Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
АЛЛОҲ КИМНИ АЗИЗ ҚИЛСА, БИРОВ УНИ ХЎРЛАЙ ОЛМАС

Ҳорун ар-Рашидга бир одам амри маъруф қилди. Ҳоруннинг ғазаби қўзиб: "Буни қутурган хачирга боғлаб қўйинглар, шундай ўлиб кетсин!", деди. Бу жазо унга кор қилмади. Ҳорун энди: "Бир уйга қамаб, деворларини лой билан уриб ташланглар", дея амр қилди. Шундай қилишувди, уни энди бўстонда сайр қилиб юрганини кўришди. Ушлаб Ҳоруннинг ҳузурига келтиришди. Ҳорун: "Қамоқдан сени ким чиқарди?", деди. У жавоб қилди: - Мени бўстонга киритган Зот чиқарди.
- Бўстонга ким киритди?
- Қамоқдан чиқарган Зот - деди.

Ҳорун билдики, бу одамни хўрлай олмайди. Шунда у мунодийга қуйидагича жар солишни буюрди: "Билиб қўйинглар, Аллоҳ азиз қилиб қўйганни Ҳорун хўрламоқчи бўлди, лекин қўлидан келмади!".

"Кимки иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир". (Фотир сураси, 10-оят)

👉@diyonatli
👍1
Risoladagi xotin 2-qism - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Рисоладаги хотин 2-қисм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ШАЙТОННИ ТАЛТАЙТИРМАНГ

“Бошингизга бир фалокат келганида зинҳор:
“Қуриб кетсин шайтон” деманг. Чунки шундай десангиз, шайтон талтайиб кетади, ўзича ғурурланиб: “Кўрдингизми кучимни, бошингизга фалокатни мен солдим, - дейди. Бундай бало-қазога дуч келганингизда “Бисмиллоҳ...” дeнг. Шунда
шайтон аламидан кичраяди, ҳатто пашшдан-да
заиф ҳолга келади”.

(Имом Аҳмад, Байҳақий, Ҳоким ривояти).

Ҳадисда инсон ўзи олиши лозим бўлган чора-тадбирларни тарк этиб, ҳамма айбни шайтонга тўнкаши янглиш эканига ишора бор
.

👉@diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким алдаса биздан эмас | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
​​ҚУРЪОН

Албатта Қуръон ва мусиқа инсон қалбида бирга жам бўлмайди. Унинг қалби ёки мусиқа билан тўйинган, қонган бўлади, ёки Қуръон билан тўйинган, қонган бўлади.
Сизларга айтаманки: Дунёдаги энг зўр мусиқачилар жамланишиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан лаззатланишлари мўмин кишининг Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб эришадиган лаззат, саодатнинг даражасига етиша олмайдилар, ҳузурлана олмайдилар.
Яъни, агар ғино ва мусиқадан ўгирадиган бўлсангда, оҳанг ва тараннумнинг неъматидан маҳрум бўлиб қолмайсан, балки Аллоҳнинг Китоби орқали тавсифлаб бўлмас ҳаловат ва лаззат, саодат сенга етади.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Изоҳ: Қуръон сураларининг ўқилишида ҳам ўзига хос оҳанг мавжуд бўлиб, бу ҳам унинг ўзига хос бўлган мўъжизасидир. Унинг сўзлари оҳанги билан инсоннинг руҳиятига кириб боради, қалбини лиммо-лим қилади. Сўз уч овозни ифодалайди:
1. Ҳарф маҳраж ва ҳаракатлари билан тараннум саслари.
2. Руҳнинг маъносини ифодаловчи, руҳан ҳарфлар ила инсоннинг қалбига таъсири.
3. Ақлни ҳайратга солувчи таъсир. Қуръони Каримда ифодаланган маънони англаш ва англатиш жараёнида қалбларга бахш этиладиган нурли илҳомлар инсонни илоҳий ўйларга чўмдиради. Ўлик қалблар уни тинглаш орқали ҳаётга қайтадилар.

👉@diyonatli
👍2
Abdul Hamid domla - Kim aldasa bizdan emas
DIYONAT.UZ
Ким алдаса биздан эмас | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оятал Курсий нима учун фазилатли | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
АЛЛОҲДАН БОШҚА БИЛАН ҚАСАМ ИЧИШ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи яратган махлуқотларнинг хоҳлагани билан қасам ичади. Аммо махлуқлар Аллоҳдан бошқа билан қасам ичишлари мумкин эмас. Кўпгина инсонларнинг тилларида Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш жорий бўлиб кетган, ваҳоланки қасам улуғлашнинг бир тури бўлиб, Аллоҳдан бошқага лойиқ эмасдир.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда: ”Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ сизларни ота-боболарингиз номи билан қасам ичишингиздан қайтарган. Ким қасам ичса, Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки жим бўлсин” дейилган.
(Имом Бухорий)

