Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.5K photos
4.4K videos
29 files
7.16K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 21 февраль куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.


👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Ҳайюл Қайюм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ҲАҚИҚИЙ ОДОБ ДИН ОДОБИДИР.

Муътамир ибн Сулаймоннинг мажлисида бир аъробий одобни шундай васф қилди:

«Ҳақиқий одоб дин одобидир. У тавфиққа чақиради, саодатга сабаб бўлади ва тақвони зиёда қилади. Дин одоби Ислом аҳкомларини ва фарзларни адо қилишни ўрганиш, нафл ибодатлар қилиб, тўғри ният билан қўшимча (савоб) олиш, нафсни поклаш, шу йўлда курашган ҳолда яхшиликни севиш, диндан узилган ҳолда ёмонликдан нафратланишдир. Яхшиликка Аллоҳнинг савобига рағбат қилганинг учун интилишинг, ёмонликдан эса у Зотнинг иқобидан қўрққанинг учун четланишинг керак. Шунда савобга эришиб, азобдан омонда бўласан. Бунинг учун азобга олиб борувчи нарсалардан узилишинг, нажотга олиб борувчи яхшиликларни ҳамма нарсадан устун қўйишинг керак».

👉@diyonati
👍1
УЙ ҚУРИЛИШИДА ҚУРБОНЛИК

Ассалому алайкум! Уйимиз котта бўганичун иккига бўлиб ярмига (ярми қайнимга қолади) ҳожам уй қуришши бошладила. Устала ҳожамга ҳамма жойимизи урвовоммиз кўп йиқилвоммиз, қўйми ҳўрозми сўйиб қон чиқазвориш кере дипти. Шунақа қилсек бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтишибди. Қўй билан хўрозда нима айб? «Сизлар вақтида намозингизни ўқиб, Аллоҳдан сўранглар» деб айтинглар. Гўшт егиси келаётган бўлса очиқ-ойдин айтишсин гўшт олиб келиб беринглар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


👉@diyonatli
👍4
Abdul Hamid domla - Ya Hayyul Qayyum
DIYONAT.UZ
Я Ҳайюл Қайюм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
АЛЛОҲ СЎРАГАНИМИЗНИ БЕРАДИ

Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрийдан ривоят қилинади:

«Бир гуруҳ ансорийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (улуш) сўрашди. У зот уларга ато бердилар. Кейин яна сўрашди, яна бердилар. Ниҳоят, ҳузурларидаги нарса тугаб қолди. Қўлларидаги бор нарсани бериб бўлгач, «Бирорта яхшиликни сизларга бермай, олиб қолмайман.
Аммо ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилади.
Ким беҳожатлик сўраса, Аллоҳ уни беҳожат қилади.
Ким сабр изласа, Аллоҳ уни сабрли қилади.
Зеро, ҳеч кимга сабрдан кенгроқ ва яхшироқ ато берилмаган», дедилар»

(Муттафақун алайҳ)


👉@diyonatli
👍2
ИЙМОН НУРИНИ ЗАИФЛАШТИРУВЧИ ИЛЛАТЛАР:

– Зикр мажлислари, жамоат намози, яхши инсонлар суҳбатида иштирок этмаслик.

– солиҳ пешволардан узоқлашиш.

– узун орзу-ҳавас.

– мубоҳ саналган еб-ичиш, ухлаш, сўзлаш, ўйин-кулгида ҳаддан ошиш. Зеро, кўп ейиш зеҳнни ўтмаслаштиради, танани оғирлаштиради, кишини дангаса қилиб қўяди. Айтилишича, ким кўп овқат еса, кўп сув ичади, кўп ухлайди. Оқибатда умрининг кўп қисми лаззатларга сарфланиб, ажр-савоблардан маҳрум бўлади;

– гуноҳкорлар даврасига кириш, носоғлом муҳитда яшаш.

– дунё ишларига муккасидан кетиш.

– қалбни ғафлат уйқусидан уйғотувчи диний-маърифий адабиётларни мутолаа қилмаслик.

– дунё билан овора бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишни унутиш.

Иймон заифлиги белгилари:

– Ҳаромга қўл уриш, кичик гуноҳларни менсимаслик.

– дилнинг қотиши.

– ибодатларга сусткашлик қилиш, намозларни пала-партиш ўқиш.

– феъли торлик, зиқналик, жиззакилик. Бундай одам арзимас нарсага жиғибийрон бўлаверади, одамлар билан тил топиша олмайди.

