ҲИСОБНИНГНИНГ АВВАЛИ НАМОЗДИР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қиёмат куни, банданинг аввал ҳисоб қилинадиган нарсаси, намоздир. Агар намози яроқли бўлса, бошқа амали ҳам яроқли бўлади. Агар намози яроқсиз бўлса, бошқа амали ҳам яроқсиз бўлади", – дедилар.
Табароний ва Ҳоким ривояти.
👉 @diyonatli

👍2
БИЗ УЛАРНИ ГУНОҲДАН САҚЛАДИК
Раббоний олим, орифи биллоҳ Мулла Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ вафот этганларида 104 ёшда эдилар. Аммо ёш ва бақувват эдилар.
Имом ибн Касир ўзининг “ал-Бидоя ван- ниҳоя” асарида Абу Тоййиб Табарийнинг таржимаи ҳолини ривоят қилади. У зот ёши 102га етганида денгизга кемада сафарга чиқади. Кемадан тушаётганда шундай енгил сакараш билан сакраб тушдики, анча-мунча йигитлар эплай олмасди. Ундан: “Бунга қай йўсин эришдингиз? дея сўрашди. (Яъни, кексайиб қолган бўлсангизда, бундай соғлом, эпчил ва жисмонан тетиксиз). У зот шунда: “Бу аъзоларимизни йигитликда (гуноҳ, ҳаром ишларни бажаришдан) муҳофаза қилган, сақлаган эдик. Мана кексайганимизда манфаати тегяпти”, – дея жавоб берган эканлар.
Анвар АҲМАД

👍4
МЎМИННИНГ ХУЛҚИ ЧИРОЙЛИ БЎЛАДИ
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَكْمَلُ الْمُؤْمِنِينَ إِيمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўминлар ичида имони энг комили хулқи гўзалроғидир” (Абу Довуд, Термизий, Доримий ривояти. Ҳадис санади ҳасан).
Мўминлар имон жиҳатидан бир-биридан фарқ қилишади. Айримларнинг имони кучли. Айримларники заиф. Улар ичида кимнинг одоби гўзал бўлса, ўшанинг имони кучли, комил ҳисобланади. Ўзини билган инсон мана шу йўлда мусобақа қилади, хулқини сайқаллаш, янада яхши инсон бўлиш учун бор кучини сарфлайди. Чунки унинг Аллоҳ даргоҳидаги мақоми хулқига қараб белгиланади. Демак, мўмин банда мутакаббир, ёлғолчи, ҳасадчи, ғийбатчи, сергап, ваъдабоз, хиёнаткор, қўпол, баджаҳл, бесабр бўлмас экан. Акс ҳолда унинг имони заиф ҳисобланади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонини сийласин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, силаи раҳм қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши гапларни гапирсин ёки сукут сақласин” (Бухорий ривояти).
Бу ҳадисда Аллоҳга ва охират кунига ҳақиқий имон келтирган киши меҳмонини иззат-икром қилиши, қариндошлари билан яхши муносабат ўрнатиши, фақат фойдали гапларни гапириб, беҳуда сўзлардан сақланиши таъкидланяпти. Зеро, қалбида имони бор банда яхши ишларни ихлос билан, савоб умидида қилади. Қалбида имони бор инсон ҳаром ишлардан Аллоҳ қайтаргани учун тийилади.
Қалбга таъсири кучли бўлиши учун ҳар бир амал бошида “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса...” деб айтиляпти. Бу, “Мўмин бўлсангиз, айтилган ишларни қиласиз”, дегани. Бу худди ота фарзандини қаттиқроқ тергаш учун: “Агар ўғлим бўлсанг, гапимга кирасан”, дейишига ўхшайди.
Зиёуддин РАҲИМ

👍1
"ДУО ЎҚИЛГАН" ХАЛТАЧА
Эридан доим калтак ейдиган хотин бир куни мулланинг олдига бориб, дуо қилиб қўйишни сўради. Шунда мулла унга бир халтачани бериб,:
– Мана буни олинг. Бу ўқилган халтача. Қачонки, эрингиз сиз билан жанжаллашса, токи жим бўлмаганча тишлаб туринг, – дебди.
Аёл айтилганидек қилибди ва бир ойда эридан умуман калтак емайдиган бўлибди. Мулла қандай дуодан фойдаланганини мулладан бориб сўраганида у шундай жавоб қилибди:
– Аслида бу оддий халтача. Ҳамма ҳикмат эр билан жанжаллашмасдан жим ўтиришда!
P.S.: Кўрдингмизми, муҳтарама аёллар, керак пайтда сукут сақлашнинг фойдасини!
Нилуфар ОМОНОВА

Audio
👍4
И Й М О Н – ҳам нурдир, ҳам қувватдир
Шундай.
Ҳақиқий иймонни қўлга киритган одам, коинотга майдон ўқий олади. Иймоннинг қувватига кўра ҳодисаларнинг тазйиқларидан қутула олади. «Таваккалту аълаллоҳ» дейди. Ҳаёт кемасида, ҳодисаларнинг тоғлармисол тўлқинлари ичида камоли хотиржамлик билан сайр қилади. Ҳаётнинг бутун оғирликларини Мутлақ Қодир бўлган зотнинг қудрат қўлига омонат ўлароқ топширади. Роҳат билан дунёдан ўтади. Барзоҳда истироҳат этади. Сўнгра, абадий саодатга бориш учун Жаннатга уча олади.
Йўқса, таваккул этмаса, дунёнинг оғирликлари учишига эмас, балки асфали софилийнга тортади.
Демак, иймон тавҳидни, тавҳид таслимни, таслим таваккулни, таваккул икки дунёнинг саодатини тақозо қилади.
Фақат янглиш англама!
Таваккул, сабабларни бутунлай рад қилиш дегани эмасдир. Балки, сабабларни қудрат қўлининг пардаси билиб унга риоя қилишдир. Сабабларга ташаббус қилишни эса, бир нави феълий дуо деб билиб, мусаббабларни фақат Жаноби Аллоҳдан исташлик ва натижаларни Ундан деб билишлик ва Унга миннатдор бўлишдан иборатдир...»
Усмон КЎКЧАЛИК

1. Din nima? - ISLOM DINI kitobi
IRFON TV
1. Din nima?
"ISLOM DINI" kitobidan
Mualliflar: Ahmad Muhammad Tursun, Muhammad Sharif Juman
👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali
Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok

ТАБАССУМ
Имом Аъмаш бетоб бўлиб ётганди. Бир киши зиёратига келиб:
- Агар сизга малол келмаса, ҳар куни келардим, деди.
Шунда Аъмаш айтган эканлар:
- Биродарим, сиз менга уйингизда ўтирганингиздаям малол келасиз. Ҳар куни уйимга келсангиз, нима бўлар экан?!
😁😁😁
Имом Аъмашнинг аёли жуда чиройли эди. Бир куни ўрталарида низо бўлди, аёли у кишига қўполлик қилиб, гап қайтара бошлади.
Абу Билад исмли нотиқ, воиз дўстлари бўлиб, кўр эди.
Шу одамга хотинларидан шикоят қилиб, сиз аёлимга менинг илмим ва одамлар олдида обрўйимни эслатинг, насиҳат қилинг деди.
Абу Билад Аъмашнинг уйига келиб, хотинига айтди:
- Сиз қандай бахтли эканингизни унутманг. Эрингиз устозимиз, шайхимиз. Ҳалол - ҳаромни шу зотдан ўрганамиз. Кўзлари шабкўр, оёқлари қийшиқ, ҳунук эканига эътибор берманг...
- Эй аҳмоқ! - деди Аъмаш гапларини бўлиб: - ҳамма айбимни айтиб бўлдингку, Аллоҳ қалбингниям кўр қилгур, чиқ уйимдан!
Имом Заҳабийнинг «Сияр»ларидан.
Аллоҳ таоло имом Аъмашдан рози бўлсин! Ўзларидан 1300 йıл кейин яшаганларниям ажойиб табиатлари билан кулдира оладилар.
Маҳмуд УСМОН

👍3
ГЎЗAЛ ХОТИМA
Кечки соат иккиларда шифохонамизга бир аҳволи оғир қарияни олиб келишди. Муолажаларга қарамасдан комага тушиб қолдилар. Уч кундан сўнг тўсатдан ҳамширалар отахон ўзларига келдилар деган хабарни беришди. Умид билан қария ётган палатага шошдим. Борганимда қария нуқул "Нега уйғотмадинглар, аср вақти ўтиб кетяптику" деб безовталанардилар. Гапимизга кирмасликларини тушуниб рухсат бердик. Намоз ўқиб бўлгач, хайрият улгурдим, сал бўлса аср вақти ўтиб кетаркан деб хотиржам тортдилар. Муолажаларни қилиб, хонадан чиқиб ўз хонамга бордим. Орадан беш дақиқа ўтиб қарияга қараб турган ҳамшира хонамга югурганча кириб келди.
— Отахоннинг юраклари тўхтади. Югуриб қария ётган палатага бордим. Қанча уринсак ҳам сақлаб қола олмадик.
Оллоҳ таоло ўзининг суюкли бандасига гўзал хотима ато этиши шу бўлса керак.
(Реал воқеаларга асосланиб ёзилди).
Хадича КАРИМОВА

ДУНЁ МЎМИННИНГ ЗИНДОНИ, КОФИРНИНГ ЖАННАТИДИР
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الدُّنْيَا سِجْنُ الْمُؤْمِنِ، وَجَنَّةُ الْكَافِرِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннатидир” (Муслим ривояти).
Ҳар бир мўмин банда дунёда ҳаром ишлардан тийилади, машаққатли амалларни бажаради. Бу дунёда имонли киши кўнгли тусаган ишни қилишдан тўсилган. Унинг гарданига турли вазифалар юкланган. Вафот этганида мана шундан фориғ бўлади, Аллоҳ унга тайёрлаб қўйган доимий неъматларга, роҳат-фароғатга эришади. Аллоҳ таоло охиратда мўмин учун ҳозирлаб қўйган неъматлар олдида дунё худди ҳибсхонадек бўлиб қолади. Кофир эса дунёда нафси истаган ишларни қилади, уни тийиб турувчи нарса йўқ. Ўлганида доимий азобга, абадий бахтсизликка учрайди. Кофир кимса охиратда кўрадиган азоб-уқубатлар олдида дунё худди жаннатдек бўлиб қолади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розияллоҳу анҳуга: “Эй Абу Зар, албатта дунё мўминнинг зиндони, қабр унинг хотиржамлиги, жаннат борар жойидир. Эй Абу Зар, албатта дунё кофирнинг жаннати, қабр унинг азоби, дўзах борар жойидир”, деб айтганлар (Абу Нуайм ривояти).
Ривоят қилинишича, Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний қозилар қозиси бўлган даврда бир куни бозор олдидан уловга миниб, жуда чиройли кўринишда ўтди. Шунда каноп ёғи сотадиган бир яҳудий кутилмаганда унинг олдига бостириб келди. Яҳудийнинг кийимига ёғ тегиб, кир бўлиб кетган, ҳамма жойи тўзиган, кир-ифлос ҳолда эди. Ҳалиги киши Ибн Ҳажар минган улов нўхтасидан тутиб, “Эй Ислом шайхи, пайғамбарингиз даъвосига кўра, дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннати экан. Сен қандай қилиб зиндондасан? Мен қандай қилиб жаннатдаман?” деб сўради. Шунда Ибн Ҳажар: “Аллоҳ мен учун охиратда тайёрлаб қўйган неъматлар олдида мен ҳозир зиндондаман. Аллоҳ сен учун охиратда тайёрлаб қўйган аламли азоб олдида сен ҳозир жаннатдасан”, деб жавоб берди. Буни эшитган яҳудий ўша заҳоти мусулмон бўлди (Манба: “Файзул қодир”, Зайниддин Абдурауф Муновий).
Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзи юқоридаги набавий ҳадисга гўзал шарҳдир. Ҳақиқатан, ҳалол ва ҳаромни англаш, унга амал қилиш мўминни нафсни тийишга ундайди. Унинг олдидан нафс истайдиган турли ношаръий ишлар чиқади. Аммо тақво уни чегарада ушлаб туради. Ҳаром йўл билан осон пул топиш имкони бўла туриб, қийин, аммо ҳалол йўлни танлайди. Чунки у Аллоҳдан қўрқади. Ибодатларнинг ҳам ўзига яраша машаққати бор. Ҳамма ширин уйқудалигида бомдод намозига туради, ҳамма еб-ичиб юрганида рамазон рўзасини тутади. Тилини, кўзини, фаржини – бутун аъзоларини ҳаромдан тийиш осон эмас. Омонатдан кўра хиёнат, ростгўйликдан кўра алдов, кўзни тийишдан кўра ҳаромга қараш енгилроқ. Мана шулар эътиборидан мўмин банда дунёда маҳбус кабидир. Бироқ бу мукофотсиз қолмайди. У дунёни тарк этганида зиндондан чиқади, Аллоҳнинг раҳматига, неъматларига эришади. Кофирнинг ҳолати бунинг аксидир.

👍5
Тилдан етадиган улкан хатар ва жим юриш фазилати
«Бир аъробий Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб деди:
- Мени жаннатга киритадиган амални айтинг.
- Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан
қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни
тий, дедилар Расули акрам»
(Ибн Абу Дунё ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Сўзлаётган тил борки, албатта, унинг
олдида Оллоҳ турибди. Бас, нима деяётганини англаган киши Оллоҳдан
қўрқсин!»
Ибн Масъуд дейди: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Одамлар уч хилдир: ғоним, солим ва шоҳиб. Оллоҳ таолони зикр қиладиган
киши ғонимдир. (Ғоним-муваффақиятни қўлга киритган киши) Сукут сақлайдиган киши солимдир. (Солим - жисмоний ва маънавий соғлом киши.) Ботил амалларга шўнғиган киши шоҳибдир»
(Табароний ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Мўминнинг тили қалбида. Агар бирор
нарсани гапиришни хоҳласа, қалби билан ўйлайди, сўнг тилига чиқаради.
Мунофиқнинг тили қалбидан ташқарида, хаёлига келган нарсани тилига чиқаради, қалби билан ўйламайди»
(Хароитий ривояти).
Ийсо алайҳиссалом: «Ибодат ўн қисмдир. Шундан тўққизтаси жим юришда ва биттаси одамлардан узлатда» деди.
Расули акрам дейдилар: «Гапи кўп одамнинг йиқилиши кўп. Йиқилиши кўп одамнинг гуноҳи кўп. Гуноҳи кўп одам жаҳаннамга лойиқдир»
(Абу Наим ривояти).
"Тил офатлари" китобидан

Эй ўлим!
Биламан, бир кун огоҳлантирмай келиб қоласан. Эшигимни қоқмай, кириб келасан.
Қўлимда ишим, ўчоқда ошим, ёнимда аёлим, кўзимда ёшимга қарамай, кириб келаверасан, биламан.
На хабар берасан, на таклифни кутасан…
Дунё ҳали қалбимда, орзу-истакларим айни авж палласида, бирор ишим охирига етмаган ҳолатда дабдурустдан келиб қоласан.
Ваҳоланки тайёргарлигим йўқ, умидларим эса бир дунё бўлади. Очу тўқлигимга қарамай келаверасан…
Сен келганингда «Бир оз кутиб тур», «Бирпас туриб тур», «Сал кейинроқ кел» дейишга ҳам улгурмай қоламан.
Бирон нарса оволай дейишга ҳам улгурмайман... Дарвоқе, қабрда ёлғиз қолганимда нима керак бўлади ўзи? Сен эса керакли нарсаларни жомадонга тўлдирмасимдан, ҳеч ким билан хайрлашмасимдан, охирги пулларимни ҳисобимга туширишга улгурмасимдан келасан…
Ўғлимни охирги мартда кўриб қолай, сўнгги бор қизимнинг пешонасидан ўпай, сўнгги сўзларимни айтиб олай деганимга қарамай, кириб келаверасан.
Сен «Кирсам майлими?» деб ҳам ўтирмайсан. На ёшга қарайсан, на сўнгги луқмани ютишимни кутасан.
Оналарни фарзандсиз, фарзандларни онасиз, йигитларни ёрсиз қолдирасан.
Шодон кулгиларни қоқ ярмида узасан…
Ҳар келганингда бу ҳаётнинг алдов эканини эслатасан...
Эй ўлим!
Эшикларимизни энг кўп қоқадиган, аммо «Ким у?» дейишимизни кутиб ўтирмайдиган чақириламган меҳмонсан. Сени кўп учратамиз, аммо тезда унутиб юборамиз…
Сен хаёлларимда ҳам, режаларимда ҳам, қаламу қоғозимда ҳам, нону ошимда ҳам йўқсан…
Аммо биламан, сен бир кун хабар бермай, огоҳлантирмай келасан.
Ҳеч нарсага қарамай, сени унутганимизга ҳам, сени келмайди деб алданганимизга ҳам қарамай келасан.
Чала қолган, охирига етмаган ишларимни олиб кетасан.
Сен ҳеч кимга билдирмай, овозсиз келасан, аммо кетганингдан сўнг ортингдан бўронлар бошланади…
Сен бир кун тўсатдан келасан, шаҳло кўзларни, чарос қошларни, ақиқ лабларни, ширмой юзларни, гўзал қадду қоматларни чиритиш учун, энг латиф вужудларни эритиш учун келасан.
Сен қуруқ келмайсан - менга ёлғизликни туҳфа қилиб, барча афсус-надоматларни, ушалмаган орзуларимни, армонларимни олдимга маржондек тизиб қўйиб келасан…
Эй ўлим!
Майли, қандай келсанг келавер, қачон келсанг келавер!
Мен сенинг келишингга Роббимга иймонимни, Расулимга муҳаббатимни, солиҳ амалларимни тайёрлаб қўйганман.
Роббим, ҳаётимизнинг сўнгини хайрли қилгин.
Амалларимизнинг сўнггисини энг хайрлиси қилгин.
Кунларимнинг энг хайрлиси Роббул оламиннинг жамолини кўрган куним бўлсин…
Омин!
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

👍8
Audio
👍1
ФАЙЛАСУФ
(латоиф)
Суқрот айтади:
"Кичкиналигимда барвақт туришни хоҳламас ва ёқтирмас эдим. Бу эса онамга ёқмас эди. Чунки у киши мени бой савдогар бўлишимни хоҳлар эдилар.
Бир куни онам мени бир муаллимнинг ҳузурига олиб бордилар. Онам олдинроқ муаллимга "ўғлимга барвақт туришнинг фойдалари ҳақида гапириб ўғлимга насиҳат қиласиз", деб шипшитиб қўйган эканлар.
Биз келганимизда муаллим менга деди:
- Суқрот! Мен сенга бир гўзал ҳикоя айтиб бераман. Сен эса ундан қандай фойда олганингни гапириб берасан, майлими?
Мен:
-Майли, дедим.
Муаллим деди:
- Иккита чумчуқ бор эди. Улардан бири барвақт турар, ҳашаротларни овлар, жўжаларини боқар эди. Иккинчиси эса кўп ухлар барвақт туришни ёқтирмас эди. У шунинг учун оч қолар эди. Хўш нима фойда олдинг ҳикоядан?
Мен дедим:
- Барвақт турган ҳашаротларни чумчуқ ер экан!"
Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

Қўшни ҳам сотиладими?
Бир киши ҳовли-жойини сотмоқчи бўлди. Келган харидорларга шундай деди: “Ҳовлининг нархи икки минг, қўшни Абу Ҳамза учун яна икки минг динор. Харидорлар: “Сотиладиган қўшни ҳақида эшитмаган эканмиз”, деб айтишди. Шунда ҳовли эгаси: “Бу қўшнини сизларга шундайга ташлаб кетарканманми? У нима сўрасам, доим берса, ёрдам сўрасам ёрдам кўрсатса, фақир бўлиб қолсам, бой қилса, уйда бўлмаганимда оилам, болаларимни муҳофаза қилса, ҳимояласа”, деди.
Бу воқеани қўшниси Абу Ҳамза эшитгач унга тўрт минг динор пул бериб юборди ва: “Ҳовлингни сотма” деди.

ГУНОҲЛАРНИНГ АСОСИ
Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.
Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.
© Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларини тартиб билан баён этамиз:
1) Қосим (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).
У Исломдан аввал Маккада туғилиб, гўдаклигида саҳиҳроқ қавлга кўра, ўн етти ойлигида, Исломдан аввал Маккада оламдан ўтган;
2) Зайнаб розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).
Кўпчилик олимлар: «Зайнаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта қизлари бўлиб, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 30 ёшга тўлганларида туғилган ва ҳижрий 8 йили вафот этган», дейишади;
3) Руқайя розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).
У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 33 ёшга кирганларида туғилган ва ҳижрий 2 йил, Бадр жангидан сўнг вафот этган;
4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).
Умму Кулсум розияллоҳу анҳо ҳижрий 9 йил, рамазон ойида вафот этган;
5) Фотима розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).
Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 41 ёшлик пайтларида туғилган;
6) Абдуллоҳ (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).
Насл-насаб билан шуғулланувчи кўпчилик олимларнинг гапларига қараганда, Абдуллоҳга Тоҳир (тоза) ва Тоййиб (ёқимли) лақаблари берилган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганидан кейин Маккада туғилиб, ўша ерда гўдаклигида оламдан ўтган.
7) Иброҳим (онаси Мория розияллоҳу анҳо).
Ҳижрий 10 йил видолашув ҳажидан олдин, 18 ойлигида вафот этган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғил фарзандлари гўдаклик ёшларида ҳаётдан кўз юмишган.
Қизлари эса Ислом даврига етиб, мусулмон бўлишган. Ҳижрат қилишган, лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт пайтларида оламдан ўтиб кетишган.
Фақат кенжа қизлари Фотима розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан олти ой кейин ҳижрий 11 йил, рамазон ойида вафот этган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари фақат Фотима розияллоҳу анҳонинг Ҳасан розияллоҳу анҳу ва Ҳусайн розияллоҳу анҳу ўғилларидан тарқашган.
Фойдаланилган адабиётлар:
Мулла Али Қори, «Ал-фиқҳул акбар» шарҳи.
Шайх Муҳаммад Сулаймон Мансурфурий, «Раҳматун лил оламийн», 2-жуз, «Пайғамбарнинг авлоди».
«Фатово аш-шабакатил исломия», 2/362.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Ҳадис ва Ҳаёт», 19-жуз.