Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
НАФСИМГА ЎГИТЛАР

Биров ўзининг солиҳ амалини, масалан бамдодга чиққандаги завқини улашади. Сенга бу ҳол ибрат бўлиши лозим экан, шайтон сенга дарров у одамнинг бу ишини риё дея талқин қилади. Бунинг исботи учун сенинг олдингга юзта далилларни териб қўяди. Сен ўзинг билан эмас, бошқалар билан машғул бўлиш дардига мубтало бўлгансан. Сен унинг бу ишидан завқланиб ҳавас қилишнинг ўрнига, унинг риёкорлигини исботлаш учун илминг, фикринг ва вақтингни сарфлашинг, унинг қилаётган "риё"сидан минг марта таҳликалироқ эмасми? Таҳликали! Чунки, сендаги мана шу, "бошқалар билан машғул бўлиш" касаллигининг ўзи, мўъминлар орасидаги ижтимоий ҳаётнинг захарланиши учун кифоя қилувчи дард эканини сен унутгансан.

Солиҳ биродарим!
Сен ўз яхшиликларингни савоб умидида ҳаддан ортиқ яширишинг, бу замонда баъзан бир нави худбинлик бўлади.

Холислик билан қилган ўз солиҳ амалингни, тарғиб ва ташвиқ нияти ила халққа кўрсатишинг, ҳар доим ҳам салбий ҳолат ҳисобланмайди. Узум узумдан ранг олади. Сенинг биргина қилган яхшилигинг мингларча инсонларда яхшилик қилиш учун ҳавас уйғотади...

Бир савобингни ҳимоя қиламан деб, мингларча яхшиликнинг йўлини тўсма!
Яширишинг керак бўлса, қусурларинг, гуноҳларингни яшир!

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
👍5
ЁМОН АЁЛНИНГ СИФАТЛАРИ

Ҳакимдан «Энг ёмон аёл» ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб берди:

- Тез - тез ўзини касалга соладиган;
- Эрни доим ҳавотирга қўядиган;
- Сабабсиз йиғлайдиган;
- Эркакнинг вазифасини бот-бот эрига эслатиб,аёлнинг вазифаси ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдиган;
- Ажабланмаса ҳам куладиган;
- Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган;
- Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган;
- Гаплари қўпол;
- Овози қаттиқ;
- Яхшиликни билмайдиган;
- Ёмонликни йўядиган;
- Машаққатга сабр қилмайдиган;
- Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган;
- Эрини қувватламайдиган;
- Эри кирса, чиқиб кетадиган;
- Чиқиб кетса, кирадиган;
- Яқинлашса, қочадиган;
- Эрининг оиласига беписанд;
- Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган;
- Боласини оч қолдирадиган;
- Фарзларни зоъе қиладиган;
- Роббисини ғазаблантирадиган;
- Эрини надомат қиладиган ва қилдирадиган;
- Уйида қозон қайнамайдиган;
- Шайтон уни севадиган;
- Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган;
- Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган;
- Тили заҳар ва узун;
- Либоси калта;
- Уйи бетартиб, файзсиз;
- Кўз ёши ёлғон;
- Доим жанжал қиладиган;
- Сеҳргар – жодугарга қатнайдиган аёлдир.

Омина АБДУЛ АЗИМ

👉 @diyonatli
👍4
Savol-javob
Diyonat.uz
Муҳим саволларга жавоблар | Абдул Ҳамид домла (Жонли эфирдан ёзиб олинган)

10.02.2022

👉 @diyonatli
👍3
FALAQ SURASI TAFSIR
Abdul Hamid domla
ФАЛАҚ СУРАСИ ТАФСИР | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ГЎЗАЛ ХОТИМА

Гўзал хотима бу фақатгина масжидда ёхуд жойномоз устида ёки Қуръон очиб ўтирган ҳолда вафот этиш эмас.
Бутун борлиқнинг энг яхшиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз тўшакларида вафот этдилар.
У зотнинг энг яқинлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўз тўшакларида вафот этдилар.
Юз бора жангга кириб бирон марта мағлуб бўлмаган, Аллоҳнинг қиличи Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу ўз тўшагида вафот этди.
Лекин..
Гўзал хотима ширкдан холи ҳолда вафот этишдир
Гўзал хотима нифоқдан холи ҳолда вафот этишдир
Гўзал хотима бидъатга қўшилмай вафот этишдир
Гўзал хотима мусулмонларнинг қони, моли ва шаънидан масъул бўлмай юки енгил ҳолатда, умуман Аллоҳ ва бандаларнинг ҳаққидан қарздор бўлмай вафот этишдир
Гўзал хотима саломат қалб, покиза виждон, гўзал ахлоқ билан, бирон мусулмонга кек сақламасдан, гина қилмасдан ва адоват сақламасдан вафот этишдир
Гўзал хотима беш вақт намозингни жамоат билан адо қилиш, фарзларни бажаришдир
Аллоҳим! Барча ишларимизда оқибатимизни гўзал айла. Дунё расволиги ва охират азобидан ўзинг асра!

👉 @diyonatli
👍3
ЭРИ ҒОЙИБ АЁЛ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эри ғойиб аёллар олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қон томирида юради», дедилар.
Биз у Зотга:
«Сизда ҳамми?» дедик.
«Менда ҳам. Лекин Аллоҳ ёрдам бериб, мен саломат қолганман», дедилар».

(Имом Термизий ривояти)

Шарҳ: Эри ғойиб, ўзи ёлғиз аёлнинг олдига бегона эркакнинг кириши шайтоннинг васвасасига йўл очиши турган гап. Бундоқ пайтларда ҳар қандай эркак, ҳар қандай аёл ҳам шайтоннинг васвасасидан қутулиб қолиши амри маҳол. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳолларича бу нарсадан қутулмаган эканлар. Аллоҳ таоло у Зотга махсус ёрдам бериб, алоҳида равишда сақлаб қолган экан. Бу пайғамбарлик маъсумлигидир. Аллоҳ таоло, барча пайғамбарларни, шу жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам шайтон васвасасига учишдан, гуноҳ содир этишдан Ўзи сақлаган.

Шундоқ бўлганидан кейин ҳеч ким бепарво бўлиши керак эмас. Ҳамма, ким бўлишидан қатъи назар, бу масалада ўзини сақлаши лозим.

Икром ШАРИФ

👉 @diyonatli
👍1
HALOL KASB QILISH 2-qism
Abdul Hamid domla
ҲАЛОЛ КАСБ ҚИЛИШ 2-қисм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
#Савол-жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 11-феврал, 2022 йил, жума куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:50да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
Live stream scheduled for
"Диёнат" каналининг мухлислари!

Тошкент вилояти вакиллигидан
мехмонлар ташриф буюрганликлари сабабли, бугунги савол-жавоб бошка кунга колдирилди.


👉 @diyonatli
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ.

Иншааллоҳ соат 21:30 да "Собирхон ота" жоме масжиди имом-хатиби Суннатуллоҳ Абдулбосит домла билан онлайн савол-жавоб бўлади.

Ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.

📢 Каналимизга қўшилиш:
🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
👍9
ИЛМ ВА ДИН ЎРТАСИДА

Илм дин бўлмаса илҳод(атеизм)га айланиши мумкин. Дин илмсиз хурофотга айланиши мумкин. Илм билан дин ўртасидаги алоқалар жуда кўп бор бузилган. Турлича кўринишлар олган. Бу кўринишларнинг энг қабиҳи , улар сенинг олдингда олимликни танлаш ёки диндор бўлиш, ё дин сафида туриш ёки илм сафида туриш ихтиёрини қўйишларидир. Улар наздида илм ва дин гўё бир-бирига зид нарсалардир.
Баъзиларнинг миясига чизилган бу қабиҳ сурат илмнинг ҳам диннинг ҳам натижаси эмас. Балки дин билан илмнинг ўзаро алоқасини яхши англамаслик натижасидир. Баъзи муаллимларни кўрамиз. Улар илм фақатгина диндан қутилсагина, унинг ҳукмронлигидан халос бўлсагина илм бўлади деб эътиқод қилишади.
Баъзи диндорларни кўрамиз. Улар илмни шайтоний ишлардан деб билади. Улар масалан даволанишни Аллоҳнинг қадари ва қазосига зид деб ўйлашади. Демак бизда икки тоифа бор: 1. Илмни “муқаддас бузоқ” қилиб олиб унга ибодат қиладиганлар. 2. Исломнинг илмга бўлган қарашларини Лот, Ҳубал ва Манотга бўлган даъват қараши деб ўйлайдиганлар.
Биласизми нега Европада илм билан дин бир-бирига қарши бўлиб қолган?
Черков ўша пайтлар жуда кўп бидъат ва хурофотларга иймон келтирган бўлиб, уларни диний ҳақиқатлар деб эълон қилган эди. Кишиларни бу хурофотларни қабул қилишга мажбурлашар эди. Уларга қарши чиққанларни турли усуллар билан жазолашар эди. Галилиео Галилейнинг ерни айланмайди дейишга мажбурлашгани буни тушуниш учун етарли деб ўйлайман. Агар у ўз фикрида қаттиқ туриб олганида уни оловда куйдиришар эди. Чунки бу жазо, бидъатчиларга бериладиган жазо эди.
Европада илм қуёши чиқиб черков дин қилиб олган кўпгина хурофотларни ёлғон эканлигини фош қилгач инсонлар “модомики дин бор экан илм ривожланмайди. Уни ҳаётдан чеккага суриб қўйиш лозим!” , деган эътиқодга келишди.
Бизда қачон дин билан илм бир-бирига қарши келганки, кишиларни улардан бирини танлашга мажбурлашса?!
Қачон соғлом дин соғлом илмга қарши чиққан?
Илм дин келтирган илмий ҳақиқатларни хурофотлигини қачон исботлай олди?
Воқеликда эса бунинг тамоман акси бўлган. Дин ўзи айтган қатъий масалалар ҳақидаги фикрини ҳеч қачон ўзгартирмади. Илм эса ўзи айтган фикрларни бир неча бор ўзгартириб келди. Ундаги бугунги ҳақиқатлар эртага хурофот бўлмоқда. Илм аввалда ерни текис деган эди. Замон ривожланиши билан ўзининг хато қилгани тан олди. Энг қизиғи, илм ривожлангани сари 1400 йил аввал дин айтган ҳақиқатларни англай бошлаяпти.
Ислом қачон олимларга қарши уруш қилган? Илм олишни фарзи айн қилиб қўйган дин олимларга қарши чиқиши мумкин эмас эди. Ғарбликлар ўзларининг динларидан воз кечиб миллатга айланишган бўлса, биз динимизни қаттиқ тутибгина яна етакчи миллат бўла оламиз.
Ибн Холдун, ибн Ҳайсам, ибн Ҳайён, Мақризийлар ва биз зикр қилмаган миллионлаб олимлар дин соясида етишиб чиққан.
Биз динсиз илмни хоҳламаймиз. Чунки бу борлиқда Аллоҳнинг ҳукмронлигини тан олмайдиган илм охир-оқибат ўзига-ўзи ибодат қилади.
Биз илмсиз динни ҳам хоҳламаймиз. Чунки “Ўқи!” калимаси билан бошланган ислом ўз тобеларининг жоҳиллар бўлишини истамайди!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

❗️Интернетдаги ишончсиз марузаларни кўрманг ва тарқатманг

Яқинларингизга юбориб огоҳлантиринг!

(Тошкентликлар канали
👇)
➥ https://t.me/joinchat/Qb72vgBjfm81NjFi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбарлар ҳам касб қилишган | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍5
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 12 феврал куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги ходими Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Audio
Пайғамбарлар ҳам касб қилишган | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍6🥰1
#Савол-жавоб

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 12-феврал, 2022 йил, шанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:45да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍1
Султоннинг ҳадяси

Муҳаддис, фазилатли шайх Муҳаммад Воил Ҳанбалий ҳафизаҳуллоҳ дейди:
“Буни менга Дамашқдаги баъзи шайхлар айтиб беришганди. Султон Абдулҳамидхон II-нинг қизи касал бўлиб қолибди. Султонликдаги табиблар унинг дардига бирон муолажа, даво топа олишмабди. Шунда ҳукмдорга: “Дамашқда Бадриддин Ҳасаний номли бир шайх бор. Илм ва салоҳиятда машҳурдир. Набавий ҳадиси шарифларнинг кўп ёд олган ҳофизлардан. Ўша зотни чорласангиз, шоядки қизингизга шаръий руқя ўқиб, дам солса”, дейишди. Шунда Абдулҳамидхон шайхга элчи юборибди. Шайх бўлсалар, бормасликка узр айтган эканлар. Шомлик машойихларнинг шайх Бадриддинга талаб, қистовларидан сўнггина, шогирдларидан бирини Истанбулга дам солишга юборибдилар. Шогирд бориб султонни қизига руқя ўқигач, у шифо топиб, тузалибди.
Бу воқеадан сўнг Султон шайх Бадриддинга бирон ҳадя юборишни истабди. Яқинлари шайхнинг китобларга муҳаббатлари кучли эканига ишора қилишибди. Шунда ҳукмдор “Султонийя нусха” деб ном олган “Саҳиҳул Бухорий”ни ҳадя тариқасида юборган экан”.
Шайх Муҳаммад Воил давом этиб айтадилар: “Аллоҳ таоло менга икром қилиб ўша нусхани кўриш насиб бўлди”.

“Инаротул масобиҳ лил қориул жомеъус соҳиҳ” китобидан.

Анвар АҲМАД

👉 @diyonatli
👍11
Er-xotin bir-biriga kechirimli bo'lishi haqida
Abdul Hamid domla
Эр-хотин бир-бирига кечиримли бўлиши ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
ҚУРЪОН МЎЪЖИЗАСИ

Фахри коинот Пайғамбаримиз (с.а.в.) келтирган мингларча мўъжизаларнинг ичида энг порлоғи, ҳали ҳануз кўз ўнгимизда бўлган, Қуръони Каримнинг балоғатидаги мўъжизадир.
Савол:
Қуръоннинг балоғатидаги мўъжизавийликни фақат мингтадан битта муҳаққиқ олимгина англаши мумкин.
Ҳолбуки, Қуръон инсониятнинг ҳар бир табақаси учун нозил бўлган бўлса. Ҳар бир инсон бу балоғатдан ҳисса олиши керак эмасми?
Жавоб:
Қуръони Ҳакимнинг ҳар бир табақа англай оладиган ўзига хос мўъжизаси бор.
Масалан:
Балоғат ва фасоҳат аҳлининг табақасига қараган хориқо балоғатидаги мўъжиза бор.
Шоир ва хатиблар табақасига нисбатан ҳам ғаройиб, гўзал, юксак бадиий услуб мўъжизасини кўрсатади. Бу услуб ҳар кимга ёққани ҳолда, ҳеч ким унга тақлид қила олмайди. Замонлар ўтиши у услубни эскитмайди. Доимо ёш ва янгидир. Шундай бир мунтазам наср ва мансур бир назмдирки, ҳам олий, ҳам шириндир.
Ҳам коҳинлар ва ғойибдан хабар берадиган инсонлар табақасига қарши, хориқо ғайбий хабарлар мўъжизасини кўрсатади.
Тарихчилар ва олам ҳодисалари олимлари табақасига қараб, хабарлар ва қадимги халқлар воқеаларини, келажакда содир бўлажак ҳодисаларини, барзаҳ ва ухровий олам аҳволларининг хабарини бериш мўжизасини баён қилади.
Инсониятнинг ижтимоий масалалари олимлари ва сиёсат аҳли табақасига қарши, Қуръоннинг муқаддас дастурлари мўъжизасини кўрсатади. Ҳа, Қуръондан чиққан буюк шариат у мўъжиза маъносини тўлиқ кўрсатади.
Илоҳий маърифат ва коинот ҳақиқатларида чуқурлашиб кетган олимлар табақасига нисбатан, Қуръондаги қудсий илоҳий ҳақиқатларни кўрсатади. Мўъжизани ҳис қилдиради.
Қирқ табақанинг ҳар бир табақасига қарата бир туйнук очади. Мўъжизасини кўрсатади.
Ҳатто фақат қулоғи бўлган ва озгина маъно фаҳмига етадиган авом табақасига ҳам мўъжиза эканини билдиради. Қуръон ўқилганда, бошқа китобларга ўхшамаслигини қулоқ соҳиби тасдиқлайди.
Қуръони мўъжизул баён майдонга чиққанида бутун оламга майдон ўқиди. Шундан сўнг инсонларда икки шиддатли ҳис уйғонди.:
Бири:
Дўстларда тақлид қилиш ҳисси. Яъни, севикли Қуръоннинг услубига ўхшашлик орзуси ва унга ўхшаб гапириш ҳисси...
Иккинчиси:
Душманларда танқид ва эътироз ҳисси. Яъни, Қуръон услубига муқобала этиб унинг «мўъжизавий баён» деган даъвосини йўққа чиқариш ҳисси...
Мана шу икки шиддатли ҳис билан миллионларча китоблар ёзилгандир. Майдонда. Энди бу китобларнинг энг болиғлари, энг фасоҳатлиси Қуръон билан баробар ўқилса, уни ҳамма тингласа, қатъийан дейдики:
«Қуръон буларнинг ҳеч бирига ўхшамайди. Қуръон бу китобларнинг даражасида эмасдир. Ундай бўлса, шундай хулоса чиқади. Қуръон бу китоблардан ё пастдадир. Бу эса, юз даража маҳол бўлиши билан бирга, ҳечким ҳатто шайтон ҳам бундай демайди. Ёки бу Қуръон барча китоблардан устундир.»
Қуръони Ҳаким ҳатто маъносини тушунмайдиган жоҳил оми қисмига ҳам ўзининг мўъжиза эканини билдиради. Ҳеч зериктирмайди. У оми, жоҳил одам дейдики:
---Энг гўзал, энг машҳур бир байтни икки-уч марта эшитсам, менга зерикиш бера бошлайди. Бу Қуръон эса, ҳеч зериктирмайди. Эшитганим сари, ёқиб бораверади. Шундай экан Қуръон инсоннинг сўзи эмасдир!
Ҳам ёдлашга киришган болаларга ҳам, Қуръони Ҳаким у нозик, заиф, оддий бир саҳифа китобни ёдлаб ололмайдиган болаларнинг ҳофизаларида осон жойлашади. Кўп жойларида бир-бирига ўхшаш калималари бўлгани ҳолда, қулайлик билан ёдларида қолиши суратида, болаларга ҳам ўзининг мўъжизалигини билдиради..
Ҳатто оз сўздан ва шовқиндан таъсирланган ҳаста инсонларга ва сакаротда бўлганларга ҳам Қуръоннинг замзамаси ва садоси, зам-зам сувидек ҳуш ёқиши ва ширин туюлиши жиҳатидан, ўзига хос мўъжиза эканини ҳис қилдиради....
Қуръони Ҳаким ҳеч кимни ўзининг мўъжизалигини ҳис этиш ҳолатидан маҳрум қилмайди.

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
👍3