Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ТИЖОРАТ ФОЙДА ҚИЛДИ ЭЙ АБУ ЯҲЁ!

Ўша пайтлар мусулмонлар Макка даъвати торлигидан Мадина давлати кенглигига чиққан даврлар эди. Мусулмонлар Мадинага жойлашиб олишди. Қийин имтиҳондан ўтиб олишди. Жаъфар розиёллоҳу анҳу ўзининг ҳамроҳлари билан ватандан динни устун билиб Ҳабашистонга ҳижрат қилди. Билол розиёллоҳу анҳу Умайя ибн Халафнинг кибриёсини ерга ишқади. Ҳамза розиёллоҳу анҳу Абу Жаҳлнинг юзига мушт туширди. Али розиёллоҳу анҳу ўз жонини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга фидо қилиб у зотнинг тўшакларида ухладилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу мусулмон бўлган қулларни сотиб олиб озод қилдилар. Сўнгра ер юзини абадий ўзгартирадиган янги босқични амалга ошириш учун дўстлари бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Мадина томон йўлга чиқдилар.
Макка мусулмонларни ўзида ушлаб қола олмади. Зеро уларнинг суюкли пайғамбари энди Мадинада эдилар. Маҳбубисиз қолган киши ёлғиз ўзи нима қила олади?! Мусулмонлар қурайшни ғафлатда қолдириб бирин-кетин Мадина томон ҳижрат қила бошлашди. Мана Суҳайб розиёллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлди. Аммо қурайш буни билиб қолди. Уни қайтариш учун бир қанча кишиларни юборди. Уларнинг келаётганини билган Суҳайб розиёллоҳу анҳу камонига ўқ жойлаб уларга деди:
-Эй қурайш жамоаси! Менинг яхши ўқ отишимни биласизлар. Аллоҳга қасамки, менга эришишингиздан олдин барча ўқимни сизга отаман. Сўнгра қиличим билан у қўлимдан тушиб кетгунича жанг қиламан!
Қурайшликлар деди:
-Сен бизнинг олдимизга ҳеч вақосиз келган эдинг. Бу ерга келиб молинг кўпайди. Энди эса ўзингни ҳам, молингни ҳам олиб кетмоқчисан! Аллоҳга қасамки, бундай бўлмайди!
Суҳайб деди:
-Агар молимни сизга қолдирсам мени қўйиб юборасизларми?
-Ҳа!
Суҳайб уларга Маккадаги молини яширган жойни айтди. Улар Суҳайбни ўз ҳолига қўйиб қайтиб кетдилар. Суҳайб розиёллоҳу анҳу Мадина сари йўлга тушди.
Набий алайҳис салом бу ҳодисадан ваҳий орқали бевосита хабардор бўлган эдилар. Жаброил алайҳис салом воқеани етказиб турдилар. Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди:
“Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини истаб жонини сотадиганлар бор. Ва Аллоҳ бандаларига меҳрибондир!”
Суҳайб Мадинага етиб келганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда хурсанд бўлиб, табассум қилиб дедилар:
“Тижорат фойда қилди эй Абу Яҳё, тижорат фойда қилди эй Абу Яҳё!”.
Суҳайб розиёллоҳу анҳунинг тижорати фойда қилганига сабаб, у Аллоҳ учун молидан воз кечган эди.

Сизга шайтон зийнатлаган ҳар қандай гуноҳни фақатгина Аллоҳ учун тарк қилган бўлсангиз савдойингиз катта фойда қилди деб ҳисоблайверинг. Бундаги тарк қилиш лаззати олиш лаззатидан гўзалроқ бўлади!
Олмоқчи бўлган интиқомингизни фақатгина Аллоҳ учун тарк қилган бўлсангиз савдойингизни катта фойда қилди деб ҳисоблайверинг. Бундаги авф лаззати интиқом олиш лаззатидан гўзалроқ бўлади!
Берган қарзингизни фақир тўлай олмаяпти. Сиз ундан ўтиб юбордингиз. Шикоят қилмадингиз, фақирни шарманда қилмадингиз, яширдингиз. Савдойингизни катта фойда қилди деб ҳисоблайверинг. Молингизни қайтариб олиш лаззатидан уни фақирга садақа қилиш лаззати анча гўзалроқ бўлади!
Фақирнинг қўлига қўядиган ҳар бир садақангизни аввало Аллоҳнинг қўлига қўймоқдаман деб билсангиз савдойингизни катта фойда қилди деб ҳисоблайверинг. Бунда бергандаги лаззат олгандаги лаззатдан ўзиб кетади!
Хотинингиз ва фарзандларингиздан ғазабланганингизда Аллоҳ учун ғазабингизни ютсангиз савдода катта фойда қилдим деб ҳисоблайверинг. Улардан ҳаққингизни қўлингиз билан олгандаги лаззатдан уларни авф қилгандаги лаззат анча устун бўлади!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
👍4
Audio
Аёлнинг эрига муомаласи | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китобидан
.

👉 @diyonatli
ҚАЛБ КАСАЛЛИКЛАРИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар мўмин киши бир гуноҳ қилса, унинг қалбида бир қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, гуноҳдан қайтиб, истиғфор айтса, у йўқолади. Аммо гуноҳни зиёда қилса, у қора доғ ҳам кўпаяди ва натижада бутун қалбни ўраб олади" - деганлар.
Имом Термизий ривояти.

Хасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар:

1.Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2.Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3.Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4.Аллоҳнинг ризқини шукур қилмасдан еявериш.
5.Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6.Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ибн Қоййим айтадилар:

«Тана касаллиги енгил, осондир, нари борса ўлим билан тугайди. Қалб касаллиги оғирдир. Аллоҳ асрасин, жаҳаннам билан тугайди».

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ваъз ва яхшиликлар | Қобил қори

👉 @diyonatli
👍1
ЗОҲИД БОЛА

Шайх Ёсин ибн Юсуф Марокаший Шом қишлоқларидан бирида бир болакайни учратиб қолди. Бошқа болалар у билан ўйнашни ёқтирмас, уни ораларига қўшишмас эди. У эса улардан қочиб йиғлаб-йиғлаб Қуръон ўқир эди. Шайх Марокашийнинг қалбида болага нисбатан муҳаббат пайдо бўлди. Уни ортидан кузатиб уйигача борди. Отаси уни дўконга ишлаш учун олиб боришини, у эса олди-сотди ўрнига Қуръон қироати билан банд бўлишини кўрди. Шунда Шайх Марокаший болакайнинг устози олдига борди-да, унга маслаҳатлар бериб шундай деди: “Эҳтимол, бу бола обид ва зоҳидлардан бўлар”.

Ҳақиқатда, ушбу болакай улғайгач раббоний олимлардан бўлди. Кўп китоблар ёзди. 45 ёшида вафот этди. Ўзидан кейинги барча уламолар унинг илми ва гўзал ахлоқига гувоҳлик берди. Китоблари миллионлаб мусулмонларнинг хонадонига кириб борди. Дунёга Имом Нававий номи ила танилди!

Саййид Султонсаййидхон Махмудов

👉 @diyonatli
👍2
СИЗ МЎМИНМИСИЗ?

Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан: “Сиз мўминмисиз?” деб сўради. У зот: “Иймон икки хил иймондир. Агар сен мендан Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, жаннатга, дўзахга, қайта тирилиш ва ҳисобга бўлган иймонни сўраётган бўлсанг, ҳа, албатта мен мўминман.
Бордию, сен мендан Аллоҳнинг ушбу ояти: “Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Уларга Роббилари ҳузурида даражалар, мағфират ва карамли ризқ бор”, (Анфол сураси, 2-4 оятлари) ҳақида сўраётган бўлсанг, Аллоҳга қасамки, мен уларданми ёки йўқми, билмайман”, деб жавоб бердилар..”

👉 @diyonatli
👍4
ЭНГ ГЎЗАЛ ВА ҲАҚ ДИН БИЗНИКИ!

Қандай ажойиб динимиз бор!
Тасбиҳ айтишимиз гуноҳларни йўқотади.
Бир намоз иккинчи намозгача бўлган хатоларни ўчиради.
Жума намози келаси жумагача бўлган хатоларни ўчиради.
Рамазон келаси Рамазонгача бўлган хатоларни ўчиради.
Яримта хурмо дўзах ўтидан сақлайди.
Садақа Роббимиз ғазабини ўчиради.
Қуръон ўз соҳибини шафоат қилади.
Биродаримизга табассум қилсак садақа қилди деб ёзилади.
Иккитагина калима мезонни босиб юборади.
Таҳорат аъзолардаги гуноҳларни кетказади.
Битта яхши ишга ўнтадан етти юзгача савоб берилади.
Ҳатто аҳли-аёлимиз учун сарфлаган пулимизга ҳам ажр ёзилади.
Расулимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қиладилар.
Фаришталар бизга истиғфор айтишади.
Ниҳоят Роҳим сифатли Роббимиз бор!

👉 @diyonatli
👍3
"ОДАМЛАР МЕН ҲАҚИМДА НИМА ДЕЯПТИ ЭКАН?"

Қадимда бир сахий бой яшаган экан. У бутун қишлоққа ош берибди. Айни қийинчилик пайтида бўлгани учун одамлар хурсанд, бойни роса мақтабдилар. Бойнинг янада сахийлиги тутиб, зиёфат якунида ҳар бир инсонга биттадан қўй бериб, очиқсангиз сўйиб ерсиз ёки сотиб пулини қийин кунларда ишлатасиз, дебди. Одамлар бойдам миннатдор бўлиб тарқалишибди. Бой: "Ҳозир одамлар мени роса мақташаётгандир, сахий бой, яхши инсон, деб дуо қилишётгандир", – ўйлабди ва ҳизматкорига: "Бор, билдирмай кетаётган одамларни орасига қўшилиб олгин-да, улар мен ҳақимда нималар дейишаётганини эшитиб кел", – дебди. Бойнинг хизматкори бой айтгандай қўй етаклаб кетаётган бир гала одамлар орасига қўшилиб олибди. Шунда одамлардан бири: "Шу бой яхши одаму, аммо ўлгидай ҳасис-да, ха номард қўй бердинг, арқонини ҳам берсанг ўласанми!" – деса, иккинчиси: "Ҳай, хасис бўлмай қол-а!" – деган экан.

👉 @diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлимни эсладим | Улуғбек БУХОРИЙ

👉 @diyonatli
ТОРТИШУВНИ ТАРК ҚИЛИНГ!

Анас иб Моликдан ривоят қилинган бир ҳадисда шундай бир ҳодиса нақл қилинади:

«Дин устида тортишаётган эдик. Расулуллоҳ (с.а.в.) келиб қолдилар. Бизни тортишаётган ҳолимизда кўриб, шундай ғазабландиларки, шу вақтгача бундай ғазабланганларини ҳеч кўрмаган эдик.
У Зот бизга қараб шундай дедилар:

*Эй Муҳаммаднинг уммати!

Нафсингизни бу даражада оташлантирмангиз.

Сиз шунга амр қилинган эдингизми?
Бу нарсадан қайтарилмаган эдингизми?
Сиздан аввалгилар фақат шу сабабдан ҳалок бўлмадиларми?
Хайри оз бўлгани учун тортишишни тўхтатингиз!

*Тортишишини тарк қилинг! Зеро, тортишиш биродарлар орасига душманлик олиб киради.

*Тортишишни тарк қилинг! Зеро, унинг фитнасидан қутула олмайсиз.

*Тортишишни тарк қилинг! Зеро, у зеҳнларда шубҳа пайдо қилади ва амалларни йўқ қилади.

*Тортишишни тарк қилинг! Зеро, тортишган одамнинг хасорати тамом бўлгандир.

*Тортишишни тарк қилинг! Зеро, тортишишликда давомли бўлишлик, гуноҳкор бўлишлик учун кифоядир.

*Тортишишни тарк қилинг! Зеро, Роббимнинг бутларга сиғинишликдан ва шароб ичишликдан кейин қайтарган илк нарса - тортишишликдир.

*Тортишишни тарк қилинг! Зеро, шайтон ибодатдан маъюс бўлганидек, орангизда фитна ва фасод чиқаришликдан мамнун бўлади. Бунга эса, динда тортиштириш йўли билан эришади.

*Тортишишни тарк қилинг! Зеро, бани Исроил шу сабабли 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага айрилдилар. Умматим эса, 73 фирқага бўлинадилар. Булардан биргинаси мустасно, ҳаммалари залолатдадирлар.

Расулуллоҳдан (а.с.в.) ушбу МУСТАСНО гуруҳнинг кимлар экани, ёки қайси фазилатларга соҳиб мўъминлар экани ҳақида сўраганларида, шу жавобни бердилар:

МЕНИНГ ЙЎЛИМНИ ТУТГАНЛАР, САҲОБАЛАРИМ ВА АЛЛОҲНИНГ ДИНИ БОРАСИДА МУНОЗАРАГА КИРИШМАГАНЛАРДИР. ВА ҚАЙСИДИР ГУНОҲИ ТУФАЙЛИ ТАВҲИД АҲЛИДАН БИРИНИ ТАКФИР ЭТМАГАНЛАРДИР.»

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда қўл кўтариш ҳукми | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ИККИ ҒАМ

Бир куни Ҳотами Асам муридларига айтди:
- Агар сизлардан Ҳотами Асамдан нима ўргандинг, деб сўрасалар, нима жавоб қиласизлар?
Муридлари деди:
- Илм ўргандик, ҳикмат ўргандик, деймиз!
Айтдилар:
- Унинг илми йўк, ҳикматни билмас, десалар нима қиласиз?
Муридлар жавоб бермадилар.
Ҳотами Асам айтди:
- Икки нарсани ўргандик, дегайсизлар. Биринчи шуки, кўлда бор ҳар нарсага хурсанд бўлмоқни; иккинчи, одамлардан умид қилмасликни ўргандик!
Нақлдурким, бир киши сафарга кетар чоғида Ҳотамдан унга насиҳат қилишини сўради. Ҳотам айтди:
- Агар дўст истасанг, Аллоҳнинг дўстлигини иста! Агар иш истасанг, тоат-иборат қилишни иста! Ушбу сўзлар басдир.
Агар яна ўгит истасанг, дўзах сенга ўгитдир!

"Ғам қайғусиз яшай десангиз" китобидан
.

👉 @diyonatli
Audio
Намозда қўллар қаергача кўтарилади? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
❤1
Пайғамбар дедиларки: «Ҳа... Аллоҳ қутулишнинг имкони бўлмаган сифатларни ҳам яратган. Аммо ўткинчи сифатлар ҳам яратдики, уларни тарк этиш мумкиндир. Ҳамманинг нафратига дучор бўлган киши шундай сифатларни тарк этиб, табиатини ўзгартирса, барчанинг эътиборини қозонади, ҳамма ундан рози бўлади. Тошга «Олтин бўл!» дейиш бефойда, аммо мисга «Олтин бўл!» дейиш ўринли, мис олтинга айланиши мумкин. Қушга «Тупроқ бўл!» десанг, ожиздир, тупроқ бўла олмайди. Аммо тупроққа «Балчиқ бўл!» дейиш ўринли, тупроқ балчиқ бўлиши мумкин».

«Қалб кўзингни оч» китобидан.


👉 @diyonatli
САЖДАДАГИ ЗИКРЛАР МАЪНОСИ

سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى.
Ўқилиши: “Субҳаана роббиял аълаа”.
Маъноси: “Буюк Раббим (ҳар қандай нуқсон-камчиликдан) Покдир ”.
Аллоҳнинг “Аъло” сифати “Ҳамма нарсадан олий, буюк, қадри баланд, мутлақ комил” маъноларини англатади.
Намозхон рукуъда камтарликни, саждада хору зорликни ҳис этади, тасбеҳларни, такбирларни, барча дуою зикрларни қалбдан чиқариб, бутун вужуди билан берилиб айтади. Айниқса, саждада Аллоҳ нақадар улуғлигини, ўзининг қанчалик заифлигини ёдга олади, Парвардигорига дилдан тазарруъ қилади.
Икки сажда ўртасида қуйидаги дуо ўқилади:

رَبِّ اغْفِرْ لِي رَبِّ اغْفِرْ لِي.
Ўқилиши: “Роббиғфир лий, роббиғфир лий”.
Маъноси: “Раббим, мени мағфират эт. Раббим, мени мағфират эт ”.
Икки сажда орасида ўтириш, саждаларни шошилмасдан, хотиржамлик билан қилиш суннатдир. Бунда икки кафт худди ташаҳҳуддагидек тиззалар устига қўйилади. Мана шу ҳолатда ҳам Аллоҳга хокисорлик изҳор этилади.
Икки сажда орасида мана бу дуони ўқиш ҳам мумкин:

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي.
Ўқилиши: “Аллоҳуммағфир лий, варҳамний, ва аафиний, ваҳдиний, варзуқний”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечир, менга раҳм қил, офият бер, мени тўғри йўлга бошла, (ҳалол) ризқ бер ”.
Яъни: “Ё Аллоҳ, каттаю кичик барча гуноҳларимни, нуқсон-камчиликларимни кечир, ибодатларимни ҳусни қабул айла, икки дунёда мени қалб иллатларидан, тана касалликларидан, бало-офатлардан, адашишдан сақла, солиҳ амалларни адо этишда менга тавфиқ бер, ҳақ динда собитқадам қил, менга ҳалол-покиза ризқ бер, охиратда юқори мартаба ато эт, ҳар соҳада қусурларимни тўғрила”.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Намозда хушуъ” китобидан олинди.

👉 @diyonatli
ФАҚАТ БОМДОД ВА ХУФТОННИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Бомдод намозини ўқияпман. Энди ўртадагиларни қолдириб Хуфтон намозини ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло беш вақт намозни адо этишга буюрган. Уни баъзисини ўқиб, қолганини ўқимаслик, тирикчилик ёки бошқа турли сабабларни важ қилиб келтириш Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлмайди. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди”, деб айтдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Сиз нафақат бомдод ва хуфтон намозларини, балки яна бир ҳиммат қилиб, қолган фарз намозларни ҳам ўқишингиз лозим. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👉 @diyonatli
ДАҲРИЙЛАР ТАШКИЛОТИГА РАҲБАР КЕРАК ЭМАСМИ?!

Атеистлар ташкилоти очилибди. Ёшларнинг ташаббусига қизиқиб телефон қилдим.
Секретар қиз олди:
- Директор борми?
- Ҳа.
- Улаб бера олмайсизми?
- Ҳозир, кутинг!
Бир оз ўтгач директор гўшакни олди. Салом-аликдан кейин бироз гаплашдик. Жуда маданиятли, юмшоқ ва самимий кўринди менга.
- Бир савол берсам майлими?!-, дедим.
- Бемалол!
- Нима учун ташкилотга директор таъйин қилгансизлар?
- Ташкилотни бошқариш, назорат қилиш, интизомни ушлаш ва ишларни ташкиллаштириш учун битта директорга эҳтиёж бор-да!-, деди саволнинг соддалигидан ажабланиб.
Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, мўлжалга олган ўқимни отдим:
- Кичкина ташкилотингизни бошқариш, назорат қилиш, интизомини ушлаш ва ишларини ташкиллаштиришда битта директорга эҳтиёж бор экан, бу қадар улкан борлиқни бошқариш учун Ягона Зотга эҳтиёж бўлмайдими?!
Алоқа узилди.
- Тут-тут-тут...

Мустафо Четин

👉 @diyonatli
АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

Иймон илмлари, Аллоҳнинг розилигидан бошқа ҳеч бир нарса учун восита бўлиши мумкин эмас.

Қуёш Ойга тобе бўлмаганидек, абадий саодатнинг нуроний ва қудсий калити ва абадий ҳаётнинг бир қуёши бўлган ИЙМОН ҳам, ўткинчи ижтимоий ҳаёт учун восита бўлолмайди.

Ҳа! Бу коинотнинг энг буюк масаласи бўлган иймон сирларидан ҳам аҳамиятли бир масала йўқки, бу иймон ҳақиқатлари масаласи унга восита бўлса!

Дунёнинг барча сиёсий масалалари тўпланса, иймон масалаларининг олдида арзимас бир нарса бўлиб қолаверади. Бинобарин, бу масалани унга восита қилишлик, ақлсизликдир!

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli