Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
МУХОЛИФНИ СЎКИШ, ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ ВА ЕРГА УРИШ ҲАҚИДА

Энг оғриқли ўринларимиздан бири мухолифни сўкиш, ҳақорат қилиш ва ерга уриш ҳолларининг ортиб бораётганидир. Гоҳида икки одамнинг бир-бирларига қарата тоқат қилиб бўлмайдиган ҳақоратларни ёғдираётганига дуч келиб қоламан. Унисига қарасам ҳам мен ҳурмат қиладиган одам, бунисига қарасам ҳам. Шунинг учун бу ҳақдаги мулоҳазаларимни айтиб ўтишни лозим топдим.

Аввало, гапиришдан мақсадни аниқлаб олайлик. Мақсад мухолифнинг дилига озор беришми ёки ҳақиқатни аниқлашми? Уни шарманда қилишми ёки ҳақиқатга қайтаришми? Атрофдагиларга ким зўрлигини кўрсатиб қўйишми ёки ҳақиқатни етказишми?

Қуйидаги мулоҳазаларим ана шу ҳақиқатни аниқлаш, ҳақиқатга қайтариш ва ҳақиқатни етказишни мақсад қилганларга қаратилган:

1. Сўкиш ва ҳақорат қилиш динимизда ўта қаттиқ тақиқланган;
2. Маънавий куч етишмай қолганда моддий кучга эҳтиёж сезилади, деган гап бор. Сўкиш ва ҳақорат қилиш маънавий куч эмас;
3.Сўкиш ва ҳақорат қилиш натижасида қадрингиз тушиб, кейин тош босадиган гапларингиз ҳам ўз вазнини йўқотиши эҳтимолдан холи эмас;
4. Ҳақорат қилинган одам сизга нисбатан, ўзи киму гапи ким, қабилида иш тутишга мажбур бўлиб қолади. Чунки дилга бораётган озорни даф қилишнинг бундан енгилроқ йўли йўқ;
5. Ҳақорат қилинган одам ҳам ўз навбатида сизга қарши ҳақоратларни қўллайди;
6. Ҳақорат қилинган одамнинг тарафдорлари билан сизнинг тарафдорларингиз орасида жар пайдо бўлади ва у борган сари кенгайиб бораверади;
7. Бир-бировни таҳқирлаш натижасида кузатувчилар орасидаги динга янги кирганлар ёки динга мойил кишиларнинг диндорларни ёқтирмай қолиш ҳоллари юз бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас;
8. Бирлашиш, жипслашиш орзусида юрган холис ниятли кишиларга ўта қаттиқ зарба бериши ҳам тайин. Кейин улар тарвузи қўлтиғидан тушиб кетган одамдек довдираб қоладилар;
9. Сўкиш ва ҳақорат қилишнинг ижобий таъсири билан салбий таъсири - фойда-зарари солиштирилганда юздан бирга тўғри келса керак, деб ўйлайман. Бир фойдани кўзлаб, тўқсон тўққиз зарарни кўтариш ақлли кишининг иши эмас;
10. Сўкиниш ҳолатлари кўп ўринларда ўқувчиларни баҳс-мунозаралардан безишга олиб боради. Ҳолбуки, ҳозирги кунда биз соф баҳс-мунозараларга ўта-ўта муҳтож бир ҳолатдамиз...

Мулоҳазалар силсиласини яна давом эттириш мумкин, албатта...
Аллоҳ барча мусулмонларнинг дилларини бирлаштирсин, ўртадаги иноқлик, аҳиллик, бирдамлик ришталарини мустаҳкамласин. Омин.

Муқим МАҲМУД

👉 @diyonatli
👍3
Audio
Омонотдорлик ва ваъдага вафо фазилати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Омонотдорлик ва ваъдага вафо фазилати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
МУАЗЗИНГА ИЖОБАТ ЭТИШ

Ҳадисларда айтилишича, азон эшитган киши муаззин айтган калималарни такрорлаб туради. Бунинг ўзига хос фазилати бор.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا سَمِعْتُمْ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Агар азон эшитсангиз, муаззин айтганини такрорланг” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган).
Бу ерда муаззиннинг ҳар бир жумласини қайтаришга чақирилмоқда. Бошқа ривоятда икки ўринда: муаззин “Ҳайя алас солааҳ”, “Ҳайя алал фалааҳ” деганида бошқа зикр айтиш тавсия этилган.

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا قَالَ الْمُؤَذِّنُ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ فَقَالَ أَحَدُكُمْ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الصَّلاَةِ قَالَ: لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الْفَلاَحِ قَالَ: لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ ثُمَّ قَالَ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ قَالَ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ ثُمَّ قَالَ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ قَالَ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар муаззин: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, деса, бирингиз: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, дейди. Агар у: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ”, деса, (эшитувчи) ҳам: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Ашҳаду анна муҳаммадар росувлуллоҳ”, деса, у: “Ашҳаду анна муҳаммадар росувлуллоҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Ҳайя алас солааҳ”, деса, у: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Ҳайя алал фалааҳ”, деса, у: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, деса, уям: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, дейди. (Муаззин): “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, деганида (эшитувчи) қалбдан: “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, деса, жаннатга киради” (Муслим, Абу Довуд, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ривоят қилган).
Азон эшитган одам муаззин жумлаларини такрорлайди. Фақат икки ҳайъалада “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ” дейди . Буям кишини хушуъга ундайди. Зеро, “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ” дейиш билан Аллоҳга илтижо этилади, қалб Унга боғланади. “Ҳавл” ҳаракат дегани. Яъни, барча ҳаракатлар Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлади. Агар Аллоҳ истамаса, бирон ишни бажаришга, ёмонликдан сақланишга, яхшилик касб этишга банда тоқати етмайди. Аллоҳ асраган кишигина маъсиятдан омон қолади. Аллоҳ ёрдам берган одамгина У Зотга тоат-ибодат қилиш имконига эга бўлади .
“Ҳайя ъалас солааҳ, ҳайя алал фалааҳ” жумласи “Намозга шошилинглар, нажотга шошилинг” маъносини англатади. Муаззин шундай деганида эшитувчи “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дейди. Унинг маъноси: “Бу – улуғ иш. Мен заифман, ожизман. Уни бажаришга куч-қувватим етмайди. Магар Аллоҳ Ўзи тавфиқ берса, шундагина қодир бўламан ”.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِذَا سَمِعْتُمْ الْمُؤَذِّنَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ ثُمَّ صَلُّوا عَلَيَّ فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاَةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا ثُمَّ سَلُوا اللَّهَ لِي الْوَسِيلَةَ فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الْجَنَّةِ لاَ تَنْبَغِي إِلاَّ لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللَّهِ وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ فَمَنْ سَأَلَ لِي الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
👍4❤1
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитган экан: “Агар муаззин (азони)ни эшитсангиз, унинг айтганини такрорланг. Кейин менга салавот йўлланг. Зеро, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Шундан сўнг Аллоҳдан мен учун васила сўранг. (Васила) жаннатдаги бир мартаба бўлиб, Аллоҳ бандаларидан фақат биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимдан умид қиламан. Ким мен учун васила сўраса, унга шафоат ҳалол бўлади” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган).
Демак, азондан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилади, у зот учун васила сўралади, суннатда келган дуолар ўқилади. Васила сўраш дуоси қуйида келтирилади:

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма робба ҳаазиҳид даъватит тааммаҳ, вас-солаатил қоимаҳ, аати муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ, вабъасҳу мақомам маҳмувданиллазий ва-ъаттаҳ”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ – бу мукаммал даъват, қоим бўлувчи намоз (дуо, салавот) Парвардигори, Муҳаммадга василани, фазилатни бер, у зотни Ўзинг ваъда қилганинг мақталган мақомда тирилтир”.
Васила – жаннатдаги олий мартаба.
Мақталган мақом – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваъда қилинган буюк шафоат мақоми.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким азон эшитганидан кейин: “Аллоҳумма робба ҳаазиҳид даъватит тааммаҳ, вас-солаатил қоимаҳ, аати муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ, вабъасҳу мақомам маҳмувданиллазий ва-ъаттаҳ”, деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлади ”.
Байҳақий “Сунан”да ҳасан санад билан келтирган ривоятда “Иннака лаа тухлифул мийъаад” зиёда қилинган.
Ким қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига эришишни истаса, азондан кейин салавот айтади, у зот учун васила сўрайди. Шунингдек, ўзи ҳамда мўмин-мусулмон биродарлари ҳақига дуо қилади. Чунки азон билан иқомат орасидаги дуо мустажобдир.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لاَ يُرَدُّ الدُّعَاءُ بَيْنَ الأَذَانِ وَالإِقَامَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَهَذَا حَدِيثٌ صَحِيحٌ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Азон билан иқомат орасидаги дуо рад этилмайди” (Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ривоят қилган. Бу – саҳиҳ ҳадис).
Намоз билан боғлиқ ҳар бир ҳаракат, ҳар бир сония қадрли. Ана шу онларда хаёл бир ерга жамланса, дунё ташвишлари бироз бўлса-да унутилса, намозга эътибор ортади, дилда хушуъ пайдо бўлади

Зиёвуддин Раҳимнинг “Намозда хушуъ” китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Forwarded from Tavakkalna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандли бўлолмаса қабристонда қўй сўйиш керакми?

Абдухамид домла Маликов

👉: Кўрсатувни тўлиқ ҳолда кўриш

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |Twitter| WEBSITE
👍4
Фарзандли бўлолмаса қабристонда қўй сўйиш керакми?
Абдухамид домла Маликов
Фарзандли бўлолмаса қабристонда қўй сўйиш керакми?

Абдухамид домла Маликов

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |Twitter| WEBSITE
👍3
ИСЛОМ ФАРЗАНДЛАРИ

Муртадларнинг адабини бериб қўйган Абу Бакр розиёллоҳу анҳу сиёсий билимлардан дарс олмаган.
Форс ва Рум империяларини мағлуб қилган Умар розиёллоҳу анҳуда халқаро қонунлардан диплом бўлмаган.
Бадавлат ва сахий Усмон розиёллоҳу анҳу иқтисоддан дарс олмаган.
Ҳаким зот бўлмиш Али розиёллоҳу анҳунинг фалсафадан дипломлари йўқ эди.
Буюк қўмондон Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу ҳарбий академияларни битирмаган.
Умматнинг энг ишончли кишиси қўмондон Абу Убайда розиёллоҳу анҳу бошқарув ҳақида бирорта китоб ўқимаган.
Буюк фатҳларни амалга оширган саҳобалар, тобеъинлар ва уларнинг тобелари Американинг ҳарбий лагерларида малака оширишмаган.

Бор йўғи буюк ИСЛОМ уларни бунёд қилган!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбарлар билан бирга бўлишни хоҳлайсизми? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
САВДОГАР

Савдогар танишларимдан бири айтади:
"Катта Дамашқ бозоридаги тожирлардан бирининг олдига кирдим. Уни жуда яхши танирдим. У катта савдогарлардан бўлиб, тўрт милиард лирадан зиёда сармояга эга эди.
У менга ўзининг ғам- ташвишлари, машаққатлари, қанчалар сиқилганию уйи ва бола-чақасидан нақадар нафратланиши ва одамларнинг муомаласини ёқтирмаслигини айтиб шикоят қилди.
Ҳаёти тўкис бўлган бу кимсанинг гапларини эшитиб, унинг олдида туришга ўзимда куч топа олмадим.
Сўнгра бир қанча вақт ўтиб, Аллоҳнинг ҳикмати билан ҳижобли бир аёл савдо дўконимга кирди. У биздан (ҳар ойда 1000лиралик уй ижараси учун) молиявий кўмак беришимизни истар эди.
Ундан қаерда истиқомат қилишини сўрадим. Унинг манзилини олиб:
- Эртага менинг ҳузуримда хайрия жамиятидаги кишилар йиғилишади. Уларга сен ҳақингда айтиб, ёрдам беришларини сўрайман!.- дедим.
Эртаси куни йиғилганларга у ҳақида хабар бериб, унга ёрдам бериш кераклигини айтдим.
Улар:
- У аёлга албатта ёрдам берамиз. Эртага сиз биз билан борасиз! - дейишди.
Унинг уйига борганимизда ҳаммамиз яшин ургандек қотиб қолдик. Унинг яшайдиган "уй"и иккита бинони бир-бирига боғлайдиган зинапоя остида жойлашган экан. "Уй"да бир хона бўлиб, унинг тор бурчагида ошхона ва жиҳозлар жойлашган эди. Ушбу бошпананинг ижараси ойига минг лира экан.
Уйнинг ичи озода, саранжом-саришта эканига гувоҳ бўлдик. Аёлнинг эри бемор бўлиб тўшакка михланган экан. Болаларининг эса ҳолати яхши, кийимлари покиза, ўйнаб юришарди.
Аллоҳга қасамки, бу уй жаннатнинг бир парчаси эди, гўё.
Ўзим билан келганларга аёлни таништирдим. Биз унга 2000 лира ёрдам қилмоқчи бўлдик.
У бизга:
- Минг лира етади. Турмуш ўртоғимнинг нафақаси рўзғоримизга кифоя қилади, минг лира ижара пулига қийналиб турган эдик.- деди.
Унинг бу гаплари мени тамоман тўхтатиб қўйган эди. Ўзимга-ўзим:
- Субҳаналлоҳ! Сармояси тўрт милиард бўлган савдогарнинг ўз ҳаётидан нолиши ва касалманд эри ва болалари билан фақирона ҳаёт кечираятган бу аёлнинг иффати, ризоси ва қаноатини кўр! Бу уй гўё жаннатнинг бир бўлаги каби-я!- дер эдим."
У аёлда Аллоҳ таолонинг ҳар нарсага Қодир Зот эканига маърифат бор эди.
Аллоҳ таоло айтади:
"Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёматда кўр ҳолида тирилтирурмиз." (Тоҳа сураси 123-124)
Ибрат:
Аллоҳ таоло сенга бериб бахтсиз қилишга ҳам, маҳрум этиб, саодатманд этишга ҳам Қодир Зот. Сенга қаноат ва ризони ато қилган бўлса, сен ер юзидаги энг бахтиёр инсонсан!
Аллоҳим! Бизларни тоатинг ва тақвоинг билан саодатли эт! Ризоингга муваффақ қил! Амийн.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

👉 @diyonatli
👍4
ФОЖИРЛАР ҲАМ ДИНГА ХИЗМАТ ҚИЛИШИ МУМКИН

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бу динни фожир киши билан ҳам қўллаб қўяверади”, деб айтганлар”.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича эди:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга (жангда) қатнашдик. Мусулмонликни даъво қилаётган бир киши ҳақида: «Манави дўзах аҳлидан», дедилар. Жанг бошлангач, ўша киши қаттиқ жанг қилди. Бир пайт унга жароҳат етди. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, «Манави дўзах аҳлидан», деганингиз бугун қаттиқ жанг қилди ва ўлди», дейилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах сари», дедилар. Шунда баъзи одамлар шубҳага тушай деб қолишди. Улар шу ҳолда турганларида, «У ўлмабди, лекин жароҳати оғир экан», дейилди. Кеч тушгач, у жароҳатга сабр қила олмай, ўзини ўлдирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бунинг хабари берилди. Шунда у зот: «Аллоҳу акбар! Гувоҳлик бераманки, мен Аллоҳнинг бандаси ва Расулиман!» дедилар. Кейин Билолга буюрдилар, у: «Билингларки, жаннатга фақат мусулмон жон киради. Аллоҳ бу динни фожир киши билан ҳам қўллаб қўяверади», дея одамларга жар солди». (Имом Бухорий ривояти).

Анвар АҲМАД

👉 @diyonatli
Audio
Nogironlarning tayammum qilishi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

👉 YouTube orqali ko'rish uchun

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍2
ҲИСОБНИНГНИНГ АВВАЛИ НАМОЗДИР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Қиёмат куни, банданинг аввал ҳисоб қилинадиган нарсаси, намоздир. Агар намози яроқли бўлса, бошқа амали ҳам яроқли бўлади. Агар намози яроқсиз бўлса, бошқа амали ҳам яроқсиз бўлади", – дедилар.

Табароний ва Ҳоким ривояти.

👉 @diyonatli
👍2
БИЗ УЛАРНИ ГУНОҲДАН САҚЛАДИК

Раббоний олим, орифи биллоҳ Мулла Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ вафот этганларида 104 ёшда эдилар. Аммо ёш ва бақувват эдилар.
Имом ибн Касир ўзининг “ал-Бидоя ван- ниҳоя” асарида Абу Тоййиб Табарийнинг таржимаи ҳолини ривоят қилади. У зот ёши 102га етганида денгизга кемада сафарга чиқади. Кемадан тушаётганда шундай енгил сакараш билан сакраб тушдики, анча-мунча йигитлар эплай олмасди. Ундан: “Бунга қай йўсин эришдингиз? дея сўрашди. (Яъни, кексайиб қолган бўлсангизда, бундай соғлом, эпчил ва жисмонан тетиксиз). У зот шунда: “Бу аъзоларимизни йигитликда (гуноҳ, ҳаром ишларни бажаришдан) муҳофаза қилган, сақлаган эдик. Мана кексайганимизда манфаати тегяпти”, – дея жавоб берган эканлар.

Анвар АҲМАД

👉 @diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қасамнинг шаръий ҳукми | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
МЎМИННИНГ ХУЛҚИ ЧИРОЙЛИ БЎЛАДИ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَكْمَلُ الْمُؤْمِنِينَ إِيمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўминлар ичида имони энг комили хулқи гўзалроғидир” (Абу Довуд, Термизий, Доримий ривояти. Ҳадис санади ҳасан).
Мўминлар имон жиҳатидан бир-биридан фарқ қилишади. Айримларнинг имони кучли. Айримларники заиф. Улар ичида кимнинг одоби гўзал бўлса, ўшанинг имони кучли, комил ҳисобланади. Ўзини билган инсон мана шу йўлда мусобақа қилади, хулқини сайқаллаш, янада яхши инсон бўлиш учун бор кучини сарфлайди. Чунки унинг Аллоҳ даргоҳидаги мақоми хулқига қараб белгиланади. Демак, мўмин банда мутакаббир, ёлғолчи, ҳасадчи, ғийбатчи, сергап, ваъдабоз, хиёнаткор, қўпол, баджаҳл, бесабр бўлмас экан. Акс ҳолда унинг имони заиф ҳисобланади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонини сийласин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, силаи раҳм қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши гапларни гапирсин ёки сукут сақласин” (Бухорий ривояти).
Бу ҳадисда Аллоҳга ва охират кунига ҳақиқий имон келтирган киши меҳмонини иззат-икром қилиши, қариндошлари билан яхши муносабат ўрнатиши, фақат фойдали гапларни гапириб, беҳуда сўзлардан сақланиши таъкидланяпти. Зеро, қалбида имони бор банда яхши ишларни ихлос билан, савоб умидида қилади. Қалбида имони бор инсон ҳаром ишлардан Аллоҳ қайтаргани учун тийилади.
Қалбга таъсири кучли бўлиши учун ҳар бир амал бошида “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса...” деб айтиляпти. Бу, “Мўмин бўлсангиз, айтилган ишларни қиласиз”, дегани. Бу худди ота фарзандини қаттиқроқ тергаш учун: “Агар ўғлим бўлсанг, гапимга кирасан”, дейишига ўхшайди.

Зиёуддин РАҲИМ

👉 @diyonatli
👍1
"ДУО ЎҚИЛГАН" ХАЛТАЧА

Эридан доим калтак ейдиган хотин бир куни мулланинг олдига бориб, дуо қилиб қўйишни сўради. Шунда мулла унга бир халтачани бериб,:
– Мана буни олинг. Бу ўқилган халтача. Қачонки, эрингиз сиз билан жанжаллашса, токи жим бўлмаганча тишлаб туринг, – дебди.

Аёл айтилганидек қилибди ва бир ойда эридан умуман калтак емайдиган бўлибди. Мулла қандай дуодан фойдаланганини мулладан бориб сўраганида у шундай жавоб қилибди:
– Аслида бу оддий халтача. Ҳамма ҳикмат эр билан жанжаллашмасдан жим ўтиришда!

P.S.: Кўрдингмизми, муҳтарама аёллар, керак пайтда сукут сақлашнинг фойдасини!

Нилуфар ОМОНОВА

👉 @diyonatli
Audio
Қасамнинг шаръий ҳукми | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4
И Й М О Н – ҳам нурдир, ҳам қувватдир

Шундай.
Ҳақиқий иймонни қўлга киритган одам, коинотга майдон ўқий олади. Иймоннинг қувватига кўра ҳодисаларнинг тазйиқларидан қутула олади. «Таваккалту аълаллоҳ» дейди. Ҳаёт кемасида, ҳодисаларнинг тоғлармисол тўлқинлари ичида камоли хотиржамлик билан сайр қилади. Ҳаётнинг бутун оғирликларини Мутлақ Қодир бўлган зотнинг қудрат қўлига омонат ўлароқ топширади. Роҳат билан дунёдан ўтади. Барзоҳда истироҳат этади. Сўнгра, абадий саодатга бориш учун Жаннатга уча олади.

Йўқса, таваккул этмаса, дунёнинг оғирликлари учишига эмас, балки асфали софилийнга тортади.

Демак, иймон тавҳидни, тавҳид таслимни, таслим таваккулни, таваккул икки дунёнинг саодатини тақозо қилади.

Фақат янглиш англама!
Таваккул, сабабларни бутунлай рад қилиш дегани эмасдир. Балки, сабабларни қудрат қўлининг пардаси билиб унга риоя қилишдир. Сабабларга ташаббус қилишни эса, бир нави феълий дуо деб билиб, мусаббабларни фақат Жаноби Аллоҳдан исташлик ва натижаларни Ундан деб билишлик ва Унга миннатдор бўлишдан иборатдир...»

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
1. Din nima? - ISLOM DINI kitobi
IRFON TV
1. Din nima?

"ISLOM DINI" kitobidan

Mualliflar: Ahmad Muhammad Tursun, Muhammad Sharif Juman

👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok
👍2
ТАБАССУМ

Имом Аъмаш бетоб бўлиб ётганди. Бир киши зиёратига келиб:
- Агар сизга малол келмаса, ҳар куни келардим, деди.
Шунда Аъмаш айтган эканлар:
- Биродарим, сиз менга уйингизда ўтирганингиздаям малол келасиз. Ҳар куни уйимга келсангиз, нима бўлар экан?!

😁😁😁

Имом Аъмашнинг аёли жуда чиройли эди. Бир куни ўрталарида низо бўлди, аёли у кишига қўполлик қилиб, гап қайтара бошлади.
Абу Билад исмли нотиқ, воиз дўстлари бўлиб, кўр эди.
Шу одамга хотинларидан шикоят қилиб, сиз аёлимга менинг илмим ва одамлар олдида обрўйимни эслатинг, насиҳат қилинг деди.
Абу Билад Аъмашнинг уйига келиб, хотинига айтди:
- Сиз қандай бахтли эканингизни унутманг. Эрингиз устозимиз, шайхимиз. Ҳалол - ҳаромни шу зотдан ўрганамиз. Кўзлари шабкўр, оёқлари қийшиқ, ҳунук эканига эътибор берманг...
- Эй аҳмоқ! - деди Аъмаш гапларини бўлиб: - ҳамма айбимни айтиб бўлдингку, Аллоҳ қалбингниям кўр қилгур, чиқ уйимдан!

Имом Заҳабийнинг «Сияр»ларидан.

Аллоҳ таоло имом Аъмашдан рози бўлсин! Ўзларидан 1300 йıл кейин яшаганларниям ажойиб табиатлари билан кулдира оладилар.

Маҳмуд УСМОН

👉 @diyonatli
👍3