Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Savol-javob
Diyonat.uz
Муҳим саволларга жавоблар | Абдул Ҳамид домла (Жонли эфирдан ёзиб олинган)

10.02.2022

👉 @diyonatli
👍3
FALAQ SURASI TAFSIR
Abdul Hamid domla
ФАЛАҚ СУРАСИ ТАФСИР | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ГЎЗАЛ ХОТИМА

Гўзал хотима бу фақатгина масжидда ёхуд жойномоз устида ёки Қуръон очиб ўтирган ҳолда вафот этиш эмас.
Бутун борлиқнинг энг яхшиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз тўшакларида вафот этдилар.
У зотнинг энг яқинлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўз тўшакларида вафот этдилар.
Юз бора жангга кириб бирон марта мағлуб бўлмаган, Аллоҳнинг қиличи Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу ўз тўшагида вафот этди.
Лекин..
Гўзал хотима ширкдан холи ҳолда вафот этишдир
Гўзал хотима нифоқдан холи ҳолда вафот этишдир
Гўзал хотима бидъатга қўшилмай вафот этишдир
Гўзал хотима мусулмонларнинг қони, моли ва шаънидан масъул бўлмай юки енгил ҳолатда, умуман Аллоҳ ва бандаларнинг ҳаққидан қарздор бўлмай вафот этишдир
Гўзал хотима саломат қалб, покиза виждон, гўзал ахлоқ билан, бирон мусулмонга кек сақламасдан, гина қилмасдан ва адоват сақламасдан вафот этишдир
Гўзал хотима беш вақт намозингни жамоат билан адо қилиш, фарзларни бажаришдир
Аллоҳим! Барча ишларимизда оқибатимизни гўзал айла. Дунё расволиги ва охират азобидан ўзинг асра!

👉 @diyonatli
👍3
ЭРИ ҒОЙИБ АЁЛ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эри ғойиб аёллар олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қон томирида юради», дедилар.
Биз у Зотга:
«Сизда ҳамми?» дедик.
«Менда ҳам. Лекин Аллоҳ ёрдам бериб, мен саломат қолганман», дедилар».

(Имом Термизий ривояти)

Шарҳ: Эри ғойиб, ўзи ёлғиз аёлнинг олдига бегона эркакнинг кириши шайтоннинг васвасасига йўл очиши турган гап. Бундоқ пайтларда ҳар қандай эркак, ҳар қандай аёл ҳам шайтоннинг васвасасидан қутулиб қолиши амри маҳол. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳолларича бу нарсадан қутулмаган эканлар. Аллоҳ таоло у Зотга махсус ёрдам бериб, алоҳида равишда сақлаб қолган экан. Бу пайғамбарлик маъсумлигидир. Аллоҳ таоло, барча пайғамбарларни, шу жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам шайтон васвасасига учишдан, гуноҳ содир этишдан Ўзи сақлаган.

Шундоқ бўлганидан кейин ҳеч ким бепарво бўлиши керак эмас. Ҳамма, ким бўлишидан қатъи назар, бу масалада ўзини сақлаши лозим.

Икром ШАРИФ

👉 @diyonatli
👍1
HALOL KASB QILISH 2-qism
Abdul Hamid domla
ҲАЛОЛ КАСБ ҚИЛИШ 2-қисм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
#Савол-жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 11-феврал, 2022 йил, жума куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:50да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
Live stream scheduled for
"Диёнат" каналининг мухлислари!

Тошкент вилояти вакиллигидан
мехмонлар ташриф буюрганликлари сабабли, бугунги савол-жавоб бошка кунга колдирилди.


👉 @diyonatli
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ.

Иншааллоҳ соат 21:30 да "Собирхон ота" жоме масжиди имом-хатиби Суннатуллоҳ Абдулбосит домла билан онлайн савол-жавоб бўлади.

Ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.

📢 Каналимизга қўшилиш:
🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
👍9
ИЛМ ВА ДИН ЎРТАСИДА

Илм дин бўлмаса илҳод(атеизм)га айланиши мумкин. Дин илмсиз хурофотга айланиши мумкин. Илм билан дин ўртасидаги алоқалар жуда кўп бор бузилган. Турлича кўринишлар олган. Бу кўринишларнинг энг қабиҳи , улар сенинг олдингда олимликни танлаш ёки диндор бўлиш, ё дин сафида туриш ёки илм сафида туриш ихтиёрини қўйишларидир. Улар наздида илм ва дин гўё бир-бирига зид нарсалардир.
Баъзиларнинг миясига чизилган бу қабиҳ сурат илмнинг ҳам диннинг ҳам натижаси эмас. Балки дин билан илмнинг ўзаро алоқасини яхши англамаслик натижасидир. Баъзи муаллимларни кўрамиз. Улар илм фақатгина диндан қутилсагина, унинг ҳукмронлигидан халос бўлсагина илм бўлади деб эътиқод қилишади.
Баъзи диндорларни кўрамиз. Улар илмни шайтоний ишлардан деб билади. Улар масалан даволанишни Аллоҳнинг қадари ва қазосига зид деб ўйлашади. Демак бизда икки тоифа бор: 1. Илмни “муқаддас бузоқ” қилиб олиб унга ибодат қиладиганлар. 2. Исломнинг илмга бўлган қарашларини Лот, Ҳубал ва Манотга бўлган даъват қараши деб ўйлайдиганлар.
Биласизми нега Европада илм билан дин бир-бирига қарши бўлиб қолган?
Черков ўша пайтлар жуда кўп бидъат ва хурофотларга иймон келтирган бўлиб, уларни диний ҳақиқатлар деб эълон қилган эди. Кишиларни бу хурофотларни қабул қилишга мажбурлашар эди. Уларга қарши чиққанларни турли усуллар билан жазолашар эди. Галилиео Галилейнинг ерни айланмайди дейишга мажбурлашгани буни тушуниш учун етарли деб ўйлайман. Агар у ўз фикрида қаттиқ туриб олганида уни оловда куйдиришар эди. Чунки бу жазо, бидъатчиларга бериладиган жазо эди.
Европада илм қуёши чиқиб черков дин қилиб олган кўпгина хурофотларни ёлғон эканлигини фош қилгач инсонлар “модомики дин бор экан илм ривожланмайди. Уни ҳаётдан чеккага суриб қўйиш лозим!” , деган эътиқодга келишди.
Бизда қачон дин билан илм бир-бирига қарши келганки, кишиларни улардан бирини танлашга мажбурлашса?!
Қачон соғлом дин соғлом илмга қарши чиққан?
Илм дин келтирган илмий ҳақиқатларни хурофотлигини қачон исботлай олди?
Воқеликда эса бунинг тамоман акси бўлган. Дин ўзи айтган қатъий масалалар ҳақидаги фикрини ҳеч қачон ўзгартирмади. Илм эса ўзи айтган фикрларни бир неча бор ўзгартириб келди. Ундаги бугунги ҳақиқатлар эртага хурофот бўлмоқда. Илм аввалда ерни текис деган эди. Замон ривожланиши билан ўзининг хато қилгани тан олди. Энг қизиғи, илм ривожлангани сари 1400 йил аввал дин айтган ҳақиқатларни англай бошлаяпти.
Ислом қачон олимларга қарши уруш қилган? Илм олишни фарзи айн қилиб қўйган дин олимларга қарши чиқиши мумкин эмас эди. Ғарбликлар ўзларининг динларидан воз кечиб миллатга айланишган бўлса, биз динимизни қаттиқ тутибгина яна етакчи миллат бўла оламиз.
Ибн Холдун, ибн Ҳайсам, ибн Ҳайён, Мақризийлар ва биз зикр қилмаган миллионлаб олимлар дин соясида етишиб чиққан.
Биз динсиз илмни хоҳламаймиз. Чунки бу борлиқда Аллоҳнинг ҳукмронлигини тан олмайдиган илм охир-оқибат ўзига-ўзи ибодат қилади.
Биз илмсиз динни ҳам хоҳламаймиз. Чунки “Ўқи!” калимаси билан бошланган ислом ўз тобеларининг жоҳиллар бўлишини истамайди!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