Бошқа ҳадисда: ”Ким Аллоҳдан бошқа билан қасам ичса, ширк қилибди”.
(Имом Аҳмад)

Яна бир ҳадисда эса: ”Ким омонат билан қасам ичса, биздан эмас”. (Абу Довуд)

Каъба, омонат, шараф ёки фалончининг баракаси ва ё ҳаёти билан, пайғамбарлар ёки авлиёларнинг ҳаққи-ҳурмати билан, ота-она ва авлод билан қасам ичиш мумкин эмас. Буларнинг барчаси ҳаромдир. Кимда шулардан бири содир бўлиб қолса, яъни шуларнинг бири билан қасам ичиб қўйса, унинг каффорати “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейишдир.

Саҳиҳ ҳадисда: ”Ким қасам ичса ва қасамида Лот, Уззо номи билан деса, ла илаҳа иллаллоҳ деб қўйсин”.
(Имом Бухорий)

Ушбу бобнинг тахтига дохил бўладиган, баъзи мусулмонлар билиб-билмай айтиб юрган ширк ва ҳаром сўзлар ҳам бор. Масалан, «Аллоҳ ва сендан паноҳ истайман», «Аллоҳ ва сенга суянганман», «Аллоҳ ва сен бўлмаганингда», «бу Аллоҳдан ва сендан», «мен учун осмонда Аллоҳ, ерда сен», «Аллоҳ ва фалончи бўлмаганида», «мен Исломдан безорман», «табият инжиқликлари», «табият шуни хоҳлади» ва «замон бузилиб кетди», «ёмон замон бўлди», «бу омадсиз (нахс) пайт», «замон алдовчи» ва ҳоказо замонни сўкадиган барча иборалар мумкин эмас, чунки буларнинг бари шу замонни яратган Аллоҳга қайтади.
Аллоҳдан бошқага бандаликни боғлаб қўядиган исмлар, масалан, “Абдулмасиҳ”, “Абдуннабий”, “Абдуррасул” ва “Абдулҳусайн”га ўхшаш. Буларнинг барини истеъмол қилиш жоиз эмас. Шунингдек янги пайдо бўлган ва тавҳидга хилоф истилоҳ ва иборалардан: Ислом социализми, Ислом демократияси, Халқнинг иродаси – Аллоҳнинг иродасидир, Дин Аллоҳ учун – Ватан барча учун, Араблар номи билан ва Революция номи билан.
Яна ҳаром бўлган лафзлардан: “олампаноҳ”, “шаҳаншоҳ”, “балогардон” шунга ўхшаш сўзларни инсонларга ишлатиш ва ҳамда “саййид” ва шу маънодаги сўзларни кофир ёки мунофиқ кишиларга ишлатиш (араб тилида бўладими ёки бошқа тиллардами баробар). Ғазаб, надомат ва ғам-қайғуга далолат қилувчи “агар” калимасини ишлатиш (“Агар ит бўлмаганда, уйни ўғри урарди” дейиш каби), чунки “агар” сўзи шайтоннинг амалини очади. “Аллоҳ агар хоҳласанг мени кечир” дейиш ҳам ҳаром. Юқорида ўтган барча сўзларнинг истеъмоли жоиз эмас.

👉@diyonatli
👍1
Oyatal Kursiy nima uchun fazilatli
DIYONAT.UZ
Оятал Курсий нима учун фазилатли | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салафи солиҳлар ва "салафийлар" фарқи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ТУҲМАТ ВА УНГА ҚУЛОҚ ТУТИШЛИК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туҳмат қилиш ва туҳматга қулоқ тутишдан қайтардилар.

Туҳмат – мусулмон киши ҳақида бошқа бир мусулмонда нафрат уйғотадиган нарсаларни айтиб, унда йўқ айбларни унга тўнкашдир. Бу иши билан Аллоҳ тўғ­рилаб изга солиб қўйган нарсага путур етказади, Аллоҳ уларни боғлаб қўйган риштага дахл қилиб, уни узади. Натижада улар орасида адоват ва нафрат уйғонади. Бу иш катта бузғунчиликка олиб келади, унинг кетидан ёвузлик ва ёмонлик туғилади.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Бўҳтончи иғвогар жаннатга кирмайди”, деб марҳамат қилдилар. Чунки у шайтоннинг лашкари ва жосусидир. У боғланган ришталарни нифоқ солиш ва гиж-гижлаш билан узади.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг “Орифлар тасаллиси” сайланмасидан

👉@diyonatli
👍5
АХЛОҚ

Киши иймони қандайлигини билмоқчи бўлса, унинг тарозуси чиройли хулқдир. Айниқса, ўзидан заифлар (хотин, бола ва қўл остидаги ходимлар)га чиройли муомалада бўлиши энг яхши мўъминлар қаторига кириш ҳисобланади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَحَاسِنَكُمْ أَخْلَاقًا" (رواه الإمام الترمذي).

Яъни: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз ахлоқи гўзалларингиздир”.

(Имом Термизий ривояти)

👉@diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Salafi solihlar va salafiylar farqi
DIYONAT.UZ
Салафи солиҳлар ва "салафийлар" фарқи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ФАРҚ

Ливиялик олим доктор Алий Саллобий ҳақиқий мусулмон билан жоҳил мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтиб берибди:

1. Ҳақиқий мусулмон ўз иймони билан машғул бўлади.
Жоҳил мусулмон бировларнинг иймони билан машғул бўлади.

2. Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
Жоҳил мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
Жоҳил мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари , айблари ва тойилишларини қидириб юради.

👉 @diyonatli
👍5
​​АБУ ҲАНИФА

Буюк олим Имом Абу Ҳанифа шогирдлари билан масжидда мажлис қурган ва тиззадаги оғриқ туфайли оёқларини узатиб ўтиргандилар. Бу узр сабабли, шогирдлиридан оёқларини узатиб ўтиришга изн ҳам олгандилар. Шу ҳолатда дарс бериб ўтирганларида, виқор ва салобатли бир киши мажлисга кириб келди. У оппоқ ва тоза кийим кийган ва катта қалин соқолли бир киши эди. Келиб индамай имомнинг шогирдлари орасига ўтирди. Имом Абу Ҳанифа эса оёқларини йиғиштириб олдилар ва уларни букиб, жуда одобли шогирдга ўхшаб, бу виқорли шайх олдида чўккалаб ўтирдилар. Ўша пайтда имом бомдод вақтининг кириши ҳақида дарс бериб тургандилар. Талабалар эса имомнинг айтганларини ёзиб боришаётган эди. Шайх ёки ҳалқа меҳмони уларни кузатар ва кўзининг чети билан атрофга яширин назар ташларди. Шунда у олдиндан изн сўраб ўтирмай: “Эй Абу Ҳанифа, мени сизга саволим бор, жавоб беринг”, деди. Имом Абу Ҳанифа ўзларини кенг илмли ва чуқур билимли раббоний масъул олдида тургандек ҳис қилдилар. Шунинг учун: "Марҳамат, сўранг”, дедилар. У одам: “Агар фатвода ишончли олим бўлсангиз жавоб берингчи, рўзадор оғзини қачон очади?” деди. Имом Абу Ҳанифа бу савол аниқ ҳийла ёки ўзларининг илмлари етмайдиган туб маъноли қочирим деб ўйладилар ва эҳтиёткорлик билан: “Қуёш ботганда оғзини очади”, дея жавоб қилдилар. Имом Абу Ҳанифанинг жавобларидан кейин у жиддият ва қатъият билан, ҳамда имомга қарши кучли ҳужжатга эга бўлган одамдек: “Ўша куни қуёш ботмаса, эй Абу Ҳанифа, рўзадор қачон оғзини очади?!!” деди.
Вазият ойдинлашиб, кўнгилдаги ўй маълум ва виқорли бу одамнинг савияси аён бўлгач, имом Абу Ҳанифа зарбулмасал бўлиб кетган ўзларининг қуйидаги машҳур сўзларини айтдилар:
“Абу Ҳанифа оёғини энди узатса бўлаверади!”.

👉@diyonatli
👍5
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 21 февраль куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.


👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Ҳайюл Қайюм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ҲАҚИҚИЙ ОДОБ ДИН ОДОБИДИР.

Муътамир ибн Сулаймоннинг мажлисида бир аъробий одобни шундай васф қилди:

«Ҳақиқий одоб дин одобидир. У тавфиққа чақиради, саодатга сабаб бўлади ва тақвони зиёда қилади. Дин одоби Ислом аҳкомларини ва фарзларни адо қилишни ўрганиш, нафл ибодатлар қилиб, тўғри ният билан қўшимча (савоб) олиш, нафсни поклаш, шу йўлда курашган ҳолда яхшиликни севиш, диндан узилган ҳолда ёмонликдан нафратланишдир. Яхшиликка Аллоҳнинг савобига рағбат қилганинг учун интилишинг, ёмонликдан эса у Зотнинг иқобидан қўрққанинг учун четланишинг керак. Шунда савобга эришиб, азобдан омонда бўласан. Бунинг учун азобга олиб борувчи нарсалардан узилишинг, нажотга олиб борувчи яхшиликларни ҳамма нарсадан устун қўйишинг керак».

👉@diyonati
👍1