Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
NAAS SURASI TAFSIR
Abdul Hamid domla
НААС СУРАСИ ТАФСИР | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍6
Bay (oldi-sotdi) haqida
Abdul Hamid domla
Бай (олди-сотди) ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍8
Savol-javob
Diyonat.uz
Муҳим саволларга жавоблар | Абдул Ҳамид домла (Жонли эфирдан ёзиб олинган)

12.02.2022


👉 @diyonatli
👍4
Савол: Ғийбатни тарк қилиш намозларни адо қилишдан афзалми ёки аксинчами?

Жавоб:
Ғийбатни тарк қилиш фарз ва нафл намозларни
адо қилишдан афзалдир. Чунки ғийбат қилишда икки ҳақни зое қилиш бор:

1. Аллоҳнинг ҳаққи.*
2. Банданинг ҳаққи.

Намозларни тарк қилишда эса Ҳақ таолонинг ҳаққини зое қилиш бор.

Демак, ғийбат қилиш гуноҳи фарзларни тарк қилиш гуноҳидан оғирроқдир. Шунга кўра, ғийбатни тарк қилиш, фарзларни адо қилишдан афзалдир. Имом Ғазолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Иҳёу улумид-дин»да бундай деган: «Саҳобаи киромлар ҳам башарга, яъни, фосиқ кимсага йўлиқар эдилар, лекин у йўқлигида ғийбат қилмас эдилар ва бу ишни энг афзал амал деб билар эдилар».

Вуҳайб Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: «Ғийбатни тарк қилишим мен учун бутун дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир».

———————————————————

* Аллоҳнинг ҳаққи ва банданинг ҳаққи ўртасида фарқ қуйидагича: Аллоҳнинг ҳаққи У зотнинг буйруғи ва қайтариғидир. Банданинг ҳаққи эса унинг манфаати ва сарф-харажатидир. Шу маънода банданинг ҳаққи деганда банда уни ҳисобдан чи қариши мумкин бўлган ҳақ тушинилади. Аллоҳнинг ҳаққи деганда эса банда уни ҳисобдан чиқара олмайдиган ҳақ тушунилади. Ана шу эътиборга кўра, шаръий маж буриятлар уч қисмга бўлинади:

1. Фақат Аллоҳнинг ҳаққи. Масалан, имон келтириш лозимлиги, куфр келтириш ҳаромлиги;
2. Фақат банданинг ҳаққи. Масалан, қарзлар, олинган нарсаларнинг пуллари;
3. Аллоҳнинг ҳаққи кўплиги ёки банданинг ҳаққи кўплигида ихтилоф қилинган ҳақлар. Масалан, бировни зинокор деб туҳмат қилиш.

©Абдулҳай Лақҳнавийнинг "Нодир фатволар" китобидан.
©Таржимон: Абдулқодир Абдур Раҳим.

👉 @diyonatli
👍6
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ
СЎНГГИ СЎЗЛАРИ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
– Эй инсонлар, сизлар гўё мен ҳақимда қўрқаётгандексиз...
Саҳобалар айтишди:
– Ҳа, ё Расулуллоҳ, шундай. Набий алайҳиссалом:
– Эй инсонлар, Сизларнинг мен билан ваъдалашган жойингиз бу дунё эмас, балки Ҳавзи Кавсар бўйидир. Аллоҳга қасам, мен уни турган шу жойимдан кўраётгандекман.
Эй инсонлар! Аллоҳга қасам, сизларнинг фақир бўлишингиздан қўрқмайман. Лекин сиздан олдингилар мол-дунёга берилиб кетганлари сингари сизлар ҳам мол-дунёга ҳирс қўйишларингиздан қўрқаман. Мол-дунё сиздан олдингиларни ҳалок қилгани каби сизларни ҳам ҳалок этади.
– Эй инсонлар! Намозга эҳтиёт бўлинг, намозга эҳтиёт бўлинг! Яъни намозларингизни асрашингиз учун Буюк Аллоҳнинг номи билан онт ичишларингизни истайман, деб бу сўзни бир неча марта такрорладилар. Сўнгра:
– Эй инсонлар! Аёлларнинг ҳақлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Аёлларга яхшилик қилишингизни васият этаман.
– Эй инсонлар! Банда (ўзларини назарда тутиб)га дунё ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларни танлаш ихтиёри берилди.
Ҳеч ким Расулуллоҳнинг бу сўзларидан мақсадлари нима эканини англай олмади. Илло, Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу сўзни англаб етди ва ҳўнграб йиғлаб: “Сизга оталаримиз, оналаримиз, авлодларимиз, аҳлимиз, молимиз фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ!” дея бир неча марта бу сўзни такрорлади.
Одамлар Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Расулуллоҳнинг сўзларини бўлишга қандай журъати етди?” дея қарашди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳимоя қилиш мақсадида: “Эй инсонлар! Абу Бакрга индаманглар. Сизлардан ҳар бирингизни ўз фазлига кўра мукофотладик. Илло, Абу Бакрни мукофотлашга қодир эмасмиз. Уни мукофотлашни Аллоҳ таолога ҳавола қилдим. Масжидга чиқиладиган барча эшиклар тўсилсин. Илло, Абу Бакрнинг эшиги асло тўсилмайди.
Ахийри, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушишларидан олдин мусулмонлар учун дуо қилдилар. Бу гўё у зотнинг энг сўнгги дуолари бўлди: “Аллоҳ сизларни ёрлақасин, Ўз паноҳида асрасин, сизларга нусрат берсин, собит қилсин, қўлласин!..”
Коинот султонининг охирги сўзлари: “Минбардан тушишларидан аввал умматларига: “Эй инсонлар! Қиёматгача менинг умматимдан менга эргашганларга саломимни етказинг. Бирор кишининг олдида мен зикр этилсаму у менга салавот айтмаса, ўша ўта бахилдир”.

Арабчадан Толибжон НИЗОМ таржимаси

👉 @diyonatli
👍5
ҚЎЛИМНИ ТОБУТДАН ЧИҚАРИНГ

Султон Сулаймон Қонуний айтган экан:

"Ўлганимдан сўнг қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар. Халқ билсинки, султон дунёдан қўллари бўм-бўш ҳолда кетаяпти!".

Сулаймон Қонуний Усмонийларнинг буюк султонларидан биридир. Менимча Муҳаммад Фотиҳдан бошқаси ундан олдинда турмаса керак. Фотиҳнинг олдин туришига келсак, унинг кўксида Набавий орден бор:

"Ҳали келажакда Қустантийнийя фатҳ қилинади. Уни фатҳ қилган қўшин қандай ҳам яхши қўшин. Унинг амири қандай ҳам яхши амир!".

Сулаймон Қонуний эса Усмоний султонлар ичида энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган султон ҳисобланади. Унинг ҳукмронлиги 46 йил давом этган. У жангларда қўшинни ўзи бошқарар эди. У шарқ ва ғарбдаги пойтахтлар бўлмиш Афина, София, Будапешт, Белград, Қуддус, Димашқ, Бағдод, Қоҳира, Табриз ва бошқаларга ҳукмронлик қилди. Сулаймон Қонуний қуръони каримни, "саҳиҳи Бухорий"ни тўла ёд олган эди. Турк, араб, форс ва серб тилларида эркин сўзлашар эди. Қозилик ва давлат ишларини мустаҳкамлашдаги ислоҳотлари сабабли "Қонуний" лақабини олган эди.

Агар бир фақир киши сизга зоҳидликдан, дунёдан юз ўгиришдан гапирса "ҳа энди бу мажбурликдан, ноиложликдан зуҳддан гапираяпти-да!" дейишингиз мумкин. Агар ғарбу шарққа ҳукмрон бўлган султон зоҳидликдан гапирса бундан ҳайратланмасдан иложингиз йўқ.

Сулаймон Қонуний тириклигида ваъз қилиб юрганидек, ўлганидан кейин ҳам ваъз қилишни истади. У "Биз қанча яшасакда, охири барибир барини ташлаб, қуруқ қўл билан кетамиз", демоқчи бўлди.

Мен ҳаргиз "мол арзимас нарса, уни жамламанг, мол дунёнинг кирлигидир, уни қўйинг!" , демайман. Мен "энг яхши мол солиҳ инсон қўлидаги ҳалол молдир", дейман. Чунки мол ҳаётнинг ғилдирагидир. Олдин ҳам шундай бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади. Аммо шуни унутмаслигимиз лозимки, мол ҳаётнинг ғилдираги, ҳаётнинг ўзи эмас. У ғоя эмас, василадир.

Акс ҳолда инсон ворислари учун мардикор бўлиб қолади. Бир воқеа ёдимга тушди. Бир киши катта бир миллионерга шофёрлик қилар экан. Миллионер вафот қилиб бутун бойлиги хотинига қолибди. Унинг хотини ҳалиги шофёрга турмушга чиқибди. Шофёр айтади:

"Мен хўжайинимга ишлайман деб ўйлар эдим. Энди билсам хўжайиним бутун умр менга ишлаган экан!".

Мол жамланг, ҳаётингизни гўзал қилинг, шароитларингизни қулай қилинг. Инсон фарзанларини фақир қилиб, бошқалардан тиланиб юрадиган қилиб қолдирганидан кўра уларни бой қилиб қолдиргани афзалдир. Аммо шуни унутмангки, сиз молни яшаш учун жамлаяпсиз!

Шуни унутмангки, ҳаётдаги энг қимматбаҳо нарсаларнинг баҳоси йўқ. Сизни соғиниб кутадиган ота-она бойлик. Сизга муҳаббатли завжа бойлик. Намозининг ортидан сизнинг ҳаққингизда дуо қиладиган солиҳ фарзанд бойлик.

Сизга совуқ шабадани раво кўрмайдиган дўстни дунё молини бериб ҳам топа олмайсиз. Сиҳҳатини йўқотган бойлардан молнинг қадрини сўранг. Фарзанди йўқ бойлардан молнинг қадрини сўранг.

Агар нарсаларнинг қийматини билсак ҳаммамиз боймиз. Бу сайёрадаги беш миллиарддан ортиқ инсон дўзахга кетаётганида сизнинг мусулмон хонадонида мусулмон ўлароқ туғилишингиз Қоруннинг, Фиръавннинг, Намруднинг бойлигидан афзалдир!

Амалдорлар миллат мулкини ўғирлаётганида, уни чет эл банкларида жойлаётганида, ҳаром пул топаётганида, пора олаётганида, халқ мулкини талон-тарож қилаётганида сиз Аллоҳдан қўрқиб, озгина ризққа қаноат қилган ҳолда масжидда сажда қилар экансиз, бу баҳоси йўқ неъматдир!

Ҳаммамиз биламизки, молга дори-дармон сотиб олса бўлади, аммо соғликни сотиб олиб бўлмайди.

Молга ҳашаматли крават сотиб олса бўлади, аммо уйқу сотиб олиб бўлмайди.

Молга латифа китобларини сотиб олса бўлади, аммо кулгуни сотиб олиб бўлмайди.

Биздан талаб қилинадигани, билимимизни сулук ва шуъурга айлантиришдир.

Мен ишонч билан айтишим мумкинки, кўпгина қасрларда кишилар тириклайин кўмилган. Улар қаср эмас, қабр. Муҳаббатни билмаган аёлларнинг қўлидаги билакузук, бўйнидаги тилла мунчоқ кишан ва ғулдан бошқа нарса эмас.

Мол жамланг, уни заҳира қилинг, аммо тобутга ҳам ундан заҳира қилиб қўйишни унутманг!

Абдулқодир Полвонов

👉 @diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРЪОНДАГИ ЭНГ БУЮК ОЯТ | Абдул Ҳамид домла
#жума_маърузалари

👉 @diyonatli
👍2
QUR'ONDAGI ENG BUYUK OYAT
Abdul Hamid domla
ҚУРЪОНДАГИ ЭНГ БУЮК ОЯТ | Абдул Ҳамид домла
#жума_маърузалари

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳим саволларга жавоблар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
УЗУК ҲИКОЯСИ

(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)

Қануний бир куни дарёни қайиқда сайр қилишга чиқди. Соҳилга келган вақтларида бир одамни юбориб Яҳё ҳожани чақиртирди. У зот ёнида бир шериги билан келиб қайиққа чиқди. Яҳё ҳожанинг шериги тинимсиз Қанунийнинг қўлидаги қимматбаҳо узукка қарар ва бу ҳамманинг диққатини ўзига тортарди. Қануний бу ҳолни кўргач қўлидаги узукни ечиб:
- Мана бемалол яқиндан кўришингиз мумкин, - деб узатди.
У зот узукни олди. Айлантириб томоша қилгандан сўнг уни денгизга
отиб юборди. Яҳё ҳожадан ташқари кемадаги барча ҳайратдан донг қотди. Қайиқда бироз сузганларидан сўнг ҳалиги зот тушиш истагини билдирди ва қайиқни қирғоққа яқинлаштиришди. Ҳалиги одам тушадиган вақтда бир ҳовуч сув олиб Яҳё ҳожага узатди. Ҳовучидаги сувда бироз аввал денгизга отган узуги кўринарди.
Яҳё ҳожадан ташқари қайиқдаги барча яна ҳайратдан лол қолди. Қануний қўлини узатиб узукни олгач ўша зот бирданига кўздан ғойиб бўлди. Қануний ўзининг эмикдош ини бўлган Яҳё ҳожага қараб:
- Ака нималар бўляпти?, - деди.
Акасидан эса:
- Кўрганингиз Ҳизр алайҳиссалом эдилар, - деган жавобни олди.
Шунда Қануний:
- У ҳолда нега бизни таништирмадингиз?, - деб сўради.
Яҳё ҳожа эса:
- У ўзини танитди, аммо сиз танишга кеч қолдингиз, - деб жавоб берди.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

👉 @diyonatli
👍2
Muhim savollarga javoblar
Abdul Hamid domla
Муҳим саволларга жавоблар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайранинг асири | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
Abu Hurayraning asiri
Abdul Hamid domla
Абу Ҳурайранинг асири | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
СОЯСИДА ҲАМ ТУРМАЙМАН

Язид ибн Ҳорун айтади: «Абу Ҳанифадан тақводорроқ одамни кўрмадим. Бир куни қарасам, у бир кишининг эшиги олдида қуёшда ўтирган экан. «Эй Абу Ҳанифа, сояга ўтсангиз-чи!» десам, «Бу ҳовлининг эгасида бир неча дирҳам пулим бор. Шунинг учун уйининг соясида ўтиргим келмади», деди. Мендан қарз одамнинг девори тагида, соясида турсам, қарзимдан фойдаланиш бўлиб қолмасин деб шундай қилган эканлар. Бундан ортиқ тақво бўладими?

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Таржимонлар: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ.

👉@diyonatli
👍3
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗ ҚИЁМАТ КУНИ НУР БЎЛАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг Айладан Адангача бўлган (масофа)дан узоқроқ ҳовузим қордан ҳам оппоқ, асалли сутдан ҳам шириндир. Унинг идишлари юлдузлар саноғидан ҳам кўп. Мен ўзгалар туясини ўз ҳовузидан тўсган киши каби одамларни ундан тўсиб тураман”, деганларида, одамлар: “Эй Расулуллоҳ, сиз ўша куни бизни танийсизми?” деб сўради. У зот: “Ҳа, сизларда бошқа умматларда йўқ белги бўлади. Сизлар ҳузуримга таҳорат туфайли юз, қўл ва оёқларингиздан нур таралиб турган ҳолда келасизлар”, дедилар (Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қиёмат куни сажда туфайли умматнинг юзидан ва таҳорат туфайли қўл-оёқларидан нур таралиб туради” (Термизий ва Аҳмад ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Бу ривоятнинг тўлиқроқ матни бошқа китобларда мавжуд. Абдуллоҳ ибн Буср Мозиний ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматимдан ҳар бирини мен қиёмат куни таний оламан”, деганларида, одамлардан бири: “Эй Расулуллоҳ, ғуж-ғуж одамлар ичидан умматингизни қандай танийсиз?” деб сўради. Шунда у зот: “Қара, агар сен бир хил тим қора рангли отлар орасидан олди ва орқа оёқларида оқ қашқаси бор отларни ажрата оласанми?” дедилар. У тасдиқлади. У зот: “Ўша куни сажда туфайли умматимнинг юзлари ва таҳорат туфайли қўл-оёқларидан нур таралиб туради”, дедилар (Аҳмад, Табароний ва Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, бир киши: “Эй Расулуллоҳ, кўрмаган умматларингизни (қиёмат куни) қандай таниб оласиз?” деб сўраганида, у зот: “Таҳоратлари туфайли уларнинг юз ва қўл-оёқларидан нур таралиб туради”, деганлар (Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ибн Абу Шайба, Табароний ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан-саҳиҳ).

Зиёвуддин Раҳим

👉@diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ ухламайди | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 15 февраль куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Din nima
Umumiy tushunchalar
Din nima |
Umumiy tushunchalar


👉@diyonatli
👍3
ҚУЁН ГЎШТИ ҲАҚИДА

Қуён гўшти ҳақида
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Марриз-Заҳрондалигимизда бир қуённи чўчитиб юбордик. Одамлар уни қувлаб, чарчашди. Мен уни тутиб, Абу Толҳага келтириб бердим. У уни сўйиб, икки ёнбошини (ёки икки сонини) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юборди. Бас, у зот қабул қилдилар», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: «Марриз-Заҳрон» Маккаи мукаррамадан пиёда юрганда бир кунлик йўл узоқликдаги жойнинг номи. Бу жой ҳозир ҳам шундай номланиб келмоқда.
Ибн Қоййим деди: “Қуён гўшти ҳарорати мўътадил ва қуруқдир. Сони энг яхши, ширин жойидир. Уни қовурилган ҳолда ейишни яхши саналади, мақталади. Ични юмшатади, тиқилмаларни майдалайди. Қуённинг бош қисмини ейиш тутқаноқда фойдалидир”.

“Тиббун набавий” китобидан.

👉@diyonatli
👍6
Alloh uxlamaydi
Abdul Hamid domla
Аллоҳ ухламайди | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍8🔥1
МАХЛУҚОТНИНГ ЯРАТИЛИШИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутиб, шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла тупроқни шанба куни яратди. Ундаги тоғларни якшанба куни яратди. Дарахтларни душанба куни яратди. Ёқимсиз нарсаларни сешанба куни яратди. Нурни чоршанба куни яратди. Пайшанба куни ернинг устида жонзотларни яратди. Одам алайҳиссаломни жума куни асрдан кейин, яратишнинг сўнгида, жума кунининг охирги соатида, аср билан туннинг (шомнинг) орасида яратди».

Имом Муслим ривояти.

👉@diyonatli
👍7