#Савол_жавоб
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 17-феврал, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:50да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.
👉 @diyonatli

👍5
АЖАЛ
Бир қўрқоқ киши бор эди, уруш пайтида доим лашкарнинг орқа тарафида беркиниб юрар, қилич-ўқдан қочишга ҳаракат қилар эди. Бир куни қарашса, ўша киши қўшиннинг энг олдинги сафида жанг қилаётган эмиш. Шунда бунинг сабабини сўрашибди. Бояги киши бундай жавоб қилибди: "Ўтган куни жанг пайти бир камон ўқи келиб, олдимга тушди. Назаримда ўқ қимирлаётгандай туюлди. Эътибор бериб қарасам, ўқ тупроқ остида яшириниб ётган илонга келиб санчилган экан. Шундан хулоса қилдимки, қаёққа қочсам ҳам ажал етса, қутулиш йўқ, ўша жойда тутиб оларкан. Шунинг учун қўрқувни бир четга улоқтириб, жангда олдинги сафга ўтдим...".
"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан

👍6
У ЭШИТУВЧИ ВА БИЛУВЧИ ЗОТДИР...
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

👍1
КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ!
Қуръон ўқувчилар учун ихтиёр қилинган вақтларнинг энг афзали кечасидир. Аллоҳ таоло айтади:
«Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар ва яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир» (Оли Имрон сураси, 113-114 оятлар).
Ҳадиси шарифларда тунги намоз ва қироат фазилати ҳақида етарлича маълумотлар келган.
Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қуръон қиёмат куни ҳолдан тойган киши кўринишида келиб, «Сени тунлари бедор қилган ва кундузлари чанқатган менман», дейди»
Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ривоят санади ҳасан
👉@diyonatli

ҚЎЛ БЕРИБ СЎРАШИШ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон ўз биродари билан қўл бериб кўришса, икковларининг гуноҳлари дарахт барглари тўкилгани каби тўкилади», деганлар.
Имом Баззор ривояти.

👍4
СОЛИҲЛАРДАН ИБРАТЛАР
Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Агар сабр ва шукр улов бўлганида, қай бирига "миниш"ни ўйлаб кўрардим».
Али розияллоҳу анҳу айтади: "Офият фақирликнинг зийнатидир".
Сулаймон алайҳиссалом айтади: "Шаҳватларини жиловлай олган одам якка ўзи шаҳар қурган кишидан кучлидир".
Ибн Сирин айтади: «"Умму Абдуллоҳдан бошқа на ўнгим ва на тушимда ҳеч бир аёлга яқин йўламадим. Агар тушимда бирор аёлни кўрсам, у менга ҳалол эмаслигини билиб, ундан назаримни олиб қочдим". Шу боис баъзи одамлар: "Кошки Ибн Сириннинг уйқусидагидек мен ҳам уйғоқлигимда ақлли бўлсам", дейишади».
Мусо алайҳиссалом: "Эй Раббим! Мендан розилигингнинг аломати нима?" деб сўради. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй Имрон ўғли, Менга зикр қилишингдир", деди.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: "Менга маълум бўлишича, қиёмат куни халойиқ орасидан Аллоҳ таолога энг ҳурматли, севимли ва яқини ҳар бир ҳолига ҳамд айтувчи бандалар бўлади".

👍2😢1
Umra Safari | Toshkent viloyati 6- guruh
Barcha videolar YouTube kanalimizda HD
https://youtu.be/CBASNHOGaM0
https://youtu.be/CBASNHOGaM0
https://youtu.be/CBASNHOGaM0
Barcha videolar YouTube kanalimizda HD
https://youtu.be/CBASNHOGaM0
https://youtu.be/CBASNHOGaM0
https://youtu.be/CBASNHOGaM0
👍1
АЙРИМ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТЛАР
• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.
• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.
• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.
Аёл ушбу тўрт турдаги эркакни сева олмайди:
1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.
2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.
3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.
4- Яхшиликни тез унутадиган, иши тушганда ялтоқланадиган эркакни
Нозимжон ИМИНЖОНОВ.

👍3
ЯХШИЛИКЛАРНИ ПАСТ САНАМАНГ....
Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.
Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсамда, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.
Зеро, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.
Имом Муслим ривояти.

❤1👍1
АСАЛДАГИ МЎЪЖИЗА
(Эй, Муҳаммад!) Раббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ) қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!» Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги
шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир» («Наҳл» сураси, 68-69-оятлар).
Юқоридаги оятларда қайд этилганидек, асал «одамлар учун шифо»дир. Бутунги кунда дунёнинг илмий жиҳатдан ривожланган мамлакатларида асаларичилик ва асал маҳсулотлари тадқиқотнинг янги қирраларига асос солди. Асал келтирадиган фойдалар қуйидагича таърифланиши мумкин:
Осон ҳазм қилинади: Асалдаги қанд молекулалари бошқа қандларга (м-н., фруктозадан глюкозага) айлана олиши сабабли, у ўзининг юқори кислотали таркибига қарамасдан ҳар қанақа меъдада осон ҳазм қилинади. У буйрак ва ичакларнинг яхшироқ фаолият кўрсатишига ёрдам беради.
Қон орқали тез тарқалади, тез қувват олиш манбаи: Асал устидан юмшоқ сув қабул қилинганда, асал қон оқимига етти дақиқада тарқалади. Унинг эркин қанд молекулалари мия фаолиятини яхшилайди, чунки мия қандни энг кўп истеъмол килувчи аъзодир. Асал глюкоза ва фруктоза каби қандларнинг табиий бирикмасидир. Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, қандларнинг ягона аралашмаси чарчоқни кетказиш ва енгил ҳаракатни ошириш учун энг самарали восита бўлиб хизмат қилади.
Қон ҳосил бўлишини таъминлайди: Асал қон ҳосил қилиш учун тана томонидан талаб этиладиган энергиянинг энг муҳим қисмини таъминлайди. Бундан ташқари, у қонни тозалашда ёрдам беради. У қон айланишини тартибга солиш ва осонлаштиришда баъзи ижобий таъсирларга эга. Шунингдек, у қон томири капилляр муаммолари ва артериосклерозга қарши ҳимоя вазифасини ҳам бажаради.
Бактерияларга ўрин қолдирмайди: Асалнинг бактерицид (бактерияни ўлдирувчи) хоссаси «даф қилиш эффекти» бўлиб, бу антимикробик хусусият бир неча илмий асослар билан асосланади. Масалан: микроорганизмларнинг кўпайиши учун керак бўладиган сув миқдорини чекловчи юқори қандли таркиб, бактерияларнинг кўпайиши учун зарур бўлган азотдан уларни маҳрум килувчи юқори кислоталилик (кичик pH) ва бирикма, водород пероксид ҳамда антиоксидловчиларнинг асалда мавжудлиги бактерия кўпайишининг олдинини олади.
«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

ТИЖОРАТЧИ САҲОБАЛАР КИТОБИДАН ПАРЧА
Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик йилларида содир бўлган бир воқеа саҳоба розияллоҳу анҳум бу масалани нечоғлик тўғри тушунганларини бизларга кўрсатиб беради.
Ўша вақтларда Ямандан бир гуруҳ Мадинага келади. Булар ҳеч қандай иш қилмайдиган, эски-туски кийимларни кийиб масжиднинг бир бурчагида ўтириб, ўзини ибодатга бағишлаган инсонлар бўлишади. Умар розияллоҳу анҳу ўзларининг эътиборини тортган бу гуруҳнинг кимлар эканлигини билиш мақсадида: «Ким булар?», деб сўрайдилар. Шу ерда турганлардан бири: «Булар Аллоҳ таолога мутаваккиллар (таваккул қилганлар)», деб жавоб беради.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасасида бу борада яхши дарс олган Умар розияллоҳу анҳу бу жавобга нисбатан шундай дейдилар:
«Йўқ, булар мутаваккиллар (таваккул қилувчилар) эмас, мутааккилундирлар (ейувчилар). Сизларга мутаваккил ким эканлигини айтайинми?»
«Ҳа» дейишгач, у киши розияллоҳу анҳу:
«Мутаваккил шундай инсонки, донни тупроққа экиб, сўнг Аллоҳга таваккул қилади. Яъни ҳеч кимга суянмай, ҳеч кимга юк бўлмай, ризқини инсонлардан эмас, фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзидан кутган инсонгина мутаваккилдир.
Умар розияллоҳу анҳу яна бир жойда шундай деганлар: «Сиздан бирортангиз (ҳеч ҳаракат қилмай) ўтириб, «Аллоҳим мени ризқлантир!», демасин. Чунки осмондан олтин билан кумуш ёғмаслигини сиз ҳам биласиз».
Шунингдек, бир кун ишлашнинг, ҳалол пул топиш учун ғайрат қилишнинг аҳамиятини баён қилиб ушбуни айтганлар: «Аллоҳнинг фазлидан насибамни излаб юрганимда туямнинг оёқлари учида ўлишим Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб ўлишимдан кўра фазилатлироқдир».
© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳ, «Тижоратчи саҳобалар», 18-19 саҳифалар

👍2