Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ДЎСТЛИКНИНГ ШАРТЛАРИ

Фақиҳ ибн Жузо ал-Моликий роҳимаҳуллоҳ айтади:
Дўстликни шарти еттидадир.

1. Эътиқоди сунний бўлиши лозим. Бидъатчи бўлса, соҳибини ўз бидъатига тортиб кетишидан хавф қилинади.

2. Динида тақводор бўлсин. Фосиқлар билан дўстлашган киши фисқ тасирига тушади.

3. Оқил бўлиши керак. Аҳмоқлар суҳбати (бошга)бало бўлади.

4. Ҳулқи гўзал бўлсин. Ҳулқи бузуқ бўлса сенга адоват қилиши мумкин.

5. Бор-йўғингда ортингдан ғийбат қилмайдиган, қалби тоза киши бўлсин. Ҳасадгўй, аразчи ва иккиюзлама бўлмасин.

6. Аҳдида собит турадиган бўлсин. Бесабр ва ўзгарувчан киши дўстликка ярамайди.

7. Сен уни ҳақларини адо этганингдек у хам сенинг хақларингни адо этадиган бўлсин. Дўстнинг хаққини унутиб қўядиган кишида яхшилик йўқ

"Қованинул фиқҳийя 460/461 с.

👉 @diyonatli
АСАЛАРИНИНГ НЕЧТА ҚОРНИ БОР?

Наҳл (асалари) сурасида шундай оят бор:

يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ

“Унинг қоринларидан шароб (асал) чиқади..“

Нега Роббул ъизза қорин сўзини бирлик шаклида эмас кўпликда келтирди? Маълум бўлишича, асаларининг учта қорни бор экан. Гулдан олган шираси биринчи қоринга киради. Бир муддат тургач клапан очилиб иккинчи қоринга тушади ва шу ерда соф асалга айланади. Иккинчи қорин охирида яна бир клапан бўлиб шу ердан асал заруратга қараб учинчи қоринга ўтади. Учинчи қоринда ошқозончаси бўлиб узоқларга учганда унга қувват бўлиши учун шу асалдан озуқаланади.
Уясига қайтиб келгач мўъжизанинг каттаси руй беради. Яни асалари иккинчи қорнидаги барча соф асални оғзидан (оркасидан эмас) уянинг бўш жойларига қуя бошлайди.

أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْأنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا

Қуръонни тадаббур-тафаккур қилмайдиларми ёки қалбларга қулфлари осилганми!?

Арабчадан Абдуллатиф Отаханов таржимаси.


👉
@diyonatli
“Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китоби муаллифи доктор, профессор Майкл Харт Қоҳирада бўлиб ўтган анжуман доирасида, “Ал-Аҳрам” газетаси мухбирининг саволларига шундай жавоб беради:

Мухбир: "Китобингизни нашр этилганига 10 йил бўлди. “Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китобингизда биринчи ўринни ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб кўргансиз. Ҳали ҳам шу фикрингизда қоляпсизми?"
Майкл Харт:

"Бу рақам 200-300 та га ошиб кетса ҳам рўйхатнинг бошида ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тураверадилар. Мен тартибларни белгилашда баъзи жиҳатларни инобатга олганман. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни машҳурларнинг энг машҳури деб белгилашимга у зотнинг ҳам пайғамбарлик, ҳам диний ва ҳам дунёвий жиҳатидан ақлбовар қилмас даражада муваффақият соҳиби экани эътиборимни тортган. У зот инсон ахлоқи, фалсафаси ва ҳуқуқи бўйича Исломдан бошқа динни тан олмаган. Ислом дини У зотнинг вафотларидан кейин шарқдан тортиб ғарбгача тарқалди. Ҳали ҳам бу жараён давом этмоқда. Ҳазрати Муҳаммад с.а.в. 14 аср олдин олиб келган дин маданиятдан умуман бехабар бир саҳрода пайдо бўлди. Ва энг оғир шароитлар остида ривожланиб, бутун дунёга ўша ердан тарқалди. Мен, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалам каби ҳар жиҳатдан мукаммал бир инсоннинг яна дунёга келишига ишонмайман".

Майкл Харт (Michael H. Hart – 1932) – америкалик астрофизик ва ёзувчи.

Майкл Харт "Юз буюк шахс" номли китобнинг муаллифидир. У ушбу китобни 28 йил мобайнида ёзиб тугатган. Лондондаги маърузаларидан бирида “Тарихдаги энг буюк ва номи мангуга муҳрланган шахс -Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам”, деб омма олдига чиққанида, у ердагилар унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир чақир қилишган.
У сўзида давом этиб, “Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам 611- мелодий санада Макка номли кичкина бир қишлоқдан чиққан. Одамларга: "Мен Аллоҳ томонидан юборилган элчиман", деб айтган. У билан бирга тўртта дўсти, хотини ва икки ёш бола иймонга келган. Орадан 1400 йил ўтди, мусулмонлар сони миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш эса ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши ҳеч мумкин эмас. Чунки ёлғон 1400 йил яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчилар1 миллиард кишидан зиёда бўлиб, ошиб бориши ҳам мумкин эмас. Шунча вақт ўтишига қарамасдан, бугунги кунда ҳам мусулмонлар пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёрдирлар. Бирорта христиан шундай қила оладими?”деганида залда жимлик ҳукмрон бўлган эди.

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир шароит яхши-ку сафарда намозни қаср қилмасак ҳам бўлса керак? | Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид

👉 @diyonatli
ҲИКМАТ

Одамларга "Дининг нима?", "Рўза тутасанми"? каби саволларни берманг. Бундай савол билан бандани ёлғиз Aллоҳ сўроқ этишга ҳақлидир.

Уларга "Очмисан?", "Ейишга таоминг борми?", "Сенга қандай ёрдам бера оламан?", "Ҳаммаси жойидами, муҳтожлигинг йўқми?" қабилидаги, бандалар орасида сўралиши лозим бўлган саволларни беринг.

Фотиҳ Султон Меҳмет

👉 @diyonatli
👍1
ИБРАТЛИ ҲИКОЯТ

Мўғул татарларнинг саркардаси Хўлагуҳоннинг қизи Боғдод шаҳрининг кўчаларида сайр қилгани чиқди, сайр қилар кезида уни атрофида одамлар жамланиб ўтирган бир кишини кўрди. У ҳақида сўраса, у мусулмонларнинг олими деб жавоб беришди. Саркарданинг қизи ўша олимни олиб келишини буйриди, келганидан сўнг олимдан сўради:
- Сизлар Аллоҳга иймон келтирмаганмидинглар?
- Ҳа албатта, деб жавоб берибди олим.
- Аёл: Сизлар Аллоҳ хоҳлаган кимсасига нусрат беради деб даъво қилсасизлар, шундайми?
-Ҳа албатта!
- Нусратни Аллоҳ бизга бермадими?
- Ҳа албатта, сизларга берди!
- Демак шундай экан биз Аллоҳга сизлардан кўра суюклироқ эканмиз, шундайми?
- Йўқ албатта!
-Нега?
- Сен чўпон ким эканлигини биласанми? Деди олим.
- Ҳа албатта, биламан!
- Унинг қўйлари билан бирга ити ҳам бўлади, шундайми?
- Ҳа шундай!
- Агарда ўша чўпонннинг қўйлари боқаётган жойидан қўйлари ташқарига чиқиб, узоқлашиб кетаётган бўлса, у нима қилади?
- Уларни қайтариш учун итини жўнатади!
- У ит қачонгача қўйларни қайтаради?
- Қачоники ўша боқаётган ҳудуди ичига киргунига қадар!
- Ҳудди шунингдек эй мўғуллар сизлар ҳам Аллоҳнинг еридаги итларисизлар ва биз ҳам шу қўйлар каби Аллоҳнинг ҳудудидан чиқиб, тарқоқ бўлиб юрар эканмиз, ва шунингдек шу ислом ҳудудига кирмагунимизга қадар сизлар ҳам итларни сингари орқамизда қолаверасизлар.

👉 @diyonatli
👍1
ИБРАТ

Дўстимнинг тилидан бир воқеани айтиб берай.
"Ишхонамиз Беш ёғочда. Карантин вақти, кўчалар деярли бўш. Биз ҳам иш камидан касбдошлар билан кўча эшик олдида гаплашиб ўтирибмиз. Олисдан бир эркак киши кўринди. Ҳеч ким бўлмагани боис дарров кўзга ташланди. Одми кийинган, устида эски кастюм, бошида водий дўппи. Олдимизга яқинлашиб рўпарамизда бироз туриб қолди. Сўнг юзланиб гап бошлади:
- Ассаламу алайкум, акалар.
- Ваалайкум ассалам.
- Акалар, ўғлим бетоб. 16 да ётибди. Худога шукур, ҳозир аҳволи анча яхши. Шифокорлар уйга рухсат беришди. Лекин ҳали тўлиқ тузалмагани боис тез ёрдам машинасида олиб кетиш керак экан. Ўзи иш йўқ. Камига дори билан бўлиб чақам ҳам қолмади. Машина гаплашсам жуда қиммат сўрашяпти. Шунга Юнусободда (бошқа манзил бўлиши ҳам мумкин) вазирликка бориб бепул машина сўраб келяпман. Ишим битмади. Ҳали яна боришим керак. Бирон ишларинг бўлса айтинглар, қилиб берай.
Орамизда раҳбаримиз ҳам бор эдилар. У кишининг гапларини эшитиб 1 млн бериб юборишимни буюрдилар. Хонадан пул олиб аканинг олдилари чиқиб пулни узатдим.
- Нима бу? Мен садақа сўраётганим йўқ. Иш бўлса айтинг, бўлмаса керакмас.
Аввало қатъиятларига, ғурурларига қойил қолдим. Мардликларидан уларга ҳурматим ортиб аста тушунтирдим.
- Ака, олаверинг, бу садақа эмас. Шунчаки ҳадя. Ишингизни битириб олинг. Аллоҳ мушкулингизни осон қилсин.
Жаҳллари чиқиб, тескари қараб кетиб қолдилар. Индолмай ортларидан кузатиб қолдим. Юз метрча юргач тўхтаб қолдилар. Бир тургач ортга қайта бошладилар.
- Барака топкурлар, хонангизни бўлса ҳам артиб, супуриб берай.
Вазиятни тушунган раҳбаримиз рози бўлдилар. Ишхонамиз ошхонасини, йўлагини артиб, супурдилар. Идишларни ювдилар. Кейин ташқарига чиқдилар. Раҳмат айтиб ҳалиги пулни узатдим. Санаб кўриб, "Бу ерда жуда кўп, рози бўлсангиз шуниси оламан" деб, икки юзминг олиб, йўлларида давом этдилар".
Бизнинг таъмагир жамиятимизда бундай инсонлар қаҳрамондек кўринади. Ғайриоддий ҳодиса ҳисобланади. Бироқ, шундай мард кишилар ҳам ҳамон орамизда кўп.
Энди бу эркакнинг мардлигини бир четга суриб, оталик тарафига назар ташлайлик.
Ота... Оталар фарзандлари учун заҳар ичишга, аҳлат титишга, очидан ўлишга, жонини беришга иккиланишсиз тайёр бўлган зотлар. Бетоб фарзанди учун зарурият бўлса юзлаб чақирим пиёда юришга, танимаган инсонларига бош эгишга, уни кирини тозалашга, камига бу ишидан ҳеч қандай орланиш ҳиссини туймайдиган зотлар.

Абдуқодир МУҲАММАДРАСУЛ

👉 @diyonatli
САНОҚ

(Табассум вақти)

Қадимда Кавказ тарафларда узоқ йиллар бирга яшашган бўлсалар-да, бирон бир жанжал нималигини билмайдиган чол-кампир ўтган эдилар.
Бир куни шунча йил ҳеч бир низо жанжалсиз кечирилган турмушнинг сирини сўрашди.
Момо ҳикоя қиладилар:
– Қизлигимда мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди.
Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим:
– Бир, – деди.
Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб:
– Икки,– деди.
Йўлда давом этдик.
Манзилга етай деган эдик. От учинчи марта тепинди.
Эрим:
– Уч, – деб, дарҳол аравани тўхтатди. Жаҳл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади.
Мен эримнинг бу жоҳиллигидан ҳайратда қолдим. Унга бақирдим:
– Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди?
Эрим менга қараб:
– Бир, –деди.
– ...
Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди.
Шундан сўнг орамизда ҳеч низо чиқмади.

👉 @diyonatli
ИСТИҒНО

(Н а ф с и м г а ў г и т л а р)

Истиғно, эхтиёж соҳиби бўлмаслик ёки эхтиёжини ҳеч кимга арз этмаслик, ўз имконияти доирасида кун кечириб, ҳеч кимга эхтиёж қўлини очмасликдир. Биринчиси Аллоҳга оиддир. Сомад бўлгани учун ҳеч нарсага мухтож эмас. Иккинчиси эса, махлуқотга оид. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга илтижо қилиб нарса сўрамайди.
Бундай кишилар моддий жиҳатдан дунёдаги энг фақир одам бўлишлари мумкин. Аммо, улар маънавий оламнинг султонларидирлар. Ҳаётларини кўнгил тўқлиги билан ўтказадилар. Доимо иззатларини сақлайдилар.

Таваккул, қаноат ва иқтисод шундай бир ҳазина ва бир бойликки, ҳеч бир нарса билан алмашилмайди. Одамларга юзланиш, шундай ҳазинанинг эшигини ёпилишига сабаб бўлишини солиҳлар яхши билганлар.

Ҳадялашмоқ эса, буюрилган гўзал ишдирки, мўъминлар орасидаги ўзаро муҳаббат ва дуога сабаб бўлади. Ҳадя, яхши кўрган инсонига жавоб кутмасдан, холис, фақат Аллоҳ учун бир нарса беришдир.

Истиғно деб, инсонларга ўзининг эхтиёжини билдирмасликка ва ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамасликка айтилади.

Инсон доимо Аллоҳга мухтож эканини унутмаслиги керак. Ўз эхтиёжини ҳар онда Ундан сўраши керак. Инсонларга нисбатан эса, ҳар доим мустағний ва иззатли муносабатда бўлиши керак.

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
ФАРЗАНД УЙҒОТИШ

Фарзандингизни уйғотишдан олдин унинг ёнида уч дақиқа ўтириб, паст овозда «Оятул курси» билан икки «Қул аъузу» сураларини ўқинг. Кейин уни оҳиста уйғотинг. Бақир чақир ўрнига тасбеҳ айтинг. Аллоҳни севдирадиган сўзлар айтинг, «Аллоҳ ризқимизни кенг қилсин», «Аллоҳ сизларни ёрлақасин» денг. Фарзанд Аллоҳни яхши кўриб улғайса, У Зотга гуноҳ қилишдан қўрқади, солиҳ амаллари билан тенгдошлари орасида ажралиб туради.
Эй Мусо алайҳиссаломни чақалоқ пайтида сақлаб қолган Зот! Ўғил-қизларимизни ҳаёт фитналаридан сақла!
Аллоҳим! Фарзандларимизни солиҳлардан, ота онасига яхшилик қилувчилардан қил!

👉 @diyonatli
👍1
БАРАКА СИРИ

Мавлоно Жалолиддин Румий хазратларидан сўрашди:

- Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
- Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар хеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хохласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

👉 @diyonatli
👍1
Audio
Masjidda Kaʼbaning rasmi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

👉 YouTube orqali ko'rish uchun

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Audio
Намозда ният | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" ва бошқа фиқҳ китобилари асосида
.

👉 @diyonatli
👍1
БУНИ ҲЕЧ КИМГА АЙТМА!

Туясини миниб чўлда кетаётган бир бадавий, чанқоқдан лаблари қуриб, ёрилиб кетган бир кимсага дуч келибди. Муҳтож кимса бадавийни кўргач, бир қултим сув сўрабди. Бадавий туясидан тушиб, сув узатибди. Сувни ичиб, жонига оро кирган кимса кутилмаганда бадавийни итариб юбориб, туяга минганча қоча бошлабди.
Бадавий бўлса орқасидан бақириб: -"Майли, туя сеники бўлақолсин, розиман. Лекин сендан битта илтимосим бор. Бу воқеани зинҳор ҳеч кимга айтмагин!", дебди.
Буни эшитган қароқчи таажжубланган ҳолда бир зум тўхтаб сабабини сўрабди.
"Агар айтсанг, - ушбу хабар ҳамма ёққа овоза бўлиб, инсонлар иккинчи бор чўлда муҳтожларни кўрганида ёрдам бермай қўйишади" - деб жавоб берибди Бадавий.

Ўша бадавийдек дардимиз туя эмас, ёмонликнинг ёйилмаслиги бўлганида эди!!!

Абдулҳодий Юсуф

👉 @diyonatli
👍1
Ш У Ҳ Р А Т П А Р А С Т Л И К

( Ҳ у б б и ж о ҳ )

Инсондаги энг заиф томирлардан бири, бу ҳубби жоҳдир. Яъни, шуҳратпарастлик ҳиссидир.

Ислом ва Қуръон хизматидаги инсонлар бу ҳисга алдансалар, охиратдаги зарари катта бўлади.

Шуҳратга муҳаббат қўйиш жиҳатидан ҳийлаларга дуч келинса, унга қарши шундай дейиш керак:

«Аввало, Аллоҳнинг розилиги, Раҳмоннинг илтифотлари ва Унинг ҳузурида амалларимнинг қабул бўлиши, шундай бир обрў, шундай бир мақомдирки, инсонларнинг менга юзланиши, уларнинг мақтовлари, унга нисбатан бир зарра ҳукмидадир. Агар раҳматнинг юзланиши бор экан, у менга кифоядир.

Инсонларнинг мақтовлари, у раҳматнинг инъикоси ва сояси бўлса мақбулдир. Йўқса, орзу қилинадиган бир нарса эмасдир. Чунки, бу нарсалар қабр эшигига борганда сўнади, у тарафда беш тийинлик фойдаси йўқдир.»

Агар инсондаги шуҳратга муҳаббат ҳисси сўндирилмаса, у ҳолда, у ҳиснинг юзини бошқа тарафга буриш лозим бўлади. Яъни, ухровий савоб учун, инсонларнинг дуоларини олиш нияти билан, хизматининг ҳусни таъсири нуқтасида, қуйида келадиган тамсилдаги маънога кўра, балки у ҳиснинг шаръий бир жиҳати бўлиши мумкин!

М И С О Л:

Жуда улкан бўлган бир масжидни тасаввур қилайлик. У масжид фозил ва комил инсонлар, муборак ва муҳтарам зотлар билан тўла. Айни вақтда, масжиднинг у ер-бу ерида уч-тўртта, даҳлизда ва эшикда тўполончи болалар ва аҳмоқ ахлоқсизлар, масжиднинг деразаларидан қараб турган ажнабийларнинг эрмакпараст сайёҳлари ҳам бор. Бир одам у масжидга кириб жамоатга қўшилса ва гўзал овоз билан ширин бир тарзда Қуръондан бир ашр ўқиса, бу иши билан мингларча аҳли ҳақиқатнинг назарларини ўзига қаратади. Унинг бу амали улар томонидан чиройли қаршиланади. Улар маънавий бир дуо билан, у одамга бир савоб қозонтирадилар.

Аммо, унинг бу феъли у ердаги ҳалиги тўполончи болаларга ва сарсари динсизларга ва уч-тўртта ажнабийларга ёқмайди.

Агар у одам, у муборак масжидга, у улкан жамоат ичига кирганида, пасткашлик қилиб адабсизларча, фаҳшга оид қўшиқларни бақириб айтса, рақсга тушиб жилпангласа, бу иши билан ҳалиги болаларни кулдиради, у сарсари ахлоқсизларни фаҳшга ташвиқ этгани учун, бу иши уларга ёқади. Исломиятнинг қусурини кўришлик билан лаззатланадиган ажнабийларнинг истеҳзокорона табассумларини ўзига жалб этади.

Лекин, у муаззам ва муборак жамоатдагиларнинг ҳар бирининг нафрат ва таҳқирларига дучор бўлади. Улар бу одамга, энг тубан одамга қарагандек қарайдилар.

Бу бир мисол эди. Ҳақиқати шу:
Ислом олами гўё муаззам бир масжиддир. Ичидаги аҳли иймон ва аҳли ҳақиқат инсонлар, у масжиддаги муҳтарам жамоатдир. У тўполончи болалар эса, болаларча ўйлайдиган аҳмоқлардир. У сарсари ахлоқсизлар, оврўпапараст, миллиятсиз, динсиз ҳарифлардир. Ажнабий сайёҳлар эса, ажнабийлар афкорининг ноширлари бўлмиш журналистлардир.

Ҳар бир мусулмоннинг, хусусан аҳли фазл ва комил инсонларнинг, бу масжидда даражасига кўра бир жойи бўлади. Шунга кўра кўринади. Диққат назарлар унга қарайди.

Агар, Исломиятнинг асос маъноси бўлган ихлос ва ризои илоҳий йўлида, Қуръони Ҳаким дарс берган аҳком ва қудсий ҳақиқатларга доир бир амал, у инсондан содир бўлса, ўзининг лисони ҳоли билан маънан Қуръон оятларини ўқиса, у ҳолда маънан ислом оламининг вирди забони бўлган: «Аллоҳуммағфир лил муъминийна вал муъминаат» дуосига дохил бўлиб, ҳиссадор бўлади. Жамоатдаги барча инсонлар билан ухувваткорона алоқа пайдо қилади.

Фақат, зарарли ҳайвонлар ҳукмидаги баъзи аҳли залолатнинг ва соқолли гўдаклар ҳукмидаги баъзи аҳмоқларнинг назарларида унинг қиймати кўринмайди.

Агар у одам, шарафли деб билган аждодининг ва фахрланадиган бутун ўтмишларининг ва руҳан суянган салафи солиҳийннинг нуроний йўлларини тарк этиб, ҳаваскорона, риёкорона, шуҳратпарварона, бидъаткорона ишларда ва ҳаракатларда бўлса, маънан, бутун аҳли ҳақиқатнинг ва аҳли иймоннинг назарида энг тубан бир мавқега тушади. «Мўъминнинг фаросатидан қўрқинглар. Албатта, у Аллоҳнинг нури билан кўради.» ҳадисининг маъносига кўра, аҳли иймон қанчалик оми ва жоҳил бўлсалар ҳам, ақли англамаса ҳам, қалби бундай худфуруш одамларни ёмон кўради. Улардан нафратланади.
Хуллас, шуҳратпарастлик дардига мубтало бўлган иккинчи одам, ҳадсиз бир жамоатнинг назарида асфала софилийнга тушади. Аҳамиятсиз ва масхарабоз баъзи сарсариларнинг назарида, вақтинча ва манҳус бир обрў қозонади. Дунёда зарар, барзоҳда азоб, охиратда душман бўладиган уч-тўртта ёлғончи дўстлар орттиради.

Биринчи суратдаги одам, фаразан шуҳрат муҳаббатини қалбидан чиқара олмаса, фақат ихлос ва Аллоҳнинг розилигини асос тутиб, шуҳрат орттиришни мақсад қилмаслик шарти билан, бир нави шаръий бўлган маънавий обрў, ҳам муҳташам бир мақом қозонадики, ўзидаги у шуҳратга бўлган муҳаббат ҳиссини тамоми ила тўйдиради.

Бу одам жудаям оз ва аҳамиятсиз бир нарса йўқотади. Унинг ўрнига жуда қийматли, зарарсиз нарсаларни топади. Балки бир нечта илонларни ўзидан нари қилиб, унинг ўрнига жуда муборак махлуқларни дўст тутади. Улар билан унсият топади. Ва ёки чақадиган қовоқ ариларини ўзидан кетказиб, муборак раҳмат шарбатчилари бўлган асалариларни ўзига жалб қилади. Уларнинг қўлидан бол ейди. Уларнинг шундай дўстлигини қозонадики, доимо дуолари билан оби кавсар каби файзлар, Ислом оламининг атрофларидан унинг руҳига ичириб турилади. Амал дафтарига битилади.

«Шайтон ҳийлалари» китобидан

👉 @diyonatli
Audio
Оилада, эрнинг олдида аёлнинг вазифаси қандай? | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китобидан.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрга муносабатнинг мусулмонча усули | Муқим ва Жамила Маҳмуд

YouTubeдан олинди.

👉 @diyonatli
"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики:
"Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг. Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг". Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг".

"Минг бир ҳадис" китобидан

👉 @diyonatli
👍1