Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.39K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ПАНОҲ

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари

👉@diyonatli
👍6
ТУШ

Шайх ибн Даққоқ Мақиррий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Билгинки, кишилар туш кўришда турличадирлар. Улардан бири умуман туш кўрмайди. Яна кимдир туш кўради, лекин уни унутади ва кўрганини фаҳмлашга ҳам уринмайди. Кимдир туш кўради, лекин уни таъбирини англамайди, билмайди. Кимдир туш кўради ва у худди уйқусида кўргани каби ўнгидан келади. Кимдир туш кўради ва уни таъбир қилмайди ва юрагига яқин олмайди. Яна кимдир туш кўради, охири акс бўлади, аввали бўлса фасод бўлади. Кимдир туш кўради, унинг охири бузилади ва ўша охирини бузилиши аввалини ҳам бузади.
Демак, инсоннинг руҳи мусаффолиги ва поклигига кўра туши ҳам тўғрилик ва олийликка йўғрилган бўлади”.

“Ал ҳикаму вал ғоят фий таъбирил манамаат” китобидан.

👉@diyonatli
👍6
АБУ ЗАР МЕНДАН ПУХТАРОҚ

Бир куни Абу Дардо розияллоҳу анҳу бозорга кўйлак харид қилиш учун чиқди. Йўлда у кишига Абу Зар розияллоҳу анҳу йўлиқди.
- Қаёққа кетаяпсиз, эй Абу Дардо? - деди.
- Кўйлак олмоқчиман.
- Неча пулга?
- Ўн дирҳамга.
Абу Зар бошини чангаллаб деди:
- Огоҳ бўлинглар! Абу Дардо исроф қиладиган бўпти!

Абу Дардо розияллоҳу анҳу воқиани айтар экан, шундай дейди: Буни эшитиб яширинадиган ер изладим. Аксига олиб ундай ер ҳам йўқ эди.
-Ундай қилманг, эй Абу Зар,- дедим. - Мана, пул ёнимда турибди. Ўзингиз олиб беринг унда.
- Олиб берганимни киясизми? - деди Абу Зар.
- Албатта, - дедим.
Шунда у бозорга мен билан келди ва менга тўрт дирҳамга бир кўйлак олиб берди.
Уйга қайтдим. Ярим йўлга етганимда аврати ярим очиқ турган одамни учратдим
- Оллоҳдан қўрқ, авратингни беркит, - дедим унга.
- Оллоҳга қасамки, - деди у. - Авратимни яширадиган нарсам йўқ.

Устимдаги кийимни ечиб унга бердим-да, қайта бозорга кетдим. У ердан яна тўрт дирҳамга бошқа кўйлак харид қилиб, кийиб олдим. Кейин яна қайтиб уйга жўнадим.
Қарасам, йўлда бир чўри турар, оёғи остида синиб чил-чил бўлган идиш ётар, ўзи эса изиллаб йиғларди.
- Нега йиғлаяпсан? - дедим.
- Идишим синиб кетди, - деди у. - Уйдагиларга ҳам кеч қолдим.

У билан бозорга қайтдим ва бир дирҳамга идиш тўла сарёғ сотиб олиб бердим.
- Эй шайх, - деди у. - Модомики бунча яхшилик қилдингиз, энди эгаларим олдига ҳам бирга юринг. Чунки кечикиб кетдим, уришларидан хавотирдаман.

У билан бирга хўжайинлари уйига бориб, чақирдим.
Уй эгаси пешвоз чиқиб:
- Буюринг, эй Абу Дардо, - деди. - Нима юмушингиз бор?
- Хизматчингиз кечикиб кетибди.Сизларга ёлғиз келса уришларингиздан қўрқди. Тегинмаслингиз учун бирга келишимни илтимос қилди, - дедим.
- Сиз бирга келганингиз учун Оллоҳ йўлида уни озод қилдим, бунга сизни гувоҳ қиламан, - деди!

Шунда ўзимга ўзим дедим: ўн дирҳамга мени кийдирган, бир мискинни кийдирган, бир чўрини озод қилган Абу Зар мендан пухтароқ экан..

👉@diyonatli
👍8❤2
Din usullari
Umumiy tushunchalar
Din usullari |
Umumiy tushunchalar


👉@diyonatli
👍2
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 17 феврал куни соат 12:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиловат саждаси | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
НЕЪМАТЛАРНИНГ ҲИКМАТИ

Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағалликда бўлавермайди:
– Соғлик ҳам синовдир.
– Бойлик ҳам синовдир.
– Гўзаллик ҳам синовдир.
– Мулк ҳам синовдир.
– Амал ва мансаб ҳам синовдир.
– Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир.
– Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради.

Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссаломнинг тилидан шундай марҳамат қилган: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир» (Намл сураси,
40-оят).

Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!
(Сулаймон) деди: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Уз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин» (Намл сураси, 19-оят).

"Ҳикматлар" китобидан.

👉@diyonatli
👍5
#Савол_жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 17-феврал, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:50да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍5
Abdul Hamid domla - Risoladagi er
DIYONAT
Рисоладаги эр қандай бўлиши керак? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Tilovat sajdasi
Тиловат саждаси | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Live stream scheduled for
АЖАЛ

Бир қўрқоқ киши бор эди, уруш пайтида доим лашкарнинг орқа тарафида беркиниб юрар, қилич-ўқдан қочишга ҳаракат қилар эди. Бир куни қарашса, ўша киши қўшиннинг энг олдинги сафида жанг қилаётган эмиш. Шунда бунинг сабабини сўрашибди. Бояги киши бундай жавоб қилибди: "Ўтган куни жанг пайти бир камон ўқи келиб, олдимга тушди. Назаримда ўқ қимирлаётгандай туюлди. Эътибор бериб қарасам, ўқ тупроқ остида яшириниб ётган илонга келиб санчилган экан. Шундан хулоса қилдимки, қаёққа қочсам ҳам ажал етса, қутулиш йўқ, ўша жойда тутиб оларкан. Шунинг учун қўрқувни бир четга улоқтириб, жангда олдинги сафга ўтдим...".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан

👉 @diyonatli
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳеч киммиз | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
Abdul Hamid domla - Biz hech kimmiz
DIYONAT
Биз ҳеч киммиз | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
У ЭШИТУВЧИ ВА БИЛУВЧИ ЗОТДИР...

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

👉 @diyonatli
👍1
Savol-javob
Diyonat.uz
Муҳим саволларга жавоблар | Абдул Ҳамид домла (Жонли эфирдан ёзиб олинган)

👉 @diyonatli
👍4
КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ!

Қуръон ўқувчилар учун ихтиёр қилинган вақтларнинг энг афзали кечасидир. Аллоҳ таоло айтади:
«Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар ва яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир» (Оли Имрон сураси, 113-114 оятлар).

Ҳадиси шарифларда тунги намоз ва қироат фазилати ҳақида етарлича маълумотлар келган.

Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қуръон қиёмат куни ҳолдан тойган киши кўринишида келиб, «Сени тунлари бедор қилган ва кундузлари чанқатган менман», дейди»

Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ривоят санади ҳасан


👉@diyonatli
👍5
ҚЎЛ БЕРИБ СЎРАШИШ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон ўз биродари билан қўл бериб кўришса, икковларининг гуноҳлари дарахт барглари тўкилгани каби тўкилади», деганлар.

Имом Баззор ривояти.

👉@diyonatli
👍4
СОЛИҲЛАРДАН ИБРАТЛАР

Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Агар сабр ва шукр улов бўлганида, қай бирига "миниш"ни ўйлаб кўрардим».

Али розияллоҳу анҳу айтади: "Офият фақирликнинг зийнатидир".

Сулаймон алайҳиссалом айтади: "Шаҳватларини жиловлай олган одам якка ўзи шаҳар қурган кишидан кучлидир".

Ибн Сирин айтади: «"Умму Абдуллоҳдан бошқа на ўнгим ва на тушимда ҳеч бир аёлга яқин йўламадим. Агар тушимда бирор аёлни кўрсам, у менга ҳалол эмаслигини билиб, ундан назаримни олиб қочдим". Шу боис баъзи одамлар: "Кошки Ибн Сириннинг уйқусидагидек мен ҳам уйғоқлигимда ақлли бўлсам", дейишади».

Мусо алайҳиссалом: "Эй Раббим! Мендан розилигингнинг аломати нима?" деб сўради. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй Имрон ўғли, Менга зикр қилишингдир", деди.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: "Менга маълум бўлишича, қиёмат куни халойиқ орасидан Аллоҳ таолога энг ҳурматли, севимли ва яқини ҳар бир ҳолига ҳамд айтувчи бандалар бўлади".

👉@diyonatli
👍2😢1
Umra Safari | Toshkent viloyati 6- guruh

Barcha videolar YouTube kanalimizda HD


https://youtu.be/CBASNHOGaM0
https://youtu.be/CBASNHOGaM0
https://youtu.be/CBASNHOGaM0
👍1
Abdul Hamid domla - Risoladagi er
DIYONAT.UZ
Рисоладаги эр қандай бўлиши керак? | Абдул Ҳамид домла
2-қисм

👉 @diyonatli
👍1