Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.5K photos
4.4K videos
29 files
7.16K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
МЕНГА ҲАМД АЙТМАЙСАНМИ?

Эй Одам фарзанди! Мол-дунё Меники, сен эса қулимсан, меҳмон Менинг элчим. Неъматимни сендан тортиб олишимдан қўрқмайсанми? Ризқ Менинг ризқим, шукр қилиш сендан, фойдаси ҳам ўзингга қайтгувчидир. Сенга берган неъматларим учун Менга ҳамд айтмайсанми?

Эй Одам фарзанди! Зиммангда учта мажбурият бор: молингдан закот бериш, қариндошлар билан алоқани узмаслик, оиланг ва меҳмонларингга тааллуқли ишлар. Агар буюрганимни қилмасанг, (шармандали жазолаш билан) сени бутун оламларга ибрат қиламан.

(Ҳадиси қудсий).

👉@diyonatli
👍2👏1
Имом абу Ҳанифа
<unknown>
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи ва алайҳ.

👉@diyonatli
👍2
АМАЛЛАР НИЯТЛАРГА КЎРА

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади", дедилар".
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар).

Шарҳ: Яъни ҳар бир амал ниятга қараб баҳоланади. У тил билан бажариладиган амалми, бадан билан адо этиладиганми, фарзми, вожибми, суннатми, нафлми, ишқилиб, ҳаммасининг тўғри бўлиши ниятга боғлиқ. Ислом шариати наздида "динимиз менга аҳли-аёлимнинг нафақасини вожиб қилган, ҳалол йўл билан, ҳалол луқма топиб, аҳли аёлимга тутай" деган ният билан далада ишлаётган деҳқон, дастгоҳ олдида турган ишчи, ўз касбидан қолмаётган хунарманд, ўз вазифасини адо этаётган идора ходими, ёки зиёли, ибодат қилаётган бўлади. Бундан бошқа ниятни қилган одам эса мўлжалидаги нарсасига эришиши мумкин, аммо ажру савобга етиша олмайди.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

👉@diyonatli
👍5👏1
БОЙ БЕРИЛГАН ИМКОН

Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки қизи етим қолди. Бу мусибат сабаб фақирлик, муҳтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара ҳаққини сўрар, дилбандларининг очликдан силласи қуриб борарди. Маблағ йўқлиги туфайли уйдан чиқариб юборилди. Ҳар хил гап сўзлар - у, ёмонларнинг зараридан қочиб, бегона шаҳарга кетди. У шаҳарда қаҳратон совуқ ҳукм сурарди. Қизларини эски - вайрона масжидда қолдириб, емак топиб келиш мақсадида ташқари чиқди.

Мусулмон, виқорли, шаҳар зодагонларидан бири бўлган кишига дуч келди. Аҳволини тушунтириб ёрдам сўради.

Аёлнинг гапларини эшитиб бўлгач бой:
— Гапларинг ростлигини исботла! Далил келтир менга!— деди.
Аёл:
— Сизга қандай исботлай, бу шаҳарда ҳеч кимим йўқ бўлса, мени кимса танимайдики сизга келтириб сўйлатсам, — деди.

Мусулмон киши унга ишонмади, юзини ўгириб кетди.
Аёлнинг шундоқ ҳам ғам қучган қалби, баттар синди. Иложсизликдан йиғлай бошлади. Шу пайт унинг ёнидан ёши улуғ, кекса бир киши ўтиб кетаётганди. Аёлнинг ҳоли унинг диққатини жалб қилди.
— Тинчиликми, қизим? Нимага йиғлаяпсиз? — деб сўради.
Аёл аҳволини, бояги кишининг унга ишонмаганлигини айтиб, йиғлади.
Чолнинг унга раҳми келиб, уйидан аёл - қизларини жўнатди. Улар аёл ва унинг масжидда қолган қизларини келтиришди. Едириб - ичириб, ювинтириб чиройли кийимлар беришди. Олий даражада иззат - икром қилишди.
Чол ва унинг оиласи насронийлар эдилар.

Тун ярмига чўкканда, аёлни ночор ҳолида қолдирган мусулмон киши туш кўрди. Унда, қиёмат қоим бўлганди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Уларнинг ортларида байроқлари ҳилпираб тик турарди.
Шунда бойнинг нигоҳи ям - яшил зумраддан қурилган чиройли қасрга тушди. Унинг айвонлари дур ва ёқутдан, қуббалари марварид, жавоҳир - у маржонлардан ясалган, ўта нозик ва ҳашаматли эди.
Бой Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қаср кимга тегишли эканлигини сўради.
У Киши:
— Тавҳидли мусулмонники, — дедилар.
Бой:
— Эй Аллоҳнинг элчиси, менман ўша Аллоҳнинг ягона, Сизни ҳақ Пайғамбар эканлигингизга иймон келтирган, тавҳидли мусулмон, — деди.
У киши:
— Қани, далил - исботинг, гапинг ростлигини тасдиқла?! — дедилар.

Унинг ақлига чақмоқдек аёл билан ўтган суҳбат келди.

— Сен аёлдан далил сўрадинг - ку?! «Гапларинг ростлигини исботла!» дединг - ку! — дедилар.

У қўрқиб уйғониб кетди. Қилган ишидан жуда афсусланди. Эртаси кунидан бошлаб аёлни шаҳар бўйлаб ахтара бошлади. Ахири уни насронийнинг уйда эканлигини билди.
Бориб:
— Аёл ва унинг қизларини менга беринг! — деди.
— Бунинг иложи йўқ, улар уйимга келгандан бери шунақа барака ёғила бошладики, тасаввур қилолмайсиз, — деди чол.
— Мен сизга минг дийнор бераман, уларни менга беринг! — деди, бой.
— Йўқ, — деди, насроний.
— Беришингиз шарт! — деди бой.
Насроний:
— Сиз хоҳлаётган нарсага сиздан кўра мен ҳақлироқман. Тушингизда кўрган қаср, мен учун қурилган. Аллоҳга қасам, уйимга аёл ва қизлари келгандан сўнг, унинг қўлида мен ва оилам исломни қабул қилдик, кейин сиз кўрган тушни мен ҳам кўрдим.
Росулуллоҳ:
— Аёл ва унинг қизлари сеникидами? — деб сўрадилар.
— Ҳа, шундай, эй Росулуллоҳ, дедим.
У киши:
— Бу қаср сен ва оилангники, дедилар, — деди.

Бу гапларни эшитган бой шу даражада надомат қилдики, умри бўйи ҳеч нарсага бунчалик афсус қилмаганди!

👉 @diyonatli
👍4
Abdul Hamid domla - Namozni buzuvchi amallar
DIYONAT.UZ
Намозни бузувчи амаллар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
БИРОВНИ ЁМОНЛАШНИНГ КУЛФАТИ

Ийсо ибн Марям алайҳиссаломдан зикр қилинади. У киши дўстларига шундай дедилар:
– Агар ухлаб ётган кишининг устига келиб қолсанглар, шамол унинг бирор аврат жойини очиб юборса, сизлар унинг устини ёпиб қўясизларми?
Улар:
– Ҳа, – дейишди. Исо алайҳиссалом:
– Балки, сизлар қолганини ҳам очиб юборарсизлар? – дедилар. Дўстлари:
– Субҳаналлоҳ! Қолганини очишга қандай қўл боради? – деб жавоб беришди. Ийсо алайҳиссалом айтдилар:
– Сизларнинг олдингизда бир киши бошқа бир одамни ёмонласа, сизлар ундан ҳам қаттиқроқ ёмонлашни бошлай-сизлар. Бу билан унинг қолган авратини очиб ташлаяпсизлар-ку!

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан


👉@diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закот ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
fitrat.uz Youtube каналида Премьера:
#22_fevral #soat_22:00da

🎞 ФИТНА ЧИҚАРИШ ОҒИР ГУНОҲ
...

🎙 Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

🎙 Зиёвуддин домла Нортожиев
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Миродил домла Миржалилов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

👉 @diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Amallarni Alloh yaratadi
DIYONAT.UZ
Амалларни Аллоҳ яратади | Абдул Ҳамид домла
"Фиқҳул акбар" китобидан

👉 @diyonatli
👍1
СИНИҚ ҚАЛБ

Ривоят қилинадики, Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди: "Эй Мусо! Менга хазинамда бўлмаган нарсани келтир".
Мусо алайҳис салом сўрадилар:
"Эй Роббим! Сен оламлар Роббиси бўлсанг, Сенинг хазинангда нима бўлмаслиги мумкин?!".
Аллоҳ таоло деди:
"Эй Мусо! Менинг хазинам кибриё, азизлик, улуғлик ва қудратга тўла. Аммо унда ўзни паст тутиш, синиқлик ва мискинлик йўқдир. Мен қалблари Менинг учун синиқ кишилар ҳузуридаман. Эй Мусо! Менга яқин бўлгувчилар булардан кўра буюкроқ нарса ила менга яқин бўлиша олишмайди".

(“Бурҳонул-Муаййид”)

👉@diyonatli
👍2
ЧИН ДЎСТ

Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳар бир амалимизда йўлбошчимиз бўлгани каби, дўстлик мавзусида ҳам бизга тўғри йўлни кўрсатувчи раҳбардир.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз дўстининг динида бўлади. Бирингиз ким билан дўст бўлаётганига назар солсин», дедилар»
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Шайтон инсонга ёмон дўст воситаси орқали гуноҳ амаллар қилдиради, ёмон йўлларга чорлайди ва икки дунёмиз учун ҳам зарари тегади. Бир ҳовуч олтин берадиган дўстдан кўра, бир қарич Аллоҳга яқинлаштирадиган дўст афзалдир.
Инсоннинг бу дунёси учун ҳам, охирати учун ҳам дўстнинг таъсири катта бўлгани учун ақлли, илмли, чиройли хулқли, тўғри сўзли, солиҳ инсонлар билан дўст бўлишга ҳаракат қилиш керак. Аллоҳ таоло Ўзи яхши кўрган қулининг қалбида дўстига бўлган муҳаббатни кўриб, дўстига марҳамат қилиб уни ҳам яхши кўрган бандаларининг қаторига қўшиши мумкин.
Солиҳ дўстнинг қадрини билиш керак, ҳар доим дўстлик одобига риоя қилиш керак. Уни ҳурмат қилиши, унинг молини ва жонини ўз моли ва жонидан устун қўйиши керак. Айбини кўрса кечириб, бошқаларга ёймаслиги керак.

Таклиф қилса рад қилмаслик, тортишмаслик, хафа қиладиган сўзларни юзига ҳам, орқасидан ҳам гапирмаслик керак. Дўсти ҳақида ёмон гап гапирилса тўхтатиши керак. Дўстига амру маъруф ва насиҳатларни бошқаларнинг олдида эмас, фақат ўзига айтиш керак. Дўсти ҳақида ёмон гумонда бўлмаслик керак. Дўстнинг яхши кўрганларини яхши кўриш, яхши кўрмаганларидан узоқда туриш керак. Дўстга нисбатан мулойим ва тавозели муомалада бўлиш керак. Дўстдан хабар олиб туриш, ёрдам қилиш ва Аллоҳ розилиги учун зиёрат қилиб туриш лозим. Аллоҳ розилиги учун дўстлик одобларига риоя қилиб яшасак, қиёмат кунида улкан ютуқларга эга бўламиз, иншааллоҳ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Менинг жалолим ила муҳаббат қилганлар қани? Бугунги кунда Мен уларни Ўзимнинг соямдан ўзга соя бўлмаган кунда Ўз соямга олурман», дейди», дедилар».

(Муслим ва Термизий ривоят қилишган).

👉@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табаррук қилиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ПАЙҒАМБАРНИНГ ГУНОҲИНИ ИЗЛАГАН КИШИ КОФИР БЎЛАДИ

Абул Ҳасан Али ибн Саид ар-Рустуфағний:

«Шайх Абу Мансур (Имом Мотуридий) замонасида бир киши «Маъосийул Анбиё» (Пайғамбарларнинг гуноҳлари) номли китоб ёзди. Имом Мотуридий у киши ҳақида шундай дедилар: «Бу мусанниф ўша асарни ёзишни мақсад қилиш туфайли кофир бўлибди. Зеро, бир мавзуда китоб ёзмоқчи бўлган киши яхши асар ёзиш учун, аввало, бу мавзуда кўпроқ маълумот олишни истаб изланишга тушади.
Бир мусулмоннинг гуноҳини қидирадиган кишининг оқибати қанчалар даҳшатлию, (инсониятга) ёйиш мақсадида бир пайғамбарнинг гуноҳини қидириш учун пешона тери тўккан кишининг оқибати қандай бўларди?!»

Собуний, «Мунтақо», 28-саҳифа

👉@diyonatli
👍2
بسم الله الرحمن الرحيم

МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ

1-QISM

Мавлоно Муҳаммад Шариф Ҳиндистонийнинг ушбу ўз тилларидан ѐзиб олинган таржимаи ҳолларини ўқир эканман, беихтиѐр, инсон боши тошдан ҳам қаттиқ, аммо одам боши сой тубидаги тошдек чидаб қолади, деган ўй ҳаѐлимда такрорланди. Ҳа, Худо ғолиб қиламан деса, одам - ғолиб! Уни ҳеч нарса, ҳеч қандай азоб уқубат, ҳеч қандай қийинчилик енголмайди.
Илм истаган, дили маърифат ва яхшиликка ташна солиҳ йигит бошидан замон не тегирмон тошларини югуртирмади. Уни маърифат ва имондан тўйдиролмади. Балки аксинча қийинчилик ортган сайин унинг имони мустаҳкамлана, маърифати комиллана борди. Аллоҳ доим сабр қилгувчилар биландир, деган ояти карима бу ажойиб инсон тақдирида яна бир карра исботини топди.
Мавлоно Муҳаммад Шариф Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари магнит лентасига ѐзиб олинган экан. Мулла Камол ўғли Саримсоқжон уни қунт билан оққа кўчириб чиқди.
Бу умр қиссаси – оғзаки қисса. Унда кўҳна жонли туркий тилимизнинг ўзига хосликлари «ошланмаган», «ишланмаган» жилвалари шундоқ кўзга ташланади. Қисса шундай талаффуз қилинган бўлса, шундай қоғозга тушди.
Бу тил – мулла Ҳиндистонийнинг тили ва у дахлсиз, сайқалга муҳтож эмас.
Айрим ўринлардагина келишикларни андак тўғриладик. Сиз билан, ўқувчи, ҳаяжонларимизни тезроқ баҳам кўришни истадик.
Иброҳим Ғофур.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Сиз қорийин киромларға маълум бўлсинким, камина ахқорул ибод
Муҳаммаджон Ҳожимулло Рустам ўғиллари сана 1310 ҳижрий мувофиқ 1892 мелодийда Қўқонд музофотиға қарашли Чорбоқ қишлоғида Хўжа Муҳаммад Вали мозорлариға яқин ушбу қишлоқда туғулуб тарбия топғондирман.
Қиблагоҳимнинг ҳикоя қилишларича, қўқонд ва Самарқандда таҳсил улум қилғон эканлар. Марҳум фақиҳ эдилар. Бошқа улумларға маҳоратлари ўртача эрди. Ман олдиларида фарзи айн ва фақиҳ Кайдони ва ҳам «Мухтасар» то «Китоби никоҳ» ўқуғон эрдим. Мени қори қилишга кўп ҳарис эрдиларки,«Қўқондда мадрасада ўқуб турғонимда рамазон ойида мадрасада хатм бўлди.
Бир қори хатмга ўтди. Ниҳоятда хуш овоз экан. Номи Муҳаммаджон қори экан. Мен Худоға аҳд қилиб шундоғ тиладимки, агар ман хотун олсам, Худо ўғул берса, номини Муҳаммаджон қўйиб, қори қиламан. Худойи таоло талабимга мувофиқ бир обрўлик улуғ киши мени мадрасадан олиб бориб, қизини менга никоҳ қилиб берди. Худовандо ирода қилғон экан, сан вужудға келдинг».
Хулосаи калом шулки, мени 8 ѐшимда марҳум Муҳаммад Амин қориға бердилар. Ул зот Жалобир қишлоғидан эрдилар.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍4
УНГА ДЎЗАХДАН БИР ПАРЧА КЕСИБ БЕРАМАН

Пайғамбарлар қиссасидаги энг гўзал ҳиссиёт уларнинг ҳам биз каби инсон бўлганликларидир. Аллоҳ таоло бизга иймон инсон табиатини ўзгартирмаслигини, балки уни тарбия қилишини англатишни хоҳлаяпти. Иймон шаҳватларни вайрон қилмайди, балки уларни тартибга солади!
Нуҳ алайҳис салом ўғилларининг чўкаётганидан қийналдилар. Оталик туйғуси билан ўғилларини ҳимоя қилиб Аллоҳга муножот қилдилар. Аммо Роббилари бундан қайтаргач тўхтадилар. Мусо алайҳис салом сеҳргарлар арқонлари ва асоларини ташлаганида қўрқдилар. У кишининг иймонлари заиф эмас эди. Аммо у киши ҳам инсон эдилар. Инсонликларига бориб қўрқдилар. Аллоҳ билан роз айтиб қавмлари олдига қайтганларида уларнинг бузоққа ибодат қилаётгани кўриб ғазабландилар. Қўлларидан Таврот лавҳлари тушиб кетди. Зеро баъзи бир ҳолатлар инсонни инсонлик чегарасидан чиқариб юборади!
Оламларнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алай ҳи ва саллам ҳам бошқа пайғамбар биродарлари каби башар эдилар. Инсон эканликларини айтишдан уялмас эдилар. Инсонлик нуқсон эмас. Аксинча, мўъжиза бўлади ана шунда. Ҳисларинг билан, ташвишларинг билан, маҳзунлигинг билан, қайғунг билан инсонлигингча қолиб, сўнгра оламни ўзгартиришга ҳаракат қилишинг мўъжизадир!
Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
“Мен ҳам инсонман. Менинг ҳузуримга хусуматлашиб келасизлар. Эҳтимол баъзингиз бошқангиздан далил келтиришда моҳирроқ бўлар. Мен эшитганимга кўра унинг фойдасига ҳукм чиқараман. Мен кимга бир ҳақни ҳукм қилсам, демак унга дўзахдан бир парчани кесиб берибман. Истаса уни олсин, истамаса ташласин!”.
Қозининг ҳузурига хусуматлашиб келган икки кишининг бири эҳтимол гапга уста бўлиб, бошқаси ожиз бўлади. Қози гапга уста инсоннинг чиройли далил келтиргани учун унинг далилига қараб унинг фойдасига ҳукм чиқаради. Энди савол: Қозининг ҳукми ҳалолми ёки ҳаром?
Аллоҳга қасамки, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг чиқарган ҳукмлари кишига биродарининг ҳаққини ейишни ҳалол қилиб бермайди. Қозининг ҳукмини қўяверинг!
Бугунги мусулмонлар мубтало бўлган нарсалардан бири шуки, кишилар ҳалолни қиладилар, аммо ҳаромдан сақланмайдилар. Аввалгилар динни ҳалолни қилишдан кўра кўпроқ ҳаромдан сақланишда деб билишар эди!
Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтади: “Кишининг юз минг дирҳам садақа қилганидан, ҳаром бўлган бир дирҳамни тарк қилгани яхшироқдир!”.
Ҳалолни яхши ҳам, ёмон ҳам, солиҳ ҳам, осий ҳам қилаверади. Аммо ҳаромдан фақатгина қалби Аллоҳ учун холис бўлганларгина қайтади.
Бир раққоса аёл чиқиб ойнайи жаҳондан ўзининг ҳаж ва умра қилганини, садақа қилганини айтаяпти. Эҳтимол унинг гапи ростдир. Аммо у шуни билиши керакки, ярим яланғоч ҳолатда кишиларнинг олдига чиқиб белини титратиб ўйнашидан тўхташи унинг қилган ҳаж ва умрасидан яхшироқдир!
Ёлғончи ва хиёнаткор савдогар етимни кафилликка олиши мумкин. Бу улуғ иш. Аммо унинг хиёнатдан ва ёлғондан сақланиши, кишиларнинг молини ҳаром йўл билан ейишдан сақланиши бундан ҳам улуғроқ ишдир. Чунки Аллоҳ таоло покиза зотдир. Покиза нарсаларни қабул қилади!
Тунги бар соҳиби бўлган киши масжид очганидан, унинг қурилишига ҳиссасини қўшганидан гапиради. Аммо унинг ўз тунги барини ёпиши Аллоҳ учун масжид бино қилганидан суюклироқдир!
Наша ёки маст қилувчи ичимликлар сотадиган киши Рамазонда ифторлик қилиб берганини гапиради. Аслида унинг наша ва ароқ сотишни тарк қилиши Рамазонда ифторлик қилиб берганидан яхшироқдир!
Тоат мақталган бўлсада, ҳақиқий амалий иймон тоатда эмас, гуноҳлардан сақланишдадир!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
👍3👎1
Abdul Hamid domla - Zakot haqida
DIYONAT.UZ
Закот ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Сизни қачон (амал) қилсангиз ўзаро муҳаббат қиладиган бўладиганингиз амалга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинг», дедилар».

(Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилишган).

👉@diyonatli
👍1
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 23 феврал куни соат 12:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Tabaruuk qilish
DIYONAT.UZ
Табаррук қилиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1