Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
АЙРИМ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.

• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.

• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

Аёл ушбу тўрт турдаги эркакни сева олмайди:

1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.

2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.

3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.

4- Яхшиликни тез унутадиган, иши тушганда ялтоқланадиган эркакни

Нозимжон ИМИНЖОНОВ.

👉 @diyonatli
👍3
ЯХШИЛИКЛАРНИ ПАСТ САНАМАНГ....

Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.
Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсамда, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.
Зеро, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.

Имом Муслим ривояти.

👉@diyonatli
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг изни билан | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
АСАЛДАГИ МЎЪЖИЗА

(Эй, Муҳаммад!) Раббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ) қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!» Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги
шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир» («Наҳл» сураси, 68-69-оятлар).

Юқоридаги оятларда қайд этилганидек, асал «одамлар учун шифо»дир. Бутунги кунда дунёнинг илмий жиҳатдан ривожланган мамлакатларида асаларичилик ва асал маҳсулотлари тадқиқотнинг янги қирраларига асос солди. Асал келтирадиган фойдалар қуйидагича таърифланиши мумкин:

Осон ҳазм қилинади: Асалдаги қанд молекулалари бошқа қандларга (м-н., фруктозадан глюкозага) айлана олиши сабабли, у ўзининг юқори кислотали таркибига қарамасдан ҳар қанақа меъдада осон ҳазм қилинади. У буйрак ва ичакларнинг яхшироқ фаолият кўрсатишига ёрдам беради.

Қон орқали тез тарқалади, тез қувват олиш манбаи: Асал устидан юмшоқ сув қабул қилинганда, асал қон оқимига етти дақиқада тарқалади. Унинг эркин қанд молекулалари мия фаолиятини яхшилайди, чунки мия қандни энг кўп истеъмол килувчи аъзодир. Асал глюкоза ва фруктоза каби қандларнинг табиий бирикмасидир. Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, қандларнинг ягона аралашмаси чарчоқни кетказиш ва енгил ҳаракатни ошириш учун энг самарали восита бўлиб хизмат қилади.

Қон ҳосил бўлишини таъминлайди: Асал қон ҳосил қилиш учун тана томонидан талаб этиладиган энергиянинг энг муҳим қисмини таъминлайди. Бундан ташқари, у қонни тозалашда ёрдам беради. У қон айланишини тартибга солиш ва осонлаштиришда баъзи ижобий таъсирларга эга. Шунингдек, у қон томири капилляр муаммолари ва артериосклерозга қарши ҳимоя вазифасини ҳам бажаради.

Бактерияларга ўрин қолдирмайди: Асалнинг бактерицид (бактерияни ўлдирувчи) хоссаси «даф қилиш эффекти» бўлиб, бу антимикробик хусусият бир неча илмий асослар билан асосланади. Масалан: микроорганизмларнинг кўпайиши учун керак бўладиган сув миқдорини чекловчи юқори қандли таркиб, бактерияларнинг кўпайиши учун зарур бўлган азотдан уларни маҳрум килувчи юқори кислоталилик (кичик pH) ва бирикма, водород пероксид ҳамда антиоксидловчиларнинг асалда мавжудлиги бактерия кўпайишининг олдинини олади.

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.


👉@diyonatli
👍3
Abdul Hamid domla - Allohning izni bilan
DIYONAT.UZ
Аллоҳнинг изни билан | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
ТИЖОРАТЧИ САҲОБАЛАР КИТОБИДАН ПАРЧА

Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик йилларида содир бўлган бир воқеа саҳоба розияллоҳу анҳум бу масалани нечоғлик тўғри тушунганларини бизларга кўрсатиб беради.
Ўша вақтларда Ямандан бир гуруҳ Мадинага келади. Булар ҳеч қандай иш қилмайдиган, эски-туски кийимларни кийиб масжиднинг бир бурчагида ўтириб, ўзини ибодатга бағишлаган инсонлар бўлишади. Умар розияллоҳу анҳу ўзларининг эътиборини тортган бу гуруҳнинг кимлар эканлигини билиш мақсадида: «Ким булар?», деб сўрайдилар. Шу ерда турганлардан бири: «Булар Аллоҳ таолога мутаваккиллар (таваккул қилганлар)», деб жавоб беради.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасасида бу борада яхши дарс олган Умар розияллоҳу анҳу бу жавобга нисбатан шундай дейдилар:
«Йўқ, булар мутаваккиллар (таваккул қилувчилар) эмас, мутааккилундирлар (ейувчилар). Сизларга мутаваккил ким эканлигини айтайинми?»
«Ҳа» дейишгач, у киши розияллоҳу анҳу:
«Мутаваккил шундай инсонки, донни тупроққа экиб, сўнг Аллоҳга таваккул қилади. Яъни ҳеч кимга суянмай, ҳеч кимга юк бўлмай, ризқини инсонлардан эмас, фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзидан кутган инсонгина мутаваккилдир.

Умар розияллоҳу анҳу яна бир жойда шундай деганлар: «Сиздан бирортангиз (ҳеч ҳаракат қилмай) ўтириб, «Аллоҳим мени ризқлантир!», демасин. Чунки осмондан олтин билан кумуш ёғмаслигини сиз ҳам биласиз».

Шунингдек, бир кун ишлашнинг, ҳалол пул топиш учун ғайрат қилишнинг аҳамиятини баён қилиб ушбуни айтганлар: «Аллоҳнинг фазлидан насибамни излаб юрганимда туямнинг оёқлари учида ўлишим Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб ўлишимдан кўра фазилатлироқдир».

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳ, «Тижоратчи саҳобалар», 18-19 саҳифалар

👉@diyonatli
👍2
ҚАЙСИ АМАЛГА УҲУД ТОҒИДЕК САВОБ БЕРИЛАДИ

Жаноза намози ҳам, бошқа намозлар қатори намоз бўлиб, бу намозни ўқиб адо этган инсон учун, Уҳуд тоғича савоб берилиши ҳадиси шарифларда келган. Ва ҳамда бу ибодатни бажарган инсон мўминлик ҳаққини адо этган бўлади. Ва яна жаннатий амаллардан бирини амалга оширган бўлади.

وعن أَبي هريرة وأبي قتادة وَأبي إبراهيم الأشهلي عن أبيه وأبوه صَحَابيٌّ رضي الله عنهم عن النبيِّ صلى الله عليه وسلم: أنَّهُ صَلَّى عَلَى جَنَازَةٍ، فَقَالَ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَصَغِيرنَا وَكَبيرنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا، وشَاهِدنَا وَغَائِبِنَا، اللَّهُمَّ مَنْ أحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأحْيِهِ عَلَى الإسْلاَمِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوفَّهُ عَلَى الإيمَان، اللَّهُمَّ لا تَحْرِمْنَا أجْرَهُ، وَلا تَفْتِنَّا بَعدَهُ». رواه الترمذي من رواية أَبي

Абу Ҳурайра, Абу Қатода, Абу Иброҳим ал Ашҳалий оталари розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади. Оталари саҳобалардан бўлганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозини ўқиб, унда: «Аллоҳуммағфир лиҳаййина ва маййитина ва соғийрина ва кабирийна ва закарина ва унсана ва шаҳидина ва ғоибина, Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фааҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма ла таҳримна ажроҳу ва ла тафтинна баҳдаҳу», деб айтдилар.

Маййитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоядир. Шуни сингари, уни ювиш, кафанлаш, дафн қилиш ҳам фарзи кифоядир. Бунга ҳамма бир овоздан иттифоқ қилишган.

Жаноза намози қуйидагича ўқилади:

1. Аввал «Аллоҳу акбар» деб, яъни, такбири таҳримани айтиб қулоқ қоқилади.

Сўнг Сано ўқилади:
سبحانك اللهم وبحمدك، وتبارك اسمك، وتعالى جدك، ولا إله غيرك
«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табаро касмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук» дуоси ўқилади.