❗️Интернетдаги ишончсиз марузаларни кўрманг ва тарқатманг

Яқинларингизга юбориб огоҳлантиринг!

(Тошкентликлар канали
👇)
➥ https://t.me/joinchat/Qb72vgBjfm81NjFi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбарлар ҳам касб қилишган | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍5
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 12 феврал куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги ходими Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Audio
Пайғамбарлар ҳам касб қилишган | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍6🥰1
#Савол-жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 12-феврал, 2022 йил, шанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:45да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍1
Султоннинг ҳадяси

Муҳаддис, фазилатли шайх Муҳаммад Воил Ҳанбалий ҳафизаҳуллоҳ дейди:
“Буни менга Дамашқдаги баъзи шайхлар айтиб беришганди. Султон Абдулҳамидхон II-нинг қизи касал бўлиб қолибди. Султонликдаги табиблар унинг дардига бирон муолажа, даво топа олишмабди. Шунда ҳукмдорга: “Дамашқда Бадриддин Ҳасаний номли бир шайх бор. Илм ва салоҳиятда машҳурдир. Набавий ҳадиси шарифларнинг кўп ёд олган ҳофизлардан. Ўша зотни чорласангиз, шоядки қизингизга шаръий руқя ўқиб, дам солса”, дейишди. Шунда Абдулҳамидхон шайхга элчи юборибди. Шайх бўлсалар, бормасликка узр айтган эканлар. Шомлик машойихларнинг шайх Бадриддинга талаб, қистовларидан сўнггина, шогирдларидан бирини Истанбулга дам солишга юборибдилар. Шогирд бориб султонни қизига руқя ўқигач, у шифо топиб, тузалибди.
Бу воқеадан сўнг Султон шайх Бадриддинга бирон ҳадя юборишни истабди. Яқинлари шайхнинг китобларга муҳаббатлари кучли эканига ишора қилишибди. Шунда ҳукмдор “Султонийя нусха” деб ном олган “Саҳиҳул Бухорий”ни ҳадя тариқасида юборган экан”.
Шайх Муҳаммад Воил давом этиб айтадилар: “Аллоҳ таоло менга икром қилиб ўша нусхани кўриш насиб бўлди”.

“Инаротул масобиҳ лил қориул жомеъус соҳиҳ” китобидан.

Анвар АҲМАД

👉 @diyonatli
👍11
Er-xotin bir-biriga kechirimli bo'lishi haqida
Abdul Hamid domla
Эр-хотин бир-бирига кечиримли бўлиши ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
ҚУРЪОН МЎЪЖИЗАСИ

Фахри коинот Пайғамбаримиз (с.а.в.) келтирган мингларча мўъжизаларнинг ичида энг порлоғи, ҳали ҳануз кўз ўнгимизда бўлган, Қуръони Каримнинг балоғатидаги мўъжизадир.
Савол:
Қуръоннинг балоғатидаги мўъжизавийликни фақат мингтадан битта муҳаққиқ олимгина англаши мумкин.
Ҳолбуки, Қуръон инсониятнинг ҳар бир табақаси учун нозил бўлган бўлса. Ҳар бир инсон бу балоғатдан ҳисса олиши керак эмасми?
Жавоб:
Қуръони Ҳакимнинг ҳар бир табақа англай оладиган ўзига хос мўъжизаси бор.
Масалан:
Балоғат ва фасоҳат аҳлининг табақасига қараган хориқо балоғатидаги мўъжиза бор.
Шоир ва хатиблар табақасига нисбатан ҳам ғаройиб, гўзал, юксак бадиий услуб мўъжизасини кўрсатади. Бу услуб ҳар кимга ёққани ҳолда, ҳеч ким унга тақлид қила олмайди. Замонлар ўтиши у услубни эскитмайди. Доимо ёш ва янгидир. Шундай бир мунтазам наср ва мансур бир назмдирки, ҳам олий, ҳам шириндир.
Ҳам коҳинлар ва ғойибдан хабар берадиган инсонлар табақасига қарши, хориқо ғайбий хабарлар мўъжизасини кўрсатади.
Тарихчилар ва олам ҳодисалари олимлари табақасига қараб, хабарлар ва қадимги халқлар воқеаларини, келажакда содир бўлажак ҳодисаларини, барзаҳ ва ухровий олам аҳволларининг хабарини бериш мўжизасини баён қилади.
Инсониятнинг ижтимоий масалалари олимлари ва сиёсат аҳли табақасига қарши, Қуръоннинг муқаддас дастурлари мўъжизасини кўрсатади. Ҳа, Қуръондан чиққан буюк шариат у мўъжиза маъносини тўлиқ кўрсатади.
Илоҳий маърифат ва коинот ҳақиқатларида чуқурлашиб кетган олимлар табақасига нисбатан, Қуръондаги қудсий илоҳий ҳақиқатларни кўрсатади. Мўъжизани ҳис қилдиради.
Қирқ табақанинг ҳар бир табақасига қарата бир туйнук очади. Мўъжизасини кўрсатади.
Ҳатто фақат қулоғи бўлган ва озгина маъно фаҳмига етадиган авом табақасига ҳам мўъжиза эканини билдиради. Қуръон ўқилганда, бошқа китобларга ўхшамаслигини қулоқ соҳиби тасдиқлайди.
Қуръони мўъжизул баён майдонга чиққанида бутун оламга майдон ўқиди. Шундан сўнг инсонларда икки шиддатли ҳис уйғонди.:
Бири:
Дўстларда тақлид қилиш ҳисси. Яъни, севикли Қуръоннинг услубига ўхшашлик орзуси ва унга ўхшаб гапириш ҳисси...
Иккинчиси:
Душманларда танқид ва эътироз ҳисси. Яъни, Қуръон услубига муқобала этиб унинг «мўъжизавий баён» деган даъвосини йўққа чиқариш ҳисси...
Мана шу икки шиддатли ҳис билан миллионларча китоблар ёзилгандир. Майдонда. Энди бу китобларнинг энг болиғлари, энг фасоҳатлиси Қуръон билан баробар ўқилса, уни ҳамма тингласа, қатъийан дейдики:
«Қуръон буларнинг ҳеч бирига ўхшамайди. Қуръон бу китобларнинг даражасида эмасдир. Ундай бўлса, шундай хулоса чиқади. Қуръон бу китоблардан ё пастдадир. Бу эса, юз даража маҳол бўлиши билан бирга, ҳечким ҳатто шайтон ҳам бундай демайди. Ёки бу Қуръон барча китоблардан устундир.»
Қуръони Ҳаким ҳатто маъносини тушунмайдиган жоҳил оми қисмига ҳам ўзининг мўъжиза эканини билдиради. Ҳеч зериктирмайди. У оми, жоҳил одам дейдики:
---Энг гўзал, энг машҳур бир байтни икки-уч марта эшитсам, менга зерикиш бера бошлайди. Бу Қуръон эса, ҳеч зериктирмайди. Эшитганим сари, ёқиб бораверади. Шундай экан Қуръон инсоннинг сўзи эмасдир!
Ҳам ёдлашга киришган болаларга ҳам, Қуръони Ҳаким у нозик, заиф, оддий бир саҳифа китобни ёдлаб ололмайдиган болаларнинг ҳофизаларида осон жойлашади. Кўп жойларида бир-бирига ўхшаш калималари бўлгани ҳолда, қулайлик билан ёдларида қолиши суратида, болаларга ҳам ўзининг мўъжизалигини билдиради..
Ҳатто оз сўздан ва шовқиндан таъсирланган ҳаста инсонларга ва сакаротда бўлганларга ҳам Қуръоннинг замзамаси ва садоси, зам-зам сувидек ҳуш ёқиши ва ширин туюлиши жиҳатидан, ўзига хос мўъжиза эканини ҳис қилдиради....
Қуръони Ҳаким ҳеч кимни ўзининг мўъжизалигини ҳис этиш ҳолатидан маҳрум қилмайди.

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
👍3
ЁМОНЛИКНИНГ МАНБАЛАРИ

Ислом инсоният йўлиқадиган ҳар қандай ёмонлик,ёвузлик, разолатга қарши курашиб келган.Исломга кўра ёмонликнинг манбалари қуйидагилардир:
1. ШАЙТОН.
2. НАФС.
3. ЖАҲОЛАТ.

1.ШАЙТОН—биз кўролмайдиган,мавжудлиги Қуръони каримда
билдирилган махлуқ. «Аниқки,Шайтон сизларга душмандир,бас уни душман тутинглар» (Фотир—6),дея огоҳлантирилганмиз. Шайтоннинг ўз ҳизби— гуруҳи бор:
«Шайотинул инс вал жин», яъни,инсонлар ва жинлар тоифасидан ҳам шайтонлар мавжуд.Кишилар орасида шайтонлашган одамлар бор. Кўринмайдиган жинлардан ҳам шайтонлар мавжуд. Аммо шайтон инсон устидан қатъий бир ҳукм юргизолмайди,ўз таъсирини ўтказолмайди:
«Албатта,иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат—ҳукмронлик йўқдир.Унинг (шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳга) шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир».(Наҳл—99, 100). Демак,шайтон мўминларга осонликча таъсир қилолмас экан.Фақатгина васваса қила олар экан.Гуноҳ ишларни инсоннинг кўз ўнгида бирма-бир жилолантириб,улардан бирини танлаши учун инсон қалбига васваса солади.

2.НАФС: Исломга кўра ёмонлик,гуноҳ амалларнинг яна бир манбаси—инсоннинг ўзи, яъни нафсидир.
«Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс—агар Парвардигоримнинг ўзи раҳм қилмаса—албатта,барча ёмонликларга буюргувчидар»(Юсуф—53).Бу — Юсуф алайҳиссалом тили билан Қуръони каримда баён этилган бир ҳақиқатдир. Аллоҳнинг ўзи ёрлақаган зотлардан бўлак,нафс барча инсонларга ёмон ишларни буюришда маслак эгаси бўлиб қолган.Тинимсиз гуноҳ ишларга буюраверадиган нафс шайтоннинг ботинимиздаги ҳамтовоғи бўлиб, қайсардир ва тарбияга муҳтождир.Шайтонга ўхшаб нафс ҳам инсонга васваса солади: «Аниқки, инсонни биз яратганмиз, (демак) унинг нафси васваса қиладиган (яъни, кўнглидан ўтган барча) нарсаларни ҳам билурмиз» (Қоф—16).Юнус Эмро айтганидек,«Ичимизда «бир мен бор, менда мендан ичкари».Турли маънавий борлиқларни мушоҳада қиламиз, учқунлар кўрамиз, васвасаларга дуч келамиз. Шайтон васвасаси билан нафс васвасаси орасидаги фарқни мутасаввифлар шундай фарқлайдилар: «Шайтон ўйиндан ўйинга ўтаверади,нафс эса бир нарсани қайсарлик билан талаб қилиб тураверади. Шайтон моҳир ёлғончи ва ҳийлакор бўлгани боис, инсонни Аллоҳ розилигидан чалғитиш мақсадида бир гуноҳга ундолмаса, бошқа бир гуноҳни«таклиф қилади»: бир ўйинда инсонни лақиллатолмаса,иккинчи бир ўйинни тадбиқ этади.Аммо нафс—қайсар ёш боладек ёпишиб олган нарсасини хоҳлаб тураверади. Васвасанинг нафсдан эканлиги шу тариқа англашилади.Шайтонга қарши Аллоҳдан паноҳ тилаб, Унга таваккул этмоқ ҳақида зикр этилган оятдан маълум бўладики,Аллоҳга чин кўнгилдан суянганларга шайтон васвасаси кор қилмас экан.Шунинг учун шайтоннинг таъсир кучини кесмоқ мақсадида ҳар бир ишимизни «бисмиллоҳ» билан бошлаймиз ва амалиётда буни ўзимизга шиор қилиб оламиз.Қуръони каримда буюрилганидек, унинг бизга душман эканлигини эслашимизнинг ўзиёқ бизни доимо ҳушёрликка чақиради. Шайтоннинг қалбга кирадиган йўлларини тўсиш—кўзни ҳаромдан сақлаш, гуноҳга етакловчи йўлларга қадам босмаслик ва ҳоказолар айрича бир кураш усулидир.Шунинг учун Аллоҳу таоло Қуръони каримда шундай буюради:
«Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир — энг ёмон
йўлдир» (Ал-Исро—32). Жаноби Ҳақ «Зино қилманглар!» эмас,балки «Зинога яқинлашманглар!» деб огоҳлантиряпти,яъни зинога олиб борувчи йўлларга қадам босманг,демоқчи. Чунки бу йўлга кирган инсон қилмишининг оқибати хунук бўлади.Шу боис ичкилик ҳаром қилинган.Чунки ичкилик ақлу ҳушни олади, инсонни ўзини назорат қилолмайдиган аҳволга солади.

3. ЖАҲОЛАТ.
Бу ҳолда инсонлардаги нафснинг мавжудлиги айб эмас.«Инсон аслида гуноҳ билан туғилади»,деган иддао билан инсонни унда бўлмаган нуқсон билан айбламоқ тўғри эмас.«Ҳамма фитратида Ислом билан дунёга келади. Ҳар гўдак пок ва маъсум инсон сифатида туғилади.
👍4
Фақат ота-онасигина уни мажусий,яҳудий ёки насроний қилиб тарбиялайди».Яъни, инсон болалигидаги тарбия оқибатида асл фитратидан айрилади.Шу боис ҳам инсоннинг учинчи душмани — жаҳолат.Билмаслик ҳақиқатлардан бехабарликдир.Жоҳиллик— таълим-тарбия кўрмаган, дипломсиз маъносида эмас. Жоҳиллик тақвосизлик,тақво қашшоқлигидир.Баъзи олимлар ҳам,дипломи борлар ҳам жоҳиллик қиладилар.Бу диний илмнинг озлиги, Аллоҳнинг илоҳий адолатини, амрларидаги ҳикматларни билмасликдир.Ижтимоий, ахлоқий,диний тажриба,илм ва маданият танқислигидир... У ҳолда ҳеч таълим олмаган бир кишининг дин нуқтаи назаридан жоҳил эмас,ориф бўлиши мумкин.Чунончи, ўтинчилик қилган Юнус Эмро юксак даражадаги шахс бўла олган экан,мадрасада ўқиган ҳирсли бир олимнинг тубан бир даражада қолиши ҳам табиийдир.Энг қаттиқ азобга дучор бўладиганларнинг бири илмига амал қилмаган олимдир.Била туриб амал қилмайди,
айбу нуқсон ва гуноҳлардан қочмайди.

Махмуд Асъад Жўшон роҳимаҳуллоҳнинг
"Тасаввуф ва нафс тарбияси"китобидан.


👉 @diyonatli
👍4