Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Пайғамбар дедиларки: «Ҳа... Аллоҳ қутулишнинг имкони бўлмаган сифатларни ҳам яратган. Аммо ўткинчи сифатлар ҳам яратдики, уларни тарк этиш мумкиндир. Ҳамманинг нафратига дучор бўлган киши шундай сифатларни тарк этиб, табиатини ўзгартирса, барчанинг эътиборини қозонади, ҳамма ундан рози бўлади. Тошга «Олтин бўл!» дейиш бефойда, аммо мисга «Олтин бўл!» дейиш ўринли, мис олтинга айланиши мумкин. Қушга «Тупроқ бўл!» десанг, ожиздир, тупроқ бўла олмайди. Аммо тупроққа «Балчиқ бўл!» дейиш ўринли, тупроқ балчиқ бўлиши мумкин».

«Қалб кўзингни оч» китобидан.


👉 @diyonatli
САЖДАДАГИ ЗИКРЛАР МАЪНОСИ

سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى.
Ўқилиши: “Субҳаана роббиял аълаа”.
Маъноси: “Буюк Раббим (ҳар қандай нуқсон-камчиликдан) Покдир ”.
Аллоҳнинг “Аъло” сифати “Ҳамма нарсадан олий, буюк, қадри баланд, мутлақ комил” маъноларини англатади.
Намозхон рукуъда камтарликни, саждада хору зорликни ҳис этади, тасбеҳларни, такбирларни, барча дуою зикрларни қалбдан чиқариб, бутун вужуди билан берилиб айтади. Айниқса, саждада Аллоҳ нақадар улуғлигини, ўзининг қанчалик заифлигини ёдга олади, Парвардигорига дилдан тазарруъ қилади.
Икки сажда ўртасида қуйидаги дуо ўқилади:

رَبِّ اغْفِرْ لِي رَبِّ اغْفِرْ لِي.
Ўқилиши: “Роббиғфир лий, роббиғфир лий”.
Маъноси: “Раббим, мени мағфират эт. Раббим, мени мағфират эт ”.
Икки сажда орасида ўтириш, саждаларни шошилмасдан, хотиржамлик билан қилиш суннатдир. Бунда икки кафт худди ташаҳҳуддагидек тиззалар устига қўйилади. Мана шу ҳолатда ҳам Аллоҳга хокисорлик изҳор этилади.
Икки сажда орасида мана бу дуони ўқиш ҳам мумкин:

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي.
Ўқилиши: “Аллоҳуммағфир лий, варҳамний, ва аафиний, ваҳдиний, варзуқний”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечир, менга раҳм қил, офият бер, мени тўғри йўлга бошла, (ҳалол) ризқ бер ”.
Яъни: “Ё Аллоҳ, каттаю кичик барча гуноҳларимни, нуқсон-камчиликларимни кечир, ибодатларимни ҳусни қабул айла, икки дунёда мени қалб иллатларидан, тана касалликларидан, бало-офатлардан, адашишдан сақла, солиҳ амалларни адо этишда менга тавфиқ бер, ҳақ динда собитқадам қил, менга ҳалол-покиза ризқ бер, охиратда юқори мартаба ато эт, ҳар соҳада қусурларимни тўғрила”.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Намозда хушуъ” китобидан олинди.

👉 @diyonatli
ФАҚАТ БОМДОД ВА ХУФТОННИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Бомдод намозини ўқияпман. Энди ўртадагиларни қолдириб Хуфтон намозини ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло беш вақт намозни адо этишга буюрган. Уни баъзисини ўқиб, қолганини ўқимаслик, тирикчилик ёки бошқа турли сабабларни важ қилиб келтириш Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлмайди. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди”, деб айтдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Сиз нафақат бомдод ва хуфтон намозларини, балки яна бир ҳиммат қилиб, қолган фарз намозларни ҳам ўқишингиз лозим. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👉 @diyonatli
ДАҲРИЙЛАР ТАШКИЛОТИГА РАҲБАР КЕРАК ЭМАСМИ?!

Атеистлар ташкилоти очилибди. Ёшларнинг ташаббусига қизиқиб телефон қилдим.
Секретар қиз олди:
- Директор борми?
- Ҳа.
- Улаб бера олмайсизми?
- Ҳозир, кутинг!
Бир оз ўтгач директор гўшакни олди. Салом-аликдан кейин бироз гаплашдик. Жуда маданиятли, юмшоқ ва самимий кўринди менга.
- Бир савол берсам майлими?!-, дедим.
- Бемалол!
- Нима учун ташкилотга директор таъйин қилгансизлар?
- Ташкилотни бошқариш, назорат қилиш, интизомни ушлаш ва ишларни ташкиллаштириш учун битта директорга эҳтиёж бор-да!-, деди саволнинг соддалигидан ажабланиб.
Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, мўлжалга олган ўқимни отдим:
- Кичкина ташкилотингизни бошқариш, назорат қилиш, интизомини ушлаш ва ишларини ташкиллаштиришда битта директорга эҳтиёж бор экан, бу қадар улкан борлиқни бошқариш учун Ягона Зотга эҳтиёж бўлмайдими?!
Алоқа узилди.
- Тут-тут-тут...

Мустафо Четин

👉 @diyonatli
АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

Иймон илмлари, Аллоҳнинг розилигидан бошқа ҳеч бир нарса учун восита бўлиши мумкин эмас.

Қуёш Ойга тобе бўлмаганидек, абадий саодатнинг нуроний ва қудсий калити ва абадий ҳаётнинг бир қуёши бўлган ИЙМОН ҳам, ўткинчи ижтимоий ҳаёт учун восита бўлолмайди.

Ҳа! Бу коинотнинг энг буюк масаласи бўлган иймон сирларидан ҳам аҳамиятли бир масала йўқки, бу иймон ҳақиқатлари масаласи унга восита бўлса!

Дунёнинг барча сиёсий масалалари тўпланса, иймон масалаларининг олдида арзимас бир нарса бўлиб қолаверади. Бинобарин, бу масалани унга восита қилишлик, ақлсизликдир!

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
КАСАЛ КЎРИШ ОДОБИ

Жунайд раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
“Сиррий Сақатийнинг бундай деганини эшитдим: “Ичкетар бўлиб қолган эдим, бир неча қорилар мени кўргани киришди. Улар узоқ вақт ўтириб қолишган эди, мен анча қийналиб қолдим. Ниҳоят «Дуо қилинг» дейишган эди, қўлимни кўтариб «Аллоҳим, бизга касал кўриш одобини ўргатгин», дедим

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👉 @diyonatli
Audio
Намозга ният қилиш | 2-маруза | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍3
Audio
Куфр сўзлар | Абдул Ҳамид домла
"Фиқҳул акбар" китобидан

👉 @diyonatli
👍4
БУРГУТЛАРДАН ИБРАТ ОЛАЙЛИК, ЯЪНИ ЎЗИМИЗНИ ЎЗГАРТИРАЙЛИК

Бургутлар жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади.
Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.
Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Кейин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди. Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади. Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..
...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, шахс сифатида бизни орқага тортадиган, мақсадларимиз йўлини тўсадиган қора хотиралар, одатлар; жамият сифатида ривожланишга фақат халақит берадиган урфлар, анъана номини олган янглиш тушунчалардан воз кечишга тўғри келади. Осон бўлмайди, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!

Марзия САЙДАМ

👉 @diyonatli
👍3
17 НАРСА ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БEРАДИ:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

👉 @diyonatli
👍5😢2
БАДГУМОНЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бадгумонликдан сақланиг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ким ўзарга уриниб ўзаро ҳасад қилишманг. Бир бирингизни ёмон кўрманг ва бир бирингизга қарши тадбир қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бири билан эдилар. Олдиларидан бир киши ўтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақириб: «Эй фалончи, бу аёл менинг хотиним фалончи», дедилар. «Ким ҳақида гумон қилсам ҳам, Сиз ҳақингизда гумон қилмасман», деди. «Шайтон одам боласида унинг қони юргандек юради», дедилар».

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Нарсаси ўғирланган ҳадеб гумон қилаверса, ўғридан ҳам (гуноҳи) катта бўлиши мумкин».

Билол ибн Саъд Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муовия Абу Дардога мактуб ёзиб, менга Димашқнинг фосиқларини ёзиб юбор, деди. Бас, у: «Димашқнинг фосиқлари билан ишим йўқ. Уларни қаердан биламан?» деди. Шунда ўғли Билол: «Уларни мен ёзаман», деди ва ёзди. «Сен уларни қаердан билдинг? Улардан бўлганинг учун фосиқликларини билгансан. Ўзингдан бошлаб ёз», деди.
Уларнинг исмларини юбормади».

«Ал-Адаб Ал-Муфрад» китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
ЯХШИ СЎЗ СЕҲРИ


Унга хотини деди:
- Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпди.

Эр бир қоғозга ёзди:
" Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман".

У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.

Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди.
Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди.

У эрига деди:
"Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."

Эр айтади:
"Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан".

Қизиғи шуки, унинг хотини етмиш фоизга ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.

Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади.

Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади.

Уй ва оилада ийжобий энергия ҳосил қилади.

Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Яхши сўз садақадир" , деганлар.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

👉 @diyonatli
👍1
АР-РАЗЗОҚ

"Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир." (Худ сураси 6-оят)

Жак Ив Кусто олим эмас, денгизни севувчи оддий денгизчи эди. У болалигидан сув остига жуда яхши шўнғирди. Тўғри, истеъдоди сабаб кейинчалик аквалангни ўйлаб топди.
У Исломни қабул қилган эдими? Йуқ, денгизчи лафзан иймон келтирмаган. Аммо ақлан Исломни тан олиб Қуръон Илоҳий китоблигини эътироф этган.
Кусто иккинчи жахон урушида, сув ости кемасида торпеда отувчи бўлиб хизмат қилган пайтларидан, то "Колипсо" кемасида уюштирган саёхатларида, Аллоҳнинг мўъжизаларига кетма кет дуч келади. Кундаликларида у, "онгим Исломни хақ дин эканини айтяпти, қалбим эса яқинларимдан воз кечолмайди" деганди. Кусто бекорга хавотир олмаган. Кейинчалик машхур денгизчини мана шу сўзларини хазм қилолмаган Ақшлик корчалонлар уни америкадаги "Кусто жамияти" ташкилотини мусодара қилдилар.
Унинг энг ҳаяжонли, кулминацион саёхати мусулмонлар яшайдиган бир оролда рўй берди. Денгизчи оролга командаси билан келиб тушгач, бутун орол ахлини саёз бўлмаган қирғоқ бўйида кўради. Улар сувга тўр ташлаб ниманидир кутардилар. Шунда Кусто ғалати ходисани гувохи бўлади. Юзлаб дельфинлар балиқларни тўрларга томон хайдаб келардилар. Энг қизиғи, тажрибали денгизчи яхши биларди, дельфинлар хеч қачон балиқни чуқур жойга қараб қувмайдилар. Чуқур, саёз бўлмаган жойда балиқлар бемалол қочадилар, дельфинларда уларни тутиб ейишга хеч қандай имкон йўқ. Унда нега улар характерларига зид харакат қилмоқдалар?
Бу саволга кекса орол оқсоқолининг ҳикоясидан жавоб топди.
-- Хов анави Раззоқ, Раззоқ деб бақириб юрган девонани кўряпсизми, деди оқоқол. Бу кимса оролимиздаги энг бадавлат одам эди. Оролимиздаги ягона кема унга тегишли.
Хар йили икки марта денгизга чиқиб балиқ тутиб келиб кунимизни ўтказардик. Бир куни дағдаға қилиб мен бўлмасам хамманг очингдан ўласан деб киборга кетди. Биз эса ризқ Аллоҳдан эканини, унинг кемаси бир восита холослигини айтдик. Бой тўнини тескари кийиб кемани лангарлаб ташлади.
Тўрт ой очликдан қийналдик. Кўпчилик одамлар яна бойга гапинг тўғри экан, кемани денгизга чиқар дея ёлворишни бошладилар. Биз эса айтганимизда собит турдик. Оғир бўлсада, дарахт илдизлари ва мевалар билан қаноатландик. Мехрибон Аллоҳ бизни узоқ куттирмади. Тўртинчи ой юнус балиқлар (дельфин) балиқни тўрларимизга ўзлари хайдаб кела бошладилар. Шу пайтгача улар бу томонларда сузмагандилар. Шубхасиз улар Буюк Раззоқнинг амри билан бу ишни қилмоқдалар. Йилига икки марта улар бизга балиқ хайдайдилар. Буни кўрган кемачи бой ақлдан озди. Лекин хар икки мавсум қирғоққа чиқиб балиқлар яқинлашиши билан, Аллоҳнинг Раззоқ сифатини тинмай айтиб такрорлайверади..

