Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.39K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
​БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

21 - 24-оятлар

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱعۡبُدُواْ رَبَّكُمُ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ

21. “Эй одамлар, сизларни ва сизлардан олдингиларни яратган Парвардигорингизга ибодат қилинглар. Шоядки, (шунда) тақво қилсангизлар”.

Эй одамлар, ёлғиз Парвардигорингизгагина бандалик қилинг. Ундан ўзгани маъбуд тутманг. Чунки сизларни ҳам, сизлардан олдингиларни ҳам яратган Ўша Зотдир. Шоядки, шунда Аллоҳнинг буйруқларию тақиқларига риоя этиб, азобидан қутулиб қолсангизлар.

ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ فِرَٰشٗا وَٱلسَّمَآءَ بِنَآءٗ وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجَ بِهِۦ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ رِزۡققٗا لَّكُمۡۖ فَلَا تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ أَندَادٗا وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ

22. “(Парвардигорингиз)ки, сизлар учун ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин, деб мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”.

Ерни сизларга тўшаб маскан қилиб берган ҳам, унинг устига мустаҳкам самони бино қилган ҳам, сизларга ризқ бўлсин деб, ёмғир ёғдириб, турли меваларни етилтирган ҳам Ўша Зотдир. Шундай экан, улуғ ва буюк Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини била туриб, У Зотга бошқаларни тенглаштирманг, ширк келтирманг.

وَإِن كُنتُمۡ فِي رَيۡبٖ مِّمَّا نَزَّلۡنَا عَلَىٰ عَبۡدِنَا فَأۡتُواْ بِسُورَةٖ مِّن مِّثۡلِهِۦ وَٱدۡعُواْ شُهَدَآءَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

23. “Бандамизга туширган нарсамизга шак-шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш бир сурани келтиринг ва рост айтаётган бўлсангиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг”.

Эй одамлар, бандамиз Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръонга шак-шубҳа қилаётган бўлсангиз, сизларни беллашувга чорлаймиз. Унга ўхшаган биргина сурани ёзинглар-чи, энг қисқаси бўлса ҳам майли. Қилаётган даъвойинглар рост бўлса, қўлингиздан келганча ёрдамчиларингизни чақираверинглар.

فَإِن لَّمۡ تَفۡعَلُواْ وَلَن تَفۡعَلُواْ فَٱتَّقُواْ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي وَقُودُهَا ٱلنَّاسُ وَٱلۡحِجَارَةُۖ أُعِدَّتۡ لِلۡكَٰفِرِينَ

24. “Агар қилолмасангизлар, ҳеч қачон қилолмайсизлар ҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар”.

Бу иш қўлингиздан келмаса, келмайди ҳам, азобга лойиқ бўлган одамларни ҳам, сизлар маъбуд қилиб олганлари бўладими, бошқаси бўладими, турли хил тошларни ҳам куйдирадиган ўтдан қўрқинглар. Бу ўтни - дўзахни Аллоҳ кофирлар учун тайёрлаб қўйган.
Аллоҳ таоло мунофиқларга мунофиқликлари ва ҳидоятдан юз ўгирганлари туфайли энг оғир, энг муҳтож ҳолатга тушиб қолганларида ёрдам бермайди.
Ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилишимиз вожиблигига энг улкан далиллардан бири шуки, У Зот борлиқдаги барча нарсани биз учун яратди ва ҳаммасини бизга бўйсундириб берди.
Одамларнинг Қуръони каримдан биргина сурани ҳам айта олмасликлари унинг ҳар нарсани биладиган, ҳар ишни ҳикмат билан қиладиган Алим, Ҳаким Зот тарафидан эканига далолат қилади.

azon.uz дан олинди
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Ароқ ҳаром қилинган қайси сура ва оятда келтирилган?

—————————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Қурилишда уста шогирдидан иш битгандан кейин кўпроқ пул олиши ҳалолми ёки ҳаромми? Бунга шариатнинг ҳукми қандай?

——————————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

✅ Намозда хаёл бўлиниб кетса, намоз қабул бўладими?

✅ Қунут дуосини ёдлагунимча китобга қараб ўқиб турсам бўладими?

✅ Ҳозирча бешта сура ёдлаганман. Қайтариб зам сура қилиб, ўқийверсам бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Тақдир ҳақида, банданинг тақдирга шукур қилиши, рози бўлиши ҳақида гапириб берсангиз.
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
​Жаннат кўнгил олмоқ ила олинади..

Бир аёл уйига кетаётиб, бир боланинг қўлида чўп билан тупроққа алланарсалар чизаётганини кўрди.
– Нима қиляпсан? – сўради аёл.
Болакай:
– Жаннатни тасвирлаяпман, сотаяпман опа. – деди.
– Қанчага сотасан? – деди чиройли жавобдан юзига табассум югурган аёл.
– Йигирма танга опа. – деди болакай.
Аёл пулни бериб, уйига кетди ва бу воқеаларни унутди. Ўша куни у бир туш кўрди-ки, Жаннатда юрибди..!
Аёл тушини эрига айтиб берди. Эри дарҳол аёли айтган жойга шошилди.
Қараса, бола ҳамон ўша ерда.
– Нима қиляпсан? – деди эркак.
Жавоб бир хил бўлди.
Эркак тағин сўради:
– Қанчага сотасан?
– Бир триллион! – деди болакай.
– Нималар деяпсан, ахир хотинимга йигирма тангага берибсан-ку?!
Бола деди:
– Амаки,амакижон! Аёлингиз у пулларни Жаннатни олиш учун эмас, менинг кўнглимни олиш учун берди. Сиз Жаннатни шунчалар арзон деб ўйладингизми?
Жаннат на арзон, на қимматдир.
Жаннатни олмоқ кўнгилларни олмоқ билан бўлади...

#Ибрат
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

❓Лақаб қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?

---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азоби қабрга дучор бўлувчилар кимлар?

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
​ҲАЁТ ЧИЗГИЛАРИ

📝Нью-Йорклик бир таксичи ўз саҳифасига қуйидаги воқеани ёзади:
Чақирув бўйича айтилган манзилга етиб келиб, сигнал чалдим. Бир неча дақиқа кутиб турдим. Уйдан ҳеч ким чиқмади. Қайта сигнал чалдим. Бу ўша кунги охирги рейсим бўлганлиги учун кетиб юборишни ҳам ўйладим. Лекин, аксинча, негадир машинадан тушдим-да, уй олдига бориб, эшикни тақиллатдим. «Бир дақиқа» — кекса аёлнинг хирилдоқ овози келди. Товушидан оғир бир нарсани полда судраб тортаётганга ўхшади.
Бир оз ўтгач эшик очилди. Қаршимда 90 ёшлардаги кекса аёл турарди. Устида читдан тикилган кўйлак, бошида эса кенг шляпа. Худди 1940-йиллардаги киноқаҳрамонлардек. Олдида унча катта бўлмаган чемодан. Ичкаридан уй анчадан бери ҳеч ким яшамаётганга ўхшарди. Барча мебеллар чойшаб билан ўралган. Деворда биронта ҳам соат ёки безак йўқ. Токчаларда эса битта ҳам идиш кўринмасди. Уйнинг бир бурчагида эса ичи тўла сурат ва шиша идишлар бўлган картон қути ётган эди.
— Сумкамни машинагача олиб боришга ёрдам беролмайсизми?-кекса аёлнинг илтимоси ҳаёлимни бузди. Чемоданини машинага жойлагач, қайтиб бордим-да аёлнинг қўлидан тутиб, машинамгача секин-аста келиб олишига ёрдамлашдим.
Шу арзимас ёрдамим учун қайта-қайта раҳмат айтди.
— Бемалол, хоним,-дедим мен. -Шунчаки йўловчиларимга онамга қандай муомала қилишларини ҳоҳласам, шундай муомалада бўламан.
— Эҳ, қандай яхши фарзанд экансиз-а,-деб қўйди аёл.
Машинага ўтиргач, бормоқчи бўлган манзилини айтди ва қўшиб қўйди:
— Шаҳар маркази бўйлаб кетсак бўладими?
-Майли-ю, лекин бу қисқа йўл эмас-ку?-жавоб бердим мен.
-Шошаётганим йўқ,-деди аёл.-Хосписга кетяпман барибир. (Хоспис — давосиз касалликнинг сўнгги босқичини бошидан кечираётганлар парваришланадиган махсус жой)
Ойнадан у аёлга бир қараб қўйдим. Нурли кўзлари ёниб турганди.
— Оилам аллақачон кетиб бўлган,-босиқлик билан давом этди аёл.-Врачнинг айтишича, менинг ҳам саноқли кунларим қолган.
Кекса хонимнинг бу гапидан кейин таксидаги ҳисоблагични ўчириб қўйдим.
— Қаерга десангиз, ўша ерга борамиз!
Кейинги 2 соат давомида шаҳар кездик. Йўлда у бир пайтлар лифт ходими бўлиб ишлаган бинони кўрсатди. Кейин эса вафот этган хўжайини билан ёшлигида бирга яшаган туманни айландик. Шунингдек, ҳали ёш қизалоқ пайтлари рақс билан шуғулланган, ҳозир эса мебел омборхонасига айланган жойни кўрсатди.
Баъзида бирор бино ёки торкўча қаршисида тўхтатарди-да, ҳеч нарса демасдан ўша жойга тикилиб ҳаёл суриб қоларди. Сўнгра бирданига:
— Чарчадим, кетдик,-дерди.
Ва ниҳоят, айтилган манзилга етиб келдик. Бу пастаккина, санаторияга ўхшаш бир бино эди. Икки санитар олдимизга келди ва аёлнинг машинадан тушишига кўмаклашишди. Менимча, аёлни кутиб туришган бўлса керак олдиндан. Юкхонани очиб, аёлнинг кичкина чемоданини олдим. Кекса хоним аллақачон ногиронлар аравачасига ўтириб олганди.
— Неча пул беришим керак,- сўради аёл ҳамёнини очиб.
— Ҳеч қанча,-дедим мен.
— Ахир, бу тирикчилингиз-ку?!
— Бошқа йўловчилар ҳам кўп.
Кейин эса ўйлаб ҳам ўтирмасдан, эгилдим-да, уни бағримга босдим. У ҳам мени қаттиқ қучиб қуйди.
— Сен мендек қари аёлга оз бўлса-да хурсандчилик улашдинг,-деди онахон.- Чин юракдан миннатдорман.
Унинг қўлини сиқиб қўйдим ва машинамга қайтдим… Орқамдан эса эшик ёпилгани эшитилди. Бу яна бир ҳаёт китобининг ёпилиши эди.
Қайтишда бошқа йўловчи олмадим. Бошим оққан томонга ҳайдаб кетавердим. Кун бўйи ўй-ҳаёлларим билан банд бўлдим. Деярли гапирмадим ҳам. Агар ўша аёлга асабийроқ ё бесабрроқ ҳайдовчи учраганда нима бўларди? Ёки бўлмаса, мен ҳам бир-икки сигнал чалиб, жавоб бўлмагач кетиб юборганимда-чи?
Сўзим охирида айтмоқчиман-ки, эҳтимол, шу қилган ишимдан кўра муҳимроқ бирор иш қилмагандирман ҳаётимда.
Кўпчилигимиз, ҳали буюк ишлар қиламан, деб кутиб яшашга одатланганмиз. Лекин аслида, буюк ишлар ўзимиз кутмаганда вақтда, атрофдагиларга арзимас бўлиб кўринган нарсаларда рўй беради.
Audio
🎧Бақара сурасининг 25-26-оятларини тингланг!

📖Яқин вақтда тафсирини тақдим этамиз, тадаббур ва тафаккур қилинг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Намоз ўқишни ўрганмоқчи эдим. Намоз ўқиётганда телефондан фойдалансам бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Намозда Фотиҳа сурасини ўқимай, адашиб зам сура ўқиб, кейин намоз сўнгида саждаи савҳ қилса бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
САБР

Бир ҳаким зотдан:
- Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин? - деб сўрадилар. Муборак зот шундай жавоб берибди:
- Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг гўзали!
- Нимаики бўлса, қабул қиласиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг тўғриси!
- Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг қийини!
- Яна биттаси бор, барча ишни Аллоҳга топширасиз, кейин сабр қиласиз. Бу эса сабрнинг энг каттасидир...

#Ибрат
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Мустаҳаб қилмасдан таҳорат олиб, ўқилган намоз намоз бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Жамоат бўлиб намоз ўқиганда фарзанд ўз отасига имомликка ўтса бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎧Бақара сурасининг 27 - 29-оятларини тингланг!

📖Яқин вақт ичида ушбу оятларнинг тафсирини тақдим қиламиз. Ўқинг, тадаббур ва тафаккур қилинг!
БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

27-, 28-, 29-оятлар


ٱلَّذِينَ يَنقُضُونَ عَهۡدَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مِيثَٰقِهِۦ وَيَقۡطَعُونَ مَآ أَمَرَ ٱللَّهُ بِهِۦٓ أَن يُوصَلَ وَيُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ

27. (Фосиқлар)ки, Аллоҳ билан боғланган аҳдни бузадилар, боғланишига буюрган нарсаларини узадилар ва ер юзида бузғунчилик қиладилар. Улар, шубҳасиз, зиён кўргувчилардир.

Аллоҳ улар билан ёлғиз У Зотгагина бандалик қилишларига, олдинги пайғамбарларнинг хабарларида келган элчисига эргашишларига аҳд боғлаганди. Мана энди улар Аллоҳ билан боғлаган аҳдларини бузяптилар, қариндошчилик ришталари каби Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни узяптилар, гуноҳлар қилиб, ер юзини фисқу фасодга тўлдиряптилар. Дунёда ҳам, охиратда ҳам насибаси қирқилганлар ана ўшалардир.

كَيۡفَ تَكۡفُرُونَ بِٱللَّهِ وَكُنتُمۡ أَمۡوَٰتٗا فَأَحۡيَٰكُمۡۖ ثُمَّ يُمِيتُكُمۡ ثُمَّ يُحۡيِيكُمۡ ثُمَّ إِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ

28. Аллоҳни қандай инкор қиласиз? Ҳолбуки, жонсиз эдингиз, У сизга жон берди. Кейин жонингизни яна олади. Кейин яна тирилтиради. Кейин эса У Зотга қайтариласиз.

Эй кофирлар, қилаётган ишларингиз жуда қизиқ-ку! Аллоҳни қандай инкор қиласизлар? Ахир У Зотнинг қудратини ўз жисмингларда кўриб турибсизлар-ку! Йўқ эдинглар. Сизларни йўқдан бор қилди, танангларга жон киритди. Кейин у жонни яна олади. Кейин сизларни қайта тирилтиради. Кейин У Зотга қайтасизлар ва қилган амалларингизнинг ҳисобини берасизлар.

هُوَ ٱلَّذِي خَلَقَ لَكُم مَّا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰٓ إِلَى ٱلسَّمَآءِ فَسَوَّىٰهُنَّ سَبۡعَ سَمَٰوَٰتٖۚ وَهُوَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ

29. У шундай зотки, сиз учун ердаги барча нарсани яратди. Сўнгра самога юзланди-да, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсани билгувчидир.

Заминдаги анҳорлару дарахтларни ва бошқа сон-саноқсиз нарсаларни сизлар учун биргина Аллоҳ яратиб берган. Уларни сизларга бўйсундириб қўйган. Шунинг учун улардан фойдалана оласизлар. Кейин самога юзланиб, уларни ҳам етти осмон қилиб яратган. У ҳамма-ҳамма нарсани биладиган Зотдир.

• Жаннатдаги биронта ҳам неъматнинг камайиб, етишмай қолмаслиги ва унга меҳнат-машаққатсиз эришилиши унинг камолини кўрсатиб турибди.
• Аллоҳ таоло зарб этган масаллардан фақат мўминларгина фойдалана оладилар. Зеро, уларгина сидқидилдан ҳидоят сари интиладилар ва ҳақиқатни излайдилар.
• Фосиқларнинг энг кўзга кўринган белгиларидан бири Аллоҳга ҳам, одамларга ҳам берган аҳдларини бузишларидир, Аллоҳ уланишга буюрган нарсаларни узишларидир ҳамда ер юзини фисқу фасодга тўлдиришларидир.
• Нарсалардаги асл қоида (асос тамал) мубоҳлик ва тозаликдир. Яъни, аслида ҳамма нарса мубоҳ ва тозадир. Чунки Аллоҳ таоло заминдаги ҳамма нарсаларни Ўз карами ила бандалари учун яратган.

azon.uz дан олинди
​“САБОТУЛ ОЖИЗИН” АСАРИ ШАРҲИ

Мадад қилса Худое оламорой,
Ҳабиб этса ишорат, айрилур ой.

Олам осмонларини Ўзининг ой-юлдузлари билан безаб, оройиш берувчи Зот – Оллоҳ таолонинг ёрдам-мадади етса, Оллоҳнинг ҳабиби – суюкли пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг ишорати билан ой ҳам иккига айрилади. Ривоят қилинишича, Макка кофирлари Пайғамбар алайҳиссаломга: “Агар сен чин Пайғамбар бўлсанг, бизларга анави ойни иккига бўлиб бер-чи”, – дейишди ва агар у зот шу ишни қилолса, иймон келтиришларини айтишди. Ўшанда ой тўлган кеча эди. Расули акрам Раббига илтижо қилиб, фазлу марҳаматини ёлвориб сўраган эди, баногоҳ тўлин ой қоқ ўртасидан бўлиниб, ярми Сафо тоғи устида, ярми эса унинг рўбарўсидаги Қайқаон тоғи устида пайдо бўлди. Бу мўъжизани кўриб турган мушриклар бир-бирига: “Муҳаммад бизларни сеҳрлаб қўйган блиши мумкин, қани, бу ерда ҳозир бўлмаган кишилардан ҳам бир сўраб кўрайлик-чи”, – дейишди. Айни пайтда Маккага кириб келган карвон аҳлидан сўрашган эди, улар ҳам йўлда келишаётганида Ойнинг иккига бўлинганини кўрганларини айтишди...

Калимин чеҳрасин қилмас учун зард,
Чиқарди лаҳзада Нил остидин гард.

Калим, яъни Оллоҳ таоло билан бевосита сўзлашиш неъмати ато этилган пайғамбар Мусо алайҳиссаломнинг юзлари Фиръавн зулмидан қочиб бораётган қавми олдида хижолатдан сарғайиб қолмаслиги учун бир лаҳзада Нил дарёси остидан тупроқ чиқарди. Ривоят қилинишича, Мусо пайғамбар бани Исроил қавми билан бирга Фиръавннинг зулмидан қутулиш учун Мисрдан чиқиб кетаётганларида, йўлларини тўсиб турган денгиз Оллоҳнинг қудрати билан иккига бўлиниб, йўл очилади ва ундан ҳаммалари соғ-омон ўтиб олишади. Уларни ортдан қувиб келаётган Фиръавн ва унинг лашкарлари эса, денгизнинг ўртасига етганларида иккига бўлинган денгиз бирлашиб, барчалари ғарқ бўлишади. Қиссадан ҳисса, Оллоҳ таоло Ўзининг ҳақ йўлидаги бандаларига улар қандай тангликда қолмасин, Ўзи истаган вақтда шундай нажот беради.

#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда

Рашид ЗОҲИДнинг "Равойиҳур райҳон" китобидан олинди
#хулоса

📚Аллоҳнинг каломига талпинмайдиган қалб, шубҳасиз, ислоҳга муҳтож.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔆Абдул Босит қорига эргашган ҳолда қилинган қироат.