Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Abu Hurayraning asiri
Abdul Hamid domla
Абу Ҳурайранинг асири | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
СОЯСИДА ҲАМ ТУРМАЙМАН

Язид ибн Ҳорун айтади: «Абу Ҳанифадан тақводорроқ одамни кўрмадим. Бир куни қарасам, у бир кишининг эшиги олдида қуёшда ўтирган экан. «Эй Абу Ҳанифа, сояга ўтсангиз-чи!» десам, «Бу ҳовлининг эгасида бир неча дирҳам пулим бор. Шунинг учун уйининг соясида ўтиргим келмади», деди. Мендан қарз одамнинг девори тагида, соясида турсам, қарзимдан фойдаланиш бўлиб қолмасин деб шундай қилган эканлар. Бундан ортиқ тақво бўладими?

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Таржимонлар: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ.

👉@diyonatli
👍3
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗ ҚИЁМАТ КУНИ НУР БЎЛАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг Айладан Адангача бўлган (масофа)дан узоқроқ ҳовузим қордан ҳам оппоқ, асалли сутдан ҳам шириндир. Унинг идишлари юлдузлар саноғидан ҳам кўп. Мен ўзгалар туясини ўз ҳовузидан тўсган киши каби одамларни ундан тўсиб тураман”, деганларида, одамлар: “Эй Расулуллоҳ, сиз ўша куни бизни танийсизми?” деб сўради. У зот: “Ҳа, сизларда бошқа умматларда йўқ белги бўлади. Сизлар ҳузуримга таҳорат туфайли юз, қўл ва оёқларингиздан нур таралиб турган ҳолда келасизлар”, дедилар (Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қиёмат куни сажда туфайли умматнинг юзидан ва таҳорат туфайли қўл-оёқларидан нур таралиб туради” (Термизий ва Аҳмад ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Бу ривоятнинг тўлиқроқ матни бошқа китобларда мавжуд. Абдуллоҳ ибн Буср Мозиний ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматимдан ҳар бирини мен қиёмат куни таний оламан”, деганларида, одамлардан бири: “Эй Расулуллоҳ, ғуж-ғуж одамлар ичидан умматингизни қандай танийсиз?” деб сўради. Шунда у зот: “Қара, агар сен бир хил тим қора рангли отлар орасидан олди ва орқа оёқларида оқ қашқаси бор отларни ажрата оласанми?” дедилар. У тасдиқлади. У зот: “Ўша куни сажда туфайли умматимнинг юзлари ва таҳорат туфайли қўл-оёқларидан нур таралиб туради”, дедилар (Аҳмад, Табароний ва Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, бир киши: “Эй Расулуллоҳ, кўрмаган умматларингизни (қиёмат куни) қандай таниб оласиз?” деб сўраганида, у зот: “Таҳоратлари туфайли уларнинг юз ва қўл-оёқларидан нур таралиб туради”, деганлар (Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ибн Абу Шайба, Табароний ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан-саҳиҳ).

Зиёвуддин Раҳим

👉@diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ ухламайди | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 15 февраль куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Din nima
Umumiy tushunchalar
Din nima |
Umumiy tushunchalar


👉@diyonatli
👍3
ҚУЁН ГЎШТИ ҲАҚИДА

Қуён гўшти ҳақида
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Марриз-Заҳрондалигимизда бир қуённи чўчитиб юбордик. Одамлар уни қувлаб, чарчашди. Мен уни тутиб, Абу Толҳага келтириб бердим. У уни сўйиб, икки ёнбошини (ёки икки сонини) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юборди. Бас, у зот қабул қилдилар», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: «Марриз-Заҳрон» Маккаи мукаррамадан пиёда юрганда бир кунлик йўл узоқликдаги жойнинг номи. Бу жой ҳозир ҳам шундай номланиб келмоқда.
Ибн Қоййим деди: “Қуён гўшти ҳарорати мўътадил ва қуруқдир. Сони энг яхши, ширин жойидир. Уни қовурилган ҳолда ейишни яхши саналади, мақталади. Ични юмшатади, тиқилмаларни майдалайди. Қуённинг бош қисмини ейиш тутқаноқда фойдалидир”.

“Тиббун набавий” китобидан.

👉@diyonatli
👍6
Alloh uxlamaydi
Abdul Hamid domla
Аллоҳ ухламайди | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍8🔥1
МАХЛУҚОТНИНГ ЯРАТИЛИШИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутиб, шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла тупроқни шанба куни яратди. Ундаги тоғларни якшанба куни яратди. Дарахтларни душанба куни яратди. Ёқимсиз нарсаларни сешанба куни яратди. Нурни чоршанба куни яратди. Пайшанба куни ернинг устида жонзотларни яратди. Одам алайҳиссаломни жума куни асрдан кейин, яратишнинг сўнгида, жума кунининг охирги соатида, аср билан туннинг (шомнинг) орасида яратди».

Имом Муслим ривояти.

👉@diyonatli
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШОШҚАЛОҚЛИК | Абдул Ҳамид домла
#ҳадис_шарҳи

👉 @diyonatli
👍5
ЎЗИНГИЗГА РАҲМИНГИЗ КЕЛСИН!

«Эй одам фарзанди! Қуёшнинг ҳароратига тоқат этолмаяпсану, яна қандай гуноҳ қилаяпсан?! Жаҳаннам етти қаватдир. Уларда бир-бирини еяётган оловлар бор. Ҳар қаватда оловдан бўлган етмиш минг дара бор. Ҳар дарада етмиш минг ҳовли бор. Ҳар ҳовлида етмиш минг уй бор. Ҳар уйда етмиш минг қудуқ бор. Ҳар қудуқда оловдан бўлган етмиш минг сандиқ
бор. Ҳар сандиқда оловдан бўлган етмиш минг чаён бор. Ҳар сандиқда етмиш минг заққум дарахти бор. Ҳар дарахт остида етмиш минг қўмондон бор. Ҳар қўмондоннинг ёнида оловдан бўлган етмиш минг фаришта ва оловдан бўлган етмиш минг илон бор. Ҳар илоннинг узунлиги етмиш минг зироъдир (61.6 см). Ҳар илоннинг қорнида қора заҳар денгизи бор. Ҳар чаённинг мингта думи бор. Ҳар думининг узунлиги етмиш минг зироъдир. Чаённинг ҳар думида етмиш минг ратл (ратл-0,5 л) қизил заҳар бор.

Ўзимга қасам, "Тур (тоғига), очиқ саҳифага битилган Китобга (Қуръонга), Байтул Маъмурга (обод уйга), (баланд) кўтарилган томга (осмонга) ва тўлиб-тошган денгизга қасамки, Парвардигорингизнинг азоби шак-шубҳасиз, воқеъ бўлгувчидир"
(Ват-Тур, 1-7).

Эй Одам фарзанди! Жаҳаннам оловини ҳар бир кофир учун, чақимчи учун, ота-онасига оқ бўлган киши учун, риёкор учун, молидан закот бермайдиган кимса учун, зинокор учун, судхўр ва ароқхўр учун, етимга зулм қилувчи учун, хоинга хизмат қилувчи учун, ўликка бўкириб йиғловчи учун ва қўшниларга озор берувчи ҳар кимса учун, фақат шулар учун яратдим.

"Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана
ўшаларнинг ёмонлик гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ
Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир".(Фурқон, 70).

Ўзингизга раҳмингиз келсин, эй бандаларим! Чунки, баданлар заиф, сафар узоқ, юк оғир, кўприк нозик, кузатувчи ўткир, ҳакам бутун оламлар Парвардигоридир".

Имом Ғаззолий. Қирқ ҳадиси қудсий.


👉@diyonatli
👍2
SHOSHQALOQLIK
Abdul Hamid domla
ШОШҚАЛОҚЛИК | Абдул Ҳамид домла
#ҳадис_шарҳи

👉 @diyonatli
👍3
ДИН ВА ДУНЁ

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий деди: “Дин ва дунё иккиси кундошдир. Агар улардан бирини рози қилайин десанг, иккинчиси норози бўлади, ғазаб қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки дунёсини яхши кўрса, охиратига зиён қилади. Кимки охиратини яхши кўрса, дунёсига зарар қилади. Шундай экан, фоний бўлувчи дунёдан кўра боқий қолгувчи охиратни афзал кўринглар”.

Имом Аҳмад “Муснад”ида, ибн Ҳиббон Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.


👉@diyonatli
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
САЛАФИЙЛАР ҲАҚИДА АСЛ ҲАҚИҚАТЛАР | Шайх Муҳаммадсаид Рамазон Бутий

👉
@diyonatli
👍3
Islom dini
Umumiy tushunchalar
Islom dini |
Umumiy tushunchalar


👉@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ҒОЙИБ БЎЛГАН ҚАРИЯ КИМ ЭДИ?

Бир имом бор экан. У доимо намозини хушу билан ўқир, жамоат жуда ҳам яхши кўраркан бу имомни.
Имом кунларнинг бирида жамоат билан пешин намозини ўқиëтган пайтда суннат намозини ўқиб ўнгга салом берганида оқ соқолли қарияга кўзи тушибди.
Чапга салом бериб дарров ўнг томонга қараса, қария йўқ.
Фарз намозда ҳам айни ҳолат. Имом бу ҳолатдан жуда ҳайрон бўлибди.
Пешин намозининг сўнг суннатида ўнгга салом бериб чапга салом беришдан олдин “Амаки, сиз кимсиз? Ўнгга салом берсам кўринасиз, чапга салом бериб ўнгга қарасам йўқ бўлиб қоласиз. Кимсиз сиз?” деб сўрабди қариядан.
- Агар менинг кимлигимни билмоқчи бўлсанг, жамоатни ўзинг билан олиб шаҳарнинг қоронғу кўчаси ва қўрқинчли кўчасидан ўт. Кўчадан ўтганингдан кейин олдингдан яшил эшик чиқади. Эшик пештоқига “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ” деб ëзилган. Эшикни очиб ичкарига кир. Ўшанда менинг кимлигимни биласан, - дебди қария.
Имом дарров жамоатга қараб бўлган воқеани айтиб берибди. “Мен билан борасизларми қария айтган кўчага?” деб сўрабди.
Жамоат рози бўлибди. Аммо қоронғу ва қўрқинчли кўчага келганда имом орқасига қараса, жамоатдан ҳеч ким йўқ. Ҳамма қочиб кетибди.
Имом кўчадан ўтиб яшил эшикни кўрибди. Эшикнинг гўзаллигидан кўзлари қамашибди.
Эшикни очиб ичкарига кирибди. Ичкарида эса масжидда имом кўрган қария.
- Айтганларингизни қилдим. Сиз айтган кўчадан ўтдим, лекин жамоат мени ташлаб қочиб кетди. Энди айтинг, сиз кимсиз?
Қария кулиб дебди:
- Мен Азроилман. Сен пешин намозининг суннатида ўнгга салом берганингда руҳингни хамирдан қил суғургандай олдим, лекин сен буни сезмадинг. Қоронғу кўча бу сенинг тобутинг. Жамоат сени елкасида кўтариб келди ва қўрқинчли кўчага яъни қабрга қўйди. Сенинг имонинг шу даража қувватлики, хушу билан ўқиганинг намозлар ва имомлигинг сени бу ерларгача олиб келди. Бу ер эса жаннат.

👉 @diyonatli
👍10
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 16 февраль куни соат 15:00да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍3
УМАР ИБН ҲАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ БАРЧА ЭРКАКЛАРГА НАСИҲАТИ

«Сизлар бу аёлларга қаттиқ ваъдалар бериб уйланасизлар. Улар оғир машаққатлар билан сизнинг фарзандларингизни қоринларида кўтариб сўнгра дунёга келтирадилар, уларни едириб ичирадилар, беҳисоб уйқусиз тунларни бошидан кечирадилар. Қачонки болалари бетоб бўлсалар
бу уларнинг соғликлари ва навқирон ёшликларини тортиб олади. Қачонки гўзаллик ва ёшлик уларни тарк этганларида эрлар улардан юз ўгирадилар... Агарда улар уй ишларини ва болалар парваришини бир четга суриб фақат ўзларини чиройига зеб бериш ва эрларига ясаниш билангина машғул бўлганида эди,
улар ҳақида «Қандай ҳам ёмон она ва уй бекаси экана...», деб гапирар эдингиз.
Қани сиздаги маъсулият, жавобгарлик ҳисси...?
Аллоҳдан қўрқинглар ва ўз хотинларингизга бундай муносабатда бўлманглар!»

👉@diyonatli
👍4
ҚИЁМАТНИНГ КИЧИК
АЛОМАТЛАРИГА ИЗОҲ


Қиёматнинг катта ва кичик аломатлари барча эътиқод китобларида баён қилинган. Катта аломатларини такрор айтишга ҳам кишининг юраги бетламайди. Сабаб шуки, гўё одамзод ўша аломатларга қараб яқинлашиб бораётгандек туюлади.

Матнда қиёматнинг кичик аломатларини баён қилдик. Нима учун, деганда булар асосан инсонларнинг ўзига, яъни дину диёнати, одоб-ахлоқи, яшаш тарзига боғлиқ бўлган аломатлардир.

Равшанроқ айтганда, булар инсонларнинг ўз ихтиёрида бўлган ва олдини олиши ёки узоққа чўзиши мумкин бўлган ҳодисалардир.

Аллоҳнинг Расули, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билдирган ва ул зотнинг маънавий ворислари ва вакиллари бўлган уламо ва шайхлар батафсил изоҳлаб кўрсатган бу аломатлар юз бермасдан қолмайди.

Бу башариятнинг тақдиротидаги нарсадир.

Лекин буюк Аллоҳ одамзодга иродаи жузъий, яъни жузъий ихтиёр ато этган, ақл-идрок, шуур ва тафаккур берган. Динимизда инсонлар бажариши мумкин бўлган солиҳ-савобли ишлар ва одамзод қайтиши мумкин бўлган ёмон амаллар билдирилган. Яхшиликда мусобақа қилиш, ғайрат ва шижоат кўрсатиш одамзоднинг ўз қўлидадир!

Демак, инсон поклик ва ҳалолликка, тўғрилик ва тақвога интилиш орқали, гўзал ахлоқ, меҳр-муҳаббат, аҳиллик ва меҳрибонлик билан яшаш орқали баён қилинган ёмон воқеаларнинг олдини олиши ёки уни кейинга чўзиши мумкин бўлади.

Ё Раббимиз! Бизларга ҳақ йўлда юрмоқ учун куч-қувват, ғайрат шижоат, сабот ва матонат ато айлагин!

Ё Раббимиз! Бизга, оиламиз аҳли ва ёр-дўстларимизга, авлоду зурриётимизга қиёмат аломатлари бўлган ёмон ишлардан сақланмоқни насиб этгин.

Ё Раббимиз! Модомики, дунёнинг умрини узайтириш мўъмин-муслмонларга боғлиқ экан, бизларга собит ва мустаҳкам дину диёнат билан яшаш бахтини насиб айлагин!

Ё Раббимиз! Ё Ҳай, ё Қайюм, ё Аллоҳ! Қалбимизни маърифатинг нури билан абадий тирик қил!

Ё Раббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан асра!

Беш марта “Роббано!” деб, яъни “Ё Раббимиз!” деб қилинган дуо ижобат бўлишига ишорат бор. Чунки Қуръони каримнинг Оли Имрон сурасида беш марта “Роббано!” (“Ё Раббимиз!”) деб келган дуо туркуми бор!

Раҳматинг ила, дуомизни ижобат қил, эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси!

Шарҳловчи: Мирзо Кенжабек

👉@diyonatli
👍13