2. Сўнгра яна такбир айтади, аммо қўлини кўтармайди. Кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотни айтади.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

3. Сўнг «Аллоҳу акбар», деб такбир айтиб жаноза дуосини ўқийди.

« اللَّهم اغفر لِحَيِّنَا وَميِّتِنا ، وشَاهِدِنا وَغائِبنَا وَصَغيرنا وَكَبيرِنَا ، وذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا ،اللَّهُمَّ منْ أَحْيَيْتَه منَّا فأَحْيِه على الإسْلامِ ، وَمَنْ توَفَّيْتَه منَّا فَتَوَفَّهُ عَلى الإيمانِ ، اللَّهُمَّ لا تَحْرِمْنا أَجْرَهُ ، وَلا تَفْتِنَّا بَعْدَهُ »

Жаноза дуоси: «Аллоҳуммағфирли ҳаййина ва маййитина ва шаҳидина ва ғоибина ва соғийрина ва кабийрина ва закарина ва унсана. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фааҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма ла таҳримна ажроҳу ва ла тафтинна баъдаҳу».

(Маъноси: Эй Раббим тиригу ўлигимизни, ҳозиру ғойибимизни, кичигу каттамизни, эркагу аёлимизни мағфират қил. Эй Роббим, кимимизни ҳаётда қолдирадиган бўлсанг, уни Исломда қил, кимимизни ўлдирадиган бўлсанг, уни иймон билан вафот эттир. Бизни унинг ажридан маҳрум қилма. Ундан кейин бизни фитнага солма. )

Агар маййит ёш бола бўлса, қуйидаги дуони ўқийди:

اللهم اجعله لنا فرطا واجعله لنا أجرا وذخرا واجعله لنا شافعا ومشفعا
«Аллоҳуммажъалҳу лана фаротан, важъалҳу лана ажрон, ва зуҳрон, ва жъалҳу лана шафиъан ва мушафиъан,

(Маъноси: Аллоҳим, у гўдакни бизлар учун ажр, фазл ва заҳира қил. У гўдакни шафоат қилгувчи қилгин.

4. сўнг яна «Аллоҳу акбар» дейди ва икки томонга салом бериб, намозни тугатади.

Жаноза намозида ҳар бир такбирда бошини юқорига кўтариб қўйиш бидъатдир.

Аллоҳ таоло, ўрганганларимизга амал қилишимизга Ўзи ёрдам берсин!

👉@diyonatli
👍2❤1
«ЯСИН» СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “«Ясин» Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳ (розилиги) ва охират куни (нажот топиш)ни истаб тиловат қилса, унинг гуноҳлари мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар” (Насоий, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва Табароний ривояти).

Мазкур ривоятдан, «Ясин» сурасини ихлос билан ўқиган кишининг гуноҳлари кечирилади. Бошқа ривоятда эса, «Ясин» сурасини тунда ўқиш билан банданинг гуноҳлари мағфират қилиниши айтилган.

«Ясин» сурасини ўликларга ўқишни уламолар икки хил изоҳлашган:

Ўлим тўшагида ётганларга ўқиш;
Вафот этган маййитларни унинг савобидан баҳраманд бўлишлари учун ўқиш.
Аксарият уламолар биринчи изоҳни маъқуллашган. «Ясин» сурасини ўлим тўшагида ётган кишиларга ўқинглар, деб амр қилинишининг сабабини уламолар қуйидагича тушунтиришган: “Ушбу суранинг фазилатларидан бири шуки, агар у қийин ва оғир дамларда ўқилса, Аллоҳ таоло банданинг аҳволини енгиллаштиради. Хусусан, жон чиқиш пайтда ўқиш раҳмат ва бараканинг тушиши ва жон чиқишининг осон кечишига сабаб бўлади”. «Ясин» сурасида Аллоҳнинг зикри, қайта тирилиш ҳолати, қиёмат, жаннат, шайтон фитнасидан эҳтиёт бўлиб юриш кабилар зикр қилингани учун ўлим тўшагида ётганлар мазкур сура ўқилганда ўзларида енгиллик ҳис қиладилар.

“Муснадул-Фирдавс” китобида: “Агар қайси маййитнинг ҳузурида «Ясин» сураси ўқилса, албатта унга енгиллик берилади”, деб айтилган. Шайх Совийнинг “Тафсир”ида эса: “Қуръонда бир сура борки, у ўша сурани ўқувчиларни шафоат қилади, унга қулоқ тутувчиларнинг ҳаққига истиғфор айтади. У «Ясин» сурасидир. Ушбу сура Тавротда Муъимма (яъни, умумлаштирувчи) деб номланган. Сабаби у соҳибини дунё яхшиликларига ноил қилиб, охират қўрқинчи ва азобидан ҳимоя қилади”, дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби «Ясин» (сураси)дир. Ким уни (ихлос билан) ўқиса, Аллоҳ ўша бандага Қуръонни ўн марта ўқиганлик савобини беради”, деганлар” (Термизий, Доримий, Байҳақий “Шуабул-иймон”да ривоят қилган)...
ᅠ
👉@diyonatli
👍4
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом еса-ю, кейин: «Куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилингай», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.


👉@diyonatli
👍8
ЎЛЧОВЛИ МИҚДОРДАГИ ЁМҒИР

Қуръонда айтилган бошқа бир маълумот ёмғирнинг Ерга «тегишли меъёрда» ёғдирилиши ҳақидадир. Бу «Зухруф» сурасида қуйидагича ёритилган:

«Ўша зот осмондан (аниқ) ўлчов билан сув (ёмғир) ёғдирди. Бас, Биз у (сув) билан «ўлик» ерни «тирилтирдик» (гиёҳларни чиқардик). Сизлар ҳам (қиёматда қабрларингиздан) мана шундай чиқарилурсизлар». («Зухруф» сураси, 11-оят)

Ёмғирнинг ўлчовли миқдорда ёғдирилиши илмий изланишлар натижасида кашф қилинди: бир сонияда Ер юзасидан тахминан 16 миллион тонна сув буғ бўлиб ҳавога кўтарилиши ҳисоблаб чиқилган. Бу миқдор йил ҳисобига кўпайтирилса, 513 триллион тоннани ташкил этади. Бу рақам бир йилда Ерга ёғиладиган ёмғирнинг миқдорига тенгдир.

Демак, «миқдор»ига кўра сув мувозанатли бир тартибда тўхтовсиз айланиб туради. Ҳаттоки дунёдаги барча техникалар мана шу вазифани бажаришга тайинланганида ҳам, бу тартибни сунъий тарзда ўзидай қилиб такрорлай олмас эди.

Бу мувозанатдан ҳатто арзимаган миқдорда чалғиш ҳам тезда катта экологик номутаносибликларни келтириб чиқарар ва бу, ўз навбатида, Ер юзидаги ҳаётнинг тугашига олиб келар эди. Лекин бу бахтимизга содир бўлмайди ва ёмғир, худди Қуръонда ваҳий қилинганидек, аниқ ўлчов билан ёғишни давом эттираверади. Ҳар йили ҳавога буғ бўлиб кўтариладиган ва Ерга ёмғир шаклида қайтиб тушадиган
сув миқдори «ўзгармас»дир:
513 триллион тонна.

Бу миқдор ҳақида Қуръонда
«осмондан (аниқ) ўлчов билан
сув (ёмғир) ёғдириш» жумласи орқали хабар берилган. Бу миқдорнинг ўзгармаслиги экологик мувозанат ва шунингдек, ҳаётнинг давомийлиги учун жуда муҳим. Ёмғирнинг нисбати нафақат унинг миқдорига, балки ёғаётган ёмғир томчиларининг тезлигига ҳам тегишли эмас. Ёмғир томчиларининг тезлиги, уларнинг ўлчами қандай бўлишидан қатъи назар, маълум бир чегарадан ошмайди.

1905 йилда Нобель мукофоти соҳиби бўлган немис физиги Филипп Ленард томчи диаметри 4,5 мм (0,18 дюйм) дан кичик бўлган ҳолатларда ёғиш тезлигининг ошганини аниқлади. Бироқ ёғиш тезлиги бундан каттароқ томчилар учун бир сонияда 8 метр (26 фут/сония) дан ошмади. У буни томчи ўлчами катталашгани сари, ҳаво оқими таъсирида, томчи шаклининг ўзгаришига йўйди. Шаклдаги бундай ўзгариш томчининг ҳавога нисбатан қаршилигини кўпайтирди ва унинг ёғиш тезлигини секинлаштирди.

Кўриб турганимиздек, Қуръон бизнинг эътиборимизни 1400 йил илгари билиб олиш мумкин бўлмаган ёмғирдаги кўз илғамас мослашувга ҳам жалб килаётган бўлиши мумкин.

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

👉@diyonatli
👍2
АКС ҲОЛДА УНИНГ ИШИ АЛЛОҲГА КЎТАРИЛАДИ

Ривоят қилишларича, бир оқил кишининг ерига волийлардан бири эга чиқиб, зўрлик билан ундан тортиб олибди. У халифа Мансурни олдига бориб: “Аллоҳ сизни ислоҳ қилсин! Сизга ҳожатимни айтайми ёки олдин бир зарбулмасал келтирайми?” деди.
Халифа: “Қани, олдин зарбулмасални айтчи”, деди. У зот бошлади: “Ёш бола бирон ёқимсиз ҳолатга йўлиқса, дарров онасини олдига қочади ва ундан ҳимоя, ёрдам сўрайди. Ўша пайтда у онасидан кучли бўлган бошқа бирон зотни билмайди. Сал каттароқ бўлгач бирон ташвиш ва шикоятини чопиб бориб отасига айтади, чунки биладики, отаси онасидан кўра кучлироқдир. Энди йигит бўлиб улғайгач эса, бирон муаммо бўлса волийга бориб арз қилади. Биладики, у отасидан кўра кучлироқ, имконияти ортиқроқдир. Ақли тўлишиб, шикоят, муаммоси каттароқ бўлса, энди у султон ҳузурига боради, биладики, у бошқалардан кўра кучли, қувватлидир.
Энди менга шундай иш тушдики, буни ҳал этишга сиздан кўра юқори тургувчи йўқ, илло Аллоҳгина бор. Агар менга инсоф қилсангиз ва адолатла ташвишимни ҳал этсангиз бўлди. Бўлмаса, у ҳолда ишимни фақат Аллоҳга топшираман. Албатта мен Унинг уйига- масжидга йўл оламан” деди.
Шунда Мансур: “Биз сенга адолат қиламиз” деди ва ҳокимга мактуб битиб, у кишидан олинган мулкни қайтаришини буюрди.

“Ровзатул ъуқало” (“Оқиллар боғчаси”) китобидан.


👉@diyonatli
👍3
Abdul Hamid domla - Risoladagi xotin
DIYONAT.UZ
Рисоладаги хотин | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2❤1
ҚИССАДАГИ ИБРАТ

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-бидая ван ниҳая" номли китобида келтиради:
"Жуъайф Самарқандий Аббосий халифалардан бўлган Мўътазиднинг дўсти эди. Бир куни у халифа билан овга чиқди. Улар қўшиндан анча узоқлашиб кетишди. Иккови ёлғиз эди. Уларнинг олдидан шер чиқиб қолди. Шунда халифа Жуъайфга деди:
- Эй Жуъайф! Бугун сенда яхшилик борми?
Яъни, халифа бу гапи билан "бугун мени қутқара оласанми шердан?", демоқчи бўлди.
Жуъайф деди:
- Аллоҳга қасамки, йўқ эй мўъминлар амири!
Халифа деди:
- Ҳеч бўлмаганда тушиб олишим учун отимни ушлаб турарсан?!
- Майли!
Халифа отидан тушди ва қиличини яланғочлади. Шер унга ҳужум қилди. Халифа қиличи билан шернинг қўлига урди, шернинг қўли кесилиб кетди. Шер қўли билан овора бўлиб қолди. Шунда халифа унинг бошига уриб ўлдирди.

Жуъайф айтади:
"Мен халифа билан умрининг охиригача бирга бўлдим. У шерни ўлдирганини бирор кишига айтмади, мақтанмади. Мен нимадан ажабланишни ҳам билмайман. Халифанинг шижоатиданми ёки унинг ўз қаҳрамонлигини нишонламаганиданми?! Ҳатто мен унга ёрдам бермаганим учун ҳам у мени койимади. Аллоҳга қасамки, у мени бирор марта юзимга солмади!".

Шуни билишимиз лозимки, инсонлар мусулмон бўладими, кофир бўладими, бой бўладими, фақир бўладими барибир инсонлик қафасидан чиқиб кета олишмайди. Ҳатто башариятнинг энг тозаси бўлган пайғамбарлар ҳам ҳаётларида, инсоний ҳис-туйғуларда бошқа инсонлар каби бўлишган.
Мусо алайҳис салом сеҳргарлар арқон ва таёқларини ерга ташлаганда қўрқиб кетган эдилар. Чунки у киши Набий бўлиш билан бирга инсонлар. Аллоҳ билан гаплашиб қавмлари олдига қайтиб келганларида уларнинг бузоққа ибодат қилаётганини кўриб ғазаблари қўзиб кетди. Таврот ёзилган лавҳларни ерга ташлаб юбориб биродарлари Ҳорун алайҳис саломнинг соқолларидан тутдилар. Чунки у киши ҳам гўшт ва қондан иборат инсондирлар!
Ғарқ бўлаётган кофир ўғилларини кўриб Нуҳ алайҳис саломнинг қалблари парчаланди. Чунки у киши Набий бўлиш билан бирга ота ҳам эдилар!
Расулимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўғиллари Иброҳимни, амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳуни, завжалари Ҳадича онамиз розиёллоҳу анҳони йўқотганларида йиғладилар. Чунки у кишига ҳам суюкли кишиларини йўқотиш оғриқ берар эди!

Кишиларга мана шу ўлчов асосида муомала қилишимиз керак. Улар аввало инсон!
Аёл кишида Қоруннинг мулки бўлсада, у суюкли ёри ҳадя қилган оддий гулдан хурсанд бўлади. Уни сотиб олишга кучи етмаганидан эмас, балки бир нарсага молик бўлиш ундаги шодлик ва қувончга ҳам эга бўлиш дегани эмаслигидан.
Аёл киши қанчалар катта мансабга ўтирмасин эркакнинг ғамхўрлигидан, соғинчла унинг қўлини ушлашидан, ширин сўзидан беҳожат эмас. Чунки аёл ҳам, эркак ҳам масабдор бўлишидан олдин инсондир!
Инсон бутун бир халқ устида ҳукмрон бўлсада, фарзандга эҳтиёжи бор. Зеро бу инсоний фитрат ва эҳтиёждир.
Инсонлардан фаришта бўлишни талаб қилмаслигимиз лозим. Чунки биз модомики инсон эканмиз, қўрқамиз, ғазаб қиламиз, синиб қоламиз, муҳаббатни йўқотиб қўямиз, рози бўламиз, кечирамиз, куламиз, йиғлаймиз. Шундай экан, инсонлигимизча яшашимиз керак. Шуни унутмайликки, биз муомала қилаётган атрофимиздаги инсонлар ҳам инсон!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий олимнинг сифати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
ИЛМ БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШ

1997 йилнинг 16-феврал куни вафот этган устозлар устози Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ вафотларига 25 йил бўлди.

Илмда, сулукда, фаросатда, ҳалимликда беназир эдилар. Аллоҳ таоло раҳмат қилсин.

У кишидан шу ҳикматли гапни нақл қилсак:

«Илм ўзи билан машғул бўлган инсонга дарҳол фойда келтирмаса ҳам, вақтни зое қилувчи бекорчи нарсалардан узоқ тутиши ҳам етарлидир».

Изоҳ: инсон умуман фойда келтирмайдиган илм билан машғул бўлиши бекор ўтиришдан, вақтни зое қилиб исроф қилишдан яхшироқдир, демоқдалар.

Абдуллоҳ Раҳим

👉@diyonatli
👍3
Қадимий китобларни ўқишни ҳамма ҳам эплолмайди. Чунки уларни фаҳмлаш учун махсус ўқиш ашёлари ва калитлар керак бўлади. Чунки у китобларни ўқишда турли хил бошқа илмларга боғланган илмий ёндошувларга эҳтиёж бўлади. Улар луғавий, шаръий ва мантиқий илмлар кабидир. Шунингдек, яна кўплаб инсонларга ҳам эҳтиёж бўлади. Ва яна ушбу китоб мутахассиси бўлган шайхга унинг рамзларини англаш ва аслларига қайтарган ҳолда ўқиб ўтказиш керак.

Шайх Юсуф Қарзовий.

👉@diyonatli
👍3
Abdul Hamid domla - Haqiqiy olimning sifati
DIYONAT.UZ
Ҳақиқий олимнинг сифати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ҲАР БИР АҚЛ ЭГАСИ ҒАФЛАТ УЙҚУСИДАН УЙҒОНМОҚЛИГИ ЛОЗИМ

Ғафлат тўшагидан уйғониш аломатлари тўрт нарсадир:
1. Дунёнинг ишларини қаноат билан, шошқалоқлик қилмасдан бажариш;
2. Охират ишларига ҳирс қўйиш ва уни шошилиб бажариш;
3. Дин ишларини илм ва ижтиҳод билан қилиш;
4. Хулқ-атвор ишларини насиҳат билан қилиш.

Эй биродарлар! Албатта, ҳаммамиз ўлишга маҳкум, ўлим учун яратилганмиз. Ундан ҳеч ким қочиб қутула олмас. Аллоҳ таоло бундай дейди: “Ҳеч шак-шубҳасиз, сен ўлувчидирсан, улар ҳам ўлувчидирлар” (Зумар, 30);

Айтинг: “Агар сизлар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга бирор фойда бермас” (Аҳзоб, 16).

Ҳар бир мусулмон кишига ўлим бошига тушмасидан олдин ўлимга ҳозирлик кўрмоқлик вожибдир. Аллоҳ таоло бундай дейди: “Ростгўй бўлсангизлар, ўлимни орзу қилинглар. Қилган кирдикорлари сабабли ҳаргиз уни (ўлимни) орзу қилолмайдилар” (Бақара, 94-95).

Аллоҳ таоло бизларга, албатта, Аллоҳга ва охиратга ҳамда унинг жаннатига ишонадиганлар, яъни содиқлар ўлимни орзу қилишларини баён этади. Ва энди, албатта, Аллоҳга ишонмай, охиратни ва Унинг жаннатини ёлғон дегувчилар ўз амаллариннинг ёмонлиги сабабли ўлимдан қочадилар. Чунки мўмин киши ўлим учун ҳар вақт ҳозирлик кўради ва у Роббисига бўлган иштиёқи билан ўлимни орзу қилади.

Шу ҳақда Абу Дардодан ривоят қилинади. У айтадики: “Мен фақирликни Роббимга камтарлик қилиш учун яхши кўраман ва касалликни гуноҳларга каффорат бўлишлиги учун яхши кўраман. Ўлимни Роббимга муштоқ бўлганлигим учун яхши кўраман”.

“Танбеҳул ғофилин”дан.

👉@diyonatli
👍2