Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЖУМА КУНИ ВА ЖУМА НАМОЗИГА ТААЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан


👉@diyonatli
👍2
РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ КИРМАЙДИГАН УЙЛАР

“Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи”.
(Тавба, 71-оят, Имом Бухорий)

“Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи”.
(Нисо, 36-оят, Луқмон, 14-оят)

“Етимнинг молини еган кимсанинг уйи”.
(Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим)

“Ичида фоиз ейиладиган, фоизга олинган”.
(Бақара, 275-276 оят, Имом Бухорий)

“Ит сақланаётган уй”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа)

“Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад)

“Ичида азизларга, ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар”.
(Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

“Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар”.
(Анбиё, 52-оят, Соффат, 95-96 оят, Имом Бухорий)

“Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй”.
(Имом Аҳмад)

“Ичида қотиллик юз берган уй”.
(Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий)

“Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй”. (Имом Муслим)

“Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй”. (Моида, 90-92 оят, Имом Табароний)

“Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар”.
(Нисо,48-оят)

“Ичида нарда ўйналадиган уй”.
(Мунофиқун 9-оят, Имом Муслим ва Абу Довуд)

“Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй”. (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний)

“Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй”.
(Имом Табароний, Ибн Можа)

“Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, тамаки, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй”.
(Имом Муслим, Имом Термизий)

“Жунуб бўлиб ғусл қилинмаган уй”.
(Имом Абу Довуд, Имом Табароний)

“Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй”. (Имом Абу Довуд)

“Исрофгарнинг уйи”.
(Имом Насаий, Имом Муслим)

“Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй”.
(Имом Насаий, Имом Аҳмад)

“Ичида зино қилинган уй”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий)
(“Кутуби ситта”)

👉@diyonatli
👍6
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
3-ҚИСМ

Мендан сўрадики: «Қаерга бормоқчисиз?».
Мен жавоб бердим: «Бухорога».
Яна сўради: «Қайси мадрасага?».
Мен айтдим: «Билмайман».
Яна сўради: «Бухорода танишларингиз борму?».
Мен айтдим: «Йўқ».
Мўйсафид ҳайрон бўлуб айтди: «Бухоро шаҳри азимдур, Сиз ҳеч кимни билмасангиз кўчада қоласиз. Бу сизга бирон киши борманг деб маслаҳат бермадиму? Хайр эмди, сиз ман билан юринг, мен сизни улуғ жойга олиб бораман. Ўшал жойда истиқомат қилиб қоларсиз» деди.
Хулласи калом, Бухорога бордик. «Эшону Саяхсинни хонақолари» номи билан машҳур экан. Бу Бухорода Шаҳриҳонлик Эшон бор эканлар. Номлари «Худоберди», халифа экан. Бу мўйсафид Ҳазрати Эшонни биродарлари экан. Бу одам мени хонақоҳга олиб кириб қўйиб, ўзи йўқолиб кетди. Мен Асрни, намоз Шомни ва Хуфтанни ушбу хонада ўқудим. Хуфтан намозидан сўнг Ҳазрат Эшон, ҳалқа қилдилар. Мен сураи «Таборак»ни қироат қилдим. Бу яхши натижа берди. Намоздан сўнг бир одам: «Қироат қилғон қори ким?» деб сўради. «Мен» деб жавоб бердим. «Юринг, Ҳазрати Эшон талаб қилаётирлар» деб, мени «Чиллахона»га олиб кирди. Ҳазратни зиёрат қилдим.
Ҳазрати Эшон мени аҳволимни сўрадилар: «Нима учун Бухорога келдингиз?».
Мен: «Ўқуғони келдим», дедим.
«Қори мураттабмисиз?», деб сўрадилар.
Мен: «Қориман» деб жавоб бердим.
«Сураи «Музаммил»ни ўқиб беринг», дедилар.
Мен ўқуб бердим. Ҳазрат кўп таҳсин қилдилар. Ҳазрат кичкина ўғулларини чақириб олиб келдилар. Ўғуллариға тавсия қилиб айтдиларки: «Бу ўртоғингни ҳужрага бирга олиб боргин, бу ҳам «Шарҳи Жомий» ўқур экан». Яна менга айтдиларки: «Ҳар кеча саҳар вақтида сизни сўфи уйқудан уйғотади, таҳорат қилиб мени олдимга чиқиб, сураи «Музаммил»ни тиловат қилиб берасиз», дедилар.
Шу билан ҳар кеча саҳар таҳажжуд намози вақтида мени сўфи ўйғотиб олиб чиқар эди. Кундузи Эшонжон билан дарсга борар эрдим. Шул тариқа уч ой давом этди. Кейин менга бу жойда истиқомат қилиш қийин бўлуб қолди. Шунинг учунки, Эшонжоннинг ҳужрасиға меҳмонлар кўп келар экан, менга дарсларимға машғул бўлишимға монеъ бўлуб қолди. Кейин Ҳазрати Эшондан руҳсат олиб доҳмалариға бориб, ўша ерда истиқомат қилдим, агарчи Эшонжоннинг ҳужрасида маишатим яхши эди. Истиқомат учун ҳам ҳеч нарсани кераги йўқ эди. Бовужуд шундоғ бўлсада, ўқушум яхши бўлмағони учун, гўрхонага кўчуб кетдим. Эмди сиботимда таҳсилға кифоя қиладурғон ҳеч нарса йўқлиғи сабабидан қийналиб қолдим, лекин Парвордигорға таваккал қилдим  — «Ризқни Худо беради» деб истиқомат қила бердим.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍3
НЕГА ЖУМА КУНИ КАҲФ СУРАСИ ЎҚИЛАДИ

Бир қанча масжидларда Жума мавъизаси бошлангунга қадар «Каҳф» сураси тиловат қилинади. Айримлар, нега, айнан, жума куни ушбу сура ўқилишига қизиқишади, баъзан сабаби ҳақида ҳам бир бирларидан сўрашаётгани қулоққа чалинади. Қуйида, бунинг сабабини билиб оласиз. Келинг, дастлаб, ушбу сура ҳақида қисқача маълумотга бериб ўтсак. “Каҳф” сураси Қуръони Каримдаги «Алҳамду» билан бошланган беш сурадан бири ҳисобланади. Бу сурада, тарихий қиссаларга асосий урғу берилган. 110 оятдан иборат суранинг 71 ояти қиссалардан иборат. Сурада каҳф(ғор)га кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва Иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн ҳақидаги қиссалар келтирилади.

Энди эса, жума куни нега, айнан, ушбу сура тиловат қилинишининг фазилати ҳақидаги қуйидагиларни келтириб ўтамиз:
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим. Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар».
Имом Муслим, Имом Насаий ва Имом Аҳмад Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.
Яна бошқа бир ривоятда: «Ким «Каҳф» сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган.
Юқоридаги ҳадиси шарифлардан маълум бўладики, жума куни ушбу сурани тиловат қилишнинг фазилати бисёр экан. Кимки ҳар жума «Каҳф» сурасини тадаббур билан ўқиса, дунё ва охират яхшилигига мушарраф бўлар экан. Демак, «Каҳф» сурасини ўқишга шошилайлик!

Илҳом Маърупов тайёрлади


👉@diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбегим» шеъридан парча | Азизхўжа домла Иноятов

👉 @diyonatli
👍3
ХУШХАБАР

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим онларида Жаброил алайҳиссаломдан:
- “Мендан сўнг умматимнинг аҳволи нима бўлади?” – деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ваҳий этди:
- “Ҳабибимга хушхабар бер, уммати ичида уни уялтирмайман. Ҳашр кунида у қабрдан энг олдин чиқадиганлардан бўлади ва Маҳшаргоҳда тўпланганларнинг саййиди қилинади. То унинг уммати кирмагунича бошқа умматларга жаннатга кириш ҳаромдир”.
“Ана энди кўзим қувончга тўлди” - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.

(Имом Табароний ривояти)

👉@diyonatli
👍3
ФИЗИК ҚОИДА ВА ИЙМОНИЙ РОҲАТ

Инсоннинг бош қисмидаги мийясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади (сал кам 2 кг). Лекин шунга қарамасдан нега бу оғирликни сезмаймиз?!
Субҳаналлоҳ...
Чунки у орқа мийянинг суюқлигига ботиб туради. Физик қоидада келадики: Ҳар қандай жисм сувга ботирилса, оғирлигидан тошиб чиққан сув миқдорича енгиллайди.
Шундай қилиб мийянинг вазни 50 гр бўлиб қолади ва биз унинг оғирлигини сезмаймиз.
Буларнинг барчаси буюк Холиқнинг ўлчовларидир.
Бу суюқлик намоздаги руку ва сажда пайтида пастга ва юқорига ҳаракатланиб бош мийяни масаж қилади, натижада инсон намозда роҳатланади.
Субҳаналлоҳ! Роббим қандай ҳам буюк Зотсан!

👉@diyonatli
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онани рози қилиш фарзандлик бурчи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим масжидга намоз бошланишидан анча вақтли борар эди. Бир куни кичик болакайнинг масжидга шошилиб келаётганини учратиб қолди ва ундан:
– Нима бўлди, болам? Нега бунчалик шошқилаб келяпсан? – деб сўради.
Бола:
– Намозга боряпман, азон чақиргунча таҳоратимни янгилаб олмоқчи эдим, – деди.
Ҳазрати Умар:
– Болам, сен ҳали жуда кичиксан, сенга намоз фарз бўлгани йўқ-ку, – деди.
Бола:
– Ҳазратим, бу ишнинг кичиги, каттаси бўладими? Куни кеча мендан ҳам кичик бола вафот этган эди, мозорга олиб кетдилар, – деди.
Ҳазрати Умар боланинг бу жавобидан шу қадар қаттиқ таъсирландики, кўз ёшларини тутолмасдан: “Ё Раббий! Бу бола қандай яхши, қанчалик ақлли бола”, деди ва унинг ҳаққига дуо қилиб қўйди.

👉@diyonatli
👍2
Буюк саҳобий Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига тушганларида, «Ота-онам сизга фидо бўлсин! Мен сиздан тепада бўлиб, сиз мендан пастда бўлишингиз менга ёқмаяпти» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Одамлар бизнинг олдимизга келиб туришгани учун пастда бўлиш мен учун қулайроқ» дедилар. Бир идишимиз синиб қолиб, ундаги сув тўкилганини кўрдим. Мен ва Умму Айюб дарҳол чойшабимизни олдик. Бизда ундан бошқа чойшаб йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга азият берадиган бирор нарса оқмасин деб у билан сувни шимдира бошладик”.
Имом Аҳмад “Муснад”ида, Имом Ҳоким “Мустадрак”ида ривоят қилишган.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида Аллоҳ таолонинг иродаси билан Пайғамбарга Абу Айюбнинг хонадонига қўниш буюрилган эди.

👉@diyonatli
👍1
ТАВБАНИНГ ВОЖИБЛИГИ

Тавба қилиш банда учун вожиблиги ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп. Намуна учун базиларини зикр қиламиз.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади :

"Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар ! Шоядки, зафар топсангизлар" (Нур сураси, 31-оят).

Аллоҳ таоло яна шундай марҳамат қилади :
"Эй иймон келтирганлар!
" (Таҳрим сураси, 8-оят).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Эй одамлар ! Аллоҳга тавба килинглар ! Мен Унга ҳар куни юз марта тавба қиламан", дедилар".
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Тавбанинг вожиблигига мусулмон уммати ижмоъ қилган. Чунки гуноҳлар бaндани Аллоҳ таолодан узоқлаштирувчи ва ҳалокатга олиб борувчидир. Шунинг учун ҳам улардан қочиш ва тавба қилиш вожиб бўлади.
Тавбани давомли равишда қилиш вожибдир. Зеро, банда ким бўлишидан қатъи назар, гуноҳекордир. У азолари билан гуноҳ қилишдан сақланган чоғида ҳам қалбида гуноҳни режа қилиши мумкин. Ундан ҳам сақланганда, шайтоннинг васвасасига йўлиқиши бор. Бунга ўхшаш нарсалар анчагина.
Шунинг учун ҳам давомли равишда тавба қилиб туриш лозим. Бу иш ўта муҳим ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ишни ҳар куни қилиб турганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳга бир кунда етмиш марта исиғфор айтиб, тавба қиламан", дедилар".
Бухорий ривоят қилган.

"Руҳий тарбия" китобидан.

👉@diyonatli
👍2
Abdul Hamid domla - Ota-onani rozi qilish farzandlik burchi
DIYONAT.UZ
Ота-онани рози қилиш фарзандлик бурчи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
4-ҚИСМ

Бир кун дарсдан келиб турғон ҳолимда бир нонвойнинг дўконини олдидан ўтдим. Нонвой мени чақириб қўлимға икки дона нон берди. Ўша куни оч эдим. Бу одамни дилиға Парвардигор фазл карами бирла ҳар куни менга иккита нон бериб турушиға илҳом қилди. Бу нонвой айтдики: «Сиз ҳар куни мана шу ердан ўтуб иккита нон олинг», деди. Шу билан менга сабаби ризқ пайдо бўлди.
Толиби илмларда бир қоида бор эди. Дарс бошлаш олдидан, ҳар бир кишиға солиқ солиб, пул тўплаб, мударрис домлаға дастурхон қилиб бормоқ одат эди. Шарҳи Муллодан марфуотни тамом қилиб, Мансуботни бошлаш учун пул керак бўлди. Мени зиммамға уч сўм солиқ тушди. Менда пул йўқ. Булмаса дарсға келишимға рухсат йўқ деб мени мажбур қилишди. Мен дарсдан чиқиб, ниҳоятда ғамгин бўлуб, кўзларимдан ёш оқиб, камбағалчиликдан Парвардигорға дилимда нола қилиб, ҳужрага кириб кетиб турган эдим, бошим ерға эгиғон ҳолда, ногоҳ тошни орасида бир нарса кўзимға ялтираб кўрунди. Олиб қарасам, хотунларни қўлидан тушғон узук экан. Мен умрумда бу хилда узукни биринчи кўрушим. Муни қийматини ҳам билмайман. Дилимға калдики, агар бу узукни сотсам, уч сўмға олса, тушғон солиқдан қутулар эрдим. Йўлимдан қайтиб, Лаби Ҳовуз Девонбегидан узукфурушларга Кавказ халқидан бўлар эди. Шул жойға олиб келдим. Узукни кўрсатдим. Қўлимдан олиб кўруб: «Қанчаға сотасиз?», деб сўради. Ман бу узукни қийматини билмағон сабабдан: «Ўзингиз бир нарса қилиб бераберинг», дедим. Ул одам айтдики: «Йигирма сўм бераман». Мен йигирма сўмни эшитиб, ниҳоят даражада ҳайрон бўлуб қолдим: «Йўқ сотмайман, узугимни беринг», дедим. Ул: «Ўттиз сўм бераман, сотинг муни», деди. Мен яна: «Сотмайман», деб узукни қўлидан олдим. Яна бир узукфуруш бул ҳолдин хабардор бўлуб, мени чақириб узукни кўрмоқни истади: «Қанча қилди?», деб сўради. Ман айтдим: «Ўттуз сўм қилди. Сотмадим», дедим. Бу одам айтдики: «Бундоғ бўлса, ман қирқ сўм бераман». Мен: «Сотмайман», дедим. Қўлидан узукни олиб жўнаб қолдим. Яна чақириб: «Эллик сўм бераман», деди. Хулосаи калом шулки, узукни нарҳи ошиб бориб, саксон сўмға борди. Шундан ошмади. Бу нимадан бўлғониға ўзим ҳам ҳайронман. Кейин маълум бўлдики, узукни ҳалқаси тиллодан, кўзи олмосдан экан. Охири саксон сўмга сотдим.
Шул вақтдаги менинг хурсандлиғим бениҳоя эди. Бир йиллик истиқоматни маишатини Парвардигор менға ато қилди. Шу билан солиқни тўладим. Шерикларимни ҳам зиёфат қилдим. Бир кун шерикларим мени ҳолимға таажжуб қилишиб: «Сан бирор ердан ўғурлик қилдингму?», деб сўрар эди.
Бухоронинг ҳавоси ёз мавсумида ниҳоятда иссиқ бўлар эди. Мадрасаларда дарс тўхтар эди. Толиби илмлар салқин жойларға чиқиб кетар эди. Ман ҳам Қўқондға жўнаб кетдим. Ҳовлимизға келдим. Ота-оналарни зиёрат қилиб кўрушуб, бир ой уйда турдум. Лекин шу даврда биринчи жаҳон уруши бўлуб турғон эди. Ҳукумат рабочиклар учун халқға бир беш уйдан бир кишини талаб қилишар эди. Дадамиз менга айтдиларки: «Тезлик билан Бухороға қайтиб кет, чунки элликбоши сенинг ҳам номингни ёзибди».

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
ҚАРЗ БЕРУВЧИ ВА ОЛУВЧИЛАР УЧУН ЭСЛАТМА

الدّيْنُ شَيْنُ الدِّينِ

Қарздор (бўлиб юравериш) киши ақидасининг гўзал эмаслигидандир.

Шарҳ: Инсоний муносабатларда қарз олди-берди қилиш табиий ҳолат. Бу муҳим масалада қарз олувчининг ҳам, қарз берувчининг ҳам хос масъулиятлари бор. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мўминларга мурожаат қилиб: “Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз!...” (Бақара, 282) деб амр қилган ва оят давомида қарз олди-бердисининг тартибларини батафсил баён этган. Фуқаҳолар, оят ва ҳадис мазмунидан келиб чиқиб, қарзга оид масалада икки муҳим нуқтага эътиборни жалб қилганлар.

Биринчидан, қарз берувчи шу берган маблағи эвазига ҳар қандай кўринишда бўлсин, моддий ва маънавий манфаатдорликни кўзламаслиги керак, акс ҳолда, у қарздорга нисбатан зулм қилган бўлиб қолади ва ғаразгўйлик билан ундирилган маблағ рибога айланиши эҳтимолдан узоқ эмас. Зулм ҳам, рибохўрлик ҳам катта гуноҳлар сирасига киради, бундай хатти-ҳаракат учун ҳаёти дунёда ва охиратда жазо муқаррардир.

Иккинчидан, қарз олувчи қарзини ўз вақтида кам-кўстсиз қайтариши керак. Бунга лоқайд бўлиб, бесабаб чўзиб юрмаслиги, олишдан олдин қайтариб беришга қодир эканига амин бўлиши, ўзгалар мулкига хиёнат қилмаслигини, бировнинг моли бўйнидаги омонат эканини унутмаслиги зарур. Зеро, ҳадисда таъкидланганидек, қарздор бўлиб юриш диндор киши учун иснод келтирадиган салбий иллатлардандир. Қарзни ўз вақтида ёки муддатидан илгарироқ қайтариш катта фазилат бўлиб, инсоннинг жамиятда муносиб обрў қозонишига сабаб бўлади.

"Жавомиъул калим"дан.

👉@diyonatli
Abdul Hamid domla - Homilador ayolga munosabat
DIYONAT.UZ
Ҳомиладор аёлга муносабат | Абдул Ҳамид домла
"Бахтиёр оила" китобидан

👉 @diyonatli
👍1
СЕҲРНИНГ ТАЪРИФИ

Сеҳр сўзи луғатда ҳар бир чиқиб келган жойи дақиқ ва латиф, сабаби махфий нарсага ишлатилади. Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, баёнда ҳам сеҳр бор”, деганлар.

Фалончини сеҳрлаб қўйди деган иборада алдади маъноси бўлади. Аслида сеҳр бир нарсани ҳақиқатидан бошқа тарафга буришдир. Бунда сеҳргар ботил нарсани ҳақиқат қилиб кўрсатиши кўзда тутилган. “Лисонул араб” китобида айтилишича, араблар сеҳрни сеҳо деб аташи соғликни беморликка буриши ва яхши кўришни ёмон кўришга буриши учундир.

Сеҳрнинг таърифида уламолар турли фикрларни айтган.

Имом Байзовий: “Сеҳрдан мурод ҳосил бўлиши учун шайтонга яқинлашиладиган, инсон ўзи қила олмайдиган нарсадир. Бу нарса ёмонлик ва нафс ифлослигида иблисга муносиб бўлган шахсларгагина ҳосил бўлади. Аммо ҳийла, турли сабаб ва даволар воситасида одамларни ажаблантирадиган нарсаларни қилиш, қўлини чаққон ҳаракатлантириб ҳунар кўрсатиш мазаммат қилинмайди. Бундоқ ишларни сеҳр дейиш унинг дақиқлигидан, холос. Сеҳр аслида сабаби махфий нарсадир”, деган.

Имом Таҳонавий ўзининг "Кашшофу
тилоҳотил фунун” номли китобида сеҳр ҳақида қуйидаги таърифни келтиради: “Сеҳр илмнинг бир нави бўлиб уни жавҳарларнинг хусусиятларини ва юлдузларнинг буржларини билишдан истифода қилинади. Ана ўша нарсадан сеҳр қилинган шахсга ҳайкал олинади ва унинг учун бурждаги махсус вақтни кутилади. Сўнгра шариатга хилоф куфр ва фаҳш сўзларни талаффуз қилинади. Унга шайтонларнинг ёрдами ила эришилади. Булар жамланишидан сеҳр қилинган шахсда ғаройиб ҳолатлар юзага келади”.

Ал-Қалюбий сеҳрни шундай таърифлайди:
“Сеҳр шариатда ифлос руҳларни махсус сўз ва амаллар орқали ишлатиб одатдан ташқари ҳолатларни келтириб чиқаришдир”.

Ҳанбалийлар сеҳрни шундай таърифлайди: “Сеҳр тугунлар, сўзлар, дам солиш ёки бир
нарсаларни ёзиш ёхуд қилиш орқали кишининг бадани, қалби ёки ақлига бевосита тасир қилишдир”.

Мазкур таърифларнинг ҳар бирида сеҳрнинг ўзига хос хуссиятлари ҳақида сўз бораётганини тўлароқ англаб оламиз.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табобатлари» китобидан.

👉@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ким алдаса, у биздан эмас" | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ҚУРЪОНИ КАРИМ СУРАЛАРИДАГИ ДУОЛАР БИЛАН ШИФО ТОПИШ ҲАҚИДА

Фотиҳа сурасини ўқиб дуо қилиш. Бу сура Қуръони Каримдаги энг улуғ сурадир. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эди. Ногоҳ у зот юқоридан бир овозни эшитди. У бошини кўтариб бундай деди: “Бугун осмондаги асло очилмайдиган бир эшик очилди. Бугун у эшикдан ҳеч бир вақт тушмаган фаришта тушди. У фаришта салом берди ва бундай деди: “Сенга берилган икки нур билан хурсанд бўл! Сендан аввалги пайғамбарга бу икки нур берилмаган эди. Бу икки нур: Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охирги оятлари. Ҳар қачон улардан бир ҳарфни қироат қилсанг, албатта, сўраганинг берилади” (Имом Муслим ривояти).

Имом Бухорий Абу Саъид ибн Алмуаълло Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Сенга Қуръони Каримдаги энг улуғ сурани ўргатиб қўяйми? Бу “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн” сураси. Бу сура такрорланувчи етти оят ва Улуғ Қуръондир”.

Имом Байҳақий ва бошқалар Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадиси муборакда бундай дейилган: “Чиндан ҳам, Фотиҳа сураси ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир”.

Ибн Роҳавайҳ ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳудан бундай ривоят қилган: “Фотиҳа сураси Арш остидаги ганжинадан нозил этилган”.

Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалладан ривоят қилган ҳадиси қудсийда келади: “Аллоҳ таоло: “Намозни Ўзим билан бандам ўртасида икки қисмга бўлдим. Бандам учун сўрагани бўлади”, дейди. Агар банда: “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн”, деб айтса. Аллоҳ таоло: “Бандам Мени мақтади”, деб айтади. Агар банда: “Ар-Роҳманир Роҳийм”, деса, Аллоҳ таоло: “Бандам Менга сано айтди”, деб айтади. Агар банда “Малики явмиддин”, деса, Аллоҳ таоло: “Бандам Мени шарафлади”, деб айтади. Агар банда: “Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн", деса, Аллоҳ таоло: “Бу Мен билан бандам ўртасидадир, бандамга сўраган нарсаси бўлур”, деб айтади. Агар банда: “Иҳдинас сиротол мустақим. Сиротоллазина анъамта алайҳим, ғойрил мағзуби алайҳим валаззоллин", деса. Аллоҳ таоло: “Бу бандам учун. Бандамга сўрагани бўлур”, дейди” (Имом
Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Имом Ҳоким Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Афзалул Қуръони: “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн”.

Пайғамбар алайҳиссалом ҳадиси шарифларининг бирида бундай деб марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло
бир бандасига неъмат берса, банда бунинг муқобилида “Алҳамдулиллаҳ”, деб айтса, банда неъмат шукрини адо этган бўлади. Агар у буни иккинчи марта айтса, Аллоҳ таоло унинг савобини унга янгилайди. Агар банда учинчи бор “Алҳамдулиллаҳ”, деб айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради” (Имом Байҳақий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

👉@diyonatli
👍2
Abdul Hamid domla - Kim aldasa u bizdan emas
DIYONAT.UZ
"Ким алдаса, у биздан эмас" | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Савол:
Аёллар мозорга киришлиги ёки кирмаслиги тўғрисида батафсил маълумот берсангиз

Жавоб:
Оиша розияллоҳу анҳо бундай деганлар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дафн этилган уйимга одатий уй кийимимни кийиб, номаҳрамлар олдида киядиганларимни киймай, кираверар эдим ва "Бирлари эрим, бирлари отам(Абу Бакр)ку!", дер эдим. Вақтики, у жойга Умар ҳам дафн этилгач, Аллоҳга қасамки, қачон кирган бўлсам, Умардан ҳаё қилиб, албатта, кийимбошимни боғлаб кирганман". (Имом Аҳмад ривояти). Баъзи олимлар "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр зиёратига рухсат берганларида аёлларни истисно қилмаганлар, уларга ҳам рухсат берганлар", дейдилар. Баъзилари эса аёллар сабрсизроқ, кўп жазава қилувчи-куйинчоқроқ бўлганлари учун қабристонда ҳар хил номақбул ишлар – овозини кўтариб йиғлаш, ҳар турли гап-сўзларини айтиб юбориши мумкин деб, қабр зиёратига боришлари макруҳ деганлар. Борган тақдирларида ҳам ўзларини Оиша разияллоҳу анҳо онамиздек, ҳаё ва иболарини сақлаб, зиёрат одобларини билиб, унга амал қилишлари албатта, шарт ва лозим.

ЎМИ фатво ҳайъати

👉@diyonatli
👍3
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
5-ҚИСМ

Мен яна Бухороға қараб жўнадим. Лекин ҳозир Бухорода дарс йўқ. Шерикларимдан тўрт киши Балх шаҳридағи Мозори Шарифға бормоқни қасд қилғон эканлар. Мен ҳам шулар билан бормоқни истадим. Ҳазрати Эшоннинг ҳузурларига кириб шу мақсадимни айтдим.
Ҳазрати Эшон айтдиларки: «Мозори Саҳида бизни муридлар бор, ўзи аҳли давлат одам. Бир омонат бераман, шу одамға олиб бориб берасиз. Ул одам сизни кўп ҳурмат қилади, жой беради», деб бир рисолаи форси Анфос номли ва кулоҳ дўппи омонат бердилар. Мозори Шарифға жўнадик. Амударёдан кема билан ўтуб, эшак кира қилиб, Мозори Саҳига бордик. Мозорда зиёрат қилиб бўлғондин кейин, шул мозорда ётиб қолдим. Шерикларим мендан ажраб кетди. Кундузи мозорни айланиб юргон эдим, бир болахонадан қори болаларни овози чиқиб турубди. Болахонага чиқдим. Бир мўйсафид домла ўтирган эканлар, йигирма чоғлик қори болалар Қуръон ўқуб ўтирган эканлар. Қори мендан сўрадилар: «Сиз қаердан келдингиз?» деб. Мен айтдим: «Бухородан келдим». «Қоримисиз?» деб сўрадилар. Мен: «Қориман» деб жавоб бердим. «Бутун ҳифз қилғонмисиз?» деб сўрадилар. Мен: «Мураттабман, бутун ҳифз қилғонман» деб жавоб бердим. Қори домла айтдилар: «Сураи Марямни бошдан қироат қилинг».
Мен бир саҳифа қироат қилиб бердим. Қори домла менинг қироатимға кўп таҳсин айтдилар. Кейин айтдиларки: «Сизга мана шу мозордан бир ҳужра олиб бераман, иккита қори болани хизматингизға қўяман, икки маҳал овқат олиб келиб беради, эрта билан чой-нон, ҳаммасини муҳайё қилади. Сизнинг вазифангиз шулки, мен ўз ишимға борганимда ўрнимда ўтириб қори болаларға сабоқ берасиз». Мен айтдим: «Мен ўқувчи толиби илмман, дарсим нима бўлади?» Кейин қори домла айтдилар: «Бу мозорда дарс айтгувчи машҳур зот борлар. Шу зотға сизни топширамиз. Дарсингиз ҳам давом этади».
Хулоса шулки, менга бир ҳужрани очиб берди, икки қори болани муқаррар қилди. Улар менга овқатлар олиб келар эди. Ман қори домлани ўринларида гоҳ-гоҳ бир жойға кетиб қолсалар қори болаларға таълим берар эрдим. Мени қори домла олиб бориб, машҳур домла Ҳазрати муборак — номлари Мирмуҳаммад  Ғавс Саидзод деб аталаркан – шу домлаға топшурдилар. Қози домла мендан сўрадилар: «Бухорода нима дарсдан ўқуғонсиз?» деб. Мен: То Шарҳи Муллоға қадар дарсларни ўқуганман» дедим.
Мендан Кофияни мадҳаси исмдан имтиҳон қилиб кўрдилар. Мен ҳеч саволлариға жавоб беролмадим. Яна мендан илму Сарфдан савол қилдилар. Мунга ҳам жавоб беролмадим. Кейин «Эълолия қилғонмисан сарфларни?» дедилар. Мен: «Йўқ» деб жавоб бердим. Қози домла айтдиларки:  «Ҳамма ўқуғон дарсларингиз бекор экан, бошдан ўқийсан. Ундан кейин мен сенга Мўзини, Занжони ўқитарман». Мени аъми қорини олдига юбордилар. Йигирма тўрт боб Мўзини эълол қилиш керак экан. Бир жамоа Сарфни ўқувчиларға мени шерик қилиб қўйди. Эълол тожикча бўлар экан. Ман тожикчани камроқ билар эдим. Мен ниҳоят даражада қийналдим. Дафтарға ёзуб юруб ўқуғон дарсимни ёд қилар эдим. Олти ойда эълол қилиб тамом қилдим. Мен кўб ўз ҳолимдан таъсирланиб, Шарҳи Муллоғача ўқуғон бўлсамда, яна қайтиб мубтадийлар қаторида бошдан тушдим. Уч йил қилғон таҳсил ҳаммаси бекор бўлди. Эълолни тамом қилғондан кейин қози домланинг олдилариға келдим. Қози домла имтиҳон қилиб кўрдилар: «Яхши» деб баҳо бердилар. Қози домла олдиларида Мўзини бошладим, андек вақтда Мўзини тамом қилдим. Кейин Занжони ўқудум, уни тамом қилиб, Марроҳил Арвоҳ ўқудум. Бир тарафдин Авомил ўқудум таркиби била ўқуб тамом қилдим, Ҳаракот ўқудум. Кейин Ҳидоятул Наҳв ўқудум. Кейин Кофия ўқудум. Бир йилда шуларни ўқуб тамом қилиб, Шарҳи Мулло бошладим. Менинг бу ўқушум энди бошқача эрди. Дарсларни яхши тушунар эдим. Яхши фаҳмлаб ўқур эдим. Шу билан бирға Мантиқни Исоғувчи Мезонул Мантиқ, Мирқотил Мезонил Мантиқни, Шарҳи бадийи Мезон, Таҳзиб шарҳи билан Шамсия, қутбия, Суллам шарҳи билан, Бедил Шарҳи билан. Мирзо Бедилни қози домланинг ҳузурларида тамом ўқудум. Дарс нима эканиға энди тушундим.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍2