"МЕН ҲАҚИМДА..."
18 ёшга етганингда, бошқаларнинг сен ҳақингдаги фикрларини ўйлаб тушкунликни ҳис этасан.
40 ёшга кирганингда, сен ҳақингда ким нима деб ўйлашига эътибор бермай қўясан.
60 ёшга кирганингда, аслида сен ҳақингда ҳеч ким ҳеч нарса ўйламаганига, сенинг ҳаётинг ҳақида фикрлаш ҳеч кимга керак бўлмаганига амин бўласан.
Кел, ўзимиз учун вақтни қисқартириб, олтмишга кирганда идрок қилинадиган нарсани ҳозирдан идрок қилайлик.
Айман Ёғий
👉 @diyonatli

👍8
ЯМАН ТУЛКИСИ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй Аллоҳ, Яманимизга барака бер...» деган сўзлари ёдимга келди.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Биз Яманга сафар қилгандик. Кечки таом тайёрладик. Шом намози вақти кириб қолди. Таомни қўйиб намозга турдик. Таом дастурхон устида қолди. У иккита пиширилган товуқ эди. Биз намоз ўқиётганимизда бир тулки келиб, битта товуқни олиб қочибди. Намозни ўқиб бўлгач, битта товуқ йўқлигини кўриб афсусландик. Ҳаммамиз кечки таомдан маҳрум бўлмизда деб турсак, ой шуласида узоқдан оғзида товуқ билан тулки кўринди. Уни ўша ерга қўйиб, ўзи яна бироз узоқлашди. Тулкини қувладик. Қочиб кетди. Кейин товуқни қўйган жойга бордик. Қарасак, у товуқ шаклидаги ўралган латта экан. Товуқ эмас экан. Биз роса кулдик. Қайтиб борсак, иккинчи товуқни ҳам олиб қочибди. Бу сафар тулки бизни устимиздан кулди.
- Айтдикки, биз катта уламолар яманлик «доҳий» тулки олдида шундай ожиз қолсак, Яман аҳли қандай экан-а?!»

СЕН ОЛАМНИНГ ХЎЖАЙИНИ ЭМАССАН!
Борлиққа нисбатан ер сайёраси океандаги бир томчи сувчалик ҳам эмас. Шундай бўлсада ана шу кичкина сайёрадаги бир бўккан одамча кишиларга: "Мен сизнинг олий роббингизман!", деган эди. Муҳими шуки, ана шу "мен сизнинг роббингизман" деган одамчани бизнинг олий Роббимиз денгизнинг шўр сувига бўктирди. Сўнгра уни инсонларга ибрат бўлиши учун ўчиб қолган жасад ҳолида қирғоққа улоқтирди. Аллоҳнинг биз бандаларига ибрати кўп. Аммо ундан ибратланадиган бандалари оз. Ҳали ҳам баъзилар ўзларини борлиқнинг маркази деб ўйлашади. Ҳамма гўё уларнинг атрофидан айланиши шарт.
Улардан бўлиб қолмаслик учун доимо қуйидагиларни кўз ўнгимизда қўйишимиз лозим:
1. Муҳаббатга эришмоқчи бўлсак уни аввало ўзимиз бошқаларга тақдим қилишимиз керак. Муҳаббатни ҳис қилишимиз учун уни аввало ўзимиз бошқаларга ҳис қилдиришимиз лозим. Ўроғинг ва бошқа асбобларингни кўтариб бир дона дон ташламаган, ўзинг экмаган далага бориб уйингга кўп ҳосил билан қайтиш учун уни йиғиштиргани боришинг аҳмоқликдир. Ҳосилни йиғиштириш учун аввало уни экиш керак.
2. Инсонлар доимий ўзгариб турадилар. Олдинги ўлчовларинг ўзингники, уларники эмас. Тикувчининг олдига кийим тиктириш учун келганингда у сенга бир кийим ҳақида батафсил гапириб берса ва сенинг ўлчовингни олса, сен тиктириш ёки тиктирмаслигингни айтмасдан кетсанг, сўнгра бир ойдан сўнг яна келсанг ўлчовингни бошқатдан олади. Ваҳоланки олдинги ўлчовинг унда бор эди.
Сен моҳир тикувчи бўлгин. Сен бугун олдинги йилдаги каби эмассан. Бошқаларни ҳам олдингидек деб ўйлама!
3. Осмондан тушган ваҳийга ер юзидаги кўпчилик унамади. Ваҳоланки, у ваҳий эди. Шундай экан, улардан сен ҳар-бир гапингга қарсак чалишларини кутма. Фикрларинг қанчалар тўғри бўлмасин, бошқаларнинг фикрини қабул қилмаганингни эсла. Аслида уларнинг фикри тўғри бўлиши мумкин эди. Ўзинг воз кеча олмайдиган ҳақларни бошқалардан ҳам ўзлаштирма.
4. Сен юриш учун танлаган йўлинг бу сенинг йўлингдир. Бу сайёрадаги ҳеч бир инсон сен юрган йўлдан юриши талаб қилинмайди. Тўғри, инсон бошқалар ҳақида чиройли гумон қилиши керак. Аммо чиройли гумон қилиш бошқа нарса, инсонларни чиройли гумонинг остига киришга мажбурлаш бошқа нарса. Одамларни ўз қолипингга солишга уринма. Ер юзида худди ёлғиздек юр.
5. Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар таъм билиш турлича бўлмаганида эди мол бузилар эди!".
Сен учун муҳим бўлган нарсалар бошқа шахслар учун аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Улар учун муҳим бўлган нарсалар эса сен учун аҳамиятсиз бўлиши ҳам мумкин.
Ўзгалар ҳаёти уларнинг шахсий мулкидир. Уларни қўй, ўзлари билгандек яшашсин. Турлича бўлиш бу ҳаётнинг асосий қисмидир. Бунга ўзингни мослаштир. Ҳеч нарса ҳаётга четдан келган эмас.
6. Инсонлар гоҳида ўзларини тушунишмайди. Сени қаердан ҳам тушунишсин?!
7. Сен суратнинг бир томонини кўра оласан. Ҳолбуки, суратнинг бошқа томони ҳам бор. Уларни сен аниқ кўра олмайсан. Худди ҳамма нарсани кўрадигандек қарор чиқарма. Ёшлигимда ота-онамга ҳавас қилиб: "Уларга мазза! Ҳеч ким уларга иш буюрмайди!", деб ўйлар эдим. Ота бўлганимдан сўнг фарзанд бўлиб қолавериш қанчалар осон эканлигини англадим. Ота бўлиш қийин экан.
Ўқувчилик пайтимда: "Муаллимларга мазза. Дарс қилмайди, ёдламайди. Дарсини шарҳлаб чиқиб кетаверади!", дер эдим. Катта бўлиб ўқувчи бўлиш мазза эканлигини англадим.
8. Одамларнинг ақли турлича. Сен осонгина тушунадиган нарсани бошқалар қийинчилик билан тушунишади. Бошқалар осонлик билан тушунган нарсани сен уриниб ҳам тушуна олмаслигинг мумкин. Шунинг учун "Ал-кимёгар" асарининг муаллифи Пауло Коэльодир, сен эмассан.
Шунинг учун ҳам Майкрософтнинг эгаси Билл Гейтсдир, сен эмассан!
9. Агар сен бир ишга қодир бўлсанг, бу дегани бошқалар ҳам бунга қодир дегани эмас. Футболчилар тўқсон дақиқа майдонда югуришади. Сен билан мен эса ярим соатда бўларимиз бўлади. Бордию сен бунга қодир бўлсанг аниқки, ер юзининг юздан тўқсони бунга қодир эмас.
10. Суҳбатимиз бошида сенга айтдимки, бахтли бўлмоқчи бўлсанг энг аввало бахтни бошқаларга тақдим қил.
Яхши, энди эшит:
"Ҳамма вақт ҳам бошқалардан ўзинг қилган муомаланг каби муомалани кутма!".
Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👍1
Forwarded from 𝐹𝐹𝐹
Marokashda besh yoshli Rayyon ismli bola chuqurligi 32 metr, kengligi 50 sm boʻlgan quduqqa ikki kun avval tushib ketgan.
Aytilishicha, quduq ta'mirlanayotgan va quruq boʻlgan. Qutqaruvchilar bolani holatini quduqqa tushurilgan telefon kamerasi orqali kuzatib turishibti. Bolaga ovqat va suv tushurib berilgan.
Qutqarish ishlari mana uchinchi kun oʻtdi hamki, tunu-kun toʻxtovsiz davom etmoqda. Ammo bolani olib chiqishni hozircha iloji boʻlmagan.
Qutqaruvchilarni aytishicha bola tasofidan tushib ketgan va boshidan ozroq jarohat olgan. Lekin sogʻ salomat.
Butun Marokash halqi bola haqqiga duoda. Hatto oltmish chaqirim masofadan yosh Volid ismli bola kelib, qutqaruvchilardan quduqqa tushush uchun yigʻlab ruxsat soʻragan. Ammo tuproq oʻpirilish xavfi yuqori boʻlgani uchun ruxsat berishmagan. Hozirda quduq yonidan boshqa yana bir chuqur qazilmoqda.
Avvaliga butun Marokash ahli, bugunga kelib esa barcha musulmon olami bolaning haqqiga tinimsiz duo qilmoqda. Siz ham duo qiling. Bafarq moʻmin boʻlmang!
Ey, Yunusni baliq qornidan salomat chiqargan Robbim, Oʻzing bolani chuqurdan sogʻ-salomat chiqargin!
"La ilaha illa anta subhanaka innii kuntu minaz-zolimiyn."
©FF
@FarosatdaFiltrlanganFikrlar

👍10😁1
Audio
👍4
Қўрққан, саломатлигини йўқотган ҳолда вафот этди.
Тун ва чуқурлик зулматлари орасида вафот этди.
Оиласидан, онасининг қучоғидан узоқ, ёлғиз ҳолда вафот этди.
Беш кунлик дунёни тарк этиб, раҳмлиларнинг раҳмлиси бўлган Зотнинг ҳузурига кетди.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: "Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?" дейди. Улар: "Ҳа", деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: "Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?" дейди. Фаришталар яна: "Ҳа", деб жавоб беришади. "Бандам нима деди?" деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: "Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди", дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни "ҳамд уйи" деб атанглар", дейди” (Аллоҳ билувчидир).
Аллоҳ таоло Райённинг ота-онасига ва оиласига чиройли сабр, сабрларига зиёда ажр берсин! Қиёмат куни фарзандлари билан жаннатдаги Ҳамд уйига киришларини насиб этсин!
Аллоҳ таоло Марокаш халқига ва Райённинг вафотидан қалби маҳзун бўлган барчамизга чиройли сабр ва сабримизга берадиган савобу ажрларни зиёда қилиб берсин!
Аллоҳ таоло барчамизнинг фарзандларимизни паноҳида асрасин!
Нозимжон Ҳошимжон

😢8👍5👏4
Audio
👍2
Audio
👍4
НАСАБ ҲИМОЯСИ
Чақалоқлар насаби аралашиб кетмаслиги учун японлар эридан ажралган аёлни кейинги эрга турмушга чиқишдан 100 кун ман қиладиган қонун ишлаб чиқишди.
Улар биз мусулмонлардан 1443 йил ортдалар!

👍12
ҲАҚИҚИЙ БАНДА КИМ?
Инсон бу дунёда бир неча кунлик меҳмондир. Бу дунёга у на ўз хоҳиши билан келади cа на ўз хоҳиши билан кетади. Мазкур вақт оралиғида ўз ҳою ҳавасларига кўра ҳаёт кечиришга банданинг ҳаққи йўқдир.
Унинг Хожаси ва Яратувчиси - Аллоҳ уни йўқдан бор қилди. Бас, инсон Унинг амри билан бу дунёга келади ва Унинг амри билан дунёни тарк этади. Одамзот Аллоҳнинг буйруқларига қулоқ солиб, амал қилиб яшаса, нажот топади.
Яшашдан мақсад - Аллоҳ таолога бандалик қилиш, ҳаётдан мақсад эса Аллоҳ таолога қулликни ўз ўрнига қўйган киши ҳақиқий маънодаги бандадир. Аксинча бўлганида эса, у нопоклик, ёлғон-яшиқ ва алдов исканжасига тушиб қолган бўлади.
Шайх Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

ФОТИҲЛАР СУЛТОНИ
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ниҳоятда ақлли, илмли ва шу билан бирга ўзига хос сиёсатчи ҳам эдилар. Қўмондонликда ҳам ўз журъати ва жасорати ила шуҳрат топганлар. Шунинг учун ҳам у зотга “Миср фотиҳи” унвони берилганди.
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Фахри Коинот соллаллоҳу алайҳи вассаллам жанобимиздан исломдан аввал қилган гуноҳларининг авф этилиши ҳақда сўрадилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
– Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни ўчиради, – деб марҳамат қилдилар.
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Исломни қабул қилгач, олдинги қилган гуноҳлари ва хатоларидан қаттиқ пушаймон бўлдилар. Исломга хизмат қилиш, мушрикларга қарши курашиш учун бор кучини сафарбар этдилар.
Бир одам Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан сўради:
– Сиз ақлли одамсиз, нима учун Исломни кеч қабул қилдингиз?
– Биз ёш ва ақл жиҳатдан биздан устун турувчи кимсаларга қулоқ солардик. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Пайғамбар қилиб юборилгач, уни қабул қилмадилар. Биз эса уларга бўйсундик. Улар кетиб навбат бизга келгач, тафаккур қилдик, ўйладик ва очиқ-ойдин кўриниб турган ҳақиқатни англаб етдик. Шу тарзда Ислом қалбимга кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг яхшилик қилганга ўлгандан сўнг яхшилик, ёмонлик қилганга эса ўлгач ёмонлик етишига ҳаётим бўйи амин бўлдим. Бузуқлик ва ботилликни ташламаган кимсада ҳеч қандай хайр ва фойда кўрмадим.
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик чоғиларида Уммон халқини, кейинчалик эса Бани Қудо халқини Ислом динига киргазишга муваффақ бўлдилар. Шундан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу томонидан Шомни фатҳ этиш учун йўлландилар.
Бош қўмондон Холид ибн Валид томонидан бошқарилган қўшин билан Ярмуқ муҳорабасида буюк қаҳрамонликлар кўрсатдилар ва Шураҳбил ибн Ҳасан розияллоҳу анҳу билан бирга қўшиннинг ўнг қанотини бошқардилар.
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан қирқта ҳадиси шариф ривоят қилинган. Умрининг охирги дамларида хасталаниб, зиёратига келганларга шундай дер эдилар:
– Мен Исломдан олдин катта хатолар қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламга кўп ёмонликлар қилдим. Агар мусулмон бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг авфларига эришмаганимда, мутлақо дўзахий бўлардим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ул зоти шарифга байъат қилиб таслим бўлдим. Ислом олдинги қилган гуноҳларимга боқмади.
У зот Милодий олти юз эллик саккизинчи йили оламдан ўтдилар.
Расулуллоҳнинг қирқ юлдузи
(Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар) 1-китобдан

БУТУН ОЛАМ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БОРЛИГИДАН ХАБАР БЕРМОҚДА
Ушбу мақолада мисрлик мутафаккир доктор Мустафо Маҳмуд раҳимаҳуллоҳ фикрларининг баъзилари билан танишиб чиқамиз.
Агар, (фаразан) охират бўлмаганида, унда уни пайдо қилиш, вужудга келтириш лозим бўларди. Чунки, бу дунёни хоинлар, порахўрлар, каззоблар, мунофиқлар, қотиллар эгаллаб олдилар. Дунёда пасткашу пандавақилар ўзларини катта деб ҳисоблаяптилар. Қонхўрлар ҳокимлик қилиб, дажжоллар ғолиб деб топиляпти..
Покиза инсонлар эса ўра ва ғорларни (уйларини) ихтиёр этдилар. Уйларининг деворлари билан қўрғонланиб, машаққат ила топган ҳалол луқмаларини ҳимоя этмоқдалар. Муваффақиятга эришишнинг нопок кўчаларидан узоқлашдилар. Улар машҳурлик ботқоқликларидан ва обрў сирпанчиқларидан четландилар.
******
Умидсизлик нечун?! Ахир бетакрор оламнинг тасвири, ундаги чирой, низом, ҳикмат (мустаҳкамлик), аниқ тартиб, (буларнинг барчаси) тарозуси хато қилмайдиган Одил, неъмат беришдан тўхтамайдиган Карим Илоҳнинг борлигидан хабар бермоқда-ку!
Дунёни яқиндан кўриб, умид қилишимиз учун нега ўрамиздан чиқиб, қобиғимизни синдириб, бошимизни чўзмаймиз?!
******
Ҳар бир мусулмон шариат таёғини аввало ўзининг устида кўтарсин! Шариатни ўз ҳаётида, уйида татбиқ этсин, ўзгаришни ўзидан бошлаб, аввал ўзини ўзгартирсин!
******
Бу ҳаётингдаги берадиган энг афзал ҳадянг:
Душманингни кечиришинг;
Хусуматчинга сабр қилишинг;
Дўстинга нисбатан ихлосли бўлишинг;
Фарзандлар учун гўзал намуна бўлишинг;
Ота-онанга яхшилик қилишинг;
Ўзингни ҳурмат қилишинг;
Барча инсонларга муҳаббатли бўлишинг.
Аллоҳ таоло Мустафо Маҳмудни раҳматига олсин!
Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

ТИНЧЛАНИНГ
Сафийя бинт Ҳуяй розиёллоҳу анҳо онамиз ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжидда эътикофда эдилар. Кечаси у кишини зиёрат қилгани келдим. У киши билан гаплашиб ўтирдим. Кейин қайтмоқчи бўлдим. Мени уйимга элтиб қўйиш учун ўрниларидан турдилар. Бирга кетаётганимизда ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриб қадамларини тезлатишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
-Тинчланинглар! Бу онангиз Сафийя, дедилар.
Улар:
-Субҳаналлоҳ эй Аллоҳнинг Расули! – дейишди.
Бу билан “Келиб-келиб сиздан гумон қиламизми, эй Аллоҳнинг Расули?!”, демоқчи бўлишди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Шайтон инсоннинг қон томирида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бир ёмонлик ташлашидан қўрқдим!
Бу ерда биз тафаккур қилишимиз лозим бўлган икки ҳодиса бор:
Биринчиси: Мадинадаги тинчлик ва омонлик. Бордию Сафийя онамиз розиёллоҳу анҳо уйларига ёлғиз қайтганларида ҳам ҳеч ким у кишига тажовуз қилмас эди. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эътикофларини тўхтатиб онамизни кузатиш учун қўзғолдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Сафийя онамизнинг йўлни яхши билишларини билар эдилар. Фақатгина у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам суюкли завжаларига: “Сен мен учун муҳимсан!”, демоқчи бўлдилар.
Гоҳида завжангизга “Мен сени севаман!”, дейишингиз шарт эмас. Биз назарга илмайдиган арзимас нарсалар бор. Баъзан ана шундай оддий ҳаётий тафсилотлар мингта “севаман” дан устун бўлади. Аёлингизнинг оғзига бир луқма таом солиб кўрганмисиз?! Ёки кўчадан кесиб ўтаётиб қўлидан тутганмисиз?! Ёки совуқ кечада курткангизни ечиб елкасига ташлаганмисиз?!
Бу нарсалар сиздан кўпа нарса талаб қилмайди, аммо завжангиз учун бу кўп нарсадир!
Иккинчиси: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам гарчи шак ва гумонлардан юқори турсаларда, у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам гарчи замзам суви каби покиза бўлсаларда, дунёда бу киши каби тақводор инсон ўтмаган бўлсада ҳалиги икки кишини тўхтатиб ёнларидаги аёл Сафийя онамиз эканликларини уларга англатаяптилар. Саййидимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга инсоннинг фақатгина ҳаромдан тўхташининг ўзи кифоя қилмаслигини, бунга қўшимча ўлароқ у бошқалар ҳақида “булар ҳаром иш қилаяпти” деган гумондан ҳам сақланиши лозимлигини ўргатмоқдалар.
Бошқалар биз ҳақимизда ёмон гумон қилмаслиги учун биз ҳам улар ҳақида ёмон гумон қилмаслигимиз лозим. Инсоннинг табиати ёмон гумонга ўч бўлади. Мисол учун, сиз ароқ ичиладиган даврада ўтириб уларга ароқнинг ҳаромлиги ҳақида гапириб турган бўлсангизда, сизни ароқхўрлар билан узоқдан кўрган инсон бу ҳам ароқ ичар экан деб ўйлайди. Насиҳатнинг ҳам ўз жойи ва вақти бўлади.
Қолаверса, одамлар ҳақида ёмон гумон қилмаслигимиз керак. Бир киши бир қиз билан гаплашиб турган бўлса уни дарров маъшуқаси деб ўйламаслигимиз керак. Эҳтимол сиз миянгизда ёзаётган ривоятни шайтон сизга айтиб тургандир!
Бир киши осий инсон билан гаплашиб турган бўлса, бу дегани у ҳам осий дегани эмас.
Ҳаёт гоҳида бозорга ўхшайди. Унда умуман бир-бирига алоқаси бўлмаган кишилар учрашади. Қурол дўконида ов милтиғи ҳам сотилади, инсонларни қатл қиладиган милтиқ ҳам сотилади. Инсонларнинг ниятига биз хўжайин эмасмиз!