Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

Намоз ўқиш мусулмонларга фарз килингани ҳақида қайси сура ва оятларда келтирилган?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
​Савол:

Халқ банки лотореялари ўйинлари қимор эмасми?


Араб тилидаги “майсир” сўзининг ўзаги “юср” бўлиб, “енгиллик” деган маънони билдиради. Чунки ушбу ўйинда бошқа бир инсонларнинг молини осон усулда қўлга киритиш мавжуд. Шу сабабдан ҳозирги кундаги ютуқли лотереянинг барча турлари карта, нарда ва куч ишлатишга ёки қимор ва пул ютуқларига чақирадиган барча ўйинлар қатъиян ҳаром қилинган.

Қиморнинг мутлақ ҳаром эканига Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади: “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (Моида сураси, 90).



Ҳозирги кунда чўнтагида 3-4 сўм пули бор бўлган мактаб ёшидаги ўсмирлардан то нафақадаги кишиларгача “омад кулиб қолар”, дея лотерея чипталарини сотиб олаётганлар кўпчиликни ташкил қилади. Бир кишининг “омади” туфайли миллионлаб кишилар ўзларини “омадсиз”, деб ҳисоблайдилар.

Батафсил: https://islaminstitut.uz/4002
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

Бирор киши вафот топса, аҳли аёллари кўк матодан тикилган либос кийиб аза тутиш, оқ очар деган маросимларни ўтказиш динимизда кўрсатилганми? Динимиз бундай маросимларга қандай муносабат кўрсатади?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

Товуқ фермада етиштириладиган товуқлар аппаратда сўйилади. Шу товуқ маҳсулотлари асосида пиширилган “Грилл” оёқчалари ва бошқаларни еса бўладими?
-----------------------------------------
--
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Машинага “Аллоҳ”, “Муҳаммад” деган сўзларни, Каъбатуллоҳнинг макетини осиб қўйиш жоизми? Ширк эмасми бу?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Қуръонни ётоқхонада ётган ҳолда ўқиш мумкинми? Қуръонни қандай ҳолда қаерда ўқиш мумкин?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бақара сурасининг 17 - 20-оятларини тингланг! 🎧

ИншаАллоҳ, яқин вақтда бу оятларнинг тафсири билан танишасиз! 📖
​БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

17 - 20-отялар

مَثَلُهُمۡ كَمَثَلِ ٱلَّذِي ٱسۡتَوۡقَدَ نَارٗا فَلَمَّآ أَضَآءَتۡ مَا حَوۡلَهُۥ ذَهَبَ ٱللَّهُ بِنُورِهِمۡ وَتَرَكَهُمۡ فِي ظُلُمَٰتٖ لَّاا يُبۡصِرُونَ

17. “Улар мисоли ёққан ўти энди атрофини ёритганида Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғу зулматларда қолдирган (ва ҳеч нарсани) кўрмайдиган кишиларга ўхшарлар”.

Аллоҳ бу мунофиқлар учун икки масални зарб этди. Бири ўтга, иккинчиси эса сувга оид. Ўтга оид масал шуки, улар худди ёруғлик учун ўт ёққан ва ўти энди атрофини ёритиб, ундан фойдаланамиз, деб туришганида ўт қолса ҳам ёруғлиги кетиб, ўзлари қоронғуда ҳеч нарсани кўрмай, йўлини тополмаётган одамларга ўхшайдилар.
صُمُّۢ بُكۡمٌ عُمۡيٞ فَهُمۡ لَا يَرۡجِعُونَ

18. “Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар (йўлларидан) қайтмаслар”.

Ҳа, улар ҳақиқатга қулоқ солмайдиган кардирлар. Ҳақиқатни гапирмайдиган соқовдирлар. Ҳақиқатни кўрмайдиган кўрдирлар. Шундай бўлгач, улар ўзларининг залолатларидан қайтмайдилар.

