Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
САЛОВАТНИНГ БАРОКАТИ

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»

Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.

👉 @diyonatli
👍2
МЎМИННИНГ ҚАБРИ

Бир мўмин киши вафот этибди. Қабрда қўрқиб ётса бир овоз эшитилибди:
-Эй,банда умрингда бирон закот берганмисан?
Одам: - Йўқ, мен ахир жуда камбағал эдим.
Яна овоз эшитилибди:
-Қуръон ўқидингми хаётда?
-Йук мен бесавод эдим афсус...

Изингда дуо қиладиган ва дуоси етиб турадиган фарзанд тарбияладингми?
-Йўқ...мен бефарзанд эдимку ё Раб..-
деб мумин йиғлай бошлабди.
Қабр жуда дахшатли экан, мўмин:
- Энди дўзахда куядиган бўлдима.. деб ётса қабр нурга тўлибди ва унга бир тарнов туширилибди. Тарновдан шарбат оқа бошлабди.
Мўмин э Худо... бу неъмат нима учун деб сўраса:
-Бир пайтлар йўлда усиб ётган тиконларни чопиб ташлаб савоб олган экансан- деган овоз эшитибди.
Яна бир тарнов тушиб ундан хам шарбат оқа бошлабди. Одам хайрон бўлиб турса:
-Бу бир пайтлар кўприк қураётган усталарга бир челак сув берган экансан-
деган овоз эшитибди.
Учинчи тарнов тушиб овоз айтибди:
-Бу бир пайт оёғига тикон кириб йиринглаб ётган итдан хазар қилмай даволаган экансан. Ана шу яхшиликларинг учун дебди ва қабрини ёруғ ва хушбуй хидларга тўлдириб қўйибди!
Ҳа бу дунёда қилинган яхшилигу ёмонликларни у дунёда албатта жавоби бор. Шунинг учун доимо яхшилик қилиш керак...

👉 @diyonatli
👍1
РОБИТАИ МАВТ

Қувайтлик адиба Нодия Жоруллоҳ раҳимаҳуллоҳ вафот этди. У вафотидан олдин қуйидагиларни ёзиб қолдирган эди:
"Ўладиган пайтимда ташвишланмайман. Чириб кетадиган жасадим учун ғам чекмайман. Мусулмонлар керакли ишларни қилишади барибир. Улар қуйидагилар:
1. Кийимларимни ечишади.
2. Ювишади.
3. Кафанлашади.
4. Уйимдан чиқаришади.
5. Мени янги масканимга олиб боришади.
6. Жанозамни кузатгани кўп кишилар келади. Улар мени дафн қилиш учун ишларини, ваъдаларини тарк қилиб келишади. Уларнинг кўпчилиги бирор кун менинг насиҳатим ҳақида фикрламаган.
7. Нарсаларим қолади. Калитларим, китобларим, жомадонларим, оёқ кийимларим ва ҳоказо...
Оилам бир қарорга келишса нарсаларим менга фойда бериши учун садақа қилишади. Дунё мен учун хафа бўлмаганига ишонишади. Менсиз ҳам ҳаёт тўхтаб қолмаслигига, иқтисод давом этишига, лавозимимни давом эттириш учун бошқа инсон таъйинланишига, мол-дунём меросхўрларимга тақсимланишига ишонишади. Аммо молимнинг ҳисобини мен бераман. Кўпини ҳам, озини ҳам...Арзимасини ҳам, қадрлисини ҳам...
Ўлганимдан сўнг мендан кетадиган аввалги нарса исмим бўлади. Мени "маййит" дейишади. Исмимни айтишмайди. Жанозамни ўқиётганда "тобутни олиб келинг" дейишади. Исмимни айтишмайди. Шунинг учун менинг насабим ва шуҳратим мағрурлантирмайди.
Бу дунё қанчалар арзимас! Бизни кутиб турган олам қанчалар буюк!
Билгин! Сен учун маҳзун бўладиганлар уч қисмдир:
1. Сени юзаки танийдиганлар. Улар ўлган кунинг бирровга сенга ачиниб сўнг дарҳол унутишади.
2. Дўстларинг. Улар сал узоқроқ эслашади. Сўнгра ўз ҳаётларига, ҳатто кулгуларига қайтишади.
3. Уйдагилар. Улар чуқур қайғуришади. Бир ҳафта, бир ой, бир йил... сўнгра улар ҳам сени ўз хотиралари қаърига улоқтиришади.
Инсонлар орасидаги қиссанг шу билан тугайди.
Ҳақиқий қиссанг охиратда бошланади. Сендан гўзаллигинг, молинг, сиҳҳатинг, фарзандларинг, уй-жойинг ва турмуш ўртоғинг ажраган. Сенга фақат амалларинг қолган. Ҳақиқий ҳаёт бошлагансан. Савол туғилади:
Охиратга, қабрга нима ҳозирлагансан?
Бу ўйлашга арзигулик ҳақиқатдир. Шунинг учун фарзларга, нафлларга, яширин садақаларга, солиҳ амалга, тунги намозга ҳарис бўл! Шоядки нажот топсанг...".
Тасаввуфда "робитаи мавт" тушунчаси бор. Яъни, ўлимга боғланиш. Бунинг фойдаси кўп. Инсонни туғёнга кетмаслигига, кибр қилмаслигига, узун орзуларга берилмаслигига ана шу "робитаи мавт" нинг таъсири катта.
Дунёда бир олийгоҳга ўқишга кирмоқчи бўлсак имтиҳон олишади. Имтиҳон олдидан қўрқув ва ҳаяжонни барчамиз тотиб кўрганмиз.
Ўйлаб кўрингчи, охират диёрига соғ-саломат ўтиб олиш учун имтиҳон топширишга тайёрмисиз?
Ақидангиз тўғрими, соғломми? Аҳкомларга тўғри амал қилаяпсизми?
Руҳий томондан покмисиз?
Имтиҳонда асосан савол шу мавзулардан бўлади.
Бизни кутиб турган қадарнинг бари номаълум. Аммо ўлим бундан мустасно...

"Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради".

👉 @diyonatli
👍3
ЭСЛАТМАЛАР

Орзу-умид нима эканини биласизларми?

"Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам ", (Наба сураси, 40 оят).
"Эҳ кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам"! (Фажр сураси, 24 оят).
"Эҳ қани энди менга (номаи аъмол) китобим берилмаса эди!" (Алҳаққа сураси, 25 оят).
"Қани эди мен фалончини дўст тутмаганимда эди". (Фурқон сураси, 28 оят).
"Кошки эди, бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда", (Аҳзоб сураси, 66 оят).
«Кошки эди, мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафар (ва ўлжалар)га эришсам эди», (Нисо сураси, 73 оят).
Модомики тирик эканмиз ушбу орзу ва умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.

👉 @diyonatli
👍1
ҲАСАД МУМКИНМИ?

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат икки нарсадан бошқада ҳасад йўқ. (Биринчиси) Аллоҳ бир одамга молу дунё берса-ю, у ўшани тўғри йўлда сарф қилса, (иккинчиси) Аллоҳ бир одамга илм берса-ю, у ўша илми ила ҳукм чиқарса ва таълим берса», дедилар».

Икки Шайх ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.

«Ҳасад» аслида бошқага берилган неъматнинг заволини орзу қилишни англатади. Бу гуноҳ ҳисобланади. Гоҳида «ҳасад» сўзи «ҳавас қилиш» маъносида, яъни бошқа кишига берилган неъматни кўриб, уни ўзида ҳам бўлишини орзу қилиш маъносида ҳам ишлатилади. Бунга араблар «ғибта» дейдилар. Ушбу ҳадиси шарифдаги «ҳасад» сўзи ана ўша ғибта – ҳавас қилиш маъносида келган.

Демак, фақат икки нарсадагина бировга берилган неъматни кўриб туриб, ўзига ҳам ўшандай неъмат берилишини орзу қилиш мумкин.

«(Биринчиси) Аллоҳ бир одамга молу дунё берса-ю, у ўшани тўғри йўлда сарф қилса».

Яъни, «Менга ҳам Аллоҳ шу одамга бергани каби молу дунё ато қилганида, мен ҳам шу одамга ўхшаб, уни яхшилик йўлида сарф қилар эдим», деб ҳавас қилса бўлади.

«(Иккинчиси) Аллоҳ бир одамга илм берса-ю, у ўша илми ила ҳукм чиқарса ва таълим берса».

Ўша одамга ҳам бошқа мусулмонлар ҳавас қилса бўлади. Илм билан ҳукм чиқариш ўша илм тақозо этган нарсага ўзи амал қилиш ва одамларни ҳам шунга чақиришдан иборатдир.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мол-дунёни тўғри йўлда сарфлашга тарғиб.

2. Мол-дунёси йўқ кишилар ҳам, агар молу дунёси бўлса, яхшилик йўлида сарфлашни орзу қилишларига тарғиб.

3. Илмга амал қилиб, уни одамларга ўргатишга амр.

4. Бошқаларни ҳам илм олиш, унга амал қилиб, бошқаларга ўргатишга тарғиб.

Ҳаётимизда бу ҳадисга амал қилишга ниҳоятда муҳтож эканлигимизни айтиб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак.

Ҳозирги кунда мол-дунёси борлар уларни Аллоҳ таолонинг розилиги учун сарфламайдилар. Аксинча, кўпроқ Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ишларга ишлатадилар. Ваҳоланки, мулкдор, бадавлат кишиларимиз бундан тийилишлари, Аллоҳ берган молу дунёни Аллоҳ таоло рози бўладиган савоб ишларга сарфлашлари лозим.

Ортиқча мол-дунёси йўқлар эса мулкдорларга ёмон маънодаги ҳасад кўзи билан қарайдилар. «Нима учун менда йўқ мол-дунё унда бўлиши керак?» деган ҳасад билан куйиб, ёнадилар. Фақат ҳасад ўтида ёнибгина қолмай, ўша биродарининг мол-дунёси завол топишини ҳам истайдилар.

Аслида эса бадавлат одамга ҳасад эмас, ҳавас қилишимиз керак. «Фалончига кўз тегмасин. Аллоҳ таоло молу дунё неъматини керагича берибди, ўзига буюрсин! Аллоҳ таоло бизга ҳам унга берганидек мол-дунё ато этса, биз ҳам яхши, ҳалол-пок, савоб йўлларга сарф қилишимизни насиб этсин», дейдиган бўлишимиз лозим.

Ҳозирги кунда илмлиларимиз ўзи ниҳоятда кам. Илми борлар ичида илмига амал қиладиганлар ундан ҳам кам. Илмсизларимиз эса жуда ҳам кўп. Илмлиларга ҳасад қилиб, уларга душманлик қиладиганлар ундан-да бисёр.

Бу ҳолда ҳеч қачон яхшиликка эриша олмаймиз. Агар унга эришмоқчи бўлсак, худди ушбу ҳадисда иршод қилинганидек, ҳаммамиз илм олишга интилиб, олим бўлишга ҳаракат қилиб яшамоғимиз лозим. Аллоҳ томонидан илм берилганлар ўзига берилган илмга амал қилишлари, бошқаларга таълим беришлари ва ўша илмга амал қилишни уларга ҳам тайинлашлари керак. Илми йўқларимиз эса илмлиларга ҳавас ва эҳтиром назари билан қараб, «Аллоҳ бизга ҳам илм берса, унга амал қилиб, бошқаларга ўргатсак эди», деган ниятда бўлишлари зарур.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.

👉 @diyonatli
👍1
AQIDA IMOMLARI

Imom Moturidiy

Abu Mansur Muhammad ibn Muhammad ibn Mahmud al-Hanafiy as-Samarqandiy Samarqand yaqinidagi Moturid qoshlag‘ida tug‘ilgan.
Ahli sunna val-jamoa aqidasi asoschilaridan.
Uning “Kitab at-tavhid”, “Kitab al-maqolot”, “Kitabi raddi avoil al-adilla lil-Ka’biy”, “Kitabi ta’vilotil-Qur’an” kabi asarlari bor.
O‘zlarining “Ta’vilotil-Qur’an” nomli tafsirlarida ilmi kalom ulamolari yo‘lidan borib Qur’oni karim oyatlarini aqidada ahli sunna val-jamoat mazhabini qo‘llab tafsir qilganlar.
Butun dunyo musulmonlari aqidada shayx Abu Mansur Moturidiy va shayx Abul Hasan al-Ash’ariy talimotiga tayanadilar. Moturidiyalar imomi A’zam Abu Hanifa rahmatullohi alayh aqidasiga suyansalar, Al-Ash’ariy aqidasiga Imom Shofi’iy, Imom Molik, Imom Hanbaliy mazhablari asos bo‘lgan. Har ikkala aqida sohiblari “Ahli sunnat val-jamoa”ning asosini tashkil etishadi.
Abu Mansur Moturidiy hijriy 333 (miladiy 944) yili vafot etganlar, qabirlari Samarqand chetidagi Chokardizada.

Imom Ash’ariy

Imom Abulhasan Ali ibn Ismoil al-Ash’ariy. Ahli sunna val-jamoaning mashhur aqida imomlaridan, Bag‘dodda yashagan, mashhur sahobiy Abu Muso al-Ash’ariyning avlodlaridan, Avval mo‘’taziliylarlarga bosh bo‘lib, keyin ularni fosh qilgan. Ahli sunnat val-jamoa aqidasi bo‘yicha bir qancha mashhur asarlari bor, “Maqolat ul-islomiyyin’, “Al-ibona”, “Risolatun ila ahlis sag‘ir”, “Al-Lama” shular jumlasidan. U mo‘’taziliylar, faylasuflar, karomatiylar, botiniylar, rifiziylar aqidasi noto‘g‘ri ekanligini dalillar asosida yoritgan. U Imom Moturidiy bilan birga Ahli sunnat val-jamoaning aqida imomlari deb tan olingan. hijriy 333 yili Bag‘dodda bafot etgan (rahmatullohi alayh).

👉 @diyonatli
👍1
ЯХШИЛИК БОИСИ

Бир ҳакимдан:

«Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди.

У шундай деди:
«Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берди.

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг зуҳдлари | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Абдуллоҳ ибн Муборак Абу Абдурроҳман ҳамма улуғликларни ўзида жамлаган имомдир. Уни зикр қилиниши билан раҳмат нозил бўлиб, уни яхши кўришлик билан Аллоҳнинг мағфирати умид қилинади.

Имом Нававий

👉 @diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмоннинг ўлчови | Улуғбек Бухорий

👉 @diyonatli
👍7
ГЎНҚЎНҒИЗ

Бир куни бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнгизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: "Ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнгизни гўнг титиш учун яратганми?"...

Вақтлар ўтиб ўша одам оғир касалликка учради. Медицина унга шифо тополмади. Ниҳоят бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган тўпчаларни қирқ кун ейишини буюрди. Буни қарангки, табиб буюрганини қилган бемор ростдан ҳам шифо топиб кетди...

Орадан йиллар ўтиб қаҳрамонимиз бир кун кемада сафарга чиқибди. Ногаҳон денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган, фақат у бир четда хотиржам ўтирарди. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса, у шундай жавоб берганди:
"Яратганнинг ишига бир марта аралашиб кўрганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билгувчи Зот!"

👉 @diyonatli
👍4
Audio
Рашк ҳақида | Абдул Ҳамид домла
""Бахтиёр оила"" китобидан

👉 @diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таъзияли келин ота-онасиникига бориши жоизми? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
МУХОЛИФНИ СЎКИШ, ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ ВА ЕРГА УРИШ ҲАҚИДА

Энг оғриқли ўринларимиздан бири мухолифни сўкиш, ҳақорат қилиш ва ерга уриш ҳолларининг ортиб бораётганидир. Гоҳида икки одамнинг бир-бирларига қарата тоқат қилиб бўлмайдиган ҳақоратларни ёғдираётганига дуч келиб қоламан. Унисига қарасам ҳам мен ҳурмат қиладиган одам, бунисига қарасам ҳам. Шунинг учун бу ҳақдаги мулоҳазаларимни айтиб ўтишни лозим топдим.

Аввало, гапиришдан мақсадни аниқлаб олайлик. Мақсад мухолифнинг дилига озор беришми ёки ҳақиқатни аниқлашми? Уни шарманда қилишми ёки ҳақиқатга қайтаришми? Атрофдагиларга ким зўрлигини кўрсатиб қўйишми ёки ҳақиқатни етказишми?

Қуйидаги мулоҳазаларим ана шу ҳақиқатни аниқлаш, ҳақиқатга қайтариш ва ҳақиқатни етказишни мақсад қилганларга қаратилган:

1. Сўкиш ва ҳақорат қилиш динимизда ўта қаттиқ тақиқланган;
2. Маънавий куч етишмай қолганда моддий кучга эҳтиёж сезилади, деган гап бор. Сўкиш ва ҳақорат қилиш маънавий куч эмас;
3.Сўкиш ва ҳақорат қилиш натижасида қадрингиз тушиб, кейин тош босадиган гапларингиз ҳам ўз вазнини йўқотиши эҳтимолдан холи эмас;
4. Ҳақорат қилинган одам сизга нисбатан, ўзи киму гапи ким, қабилида иш тутишга мажбур бўлиб қолади. Чунки дилга бораётган озорни даф қилишнинг бундан енгилроқ йўли йўқ;
5. Ҳақорат қилинган одам ҳам ўз навбатида сизга қарши ҳақоратларни қўллайди;
6. Ҳақорат қилинган одамнинг тарафдорлари билан сизнинг тарафдорларингиз орасида жар пайдо бўлади ва у борган сари кенгайиб бораверади;
7. Бир-бировни таҳқирлаш натижасида кузатувчилар орасидаги динга янги кирганлар ёки динга мойил кишиларнинг диндорларни ёқтирмай қолиш ҳоллари юз бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас;
8. Бирлашиш, жипслашиш орзусида юрган холис ниятли кишиларга ўта қаттиқ зарба бериши ҳам тайин. Кейин улар тарвузи қўлтиғидан тушиб кетган одамдек довдираб қоладилар;
9. Сўкиш ва ҳақорат қилишнинг ижобий таъсири билан салбий таъсири - фойда-зарари солиштирилганда юздан бирга тўғри келса керак, деб ўйлайман. Бир фойдани кўзлаб, тўқсон тўққиз зарарни кўтариш ақлли кишининг иши эмас;
10. Сўкиниш ҳолатлари кўп ўринларда ўқувчиларни баҳс-мунозаралардан безишга олиб боради. Ҳолбуки, ҳозирги кунда биз соф баҳс-мунозараларга ўта-ўта муҳтож бир ҳолатдамиз...

Мулоҳазалар силсиласини яна давом эттириш мумкин, албатта...
Аллоҳ барча мусулмонларнинг дилларини бирлаштирсин, ўртадаги иноқлик, аҳиллик, бирдамлик ришталарини мустаҳкамласин. Омин.

Муқим МАҲМУД

👉 @diyonatli
👍3
Audio
Омонотдорлик ва ваъдага вафо фазилати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Омонотдорлик ва ваъдага вафо фазилати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
МУАЗЗИНГА ИЖОБАТ ЭТИШ

Ҳадисларда айтилишича, азон эшитган киши муаззин айтган калималарни такрорлаб туради. Бунинг ўзига хос фазилати бор.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا سَمِعْتُمْ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Агар азон эшитсангиз, муаззин айтганини такрорланг” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган).
Бу ерда муаззиннинг ҳар бир жумласини қайтаришга чақирилмоқда. Бошқа ривоятда икки ўринда: муаззин “Ҳайя алас солааҳ”, “Ҳайя алал фалааҳ” деганида бошқа зикр айтиш тавсия этилган.

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا قَالَ الْمُؤَذِّنُ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ فَقَالَ أَحَدُكُمْ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الصَّلاَةِ قَالَ: لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الْفَلاَحِ قَالَ: لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ ثُمَّ قَالَ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ قَالَ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ ثُمَّ قَالَ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ قَالَ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар муаззин: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, деса, бирингиз: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, дейди. Агар у: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ”, деса, (эшитувчи) ҳам: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Ашҳаду анна муҳаммадар росувлуллоҳ”, деса, у: “Ашҳаду анна муҳаммадар росувлуллоҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Ҳайя алас солааҳ”, деса, у: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Ҳайя алал фалааҳ”, деса, у: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, деса, уям: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, дейди. (Муаззин): “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, деганида (эшитувчи) қалбдан: “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, деса, жаннатга киради” (Муслим, Абу Довуд, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ривоят қилган).
Азон эшитган одам муаззин жумлаларини такрорлайди. Фақат икки ҳайъалада “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ” дейди . Буям кишини хушуъга ундайди. Зеро, “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ” дейиш билан Аллоҳга илтижо этилади, қалб Унга боғланади. “Ҳавл” ҳаракат дегани. Яъни, барча ҳаракатлар Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлади. Агар Аллоҳ истамаса, бирон ишни бажаришга, ёмонликдан сақланишга, яхшилик касб этишга банда тоқати етмайди. Аллоҳ асраган кишигина маъсиятдан омон қолади. Аллоҳ ёрдам берган одамгина У Зотга тоат-ибодат қилиш имконига эга бўлади .
“Ҳайя ъалас солааҳ, ҳайя алал фалааҳ” жумласи “Намозга шошилинглар, нажотга шошилинг” маъносини англатади. Муаззин шундай деганида эшитувчи “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дейди. Унинг маъноси: “Бу – улуғ иш. Мен заифман, ожизман. Уни бажаришга куч-қувватим етмайди. Магар Аллоҳ Ўзи тавфиқ берса, шундагина қодир бўламан ”.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِذَا سَمِعْتُمْ الْمُؤَذِّنَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ ثُمَّ صَلُّوا عَلَيَّ فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاَةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا ثُمَّ سَلُوا اللَّهَ لِي الْوَسِيلَةَ فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الْجَنَّةِ لاَ تَنْبَغِي إِلاَّ لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللَّهِ وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ فَمَنْ سَأَلَ لِي الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
👍4❤1
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитган экан: “Агар муаззин (азони)ни эшитсангиз, унинг айтганини такрорланг. Кейин менга салавот йўлланг. Зеро, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Шундан сўнг Аллоҳдан мен учун васила сўранг. (Васила) жаннатдаги бир мартаба бўлиб, Аллоҳ бандаларидан фақат биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимдан умид қиламан. Ким мен учун васила сўраса, унга шафоат ҳалол бўлади” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган).
Демак, азондан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилади, у зот учун васила сўралади, суннатда келган дуолар ўқилади. Васила сўраш дуоси қуйида келтирилади:

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма робба ҳаазиҳид даъватит тааммаҳ, вас-солаатил қоимаҳ, аати муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ, вабъасҳу мақомам маҳмувданиллазий ва-ъаттаҳ”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ – бу мукаммал даъват, қоим бўлувчи намоз (дуо, салавот) Парвардигори, Муҳаммадга василани, фазилатни бер, у зотни Ўзинг ваъда қилганинг мақталган мақомда тирилтир”.
Васила – жаннатдаги олий мартаба.
Мақталган мақом – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваъда қилинган буюк шафоат мақоми.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким азон эшитганидан кейин: “Аллоҳумма робба ҳаазиҳид даъватит тааммаҳ, вас-солаатил қоимаҳ, аати муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ, вабъасҳу мақомам маҳмувданиллазий ва-ъаттаҳ”, деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлади ”.
Байҳақий “Сунан”да ҳасан санад билан келтирган ривоятда “Иннака лаа тухлифул мийъаад” зиёда қилинган.
Ким қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига эришишни истаса, азондан кейин салавот айтади, у зот учун васила сўрайди. Шунингдек, ўзи ҳамда мўмин-мусулмон биродарлари ҳақига дуо қилади. Чунки азон билан иқомат орасидаги дуо мустажобдир.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لاَ يُرَدُّ الدُّعَاءُ بَيْنَ الأَذَانِ وَالإِقَامَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَهَذَا حَدِيثٌ صَحِيحٌ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Азон билан иқомат орасидаги дуо рад этилмайди” (Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ривоят қилган. Бу – саҳиҳ ҳадис).
Намоз билан боғлиқ ҳар бир ҳаракат, ҳар бир сония қадрли. Ана шу онларда хаёл бир ерга жамланса, дунё ташвишлари бироз бўлса-да унутилса, намозга эътибор ортади, дилда хушуъ пайдо бўлади

Зиёвуддин Раҳимнинг “Намозда хушуъ” китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Forwarded from Tavakkalna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандли бўлолмаса қабристонда қўй сўйиш керакми?

Абдухамид домла Маликов

👉: Кўрсатувни тўлиқ ҳолда кўриш

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |Twitter| WEBSITE
👍4
Фарзандли бўлолмаса қабристонда қўй сўйиш керакми?
Абдухамид домла Маликов
Фарзандли бўлолмаса қабристонда қўй сўйиш керакми?

Абдухамид домла Маликов

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |Twitter| WEBSITE
👍3
ИСЛОМ ФАРЗАНДЛАРИ

Муртадларнинг адабини бериб қўйган Абу Бакр розиёллоҳу анҳу сиёсий билимлардан дарс олмаган.
Форс ва Рум империяларини мағлуб қилган Умар розиёллоҳу анҳуда халқаро қонунлардан диплом бўлмаган.
Бадавлат ва сахий Усмон розиёллоҳу анҳу иқтисоддан дарс олмаган.
Ҳаким зот бўлмиш Али розиёллоҳу анҳунинг фалсафадан дипломлари йўқ эди.
Буюк қўмондон Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу ҳарбий академияларни битирмаган.
Умматнинг энг ишончли кишиси қўмондон Абу Убайда розиёллоҳу анҳу бошқарув ҳақида бирорта китоб ўқимаган.
Буюк фатҳларни амалга оширган саҳобалар, тобеъинлар ва уларнинг тобелари Американинг ҳарбий лагерларида малака оширишмаган.

Бор йўғи буюк ИСЛОМ уларни бунёд қилган!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбарлар билан бирга бўлишни хоҳлайсизми? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍4