Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔆Абдул Босит қорига эргашган ҳолда қилинган қироат.
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Бир танишим намозхон йигит 2-хотинга уйланди, никоҳни домласиз ўзлари ўзи ўқибди, никоҳга акаси гувоҳ бўлибди ва маҳрни ҳам қарзга дебди, улар ўз фикрича, ҳалол оила қурдик, деб бирга яшаяпти. Бу тўғрими? Шариатга тўғри келадими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎧Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Пайғамбар Юсуф алайҳиссалом кўрсатилган, халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қиёфалари акс эттирилган киноларни кўрса бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол
:

Сотувчи бўлиб ишлайман. Намоз ўқишни бошладим. Айни аср, шом, хуфтон намозлари вақтида одам кўпайиб кетади, ўрнимга ёрдамчи сўрасам, бошлиғим: “Сиз ишдасиз, кейин қазосини ўқисангиз бўлади”, – дейди. Шундай қилиб ўқисам бўладими, маслаҳат беринг, йўл кўрсатинг.
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол
:

Жума намозини ўқиш тартибини ўргатинг.
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир. Албатта, Аллоҳ таоло уятсиз сўзларни айтувчи оғзи шалоқ кишиларга ғазаб қилади”, дедилар.

Имом Термизий ривояти
Audio
🎧Бақара сурасининг 30-, 31-, 32-, 33-оятларини тингланг!

📖Бироз вақт ичида мазкур оятларнинг тафсирини тақдим этамиз. Ўқинг, тафаккур ва тадаббур қилинг!
​БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

30-, 31-, 32-, 33-оятлар

و
َإِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنِّي جَاعِلٞ فِي ٱلۡأَرۡضِ خَلِيفَةٗۖ قَالُوٓاْ أَتَجۡعَلُ فِيهَا مَن يُفۡسِدُ فِيهَا وَيَسۡفِكُ ٱلدِّمَآءَ وَنَحۡنُ نُسَبِّحُ بِحَمۡدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَۖ قَالَ إِنِّيٓ أَعۡلَمُ مَا لَا تَعۡلَمُونَ

30. Эсланг! Парвардигорингиз фаришталарга:
- Мен заминга (одамни) халифа қиламан, - деганида, улар:
- У ерда бузғунчилик қиладиган, ноҳақ қонлар тўкадиган (инсонни) халифа қиласанми, биз Сени улуғлаб, Сенга тасбеҳ, ҳамд айтяпмиз-ку, - дейишди. Шунда Аллоҳ:
- Мен сизлар билмаган (нарсалар)ни биламан, - деди.


Аллоҳ таоло фаришталарга, ер юзида ўзидан кўпаядиган, насл қолдирадиган ва Аллоҳга итоат қилиш орқали заминни ободонлаштирадиган инсониятни яратишини айтди. Фаришталар эса бу ишнинг остидаги маънони, ҳикматни тушуна олмаганларидан аниқлаштириб олиш учун, ахир улар ер юзида бузғунчилик қиладилар-ку, ноҳақ қонлар тўкадилар-ку, Сенга ҳар қанча итоат қилиш, ҳамд айтиш, тасбеҳ айтиш ва Сени ҳар қанча улуғлаш бўлса, мана, биз турибмиз-ку, дейишди. Шунда Аллоҳ уларга жавобан, бу ишнинг остидаги мен билган олий ҳикматларни ва буюк ғояларни сизлар билмайсизлар, деди.

وَعَلَّمَ ءَادَمَ ٱلۡأَسۡمَآءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمۡ عَلَى ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ فَقَالَ أَنۢبُِٔونِي بِأَسۡمَآءِ هَٰٓؤُلَآءِ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

31. Одамга ҳамма нарсаларнинг номларини ўргатиб, уларни фаришталарга рўбарў қилди-да, гапларингиз рост бўлса, шуларнинг номларини Менга айтиб беринглар-чи, деди.

Аллоҳ Одам алайҳиссаломга ҳамма нарсаларнинг номларини, сўзни, сўзнинг шакли ва мазмунини ўргатиб, уни наботот ва ҳайвонот оламидан юксалтирди. Кейин уларни фаришталарга рўбарў қилиб, агар, биз одамдан афзалроқ ва мукаммалроқ махлуқмиз, деган гапларингиз рост бўлса, шу номларни айтиб беринглар-чи, деди.

قَالُواْ سُبۡحَٰنَكَ لَا عِلۡمَ لَنَآ إِلَّا مَا عَلَّمۡتَنَآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَلِيمُ ٱلۡحَكِيمُ

32. - Пок Парвардигоро, бизда Ўзинг ўргатганингдан бошқа илм йўқ, ҳамма нарсани билгувчи ҳар ишни ҳикмат билан қилгувчи Ўзингсан, - дедилар фаришталар.

Фаришталар ўз нуқсонларини тан олиб, ҳамма фазл Аллоҳники эканини эътироф этиб, Пок Парвардигоро, Сенинг ҳукминг ва шариатингга эътироз билдиришга ҳаддимиз сиғмайди, чунки Улуғсан ва ҳар қандай нуқсондан поксан, бизга Ўзинг ўргатганингдан бошқа нарсани билмаймиз, ҳамма-ҳамма нарсани биладиган, ҳамма ишни ҳикмат билан жой-жойига қўйиб қиладиган зот Ўзингсан, дейишди.

قَالَ يَٰٓـَٔادَمُ أَنۢبِئۡهُم بِأَسۡمَآئِهِمۡۖ فَلَمَّآ أَنۢبَأَهُم بِأَسۡمَآئِهِمۡ قَالَ أَلَمۡ أَقُل لَّكُمۡ إِنِّيٓ أَعۡلَمُ غَيۡبَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَأَعۡلَمُ مَا تُبۡدُونَ وَمَا كُنتُمۡ تَكۡتُمُونَ

33. Аллоҳ:
- Эй Одам, уларга бу нарсаларнинг номларини айтиб бер, - деди. Одам уларнинг номларини айтиб бергач, (Аллоҳ фаришталарга):
- Сизларга еру осмонларнинг сирларини ва сизлар ошкор қилган нарсаларни ҳам, яширган ишларни ҳам биламан, демаганмидим, - деди.

Ана шунда Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга:
- Фаришталарга нарсаларнинг номларини айтиб бер, - деди. Одам алайҳиссалом айтиб бергач, Аллоҳ таоло фаришталарга қарата шундай деди:
- Мен сизларга, еру-осмонлардаги ҳамма яширин сирларни ҳам, сизларнинг ташинглардаги очиқ кўриниб турган жиҳатингларни ҳам, ичингларда яширган сирингларни ҳам биламан, демаганмидим.

azon.uz дан олинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сочни бўяш ҳукми ва шартлари қандай?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
Тулкининг думи бир қояга қисилиб тагидан узилибди.
Буни кўрган иккинчи тулки: "Думингни нега кесдинг?" деб сўрабди.

Думи кесик тулки: "Думсиз ўзимни яхши ҳис қиляпман, гуёки оғир бир юкдан қутулгандекман", дебди.

Думи кесик тулкининг гапларига ишонган иккинчи тулки ҳам думини кесибди. Фақат енгиллаш ўрнига қаттиқ оғриқни ҳис қила бошлабди.
Тезда тулкининг олдига келиб: "Нега мани алдадинг?" деди. Тулки: "Агар азоб чекаётганингни бошқа тулкиларга айтсанг улар асло думларини кесмайдилар ва устимиздан куладилар".

Икки тулки тулкилар орасига кириб, думсиз ўзини қанчалар бахтли ҳис қилаётганини айтибди. Буларнинг ёлғонига ишонган кўп тулкилар ҳам думини кесибди. Думсиз тулкиларнинг сони кўпайиб, думли тулкиларнинг устидан кулишни бошлабди.

Шундай, аввал халқ орасида фитна чиқариб яхши инсонларга ёмон тамғани босадилар, кейин эса яхшиларни ёмонларга айблатадилар.
❓Савол:

Банкка пул қўйса, олаётганда фоиз билан қайтарар экан, шу пул ҳалол бўладими?

❗️"Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати" жавоб беради 👇

Буни Аллоҳ таоло Қуръони каримда судхўрлик деб баён қилган.

Манба:

https://savollar.islom.uz/s/92216
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Таҳлил, тасбиҳ йиғиш учун таҳорат шарт эмас, деб эшитгандим. Таҳлил йиғиб, ўтганларга бахшида қилиб, юрардим. Кейин эшитишимча, таҳлил йиғиш учун таҳорат зарур экан. Таҳоратсиз бахшида қилинган тахлилнинг ҳукми қандай бўлади?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎧Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Йигитни мажбурлаб уйлантириш ё қиз болани мажбурлаб эрга бериш ҳақида динимизда қандай ҳукм бор?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Намозда номаҳрамни дуо қилса бўладими? Яъни ишларининг ривожи, қалб тугунларининг ечилишини сўраб, дуо қилса жоизми? Ёки номаҳрамни дуо қилиб бўлмайдими? Бу борада Исломда нима дейилган? Умумий олганда, намозда нималарни дуо қилиб бўлмайди?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Намозда қаъдада ўтирганда кўз кўкракка қараши керакми ёки кўрсаткич бармоққами? Шу хақида тўлиқ маълумот берсангиз.
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Намоз ўқишни ўрганиш учун махсус чиқарилган электрон жойнамозда ўқиса бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.

Сайфуллоҳ Носир
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

Долзарб
: "Интернет одоблари"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгаларнинг қалбини била олмассан!
Audio
🎧Бақара сурасининг 34-, 35-, 36-, 37-, 38- ва 39-оятларини тингланг!

📚Яқин вақт ичида тафсирини эълон қиламиз. Ўқинг, тадаббур ва тафаккур этинг!
БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

34-, 35-, 36-, 37-, 38-, 39-оятлар

وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ أَبَىٰ وَٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ

34. Эсланг! Биз фаришталарга, Одамга сажда қилинг, деганимиз заҳоти сажда қилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб, кофирлардан бўлди.

Бу ердаги сажда қадрлаш ва эҳтиром маъносида. Аллоҳ фаришталарга шундай сажда қилишни буюргани заҳоти уни бажардилар. Асли жиндан бўлган Иблисгина бу ишдан бош тортди. Аллоҳнинг буйруғига қарши чиқди, Одамга сажда қилишдан ўзини катта олиб, кибр қилди ва шу билан кофирлар сафига қўшилди.
وَقُلۡنَا يَٰـَٔادَمُ ٱسۡكُنۡ أَنتَ وَزَوۡجُكَ ٱلۡجَنَّةَ وَكُلَا مِنۡهَا رَغَدًا حَييۡثُ شِئۡتُمَا وَلَا تَقۡرَبَا هَٰذِهِ ٱلشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ ٱلظَّلِمِينَ
35. - Эй Одам, жуфтинг ила жаннатда тураверинглар ва ундан истаганингларча бемалол тановул қилаверинглар, фақат мана бу дарахтга яқинлашманглар, (яқинлашсангизлар), золимлар сафига ўтиб қоласизлар, - дедик.
- Эй Одам, жуфтинг Ҳаво билан жаннатда тураверинглар, ундан истаганингларча бемалол тановул қилаверинглар, ош бўлсин, фақат мана бу дарахтдан тановул қилиш ман қилинган, унга яқинлашманглар, яқинлашсангизлар, буйруққа бўйсунмаганингиз туфайли золимлар сафига ўтиб қоласизлар, - дедик.

فَأَزَلَّهُمَا ٱلشَّيۡطَٰنُ عَنۡهَا فَأَخۡرَجَهُمَا مِمَّا كَانَا فِيهِۖ وَقُلۡنَا ٱهۡبِطُواْ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوّٞ وَلَكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُسۡتَقَرّٞ وَمَتَٰعٌ إِلَىٰ حِينٖ

36. Бас, уларни шайтон йўлдан оздириб, турган жойларидан чиқарди. Шунда:
- Тушинглар, энди бир-бирингизга душмансиз ва маълум муддат ерни маскан тутиб яшайсиз, - дедик.

Шайтон уларни тинимсиз васваса қилаверди. Охири улар йўлдан озиб, Аллоҳ ман қилган дарахтдан тановул қилдилар. Бунинг жазоси ўлароқ, ўзлари яшаётган жойларидан - жаннатдан қувилдилар. Аллоҳ уларга ва шайтонга:
- Ерга тушинглар, энди сизлар бир-бирингизга душмансиз ва то ажалингиз етиб, қиёмат қоим бўлгунига қадар уни маскан тутиб яшайсиз, ундаги неъматлардан баҳраманд бўласиз, - деди.

فَتَلَقَّىٰٓ ءَادَمُ مِن رَّبِّهِۦ كَلِمَٰتٖ فَتَابَ عَلَيۡهِۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ

37. Бас, Одам Парвардигоридан сўзлар (фармонлар) қабул қилиб олди ва Аллоҳ уни кечирди. Албатта, У тавбаларни қабул қиладиган меҳрибон Зотдир.

Аллоҳ таоло Одамга сўзларни отди ва Одам уларни илиб олди. Яъни, Аллоҳ унинг қалбига қандай дуо қилиши илҳомини солди. "Улар (Одам ва Ҳаво), Парвардигоро, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, зиён кўргувчилардан бўлиб қолишимиз муқаррар"(Аъроф сураси, 23-оят). Кейин Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилди ва уни кечирди. Зеро, ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ бандаларининг тавбаларини қабул қиладиган, уларга меҳрибон Зотдир.
Банда Аллоҳнинг бирон яратиши ва фармонидаги ҳикматни билолмай қолса, ҳаммасини Аллоҳнинг Ўзига топшириб, батамом таслим бўлиши вожибдир.
Қуръони карим илм мақомини юксалтирди ва махлуқотлар ўртасидаги афзалликни унга боғлиқ қилиб қўйди.
Гуноҳлар боши ва махлуқотларга ёғиладиган ҳамма балолар асоси кибрдир. Илк бора Аллоҳга осийлик қилиш у туфайли содир бўлган.

قُلۡنَا ٱهۡبِطُواْ مِنۡهَا جَمِيعٗاۖ فَإِمَّا يَأۡتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدٗى فَمَن تَبِعَ هُدَايَ فَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ

38. «У жойдан ҳаммангиз тушинг», дедик. «Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида, ҳидоятимга эргашган кишиларга хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар».

Уларга, ҳаммаларингиз жаннатдан ерга тушинглар, сизларга пайғамбарларим орқали ҳидоят борганида, ҳидоятимга эргашиб, пайғамбарларимга иймон келтирганларга охиратда ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва улар дунёда йўқотган нарсалари учун хафа бўлмаслар, дедик.

وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَكَذَّبُواْ بِٔايَٰتِنَآ أُوْلَٰئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ

39. Куфр келтириб, оятларимизни ёлғон деган кимсалар эса дўзах эгалари бўлиб, унда абадий қолажаклар.

Куфр келтириб, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса дўзахда абадий қоладилар.


azon.uz дан олинди