Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.51K photos
4.4K videos
29 files
7.16K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табаррук қилиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ПАЙҒАМБАРНИНГ ГУНОҲИНИ ИЗЛАГАН КИШИ КОФИР БЎЛАДИ

Абул Ҳасан Али ибн Саид ар-Рустуфағний:

«Шайх Абу Мансур (Имом Мотуридий) замонасида бир киши «Маъосийул Анбиё» (Пайғамбарларнинг гуноҳлари) номли китоб ёзди. Имом Мотуридий у киши ҳақида шундай дедилар: «Бу мусанниф ўша асарни ёзишни мақсад қилиш туфайли кофир бўлибди. Зеро, бир мавзуда китоб ёзмоқчи бўлган киши яхши асар ёзиш учун, аввало, бу мавзуда кўпроқ маълумот олишни истаб изланишга тушади.
Бир мусулмоннинг гуноҳини қидирадиган кишининг оқибати қанчалар даҳшатлию, (инсониятга) ёйиш мақсадида бир пайғамбарнинг гуноҳини қидириш учун пешона тери тўккан кишининг оқибати қандай бўларди?!»

Собуний, «Мунтақо», 28-саҳифа

👉@diyonatli
👍2
بسم الله الرحمن الرحيم

МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ

1-QISM

Мавлоно Муҳаммад Шариф Ҳиндистонийнинг ушбу ўз тилларидан ѐзиб олинган таржимаи ҳолларини ўқир эканман, беихтиѐр, инсон боши тошдан ҳам қаттиқ, аммо одам боши сой тубидаги тошдек чидаб қолади, деган ўй ҳаѐлимда такрорланди. Ҳа, Худо ғолиб қиламан деса, одам - ғолиб! Уни ҳеч нарса, ҳеч қандай азоб уқубат, ҳеч қандай қийинчилик енголмайди.
Илм истаган, дили маърифат ва яхшиликка ташна солиҳ йигит бошидан замон не тегирмон тошларини югуртирмади. Уни маърифат ва имондан тўйдиролмади. Балки аксинча қийинчилик ортган сайин унинг имони мустаҳкамлана, маърифати комиллана борди. Аллоҳ доим сабр қилгувчилар биландир, деган ояти карима бу ажойиб инсон тақдирида яна бир карра исботини топди.
Мавлоно Муҳаммад Шариф Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари магнит лентасига ѐзиб олинган экан. Мулла Камол ўғли Саримсоқжон уни қунт билан оққа кўчириб чиқди.
Бу умр қиссаси – оғзаки қисса. Унда кўҳна жонли туркий тилимизнинг ўзига хосликлари «ошланмаган», «ишланмаган» жилвалари шундоқ кўзга ташланади. Қисса шундай талаффуз қилинган бўлса, шундай қоғозга тушди.
Бу тил – мулла Ҳиндистонийнинг тили ва у дахлсиз, сайқалга муҳтож эмас.
Айрим ўринлардагина келишикларни андак тўғриладик. Сиз билан, ўқувчи, ҳаяжонларимизни тезроқ баҳам кўришни истадик.
Иброҳим Ғофур.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Сиз қорийин киромларға маълум бўлсинким, камина ахқорул ибод
Муҳаммаджон Ҳожимулло Рустам ўғиллари сана 1310 ҳижрий мувофиқ 1892 мелодийда Қўқонд музофотиға қарашли Чорбоқ қишлоғида Хўжа Муҳаммад Вали мозорлариға яқин ушбу қишлоқда туғулуб тарбия топғондирман.
Қиблагоҳимнинг ҳикоя қилишларича, қўқонд ва Самарқандда таҳсил улум қилғон эканлар. Марҳум фақиҳ эдилар. Бошқа улумларға маҳоратлари ўртача эрди. Ман олдиларида фарзи айн ва фақиҳ Кайдони ва ҳам «Мухтасар» то «Китоби никоҳ» ўқуғон эрдим. Мени қори қилишга кўп ҳарис эрдиларки,«Қўқондда мадрасада ўқуб турғонимда рамазон ойида мадрасада хатм бўлди.
Бир қори хатмга ўтди. Ниҳоятда хуш овоз экан. Номи Муҳаммаджон қори экан. Мен Худоға аҳд қилиб шундоғ тиладимки, агар ман хотун олсам, Худо ўғул берса, номини Муҳаммаджон қўйиб, қори қиламан. Худойи таоло талабимга мувофиқ бир обрўлик улуғ киши мени мадрасадан олиб бориб, қизини менга никоҳ қилиб берди. Худовандо ирода қилғон экан, сан вужудға келдинг».
Хулосаи калом шулки, мени 8 ѐшимда марҳум Муҳаммад Амин қориға бердилар. Ул зот Жалобир қишлоғидан эрдилар.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍4
УНГА ДЎЗАХДАН БИР ПАРЧА КЕСИБ БЕРАМАН

Пайғамбарлар қиссасидаги энг гўзал ҳиссиёт уларнинг ҳам биз каби инсон бўлганликларидир. Аллоҳ таоло бизга иймон инсон табиатини ўзгартирмаслигини, балки уни тарбия қилишини англатишни хоҳлаяпти. Иймон шаҳватларни вайрон қилмайди, балки уларни тартибга солади!
Нуҳ алайҳис салом ўғилларининг чўкаётганидан қийналдилар. Оталик туйғуси билан ўғилларини ҳимоя қилиб Аллоҳга муножот қилдилар. Аммо Роббилари бундан қайтаргач тўхтадилар. Мусо алайҳис салом сеҳргарлар арқонлари ва асоларини ташлаганида қўрқдилар. У кишининг иймонлари заиф эмас эди. Аммо у киши ҳам инсон эдилар. Инсонликларига бориб қўрқдилар. Аллоҳ билан роз айтиб қавмлари олдига қайтганларида уларнинг бузоққа ибодат қилаётгани кўриб ғазабландилар. Қўлларидан Таврот лавҳлари тушиб кетди. Зеро баъзи бир ҳолатлар инсонни инсонлик чегарасидан чиқариб юборади!
Оламларнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алай ҳи ва саллам ҳам бошқа пайғамбар биродарлари каби башар эдилар. Инсон эканликларини айтишдан уялмас эдилар. Инсонлик нуқсон эмас. Аксинча, мўъжиза бўлади ана шунда. Ҳисларинг билан, ташвишларинг билан, маҳзунлигинг билан, қайғунг билан инсонлигингча қолиб, сўнгра оламни ўзгартиришга ҳаракат қилишинг мўъжизадир!
Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
“Мен ҳам инсонман. Менинг ҳузуримга хусуматлашиб келасизлар. Эҳтимол баъзингиз бошқангиздан далил келтиришда моҳирроқ бўлар. Мен эшитганимга кўра унинг фойдасига ҳукм чиқараман. Мен кимга бир ҳақни ҳукм қилсам, демак унга дўзахдан бир парчани кесиб берибман. Истаса уни олсин, истамаса ташласин!”.
Қозининг ҳузурига хусуматлашиб келган икки кишининг бири эҳтимол гапга уста бўлиб, бошқаси ожиз бўлади. Қози гапга уста инсоннинг чиройли далил келтиргани учун унинг далилига қараб унинг фойдасига ҳукм чиқаради. Энди савол: Қозининг ҳукми ҳалолми ёки ҳаром?
Аллоҳга қасамки, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг чиқарган ҳукмлари кишига биродарининг ҳаққини ейишни ҳалол қилиб бермайди. Қозининг ҳукмини қўяверинг!
Бугунги мусулмонлар мубтало бўлган нарсалардан бири шуки, кишилар ҳалолни қиладилар, аммо ҳаромдан сақланмайдилар. Аввалгилар динни ҳалолни қилишдан кўра кўпроқ ҳаромдан сақланишда деб билишар эди!
Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтади: “Кишининг юз минг дирҳам садақа қилганидан, ҳаром бўлган бир дирҳамни тарк қилгани яхшироқдир!”.
Ҳалолни яхши ҳам, ёмон ҳам, солиҳ ҳам, осий ҳам қилаверади. Аммо ҳаромдан фақатгина қалби Аллоҳ учун холис бўлганларгина қайтади.
Бир раққоса аёл чиқиб ойнайи жаҳондан ўзининг ҳаж ва умра қилганини, садақа қилганини айтаяпти. Эҳтимол унинг гапи ростдир. Аммо у шуни билиши керакки, ярим яланғоч ҳолатда кишиларнинг олдига чиқиб белини титратиб ўйнашидан тўхташи унинг қилган ҳаж ва умрасидан яхшироқдир!
Ёлғончи ва хиёнаткор савдогар етимни кафилликка олиши мумкин. Бу улуғ иш. Аммо унинг хиёнатдан ва ёлғондан сақланиши, кишиларнинг молини ҳаром йўл билан ейишдан сақланиши бундан ҳам улуғроқ ишдир. Чунки Аллоҳ таоло покиза зотдир. Покиза нарсаларни қабул қилади!
Тунги бар соҳиби бўлган киши масжид очганидан, унинг қурилишига ҳиссасини қўшганидан гапиради. Аммо унинг ўз тунги барини ёпиши Аллоҳ учун масжид бино қилганидан суюклироқдир!
Наша ёки маст қилувчи ичимликлар сотадиган киши Рамазонда ифторлик қилиб берганини гапиради. Аслида унинг наша ва ароқ сотишни тарк қилиши Рамазонда ифторлик қилиб берганидан яхшироқдир!
Тоат мақталган бўлсада, ҳақиқий амалий иймон тоатда эмас, гуноҳлардан сақланишдадир!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
👍3👎1
Abdul Hamid domla - Zakot haqida
DIYONAT.UZ
Закот ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Сизни қачон (амал) қилсангиз ўзаро муҳаббат қиладиган бўладиганингиз амалга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинг», дедилар».

(Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилишган).

👉@diyonatli
👍1
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 23 феврал куни соат 12:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Tabaruuk qilish
DIYONAT.UZ
Табаррук қилиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
МАЗЛУМНИНГ ЁРИ ХУДО

Бир замонлар бир дарвеш нафс билан курашишнинг охирги босқичига етиб келди. Бундан кейинги мақом қаландарийлик мақоми эди. Яъни, ҳар қандай зебдан, ўзини кўрсатишдан тийилиш ва бутун борлиқдан кечиш эди. Бу мақомга эришганлар фақатгина бир дона эски ҳирқа кийишлари керак бўлади, холос. Соч, соқол, мўйлов, қош ва бошқа нима бўлса ҳаммасидан воз кечиш керак. Дарвеш мақомига хос ҳаракат қилиши керак. Шуни ўйлаб тўғри сартарошнинг олдига келади. “Устарангни ишга сол, эй сартарош!”-деди у. Сартарош дарвешнинг сочларини ола бошлади. Дарвеш эса ўзини ойнадан кузатиб турарди. Бошининг ўнг тарафидаги сочлар тўлиқ олинди. Сартарош иккинчи томонга ўтаётган ҳам эдики, қоп-қора ва гавдаси йўғон бир безори ичкарига кириб келди. Тўғри дарвешнинг ёнига бориб бошининг кал қисмига бир шапати туширди ва: “Тур ўрнингдан, навбат бизники,”-деди.
Дарвешлик шу билан дарвешлик-да! Сўкканга тилсиз бўласан, урганга қўлсиз... Дарвеш қоидани бузмади. Овозини ҳам чиқармасдан аста ўрнидан турди. Сартарош хижолатда қолган, бироқ қўлидан ҳеч нарса келмасди. Безори стулга ўтирди ва унинг сочини ола бошлади. Фақат тарбиясиз безори ўтирган жойида ҳам дарвешни масхаралашдан тўхтамади. “Қовоқ мия, чала қовоқ мия”...
Ниҳоят, безорининг иши тугаб, сартарошхонадан чиқиб кетди. У эндигина ташқарига чиққан эди. Тепаликдан катта бир от арава тўғри унга қараб катта тезликда келарди. У нима бўлаётгани билиб улгурмасидан араванинг темир қисмлари тўғри унинг вужудига урилиб, безорини ерга думалатди. Араванинг кучли зарбаси уни ўлдирди.
Бирданига одамлар тўпланди. Ғала-ғовур бошланиб кетди. Сартарош эса бир ташқарига, бир дарвешга қарарди. У беихтиёр дарвешга савол берди: “(Жазо)бироз оғир эмасмиди?”
Дарвеш маҳзун ва ўйчан ҳолда жавоб берди: “Қасам ичаманки, мен ундан хафа ҳам бўлмадим. Ҳатто унинг қўпол ҳаракатлари учун рози бўлиб ҳам улгургандим. Лекин қўлимдан нима ҳам келарди. Қовоқ миянинг ҳам эгаси бор-да! Балки ўша хафа бўлгандир”.

👉 @diyonatli
👍2
​СУТ СОТУВЧИ ИМОМ

Усмонлилар давлати қулагандан сўнг Туркия жанубидаги Қаҳрамонмараш шаҳрига франция босқинчилари бостириб киради. У пайтда туркиялик аёллар ёпинчиқ ўраб, ҳижобда юрардилар. Ёпинчиқда, ҳижобда юрган аёлларни кўрган француз генерали аёлларга қарата «Халифалик давлатингиз кетди. Бугун сизлар франция ҳукуматининг қўл остидасизлар, ҳижобни ечинглар» дейди. Муслималар ҳижобни ечишдан бош тортадилар.

Малъун генерал бир аёлнинг ҳижобини ечиш учун қўлини чўзганда, ўша ерда турган сут сотувчи мусулмон эркакнинг ҳамияти қўзиб, муслима синглисини ҳимоя қилиш учун тўппончани шартта олади-да, малъун генерални отиб ташлайди.

Ушбу воқеадан сўнг инқилоб юз беради ва натижада босқинчи французлар юртдан қувиб чиқарилиб, Қаҳрамонмараш вилояти озод этилади.

Кейинчалик сут сотувчига «Сутчи Имом Қаҳрамонмараш вилоятини озод қилган инсон» номли ёдгорлик ҳайкали ўрнатилади. Ҳайкалда ҳижобли аёл, унинг ҳижобига қўл чўзаётган генерал ва уни тўппончада отиб ўлдираётган сут сотувчи тасвирланган.

Сутчи Имом номида университет, вақф ва хайрия жамиятлари ташкил этилган.

Имом ўша инсоннинг исми, сутчи лақабидир.

Бугун сутчи Имомнинг қиссаси мактабларда ўқувчиларга айтиб бериладиган ҳикоялардан саналади.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

👉@diyonatli
👍2
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
<unknown>
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал

👉@diyonatli
👍1
ИМОМ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛ

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу шиалар билан мунозара қилиш учун масжидга борадилар. Аҳли суннадан ёлғиз ўзлари. Ичкарига кираётганларида оёқ кийимларини ўзлари билан бирга олиб кирадилар. Уларнинг ёнларига бориб ўтирадилар.
Шиалар: Оёқ кийимингни нега қўлингга олиб олдинг? Ташлаб келсанг бўларди, дейишади.
Аҳмад ибн Ҳанбал: Эшитишимча, Расулуллоҳнинг даврида шиалар пайғамбарни ва саҳобаларининг оёқ кийимларини ўғирлашар экан, деб жавоб берадилар.
Шиалар бунга чидай олмай: Нега туҳмат қиляпсан? У даврда шиа эътиқоди бормидики ўғирлик қилишса? деб Ҳанбалнинг гапларини инкор қилишади.
Аҳмад ибн Ҳанбал: Мана мунозарага ҳам ҳожат қолмади. Расулуллоҳнинг даврида бўлмаган бу динни (фирқани) қайси бирингиз ўйлаб топди? - дейдилар.

Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!

Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

👉@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ютуқ кимники | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Учта ҳалок қилувчи ва учта нажот берувчи, уч каффорот ва уч даражот (даражалар) бордир.
Ҳалок қилувчилар: Бўйсунуладиган хасислик ва эргашиладиган ҳаво (ҳавои нафс) ҳамда кишининг ўзидан ажабланиши (ўзига бино қўйиши)дир.
Нажотга элтувчилар: Ғазаб чоғида ҳам, розиликда ҳам адолат қила олиш. Фақирликда ҳам бойликда ҳам ўртамиёналик. Ҳамда, яширинда ҳам ошкораликда ҳам (одамлар орасида ҳам ёлғиз қолганда ҳам) Аллоҳ таолодан қўрқишдир.
Каффоротлар (гуноҳларга каффорот бўладиган ишлар) эса: Намоздан кейин намозни кутиш, совуқ кунларда ҳам таҳоратни маромида қилиш ҳамда жамоатга (кўп) қадам босиш.
Даражаларга келсак, улар: Таом бериш ва саломни ёйиш ҳамда тунда инсонлар ухлаётган вақтда намоз ўқишликдир"

(Саҳиҳ ул-жоме)

Суннатиллоҳ Ҳусниддин таржимаси

👉@diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Yutuq kimniki
DIYONAT.UZ
Ютуқ кимники | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
МУСУЛМОНЛИКНИ ДАЪВО ҚИЛГАН ОДАМ ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ОТА ОНАСИНИ ТАНИГАНДЕК ТАНИШИ ЛОЗИМ

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар.
99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак.

1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.

Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:

1-Хадича бинти Ҳувайлит
2-Савдо бинти Зама
3-Оиша бинти Абу Бакр
4-Ҳафса бинти Умар
5-Зайнаб бинти Ҳузайма
6-Умму Салама бинти Абу Умайя
7-Зайнаб бинти Жахш
8-Жувайриа бинти Ҳорис
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
10-Сафия бинти Ҳуяй
11-Маймуна бинти Ҳорис

12-(чўри)Мориа Қибтия
13-(чўри)Райҳона

Пайғамбаримизнинг  оталарининг исми Aбдуллоҳ. 
Оналарининг исми Омина.  Додаларининг исми Aбдулмутталиб (Шайба )

9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1-Aбу толиб (мушрик бўлган)
2-Ҳамза (мўмин бўлган)
3-Aббос (мўмин бўлган)
4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган).

6 та аммалари бўлган:
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Баррa
5- Отика
6- Умайма

Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми:
1- Умму кулсум
2- Руқайя
3- Зайнаб
4- Фотима
Ўғилларининг исми:
1-Қосим
2-Aбдуллоҳ
3-Иброҳим
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Aбу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Aли ибн абу Толиб
5-Aбдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Aбу убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд..

👉@diyonatli
👍5
MАТОНАТЛИ АЁЛ

Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди
Холид Жубайр айтиб берган эди…
Бир куни икки ярим яшар бир гўдакни операция
қилишимга тўғри келиб қолди. Операция сешанба
куни қилинган бўлса, чоршанба куни бола анча ўзига келиб қолганди. Лекин пайшанба куни соат ўн
бирдан ўн беш дақиқа ўтганда – мен энди бу вақтни
ҳеч қачон унутмасам керак – ҳамшира ҳаллослаб
келиб, боланинг юраги ҳам, нафас олиши ҳам тўхтаб
қолганини айтди. Боланинг олдига қандай етиб
борганимни билмайман. Билганим шуки, мен нақ қирқ беш дақиқа тинмай унинг юрагини массаж
қилиб, ўзига келтиришга уриндим. Лекин юрак бир
марта ҳам уриб қўймади. Бироқ Аллоҳга осон экан,
бирдан боланинг юраги уриб кетди! Биз Аллоҳга
ҳамд-у санолар айтганча қолавердик…
Мен ўша боланинг ота-онасига унинг аҳволини айтиб қўймоқчи бўлдим. Ўзингиздан қолар гап йўқ, касал
одамнинг аҳволи оғирлашганини унинг яқинларига
айтишдан ҳам қийин нарса бўлмаса керак бу оламда.
Бу – шифокор одам дуч келадиган энг қийин
вазиятлардан бири. Лекин илож қанча, бурчимиз
экан… Боланинг отасини ҳар ҳолда онасидан кўра
босиқроқ бўлади, деган фикрда роса изладим, лекин
топа олмадим. Онаси шу ерда экан, онасига айтишга
тўғри келди. Бир амаллаб: «Боланинг оғзидан қон
келган, шундан кейин юраги тўхтаб қолди. Нега қон
келганини била олмадик. Энг ёмони – энди унинг мияси ишламай қолиши мумкин», дедим.
Нима деб ўйлайсиз, онаси менга нима деди? Йиғлашга
тушди, дейсизми? Ёки мени қарғади, деб ўйлайсизми?
Йўқ-йўқ! У: «Алҳамдулиллаҳ», деди-ю, чиқиб кетди.
Орадан ўн кун ўтгач, бола секин-аста ҳаракатлана
бошлади. Биз миянинг фаолияти тўхтаб қолмаганига ҳайратланиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдик. Лекин
йигирма кундан кейин яна оғиздан қон келиб, юрак
яна тўхтаб қолди. Яна массаж қилишга тушдик.
Салкам бир соат массаж қилсак ҳам, юрак қимир
этмади. Бу сафар ҳам минг истиҳола билан, боланинг
онасига умид йўқлигини айтдим. У эса: «Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳим, унинг тузалиши хайрли
бўлса, унга шифо бер!», деб дуо қилди.
Аллоҳнинг қудратини қарангки, боланинг юраги яна
ишлаб кетди! Бундан кейин ҳам унинг юраги яна олти
марта тўхтаб, яна ишлади.
Ниҳоят, нафас йўллари бўйича мутахассис қонни бир амаллаб тўхтатгач, юрак бир маромда ура бошлади.
Орадан уч ярим ой ўтди. Бола аста-секин ўзига кела
бошлади, лекин ҳамон қимир этмасди.
Бир неча кундан кейин бола яна ҳаракатлана
бошлади. Лекин бирдан бошида катта йирингли яра
пайдо бўлди. Бунақа ғалати ярани биринчи марта кўришим эди. Ноилож, бечора онага буни ҳам
айтишга тўғри келди. Матонатли она яна Аллоҳга
ҳамд айтди-ю, кабинетимдан чиқиб кетди. Болани
тезда жарроҳлик бўлимига – мия ва асаб толалари
операциялари хонасига олдик. Болани зудлик билан
операция қилиш керак эди. Уч ҳафта ўтди. Бола йирингли ярадан халос бўлди,
лекин ҳамон бирорта аъзоси қимир этмай ётарди. Яна
икки ҳафтадан ўтди ҳамки, негадир боланинг
қонидаги заҳарланиш кетмас эди. Бола иситма
оташида ёнар, ҳарорати 41,2 даражагача чиқиб кетар
эди. Яна бояги ҳолат такрорланди: мен боланинг қай аҳволдалигини онасига айтдим, у эса
«Алҳамдулиллаҳ», дейишни қўймас, «Аллоҳим,
унинг тузалиши хайрли бўлса, шифосини бергин», деб
тинмай дуо қиларди.
Бу бола реанимациянинг 5-палатасида ётарди. Бир
куни қўшни 6-палатада боласини олиб ётган аёл: «Доктор! Доктор! Бирон нарса қилинг! Боламнинг
иситмаси 37,6 бўлиб кетди! Болам ҳозир ўлиб
қолади!», деб уввос солиб йиғлаб қолди. Мен унга:
«Сиз манави 5-палатадаги аёлни кириб кўринг. Ярим
йилдан бери боласининг иситмаси қирқдан
тушмайди, лекин сабр қилиб, Худога шукр қилиб ўтирибди», дедим. У бўлса «Э, у хотиннинг ҳуши
жойидамасга ўхшайди. Унда юрак деган нарса йўқ
экан», деди.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг «Ғарибларга хушхабар…» деган буюк
ҳадислари эсимга тушди. Атиги икки сўз… Бироқ бу сўзлар бутун ер куррасини ларзага солишга қодир!
Мен йигирма уч йил шифохонада ишлаб, бу қадар

👉@diyonatli
👍3
сабрли, матонатли инсонларни учратмаган эдим…
Муолажада давом этдик. Ниҳоят, олти ярим ой
деганда болани реанимациядан оддий палатага
олишга рухсат бўлди. Аммо у ҳамон на гапирар, на кўрар, на эшитар ва на кулар эди. Унинг фақат нафас
олаётгани билиниб турар, кеча-ю кундуз қимирламай
ётарди. Унинг кўкрак қафаси очиқ турар, яқинроқ
борилса, юрагининг мажолсизгина уриб турганини
кўриш мумкин эди. Онаизор сабот билан уни
парваришлар, тагини тозалар, боладан садо чиқмаса ҳам, асло ноумид бўлмасди.
Шундан кейин нима бўлганини биласизми? Буни
айтишимдан олдин бир ўйлаб кўринг: шунчалик оғир
дард чеккан, бир неча марталаб оғир операциялар
қилинган боланинг аҳволи қандай бўлиши мумкин?
Боласи ўлим ёқасида ётган, Аллоҳга ёлвориб, дуо қилишдан бошқа чораси йўқ бўлган бу онаизорнинг
дуолари ижобат бўлармикан?
Бола реанимациядан чиққанига икки ярим ой
бўлганида Аллоҳнинг инояти билан солиҳа онанинг
дуоси мустажоб бўлиб, бола оёққа туриб кетди! У
тузалиб, ўрнидан турди, ўз оёғи билан юра бошлади. Ҳеч қандай касалликни кўрмагандай тузалиб кетди,
онасининг ортидан чопқиллаб югурадиган бўлиб
қолди. Ҳатто бироз тўлишиб, аввал қандай бўлса,
шундай ҳолатга келди…
Шу билан ҳикоя тугади, деб ўйлаётгандирсиз? Йўқ,
аслида менга ниҳоятда қаттиқ таъсир қилган, кўзимдан шашқатор ёшлар оқизган воқеа кейин
содир бўлди.
Она-болага жавоб тегиб, клиникидан чиқиб
кетишганига икки йилдан ошганида жарроҳлик
бўлимида ишлайдиган йигит кабинетимга кириб, бир
киши хотини ва иккита боласи билан келганини, мени сўрашаётганини айтиб қолди. «Ким экан?», десам,
«Танимайман», деди.
Чиқиб қарасам, ўша мен бир пайтлар операция
қилган бола билан унинг ота-онаси экан. Бола беш
ёшга тўлибди. У мутлақо соппа-соғ эди, кўрган одам
уни бир пайтлар даҳшатли касалликка чалинган, деб ўйламасди. Бахтиёр она эса тўрт ойлик чақалоғини
бағрига босиб турарди. Мен салом бериб, боланинг
отасига ҳазиллашиб: «Бу чақалоқ ўн учинчисими, ўн
тўртинчисими?», дедим. У бўлса ҳайрон бўлиб: «Йўғ-э,
бу иккинчи фарзандимиз», деди. Сўнг давом этди: «Сиз
операция қилган мана бу ўғилчам ўн етти йил тирноққа зор бўлиб, Аллоҳдан тилаб олган тўнғич
фарзандимиз эди. Шунинг учун у касал бўлганда
онаси адойи тамом бўлиб қолганди».
Мен бу сўзларни эшитиб, ўзимни йиғидан тута олмай
қолдим. Кўз ёшларимни яшириш учун бу бахтиёр
инсоннинг қўлидан тортиб, кабинетимга олиб кирдим-у, уни саволга кўмиб ташладим: «Менга
қаранг, биродар! Бу аёл инсонми ё фариштами? Ўн
етти йил кутиб, зўрға етишган биринчи боласининг
касалини қандай қилиб бунчалик хотиржам қарши
олди? Бўлиши мумкин эмас! Аёлингиз бунча иймон,
бунча таваккулни қаердан олган?» У нима деди, дейсизми?
У шундай деди: «Оила қурганимиздан бери аёлим
бирор кун узрсиз таҳажжуд намозини қолдирмаган.
Мен унинг бирор инсонни ғийбат қилганини ёки
кимгадир ёмон гапирганини кўрмаганман. У ҳеч қачон
ёлғон гапирмайди. Уйдан чиқиб кетсам ҳам, уйга кириб келсам ҳам, мени табассум билан, дуо қилиб
кутиб олади ёки кузатиб қўяди. У – шунақа
меҳридарё, меҳрибон, болажон аёл. Биласизми,
доктор, у шу қадар иффатли, шу қадар ҳаёли, одобли
аёлки, ҳатто мен ҳам унинг кўзига тик қарашга
ботина олмайман». Мен унга: «Аёлингиз бундан ҳам ортиқ иззат-икромга
муносиб экан, биродар», дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат
оналар оёғи остидадир», деб марҳамат қилганларида
қаҳрамонимиз каби аёлларни назарда тутган
бўлсалар не ажаб!

👉@diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Закот нисоби, турлари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ИНСОН ҲАЁТИНИ БАРБОД ҚИЛУВЧИ ИЛЛАТЛАР

– ота-онага оқ бўлиш, уларни норози қилиш, дилларини оғритиш.

– Аллоҳга ибодат қилмаслик, фақат дунё учун яшаш, охиратни унутиш.

– ҳаром-хариш ишларга қўл уриш, нопок нарсалар истеъмол қилиш.

– қариндошлари билан борди-келдини узиш.

– одам ўлдириш.

– ўз жонига қасд қилиш.

– риё (хўжакўрсинлик), кибр (мақтанчоқлик), манманлик.

– тақдирдан нолиш.

– зўравонлик, ҳаддан ошиш.

– қўл остидагиларга инсофсизлик қилиш, бировга зуғум ўтказиш.

– ғафлат, жаҳолат, разолат.

– номардлик.

– нафс балосига учиш.

– молпарастлик.

– ичкилик, кашандалик, наркотик моддалар истеъмоли.

– мансабпарастлик, шуҳратпарастлик.

– порахўрлик, судхўрлик.

– тарозидан уриш, бировнинг ҳақини ейиш, ўғрилик, йўлтўсарлик қилиш.

– етимнинг молини ноҳақ ейиш, қўшнисига озор бериш, одамларга зулм қилиш.

– кайф-сафога берилиш, масъулиятни унутиш.

– очкўзлик, хасислик, шаҳватпарастлик.

– ёлғончилик, маддоҳлик, тилёғламалик.

– тамагирлик.

– макр-ҳийла, алдов.

– хиёнат, аҳдга вафо қилмаслик.

– ихтилоф, тортишув, беҳуда баҳс-мунозара қилиш.

– ғийбат, туҳмат, бўҳтон, иғво, чақимчилик, хусумат, вайсақилик, лаънатлаш, масхаралаш, сирни фош қилиш, ёлғон ваъда бериш.

– ҳасад, ичиқоралик.

– яхшилигини миннат қилиш.

– одамлар орқасидан гапириш, гап пойлаш, жосуслик қилиш.

– динини, оиласини, ватанини ҳимоя қилмай душмандан қочиб кетиш.

– сеҳр-жоду, мунажжимлик билан шуғулланиш, фолбинлар гапига ишониш.

– аҳли аёлини бегоналардан қизғанмаслик, даюслик.

– зино, фаҳш ишлар.

– покдомон аёлларни бузуқ ишларда айблаш, уларга туҳмат қилиш.

– либоси билан манманлик қилиш, авратини беркитмаслик, очиқ либосларни кийиш, уятсизлик, ҳаёсизлик.

– ўзини одамларга кўз-кўз қилиш, хўжакўрсинга амал қилиш, одамлардан мақтов эшитиш пайида бўлиш.

– иши юришиб турганида ҳадидан ошиш, бошига мусибат тушганида дод-вой солиб тақдирдан нолиш.

– узун орзу-ҳавас кетидан қувиш, бойликни жонидан ортиқ яхши кўриш, дунёга берилиш,
охиратни унутиш...

👉@diyonatli
👍2