– Қуръони Каримни ўқиганда, маъруза эшитганда таъсирланмаслик.

– Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш.

– тилни ғийбатдан, ёлғондан тиймаслик.

– ҳаром ишларни кўрганда ғазабланмаслик.

– макруҳ амаллардан сақланмаслик.

– вақтини беҳуда нарсаларга совуриш, фойдали ишлардан ўзини олиб қочиш.

– кичик кўринган савобли ишларга бепарво бўлиш.

– биродарларига етган озорларга қайғурмаслик.

– дини, диндошлари олдидаги масъулиятини ҳис этмаслик.

– мусибатларга сабрсизлик.

– роҳат-фароғатга ўчлик.

Иймон заифлиги давоси:

– Қуръон ўқиб, маъноларини қалбга сингдириш.

– Аллоҳни ёд этиш.

– Аллоҳ таолонинг буюклигини ҳис этиш, илоҳий мўъжизалар ҳақида фикр юритиш.

– динда собитқадам қилишини Аллоҳдан сўраш.

– шаръий илмларни ўрганиш.

– уламолар даврасида ўтириш.

– солиҳ амаллар қилишга шошилиш, умрнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиш.

– эзгу ишларда бардавом бўлиш.

– тоат-ибодатлари Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини умид қилиш билан бирга қабул бўлмай қолишидан қўрқиш.

– ўзини ҳисоб қилиш, нафсини тергаш, хато-камчиликларини тўғрилаш.

– хунук оқибатдан қўрқиш.

– ўлимни кўп эслаш.

– қабрдаги ҳолат ҳақида фикр юритиш.

– Аллоҳга тавба-тазарру қилиш.

– орзу-ҳавасни камайтириш, охиратни ўйлаш.

– мўминларни ўзига дўст тутиш, ҳақларига муттасил дуо қилиш...

"Қуръон – қалблар шифоси" китобидан

👉@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мактубот»дан мактублар | 33-мактуб | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2👏1
Абул Асваддан ривоят қилинади:
«Мадинага келдим. У ерда касаллик тарқалган экан. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдида ўтирган эдим, олдиларидан жаноза ўтиб қолди. Унинг эгаси ҳақида яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Сўнгра яна бошқаси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ҳам яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Кейин учинчиси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ёмон гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Мен: «Нима вожиб бўлди, эй мўминларнинг амири?» дедим. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деган бўлсалар, шуни айтдим: «Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхшилик билан гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар. «Учта бўлса-чи?» дедик. «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» дедик. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Битта ҳақида сўрамадик», деди».

Имом Бухорий ривояти

👉@diyonatli
👍3👏1
РАМАЗОННИ КУТИШ

Рамазон ойига соғ-саломат етиб олишни Аллоҳдан ёлвориб сўранг. Чунки саломат киши рўза, намоз, дуо ва бошқа ибодатларни кўпроқ қилиш имконига эга бўлади. Анас инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин, Рамазонга етказгин!», деб дуо қилардилар.
Салафи солиҳ Рамазондан олдин "Бизни Рамазонга етказ" деб дуо қилишар, Рамазондан кейин эса "Биздан ибодатларимизни қабул эт", деб дуо қилишарди.
Рамазон ҳилолини кўрганингизда ушбу дуони қилинг: «Аллоҳу акбар, Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил амни вал ийман вассаламати вал ислам, ваттавфиқи лима туҳиббу ва тардо, Роббий ва Роббукаллоҳ» «Аллоҳу акбар! Эй Аллоҳим! Бу ойни бизга омонлик, иймон, саломатлик, ислом ва Ўзинг яхши кўрадиган, рози бўладиган (ишга) нарсага муяссар этишлик билан чиқаргин. (Эй Ой,) Бизнинг хам, сенинг ҳам Парвардигоринг Аллоҳдир!»

(Термизий ва Доримий ривоят қилганлар, ибн Ҳиббон саҳиҳ деганлар)

👉@diyonatli
👍1👏1
Abdul Hamid domla - "Maktubot"dan 33-maktub
DIYONAT.UZ
«Мактубот»дан мактублар | 33-мактуб | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1👏1
АЛЛОҲГА ТАСЛИМ БЎЛИНГ

“Мен нега қудуққа ташландим?!” деб ўкинган Юсуф алайҳиссалом Мисрга подшоҳ бўладиган йўл қудуқдан ўтишини билмасди. Қудуқда Роббисига таслим бўлган Юсуф саройга киришга муваффақ бўлди. Саройда илоҳий ахлоққа таслим бўлган Юсуф алайҳиссалом зиндонга тушди. Зиндон — Мисрга подшоҳ бўлиш учун сўнгги босмоқ эди.
“Нега бу мусибат билан имтиҳон қилиндим?!” дея исён қилмаган Юсуф алайҳиссалом ҳаммага сабоқ бўлсин.
Оловга ташланган Иброҳим алайҳиссалом кўзларини юмиб олган, гулханнинг гулзорга айланганини билмасди. Фақат тақдирига таслим бўлган эди. “Кошки бу дард менга келмаса эди” демаган Иброҳим алайҳиссалом ҳаммамизга энг оғир мусиабатларда ҳам таслим бўлиш ахлоқини ўргатади.
Отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг пичоғи остига ётган Исмоил алайҳиссалом тиғ кесмаслигини билмасди. Ул зот Аллоҳ азза ва жаалла ҳамда отасига таслим бўлганди. “Нега бошимга бу кунлар тушяпти?!” дея исён этмаган Исмоил алайҳиссалом йўлимизни ёритади.
Маккадан қочиш учун Ҳижрат қилишга мажбур бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳини ҳижратдан ўтишини билмасалар-да, илоҳий буйруқни адо этадилар. Манзилини тарк этиш амрига таслим бўлган эдилар, холос.
Таслимият Ҳижратни, ҳижрат фатҳ эшигини очади.
Аллоҳга таслим бўлган, Маккани қўлга киритади.
Аллоҳга таслим бўлганни олов ёндиролмайди.
Таслим бўлишни билган қудуқдан саройга, зиндондан тахтга чиқади.
“Кошки бу мусибатлар бошимга тушмаса эди” деганлар, таслим бўлинг!
Мусибатларга эмас, мусибат билан сизни синаётган Аллоҳга таслим бўлинг.

👉@diyonatli
👍4👏1
МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

Иммунитетни кучайтириб, касалларни бартараф қилувчи 8 хил таом:
1. Анор
2. Қатиқ
3. Саримсоқ
4. Пиёз
5. Кўк чой
6. Шууфан
7. Қовоқ
8. Брукилли

Учта нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.

Баданни бузувчи тўртта нарса:
1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)

Тўртта нарса юзни чиройликлаштиради ва кўркамлаштиради:
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват

Ризқни кенгайтирувчи тўртта нарса:
1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса:
1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат

Қачонки маъсият остонасига келиб қолсангиз қуйидаги уч оятни эсланг!
1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.

👉 @diyonatli
👍5🔥1👏1
​​​​​​​ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА

1. КАЛИМАИ ТОЙЙИБА (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

2. КАЛИМАИ ШАҲОДАТ (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.

3. КАЛИМАИ ТАВҲИД (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،
بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.

4. КАЛИМАИ РАДДИ КУФР (куфрни рад этиш калимаси)
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،
وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

5. КАЛИМАИ ИСТИҒФОР (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

6. КАЛИМАИ ТАМЖИД (улуғлаш калимаси)
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،
وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،
مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.
Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун».
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Мўминнинг меърожи” китобидан

👉@diyonatli
👍2👏1
Аҳли суннат вал жамоат
<unknown>
Аҳли суннат вал жамоат

👉@diyonatli
👍1👏1
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 22 февраль куни соат 15:00да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉
@diyonatli
👍2
ДОМЛА ҲИНДИСТОНИЙ (1892-1989)

Муҳаммаджон мулло Рустам ўғли 1892 йилда Қўқонда Ҳожа Муҳаммад Валий қабристонига яқин Чорбоғ қишлоғида туғилган. «Ҳожи Ҳиндистоний», «Мавлавий Ҳиндистоний», «Ҳожи домулло», «Ҳазрати Мавлавий» сингари номлар билан машҳур.

Ўн тўрт ёшида ҳофизи Қуръон бўлиб етишган. Дастлаб Қўқон ва Бухоро мадрасаларида, кейинчалик Афғонистоннинг Балх ва Мозори Шариф шаҳарларида сабоқ олган. Сўнгра улуғ устозларининг тавсияларига биноан Ҳиндистонга сафар қилади ва Ажмир шаҳридаги «Усмония» мадрасасида яна саккиз йил илм ўрганади. Унинг Ҳиндистоний тахаллусини олиши шундан бошланган.

Муҳаммаджон домла 1929 йил юртга қайтади. 1932 йили “синфий душман” сифатида бир йилга озодликдан маҳрум қиладилар. 1933 йили қамоқдан қайтгач, фитналардан йироқ бўлиш учун тез-тез яшаш жойини ўзгартириб туришга мажбур бўлди. Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига қарашли Аблиғ қишлоғига, Тошкент шаҳар тасарруфидаги “Оқ йўл” колхозига кўчади. Домла илму салоҳияти ортидан яна тузоққа тушди. Унга бу сафар «хорижий давлатларда ўқиган» деган айб қўйилди ва уч йилга озодликдан маҳрум қилишди ва у Россиянинг Свердловск вилоятидаги маҳбуслар лагерида қарағай кесишга маҳкум бўлди.

Навбатдаги жазо муддатини ўтаб қайтган Муҳаммаджон домла энди урушга сафарбар этилди. У 1942 йили урушда қаттиқ жароҳатлангач, Россиянинг совуқ меҳнат лагерларидан бирига юборилди ва бу жойларда 1946 йилгача қолиб кетади.

Урушдан кейин диний идора муфтийси Эшон Бобохоновга иш сўраб мурожаат қилади. У киши домлани иш юритиш учун Тожикистонга юборадилар. Домла Тожикистонга боргач, яшашга уй-жойи бўлмаганидан Мавлоно Яъқуб Чархий қабристонидаги масжидда яшай бошладилар.

Муҳаммаджон домла 1949 йилда “мавжуд сиёсий тузумга қарши” деган айб билан 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу сафар уни Қозоғистондаги меҳнат лагерларидан бирига жўнатишди. Умрининг тенг ярмини илм ўрганишга сарфлаган, мумтоз адабиёт, тарих, фиқҳ ва ақида илмларида тенгсиз аллома яна инсон зоти чидаб бўлмас оғир меҳнатларга мажбур этилди. Бироқ бу сафар домла шунчаки бўйин эгмади. У Москвага тинимсиз аризалар ёзди. Натижада домланинг барча илмий, ижодий фаолияти тафтиш этилиб, тўрт йилу уч ой деганда озодликка чиқарилди.

Муҳаммаджон домла навбатдаги сургундан қайтиб Тожикистон ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар бўлимида таржимон бўлиб ишлай бошлади. Домла ана шу бўлимда икки йил араб тилидаги китобларни форс ва ўзбек тилларига ўгириш билан машғул бўлди. Хусусан, шу йилларда у Замахшарийнинг «Навобиғул калим» ҳамда «Мақомоти Замахшарий» асарларини араб тилидан форс тилига, Имом Барзанжийнинг «Мавлудун набий» асарини ўзбек тилига, Имом Бусирийнинг «Қасидаи Бурда» асарини форс тилига, араб шоири Фараздақнинг Имом Зайнул Обидинга бағишланган қасидасини ўзбек тилига таржима қилди.

Домла Қуръони каримнинг маънавий таржимаси — «Баёнул Фурқон фи таржиматил Қуръон» китобини тасниф этди. Бу муборак китоб Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими, заҳматкаш олим Сайфиддин Рафиддинов томонидан 2006 йилда нашрга тайёрланиб “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилди. Имом Бухорийнинг “Ал-жомиъ ас- саҳиҳ” ҳадислар тўпламини, Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя”, Имом Аъзамнинг «Фиқҳи акбар», Абдураҳмон Жомийнинг “Шарҳи Мулло”, Муҳаммад Фазлул- имом Хайриободийнинг “Мирқотул-мантиқ” асарларини шарҳ қилдилар. «Усули Шоший», «Нурул анвор» ва «Мухтасари маоний» каби асарларни ўзбек ва форс тилларига таржима қилди. Айниқса, домланинг Абдулқодир Бедил ғазаллари шарҳи таҳсинга сазовор бўлди. Бундан ташқари, Муҳаммаджон домланинг илмий маърузалари юзлаб магнит тасмаларига ёзиб олинди. Бу маъруза ва суҳбатлар, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ислом тарихи, тасаввуф, адабиёт ва одоб-ахлоқ ҳақидадир.

Муҳаммаджон Ҳиндистоний домла 1989 йил 97 ёшларида оламдан кўз юмдилар. У киши ўзи истаганидек Мавлоно Яъқуби Чархий мозорига дафн этилдилар.

👉@diyonatli
👍5
САЛОВАТНИНГ ШАРОФАТИ

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»

Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.

👉 @diyonatli
👍8