Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ютуқ кимники | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Учта ҳалок қилувчи ва учта нажот берувчи, уч каффорот ва уч даражот (даражалар) бордир.
Ҳалок қилувчилар: Бўйсунуладиган хасислик ва эргашиладиган ҳаво (ҳавои нафс) ҳамда кишининг ўзидан ажабланиши (ўзига бино қўйиши)дир.
Нажотга элтувчилар: Ғазаб чоғида ҳам, розиликда ҳам адолат қила олиш. Фақирликда ҳам бойликда ҳам ўртамиёналик. Ҳамда, яширинда ҳам ошкораликда ҳам (одамлар орасида ҳам ёлғиз қолганда ҳам) Аллоҳ таолодан қўрқишдир.
Каффоротлар (гуноҳларга каффорот бўладиган ишлар) эса: Намоздан кейин намозни кутиш, совуқ кунларда ҳам таҳоратни маромида қилиш ҳамда жамоатга (кўп) қадам босиш.
Даражаларга келсак, улар: Таом бериш ва саломни ёйиш ҳамда тунда инсонлар ухлаётган вақтда намоз ўқишликдир"

(Саҳиҳ ул-жоме)

Суннатиллоҳ Ҳусниддин таржимаси

👉@diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Yutuq kimniki
DIYONAT.UZ
Ютуқ кимники | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
МУСУЛМОНЛИКНИ ДАЪВО ҚИЛГАН ОДАМ ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ОТА ОНАСИНИ ТАНИГАНДЕК ТАНИШИ ЛОЗИМ

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар.
99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак.

1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.

Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:

1-Хадича бинти Ҳувайлит
2-Савдо бинти Зама
3-Оиша бинти Абу Бакр
4-Ҳафса бинти Умар
5-Зайнаб бинти Ҳузайма
6-Умму Салама бинти Абу Умайя
7-Зайнаб бинти Жахш
8-Жувайриа бинти Ҳорис
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
10-Сафия бинти Ҳуяй
11-Маймуна бинти Ҳорис

12-(чўри)Мориа Қибтия
13-(чўри)Райҳона

Пайғамбаримизнинг  оталарининг исми Aбдуллоҳ. 
Оналарининг исми Омина.  Додаларининг исми Aбдулмутталиб (Шайба )

9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1-Aбу толиб (мушрик бўлган)
2-Ҳамза (мўмин бўлган)
3-Aббос (мўмин бўлган)
4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган).

6 та аммалари бўлган:
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Баррa
5- Отика
6- Умайма

Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми:
1- Умму кулсум
2- Руқайя
3- Зайнаб
4- Фотима
Ўғилларининг исми:
1-Қосим
2-Aбдуллоҳ
3-Иброҳим
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Aбу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Aли ибн абу Толиб
5-Aбдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Aбу убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд..

👉@diyonatli
👍5
MАТОНАТЛИ АЁЛ

Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди
Холид Жубайр айтиб берган эди…
Бир куни икки ярим яшар бир гўдакни операция
қилишимга тўғри келиб қолди. Операция сешанба
куни қилинган бўлса, чоршанба куни бола анча ўзига келиб қолганди. Лекин пайшанба куни соат ўн
бирдан ўн беш дақиқа ўтганда – мен энди бу вақтни
ҳеч қачон унутмасам керак – ҳамшира ҳаллослаб
келиб, боланинг юраги ҳам, нафас олиши ҳам тўхтаб
қолганини айтди. Боланинг олдига қандай етиб
борганимни билмайман. Билганим шуки, мен нақ қирқ беш дақиқа тинмай унинг юрагини массаж
қилиб, ўзига келтиришга уриндим. Лекин юрак бир
марта ҳам уриб қўймади. Бироқ Аллоҳга осон экан,
бирдан боланинг юраги уриб кетди! Биз Аллоҳга
ҳамд-у санолар айтганча қолавердик…
Мен ўша боланинг ота-онасига унинг аҳволини айтиб қўймоқчи бўлдим. Ўзингиздан қолар гап йўқ, касал
одамнинг аҳволи оғирлашганини унинг яқинларига
айтишдан ҳам қийин нарса бўлмаса керак бу оламда.
Бу – шифокор одам дуч келадиган энг қийин
вазиятлардан бири. Лекин илож қанча, бурчимиз
экан… Боланинг отасини ҳар ҳолда онасидан кўра
босиқроқ бўлади, деган фикрда роса изладим, лекин
топа олмадим. Онаси шу ерда экан, онасига айтишга
тўғри келди. Бир амаллаб: «Боланинг оғзидан қон
келган, шундан кейин юраги тўхтаб қолди. Нега қон
келганини била олмадик. Энг ёмони – энди унинг мияси ишламай қолиши мумкин», дедим.
Нима деб ўйлайсиз, онаси менга нима деди? Йиғлашга
тушди, дейсизми? Ёки мени қарғади, деб ўйлайсизми?
Йўқ-йўқ! У: «Алҳамдулиллаҳ», деди-ю, чиқиб кетди.
Орадан ўн кун ўтгач, бола секин-аста ҳаракатлана
бошлади. Биз миянинг фаолияти тўхтаб қолмаганига ҳайратланиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдик. Лекин
йигирма кундан кейин яна оғиздан қон келиб, юрак
яна тўхтаб қолди. Яна массаж қилишга тушдик.
Салкам бир соат массаж қилсак ҳам, юрак қимир
этмади. Бу сафар ҳам минг истиҳола билан, боланинг
онасига умид йўқлигини айтдим. У эса: «Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳим, унинг тузалиши хайрли
бўлса, унга шифо бер!», деб дуо қилди.
Аллоҳнинг қудратини қарангки, боланинг юраги яна
ишлаб кетди! Бундан кейин ҳам унинг юраги яна олти
марта тўхтаб, яна ишлади.
Ниҳоят, нафас йўллари бўйича мутахассис қонни бир амаллаб тўхтатгач, юрак бир маромда ура бошлади.
Орадан уч ярим ой ўтди. Бола аста-секин ўзига кела
бошлади, лекин ҳамон қимир этмасди.
Бир неча кундан кейин бола яна ҳаракатлана
бошлади. Лекин бирдан бошида катта йирингли яра
пайдо бўлди. Бунақа ғалати ярани биринчи марта кўришим эди. Ноилож, бечора онага буни ҳам
айтишга тўғри келди. Матонатли она яна Аллоҳга
ҳамд айтди-ю, кабинетимдан чиқиб кетди. Болани
тезда жарроҳлик бўлимига – мия ва асаб толалари
операциялари хонасига олдик. Болани зудлик билан
операция қилиш керак эди. Уч ҳафта ўтди. Бола йирингли ярадан халос бўлди,
лекин ҳамон бирорта аъзоси қимир этмай ётарди. Яна
икки ҳафтадан ўтди ҳамки, негадир боланинг
қонидаги заҳарланиш кетмас эди. Бола иситма
оташида ёнар, ҳарорати 41,2 даражагача чиқиб кетар
эди. Яна бояги ҳолат такрорланди: мен боланинг қай аҳволдалигини онасига айтдим, у эса
«Алҳамдулиллаҳ», дейишни қўймас, «Аллоҳим,
унинг тузалиши хайрли бўлса, шифосини бергин», деб
тинмай дуо қиларди.
Бу бола реанимациянинг 5-палатасида ётарди. Бир
куни қўшни 6-палатада боласини олиб ётган аёл: «Доктор! Доктор! Бирон нарса қилинг! Боламнинг
иситмаси 37,6 бўлиб кетди! Болам ҳозир ўлиб
қолади!», деб уввос солиб йиғлаб қолди. Мен унга:
«Сиз манави 5-палатадаги аёлни кириб кўринг. Ярим
йилдан бери боласининг иситмаси қирқдан
тушмайди, лекин сабр қилиб, Худога шукр қилиб ўтирибди», дедим. У бўлса «Э, у хотиннинг ҳуши
жойидамасга ўхшайди. Унда юрак деган нарса йўқ
экан», деди.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг «Ғарибларга хушхабар…» деган буюк
ҳадислари эсимга тушди. Атиги икки сўз… Бироқ бу сўзлар бутун ер куррасини ларзага солишга қодир!
Мен йигирма уч йил шифохонада ишлаб, бу қадар

👉@diyonatli
👍3
сабрли, матонатли инсонларни учратмаган эдим…
Муолажада давом этдик. Ниҳоят, олти ярим ой
деганда болани реанимациядан оддий палатага
олишга рухсат бўлди. Аммо у ҳамон на гапирар, на кўрар, на эшитар ва на кулар эди. Унинг фақат нафас
олаётгани билиниб турар, кеча-ю кундуз қимирламай
ётарди. Унинг кўкрак қафаси очиқ турар, яқинроқ
борилса, юрагининг мажолсизгина уриб турганини
кўриш мумкин эди. Онаизор сабот билан уни
парваришлар, тагини тозалар, боладан садо чиқмаса ҳам, асло ноумид бўлмасди.
Шундан кейин нима бўлганини биласизми? Буни
айтишимдан олдин бир ўйлаб кўринг: шунчалик оғир
дард чеккан, бир неча марталаб оғир операциялар
қилинган боланинг аҳволи қандай бўлиши мумкин?
Боласи ўлим ёқасида ётган, Аллоҳга ёлвориб, дуо қилишдан бошқа чораси йўқ бўлган бу онаизорнинг
дуолари ижобат бўлармикан?
Бола реанимациядан чиққанига икки ярим ой
бўлганида Аллоҳнинг инояти билан солиҳа онанинг
дуоси мустажоб бўлиб, бола оёққа туриб кетди! У
тузалиб, ўрнидан турди, ўз оёғи билан юра бошлади. Ҳеч қандай касалликни кўрмагандай тузалиб кетди,
онасининг ортидан чопқиллаб югурадиган бўлиб
қолди. Ҳатто бироз тўлишиб, аввал қандай бўлса,
шундай ҳолатга келди…
Шу билан ҳикоя тугади, деб ўйлаётгандирсиз? Йўқ,
аслида менга ниҳоятда қаттиқ таъсир қилган, кўзимдан шашқатор ёшлар оқизган воқеа кейин
содир бўлди.
Она-болага жавоб тегиб, клиникидан чиқиб
кетишганига икки йилдан ошганида жарроҳлик
бўлимида ишлайдиган йигит кабинетимга кириб, бир
киши хотини ва иккита боласи билан келганини, мени сўрашаётганини айтиб қолди. «Ким экан?», десам,
«Танимайман», деди.
Чиқиб қарасам, ўша мен бир пайтлар операция
қилган бола билан унинг ота-онаси экан. Бола беш
ёшга тўлибди. У мутлақо соппа-соғ эди, кўрган одам
уни бир пайтлар даҳшатли касалликка чалинган, деб ўйламасди. Бахтиёр она эса тўрт ойлик чақалоғини
бағрига босиб турарди. Мен салом бериб, боланинг
отасига ҳазиллашиб: «Бу чақалоқ ўн учинчисими, ўн
тўртинчисими?», дедим. У бўлса ҳайрон бўлиб: «Йўғ-э,
бу иккинчи фарзандимиз», деди. Сўнг давом этди: «Сиз
операция қилган мана бу ўғилчам ўн етти йил тирноққа зор бўлиб, Аллоҳдан тилаб олган тўнғич
фарзандимиз эди. Шунинг учун у касал бўлганда
онаси адойи тамом бўлиб қолганди».
Мен бу сўзларни эшитиб, ўзимни йиғидан тута олмай
қолдим. Кўз ёшларимни яшириш учун бу бахтиёр
инсоннинг қўлидан тортиб, кабинетимга олиб кирдим-у, уни саволга кўмиб ташладим: «Менга
қаранг, биродар! Бу аёл инсонми ё фариштами? Ўн
етти йил кутиб, зўрға етишган биринчи боласининг
касалини қандай қилиб бунчалик хотиржам қарши
олди? Бўлиши мумкин эмас! Аёлингиз бунча иймон,
бунча таваккулни қаердан олган?» У нима деди, дейсизми?
У шундай деди: «Оила қурганимиздан бери аёлим
бирор кун узрсиз таҳажжуд намозини қолдирмаган.
Мен унинг бирор инсонни ғийбат қилганини ёки
кимгадир ёмон гапирганини кўрмаганман. У ҳеч қачон
ёлғон гапирмайди. Уйдан чиқиб кетсам ҳам, уйга кириб келсам ҳам, мени табассум билан, дуо қилиб
кутиб олади ёки кузатиб қўяди. У – шунақа
меҳридарё, меҳрибон, болажон аёл. Биласизми,
доктор, у шу қадар иффатли, шу қадар ҳаёли, одобли
аёлки, ҳатто мен ҳам унинг кўзига тик қарашга
ботина олмайман». Мен унга: «Аёлингиз бундан ҳам ортиқ иззат-икромга
муносиб экан, биродар», дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат
оналар оёғи остидадир», деб марҳамат қилганларида
қаҳрамонимиз каби аёлларни назарда тутган
бўлсалар не ажаб!

👉@diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Закот нисоби, турлари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ИНСОН ҲАЁТИНИ БАРБОД ҚИЛУВЧИ ИЛЛАТЛАР

– ота-онага оқ бўлиш, уларни норози қилиш, дилларини оғритиш.

– Аллоҳга ибодат қилмаслик, фақат дунё учун яшаш, охиратни унутиш.

– ҳаром-хариш ишларга қўл уриш, нопок нарсалар истеъмол қилиш.

– қариндошлари билан борди-келдини узиш.

– одам ўлдириш.

– ўз жонига қасд қилиш.

– риё (хўжакўрсинлик), кибр (мақтанчоқлик), манманлик.

– тақдирдан нолиш.

– зўравонлик, ҳаддан ошиш.

– қўл остидагиларга инсофсизлик қилиш, бировга зуғум ўтказиш.

– ғафлат, жаҳолат, разолат.

– номардлик.

– нафс балосига учиш.

– молпарастлик.

– ичкилик, кашандалик, наркотик моддалар истеъмоли.

– мансабпарастлик, шуҳратпарастлик.

– порахўрлик, судхўрлик.

– тарозидан уриш, бировнинг ҳақини ейиш, ўғрилик, йўлтўсарлик қилиш.

– етимнинг молини ноҳақ ейиш, қўшнисига озор бериш, одамларга зулм қилиш.

– кайф-сафога берилиш, масъулиятни унутиш.

– очкўзлик, хасислик, шаҳватпарастлик.

– ёлғончилик, маддоҳлик, тилёғламалик.

– тамагирлик.

– макр-ҳийла, алдов.

– хиёнат, аҳдга вафо қилмаслик.

– ихтилоф, тортишув, беҳуда баҳс-мунозара қилиш.

– ғийбат, туҳмат, бўҳтон, иғво, чақимчилик, хусумат, вайсақилик, лаънатлаш, масхаралаш, сирни фош қилиш, ёлғон ваъда бериш.

– ҳасад, ичиқоралик.

– яхшилигини миннат қилиш.

– одамлар орқасидан гапириш, гап пойлаш, жосуслик қилиш.

– динини, оиласини, ватанини ҳимоя қилмай душмандан қочиб кетиш.

– сеҳр-жоду, мунажжимлик билан шуғулланиш, фолбинлар гапига ишониш.

– аҳли аёлини бегоналардан қизғанмаслик, даюслик.

– зино, фаҳш ишлар.

– покдомон аёлларни бузуқ ишларда айблаш, уларга туҳмат қилиш.

– либоси билан манманлик қилиш, авратини беркитмаслик, очиқ либосларни кийиш, уятсизлик, ҳаёсизлик.

– ўзини одамларга кўз-кўз қилиш, хўжакўрсинга амал қилиш, одамлардан мақтов эшитиш пайида бўлиш.

– иши юришиб турганида ҳадидан ошиш, бошига мусибат тушганида дод-вой солиб тақдирдан нолиш.

– узун орзу-ҳавас кетидан қувиш, бойликни жонидан ортиқ яхши кўриш, дунёга берилиш,
охиратни унутиш...

👉@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера:
#Видео

🎞 ФИТНА ЧИҚАРИШ ОҒИР ГУНОҲ
...
(1-қисм)

🎙 Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

🎙 Зиёвуддин домла Нортожиев
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Миродил домла Миржалилов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
DINNI HAMMA GAPIRMASIN.

👉 @diyonatli
👍5
Abdul Hamid domla - Zakot nisobi, turlari
DIYONAT.UZ
Закот нисоби, турлари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ИЗЗАТ ТИЛАСАНГ, ХОРЛИККА ТАЙЁР ТУР

Яҳё ибн Яҳё айтади: «Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб, «Эй Абу Муҳаммад, хотинимдан шикоят қилмоқчиман. Мен унинг назарида энг паст, ёмон кишига айланиб қолганман», деди.

Суфён узоқ ўйга толди. Кейин бошини кўтариб, унга: «Балки хотинингдан сени янада кўпроқ иззат-икром қилишини талаб қилгандирсан?» деди.

У: «Тўғри, эй Абу Муҳаммад!» деди.
Суфён: «Ким иззат талаб қилса, хорлик билан синалади. Ким мол-дунё учун ҳаракат қилса, фақирлик билан синалади. Аммо ким дин учун ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло дини сабабли унга иззат ва мол-дунёни ҳам қўшиб беради», деди».

«Солиҳлар гулшани»

👉@diyonatli
👍1
ИШОНЧ

Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!

Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".

Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китобидан..

👉@diyonatli
👏1
НОЛИШ КЕРАК ЭМАС

Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, 21 кун сув ўртасида қолиб кетди. Тутқунликдан қутулиб, омонликка чиққанида одамлар: "Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?", деб сўрашди. Шунда у: "Бундан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, киши учун ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ экан", деб жавоб берди.

👉@diyonatli
👍9
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
2-ҚИСМ

Бизнинг жойимиздан бир километр масофададур. Бир ойда ҳафтиякни тамом қилдим. Сўнгра қори домла марҳум бўлуб қолдилар. Сўнгра қиблагоҳим мени Тошболта домлаға топшурдилар. Бу қори домлада тўрт йил давом этдим, лекин қуръонни ҳифз қилмоғим маҳол кўринур эрди. Сабаби шулки, уйнинг хизмати ҳам қори домланинг хизматлари бўлуб менга фурсат бермас эрди. Мен қиблагоҳимга айтдим: - «Мени шаҳарға олиб бориб беринг. Бу жойда одам бўлмайман».
Қиблагоҳимга ҳам мақбул бўлди. Шаҳри Қўқонд бизни қишлоқдан саккиз километр масофада турар эрди. Ул даврда кўчалар ҳароб эрди. Одамлар оту эшак ва пиѐда юрар эрдилар. Отамизни бир отлари бор эрди, эшакдан каттароқ. Мени орқаларига миндириб олдилар. Икки километр юргандан сўнг кўчада озгина лойдан ўтмади. Қиблагоҳ ҳарчанд зажир қилиб урсалар ҳам бўлмади. Отдан тушуб, етакласак ҳам бўлмади. Ҳайрон бўлуб туруб қолдук. Ногоҳ орқадан бир аѐлни овози эшитилди. Қарасак, биз тарафға бир аѐл югуруб келмоқда. Яқин келғонда маълум бўлдики, волидамиз экан.
Қуръоним фаромуш бўлуб қолғон экан. Орқамиздан волидамиз Қуръонни олиб югурғон эканлар. Етиб келғондан кейин беҳол бўлуб йиқилиб ерга ѐтиб қолдилар. Биз Қуръонни олғондан сўнг отни етакласак юриб кетабердию.
Қиблагоҳ айтдилар: «Агар от тўхтаб турмағонда онанг то шаҳарғача югуруб борар экан, Худо раҳм қилиб отни тўхтатиб қўйди».
Хулосаи калом шулки, қиблагоҳ мени Зикриѐ қори домлаға топшурдилар. Бу қорихонада икки йилда тамом қилдим. Ўн тўрт ѐшимда Қуръонни ҳибз қилдим. Сўнгра одатга мувофиқ қиблагоҳимиз тамом уламоларни жаъм қилиб, хатм тўйини қилиб бердилар. Ҳаммаларидан дарс ўқушумға фотиҳа олиб бердилар. Кейин Мулло Эшонқул домланинг ҳузурларида ибтидои дарсларни ўқушға бошладим. Илму Сарф ва илму Наҳвнинг ибтидои китобларини ўқуб, то «Шарҳи Жомий» бошладим. Ёшлигимдан илмга ҳирс эдим. Рамазондан илгари бир ой такрор Қуръон такрор қилмоқ учун Шоҳимардонға борар эдим. Ул вақтларда араба билан одамлар зиѐратгаборар эрдилар. Менда кирага пул йўқ, ночор пиѐда борар эдим. Бир мартаба кавшимни ечиб, халтага солиб ялангоѐқ юрдим. Шунинг учунки, кавшим йиртилиб қолса, бозордан янги олиш қийин, пул йўқ, камбағалчилик:
Халқимизни касбидур деҳқончилик,
Меҳнату ва кулфат эди орзончилик,
Нон десак, олиб берар зоғорани,
Чинни коса ўрнига тоғорани.
Иш тополмай ѐтадур қум устида,
Таги тешилган элак хум устида,
Халқимизни кўблари оми эди,
Кўкнору, носкашу ва банги эди.
Хулоса шулки, мен қорийинларга ул давр замонин аҳволидан озгина баѐн қилдим. Қариялардин қолғон бир мисол борки: - «Муште рамуз аз харвор» яъни, бир мушт буғдой бир эшак юкка намунадир.
Ман энди ўзумнинг аҳволимни ѐзишға бошлайин. Хулласи калом,
Шоҳимардонға етиб бордим. Ул жойда бир ой такрор қилиб турдим. Мени қўлимда ҳеч қандай маблағ йўқ. Фақат ҳоли таваккал эди холос. Лекин зиѐратчилар кўп келар эрдилар. Баъзилар мени олдимға келиб: «Қори, бир хатм қилиб қўйинг», деб бирор нарса берар эрди. Баъзилари пишғон овқат
олиб келиб берар эдилар:
«Таваккални Худоға айлағон эр, На талқону на қалқонни ғамин ер».
Хулоса шулки, уйимда муяссар бўлмағон лазиз овқатларни Худо еткузур эрди. Эмди ҳовузни олдида нон сотувчи қизлар нонларини зиѐратчиларға сотиб, асрда уйлариға кетур эрдилар. Бир кун бир қиз кетмай ҳовузни олдида йиғлаб ўлтурубдур. Мен олдиға бориб сўрадим: «Нимага йиғлайсан?».
Ул қиз айтдики: «Эртадан кечғача сотғон нонимни пулини ушбу ҳовузга тушуриб юбордим. Эмди, мени уриб ўлдирадурлар. Онам ўгай, ўзимни онамўлиб кетғон».Мени раҳмим келди, бечора етим экан. Сўрадим: «Қандай ва қаердан тушурдунг?».
Қиз айтдики: «Ҳамма пулимни ҳамѐнға солғон эрдим. Ўйнаб ўлтуруб, тушуруб юбордим». «Қай жойға тушурдинг, менга кўрсат?», дедим.
Қиз тушган жойни кўрсатди. Мен кўйлакларимни чиқориб, ҳовузға ўзимни ташладим. Истаб юриб охири ҳамѐнни топиб бердим. Етим қизни ҳурсандлиғи бениҳоят эрди. Мен айтдим: «Сан мени, Худо сизга илм берсун деб дуо қилғил». Қиз кейин мени таълим беришимга мувофиқ қиблаға қараб туруб дуо қилди. Бу менинг учун ажойиб ҳодиса бўлди.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍1
​​ОТА-ОНАЛАРГА ҚУРЪОНИЙ ОЛТИ НАСИҲАТ

1. Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг...
Нуҳ алайҳиcсалом ҳам ўғилларига 950 йил насиҳат қилди.
«Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк Куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди» (Аъроф сураси, 59-оят).

2. Фарзандларингизнинг баъзи хатолатини кўрмасликка олинг...
Яъқуб алайҳиcсалом ўғиллари ёлғон гапириб турганини билса ҳам ҳеч нарса демади.
«Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Ҳавои нафсингиз сизга бирор ишни чиройли кўрсатибди. Энди ишим – чиройли сабр. Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», деди» (Юсуф сураси, 18-оят).

3. Ўғлингиз йўқлигидан маҳзун бўлманг...
Нуҳ алайҳиcсаломга ўғил синов бўлди. Шуъайб алайҳиcсаломга қизлари раҳмат бўлди. Қизлари Мусо каби улул азм пайғамбарга аёл бўлиш шарафига эришди.
«Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуро сураси, 49-оят).

4. Тақво барча нарсанинг калити...
Иброҳим алайҳиcсалом тақвосига муносиб тарзда Исмоил алайҳиcсалом билан тақдирланди.
«Ўшанда улар унинг ҳузурига кириб: «Салом», дедилар. У: «Биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди. Улар: «Қўрқма, биз сенга билимдон ўғилнинг хушхабарини берамиз», дедилар» (Ҳижр сураси, 52-53-оятлар).

5. Она тарбиячидир...
Ҳазрати Марям ҳам Ийсо алайҳиcсаломни бир ўзи тарбия қилди ва бу вазифани жуда гўзал тарзда амалга оширди.
«(Ийсо) деди: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени набий қилди. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди. Мени волидамга меҳрибон қилди, димоғдор, бадбахт қилмади» (Марям сураси, 30 – 32-оятлар).

6. Доимо дуода бўлинг...
«Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят).

Нозима Абдумалик қизи
«Ҳилол» журналининг 12(33) сонида


👉@diyonatli
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юзта китобни ёдласангиз... | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
#Савол_жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 24-феврал, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:00да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍3
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
2-ҚИСМ давоми...

Илгари фаҳмимни олмасдан кўп қийналар эдим. Ҳатто баъзи вақт йиғлар эдим. Ушбу авқотдан кейин фаҳмим яхши бўлуб, хатто шерикларимга ҳам муколима қилиб берар эрдим. Бу етимни дуоси зоеъ кетмади. Эмди Шоҳимардондан Қўқондға қандай қилиб кетмоқ ғами менга тушди. Буни Худо осон қилди. Воқеа шундоғ бўлдики, Қўқонддан бир жамоа бойлар зиѐратга келдилар. Улардан бир бойнинг ўғли қорихонада ман бирла ўқуғон эрди. Отаси бирла келиб қолди. Булар кетар вақтида мени бирга олиб кетдилар. Ушбу вақт Қўқондда дарсда ўқур эрдим. Мадрасаи Минг Ойимда, Усмон махдум мулло ҳузурларида шарҳа мулло ўқувчилар жамоасиға қўшилдим. Шул вақт тахминан ўн олти ѐшда эдим. Бир йилдан кейин Бухороға кетиб қолдим. Сабаби шулки, ман истар эдим ҳамиша ўқушни, лекин ѐз вақтида менинг қиблагоҳим: «Менга ѐрдам қиласан», деб деҳқончилик ишлариға олиб кетар эрдилар. Шу билан мен олти ой ўқушдан қолар эрдим. Шунинг учун Бухороға борсам, ҳамиша дарсга машғул бўламан деб, шу қарорга келдим. Ул қиблагоҳдин сўрадим. Жавоб бермадилар. Ҳатто койиб бердилар, айтдиларки: «Қўқондда сенга дарс берадурғон домла йўқму?».
Мен айта олмадимки: - «Менинг ўқушимға халал беряпсизлар» деб. Кейин, жавоб бермасалар ҳам кетавераман деб жазм қилдим. Соатимни бозорға олиб бориб, ўн сўмға сотиб, шуни зоди роҳила қилдим. Поездга билет олдим. Поездда бир мўйсафид одам ўзи Шаҳриҳонлик экан, ҳамроҳ бўлуб қолдим.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍1
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен жаннатга охирги бўлиб кирадиган жаннатийни – дўзахдан охирги бўлиб чиқадиган дўзахийни биламан. Қиёмат куни ўша киши келтирилади. «Унга кичик гуноҳларини кўрсатинглар, катталарини кўрсатманглар», дейилади. Унга кичик гуноҳлари кўрсатилади. Унга: «Фалон фалон кунлари фалон фалон қилгансан-а? Фалон фалон кунлари фалон фалон қилгансан-а?» дейилади. У: «Ҳа», дейди, инкор қила олмайди. Ўзи эса катта гуноҳлари кўрсатилишидан қўрқиб турган бўлади». Шунда унга: «Сенга ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик (берилди)», дейилади. Шунда у: «Роббим, баъзи ишларни қилганман, уларни бу ерда кўрмаяпман ку», деб юборади».
Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулганларини кўрганман, ҳатто озиқ тишлари кўриниб кетган».
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги: “....Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур...”. (Фурқон сураси, 70-оят)ни тиловат қилдилар.

👉@diyonatli
👍4