Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Номаи аъмол қайси тарафдан берилади? Ақида боби | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
Инсоннинг фитратида, ўйинларга ва лаззатли нарсаларга майл бордир. Бу нарсаларнинг борлигини инкор қилиш мумкин эмас. Аммо, бу фитрий эхтиёжни ҳақ ва ҳалол доирада қондиришлик мумкин ва лозимдир. Шундай экан, бу фитрий майлни инкор ёки йўқ деб ҳисоблаш ўрнига, ҳалол ва машруъ йўл билан татмин этишлик, энг фитрий ва мусбат бир ҳаракат бўлади.

Ёшларнинг ҳаром йўлларга кирмасликлари учун шаръий ва ҳалол ўйинларни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ғоят ўринли ва чиройли методдир. Бундай ишлар йўлга қўйилмас экан, ёшлар ҳаром доираларни истаб қолишлари мумкин. Зеро, ёшлик ҳиссиётлар ғолиб ва жўш урган вақт бўлганидан, қирқ эллик ёшдаги бир инсон каби комил ва соғлом фикрлай олмасликлари мумкин. Бу ҳақиқатларни ўрнига қўймасдан туриб, ёшлардан катта ёшли инсонлардек ҳаракат этишларини кутиш тўғри эмасдир.

Ҳа, инсоният ҳақиқатга муҳтож бўлганидек, баъзи лаззатли ҳавасларга ҳам эхтиёжи бор. Аммо, бу лаззатли ҳаваслар бешдан бирни ташкил этиши керак. Йўқса, маълум ҳикматларга кўра берилган инсондаги ҳавога тескари ҳолат юзага келиши мумкин. Ҳам инсонларнинг танбаллигига ва сафоҳатига ва керакли вазифаларнинг нуқсонли бўлишига сабаб бўлиб, инсониятга катта бир неъмат ҳисоблангани ҳолда, аксинча азобга сабаб бўлади. Бу ҳолат, инсоннинг саъй, меҳнатга бўлган шавқини синдириб қўяди.

Бундай овунчоқ ишларни ташкил этишда диққат қилиниши керак бўлган хусус, бу ишларда ҳаром бўлмаслигидир. Бундай шаръий ва ҳалол бўлган ўйинларнинг ислом нуқтаи назаридан ҳеч карохияти йўқдир.

"Ёшлар тарбияси" китобидан.

👉 @diyonatli
Audio
Намознинг ичидаги фарзлар | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
АДОЛАТ ТАРОЗИСИ ХАТО ҚИЛМАЙДИ

Аллоҳ таолонинг ишларига қайси тарафдан қарасанг қара – Унинг адолатида қусур кўрмайсан. Хеч ким Унинг жазосидан омон қолдим дея ўзини ўзи алдатмасин. У жазо унинг ризқидир, эртами-кечми, албатта, топиб келади. Ўзини гўё тавба қилгандек, гўё ибодат қилаётгандек кўрсатиб, аслида, гуноҳларда давом қилишининг жазоси шиддатли бўлиб келади.
Инсонлар орасида энг алданган киши Аллоҳ севмаган ишларни қилиб кейин ўзига Аллоҳдан Аллоҳ севган нарсаларни истаган кишидир. Хадисда айтилганидек: “Ожиз киши нафсининг орзусини бажо келтириб, кейин Аллоҳдан яхшилик умид қилган одамдир” (Ибн Можа, Муснад).
Ақлли киши жазо уни қидириб келишини тахмин қила олган кишидир. Ибн Сиррийн бу масалада шундай дейди: “Бир кун бир кишига: “Муфлис!” – дедим (мол мулкида “ифлос этган” – инқирозга кирган). Қирқ йилдан кейин ўзим ифлос этдим – инқирозга учрадим”.
Ибн ул-Жалла эса шундай дейди: “Шайхим мени бир кун бир болакайга қараб турганимни кўрди ва: “Бу нимаси! Бунинг изтиробли натижасини кут!” – деди. Қирқ йилдан кейин ҳофиз (қори)лигимни йўқотдим”.
Шунингдек, яхши ният ва яхшиликнинг ҳам эртами-кечми, албатта, мукофоти кутилади. Аллоҳ таоло Юсуф сурасининг 99-оятида марҳамат қилади: “Дархақиқат, ким тақво ва сабр қилса, Аллоҳ, гўзал иш амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмайди”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кўзини аёлларнинг гўзалликларига қарашдан тийса, Аллоҳ унга қалбида таъмини ҳис қила оладиган иймон бахш этади” – дедилар.
Ақлли киши! Билки, Адолат тарозисида хато бўлмайди.

Абул Фараж Абдураҳмон ибн Жавзий қаламига мансуб "БИР ОЛИМНИНГ КУНДАЛИГИ" китобидан Фотима Али таржимаси.

👉 @diyonatli
Audio
Гўдакнинг қулоғига азон ва иқома айтиш | Абдул Ҳамид домла

"Соғлом бола" китобидан

👉 @diyonatli
АЖИБ ҲИКМАТ

Бир киши савол берди: «Шайх, гарчи хилватда, ёлғизликда содир этган гуноҳларим кўп бўлсада, инсонлар томонидан ҳурмат кўраман, яхши кўришади. Сабаби нимада экан?»

Шайх шундай жавоб бердилар: «Балки Аллоҳнинг наздида сенга тайин этилган қадар бордир. Токи сен ва Унинг ўртасида солиҳ амал давом этар экан, У зот сени гуноҳларингни сатр этиш, беркитишда давом этажак. Шоядки, бу беркитиши сени қалбингга ҳаёни солур. Шунда гуноҳ ишни қўрқув сабаб эмас, ҳаё ва уят сабаб тарк этарсан. Мажбурлик остида эмас, балки ихтиёр ила тарк этарсан.

Аллоҳ бандасини айбини дунёда беркитиб бориб, қиёмат Кунида шарманда этиб, фош қилишдан карамлироқ бўлган Зотдир. Аллоҳ Жамилдир, У сени тавба қилишингни ҳамиша кутади».

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ дейди:

«Киши қачон дўстини ғамга ботган, ташвишли кўрса, унинг ғамини кетказиши, қалби таскин топиши учун тасалли бериб суҳбатлашиши, яхши саналган савоб иш ҳисобланади».(«Фатҳул борий», 363/9).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким бир қарич ерни зулм қилиб олса, қиёмат куни бўйнига етти (қават) ер осиб қўйилади».

Имом Бухорий ривояти.

Қадимдан инсонлар орасида ер талаш бўлиб келади. Тушунмаган одамлар турли воситалар билан бир қарич бўлса ҳам бировнинг ерини ўзига қўшиб олишга ҳаракат қиладилар. Исломда бу иш зулм ҳисобланади ва катта гуноҳ сифатида қораланади. Бу зулмни қилган одам қиёмат куни мислсиз азобга дучор қилинади. Уни етти қават ерга ютқазилади ва унинг бўйнига етти қават ер тавқи лаънат қилиб ўраб қўйилади. Ким шу ҳолатга тушмай деса бировга зулм қилмасин.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гўдакнинг қулоғига азон ва иқома айтиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ИНСОНИЯТНИНГ ЭНГ АФЗАЛЛАРИ

Пайғамбарлардан сўнг инсонларнинг энг афзаллари саҳобалар экани маълумдир...

Амалларнинг фазилати, феълларнинг савоби ва ухровий фазилатлар жиҳатидан саҳобаларга етиб бўлмайди.

Бунинг маъноси, сабаби шудир:

Масалан, бир аскар қийин шароит остида, муҳим ва хатарли бир жойда бир соат навбатчилик қилиб, бир йиллик ибодатчалик бир фазилатни қўлга киритиши мумкин. Бир дақиқада битта ўқ ейишлик билан, энг камида қирқ кунда эришиш мумкин бўлган бир авлиёлик даражаси мақомига чиқиши мумкин.

Ҳудди шунингдек, саҳобаларнинг исломиятнинг таъсисида ва Қуръон ҳукмларини нашр қилишдаги хизматлари ва Исломият учун бутун дунёга майдон ўқишлари шу қадар юксакдирки, унинг бир дақиқасига бошқалар бир йилда ҳам етолмайдилар. Ҳатто дейиш мумкинки, у муқаддас хизматдаги уларнинг бутун дақиқалари, ўша шаҳид бўлган аскарнинг дақиқаси кабидир. Бутун соатлари, даҳшатли бир мақомда бир соат навбатчилик қилган фидокор бир аскарнинг навбати кабидирки, амал оз, мукофоти кўп, қиймати баланддир.

Ҳа, саҳобалар модомики Исломиятнинг таъсисида ва Қуръон нурларининг нашрида энг аввалги сафни ташкил қилар эканлар, «Ассабабу кал фоил» қоидасига кўра, бутун умматнинг ҳасанотларидан уларга ҳисса чиқади. Умматнинг «Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн» дейиши билан, саҳобаларнинг бутун умматнинг ҳасанотидан ҳиссадор эканларини кўрсатади.

Саҳобалар, Исломият нуроний дарахтининг илдизларидан, асосларидан ҳисобланадилар.

Улар Ислом биносининг нуроний бошланғичидадирлар.

Улар Ислом жамоатининг имомларидирлар.

Уларга етиш учун, фақат ҳақиқий саҳоба бўлиш шарт бўлади.

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
НЕГА БУНЧА СИНИҚ ҲОЛАТДАСАН?

Мусулмонлар Уҳуддан мағлуб бўлиб қайтишди. Аслида бизни тарбиялайдиган, синиқ қиладиган, бизга хатоларимизни кўрсатадиган мағлубият, бизни туғёнга кетказадиган ғалабадан афзалдир. Аллоҳ таоло бу умматни тарбия қилишни истади. Агар уммат Аллоҳ ва Расулига итоат қилмаса унга нусрат берилмаслигини умматга англатишни ирода қилди.
Яқинларни йўқотиш оғир. Айрилиқ аламлидир. Саҳобалар ҳам инсон. Улар мағлубиятдан маҳзун бўлишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳуни йўқотиб хафа бўлдилар. Бу яра у зотга токи вафот қилгунларича оғриқ бериб юрди. Аммо ҳаёт давом этади. Улар жароҳатларини боғлашди. Бири бошқасига тасалли берди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам гарчи кўп алам кўрган бўлсаларда, кишиларни энг кўп юпатдилар, уларга тасалли бердилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Жобир ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳуни кўриб қолдилар. Жобир розиёллоҳу анҳу хафа эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-Эй Жобир! Нега бунча синиқ ҳолатдасан?
-Эй Аллоҳнинг Расули! Отам Уҳудда қатл қилиндилар. Менга оила ташвиши ва бир дунё қарз мерос қолди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Аллоҳ отангга қандай муомала қилганини айтайми?
-Айтинг, эй Аллоҳнинг Расули!
- Аллоҳ кимга гапирган бўлса парданинг ортидан гапирган. Аммо У отангни тирилтирди ва бевосита гапирди. Аллоҳ отангга деди: “Эй бандам! Мендан сўра. Сўраганингни бераман!”. Отанг деди: “Эй Роббим! Мени қайта тирилтирсанг, Сенинг йўлингда жанг қилиб яна шаҳид бўлишни истар эдим!”. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Вафот қилганлар яна қайтиб дунё ҳаётига қайтмайдилар деб ҳукм қилганман!”.

Иборанинг гўзаллигига қаранг: “Эй Жобир, нега бунча синиқ ҳолатдасан?”.
Гоҳида инсонлар ширин сўздан, елкасини силайдиган кафтдан бошқасини хоҳлашмайди. Улар учун ғам чекканинг, уларнинг маҳзунлиги сенга ҳам оғриқ бергани уларни бахтли қилади. Сахийлик фақатгина мол билан бўлмайди. Эътибор ҳам саховатдир. Гоҳида тасалли бериш бутун дунёнинг молидан афзал бўлади. Буни ҳаётингизда татбиқ қилиб кўрганмисиз? Дўстингиз хафа бўлганида ундан ҳол сўраганмисиз? Унинг учун ғам чекаётганингнизни ҳис қилдирганмисиз унга? Унинг бошидан ғамни аритиш учун унинг ёнида турганлигингизни англатганмисиз унга? Ёки фақатгина ўзингиз яхши бўлсангиз бўлдими, бошқалар билан ишингиз йўқми?!
Жобир розиёллоҳу анҳу отасини дин ва шариатни ҳимоя қилиш йўлида шаҳид бўлганини билар эди. Унинг ҳаётини охирги лаҳзалари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг байроқлари остида ўтган эди. Қандай гўзал хотима! Аммо уни фақатгина отасининг охиратдаги аҳволи ҳақидаги яхши хабаргина юпатиши мумкин эди.
Мусибатзада инсонларга тасалли бериб таъзия изҳор қилмоқчи бўлсангиз унга маййитнинг яхшиликларини, гўзал ахлоқларини гапиринг. Унинг яқинларига бугун маййит инсонларнинг қўшничилигидан Аллоҳнинг қўшничилиги томон сафарга чиққанини айтинг. Бу мусибатзадалар қалбига малҳам бўлади.
Ҳадисда Жобир розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг отасининг қарзини узганларини гапирмаган. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Буни фақатгина Жобир розиёллоҳу анҳунинг отасига эмас, бошқаларга ҳам қилганлар. Мол кўпайганида кишиларга қараб шундай деган эдилар: “Кимдан мол қолса у меросхўрлариники. Кимдан қарз қолса у бизнинг гарданимизда!”.
Гоҳида бир инсон шифохонада вафот этади. Унинг гарданида меросхўрларига ҳам оғир келадиган қарзлар қолади. Уни тўлаш имконсиз бўлади. Сиз уларнинг аҳволини биласиз. Улардан дарҳол ҳол сўранг. Оқил инсон инсонларнинг муҳтож эканлигини билса улар ёрдам сўрамасдан ёрдамга шошилади. Уларда қарз оғирлиги ва яқинларини йўқотиш ғами бирга жамланмасин!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
ОНАЛАР ХАКИДА

1️⃣ Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2️⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3️⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4️⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5️⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6️⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7️⃣ Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У хам сени хар куни қучиб, ҳидларингни хуш кўриб завқланганини эсингдан чиқармагин!

👉 @diyonatli
БИРОЗ ТАБАССУМ

Хотин эридан сўраяпти:
- Адаси, дугонам турмушга чиқяпти, шунга, тўёна қилиб унга нима ҳадя қилсам экан?

Эр:
- Тўйи куни келин энг гўзал бўлишини истайсанми?
- Албатта.
- Унда, яхшиси, сен тўйга борма! Чунки сен энг гўзалсан, энг бебаҳосан. Агар борсанг, келин сенинг ёнингда энг гўзал бўлмай қолади.

Бу сўзларни эшитган хотин бир жилмайиб, ўзида йўқ хурсанд бўлиб, тўйга бормасликка қарор қилибди.

Буни кўрган эр, янги кўйлакнинг, гўзаллик салоннинг ва ҳадянинг чиқими ёнга қолди, деб тактикаси иш берганидан у ҳам хурсанд.

Хотин эса овқат пишириб, идиш-товоқларни ювиб, ҳамон жилмайиб юрган эмиш.
Абдулҳодий Юсуф

👉 @diyonatli
👍3
ДАВО

“Оғриқнинг давоси нима?”
“Давоси – сабр”.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш”.

“Ҳасаднинг давоси нима?”
“Давоси – ўзини билмаганга олиш”.

“Фақирликнинг давоси нима?”
“Давоси – қаноат”.

“Заифликнинг давоси нима?"
“Давоси – иймон”.

“Ҳунукликнинг давоси нима?”
“Давоси – гўзал ахлоқ”.

“Жоҳилликнинг давоси нима?”
“Давоси – илм ўрганиш”.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?”
“Давоси – сукут сақлаш”.

“Душманликнинг давоси нима?”
“Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш”.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?”
“Давоси – муҳаббат”.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” “Давоси – табассум”.

“Мусибатнинг давоси нима?”
“Давоси – истиғфор айтиш”.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?”
“Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш”.

“Чарчоқнинг давоси нима?”
“Давоси – уйқу”.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?”
“Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир”.

👉 @diyonatli
👍2
ИНСУЛЬТ ЎТКАЗГАН БЕМОР ВА УНИНГ ЯҚИНЛАРИ УЧУН 10 ТА МАСЛАҲАТ

1. Авваломбор бемор атрофида соғлом психологик муҳит яратилиши керак. Тузалишга оптимистик руҳда бўлган бемор пессимист беморга қараганда анча тез тузалган ва хатто аввалги ишига қайтган. Буни менинг ўзим ҳам кўп бора кузатганман. Оптимизм, оптимизм ва яна бир бор оптимизм!

2. Инсульт ўтказган беморда энг катта муаммо – бу тананинг бир томонида ҳаракат чегараланиб қолиши ва нутқ бузилиши (ҳаммасида ҳам эмас). Нутқ фақат инсон учун хос бўлган энг олий неъмат. Демак, беморнинг нутқини тиклаш билан албатта шуғулланиш керак. Бу иш билан шу соҳани биладиган нейропсихолог ёки логопед шуғулланади. Бемор атрофдагиларнинг гапини тушунса ва ўзи ҳам гапириб бошласа, унинг кайфияти кўтарилади, қон босими меъёрга тушади ва оёқ-қўллардаги фалажликлар ҳам орқага чекиниб бошлайди.

3. Бемор жойлашган хона кенг ва озода бўлиб унга қуёш нури тушиб туриши керак. У билан доимо яхши воқеалар ҳақида суҳбат қуриш ва тузалиб кетишига ҳар доим ишонч туғдириб яшаш лозим.

4. Бемор тананинг ҳаракатсиз томонига суяниб ухлаб қолмаслиги керак, акс ҳолда фалажланган оёқ-қўл тикланиши суст кечади, баъзида суяк синиши рўй бериши мумкин.

5. Енгил хазм бўладиган овқатлар истъемол қилиш лозим. Овқат рационида мева-сабзавотлар, кўкатлар кўп бўлишига ҳар доим эътибор қаратиш керак. Инсульт ўтказганларда қабзият қўп кузатилади. Қабзият – нафақат иштаҳа бузилиши, балки қоннинг қуюқ бўлиши, қон босим ошиши ва тунги безовталиклар сабабчисидир. Бемор катта таҳоратга бир кунда камида икки маротаба чиқиши лозим.

6. Оилада танометр бўлиши ва оила аъзоларидан бирортаси қон босимни ўлчашни ҳамда укол қилишни билиши лозим. Уйда қон босим ошиб кетса, уни туширадиган зарур дорилар ҳар доим бўлиши керак.

7. Инсультнинг асосий сабаби қон босим ошиши, қон қуюқлашуви ва қонда холестерин миқдори ошиши бўлганлиги боис, қон босимни туширувчи, қонни суюлтирувчи (масалан, таркибида аспирин сақловчи) ва холестерин миқдорини камайтирувчи дориларни врач кўрсатган дозада ва кўрсатилган муддатгача қабул қилиб юриш керак. Бу кўрсатмаларга амал қилинса инсульт яна бир бор қайталанишига чек қўйилади.

8. Инсульт ўтказган беморлар учун жисмоний машқлар мавжуд. Уларни реабилитолог маслаҳатларига асосланиб қилиб туриш керак. Ҳозирда турли хил компьютерлаштирилган креслолар ҳам мавжуд. Уларда махсус дастурлар бор. Ўша дастурлар асосида фалажланган ва соғлом оёқ-қўлни бир хил ҳаракатлантириб кўп натижаларга эришиш мумкин.

9. Бўйин қон томирларини ультратовуш текширувидан ўтказиб туриш керак. Чунки бу томирлар мияга қон олиб борувчи асосий томирлар бўлиб, уларнинг ички деворига холестерин тўпланиб торайиб бориши инсульт ривожланишига сабабчи бўлади. Кимки 40 ёки 50 ёшдан ошган бўлса, бундай текширувдан ўтиб туриши инсультнинг олдини олишга ёрдам беради.

10. Бемор туриб юришни бошладими, бу жараённи ҳеч тўхтатмаслик керак. Баъзи беморларнинг оёқ-қўлларида куч пайдо бўлса-да, юришга чўчишади. Қўлтиқоёқда бўлса ҳам юриш керак. Албатта беморнинг ёнида ҳар доим бақувватроқ одам ҳам юриши лозим. Агар ҳар куни хонада ёки ҳовлида юришни давом эттираверса, бу бемор учун катта ютуқ. Қачон юриб бошлаш мумкинлигини Сизни кузатаётган врач албатта айтади ва Сиз унинг тавсияларига албатта амал қилишингиз керак! Соғайиб кетинг!

Зарифбой Ибодуллаев,
“Асаб ва руҳият” китоби,
4-нашр, 2019-йил

👉 @diyonatli
👍1
ҚИРҚ ЙИЛ АЛЛОҲГА ОСИЙЛИК ҚИЛГАН
КИШИ

Мусо алайҳиссалом даврларида Бани Исроил қавмидан бир киши қирқ йил давомида гуноҳ қилишни тарк этмай, Аллоҳ таолога осийлик қилар эди. Ўша вақтда ёмғир ёғмай қўйибди. Мусо алайҳиссалом Бани Исроил билан ёмғир сўраб намоз ўқибдилар. Аммо, ёмғир ёғмабди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан бунинг сабабини сўрабдилар. Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Сизларни орангизда қирқ йилдан бери менга осийлик қилиб юрган банда бор. Унинг касофатидан ёмғир ёғдирмаяпман. Модомики, у орангиздан чиқиб кетмас экан, ёмғир ёғмайди, дебди.
Шундан кейин Мусо алайҳиссалом Бани Исроилни йиғиб: Эй Бани Исроил қавми! Орангизда қирқ йилдан бери Аллоҳ таолога осий бўлиб юрган киши бор экан. Унинг касофатидан ёмғир ёғмай қўйди. Токи ўша киши орангиздан чиқиб кетмас экан, ҳеч қачон ёмғир ёғмайди, дедилар.
Шунда ўша киши ичида: Эй, Раббим! Агар мен ҳозир чиқсам, одамларни орасида шарманда бўламан. Агар чиқмасам, ҳаммамиз чанқоқдан ҳалок бўламиз. Эй, Раббим! Сенга тавба қилдим, гуноҳларимни кечир, одамларни олдида шарманда қилма, айбимни яшир, деб ёлворибди. Шу вақт шаррос ёмғир қўйиб юборибди.
Мусо алайҳиссалом: Ё РАББИЙ! Бу не синоат бўлдики, осий банданг чиқмаса ҳам ёмғир ёғди?-дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: Ўша бандам тавба қилди, шунинг учун хурсанд бўлганимдан ёмғир ёғдирдим, деди. Мусо алайҳиссалом: Ё раббий! Менга ўша бандангни кўрсат, мен ҳам хурсанд бўлай, дедилар. Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Қирқ йил менга осий бўлиб юрганида гуноҳларини яширганман, Энди тавба қилганда фош қилиб, шарманда қилмайман, деди.

Ҳомидбек ИШМАТБЕКОВ

👉 @diyonatli
IMOM MOLIK

Molikiy mazhabining asoschisi Molik ibn Anas ibn Molik ibn Abu Omir ibn Amr ibn Al-Horis Abu Abdulloh al-Asbahiy al-Madaniy hijriy 93 (ba’zi manbalarda 99) yili Madinai munavvarada tavallud topgan. Tabaa-tobe’inlardan, zamonaning yirik imomi, faqihi, muhaddisi, molikiy mazhabining asoschisidir. Bu kishi haqida Imom Nasaiy: “Men uchun hadis ilmida Molikdan ko‘ra bilimdon, hurnatli, ishonchli, amin, zaif hadislardan kam rivoyat qilgan kishi yo‘qdir”, degan bo‘lsalar, Imom Shofe’iy: “Molik tobe’inlaridan keyin Alloh taoloning hujjatidir”, deganlar. Musulmonlarga Islom ta’limotlarini tushuntiruvchi kitob yozib, uni “Al-Muvatto” (osonlashtirilgan) deb atadi. Bu kitob qirq yil mobaynida to‘plangan hadislarni o‘z ichiga olgan, ularni mingga yaqin kishi rivoyat qilgan. Ulamolar shunday deyishadi: “U hadis va fiqh kitobi bo‘lib, uning tengini bilmaymiz”, “Yer yuzida ilmda undan to‘g‘riroq kitob yo‘q”. Molikiy mazhabi Islom olamida, asosan, Afriqo shimoliy-g‘arbida keng tarqalgan. Imom Avzoiy, Imom Shofe’iy, Muhammad ibn Hasan bu zotdan ta’lim olishgan. Hijriy 179-yilda Madinai munavvarada vafot etgan (rahmatullohi alayh).

"Islom dini" kitobidan.

👉 @diyonatli
Ғийбат фақат тилда эмас

Билгин! Тил билан бировни ғийбат қилиш ҳаром қилинди. Чунки, унда
биродарингнинг нуқсонини, агар ўзи эшитса, хафа бўладиган бирор
камчилигини ўзгага билдириш бор.

Шунингдек, кимнидир қоралаш маъноси яширинган барча феъллар - киноями, имо-ишорами, кўз қисишми, хатда ёзишми, хуллас, шу мақсадни англатадиган барча ҳаракатлар ғийбат ҳудудига киради ва у ҳаромдир.

Оиша розийаллоҳу анҳо айтган ушбу сўзлар ҳам шу жумладан: «Бир аёл ҳузуримизга кирди. Кетаётганида у аёлнинг паканалигига ишора қилдим. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Сен уни ғийбат қилдинг» - дедилар» (Ибн Абу Дунё ривояти).

Кимнингдир жисмоний камчилигини тақлид қилиб кўрсатиш ҳам ғийбатга
киради. Масалан, чўлоқ одам ҳақида гапиратуриб, унинг чўлоқлигига ишоратан оқсоқланиб юриш. Бу ҳатто ғийбатдан ҳам хунукроқдир. Чунки, бунда айб нафақат очилади, балки янада бўрттирилади.

Шунингдек, ёзув орқали ҳам ғийбат бўлиши мумкин. Негаки, қалам ҳам бир тил. Дейлик, мусанниф китобида муайян шахснинг сўзга нўноқлигини тилга олса, бу ғийбат саналади. Албатта, агар бу ерда гап айтилмаса бўлмайдиган сабабларга боғланса, бу энди ғийбат эмас.

«Одамлар фалон деди» - дейиш ҳам ғийбатга кирмайди. Чунки, ғийбатда гап хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин, аниқ бир шахсга қаратилган бўлади. Шундай қилиб, ўзгани қоралашдан иборат мақсадини мақтовнинг ортига яширади. Гўё ўзини яхшиларга ўхшатиб, нафсини мазаммат қилиб ҳам қўяди ва бу билан у ғийбатчи, риёкор, ўз нафсини оқловчи кишига айланади, бир амалда уч бузуқликни жамлайди. Нодонлиги туфайли ўзини ғийбатдан сақлайдиган солиҳ кишилар жумласиданман, деб ўйлайди.

Шунинг учун ҳам шайтон илмсиз ибодатга шўнғиган жоҳиллар билан ўйнашади, уларни эргаштиради. Турли ҳийла-найранглари билан уларнинг амалларини йўққа чиқаради, устларидан кулиб, масхара қилади.

Ўзганинг айби айтилганида, айтувчига танбеҳ бериш ўрнига: «Субҳаноллоҳ! Наҳотки, шундай бўлса-я?» - деб ғийбатга мойиллик билдирган киши ҳам ғийбатчидир. Негаки, у айтилганни эшитди, нима дейилганини англади, ҳатто бу ёмонликнинг юзага чиқишида Оллоҳнинг номини восита қилди.

"Тил офатлари" китобидан.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салжуқийлар империяси ҳақида биласизми?

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ханафий мазҳабига биноан намоз ўқиш тартиби ҳақида Исҳоқжон домладан дарс

👉 @diyonatli