АЛЛОҲ МЕНИ СЕВАДИМИ?
Шайх Али ат-Тонтавий (Аллоҳ раҳмат қилсин) деди:
- Мени Аллоҳ севадими?
Бу савол мени ўзига жалб этди. Шунда Аллоҳ таолонинг муҳаббати Унинг бандасига Китобида зикр қилинган сифатлар борларгагина келиши ёдимга тушди.
Хотирамни бирма-бир варақлаб, ўзимни уларга муносибманми йўқми солиштириб чиқдим.
Билдимки, Аллоҳ таоло муаттақийнларни яхши кўрар экан. Мен эса ўзимни муттаққийн деб ҳисобламайман.
Яна билдимки, Аллоҳ таоло сабрлиларни яхши кўрар экан. Шунда ўзимнинг сабрим камлиги ёдимга тушди.
Билдимки, Аллоҳ таоло муҳсинларни севишини кўрдим. Мен қанчалар бу нарсалардан йироқмана!?
Мен излашни бас қилдим. Чўчидим..."ўзимда Аллоҳ севадиган сифатларни топа олмасам-чи", деб қўрқдим. Ва амалларимга боқдим...
- Эй Аллоҳ, агарда сустлик, гуноҳ, доғ ва нуқсонлар бир-бирлари билан аралашиб, кўпайиб кетган бўлса-чи?
Шунда Аллоҳ таолонинг ояти ёдимга тушди:
"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади"
Бақара сураси, 222-оят.
Шу захоти бу оят менинг учун ва менга ўхшаганлар учун нозил этилганини тушуниб етдим ва маромига етказиб қўйдим.
👉 @diyonatli

👍4
ИҚРОР
1989 йиллар. Юртимизда коммунизмнинг чириган мафкуралари даврининг охирлари, ошкоралик бошланиб, ўзликка қайтиш шабадалари эса бошлаган даврлар. Оиламизда беш ўғилнинг энг кичигиман. Яна учта опам бор.
Мендан беш ёш катта раҳматли акам оиламизда энг зиёли, илғор фикрли, доим атрофидаги инсонларга ўзининг таъсирини ўтказадиган одам эдилар. Шу акамга бирдан Аллоҳ ҳидоят бериб, қисқа вақт ичида диний илмларни эгаллаб ҳаммага ўз таъсирини ўтказа бошлади. Ҳар куни уйимизда диний баҳслар бўла бошлади. Бошқа акаларим ҳам суҳбатлардан таъсирланиб намоз ўқий бошладилар. Бир қайсари мен эдим. Ўшанда мен ўзим учун келажак режаларимни тузиб қўйган, буюк рассом бўлишлик учун тинмай ҳаракат қилар эдим. Кўп рассомларга хос бўлган баъзи салбий хусусиятлар менда ҳам шаклланиб улгурган эди. Ўзимча энг ақлли одам деб ҳисоблардим ўзимни. Акаларим мени анча вақтгача бўйнимни эгишолмади.
Ўша вақтдаги ўзимдаги ажиб бир ҳолатни айтиб бермоқчиман. Хуллас, уйдагиларим ҳаммалари ибодатга кириб кетишган. Раҳматли акамнинг дарду фикри мени иймонга келишим бўлиб қолган. Раҳматли Анвар домла ҳам уйимизга келиб турар, дарслар қилишар эди. Мендаги ажиб ҳолат шу эдики, мен бутун ҳаракатларим билан улардан устун, яхши бўлишга ҳаракат қилардим. Яъни, мен "инсон яхши одам бўлиши учун намоз ўқиши шарт эмас" деган фикрни исботлашга уринаверардим. Ота-онамга бошқалардан кўра кўпроқ яхшилик қилардим. Чунки, динда бундай яхшиликлар талаб қилинишини эшита бошлагадим-да. Кўп яхши ишларни "намоз ўқимасдан ҳам яхши инсон бўлиш мумкин"лигини исботлаш учун қайсарлик билан қилардим. Гўё, акаларим билан яхшиликда мусобақага киришиб кетган эдим. Ва бу ишни кўпинча яхши эплардим. Эсласам, куламан...
Мени "одам" қилиш учун қилинган кўп ҳаракатлар, ўқиган китобларим, ўзимни, Холиқни англашга бўлган тафаккурлардан сўнг, алҳамдулиллаҳ, тақлидий эмас, таҳқиқий мусулмон бўлдим...
Кейинчалик қачон исломдан ташқаридаги "ақлли" инсонларни кўрсам, ўша аввалги ҳолатимни эслайман. Кўп инсонлар қилаётган яхшиликларида мусулмонларга қайсарлик қилиб, улардан аълороқ эканликларини исботлаш учун қилаётганларини кўраман. Хуллас, мен шу қаноатдаманки, дунёдаги барча яхшиликларнинг манбаи Исломдадир. Бу таълимотни эса, мусулмон бўлмаганлар жуда яхши ўрганиб чиққанлар. Гўзалликларини ҳаётларига татбиқ ҳам қила олдилар. Минг афсуслар бўлсинки, мусулмонларнинг орасига чириган молларини отдилар...
Номусулмонлар тарафидан содир бўлаётган яхшиликларнинг барчасида Ислом таълимотининг ҳиссаси бор. Уларнинг қўлида бир фазилатни кўрдингизми, билингки у аслида сизники эди. Улар "дунёда исломсиз ҳам тўғри яшаш мумкин" деган фикрни исботи учун ҳам "тўғри" бўладилар.
"Оламларга раҳмат ўлароқ юборилган зот"нинг (С.А.В.) тажаллийси эмасми бу? Қандай ниятда бўлса бўлсин, ўша муқаддас таълимотнинг ҳаётдаги татбиқоти эмасми бу?
Унутмайлик, у олий ҳақиқатлар, гўзал фазилатлар кимнинг қўлида бўлса, ўша ғолиб бўлаверади.
Усмон КЎКЧАЛИК

👍11
Audio
👍3
Гуноҳ ва хатолар ҳар доим таҳликалидир. Соҳибини аянчли оқибатларга олиб келади. Бу шубҳасиз.
Лекин, назаримда шундай замонда яшаяпмизки, гуноҳлар, соҳибидан кўра, у мансуб бўлган динни ёмонотлиқ бўлишига сабаб бўлаётгандек.
Ислом ҳақиқатларига ақлий ва илмий далиллар билан қарши келиш самарасиз эканига дунё ақллари амин бўлганлар.
Гарчи, исломият қуёш кабидир. Пуфлаб сўндириб бўлмайди.
Аммо, вақтинча мақсадларига эришиш учун ёлғиз йўл - номардларча, динга мансуб инсонларнинг чумолидек шахсий хатоларидан филдек муаммо ясаб, жамиятни қўрқитиш, фитналар оловлатиш усули бўлиб қолди.
Эй нафсим!
Бир гуноҳга қўл урар экансан, гуноҳнинг кичиклигига боқма! «Аллоҳ Ғофурдир» деб ўзингни алдама!
Хушёр бўл!
Хатоларинг билан «покиза ҳақиқатлар булоғи»ни булғама!

Forwarded from Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
ЕГАНДЕК БЎЛДИМ
"Егандек бўлдим" номли масжид ҳақида эшитганмисиз?!
Истанбулнинг "Фотиҳ" минтақасида шу номдаги масжид бор. Бу туркчада "Sanki edim" бўлади. Бу ғаройиб ном ортида ажиб бир ҳикоя бор. Бунда ажойиб бир ибрат бор.
Фотиҳ минтақасида Хайриддин афанди номли бир киши истиқомат қилар эди. Бу қаҳрамонимиз қачон бозорнинг олдидан ўтса ва нафси меваними, гўштними, ҳалвоними хоҳлаб қолса "егандек бўлдим" деб шунга етадиган пулни бир сандиққа ташлаб қўяверар экан.
Ойлар, йиллар ўтсада у ўзини лаззатли таомлардан маҳрум қилиб бораверибди. Суягини тик тутиб турадиган овқатгагина қаноат қилиб бораверибди. Сандиқ эса секин-аста пулга тўлиб бораверибди. Ниҳоят бу пулга маҳалласида бир кичкина масжид қуриб берибди.
Маҳалла аҳли бу кишининг қиссасидан хабардор бўлгач масжидни "егандек бўлдим" деб номлашибди.
Бу масжид 18 асрда Усмонийлар даврида бино қилинган. Унда 200 намозхон намоз ўқий олади.
Агар, Истамбулга йўлингиз тушса ва Фотиҳ минтақасига борсангиз эски уйлар орасида кичкина масжидни кўрасиз. Бу масжид Хайриддин афандининг ихлосига, зуҳдига далолат қилади. У киши фақирлигига қарамасдан абадий ҳаёти учун доимий ажр бориб турадиган гўзал садақайи жория қолдирди
Унга дунё лаззатлари "мени енг" деб нидо қилганида уларга қараб "егандек бўлдим" деб жавоб қилди. Агар бундай жавоб қилмаганида битта масжидни еб юборган бўлар эди. Субҳанналлоҳ!
Аллоҳ раҳмат қилсин.

👍1
Эрининг иккинчи аёли борлигини билиб қолди ва сабр қилди.
Ибн Жавзий рохимахуллох ўзларининг "Сифатус софва" деган китобларида қуйидаги қиссани келтирадилар.
Бағдодда кийимлар билан савдо қиладиган бой бир савдогар бор эди. Бир куни дўконига ёшроқ аёл келди, савдогар билан савдолашиб турганда юзи очилиб қолди. Савдогар кўрган захоти хайратга тушди: “Валлохи, лол қолдим!” - деди.
Ёш аёл айтди:
“Ўзи мен бирор нарса харид қилмоқчи эмасдим. Анчадан бери бир киши қалбимни ўртайди, унга хотин бўлишни хоҳлайман. Лекин айтишга хаё қилиб юрибман”.
“Мен айтишим мумкин унга, ким экан у?” - деди савдогар.
Ёш аёл: “У - сизсиз!” - деди.
Савдогар:
“Мен уйланганман, хотиним амакимнинг қизи бўлади. Бир фарзандим хам бор”.
Ёш аёл айтди:
“Менинг уйим ва молу мулким бор, хафтада икки бор келиб турсангиз, етади”.
Савдогар рози бўлиб, унга уйланди. Хафтада икки кун унинг уйида қоладиган бўлди.
Хотинига: “Баъзи дўстларим илтимос қилди, ўшанинг уйида тонг оттирдик”, деб юрди.
Савдогар хотини сиқилмасин, деб яна бир аёлга уйланганини айтмаган эди. Ойлар ўтиб савдогарнинг хотини эридан шубхалана бошлади. Жорияни ишга солди. Эри дўконга кетар экан, ортидан яширинча эрини кузатишни, қаерга борса, изидан боришга буюрди. Жория бекаси айтгандек қилди. Савдогар кун қайтгач, ёш аёлининг уйига борди. Жория уни кузатиб келди ва савдогар кириб кетган уйни кўрди.
Ўша уйнинг қўшнисидан “Бу уй кимнинг уйи?” - деб сўради. Ёш бир аёлнинг уйи, у яқин ойлар ичида бир савдогарга турмушга чиққани хақидаги жавобни олди. Жория келиб, барча кўрган ва эшитганини бекаси айтиб берди. Бекаси жориядан буларни хеч кимга айтмаслигини тайинлади. Ўзи ҳам ўзини хеч нарсадан хабари йўқдек тутди. Шу холда бир йил ўтиб савдогар вафот этиб қолди ва ўзидан саккиз минг динор мерос қолдирди.
Савдогарнинг хотини илмли аёл эди. Мерос тақсимини биларди, шунга кўра еттиминг динорни ўғлига, минг динорни эса иккига бўлди ва бир қисмини ўзига олди. Иккинчи қисмини халтага солиб жорияга берди ва айтдики: “Буни ўша уйга олиб бор ва унга: “Хожам вафот этди, қолдирган меросидан сизнинг улушингизни бекам бериб юборди деб буни ташлаб кел!”
Жория борди ва ёш аёлнинг уйига кириб, бекаси айтгандек қилди. Ёш аёл йиғлади... Ва айтдики: “Бекангизга мендан салом айтинг ва яна шуни айтингки савдогар мени талоқ қилиб кетганди. Бу меросни олишга менинг хаққим йўқ, буни бекангизга қайтариб беринг” - деди. Жория беш юз динор солинган халта билан бекасининг уйига қайтди.
Азиз ўқувчи!
Билмадим бу икки аёлнинг қай бирининг иши ажиброқ. Биринчининг зукколиги, эрига бўлган хурмати, тақвоси, мусибатда турганда хам адолатга кўра иш қилишими ёки иккинчисининг мероснинг саккиздан бирига хақли бўла туриб, уни олмаганими? Чунки савдогар уни талоқ қилмаган эди. У халтадаги динор уники эди. Аммо у хам биринчининг олийжаноблигидан қолишмайдиган бир жўмардлик қилган эди.
Араб тилидан Абдулатиф қори Атаханов таржимаси

👍12
КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ
Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади. Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда шундай дейилган: "Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир" (Оли Имрон сураси, 113-114-оятлар).
Ибн Касир оят тафсирида шундай деган: "Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар".
Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: "Сени тунлари бедор қилган, кугдузлари чанқатган менман", дейди".
Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади.
Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанидан Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб:
- Мени танидингми? - дейди.
Банда айтади:
- Сени танимайман.
- Мени танимайсанми?
- Ҳа.
- Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
- Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! - деб (ажабланиб) сўрашади.
- Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун, - дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
- Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, - дейилади.
У - тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам - юқорилаб бораверади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: "Ким тунда "Бақара" сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди".
Иброҳим Нахаий: "Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!" деб тайинларди.
Авзоий: "Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади", деган.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 10 феврал куни соат 12:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги ходими Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
"ИНСОН МУКАРРАМДИР"
Fitrat.uzда янги лойиҳа Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари "Qur'on TV" онлайн телеканали билан ҳамкорликда
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Тўлиқ видео:YouTube
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
"ИНСОН МУКАРРАМДИР" (2-қисм)

АДОЛАТ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Бани Махзумдан бўлган бир аёл ўғирлик қилди. Жазоси берилиши учун уни Расулуллоҳнинг олдиларига келтиришди. Бу ҳол Қурайшни хафа қилди ва: «Расулуллоҳнинг ундан ҳадни бекор қилишларига ким шафеъ бўлади?» дейишди. Шунда Расулуллоҳнинг қалбларига маҳбуб бўлган Усома ибн Зайдни эслаб қолишди. Унга Расулуллоҳнинг ҳузурларида шафеъ бўлишни топширишди. Бу ҳақда Расулуллоҳга сўзлаганларида, у зот жуда қаттиқ ғазабландилар ва Усомага: «Сен Аллоҳнинг ҳадларидан бўлган ҳадга шафеъ бўласанми?!» дедилар. Сўнг туриб, одамларга қарата шундай хитоб қилдилар: «Дарҳақиқат, сизлардан олдин ўтган умматлар агар ўзларидан бир обрўли киши ўғрилик қилса, кечиришар, аммо заиф, ночор одам ўғри бўлса, унга ҳадни ижро қилишарди ва улар шу сабабдан ҳалокатга учрашди. Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилганда ҳам, унинг қўлини кесган бўлардим».
“Ислом ҳазораси” китобидан

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла бугун - 10 феврал, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:40да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👍2
НАФСИМГА ЎГИТЛАР
Биров ўзининг солиҳ амалини, масалан бамдодга чиққандаги завқини улашади. Сенга бу ҳол ибрат бўлиши лозим экан, шайтон сенга дарров у одамнинг бу ишини риё дея талқин қилади. Бунинг исботи учун сенинг олдингга юзта далилларни териб қўяди. Сен ўзинг билан эмас, бошқалар билан машғул бўлиш дардига мубтало бўлгансан. Сен унинг бу ишидан завқланиб ҳавас қилишнинг ўрнига, унинг риёкорлигини исботлаш учун илминг, фикринг ва вақтингни сарфлашинг, унинг қилаётган "риё"сидан минг марта таҳликалироқ эмасми? Таҳликали! Чунки, сендаги мана шу, "бошқалар билан машғул бўлиш" касаллигининг ўзи, мўъминлар орасидаги ижтимоий ҳаётнинг захарланиши учун кифоя қилувчи дард эканини сен унутгансан.
Солиҳ биродарим!
Сен ўз яхшиликларингни савоб умидида ҳаддан ортиқ яширишинг, бу замонда баъзан бир нави худбинлик бўлади.
Холислик билан қилган ўз солиҳ амалингни, тарғиб ва ташвиқ нияти ила халққа кўрсатишинг, ҳар доим ҳам салбий ҳолат ҳисобланмайди. Узум узумдан ранг олади. Сенинг биргина қилган яхшилигинг мингларча инсонларда яхшилик қилиш учун ҳавас уйғотади...
Бир савобингни ҳимоя қиламан деб, мингларча яхшиликнинг йўлини тўсма!
Яширишинг керак бўлса, қусурларинг, гуноҳларингни яшир!

👍5