиган бўлмасин».

Демак, мўътараф тўрт мазҳабнинг барчасида намозда оёқни кериб туриш дуруст эмас. Аммо бемазҳаблар ихтилоф чиқариш учун намозда оёқларини ҳаддан ташқари кериб турадилар.

"Ихтилофлар-сабаблар-ечимлар" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера:
#Видео

🎞 ЖИҲОД
ОДАМ ЎЛДИРИШМИ?
(2-қисм)

🎙 Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

🎙 Суннатуллоҳ домла Эрназаров
Тошкент вилояти вакиллиги медиа рахбари

🎙 Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

👉 @diyonatli
👍2
АЛЛОҲ ТАОЛО ЭНГ БИРИНЧИ НИМАНИ ЯРАТДИ?

Имом Бухорийнинг ишончли санад билан ҳазрати Алидан ривоят қилишларича, у киши айтдилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг ҳузурларида ўлтирган эдим, Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳу кириб ўлтирди-да, айтди:
– Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ота-онам сизга фидо бўлсин, менга хабар беринг, Аллоҳ Азза ва жалла яратган энг биринчи нарса нима эди?
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
– Энг аввалги яратган нарсаси менинг Нурим эди, минг йилда яратдики, у жаҳоннинг бир куни бу дунёнинг минг йилига тенгдир. Менинг нурим Аллоҳ Азза ва Жалла қудрати билан борди, тавоф қилди, то Тангри таолонинг бутун азамати осорини мушоҳада этгай. Кейин Аллоҳ таоло хоҳлагунча Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб сажда қилди...».

Қуръони каримнинг «Ҳаж» сураси», 47-оятида айтилади:
«Дарвоқе, Парвардигорингиз наздидаги бир кун сизларнинг ҳисоб-китобингиздаги минг йилга баробардир».

Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинган бошқа бир ҳадисга кўра, (Hyp) ўн икки минг йил юриб, Аллоҳ Азза ва жаллани поклиги ва ягоналиги ила ёд этган.

Давом этамиз: «Ва дедилар: – Кейин Аллоҳ таоло ул Нурни тўрт қисмга бўлди: бир қисмидан Аршни яратди, бир қисмидан Қаламни яратди, бир қисмидан Жаннатни яратди, бир қисмидан Мўъминларни яратди. Бу тўрт қисмни яна тўрт қисм қилди: биринчи қисмидан азиз ва мукаррамроқ қилиб мени яратдики, Расулдирман, иккинчи қисмидан Ақлни яратиб, мўъминларнинг бошига жойлади. Учинчи қисмидан Ҳаёни яратиб, мўъминларнинг кўзига жойлади. Тўртинчи қисмидан ишқни яратиб, мўъминларнинг юрагига жойлади. (Демак, Ақл, Ҳаё ва Ишқ асл иймон аҳлида бўлгай) Кейин қаламга буюрдиким, Аршнинг кунгурасига «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун расулуллоҳ» деб ёзгай. Тўрт юз йил ёзиб, «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб битди.
Келдирдиларким, қалам «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб ёзибдур. Айтди: «Билурменким, Сенинг назиринг йўқ ва вазиринг ҳам йўқ, «Ла илаҳа Иллаллоҳ», деб ёздим. Аммо билмасменким, Сенинг исминг ила турган бу буюк исм кимнинг исмидир?» Ҳақ Жалла ва ъалодан хитоб келдиким, Бу Менинг Ҳабибим ва танлаганимнинг исмидур! Ёз: «Муҳаммадун Расулуллоҳ!» Ҳақ хитобининг ҳайбатидан қаламнинг боши тешилди. Сўнгра ёзди: «Муҳаммадун Расулуллоҳ» соллаллоҳу алайҳи васаллам Шундан суннат қолдики, то қиёматгача қаламнинг бошини тешсаларгина ёзгайдир». (Ер юзидаги барча қаламлар, ёзғичларнинг тешигига диққат қилинмоғини сўраймиз).

Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ

👉@diyonatli
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи пайғамбар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ЖАННАТДАГИ ҲАМРОҲЛАР

Улуғ саҳобия Умму Халлод турмуш йўлдоши, ўғли ва укаси билан Уҳуд жангида қатнашди. Учаласи – эри, ўғли ва укаси мазкур жангда шаҳид бўлди. Улуғ саҳобия уларни туясига юклаб, дафн қилиш учун Мадинага олиб кетди. Туя Уҳуд тоғининг ниҳоясига етганда худди учала шаҳидни Уҳуд жангида шаҳид бўлган ҳамроҳлари билан бирга дафн қилишга шошилгандек бирдан тезлай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам уларнинг етиб келишини кутиб турдилар. Сўнг ўз қўллари билан дафн қилдилар ва Умму Халлодга:
– Эй Ҳинд! Улар – Амр ибн Жамуҳ, фарзандинг Халлод ва уканг Абдуллоҳлар жаннатда ҳам ҳамроҳ бўлдилар, – дедилар.
Умму Халлод:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Дуо қилинг, Аллоҳ таоло мени ҳам ўшалар билан бирга қилсин, – деди.

👉@diyonatli
👍5
ИЙМОН БОБИ
Савол:
– Иймоннинг ўрни қаерда?
Жавоб:
– Иймоннинг макони ва ўрни қалбдир. Имоннинг шохобчаси ва шўъбаси жасаддадир.
Савол:
– Иймон бармоқда ҳам борми?
Жавоб:
– Ҳа.
Савол:
– Бармоқ кесиб ташланса,имон қаерга кетади?
Жавоб:
– Қалбга.
Савол:
– Аллоҳ бандалардан бирор нарсани талаб қиладими?
Жавоб:
– Йўқ, аксинча, улар Аллоҳдан талаб қиладилар.
Савол:
– Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳақи нима?
Жавоб:
– Бандаларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари (сиғинишлари), бандаликда Аллоҳга ҳеч ким ва ҳеч нарсани шерик қилмасликлари (ширк келтирмасликлари) Аллоҳнинг бандалар зиммасидаги ҳақидир. Бандалар шундай қилсалар, уларнинг гуноҳларини мағфират қилиш ва уларга ажру савоб бериш бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақларидир. Чунки Аллоҳ мўминлардан рози бўлади: «(Эй, Муҳаммад!)Дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан – улар дарахт остида Сизга байъат (қасамёд) қилаётган вақтларида – рози бўлди...» (Фатҳ сураси, 18-оят). Иблисдан эса Аллоҳ ғазабнок бўлган. Аллоҳнинг: «...Нимани хоҳласангиз, ўшаниқилаверингиз!..» (Фуссилат сураси, 40-оят) деган ояти ваъид оятларидандир.
«Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди» (Исро сураси, 23-оят); «Самуд (қабиласи) эса, бас, уларни (тўғри йўлга) ҳидоят қилган эдик, улар ҳидоятни қўйиб, кўрликни (залолатни)ихтиёр қилдилар...» (Фуссилат сураси, 17-оят); «Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин» (Каҳф сураси, 29-оят). Булар ваъид оятидир.
«Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлариучунгина яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят). Яъни, Мени яккаю ягона деб аташлари учун яратганман, дейилмоқда. Лекин ҳамма нарса – яхшиси ҳам, ёмони ҳам, ширини ҳам, аччиғи ҳам, фойдаси ҳам, зарари ҳам Аллоҳнинг яратиши билан бўлади. «Агар Раббингиз хоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлур эдилар. Бас, Сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми?! Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир жон (инсон) имон келтира олмас...» (Юнус сураси, 99–100-оятлар); «Мабодо, Биз уларга фаришталарни туширсак ва ўликлар (тирилиб) уларга гапирса ҳамда ҳамма нарсани кафил сифатида уларга (уларнинг муқобилига) жам қилганимизда ҳам Аллоҳ хоҳлаганидан бошқалари иймон келтирмаган бўлур эдилар...» (Анъом сураси, 111-оят); «Агар Раббингиз хоҳлаганида эди, (барча) одамларни бир уммат (бир хил динга тобе) қилган бўлур эди. (Улар) мудом турлича (ҳар хил эътиқодда) бўлиб бораверадилар.Раббингиз раҳм қилган кишилар эса, бундан мустаснодирлар...» (Ҳуд сураси, 118–119-оятлар), яъни, Аллоҳнинг хоҳиши билан. Аллоҳ уларни шунинг учун яратган.«...Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилингиз ва шайтондан йироқлашингиз!» (деган ваҳий билан) пайғамбар юборганмиз. Шунда улар орасида Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам, шунингдек, йўлдан озиши қатъий бўлганлар ҳам бўлган...» (Наҳл сураси, 36-оят).
«Аллоҳ хоҳлаганинигина сизлар хоҳлайсизлар», яъни Аллоҳ тақдир қилганини хоҳлайсизлар.Шуайб (алайҳиссалом) дедилар: «Динингиздан Аллоҳ бизни қутқаргандан кейин яна унга қайтсак, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўламиз-ку? Унга қайтишимиз мумкин эмас, илло, Раббимиз – Аллоҳ хоҳлагани бўлур. Раббимиз ҳамма нарса бўйича илми кенг зотдир. Таваккулни Аллоҳга қилдик. Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф сураси, 89-оят).
Нуҳ (алайҳиссалом) дедилар: «Агар Аллоҳ сизларни оғдиришни истаб турган бўлса, (мен) сизларга насиҳат қилишни истаганим билан сизларга насиҳатим фойда бермайди. У Раббингиздир ва Унинг ҳузурига қайтарилажаксиз» (Ҳуд сураси, 34-оят).
«(Зулайҳо) унга мойил, у (Юсуф дили) ҳам бунга мойил бўлганди. Агар Раббининг ҳужжатини кўрмаганида (бўлар иш бўлар эди). Шу тарзда ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик. Албатта, у (дили) холис бандаларимиздандир» (Юсуф сураси, 24-оят).
«Сулаймонни имтиҳон қилдик ва унинг тахти устига бир (жонсиз) жасадни (ўғлининг жасадини)ташладик. Сўнгра у тавба қилиб...» (Сод сураси, 34-оят).

👉@diyonatli
👍3
Abdul Hamid domla - Birinchi payg'ambar
DIYONAT.UZ
Биринчи пайғамбар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Nasl-nasab va uning hukumlari
DIYONAT.UZ
Насл-насаб ва унинг ҳукумлари | Абдул Ҳамид домла
"Бахтиёр оила" китобидан

👉 @diyonatli
👍1
НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ

Савол: Айрим биродарларимизнинг айтишича, намозда қўлни киндик остида тутиб туришга ҳеч қандай саҳиҳ далил йўқ экан. Имом Абу Ҳанифа буни ўз раъйларига қараб қилган эмиш. Айтинг-чи, шу гаплар қанчалик рост (ёки ёлғон)? Иложи бўлса, саҳиҳ далилларни бизга ҳам билдирсангиз. Сиз мени нотўғри тушунманг, мен сиздан далил сўраётганим йўқ. Сизнинг «Шунақа саҳиҳ далил бор» деган гапингиз биз учун етарли. Лекин ана ўша гапни қилаётган биродарларимизнинг гаплари хатолигини кўрсатиш учун ва қайтиб бунақа гапларни тарқатмасликлари учун уларга кўрсатиш (билдириш) мақсадида сўраяпман, холос. Сизни заҳматга қўйганимиз учун узр.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Сиз ўша одамлардан ҳам айтган гапларига ҳужжат сўранг. Улар йўқ деганлари билан аслида бор нарса йўқ бўлиб қолмайди. Ҳанафий мазҳаби ҳужжатсиз ҳукм чиқармайди.

وقال عليّ رضي الله عنه: السّنّة وضع الكفّ على الكفّ في الصّلاة تحت السّرّة. رواه أبو داود وأحمد.

Али розияллоҳу анҳу:
«Суннат – намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Ушбу ривоят ҳанафий мазҳабида татбиқ қилинган. Буни бошқа кўпчилик уламолар ҳам қўллаганлар. Валлоҳу аълам.

"Ихтилофлар-сабаблар-ечимлар" китобидан.

👉@diyonatli
👍2
Abdul Hamid domla - Qora molning zakoti
DIYONAT.UZ
Қора молнинг закоти| Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍1