Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги барча неъматлар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЎЛИМ ВА ҲАЁТ ОРТИДАГИ СИНОВЛАР

Аллоҳ мўмин бандаларига доимо меҳрибондир. Шунинг учун ҳам улардан беодоблик, исён содир бўлса ҳам:

ثُمَّ أَنزَلَ عَلَيْكُم مِّن بَعْدِ الْغَمِّ أَمَنَةً نُّعَاسًا يَغْشَى طَآئِفَةً مِّنكُمْ وَطَآئِفَةٌ قَدْ أَهَمَّتْهُمْ أَنفُسُهُمْ يَظُنُّونَ بِاللّهِ غَيْرَ الْحَقِّ ظَنَّ الْجَاهِلِيَّةِ يَقُولُونَ هَل لَّنَا مِنَ الأَمْرِ مِن شَيْءٍ قُلْ إِنَّ الأَمْرَ كُلَّهُ لِلَّهِ يُخْفُونَ فِي أَنفُسِهِم مَّا لاَ يُبْدُونَ لَكَ يَقُولُونَ لَوْ كَانَ لَنَا مِنَ الأَمْرِ شَيْءٌ مَّا قُتِلْنَا هَاهُنَا قُل لَّوْ كُنتُمْ فِي بُيُوتِكُمْ لَبَرَزَ الَّذِينَ كُتِبَ عَلَيْهِمُ الْقَتْلُ إِلَى مَضَاجِعِهِمْ وَلِيَبْتَلِيَ اللّهُ مَا فِي صُدُورِكُمْ وَلِيُمَحَّصَ مَا فِي قُلُوبِكُمْ وَاللّهُ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ

Сўнгра ғамдан кейин сиздан бир тоифани қамраб олган мудроқни омонлик қилиб туширди. Бошқа тоифа эса ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳ ҳақида ҳақдан ўзга, жоҳилият гумонини қилиб: «Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди?» – дейишарди. Сен: «Ишнинг барчаси Аллоҳдандир», – деб айт! Сенга ошкор қилмаган нарсаларини ичларида махфий тутарлар. Улар: «Агар қўлимизда бир иш бўлганида, бу ерда қатл қилинмас эдик», – дерлар. Сен: «Агар уйларингизда бўлсангиз ҳам, қатл қилиниши битилганлар ўз ўлим жойларига чиқар эдилар. (Бу) Аллоҳ кўксларингиздаги нарсани синаши ва қалбингиздагини яхшилаб пок­лаши учундир. Аллоҳ кўкслардаги нарсаларни ҳам билувчидир», – деб айт. (Оли Имрон сураси, 154-оят).

Бу ояти каримада мўминларга етган мағлубият, ғам устига ғамдан кейин Аллоҳнинг лутфи билан ҳукм сурган омонлик ҳолати баён қилинмоқда:

«Сўнгра ғамдан кейин сиздан бир тоифани қамраб олган мудроқни омонлик қилиб туширди».

Уҳудда жанг қизиб, мусулмонлар енгила бошлаган бир пайтда Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила собитқадам, чин мусулмон бандаларига бир мудроқни омонлик қилиб берди. Мудроқ мусулмонлар орасидаги фидокор тоифани қамраб олди.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Уҳуд куни сафда турганимизда бизни мудроқ қамраб олди. Қиличим қўлимдан тушиб кета бошлади, қайтариб олдим. Яна тушса, яна қайтариб олар эдим», – дейдилар.

«Бошимни кўтариб, қарасам, – дейдилар бошқа бир ривоятда, – ҳамманинг боши кўксига эгилиб турибди».

Ҳақиқатдан, мудроқ худди мўъжизадек нарса. Чарчаб, ҳеч қандай ҳаракатга ярамай қолган одам ҳам бир оз мудраб олса, ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетаверади. Мусулмонлар Уҳуд урушида енгилиб, қоча бошлаганларида, Аллоҳ таоло уларга мудроқни омонлик қилиб юбориб, катта фалокатдан – бутунлай тор-мор бўлишдан сақлаб қолди. Бир оз мудраб, сўнг ўзига келган мусулмонлар Набий алайҳиссаломнинг атрофларида тўпланишди ва тоғнинг баландроқ, қулайроқ жойига чиқиб, жойлашишди. Буни кўрган мушриклар охиригача ҳужум қилишга юраклари дов бермай, ортга қайтдилар. Мўминлардан бир тоифаси бу иш билан овора бўлиб турган бир пайтда:

«Бошқа тоифа эса ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳ ҳақида ҳақдан ўзга, жоҳилият гумонини қилиб: «Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди?» – дейишарди».

Бу тоифа – иймони заиф тоифа, қалбида фидокорлик туйғуси ўрнашмаган тоифа. Шу боисдан, Аллоҳ учун овора бўлмайди, дину диёнат учун овора бўлмайди, пайғамбар учун овора бўлмайди, мусулмонлар учун овора бўлмайди. Фақат ўзлари учун овора бўлади. Фақат ўзларини ўйлайди.

Улар Аллоҳ таоло ҳақида ҳам ноҳақ гумонга борадилар. Жоҳилият аҳлининг гумонини қиладилар. «Худонинг иши ҳам қизиқ, шундай қилиб ўлиб кетаверамизми?» – дейишади. Шу билан бирга, Улар:

«Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди?» – дейишади.

Яъни «Бизнинг ихтиёрмиз ўз қўлимизда эмас», «Жангнинг маслаҳатини биз қилмаганмиз» каби ва яна бошқа шунга ўхшаш гапларни айтадилар. Оят дарров бу гапнинг нотўғри эканини баён қилиб, Набий алайҳиссаломга:

«Сен: «Ишнинг барчаси Аллоҳдандир», – деб айт!» – дейди.
👍1
Яъни ишлар ҳеч кимнинг қўлида эмас, балки фақат Аллоҳнинг қўлидадир. Ҳатто Набий алайҳиссаломнинг ҳам қўлларида эмас. Чунки юқорида ўтган 128-оятда у зотга хитобан: «Бу ишда сенинг бирор нарсага дахлинг йўқ», дейилган эди. Бандаларнинг иши ўз вазифаларини бажариш, бурчларини адо этиш. У ёғи Аллоҳнинг қўлида, нимани хоҳласа, шуни қилади.

«Сенга ошкор қилмаган нарсаларини ичларида махфий тутарлар».

Уларнинг ичлари фисқу фасодга, васваса ва ҳадиксирашларга тўла. Буни ошкора айтаётганлари билан ҳолатлари ўзгариб қолмайди. Одатда улар бундай вазиятларда «Бу ерга (ёки ишга) бизни мажбур қилиб олиб келишди», «Раҳбарлар адашишди, у қилишди, бу қилишди», «Агар бизга қўйиб берилганида, ундай қилар эдик, бундай қилар эдик», дейишади.

«Улар: «Агар қўлимизда бир иш бўлганида, бу ерда қатл қилинмас эдик», – дерлар».

Бошларига зарба етганда иймони заифлар, мунофиқлар доимо шундай қиладилар. Бошлиқларга осилиб, ҳамма айбни уларга тўнкаб, одамларни улардан айнитишга ўтадилар. Баъзи қатл бўлганлар ҳақида ҳам «Агар бизнинг ихтиёримиз билан иш бўлганида, бундай бўлмас эди», – дейдилар.

Қуръони Карим уларнинг бу нотўғри васвасаларини ҳам тўғрилаб, ўлим ва ҳаёт ортидаги, синовлар замиридаги ҳикматларни баён қилади.

«Агар уйларингизда бўлсангиз ҳам, қатл қилиниши битилганлар ўз ўлим жойларига чиқар эдилар».

Тақдирдан тадбир билан қочиб бўладими? Ўлим овора бўлиб, излаб юрмайди. Ажали етган ўз қадами билан юриб, ўлимни топиб келади. Бу Аллоҳнинг тақдир қилган ишидир. Бунинг ортидан ҳикмати ҳам бор.

«(Бу) Аллоҳ кўксларингиздаги нарсани синаши ва қалбингиздагини яхшилаб пок­лаши учундир».

Бало-офатлар одатда қалбдаги бор нарсанинг намоён бўлишига сабаб бўлади. Бу бир синовдир. Асл маъдан ўтга солиб, тобланганидек, асл мўминлар ҳам қийинчиликлар, машаққатлар ёрдамида тобланадилар. Натижада баъзан ўзи ҳам билмаган камчиликлари юзага чиқиб, мўмин уларни бартараф этишга интилади, покланади. Шунинг учун ҳақиқий мўминлар Аллоҳдан келган имтиҳон ва синовларни, улар қанчалик қийин бўлмасин, хурсандчилик билан кутиб оладилар.

«Аллоҳ кўкслардаги нарсаларни ҳам билувчидир».

Аллоҳ одамлардан сир сақлаб, махфий тутиб юрган нарсаларингизни ҳам яхши билади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди.

👉 @diyonatli
👍1
Audio
Дунёдаги барча неъматлар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
#ОГОҲЛИК

ЯХШИЛИК ҲАМ, ЁМОНЛИКДАН ҲАМ АЛЛОҲДАН!

Ҳаётимиз бир текисдан иборат эмас: шоду хуррам, фаровон турмушимиз билан бир қаторда баъзан айрим қийинчиликлар ҳам бўлиб туриши табиий ҳол. Ана шундай қийин дамларда Буюк Раббимизга кўпроқ тавба ва истиғфорлар айтишимиз керак.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда: «“Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз”, – дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир» (Бақара сураси, 155—157-оятлар).

Хабарингиз бор, куни кеча бутун республикамиз бўйлаб электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Бу ҳолатни интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали одамлар ҳар хил талқин қилишди. Кимдир асоссиз гаплар тарқатиб, одамларнинг ваҳимага тушишига ҳам сабаб бўлди.

БАТАФСИЛ...
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Audio
MA'RIFAT CHIROQLARI | 7-qism

Mahalla radiosida jurnalist Umida Gʻafforova dasturi.

Akrom Malik bilan suhbat: "Hayratul abror" sharhi.

👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahiyfalarimiz:
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok
👍2
РУҲ

Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Жисм бемор бўлса унга таом ҳам, ичимлик ҳам, уйқу ҳам, роҳат ҳам татимайди. Шунингдек руҳ бемор бўлса ва дунё муҳаббатига боғланса унга мавъизалар фойда бермайди!".

Имом Байҳақийнинг "Аз-зуҳдул кабир" китобидан.

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ таржимаси.

👉 @diyonatli
👍1
МЎМИНЛАР НАЖОТ ТОПАДИЛАР

Мусулмоннинг мезони бор. Тарозиси. Бирор сўз ёки амал қаршисида: “Аллоҳ бундан рози бўладими?” – дея савол беради. Шу савол – тошдир. Иккинчи паллага ўз амали ёки сўзини қўяди. Аллоҳ рози бўладиган амални бажариш ва сўзни айтиш билан тўғри йўлни топади. Асосий масала Аллоҳ рози бўладиган амал ва сўзни аниқлай билишдадир.
Мўминларнинг сифатлари Қуръонда кўп ўринларда айтилган. Хусусан, Мўминлар сураси бу борада мукаммал илоҳий васфни ўз ичига олади: “Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозда таъзим-тавозуъ билан турадиган, ҳар қандай беҳуда – фойдасиз ишдан юз ўгирадиган, закотни адо қиладиган, жуфтлари қўл остларидаги чўрилардан бошқа барча номаҳрамлардан авратларини сақлайдиган ва бу иши учун маломат қилинмайдиган – агар ким Аллоҳ ҳалол қилган бу ишдан бошқа ишни – зинони истаса, ўшалар ҳаддан ошганлардир! – омонатларига ва аҳдларига вафодору содиқ бўлган, намозларини қўриқлайдиган одамлардир. Улар фирдавс жаннатининг эгалари бўлиб, жаннатда мангу яшайдилар” (Мўминун сураси, 1 – 11-оятлар маъно таржимаси).
Мазкур оятлар мўминнинг сифатларини ойдинлаштириб беради:
1. Аллоҳга иймон келтиради.
2. Намозда Аллоҳ қаршисида таъзим ва тавозеъ билан туради.
3. Фойдасиз ишлардан воз кечади.
4. Закотни адо қилади.
5. Зинодан сақланади.
6. Омонат ва аҳдига вафодор бўлади.
7. Намозларини қўриқлайди – ҳамиша ўз вақтида ўқийди.
Бу амалларни қилган иймон соҳиби нажот топади, жаннатга эришади.
Нажот топиш фақат охиратда эмас, дунёда ҳамдир. Мўмин учун дунё ҳам, охират ҳам фойдали. Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳнинг зикри учун қароргоҳ бўлса, дунёнинг қандай ёмонлиги бўлсин?! Мўминлардан нақд ибодат талаб қилган Аллоҳ унинг мукофотини насия қиладими, йўқ, демак, ибодат ва тоатлар бу дунёдаёқ мева бера бошлайди. Шундай экан, гуноҳлар ҳам инсон оламни тарк қилмасидан аввал ўз натижаларини кўрсатиб, жаҳаннамнинг азобларидан дарак келтиради.
Келтирганимиз оятлар тафсири жуда кенг. Эътиборлиси шуки, суранинг 3-оятида мўминларга хос бўлган иккинчи амал лағв – беҳуда ишдан четда бўлиш эканлиги айтилган. Биринчи амал эса намозда Оламлар Роббиси қошида таъзим-ла турмоқ эди. Намозда Аллоҳга эҳтиром кўрсата олган мўмин беҳуда ишдан қутулади. Беҳуда ишдан ўзини узоқ тутган одам Роббиси ҳузурида эҳтиром ва таъзим қилмоққа эришади.
Беҳуда ишларимиз кўпайиб кетгани учун айнан шу нуқтага тўхталмоқни жоиз деб топдик.
Аллоҳ мўмин беҳуда ишдан четда бўлади деб айтди. Мўминнинг тескариси – куфр эгасидир. Демак, куфр эгаларининг асосий сифатларидан бири – беҳуда ишларга овора бўлиб юриш саналади. Инсон Аллоҳга иймон келтириб, Унга итоат эълон қилса-да, беҳуда ишлар билан ўралашса, у куфр эгалари амалларини бажариб юрганидан хавотирланиши керак.
Термизий ва ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Киши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилса, бу унинг Исломи гўзаллигидир”, – дедилар.
Мўминнинг беҳуда ишларга муккасидан кетиши унинг Исломи ҳуснсиз қолаётгани далолати ҳисобланади. У хунук мусулмонга айланади.
Беҳуда ишлар нима?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳума: “Ширк”, Ҳасан: “Барча маъсият ва гуноҳ”, Зажжож: “Мусулмон учун ҳалол бўлмаган барча иш”, – дебдилар. Шунингдек, кофирлар, адашганлар билан талашиб-тортишиш ҳам беҳуда иш деб айтилган.
Одамнинг дунё ва охирати учун фойдаси бўлмаган иш беҳуда ишнинг айни ўзидир. Дунё манфаати учун қалб билан берилиб қолиш, охиратни фаромуш қилиш ҳам лавғдир. Яна ҳам аниқлаштирсак, ўзгаларнинг айбини ахтариш, уларни шарманда қилиш, ғийбат ёки бошқаларни мақташ, улуғлаш билан машғул бўлиш каби амаллар ҳам беҳудадир.
Инсон бирор ишни беҳуда ёки фойдали эканлигини аниқлаши учун яна ўша саволни берсин: “Бу ишимдан Роббим розими?”
Афсус, бу саволни унутдик. Бу саволнинг моҳиятини ҳис қилмадик. Аллоҳ бир мўминни севса, у беҳуда ишларга киришиб кетса, уни бир синов билан қутқаради. Ана шу қутқариш онларини ҳам кўриш ҳикмат соҳибларига хосдир.

Акром МАЛИК

👉 @diyonatli
👍1
САЛОВАТНИНГ БАРОКАТИ

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»

Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.

👉 @diyonatli
👍2
МЎМИННИНГ ҚАБРИ

Бир мўмин киши вафот этибди. Қабрда қўрқиб ётса бир овоз эшитилибди:
-Эй,банда умрингда бирон закот берганмисан?
Одам: - Йўқ, мен ахир жуда камбағал эдим.
Яна овоз эшитилибди:
-Қуръон ўқидингми хаётда?
-Йук мен бесавод эдим афсус...

Изингда дуо қиладиган ва дуоси етиб турадиган фарзанд тарбияладингми?
-Йўқ...мен бефарзанд эдимку ё Раб..-
деб мумин йиғлай бошлабди.
Қабр жуда дахшатли экан, мўмин:
- Энди дўзахда куядиган бўлдима.. деб ётса қабр нурга тўлибди ва унга бир тарнов туширилибди. Тарновдан шарбат оқа бошлабди.
Мўмин э Худо... бу неъмат нима учун деб сўраса:
-Бир пайтлар йўлда усиб ётган тиконларни чопиб ташлаб савоб олган экансан- деган овоз эшитибди.
Яна бир тарнов тушиб ундан хам шарбат оқа бошлабди. Одам хайрон бўлиб турса:
-Бу бир пайтлар кўприк қураётган усталарга бир челак сув берган экансан-
деган овоз эшитибди.
Учинчи тарнов тушиб овоз айтибди:
-Бу бир пайт оёғига тикон кириб йиринглаб ётган итдан хазар қилмай даволаган экансан. Ана шу яхшиликларинг учун дебди ва қабрини ёруғ ва хушбуй хидларга тўлдириб қўйибди!
Ҳа бу дунёда қилинган яхшилигу ёмонликларни у дунёда албатта жавоби бор. Шунинг учун доимо яхшилик қилиш керак...

👉 @diyonatli
👍1
РОБИТАИ МАВТ

Қувайтлик адиба Нодия Жоруллоҳ раҳимаҳуллоҳ вафот этди. У вафотидан олдин қуйидагиларни ёзиб қолдирган эди:
"Ўладиган пайтимда ташвишланмайман. Чириб кетадиган жасадим учун ғам чекмайман. Мусулмонлар керакли ишларни қилишади барибир. Улар қуйидагилар:
1. Кийимларимни ечишади.
2. Ювишади.
3. Кафанлашади.
4. Уйимдан чиқаришади.
5. Мени янги масканимга олиб боришади.
6. Жанозамни кузатгани кўп кишилар келади. Улар мени дафн қилиш учун ишларини, ваъдаларини тарк қилиб келишади. Уларнинг кўпчилиги бирор кун менинг насиҳатим ҳақида фикрламаган.
7. Нарсаларим қолади. Калитларим, китобларим, жомадонларим, оёқ кийимларим ва ҳоказо...
Оилам бир қарорга келишса нарсаларим менга фойда бериши учун садақа қилишади. Дунё мен учун хафа бўлмаганига ишонишади. Менсиз ҳам ҳаёт тўхтаб қолмаслигига, иқтисод давом этишига, лавозимимни давом эттириш учун бошқа инсон таъйинланишига, мол-дунём меросхўрларимга тақсимланишига ишонишади. Аммо молимнинг ҳисобини мен бераман. Кўпини ҳам, озини ҳам...Арзимасини ҳам, қадрлисини ҳам...
Ўлганимдан сўнг мендан кетадиган аввалги нарса исмим бўлади. Мени "маййит" дейишади. Исмимни айтишмайди. Жанозамни ўқиётганда "тобутни олиб келинг" дейишади. Исмимни айтишмайди. Шунинг учун менинг насабим ва шуҳратим мағрурлантирмайди.
Бу дунё қанчалар арзимас! Бизни кутиб турган олам қанчалар буюк!
Билгин! Сен учун маҳзун бўладиганлар уч қисмдир:
1. Сени юзаки танийдиганлар. Улар ўлган кунинг бирровга сенга ачиниб сўнг дарҳол унутишади.
2. Дўстларинг. Улар сал узоқроқ эслашади. Сўнгра ўз ҳаётларига, ҳатто кулгуларига қайтишади.
3. Уйдагилар. Улар чуқур қайғуришади. Бир ҳафта, бир ой, бир йил... сўнгра улар ҳам сени ўз хотиралари қаърига улоқтиришади.
Инсонлар орасидаги қиссанг шу билан тугайди.
Ҳақиқий қиссанг охиратда бошланади. Сендан гўзаллигинг, молинг, сиҳҳатинг, фарзандларинг, уй-жойинг ва турмуш ўртоғинг ажраган. Сенга фақат амалларинг қолган. Ҳақиқий ҳаёт бошлагансан. Савол туғилади:
Охиратга, қабрга нима ҳозирлагансан?
Бу ўйлашга арзигулик ҳақиқатдир. Шунинг учун фарзларга, нафлларга, яширин садақаларга, солиҳ амалга, тунги намозга ҳарис бўл! Шоядки нажот топсанг...".
Тасаввуфда "робитаи мавт" тушунчаси бор. Яъни, ўлимга боғланиш. Бунинг фойдаси кўп. Инсонни туғёнга кетмаслигига, кибр қилмаслигига, узун орзуларга берилмаслигига ана шу "робитаи мавт" нинг таъсири катта.
Дунёда бир олийгоҳга ўқишга кирмоқчи бўлсак имтиҳон олишади. Имтиҳон олдидан қўрқув ва ҳаяжонни барчамиз тотиб кўрганмиз.
Ўйлаб кўрингчи, охират диёрига соғ-саломат ўтиб олиш учун имтиҳон топширишга тайёрмисиз?
Ақидангиз тўғрими, соғломми? Аҳкомларга тўғри амал қилаяпсизми?
Руҳий томондан покмисиз?
Имтиҳонда асосан савол шу мавзулардан бўлади.
Бизни кутиб турган қадарнинг бари номаълум. Аммо ўлим бундан мустасно...

"Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради".

👉 @diyonatli
👍3
ЭСЛАТМАЛАР

Орзу-умид нима эканини биласизларми?

"Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам ", (Наба сураси, 40 оят).
"Эҳ кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам"! (Фажр сураси, 24 оят).
"Эҳ қани энди менга (номаи аъмол) китобим берилмаса эди!" (Алҳаққа сураси, 25 оят).
"Қани эди мен фалончини дўст тутмаганимда эди". (Фурқон сураси, 28 оят).
"Кошки эди, бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда", (Аҳзоб сураси, 66 оят).
«Кошки эди, мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафар (ва ўлжалар)га эришсам эди», (Нисо сураси, 73 оят).
Модомики тирик эканмиз ушбу орзу ва умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.

👉 @diyonatli
👍1
ҲАСАД МУМКИНМИ?

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат икки нарсадан бошқада ҳасад йўқ. (Биринчиси) Аллоҳ бир одамга молу дунё берса-ю, у ўшани тўғри йўлда сарф қилса, (иккинчиси) Аллоҳ бир одамга илм берса-ю, у ўша илми ила ҳукм чиқарса ва таълим берса», дедилар».

Икки Шайх ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.

«Ҳасад» аслида бошқага берилган неъматнинг заволини орзу қилишни англатади. Бу гуноҳ ҳисобланади. Гоҳида «ҳасад» сўзи «ҳавас қилиш» маъносида, яъни бошқа кишига берилган неъматни кўриб, уни ўзида ҳам бўлишини орзу қилиш маъносида ҳам ишлатилади. Бунга араблар «ғибта» дейдилар. Ушбу ҳадиси шарифдаги «ҳасад» сўзи ана ўша ғибта – ҳавас қилиш маъносида келган.

Демак, фақат икки нарсадагина бировга берилган неъматни кўриб туриб, ўзига ҳам ўшандай неъмат берилишини орзу қилиш мумкин.

«(Биринчиси) Аллоҳ бир одамга молу дунё берса-ю, у ўшани тўғри йўлда сарф қилса».

Яъни, «Менга ҳам Аллоҳ шу одамга бергани каби молу дунё ато қилганида, мен ҳам шу одамга ўхшаб, уни яхшилик йўлида сарф қилар эдим», деб ҳавас қилса бўлади.

«(Иккинчиси) Аллоҳ бир одамга илм берса-ю, у ўша илми ила ҳукм чиқарса ва таълим берса».

Ўша одамга ҳам бошқа мусулмонлар ҳавас қилса бўлади. Илм билан ҳукм чиқариш ўша илм тақозо этган нарсага ўзи амал қилиш ва одамларни ҳам шунга чақиришдан иборатдир.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мол-дунёни тўғри йўлда сарфлашга тарғиб.

2. Мол-дунёси йўқ кишилар ҳам, агар молу дунёси бўлса, яхшилик йўлида сарфлашни орзу қилишларига тарғиб.

3. Илмга амал қилиб, уни одамларга ўргатишга амр.

4. Бошқаларни ҳам илм олиш, унга амал қилиб, бошқаларга ўргатишга тарғиб.

Ҳаётимизда бу ҳадисга амал қилишга ниҳоятда муҳтож эканлигимизни айтиб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак.

Ҳозирги кунда мол-дунёси борлар уларни Аллоҳ таолонинг розилиги учун сарфламайдилар. Аксинча, кўпроқ Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ишларга ишлатадилар. Ваҳоланки, мулкдор, бадавлат кишиларимиз бундан тийилишлари, Аллоҳ берган молу дунёни Аллоҳ таоло рози бўладиган савоб ишларга сарфлашлари лозим.

Ортиқча мол-дунёси йўқлар эса мулкдорларга ёмон маънодаги ҳасад кўзи билан қарайдилар. «Нима учун менда йўқ мол-дунё унда бўлиши керак?» деган ҳасад билан куйиб, ёнадилар. Фақат ҳасад ўтида ёнибгина қолмай, ўша биродарининг мол-дунёси завол топишини ҳам истайдилар.

Аслида эса бадавлат одамга ҳасад эмас, ҳавас қилишимиз керак. «Фалончига кўз тегмасин. Аллоҳ таоло молу дунё неъматини керагича берибди, ўзига буюрсин! Аллоҳ таоло бизга ҳам унга берганидек мол-дунё ато этса, биз ҳам яхши, ҳалол-пок, савоб йўлларга сарф қилишимизни насиб этсин», дейдиган бўлишимиз лозим.

Ҳозирги кунда илмлиларимиз ўзи ниҳоятда кам. Илми борлар ичида илмига амал қиладиганлар ундан ҳам кам. Илмсизларимиз эса жуда ҳам кўп. Илмлиларга ҳасад қилиб, уларга душманлик қиладиганлар ундан-да бисёр.

Бу ҳолда ҳеч қачон яхшиликка эриша олмаймиз. Агар унга эришмоқчи бўлсак, худди ушбу ҳадисда иршод қилинганидек, ҳаммамиз илм олишга интилиб, олим бўлишга ҳаракат қилиб яшамоғимиз лозим. Аллоҳ томонидан илм берилганлар ўзига берилган илмга амал қилишлари, бошқаларга таълим беришлари ва ўша илмга амал қилишни уларга ҳам тайинлашлари керак. Илми йўқларимиз эса илмлиларга ҳавас ва эҳтиром назари билан қараб, «Аллоҳ бизга ҳам илм берса, унга амал қилиб, бошқаларга ўргатсак эди», деган ниятда бўлишлари зарур.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.

👉 @diyonatli
👍1
AQIDA IMOMLARI

Imom Moturidiy

Abu Mansur Muhammad ibn Muhammad ibn Mahmud al-Hanafiy as-Samarqandiy Samarqand yaqinidagi Moturid qoshlag‘ida tug‘ilgan.
Ahli sunna val-jamoa aqidasi asoschilaridan.
Uning “Kitab at-tavhid”, “Kitab al-maqolot”, “Kitabi raddi avoil al-adilla lil-Ka’biy”, “Kitabi ta’vilotil-Qur’an” kabi asarlari bor.
O‘zlarining “Ta’vilotil-Qur’an” nomli tafsirlarida ilmi kalom ulamolari yo‘lidan borib Qur’oni karim oyatlarini aqidada ahli sunna val-jamoat mazhabini qo‘llab tafsir qilganlar.
Butun dunyo musulmonlari aqidada shayx Abu Mansur Moturidiy va shayx Abul Hasan al-Ash’ariy talimotiga tayanadilar. Moturidiyalar imomi A’zam Abu Hanifa rahmatullohi alayh aqidasiga suyansalar, Al-Ash’ariy aqidasiga Imom Shofi’iy, Imom Molik, Imom Hanbaliy mazhablari asos bo‘lgan. Har ikkala aqida sohiblari “Ahli sunnat val-jamoa”ning asosini tashkil etishadi.
Abu Mansur Moturidiy hijriy 333 (miladiy 944) yili vafot etganlar, qabirlari Samarqand chetidagi Chokardizada.

Imom Ash’ariy

Imom Abulhasan Ali ibn Ismoil al-Ash’ariy. Ahli sunna val-jamoaning mashhur aqida imomlaridan, Bag‘dodda yashagan, mashhur sahobiy Abu Muso al-Ash’ariyning avlodlaridan, Avval mo‘’taziliylarlarga bosh bo‘lib, keyin ularni fosh qilgan. Ahli sunnat val-jamoa aqidasi bo‘yicha bir qancha mashhur asarlari bor, “Maqolat ul-islomiyyin’, “Al-ibona”, “Risolatun ila ahlis sag‘ir”, “Al-Lama” shular jumlasidan. U mo‘’taziliylar, faylasuflar, karomatiylar, botiniylar, rifiziylar aqidasi noto‘g‘ri ekanligini dalillar asosida yoritgan. U Imom Moturidiy bilan birga Ahli sunnat val-jamoaning aqida imomlari deb tan olingan. hijriy 333 yili Bag‘dodda bafot etgan (rahmatullohi alayh).

👉 @diyonatli
👍1
ЯХШИЛИК БОИСИ

Бир ҳакимдан:

«Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди.

У шундай деди:
«Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берди.

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг зуҳдлари | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Абдуллоҳ ибн Муборак Абу Абдурроҳман ҳамма улуғликларни ўзида жамлаган имомдир. Уни зикр қилиниши билан раҳмат нозил бўлиб, уни яхши кўришлик билан Аллоҳнинг мағфирати умид қилинади.

Имом Нававий

👉 @diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмоннинг ўлчови | Улуғбек Бухорий

👉 @diyonatli
👍7
ГЎНҚЎНҒИЗ

Бир куни бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнгизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: "Ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнгизни гўнг титиш учун яратганми?"...

Вақтлар ўтиб ўша одам оғир касалликка учради. Медицина унга шифо тополмади. Ниҳоят бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган тўпчаларни қирқ кун ейишини буюрди. Буни қарангки, табиб буюрганини қилган бемор ростдан ҳам шифо топиб кетди...

Орадан йиллар ўтиб қаҳрамонимиз бир кун кемада сафарга чиқибди. Ногаҳон денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган, фақат у бир четда хотиржам ўтирарди. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса, у шундай жавоб берганди:
"Яратганнинг ишига бир марта аралашиб кўрганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билгувчи Зот!"

👉 @diyonatli
👍4
Audio
Рашк ҳақида | Абдул Ҳамид домла
""Бахтиёр оила"" китобидан

👉 @diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таъзияли келин ота-онасиникига бориши жоизми? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
МУХОЛИФНИ СЎКИШ, ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ ВА ЕРГА УРИШ ҲАҚИДА

Энг оғриқли ўринларимиздан бири мухолифни сўкиш, ҳақорат қилиш ва ерга уриш ҳолларининг ортиб бораётганидир. Гоҳида икки одамнинг бир-бирларига қарата тоқат қилиб бўлмайдиган ҳақоратларни ёғдираётганига дуч келиб қоламан. Унисига қарасам ҳам мен ҳурмат қиладиган одам, бунисига қарасам ҳам. Шунинг учун бу ҳақдаги мулоҳазаларимни айтиб ўтишни лозим топдим.

Аввало, гапиришдан мақсадни аниқлаб олайлик. Мақсад мухолифнинг дилига озор беришми ёки ҳақиқатни аниқлашми? Уни шарманда қилишми ёки ҳақиқатга қайтаришми? Атрофдагиларга ким зўрлигини кўрсатиб қўйишми ёки ҳақиқатни етказишми?

Қуйидаги мулоҳазаларим ана шу ҳақиқатни аниқлаш, ҳақиқатга қайтариш ва ҳақиқатни етказишни мақсад қилганларга қаратилган:

1. Сўкиш ва ҳақорат қилиш динимизда ўта қаттиқ тақиқланган;
2. Маънавий куч етишмай қолганда моддий кучга эҳтиёж сезилади, деган гап бор. Сўкиш ва ҳақорат қилиш маънавий куч эмас;
3.Сўкиш ва ҳақорат қилиш натижасида қадрингиз тушиб, кейин тош босадиган гапларингиз ҳам ўз вазнини йўқотиши эҳтимолдан холи эмас;
4. Ҳақорат қилинган одам сизга нисбатан, ўзи киму гапи ким, қабилида иш тутишга мажбур бўлиб қолади. Чунки дилга бораётган озорни даф қилишнинг бундан енгилроқ йўли йўқ;
5. Ҳақорат қилинган одам ҳам ўз навбатида сизга қарши ҳақоратларни қўллайди;
6. Ҳақорат қилинган одамнинг тарафдорлари билан сизнинг тарафдорларингиз орасида жар пайдо бўлади ва у борган сари кенгайиб бораверади;
7. Бир-бировни таҳқирлаш натижасида кузатувчилар орасидаги динга янги кирганлар ёки динга мойил кишиларнинг диндорларни ёқтирмай қолиш ҳоллари юз бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас;
8. Бирлашиш, жипслашиш орзусида юрган холис ниятли кишиларга ўта қаттиқ зарба бериши ҳам тайин. Кейин улар тарвузи қўлтиғидан тушиб кетган одамдек довдираб қоладилар;
9. Сўкиш ва ҳақорат қилишнинг ижобий таъсири билан салбий таъсири - фойда-зарари солиштирилганда юздан бирга тўғри келса керак, деб ўйлайман. Бир фойдани кўзлаб, тўқсон тўққиз зарарни кўтариш ақлли кишининг иши эмас;
10. Сўкиниш ҳолатлари кўп ўринларда ўқувчиларни баҳс-мунозаралардан безишга олиб боради. Ҳолбуки, ҳозирги кунда биз соф баҳс-мунозараларга ўта-ўта муҳтож бир ҳолатдамиз...

Мулоҳазалар силсиласини яна давом эттириш мумкин, албатта...
Аллоҳ барча мусулмонларнинг дилларини бирлаштирсин, ўртадаги иноқлик, аҳиллик, бирдамлик ришталарини мустаҳкамласин. Омин.

Муқим МАҲМУД

👉 @diyonatli
👍3