Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оятал Курсий нима учун фазилатли | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
АЛЛОҲДАН БОШҚА БИЛАН ҚАСАМ ИЧИШ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи яратган махлуқотларнинг хоҳлагани билан қасам ичади. Аммо махлуқлар Аллоҳдан бошқа билан қасам ичишлари мумкин эмас. Кўпгина инсонларнинг тилларида Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш жорий бўлиб кетган, ваҳоланки қасам улуғлашнинг бир тури бўлиб, Аллоҳдан бошқага лойиқ эмасдир.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда: ”Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ сизларни ота-боболарингиз номи билан қасам ичишингиздан қайтарган. Ким қасам ичса, Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки жим бўлсин” дейилган.
(Имом Бухорий)

Бошқа ҳадисда: ”Ким Аллоҳдан бошқа билан қасам ичса, ширк қилибди”.
(Имом Аҳмад)

Яна бир ҳадисда эса: ”Ким омонат билан қасам ичса, биздан эмас”. (Абу Довуд)

Каъба, омонат, шараф ёки фалончининг баракаси ва ё ҳаёти билан, пайғамбарлар ёки авлиёларнинг ҳаққи-ҳурмати билан, ота-она ва авлод билан қасам ичиш мумкин эмас. Буларнинг барчаси ҳаромдир. Кимда шулардан бири содир бўлиб қолса, яъни шуларнинг бири билан қасам ичиб қўйса, унинг каффорати “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейишдир.

Саҳиҳ ҳадисда: ”Ким қасам ичса ва қасамида Лот, Уззо номи билан деса, ла илаҳа иллаллоҳ деб қўйсин”.
(Имом Бухорий)

Ушбу бобнинг тахтига дохил бўладиган, баъзи мусулмонлар билиб-билмай айтиб юрган ширк ва ҳаром сўзлар ҳам бор. Масалан, «Аллоҳ ва сендан паноҳ истайман», «Аллоҳ ва сенга суянганман», «Аллоҳ ва сен бўлмаганингда», «бу Аллоҳдан ва сендан», «мен учун осмонда Аллоҳ, ерда сен», «Аллоҳ ва фалончи бўлмаганида», «мен Исломдан безорман», «табият инжиқликлари», «табият шуни хоҳлади» ва «замон бузилиб кетди», «ёмон замон бўлди», «бу омадсиз (нахс) пайт», «замон алдовчи» ва ҳоказо замонни сўкадиган барча иборалар мумкин эмас, чунки буларнинг бари шу замонни яратган Аллоҳга қайтади.
Аллоҳдан бошқага бандаликни боғлаб қўядиган исмлар, масалан, “Абдулмасиҳ”, “Абдуннабий”, “Абдуррасул” ва “Абдулҳусайн”га ўхшаш. Буларнинг барини истеъмол қилиш жоиз эмас. Шунингдек янги пайдо бўлган ва тавҳидга хилоф истилоҳ ва иборалардан: Ислом социализми, Ислом демократияси, Халқнинг иродаси – Аллоҳнинг иродасидир, Дин Аллоҳ учун – Ватан барча учун, Араблар номи билан ва Революция номи билан.
Яна ҳаром бўлган лафзлардан: “олампаноҳ”, “шаҳаншоҳ”, “балогардон” шунга ўхшаш сўзларни инсонларга ишлатиш ва ҳамда “саййид” ва шу маънодаги сўзларни кофир ёки мунофиқ кишиларга ишлатиш (араб тилида бўладими ёки бошқа тиллардами баробар). Ғазаб, надомат ва ғам-қайғуга далолат қилувчи “агар” калимасини ишлатиш (“Агар ит бўлмаганда, уйни ўғри урарди” дейиш каби), чунки “агар” сўзи шайтоннинг амалини очади. “Аллоҳ агар хоҳласанг мени кечир” дейиш ҳам ҳаром. Юқорида ўтган барча сўзларнинг истеъмоли жоиз эмас.

👉@diyonatli
👍1
Oyatal Kursiy nima uchun fazilatli
DIYONAT.UZ
Оятал Курсий нима учун фазилатли | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салафи солиҳлар ва "салафийлар" фарқи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ТУҲМАТ ВА УНГА ҚУЛОҚ ТУТИШЛИК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туҳмат қилиш ва туҳматга қулоқ тутишдан қайтардилар.

Туҳмат – мусулмон киши ҳақида бошқа бир мусулмонда нафрат уйғотадиган нарсаларни айтиб, унда йўқ айбларни унга тўнкашдир. Бу иши билан Аллоҳ тўғ­рилаб изга солиб қўйган нарсага путур етказади, Аллоҳ уларни боғлаб қўйган риштага дахл қилиб, уни узади. Натижада улар орасида адоват ва нафрат уйғонади. Бу иш катта бузғунчиликка олиб келади, унинг кетидан ёвузлик ва ёмонлик туғилади.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Бўҳтончи иғвогар жаннатга кирмайди”, деб марҳамат қилдилар. Чунки у шайтоннинг лашкари ва жосусидир. У боғланган ришталарни нифоқ солиш ва гиж-гижлаш билан узади.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг “Орифлар тасаллиси” сайланмасидан

👉@diyonatli
👍5
АХЛОҚ

Киши иймони қандайлигини билмоқчи бўлса, унинг тарозуси чиройли хулқдир. Айниқса, ўзидан заифлар (хотин, бола ва қўл остидаги ходимлар)га чиройли муомалада бўлиши энг яхши мўъминлар қаторига кириш ҳисобланади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَحَاسِنَكُمْ أَخْلَاقًا" (رواه الإمام الترمذي).

Яъни: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз ахлоқи гўзалларингиздир”.

(Имом Термизий ривояти)

👉@diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Salafi solihlar va salafiylar farqi
DIYONAT.UZ
Салафи солиҳлар ва "салафийлар" фарқи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ФАРҚ

Ливиялик олим доктор Алий Саллобий ҳақиқий мусулмон билан жоҳил мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтиб берибди:

1. Ҳақиқий мусулмон ўз иймони билан машғул бўлади.
Жоҳил мусулмон бировларнинг иймони билан машғул бўлади.

2. Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
Жоҳил мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
Жоҳил мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари , айблари ва тойилишларини қидириб юради.

👉 @diyonatli
👍5
​​АБУ ҲАНИФА

Буюк олим Имом Абу Ҳанифа шогирдлари билан масжидда мажлис қурган ва тиззадаги оғриқ туфайли оёқларини узатиб ўтиргандилар. Бу узр сабабли, шогирдлиридан оёқларини узатиб ўтиришга изн ҳам олгандилар. Шу ҳолатда дарс бериб ўтирганларида, виқор ва салобатли бир киши мажлисга кириб келди. У оппоқ ва тоза кийим кийган ва катта қалин соқолли бир киши эди. Келиб индамай имомнинг шогирдлари орасига ўтирди. Имом Абу Ҳанифа эса оёқларини йиғиштириб олдилар ва уларни букиб, жуда одобли шогирдга ўхшаб, бу виқорли шайх олдида чўккалаб ўтирдилар. Ўша пайтда имом бомдод вақтининг кириши ҳақида дарс бериб тургандилар. Талабалар эса имомнинг айтганларини ёзиб боришаётган эди. Шайх ёки ҳалқа меҳмони уларни кузатар ва кўзининг чети билан атрофга яширин назар ташларди. Шунда у олдиндан изн сўраб ўтирмай: “Эй Абу Ҳанифа, мени сизга саволим бор, жавоб беринг”, деди. Имом Абу Ҳанифа ўзларини кенг илмли ва чуқур билимли раббоний масъул олдида тургандек ҳис қилдилар. Шунинг учун: "Марҳамат, сўранг”, дедилар. У одам: “Агар фатвода ишончли олим бўлсангиз жавоб берингчи, рўзадор оғзини қачон очади?” деди. Имом Абу Ҳанифа бу савол аниқ ҳийла ёки ўзларининг илмлари етмайдиган туб маъноли қочирим деб ўйладилар ва эҳтиёткорлик билан: “Қуёш ботганда оғзини очади”, дея жавоб қилдилар. Имом Абу Ҳанифанинг жавобларидан кейин у жиддият ва қатъият билан, ҳамда имомга қарши кучли ҳужжатга эга бўлган одамдек: “Ўша куни қуёш ботмаса, эй Абу Ҳанифа, рўзадор қачон оғзини очади?!!” деди.
Вазият ойдинлашиб, кўнгилдаги ўй маълум ва виқорли бу одамнинг савияси аён бўлгач, имом Абу Ҳанифа зарбулмасал бўлиб кетган ўзларининг қуйидаги машҳур сўзларини айтдилар:
“Абу Ҳанифа оёғини энди узатса бўлаверади!”.

👉@diyonatli
👍5
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 21 февраль куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.


👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Ҳайюл Қайюм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ҲАҚИҚИЙ ОДОБ ДИН ОДОБИДИР.

Муътамир ибн Сулаймоннинг мажлисида бир аъробий одобни шундай васф қилди:

«Ҳақиқий одоб дин одобидир. У тавфиққа чақиради, саодатга сабаб бўлади ва тақвони зиёда қилади. Дин одоби Ислом аҳкомларини ва фарзларни адо қилишни ўрганиш, нафл ибодатлар қилиб, тўғри ният билан қўшимча (савоб) олиш, нафсни поклаш, шу йўлда курашган ҳолда яхшиликни севиш, диндан узилган ҳолда ёмонликдан нафратланишдир. Яхшиликка Аллоҳнинг савобига рағбат қилганинг учун интилишинг, ёмонликдан эса у Зотнинг иқобидан қўрққанинг учун четланишинг керак. Шунда савобга эришиб, азобдан омонда бўласан. Бунинг учун азобга олиб борувчи нарсалардан узилишинг, нажотга олиб борувчи яхшиликларни ҳамма нарсадан устун қўйишинг керак».

👉@diyonati
👍1
УЙ ҚУРИЛИШИДА ҚУРБОНЛИК

Ассалому алайкум! Уйимиз котта бўганичун иккига бўлиб ярмига (ярми қайнимга қолади) ҳожам уй қуришши бошладила. Устала ҳожамга ҳамма жойимизи урвовоммиз кўп йиқилвоммиз, қўйми ҳўрозми сўйиб қон чиқазвориш кере дипти. Шунақа қилсек бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтишибди. Қўй билан хўрозда нима айб? «Сизлар вақтида намозингизни ўқиб, Аллоҳдан сўранглар» деб айтинглар. Гўшт егиси келаётган бўлса очиқ-ойдин айтишсин гўшт олиб келиб беринглар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


👉@diyonatli
👍4
Abdul Hamid domla - Ya Hayyul Qayyum
DIYONAT.UZ
Я Ҳайюл Қайюм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
АЛЛОҲ СЎРАГАНИМИЗНИ БЕРАДИ

Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрийдан ривоят қилинади:

«Бир гуруҳ ансорийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (улуш) сўрашди. У зот уларга ато бердилар. Кейин яна сўрашди, яна бердилар. Ниҳоят, ҳузурларидаги нарса тугаб қолди. Қўлларидаги бор нарсани бериб бўлгач, «Бирорта яхшиликни сизларга бермай, олиб қолмайман.
Аммо ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилади.
Ким беҳожатлик сўраса, Аллоҳ уни беҳожат қилади.
Ким сабр изласа, Аллоҳ уни сабрли қилади.
Зеро, ҳеч кимга сабрдан кенгроқ ва яхшироқ ато берилмаган», дедилар»

(Муттафақун алайҳ)


👉@diyonatli
👍2
ИЙМОН НУРИНИ ЗАИФЛАШТИРУВЧИ ИЛЛАТЛАР:

– Зикр мажлислари, жамоат намози, яхши инсонлар суҳбатида иштирок этмаслик.

– солиҳ пешволардан узоқлашиш.

– узун орзу-ҳавас.

– мубоҳ саналган еб-ичиш, ухлаш, сўзлаш, ўйин-кулгида ҳаддан ошиш. Зеро, кўп ейиш зеҳнни ўтмаслаштиради, танани оғирлаштиради, кишини дангаса қилиб қўяди. Айтилишича, ким кўп овқат еса, кўп сув ичади, кўп ухлайди. Оқибатда умрининг кўп қисми лаззатларга сарфланиб, ажр-савоблардан маҳрум бўлади;

– гуноҳкорлар даврасига кириш, носоғлом муҳитда яшаш.

– дунё ишларига муккасидан кетиш.

– қалбни ғафлат уйқусидан уйғотувчи диний-маърифий адабиётларни мутолаа қилмаслик.

– дунё билан овора бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишни унутиш.

Иймон заифлиги белгилари:

– Ҳаромга қўл уриш, кичик гуноҳларни менсимаслик.

– дилнинг қотиши.

– ибодатларга сусткашлик қилиш, намозларни пала-партиш ўқиш.

– феъли торлик, зиқналик, жиззакилик. Бундай одам арзимас нарсага жиғибийрон бўлаверади, одамлар билан тил топиша олмайди.

– Қуръони Каримни ўқиганда, маъруза эшитганда таъсирланмаслик.

– Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш.

– тилни ғийбатдан, ёлғондан тиймаслик.

– ҳаром ишларни кўрганда ғазабланмаслик.

– макруҳ амаллардан сақланмаслик.

– вақтини беҳуда нарсаларга совуриш, фойдали ишлардан ўзини олиб қочиш.

– кичик кўринган савобли ишларга бепарво бўлиш.

– биродарларига етган озорларга қайғурмаслик.

– дини, диндошлари олдидаги масъулиятини ҳис этмаслик.

– мусибатларга сабрсизлик.

– роҳат-фароғатга ўчлик.

Иймон заифлиги давоси:

– Қуръон ўқиб, маъноларини қалбга сингдириш.

– Аллоҳни ёд этиш.

– Аллоҳ таолонинг буюклигини ҳис этиш, илоҳий мўъжизалар ҳақида фикр юритиш.

– динда собитқадам қилишини Аллоҳдан сўраш.

– шаръий илмларни ўрганиш.

– уламолар даврасида ўтириш.

– солиҳ амаллар қилишга шошилиш, умрнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиш.

– эзгу ишларда бардавом бўлиш.

– тоат-ибодатлари Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини умид қилиш билан бирга қабул бўлмай қолишидан қўрқиш.

– ўзини ҳисоб қилиш, нафсини тергаш, хато-камчиликларини тўғрилаш.

– хунук оқибатдан қўрқиш.

– ўлимни кўп эслаш.

– қабрдаги ҳолат ҳақида фикр юритиш.

– Аллоҳга тавба-тазарру қилиш.

– орзу-ҳавасни камайтириш, охиратни ўйлаш.

– мўминларни ўзига дўст тутиш, ҳақларига муттасил дуо қилиш...

"Қуръон – қалблар шифоси" китобидан

👉@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мактубот»дан мактублар | 33-мактуб | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2👏1