👉 @diyonatli
👍6
ISLOM DINI ASOSLARI

Islom dini - Alloh taolo Muhammad alayhissalom orqali butun insoniyatga yuborgan dindir. Alloh taolo aytadi: “Men sizlarga ne’matimni to‘kis qilib berdim va sizlar uchun Islomni din qilib tanladim” (Moida surasi, 3-oyat mazmuni).
Islom dinining asosi beshta:
1. Iymon (“La ilaha illalloh, Muhammadur pasululloh”, deb dil bilan tasdiqlab, til bilan iqror bo‘lish);
2. Namoz (kuniga besh vaqt namoz o‘qish);
3. Ro‘za (ramazon oyi ro‘zasini tutish);
4. Zakot (moli ma’lum hisobga yetsa, qirqdan biri ulushini Alloh belgilaganlar uchun ajratish);
5. Haj (qodir bo‘lsa umrida bir marta haj qilish).

"Islom dini" kitobidan olindi.

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл, она... | Футболист Муҳаммад Салоҳдан оила ҳақида муҳим гаплар

👉 @diyonatli
"БИР ЖУНАЙҲ СОҲИБАСИ" ЁХУД САДАҚАНИНГ МУКОФОТИ

У Кўрфаз давлатларидан бирида йигирма йилдан кўпроқ масжидда имомлик қилиб, ватанига, Мисрдаги кичик қишлоғига қайтишга қарор қилди.

Қишлоққа келиб Аллоҳ насиб этган мол-дунёсидан сарфлаб, кичиккина ер сотиб олдида, қишлоқ аҳли учун бир масжид бино қилишга киришди.

Ишга ёллаган қурувчилари ишга киришиб кетишди. Уларга бошчилик қилиб масжид қурилишида юрар экан, бироз чарчоқни ҳис қилди, кийимлари ҳам чанг-тупроққа беланди. Масжид рўпарасидаги йўлакка ўтирдида, бироз дам олиш учун қўлларини бошига ўраб олди.

Шу пайт унинг ёнидан кекса бир аёл ўтди ва унинг қўлига бир миср жунайҳи – темир тангани берди. У ҳайрон бўлиб бошини кўтарди ва фақирлик юзларида чуқур из қолдирган етмиш ёшларга яқинлашган аёлни кўрди. Эгнидаги униққан кийимларидан ҳам аёл анча турмуш машаққат қийинчиликларини тортгани билиниб турарди.

Ўрнидан туриб, «олинг буни мен тиланчи эмасман», дейишга чоғланган эди ҳамки, аёл тез-тез юриб ва: «Олиб қўй шуни болам, бу мени бор пулим эди, рози бўлгин!», узоқлаша бошлади.

Э воҳ, кекса аёл, «бу берганингиз кам, яна кўпроқ эҳсон қилинг», деб қолмасин деб уни нотўғри тушунганди.

Шунда у ўрнидан туриб ҳайдовчисини чақирди-да, ҳозиргина кетган кекса аёлни уйига олиб боришни ва ҳол-аҳволини билиб келишини тайинлади. Ҳайдовчи қайтиб келиб айтган сўзлари шу бўлдики, кампирнинг тўрт қизи бўлиб, ўзи бева экан. Бир қизи турмушга чиққан, у ҳам эри билан автоҳалокатга учраб вафот этган экан. Ундан қолган тўрт набирасини ҳам ўзига олган кампир қизлари билан бирга, жами 7 жонни боқиш учун ишлагани чиқаркан.

Шунда шайх у ўша ҳолида ҳам садақа қилишга жазм этган аёлга қандай ёрдам қилолсам бўларкин, деб ўйлай бошлади.

Шу вақт унинг телефони жиринглаб қолди. Қўнғироққа жавоб берганди, кўрфазда имомлик қилиб юрганида, масжидга келиб жамоат намозларида қатнашиб юрган амирлардан бири эди.

«Ассалому алайкум, амир жаноблари саломатмисиз?» дея сўзлашишга тушиб кетди. Салом-аликдан сўнг у: «Шайх, юртингизда бирон эҳтиёжманд, фақир инсон борми, мен ва укаларимнинг закоти бор эди, шуни юборар эдим» деди.

Бундай тўсатдан бўлган хабардан шайх шошиб қолдида, ҳозиргина ўйлаб турган «бир жунайҳ соҳибаси»ни гапира кетди.

Ҳикоясини якунлади ҳамки, телефонда эшитиб турган амир шундай деди: «Закотимизни юбораман. Сиз унга ер сотиб олингда, каттагина уй солинг. Кампир оиласи билан ўша ерга кўчиб ўтсин. Қолган пулларни банкка қўйинг, ўшандан сарфлаб, умрини охиригача нафақасига етади, қизлари ва набираларини тўйини қилади» деди.

Субҳаналлоҳ...! Ўзидаги борини Аллоҳ учун берди...! Аллоҳ таоло эса унинг пок нияти самарасини мана шундай тарзда ато этмоқ истади!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир дирҳам юз минг дирҳамдан ўзиб кетди", дедилар: «Қандай қилиб, ё Расулуллоҳ?» дейишди. «Бир кишининг икки дирҳами бор эди. У улардан бирини олиб, садақа қилди. Бошқа кишининг кўп мол-дунёси бор эди. У мол-дунёсининг бир қисмидан юз минг дирҳам олиб, садақа қилди», дедилар».

Имом Насоий ривояти.

Аллоҳим, Бизни раҳматинг, эҳсонинг ва фазлинг ила ихлос ва қабул билан ризқлантиргин, албатта Сен фазли марҳамати ва атоси кенг Зотсан!

Бобур Аҳмад таржимаси.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги барча неъматлар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЎЛИМ ВА ҲАЁТ ОРТИДАГИ СИНОВЛАР

Аллоҳ мўмин бандаларига доимо меҳрибондир. Шунинг учун ҳам улардан беодоблик, исён содир бўлса ҳам:

ثُمَّ أَنزَلَ عَلَيْكُم مِّن بَعْدِ الْغَمِّ أَمَنَةً نُّعَاسًا يَغْشَى طَآئِفَةً مِّنكُمْ وَطَآئِفَةٌ قَدْ أَهَمَّتْهُمْ أَنفُسُهُمْ يَظُنُّونَ بِاللّهِ غَيْرَ الْحَقِّ ظَنَّ الْجَاهِلِيَّةِ يَقُولُونَ هَل لَّنَا مِنَ الأَمْرِ مِن شَيْءٍ قُلْ إِنَّ الأَمْرَ كُلَّهُ لِلَّهِ يُخْفُونَ فِي أَنفُسِهِم مَّا لاَ يُبْدُونَ لَكَ يَقُولُونَ لَوْ كَانَ لَنَا مِنَ الأَمْرِ شَيْءٌ مَّا قُتِلْنَا هَاهُنَا قُل لَّوْ كُنتُمْ فِي بُيُوتِكُمْ لَبَرَزَ الَّذِينَ كُتِبَ عَلَيْهِمُ الْقَتْلُ إِلَى مَضَاجِعِهِمْ وَلِيَبْتَلِيَ اللّهُ مَا فِي صُدُورِكُمْ وَلِيُمَحَّصَ مَا فِي قُلُوبِكُمْ وَاللّهُ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ

Сўнгра ғамдан кейин сиздан бир тоифани қамраб олган мудроқни омонлик қилиб туширди. Бошқа тоифа эса ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳ ҳақида ҳақдан ўзга, жоҳилият гумонини қилиб: «Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди?» – дейишарди. Сен: «Ишнинг барчаси Аллоҳдандир», – деб айт! Сенга ошкор қилмаган нарсаларини ичларида махфий тутарлар. Улар: «Агар қўлимизда бир иш бўлганида, бу ерда қатл қилинмас эдик», – дерлар. Сен: «Агар уйларингизда бўлсангиз ҳам, қатл қилиниши битилганлар ўз ўлим жойларига чиқар эдилар. (Бу) Аллоҳ кўксларингиздаги нарсани синаши ва қалбингиздагини яхшилаб пок­лаши учундир. Аллоҳ кўкслардаги нарсаларни ҳам билувчидир», – деб айт. (Оли Имрон сураси, 154-оят).

Бу ояти каримада мўминларга етган мағлубият, ғам устига ғамдан кейин Аллоҳнинг лутфи билан ҳукм сурган омонлик ҳолати баён қилинмоқда:

«Сўнгра ғамдан кейин сиздан бир тоифани қамраб олган мудроқни омонлик қилиб туширди».

Уҳудда жанг қизиб, мусулмонлар енгила бошлаган бир пайтда Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила собитқадам, чин мусулмон бандаларига бир мудроқни омонлик қилиб берди. Мудроқ мусулмонлар орасидаги фидокор тоифани қамраб олди.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Уҳуд куни сафда турганимизда бизни мудроқ қамраб олди. Қиличим қўлимдан тушиб кета бошлади, қайтариб олдим. Яна тушса, яна қайтариб олар эдим», – дейдилар.

«Бошимни кўтариб, қарасам, – дейдилар бошқа бир ривоятда, – ҳамманинг боши кўксига эгилиб турибди».

Ҳақиқатдан, мудроқ худди мўъжизадек нарса. Чарчаб, ҳеч қандай ҳаракатга ярамай қолган одам ҳам бир оз мудраб олса, ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетаверади. Мусулмонлар Уҳуд урушида енгилиб, қоча бошлаганларида, Аллоҳ таоло уларга мудроқни омонлик қилиб юбориб, катта фалокатдан – бутунлай тор-мор бўлишдан сақлаб қолди. Бир оз мудраб, сўнг ўзига келган мусулмонлар Набий алайҳиссаломнинг атрофларида тўпланишди ва тоғнинг баландроқ, қулайроқ жойига чиқиб, жойлашишди. Буни кўрган мушриклар охиригача ҳужум қилишга юраклари дов бермай, ортга қайтдилар. Мўминлардан бир тоифаси бу иш билан овора бўлиб турган бир пайтда:

«Бошқа тоифа эса ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳ ҳақида ҳақдан ўзга, жоҳилият гумонини қилиб: «Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди?» – дейишарди».

Бу тоифа – иймони заиф тоифа, қалбида фидокорлик туйғуси ўрнашмаган тоифа. Шу боисдан, Аллоҳ учун овора бўлмайди, дину диёнат учун овора бўлмайди, пайғамбар учун овора бўлмайди, мусулмонлар учун овора бўлмайди. Фақат ўзлари учун овора бўлади. Фақат ўзларини ўйлайди.

Улар Аллоҳ таоло ҳақида ҳам ноҳақ гумонга борадилар. Жоҳилият аҳлининг гумонини қиладилар. «Худонинг иши ҳам қизиқ, шундай қилиб ўлиб кетаверамизми?» – дейишади. Шу билан бирга, Улар:

«Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди?» – дейишади.

Яъни «Бизнинг ихтиёрмиз ўз қўлимизда эмас», «Жангнинг маслаҳатини биз қилмаганмиз» каби ва яна бошқа шунга ўхшаш гапларни айтадилар. Оят дарров бу гапнинг нотўғри эканини баён қилиб, Набий алайҳиссаломга:

«Сен: «Ишнинг барчаси Аллоҳдандир», – деб айт!» – дейди.
👍1
Яъни ишлар ҳеч кимнинг қўлида эмас, балки фақат Аллоҳнинг қўлидадир. Ҳатто Набий алайҳиссаломнинг ҳам қўлларида эмас. Чунки юқорида ўтган 128-оятда у зотга хитобан: «Бу ишда сенинг бирор нарсага дахлинг йўқ», дейилган эди. Бандаларнинг иши ўз вазифаларини бажариш, бурчларини адо этиш. У ёғи Аллоҳнинг қўлида, нимани хоҳласа, шуни қилади.

«Сенга ошкор қилмаган нарсаларини ичларида махфий тутарлар».

Уларнинг ичлари фисқу фасодга, васваса ва ҳадиксирашларга тўла. Буни ошкора айтаётганлари билан ҳолатлари ўзгариб қолмайди. Одатда улар бундай вазиятларда «Бу ерга (ёки ишга) бизни мажбур қилиб олиб келишди», «Раҳбарлар адашишди, у қилишди, бу қилишди», «Агар бизга қўйиб берилганида, ундай қилар эдик, бундай қилар эдик», дейишади.

«Улар: «Агар қўлимизда бир иш бўлганида, бу ерда қатл қилинмас эдик», – дерлар».

Бошларига зарба етганда иймони заифлар, мунофиқлар доимо шундай қиладилар. Бошлиқларга осилиб, ҳамма айбни уларга тўнкаб, одамларни улардан айнитишга ўтадилар. Баъзи қатл бўлганлар ҳақида ҳам «Агар бизнинг ихтиёримиз билан иш бўлганида, бундай бўлмас эди», – дейдилар.

Қуръони Карим уларнинг бу нотўғри васвасаларини ҳам тўғрилаб, ўлим ва ҳаёт ортидаги, синовлар замиридаги ҳикматларни баён қилади.

«Агар уйларингизда бўлсангиз ҳам, қатл қилиниши битилганлар ўз ўлим жойларига чиқар эдилар».

Тақдирдан тадбир билан қочиб бўладими? Ўлим овора бўлиб, излаб юрмайди. Ажали етган ўз қадами билан юриб, ўлимни топиб келади. Бу Аллоҳнинг тақдир қилган ишидир. Бунинг ортидан ҳикмати ҳам бор.

«(Бу) Аллоҳ кўксларингиздаги нарсани синаши ва қалбингиздагини яхшилаб пок­лаши учундир».

Бало-офатлар одатда қалбдаги бор нарсанинг намоён бўлишига сабаб бўлади. Бу бир синовдир. Асл маъдан ўтга солиб, тобланганидек, асл мўминлар ҳам қийинчиликлар, машаққатлар ёрдамида тобланадилар. Натижада баъзан ўзи ҳам билмаган камчиликлари юзага чиқиб, мўмин уларни бартараф этишга интилади, покланади. Шунинг учун ҳақиқий мўминлар Аллоҳдан келган имтиҳон ва синовларни, улар қанчалик қийин бўлмасин, хурсандчилик билан кутиб оладилар.

«Аллоҳ кўкслардаги нарсаларни ҳам билувчидир».

Аллоҳ одамлардан сир сақлаб, махфий тутиб юрган нарсаларингизни ҳам яхши билади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди.

👉 @diyonatli
👍1
Audio
Дунёдаги барча неъматлар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli