ИНСОН ҲАЁТИНИ БАРБОД ҚИЛУВЧИ ИЛЛАТЛАР
– ота-онага оқ бўлиш, уларни норози қилиш, дилларини оғритиш.
– Аллоҳга ибодат қилмаслик, фақат дунё учун яшаш, охиратни унутиш.
– ҳаром-хариш ишларга қўл уриш, нопок нарсалар истеъмол қилиш.
– қариндошлари билан борди-келдини узиш.
– одам ўлдириш.
– ўз жонига қасд қилиш.
– риё (хўжакўрсинлик), кибр (мақтанчоқлик), манманлик.
– тақдирдан нолиш.
– зўравонлик, ҳаддан ошиш.
– қўл остидагиларга инсофсизлик қилиш, бировга зуғум ўтказиш.
– ғафлат, жаҳолат, разолат.
– номардлик.
– нафс балосига учиш.
– молпарастлик.
– ичкилик, кашандалик, наркотик моддалар истеъмоли.
– мансабпарастлик, шуҳратпарастлик.
– порахўрлик, судхўрлик.
– тарозидан уриш, бировнинг ҳақини ейиш, ўғрилик, йўлтўсарлик қилиш.
– етимнинг молини ноҳақ ейиш, қўшнисига озор бериш, одамларга зулм қилиш.
– кайф-сафога берилиш, масъулиятни унутиш.
– очкўзлик, хасислик, шаҳватпарастлик.
– ёлғончилик, маддоҳлик, тилёғламалик.
– тамагирлик.
– макр-ҳийла, алдов.
– хиёнат, аҳдга вафо қилмаслик.
– ихтилоф, тортишув, беҳуда баҳс-мунозара қилиш.
– ғийбат, туҳмат, бўҳтон, иғво, чақимчилик, хусумат, вайсақилик, лаънатлаш, масхаралаш, сирни фош қилиш, ёлғон ваъда бериш.
– ҳасад, ичиқоралик.
– яхшилигини миннат қилиш.
– одамлар орқасидан гапириш, гап пойлаш, жосуслик қилиш.
– динини, оиласини, ватанини ҳимоя қилмай душмандан қочиб кетиш.
– сеҳр-жоду, мунажжимлик билан шуғулланиш, фолбинлар гапига ишониш.
– аҳли аёлини бегоналардан қизғанмаслик, даюслик.
– зино, фаҳш ишлар.
– покдомон аёлларни бузуқ ишларда айблаш, уларга туҳмат қилиш.
– либоси билан манманлик қилиш, авратини беркитмаслик, очиқ либосларни кийиш, уятсизлик, ҳаёсизлик.
– ўзини одамларга кўз-кўз қилиш, хўжакўрсинга амал қилиш, одамлардан мақтов эшитиш пайида бўлиш.
– иши юришиб турганида ҳадидан ошиш, бошига мусибат тушганида дод-вой солиб тақдирдан нолиш.
– узун орзу-ҳавас кетидан қувиш, бойликни жонидан ортиқ яхши кўриш, дунёга берилиш,
охиратни унутиш...
👉@diyonatli

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера:
#Видео
🎞 ФИТНА ЧИҚАРИШ ОҒИР ГУНОҲ...
(1-қисм)
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
🎞 ФИТНА ЧИҚАРИШ ОҒИР ГУНОҲ...
(1-қисм)
🎙 Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби
🎙 Зиёвуддин домла НортожиевТошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари
🎙 Миродил домла МиржалиловТошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари
Fitrat.uzда янги лойиҳа:Тўлиқ видео: Youtube каналимизда
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
ИЗЗАТ ТИЛАСАНГ, ХОРЛИККА ТАЙЁР ТУР
Яҳё ибн Яҳё айтади: «Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб, «Эй Абу Муҳаммад, хотинимдан шикоят қилмоқчиман. Мен унинг назарида энг паст, ёмон кишига айланиб қолганман», деди.
Суфён узоқ ўйга толди. Кейин бошини кўтариб, унга: «Балки хотинингдан сени янада кўпроқ иззат-икром қилишини талаб қилгандирсан?» деди.
У: «Тўғри, эй Абу Муҳаммад!» деди.
Суфён: «Ким иззат талаб қилса, хорлик билан синалади. Ким мол-дунё учун ҳаракат қилса, фақирлик билан синалади. Аммо ким дин учун ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло дини сабабли унга иззат ва мол-дунёни ҳам қўшиб беради», деди».
«Солиҳлар гулшани»

ИШОНЧ
Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!
Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".
Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китобидан..

👏1
НОЛИШ КЕРАК ЭМАС
Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, 21 кун сув ўртасида қолиб кетди. Тутқунликдан қутулиб, омонликка чиққанида одамлар: "Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?", деб сўрашди. Шунда у: "Бундан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, киши учун ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ экан", деб жавоб берди.

👍9
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
2-ҚИСМ
Бизнинг жойимиздан бир километр масофададур. Бир ойда ҳафтиякни тамом қилдим. Сўнгра қори домла марҳум бўлуб қолдилар. Сўнгра қиблагоҳим мени Тошболта домлаға топшурдилар. Бу қори домлада тўрт йил давом этдим, лекин қуръонни ҳифз қилмоғим маҳол кўринур эрди. Сабаби шулки, уйнинг хизмати ҳам қори домланинг хизматлари бўлуб менга фурсат бермас эрди. Мен қиблагоҳимга айтдим: - «Мени шаҳарға олиб бориб беринг. Бу жойда одам бўлмайман».
Қиблагоҳимга ҳам мақбул бўлди. Шаҳри Қўқонд бизни қишлоқдан саккиз километр масофада турар эрди. Ул даврда кўчалар ҳароб эрди. Одамлар оту эшак ва пиѐда юрар эрдилар. Отамизни бир отлари бор эрди, эшакдан каттароқ. Мени орқаларига миндириб олдилар. Икки километр юргандан сўнг кўчада озгина лойдан ўтмади. Қиблагоҳ ҳарчанд зажир қилиб урсалар ҳам бўлмади. Отдан тушуб, етакласак ҳам бўлмади. Ҳайрон бўлуб туруб қолдук. Ногоҳ орқадан бир аѐлни овози эшитилди. Қарасак, биз тарафға бир аѐл югуруб келмоқда. Яқин келғонда маълум бўлдики, волидамиз экан.
Қуръоним фаромуш бўлуб қолғон экан. Орқамиздан волидамиз Қуръонни олиб югурғон эканлар. Етиб келғондан кейин беҳол бўлуб йиқилиб ерга ѐтиб қолдилар. Биз Қуръонни олғондан сўнг отни етакласак юриб кетабердию.
Қиблагоҳ айтдилар: «Агар от тўхтаб турмағонда онанг то шаҳарғача югуруб борар экан, Худо раҳм қилиб отни тўхтатиб қўйди».
Хулосаи калом шулки, қиблагоҳ мени Зикриѐ қори домлаға топшурдилар. Бу қорихонада икки йилда тамом қилдим. Ўн тўрт ѐшимда Қуръонни ҳибз қилдим. Сўнгра одатга мувофиқ қиблагоҳимиз тамом уламоларни жаъм қилиб, хатм тўйини қилиб бердилар. Ҳаммаларидан дарс ўқушумға фотиҳа олиб бердилар. Кейин Мулло Эшонқул домланинг ҳузурларида ибтидои дарсларни ўқушға бошладим. Илму Сарф ва илму Наҳвнинг ибтидои китобларини ўқуб, то «Шарҳи Жомий» бошладим. Ёшлигимдан илмга ҳирс эдим. Рамазондан илгари бир ой такрор Қуръон такрор қилмоқ учун Шоҳимардонға борар эдим. Ул вақтларда араба билан одамлар зиѐратгаборар эрдилар. Менда кирага пул йўқ, ночор пиѐда борар эдим. Бир мартаба кавшимни ечиб, халтага солиб ялангоѐқ юрдим. Шунинг учунки, кавшим йиртилиб қолса, бозордан янги олиш қийин, пул йўқ, камбағалчилик:
Халқимизни касбидур деҳқончилик,
Меҳнату ва кулфат эди орзончилик,
Нон десак, олиб берар зоғорани,
Чинни коса ўрнига тоғорани.
Иш тополмай ѐтадур қум устида,
Таги тешилган элак хум устида,
Халқимизни кўблари оми эди,
Кўкнору, носкашу ва банги эди.
Хулоса шулки, мен қорийинларга ул давр замонин аҳволидан озгина баѐн қилдим. Қариялардин қолғон бир мисол борки: - «Муште рамуз аз харвор» яъни, бир мушт буғдой бир эшак юкка намунадир.
Ман энди ўзумнинг аҳволимни ѐзишға бошлайин. Хулласи калом,
Шоҳимардонға етиб бордим. Ул жойда бир ой такрор қилиб турдим. Мени қўлимда ҳеч қандай маблағ йўқ. Фақат ҳоли таваккал эди холос. Лекин зиѐратчилар кўп келар эрдилар. Баъзилар мени олдимға келиб: «Қори, бир хатм қилиб қўйинг», деб бирор нарса берар эрди. Баъзилари пишғон овқат
олиб келиб берар эдилар:
«Таваккални Худоға айлағон эр, На талқону на қалқонни ғамин ер».
Хулоса шулки, уйимда муяссар бўлмағон лазиз овқатларни Худо еткузур эрди. Эмди ҳовузни олдида нон сотувчи қизлар нонларини зиѐратчиларға сотиб, асрда уйлариға кетур эрдилар. Бир кун бир қиз кетмай ҳовузни олдида йиғлаб ўлтурубдур. Мен олдиға бориб сўрадим: «Нимага йиғлайсан?».
Ул қиз айтдики: «Эртадан кечғача сотғон нонимни пулини ушбу ҳовузга тушуриб юбордим. Эмди, мени уриб ўлдирадурлар. Онам ўгай, ўзимни онамўлиб кетғон».Мени раҳмим келди, бечора етим экан. Сўрадим: «Қандай ва қаердан тушурдунг?».
Қиз айтдики: «Ҳамма пулимни ҳамѐнға солғон эрдим. Ўйнаб ўлтуруб, тушуруб юбордим». «Қай жойға тушурдинг, менга кўрсат?», дедим.
Қиз тушган жойни кўрсатди. Мен кўйлакларимни чиқориб, ҳовузға ўзимни ташладим. Истаб юриб охири ҳамѐнни топиб бердим. Етим қизни ҳурсандлиғи бениҳоят эрди. Мен айтдим: «Сан мени, Худо сизга илм берсун деб дуо қилғил». Қиз кейин мени таълим беришимга мувофиқ қиблаға қараб туруб дуо қилди. Бу менинг учун ажойиб ҳодиса бўлди.
ДАВОМИ БОР...

ОТА-ОНАЛАРГА ҚУРЪОНИЙ ОЛТИ НАСИҲАТ
1. Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг...
Нуҳ алайҳиcсалом ҳам ўғилларига 950 йил насиҳат қилди.
«Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк Куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди» (Аъроф сураси, 59-оят).
2. Фарзандларингизнинг баъзи хатолатини кўрмасликка олинг...
Яъқуб алайҳиcсалом ўғиллари ёлғон гапириб турганини билса ҳам ҳеч нарса демади.
«Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Ҳавои нафсингиз сизга бирор ишни чиройли кўрсатибди. Энди ишим – чиройли сабр. Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», деди» (Юсуф сураси, 18-оят).
3. Ўғлингиз йўқлигидан маҳзун бўлманг...
Нуҳ алайҳиcсаломга ўғил синов бўлди. Шуъайб алайҳиcсаломга қизлари раҳмат бўлди. Қизлари Мусо каби улул азм пайғамбарга аёл бўлиш шарафига эришди.
«Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуро сураси, 49-оят).
4. Тақво барча нарсанинг калити...
Иброҳим алайҳиcсалом тақвосига муносиб тарзда Исмоил алайҳиcсалом билан тақдирланди.
«Ўшанда улар унинг ҳузурига кириб: «Салом», дедилар. У: «Биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди. Улар: «Қўрқма, биз сенга билимдон ўғилнинг хушхабарини берамиз», дедилар» (Ҳижр сураси, 52-53-оятлар).
5. Она тарбиячидир...
Ҳазрати Марям ҳам Ийсо алайҳиcсаломни бир ўзи тарбия қилди ва бу вазифани жуда гўзал тарзда амалга оширди.
«(Ийсо) деди: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени набий қилди. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди. Мени волидамга меҳрибон қилди, димоғдор, бадбахт қилмади» (Марям сураси, 30 – 32-оятлар).
6. Доимо дуода бўлинг...
«Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят).
Нозима Абдумалик қизи
«Ҳилол» журналининг 12(33) сонида

👍7
#Савол_жавоб
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 24-феврал, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:00да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.
👉 @diyonatli

👍3
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
2-ҚИСМ давоми...
Илгари фаҳмимни олмасдан кўп қийналар эдим. Ҳатто баъзи вақт йиғлар эдим. Ушбу авқотдан кейин фаҳмим яхши бўлуб, хатто шерикларимга ҳам муколима қилиб берар эрдим. Бу етимни дуоси зоеъ кетмади. Эмди Шоҳимардондан Қўқондға қандай қилиб кетмоқ ғами менга тушди. Буни Худо осон қилди. Воқеа шундоғ бўлдики, Қўқонддан бир жамоа бойлар зиѐратга келдилар. Улардан бир бойнинг ўғли қорихонада ман бирла ўқуғон эрди. Отаси бирла келиб қолди. Булар кетар вақтида мени бирга олиб кетдилар. Ушбу вақт Қўқондда дарсда ўқур эрдим. Мадрасаи Минг Ойимда, Усмон махдум мулло ҳузурларида шарҳа мулло ўқувчилар жамоасиға қўшилдим. Шул вақт тахминан ўн олти ѐшда эдим. Бир йилдан кейин Бухороға кетиб қолдим. Сабаби шулки, ман истар эдим ҳамиша ўқушни, лекин ѐз вақтида менинг қиблагоҳим: «Менга ѐрдам қиласан», деб деҳқончилик ишлариға олиб кетар эрдилар. Шу билан мен олти ой ўқушдан қолар эрдим. Шунинг учун Бухороға борсам, ҳамиша дарсга машғул бўламан деб, шу қарорга келдим. Ул қиблагоҳдин сўрадим. Жавоб бермадилар. Ҳатто койиб бердилар, айтдиларки: «Қўқондда сенга дарс берадурғон домла йўқму?».
Мен айта олмадимки: - «Менинг ўқушимға халал беряпсизлар» деб. Кейин, жавоб бермасалар ҳам кетавераман деб жазм қилдим. Соатимни бозорға олиб бориб, ўн сўмға сотиб, шуни зоди роҳила қилдим. Поездга билет олдим. Поездда бир мўйсафид одам ўзи Шаҳриҳонлик экан, ҳамроҳ бўлуб қолдим.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен жаннатга охирги бўлиб кирадиган жаннатийни – дўзахдан охирги бўлиб чиқадиган дўзахийни биламан. Қиёмат куни ўша киши келтирилади. «Унга кичик гуноҳларини кўрсатинглар, катталарини кўрсатманглар», дейилади. Унга кичик гуноҳлари кўрсатилади. Унга: «Фалон фалон кунлари фалон фалон қилгансан-а? Фалон фалон кунлари фалон фалон қилгансан-а?» дейилади. У: «Ҳа», дейди, инкор қила олмайди. Ўзи эса катта гуноҳлари кўрсатилишидан қўрқиб турган бўлади». Шунда унга: «Сенга ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик (берилди)», дейилади. Шунда у: «Роббим, баъзи ишларни қилганман, уларни бу ерда кўрмаяпман ку», деб юборади».
Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулганларини кўрганман, ҳатто озиқ тишлари кўриниб кетган».
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги: “....Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур...”. (Фурқон сураси, 70-оят)ни тиловат қилдилар.

👍4
Нидерландиялик олим Питер Бурман ўзининг “Ўрта асрлардаги Ислом медицинаси” китобида шундай ёзади: “Исломий касалхоналар исломий вақфлар асосида жорий қилинган эди. У ерда тиббий хизматлар дини, эътиқодидан қатъи назар, барча инсонлар учун тақдим этиларди. У ерда яҳудийлар, масиҳийлар, собиийлар, зардуштийлар ва бошқаларни кўриш мумкин эди. Исломий касалхона барчани муолажа қиларди, даволарди. Бу ўринда ғайри мусулмонлар учун улкан бағрикенглик намунасига гувоҳ бўлиш мумкин эди”.
Америкалик тарихчи Уильям Дюрант ўзининг “Цивилизациялар тарихи” асарида шундай дейди: “Масиҳий (христиан) беморлар масиҳий табиблардан кўра мусулмон ва яҳудий табибларда даволанишни афзал кўришарди”.
Ушбу ҳолат Европа жаҳолат зулмати, касалликлар ва феодализм остида яшаган асрларда бўлган эди.

👍5
ЖУМА КУНИ ВА ЖУМА НАМОЗИГА ТААЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА
Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.
2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.
4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.
5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.
7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.
10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.
12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.
13. Каҳф сурасини ўқиш.
14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).
15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.
"Минҳожул қосидин" китобидан

РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ КИРМАЙДИГАН УЙЛАР
“Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи”.
(Тавба, 71-оят, Имом Бухорий)
“Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи”.
(Нисо, 36-оят, Луқмон, 14-оят)
“Етимнинг молини еган кимсанинг уйи”.
(Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим)
“Ичида фоиз ейиладиган, фоизга олинган”.
(Бақара, 275-276 оят, Имом Бухорий)
“Ит сақланаётган уй”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа)
“Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад)
“Ичида азизларга, ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар”.
(Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
“Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар”.
(Анбиё, 52-оят, Соффат, 95-96 оят, Имом Бухорий)
“Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй”.
(Имом Аҳмад)
“Ичида қотиллик юз берган уй”.
(Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий)
“Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй”. (Имом Муслим)
“Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй”. (Моида, 90-92 оят, Имом Табароний)
“Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар”.
(Нисо,48-оят)
“Ичида нарда ўйналадиган уй”.
(Мунофиқун 9-оят, Имом Муслим ва Абу Довуд)
“Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй”. (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний)
“Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй”.
(Имом Табароний, Ибн Можа)
“Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, тамаки, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй”.
(Имом Муслим, Имом Термизий)
“Жунуб бўлиб ғусл қилинмаган уй”.
(Имом Абу Довуд, Имом Табароний)
“Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй”. (Имом Абу Довуд)
“Исрофгарнинг уйи”.
(Имом Насаий, Имом Муслим)
“Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй”.
(Имом Насаий, Имом Аҳмад)
“Ичида зино қилинган уй”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий)
(“Кутуби ситта”)

👍6
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
3-ҚИСМ
Мендан сўрадики: «Қаерга бормоқчисиз?».
Мен жавоб бердим: «Бухорога».
Яна сўради: «Қайси мадрасага?».
Мен айтдим: «Билмайман».
Яна сўради: «Бухорода танишларингиз борму?».
Мен айтдим: «Йўқ».
Мўйсафид ҳайрон бўлуб айтди: «Бухоро шаҳри азимдур, Сиз ҳеч кимни билмасангиз кўчада қоласиз. Бу сизга бирон киши борманг деб маслаҳат бермадиму? Хайр эмди, сиз ман билан юринг, мен сизни улуғ жойга олиб бораман. Ўшал жойда истиқомат қилиб қоларсиз» деди.
Хулласи калом, Бухорога бордик. «Эшону Саяхсинни хонақолари» номи билан машҳур экан. Бу Бухорода Шаҳриҳонлик Эшон бор эканлар. Номлари «Худоберди», халифа экан. Бу мўйсафид Ҳазрати Эшонни биродарлари экан. Бу одам мени хонақоҳга олиб кириб қўйиб, ўзи йўқолиб кетди. Мен Асрни, намоз Шомни ва Хуфтанни ушбу хонада ўқудим. Хуфтан намозидан сўнг Ҳазрат Эшон, ҳалқа қилдилар. Мен сураи «Таборак»ни қироат қилдим. Бу яхши натижа берди. Намоздан сўнг бир одам: «Қироат қилғон қори ким?» деб сўради. «Мен» деб жавоб бердим. «Юринг, Ҳазрати Эшон талаб қилаётирлар» деб, мени «Чиллахона»га олиб кирди. Ҳазратни зиёрат қилдим.
Ҳазрати Эшон мени аҳволимни сўрадилар: «Нима учун Бухорога келдингиз?».
Мен: «Ўқуғони келдим», дедим.
«Қори мураттабмисиз?», деб сўрадилар.
Мен: «Қориман» деб жавоб бердим.
«Сураи «Музаммил»ни ўқиб беринг», дедилар.
Мен ўқуб бердим. Ҳазрат кўп таҳсин қилдилар. Ҳазрат кичкина ўғулларини чақириб олиб келдилар. Ўғуллариға тавсия қилиб айтдиларки: «Бу ўртоғингни ҳужрага бирга олиб боргин, бу ҳам «Шарҳи Жомий» ўқур экан». Яна менга айтдиларки: «Ҳар кеча саҳар вақтида сизни сўфи уйқудан уйғотади, таҳорат қилиб мени олдимга чиқиб, сураи «Музаммил»ни тиловат қилиб берасиз», дедилар.
Шу билан ҳар кеча саҳар таҳажжуд намози вақтида мени сўфи ўйғотиб олиб чиқар эди. Кундузи Эшонжон билан дарсга борар эрдим. Шул тариқа уч ой давом этди. Кейин менга бу жойда истиқомат қилиш қийин бўлуб қолди. Шунинг учунки, Эшонжоннинг ҳужрасиға меҳмонлар кўп келар экан, менга дарсларимға машғул бўлишимға монеъ бўлуб қолди. Кейин Ҳазрати Эшондан руҳсат олиб доҳмалариға бориб, ўша ерда истиқомат қилдим, агарчи Эшонжоннинг ҳужрасида маишатим яхши эди. Истиқомат учун ҳам ҳеч нарсани кераги йўқ эди. Бовужуд шундоғ бўлсада, ўқушум яхши бўлмағони учун, гўрхонага кўчуб кетдим. Эмди сиботимда таҳсилға кифоя қиладурғон ҳеч нарса йўқлиғи сабабидан қийналиб қолдим, лекин Парвордигорға таваккал қилдим — «Ризқни Худо беради» деб истиқомат қила бердим.

НЕГА ЖУМА КУНИ КАҲФ СУРАСИ ЎҚИЛАДИ
Бир қанча масжидларда Жума мавъизаси бошлангунга қадар «Каҳф» сураси тиловат қилинади. Айримлар, нега, айнан, жума куни ушбу сура ўқилишига қизиқишади, баъзан сабаби ҳақида ҳам бир бирларидан сўрашаётгани қулоққа чалинади. Қуйида, бунинг сабабини билиб оласиз. Келинг, дастлаб, ушбу сура ҳақида қисқача маълумотга бериб ўтсак. “Каҳф” сураси Қуръони Каримдаги «Алҳамду» билан бошланган беш сурадан бири ҳисобланади. Бу сурада, тарихий қиссаларга асосий урғу берилган. 110 оятдан иборат суранинг 71 ояти қиссалардан иборат. Сурада каҳф(ғор)га кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва Иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн ҳақидаги қиссалар келтирилади.
Энди эса, жума куни нега, айнан, ушбу сура тиловат қилинишининг фазилати ҳақидаги қуйидагиларни келтириб ўтамиз:
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим. Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар».
Имом Муслим, Имом Насаий ва Имом Аҳмад Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.
Яна бошқа бир ривоятда: «Ким «Каҳф» сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган.
Юқоридаги ҳадиси шарифлардан маълум бўладики, жума куни ушбу сурани тиловат қилишнинг фазилати бисёр экан. Кимки ҳар жума «Каҳф» сурасини тадаббур билан ўқиса, дунё ва охират яхшилигига мушарраф бўлар экан. Демак, «Каҳф» сурасини ўқишга шошилайлик!
Илҳом Маърупов тайёрлади