Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Қўшни ҳам сотиладими?

Бир киши ҳовли-жойини сотмоқчи бўлди. Келган харидорларга шундай деди: “Ҳовлининг нархи икки минг, қўшни Абу Ҳамза учун яна икки минг динор. Харидорлар: “Сотиладиган қўшни ҳақида эшитмаган эканмиз”, деб айтишди. Шунда ҳовли эгаси: “Бу қўшнини сизларга шундайга ташлаб кетарканманми? У нима сўрасам, доим берса, ёрдам сўрасам ёрдам кўрсатса, фақир бўлиб қолсам, бой қилса, уйда бўлмаганимда оилам, болаларимни муҳофаза қилса, ҳимояласа”, деди.
Бу воқеани қўшниси Абу Ҳамза эшитгач унга тўрт минг динор пул бериб юборди ва: “Ҳовлингни сотма” деди.

Анвар АҲМАД

👉 @diyonatli
Audio
Нафақа ҳақида | Абдул Ҳамид домла
"Бахтиёр оила" китобидан

👉 @diyonatli
ГУНОҲЛАРНИНГ АСОСИ

Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

© Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

👉 @diyonatli
👍1
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларини тартиб билан баён этамиз:

1) Қосим (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

У Исломдан аввал Маккада туғилиб, гўдаклигида саҳиҳроқ қавлга кўра, ўн етти ойлигида, Исломдан аввал Маккада оламдан ўтган;

2) Зайнаб розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

Кўпчилик олимлар: «Зайнаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта қизлари бўлиб, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 30 ёшга тўлганларида туғилган ва ҳижрий 8 йили вафот этган», дейишади;

3) Руқайя розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 33 ёшга кирганларида туғилган ва ҳижрий 2 йил, Бадр жангидан сўнг вафот этган;

4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

Умму Кулсум розияллоҳу анҳо ҳижрий 9 йил, рамазон ойида вафот этган;

5) Фотима розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 41 ёшлик пайтларида туғилган;

6) Абдуллоҳ (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

Насл-насаб билан шуғулланувчи кўпчилик олимларнинг гапларига қараганда, Абдуллоҳга Тоҳир (тоза) ва Тоййиб (ёқимли) лақаблари берилган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганидан кейин Маккада туғилиб, ўша ерда гўдаклигида оламдан ўтган.

7) Иброҳим (онаси Мория розияллоҳу анҳо).

Ҳижрий 10 йил видолашув ҳажидан олдин, 18 ойлигида вафот этган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғил фарзандлари гўдаклик ёшларида ҳаётдан кўз юмишган.

Қизлари эса Ислом даврига етиб, мусулмон бўлишган. Ҳижрат қилишган, лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт пайтларида оламдан ўтиб кетишган.

Фақат кенжа қизлари Фотима розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан олти ой кейин ҳижрий 11 йил, рамазон ойида вафот этган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари фақат Фотима розияллоҳу анҳонинг Ҳасан розияллоҳу анҳу ва Ҳусайн розияллоҳу анҳу ўғилларидан тарқашган.

Фойдаланилган адабиётлар:

Мулла Али Қори, «Ал-фиқҳул акбар» шарҳи.

Шайх Муҳаммад Сулаймон Мансурфурий, «Раҳматун лил оламийн», 2-жуз, «Пайғамбарнинг авлоди».

«Фатово аш-шабакатил исломия», 2/362.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Ҳадис ва Ҳаёт», 19-жуз.


👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банда амалига суяниб қолмасин | «Ҳазрати Али» жоме масжиди имоми Салоҳиддин домла Шарипов

👉 @diyonatli
Э Н Г М У Ҳ И М В А З И Ф А

Ўз саҳифаларимни тўлдирар эканман, уч-тўрт кунлик воқеа-ҳодисалар билан, ҳатто беш-ўн йилда эскириб қоладиган мавзуларни ҳам қаламга олишни истамайман. Зотан, бундай масалалар бўйича баёнлар керагидан ортиғи билан топилади.

Дунёда шундай вазифалар борки, минг йил ўтса ҳам долзарблиги заррача камаймайди. Дунёнинг барча муаммолари тўпланса, у масалаларнинг олдида арзимас бўлиб қолаверади. Бу масалада муваффақ бўлиш - ҳар бир инсон учун дунё тўла бойликлардан афзалдир. Бу масалада ютқазишлик шунчалик аянчлики, дунёнинг барча ютуқлари унинг ўрнини тўлдиролмайди.

Инсонлар учун мана шу масалада ёрдамчи бўлиш эса - ҳар бир замонда дунёнинг энг муҳим ва шарафли вазифаларидан бўлиб келгандир.

Зеро, шу масаланинг ҳал бўлиши, ҳар бир инсоннинг дунё ва охират саодатининг, балки бутун дунёнинг обод бўлишининг василасидир, деган эътиқоддаман.
Зеро, дунёнинг яратилиш ғояси шудир.

Дунёнинг энг обод бўлган даврини тадқиқ қилсангиз, ўша давр инсонларидаги мана шу масаланинг муваффақиятли ҳал қилинганини кузатиш мумкиндир.
Иймоннинг тақозосига кўра ҳаёт кечирилмаган даврлар, шубҳасиз инсониятнинг энг қоронғу давридир.

Инсоният пайдо бўлибдики, унинг азалий орзуси - кўпроқ умр кўриш.

Фараз қилинг, дунёда инсонларнинг икки юз йил соғлом яшашини таъминлайдиган бир маъжун топилди. Ақли жойида бўлган ҳар бир инсон у нарсага талпинади. Ўша дорини қўлга киритиш учун, борини сарф қилади.

Энди, инсонга икки юз йил эмас, икки юз миллионлар йил саодатли ҳаётни таъмин этадиган бир маъжун таклиф этилса, у нарсага аҳамият бермай, лоқайд бўлган инсонни аҳмоқ дейилмаса, нима дейиш мумкин?

Инсонга икки дунё саодатининг эшигининг калити бўлган у маъжун - И Й М О Ндир !!!

Инсондаги муаммоларнинг энг каттаси - иймонсизликдир!

Башарият ҳасталикларининг энг даҳшатлиси - иймонсизликдир!

Дунёда орқасидан югуришга арзирли энг катта бойлик - ИЙМОНдир!

Унга заррача зарар берадиган ҳар қандай нарсадан - инсонни ҳалок қилувчи вирусдан қочгандек қочишлик - оқил инсоннинг энг муҳим вазифасидир!!!

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
👍1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла бугун - 3 феврал, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:30да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍1
ТАҚСИТ САВДОСИ

«Тақсит» сўзи луғатда бўлиб-бўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси нақд тўлашга нисбатан қимматроқ ёки баробар ёхуд пастроқ бўлишининг эътибори йўқ.

Ислом Фиқҳи Академиясининг еттинчи мажлисида ушбу савдо тўғрисидаги уламолар муноқашаларини тинглангач, унинг жоизлиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Албатта, ушбу савдо турининг ҳам тўғри бўлиши учун маълум шартлар амалга оширилиши керак.

Тақсит савдосининг шартлари:

1. Сотилаётган савдо молининг мубоҳ нарса бўлиши;

2. Савдо моли сотувчи ёки вакилининг мулкида бўлиши;

3. Бўлиб бериладиган маблағ бўлакларининг қиймати маълум бўлиши;

4. Муддатнинг аниқ тайинланган бўлиши;

5. Икки тараф насия ва муддат орасида иттифоққа келишмай, ажралиб кетмаслиги.



Тақсит савдосининг низоми

1-модда. Тақсит савдоси насия савдо турларидан бўлиб, бунда сотувчи ва олувчи келишилган пулни тайинланган вақтларда бўлиб-бўлиб тўлашга келишишади.

2-модда. Тақсит савдосининг битимида қуйидаги шартлар икки нусхада тўлиқ баён қилиниб, ҳар бир нусха сотувчи ва олувчининг қўлида бўлмоғи лозим:

1. Савдо молининг тўлиқ сифати;

2. Баҳонинг миқдори ва (агар берилса) олдиндан бериладиган маблағнинг миқдори;

3. Бўлиб тўлашга қўйилган муддатнинг аниқлиги;

4. Бўлиб тўланадиган маблағларнинг аниқлиги;

5. Бўлиб тўланадиган бўлакларнинг адади;

6. Бўлиб тўланадиган бўлакларнинг вақти;

7. Баҳонинг тўлиқ тўлаш шартлари;

8. Шу билан бирга, сотувчи ва олувчининг ўзидан содир бўлиши мумкин бўлган баёнотлар, ўзаро келишув асосида қандай баёнот ёки шартлар бўлса, уни келтириш...

3-модда. Савдо моли битим тузилган вақтда харидорга тўла-тўкис берилиши лозим;

Бериш – савдо молига боғлиқ бўлган нарсаларни ва ундан фойдаланишда доимий сифат бўлиб эътибор қилинадиган ҳар бир нарсани ўз ичига олади. Бу эса нарсанинг табиати, урф ва икки томоннинг мақсад тақозосига мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, савдо молини олувчи ундан ҳар қандай тўсиқсиз, тўлиқ тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлиши шарт ҳисобланади. Бу нарса шаръий истилоҳда «таслим» дейилади.

4-модда. Тақсит савдосида сотувчи харидордан баҳонинг ҳамма қисмини тўлиқ адо этгунича гаров ёки зарарнинг ва тўлиқ тўлашнинг кафолатини сўраши жоиздир;

5-модда.

А. Сотувчида тақситга сотиладиган товар қийматининг 20%дан кам бўлмаган маблағини олдиндан олиш ҳуқуқи бор;

Б. Харидор гаровни ёки зарар ҳамда тўлиқ тўлаш кафолатини келтирса, келишувга қараб, юқоридаги нисбат озайиши мумкин;

6-модда. Харидор бўлиб-бўлиб бериладиган пулни қайси манзилда адо қилишини ҳам аниқ белгилаб олишлари лозим.

7-модда. Битимда харидор зиммасидаги келишилган баҳонинг кўп қисми берилган бўлса ва харидор ўз зиммасидаги бўлаклардан бир қисмини беролмай қолса, икки тараф учун ҳам ушбу савдо шартномасини бузиш талаби жоиз бўлмайди;

8-модда. Харидор зиммасидаги бериши керак бўлган бўлакни камида икки маротаба ўз вақтидан кечиктирсагина, қолган пулни нақд қилиб бериш ҳақида тузилган келишув амалга ошади.

Тақсит савдосининг баъзи келишувларида, «Агар харидор келишилган маблағнинг бир бўлагини ваъдалашган вақтда адо қилмаса, қолган бўлаклари нақдга айланиб қолади ва бу ҳолатда сотувчи учун шу ҳолда харидордан қолган бўлакларнинг ҳаммасини нақд тўлашни талаб килиши жоиз бўлади», дейдиганлар ҳам бордир. Ушбу шарт жоизми? Бу масала айрим ҳанафий китобларида зикр қилинган.

«Хулосатул фатаво»да» шундай дейилади:

«Агар (сотувчи олувчига): «Бўлакнинг тўлаш вақти кирса-ю, тўламасанг, қолган (насия) бўлаклар нақдга айланади» деса, дуруст бўлади ва мол нақдга айланади».

Бу масала «Фатавои Баззозия»да ўзгартирилган, маъно у билан тўғри бўлмайдиган ҳолда зикр қилинган. Рамлий «Жомиъул фусулайн»га ёзган ҳошиясида ана ўшандан огоҳлантириб, қуйидагиларни айтади:

«Баззозия»да келган матннинг маъноси шундай:
Ижарага берувчининг «Қачон бўлакнинг тўлаш вақти кирса-ю, тўламасанг, қолган (насия) бўлаклар нақдга айланади» дейиши дуруст. Шундай булган тақдирда ижарага берувчининг «тўловнинг қолган қисмлари нақдга айланади», дейиши муддатни йўққа чиқаради. Чунки ижарага берувчи ўзининг бу талаби билан шартни бузган бўлади»

«Хулоса»нинг иборасида ҳам: «Қачон бўлакнинг тўлаш вақти кирса-ю, тўламасанг, қолган (насия) бўлаклар нақдга айланади», деса дуруст бўлади ва «мол нақдга айланади», дейиш билан муддатни йўққа чиқариш шартни бузганлиги сабабли ҳосил бўлади», дейилади.

Демак, ушбу фиқҳий матнлар бу каби шартни қўйишнинг жоизлигини кўрсатади. Харидор тақсит савдосидаги шартлардан айримларини бузганда сотувчида ҳам насия муддатини нақдга айлантириш ҳуқуқи ҳосил бўлади. Лекин бундай ҳолатда сотувчи нақдга айланган муддатдаги фойдаларни олмаслиги шартдир. Яъни сотувчи «Муддатни кутаман» деса, фойда олишга ҳақли бўлади, лекин харидорнинг айрим шартларни бузиши сабабли насия муддатини нақдга айлантирса, ўша муддатдаги фойдаларни чиқариб ташлаши лозимдир.

Товарни гаров қилиш.

Аксар фуқаҳолар товарни гаров қилишнинг қуйидаги кўринишига ижозат беришган. Харидор дастлаб товарни сотиб олади. Сўнгра уни ўз мулкига ўтказгач, сотувчининг ўзига гаров сифатида қайтаради. Лекин бунда гаров қилинган товар харидорнинг ўзида қолади. У ўша товарни ўз фойдасига ишлатади.

Ҳаскафий ушбу масалани «Дуррул мухтор»да зикр қилган: «Агар харидор сотувчидан сотиб олган нарсасини қабз қилганидан сўнг, «Ушлаб тур» деса, шу пайтда товарни ўз пулининг баробарида гаровга қўйган бўлади (Яъни товарнинг мулкияти харидорда собит бўлади. Агар товар ҳалокатга учраса, у харидорнинг ҳисобидан бўлади. Шунда шартнома бузилмайди. Бу шарҳни Ибн Обидин ушбу матннинг остида келтирган). Агар харидор товарни қабз қилмасдан олдин шу гапни айтса, у гаров бўлолмайди. Бундай пайтда бу баҳоси келгунча ушлаб турилган товар бўлади. Яъни товарнинг зоминлиги гаровнинг зоминлигидан ўзгачадир. Бир хил нарса икки турли кафолат билан кафолатланмайди. Бир-бирига зид икки нарсанинг бир жойда жамланиши тўғри эмас. Агар харидор мулкни ўзида собит қилишдан олдин сотувчига, «Товарни ушлаб тур, пулини олиб келаман», деса ва шу пайтда товар ҳалокатга учраса, савдо шартномаси бузилади».[2] Бундай гаров турида товар мулкиятини учинчи шахсга ўтказиб юбориш жоиз бўлмайди. Сотувчида агар харидор баҳони тўлай олмаса, товарни сотиб, ўз ҳаққини олиш имконияти бўлади.

Товарнинг ҳужжатини гаров сифатида ушлаб туриш

Ушбу гаров турида сотувчи товарнинг ўзини бўлмаса-да, унинг эгадорлик ҳужжатларини гаровда ушлаб турса бўлади. Бу ҳолда ҳужжатларни гаровда ушлаш билан гаров комил бўлади. Сўнгра гаров қилинадиган товар харидорнинг ўзида орият бўлиб қолади.

Агар ушбу савдони тақсит савдоси десак, мулкни харидорга мутлақ ўтказиб бермаслик билан тақсит савдосининг шартларидан бўлган мулк қилиб бериш йўққа чиқади. Шу билан бирга, харидор товарнинг аксар қисмини тўлаб бўлганидан сўнг сотувчи шартномани бузиб, товарни қайтиб олиши ҳам тўғри эмас. Ушбу ҳолатда харидор охирги қолган бўлакларни тўлай олмаса, қўлидаги мулкни сотиб, қолган бўлакларни тўлаши таклифи тўғрироқ бўлади. Бунда сотувчи харидорнинг қўл остидаги мулкни сотишига монеълик қилмаслиги шарт.

Бу кўринишда, агар тарафлар олдиндан келишиб олмаган бўлса, «Тушир, тезлат» қоидаси жоиздир. Мазкур қоида насия сабабли қўйилган устамани тушириб, қарзни тезлаб тўлашни жорий қилади. Агар сотувчи харидор тўлай олмаётган бўлакларни «Тушир, тезлат» қоидасига кўра оладиган бўлса, ўша бўлаклардаги фойда миқдорини чиқариб ташлаши керак. Биздаги жараёнларга кўра, мулкнинг ҳужжатларини харидорга расмий равишда ўтказиб бера олмаса ҳам, сотувчи ушбу мулкнинг харидорга ўтганлиги тўғрисида гувоҳлар олдида васиқа ёзиб бериши, лозим бўлиб қолганда харидорнинг ушбу мулкни сотишига тўсқинлик қилмаслиги лозимдир. Лекин харидор гаров ва кафолат сифатида олган машинасини қўйган бўлса, энди у токи ҳақини ўтаб бўлмагунича, гаров ёки кафолат сифатида қўйган нарсасини сотиб юбора олмайди.
👍2
Тақсит савдосида сотувчи харидордан йигирма фоиздан кам бўлмаган маблағни олдиндан олиши жоизлигини юқорида айтиб ўтдик. Шунга кўра сотувчи харидорга мулкни учинчи шахсдан олиб берар экан, дастлаб ўшани ўзига мулк қилиши, сўнгра харидорга сотиши, харидор имконият қилиб берган маблағ эса олдиндан олинган маблағ деб ҳисобланиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Тақсит савдоси учун қуйидаги шаклда битим тузиларкан, ушбу битим томонлар келишувига кўра, албатта тақсит савдосига мувофиқ тарзда ўзгартирилиши ҳам жоиздир.



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

("Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китобидан)


👉 @diyonatli
Audio
Аллоҳни зикр қилишнинг фойдалари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ГУНОҲКОРНИ СЎКМАНГ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар:

Агар сизлардан бир кишини гуноҳ содир этиб юрганини кўрсангиз, уни дуоибад ҳам, сўкманг ҳам. Унинг ҳаққига Аллоҳдан офият сўраб дуо қилинг.

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қасамнинг шаръий ҳукмлари | 3-қисм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Исломда аёлга эътибор: 43 мужаллад, 9000 дан ортиқ аёл таржимаи ҳоли!
Қуйида ушбу катта энциклопедия муаллифи доктор Муҳаммад Акрам Надавийнинг сўзлари:

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!».*

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Албатта, аёллар - эркакларнинг туғишганларидир».**

Ислом тарихи давомида тўққиз мингдан ортиқ фазилатли аёлларнинг таржимаи ҳолларини ўз ичига олган ушбу кенг жамланма, аёлнинг ҳолига ёлғон кўз тоши тўкиб, баланд овозда уввос солаётган ҳамда ўзига аёл ҳуқуқларининг сохта ҳимоячиси унвонини тақаётган ҳар қандай кишининг унини ўчиради.

Тўққиз минг таржимаи ҳол-а!!! Шуни унутмайликки, аёлларнинг ҳолати аслида сатр остида бўлади. Лекин шундай бўлсада, аёллар Исломда аҳамиятли ўрин эгаллаганлар. Улар наслларни тарбия қилиб етиштириш билан бирга илм тарқатиш ва фатво бериш майдонларида ҳам шарафли ва марказий ўринларни эгаллаб келганлар.

Юқоридагиларга аёл ҳаётнинг турли жабҳаларида ўз фикрини ижод эта олиши ва иштирок этишини қушимча қилиш мумкин. Масалан, мўминлар амири Умар розияллоҳу анҳу аёлларга бериладиган маҳрни чегараш истагини билдирганларида, у зотнинг олдида тик туриб: »Бу сизнинг ҳаққингиз эмас« деган аёлни олайлик. Шунда Умар: «Аёл тўғри айтди, Умар хато қилди», дегандилар.

Ҳазрати Хадича розияллоҳу анҳо тижорат соҳасида ишлардилар ва бунда эркаклар меҳнатидан маълум ҳақ эвазига фойдаланардилар. Шунингдек, саҳобийя Қойла Умму Анмор ҳам тижоратчи аёл эдилар ва юришлар ва даволаш ишларида қатнашардилар.

Яна Амра бинти Абдурраҳмонга қарайлик. Мадина қозиси Набат қабиласидан бир одамнинг қўлини темир узуклар ўғирлагани учун кесишга қарор берганини эшитганларида, унга: «Чорак динордан оз миқдор учун қўл кесилмайди», деб чопар юборадилар. Шунда қози бу аёлнинг фатволарини олиб, набатликни қўйиб юборган эди.

Қуйидаги улкан тавофутга бир назар солиб кўринг:
Исломдан аввал жоҳилият даврида бирор кишига қиз кўргани хушхабари етказилса, ғазабга тўлиб, юзи қорайиб кетарди. У қизчани тириклай кўмишга пинаги бузилмасдан, уни тупроққа қўярди. Мана бугун эса эркаклар билмаган илмни уларга ўргатиб турибди, уларнинг кўзидан қочган кўрсатмани ёдида сақлаб, бу ила эркакларни адашишдан қутқариб қолмоқда!!!

Ростини айтадиган бўлсак, ушбу китоб аёлларнинг таржимаи ҳоллари ва меҳнатларини ўз ичига олган энг улкан жамланмалардан ҳисобланади. Шояд, бу китоб (ҳақиқат устидаги) пардаларни кўтарса, мурод-мақсадни изоҳлаб берса, ҳақни ўз ўлчовига қайтарса ва бутун оламга томон Исломга соф ойна тута олса!

Ушбу жамланма фазилатли амалларга чақирувчи ва аввалгилар билан кейингилар орасини боғловчи кўплаб қиссалар, ибратли ҳикоялар, хабарлар қамраган. Ушбу жамланмани Ислом оламига омматан тақдим этиш билан бир қаторда уни оналар, опа-сингиллар ва қизларимизга хоссатан бағишлаймиз. Токи бу жамланма ақллару қалбларни беркитиб қўйган зулматларни ёритгувчи машъала бўлсин!

Оламларнинг парвардигори Аллоҳ таоло ҳамд бўлсин!
___
* Нисо сураси, 1. Оят маънолар таржимаси шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳга оид

Имом Абу Довуд ривоятлари.

Иброҳим ТОШҚОНДИЙ

👉 @diyonatli
👍4
Audio
Қасамнинг шаръий ҳукмлари | 3-қисм | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла бугун - 3 феврал, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:30да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍1
ТАКФИР ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Бирорта саҳобий ўз замонида бирор инсонни кофир деганми? Мен бирортасини шундай қилганини топмадим. Тобеъинлар даврида ҳам бирор кимса мўътазилийни кофир деганми, жаҳмийни кофир деганми, хорижийни кофир деганми ва шу каби бошқа фирқаларни ҳам кофир деганми эканлигига қулоқ тутдим. Аммо, бирортасини бундай деганини мутлақо эшитмадим.
Салафларга эргашишни даъво қилаётган кишилар эса, куфр ва такфир калималарини тинмай такрорлайдилар. Ҳатто, ушбу калималарни гўё Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш мақсадида тинмай такрорланадиган тасбиҳ калималарига айлантириб олганлар.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий

👉 @diyonatli
👍8
Савол-жавоб
Diyonat.uz
Муҳим саволларга жавоблар | Абдул Ҳамид домла (Жонли эфирдан ёзиб олинган)

👉 @diyonatli
👍2
Layl
Husaynxon Yahyo Abdulmajid
Go'zal qiroat

«Layl» surasi 🥺

Juma kuniga o'ziga xos tuhfa! Misrdan kelgan qiroat

👉 @HasanHusayn

#Husaynxon_Yahyo_Abdulmajid #Qiroat #Layl
👍3
ҲЕЧ КИМГА ЗУЛМ ҚИЛМАНГ

Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун кичкиналигида устози уни таёқ билан сабабсиз урди. Маъмун ундан: «Мени нега урдингиз?» деб сўради. Устози: «Жим!» деди. Маъмун ҳар сафар устозига мазкур саволни берса, устози унга: «Жим!» дерди. Орадан йигирма йил ўтгандан сўнг Маъмун халифалик мансабини эгаллади. Унинг биринчи қилган иши устозини ўз ҳузурига чорлаш бўлди. Устози келгач, ундан: «Болалигимда мени нега урган эдингиз?» деб сўради. Устози табассум қилди ва: «Ҳалиям унутмадингми?» деб сўради. Маъмун: «Аллоҳга қасамки, унутмадим», деб жавоб берди. Шунда устоз Маъмунга: «Мазлум зулмни унутмаслигини билишинг учун шундай қилгандим. Ҳеч кимга зулм қилма! Зулм мазлумнинг қалбидаги олов бўлиб, йиллар ўтса ҳам ўчмайди. Бандаларнинг бандаларга қилган зулмлари эскирмайди, чиримайди. Агар мазлум золимни кечирмаса, Аллоҳ золимга жавоб қайтариш пайтини, муносиб вақтда ва муносиб жойда ҳукм қилишни белгилаб қўяди» деди.

👉 @diyonatli
👍1