أَوۡ كَصَيِّبٖ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ فِيهِ ظُلُمَٰتٞ وَرَعۡدٞ وَبَرۡقٞ يَجۡعَلُونَ أَصَٰبِعَهُمۡ فِيٓ ءَاذَانِهِم مِّنَ ٱلصَّوَٰعِقِ حَذَرَ ٱلۡمَوۡتِۚ وَٱللَّهُ مُحِيطُۢ بِٱلۡكَٰفِرِينَ

19. “Ёки улар чақмоқ, момоқалдирок, қоронғуликлар билан осмондан қуяётган ёмғир остида яшиндан қўрққанларидан панжаларини қулоқларига тиқиб олган ҳолларида ўлим — ҳалокатдан қочмоқчи бўлиб турган кимсалар кабидирлар. Аллоҳ эса кофирларни ўраб олгувчидир”.

Сувга оид масал шуки, улар осмонни қора булут қоплаб, момақалдироқ ва чақмоқлар билан қуяётган ёмғир остида қолиб, қўрқув ва даҳшатдан эсини йўқотаёзган, ўлимдан қўрқиб, момақалдироқнинг даҳшатли овозидан бармоқларини қулоқларига тиқиб олган кимсаларга ўхшайдилар. Аллоҳ кофирларни ҳар тарафдан ўраб олгувчидирки, улар асло чап бера олмаслар.

يَكَادُ ٱلۡبَرۡقُ يَخۡطَفُ أَبۡصَٰرَهُمۡۖ كُلَّمَآ أَضَآءَ لَهُم مَّشَوۡاْ فِيهِ وَإِذَآ أَظۡلَمَ عَلَيۡهِمۡ قَامُواْۚ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَذَهَبَ بِسَمۡعِهِمۡ وَأَبۡصَٰرِهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ

20. “Яшин кўзларини олиб қўйгудек бўлади. У (атрофини) ёритганида юриб оладилар, ўчганида туриб қоладилар. Агар Аллоҳ хоҳласа қулоқ ва кўзларини йўқ қилган бўлур эди. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир”.

Яшин нурининг ўткирлиги билан уларнинг кўзларини олиб қўяй дейди. У атрофни ёритганида юриб оладилар, ўчганида эса турган жойларида қимирламасдан қотиб қоладилар. Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳақиқатдан юз ўгирганлари туфайли уларнинг кўзу қулоқларини Ўзининг чексиз қудрати ила батамом йўқ қилиб юбориши ҳам мумкин. Ёмғир Қуръонга, момақалдироқ овози ундаги тақиқлару огоҳлантиришларга, чақмоқнинг чақиши гоҳида бир ҳақиқатнинг ялт этиб кўринишига, қулоқларни бармоқлар билан тўсиш эса ҳақдан юз ўгириб, унга қулоқ солмасликка ўхшатиляпти. Мунофиқлар билан бу икки масалдагиларнинг ўхшашлик жиҳати фойдалана билмасликдир. Ўтга оид масалда олган фойдалари қоронғулик ва куйиш бўлди холос. Сувга оид масалда эса қўрқув ва безовталик бўлди. Мунофиқлар ҳам худди шундай. Уларга Ислом фақат қийинчилик ва оғир юк бўлиб кўринади.

azon.uz дан олинди.
ЁРУҒЛИК ЭГАЛАРИ

❇️Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу олов ёқиб ўтирган бир гуруҳ кишини узоқдан кўриб, уларга яқинлашгач: “Эй олов эгалари”, – деб уларнинг қалбига жароҳат етказиб чақирмадилар, балки: “Эй ёруғлик эгалари!", –дедилар.

❇️Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо хато таҳорат қилаётган кишини кўриб қолишди. Улар ўша одамни ўзларидан ким тўғри таҳорат қилганини билиш учун ҳакам қилмокчи булишди. Мақсадлари бу одамга таҳоратни чиройли қилмаслигини билдириш эди. Икковлари таҳорат қилишни бошлашганида у киши кулиб: “Менинг ўзим таҳоратни чиройли тарзда қилишни билмас эканман”, – деди.

❇️Муҳаммад Ғаззолийнинг олдига бир киши келиб: “Намозни тарк қилган одамнинг ҳукми нима?” – деганида, у киши: “Унинг ҳукми ёнингизга олиб масжидга бошлаб бориш”, – деб жавоб бердилар.

📚Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Франция президенти Макронга мактуб

Абдукарим Мирзаев
​ЕНГИЛ ҚИЛУВЧИ ҚИЛИБ ЮБОРИЛДИНГИЗ!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжидда саҳобалари билан ўтирганларида бир аъробий кириб келди ва деди: “Эй Аллоҳим! Менга ва Муҳаммадга раҳм қил. Бошқаларга биз билан бирга раҳм қилма!”.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар: “ Ўзингни тошдек қаттиқ тутдинг, кенг нарсани тор қилиб қўйдинг-ку!”.
Сал ўтиб у аъробий масжиднинг бир бурчагига бориб бавл қила бошлади. Саҳобалар уни қайтариш учун унга қараб югуришди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “ Унинг бавлини тўхтатманглар. Қўйинглар ўз ҳолига!-дедилар. Аъробий ишини тугатгач Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам у бавл қилган жойга ишора қилиб: “Унинг устидан бир пақир сув қуйиб юборинглар”, дедилар. Сўнгра уларни жамлаб Аллоҳ томон даъват қилишда керак бўладиган буюк дарсни бердилар:
“Сизлар енгил қилиш учун юборилгансиз, оғир қилиш учун эмас”.

Биринчи дарс:
Бир киши шариатга мухолиф бўлган мақтов билан сени мақтаса уни қабул қилма. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам аъробийнинг: “Эй Аллоҳим! Менга ва Муҳаммадга раҳм қилгин. Бошқаларга биз билан бирга раҳм қилма!”, деган сўзларидан рози бўлмадилар. Аллоҳнинг раҳмати кенг эканлигини, ҳеч кимга уни торайтириш ҳаққи берилмаганини тушунтирдилар.

Ибн Ҳониъ Андалусий Андалусда Ҳожиб Мансурнинг ҳузурига кириб деди: “Қадарнинг истагани эмас, сенинг истаганинг бўлади. Сен ҳукм қил, сен Воҳид ва Қаҳҳорсан. Сен гўё пайғамбар Муҳаммадсан. Сенинг ёрдамчиларинг гўё ансорлардир!”.
Ҳожиб Мансур уни дарралашга амр қилиб деди: “Аллоҳга қасамки, бундан сўнг сен билан мен битта заминда яшамаймиз”. Сўнгра уни Мағрибга сургун қилди.

Иккинчи дарс:
Инсон ўзи ўрганиб қолган нарсаларга, шароитга ва табиатга мослашиб қолади. Юқоридаги аъробий ҳожати қистаган жойда ҳожат қилишга ўрганиб қолган эди. Набий алайҳис салом унга юмшоқлик ва сокинлик ила муомала қилдилар. Ваҳоланки, у зот саҳобаларини тарбия топиб пишиб етилиши учун тойилганларида адабларини бериб турар эдилар. Мисол учун ансорлардан бир кишининг қўлидаги тилла узугини ечиб олиб ерга улоқтирган ва унга шундай деган эдилар: “Сизлардан бировингиз дўзахдан бўлган чўғни олиб қўлига тақиб олади-я!”.
Инсонлар билан муомала қилаётган пайтда уларнинг табиатлари ва одатларини билиб олинг.

Учинчи дарс:
Ақлли инсон ишнинг оқибатини билиб сўнгра энг зарари озини танлайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни уни бавл қилишдан тўхтатгани йўл бермадилар. Чунки бу зарар эди. Агар улар тўхтатишганда у кийимларини нажас қилар эди. Сўнгра масжиднинг ҳам кўпроқ қисмини нажас қилар эди. Бу Аллоҳ томон даъват қилаётганлар учун буюк асосдир. Бир зарардан ман қилиш бошқа каттароқ зарарга олиб бормаслиги лозим.

Тўртинчи дарс:
Сиз енгил қилиш учун юборилгансиз, оғир қилиш учун эмас! Аллоҳ таоло қилич билан очилмайдиган қалбларни юмшоқлик билан очади. Қаттиққўллик ва шиддат билан ҳидоят топмаган инсонларни юмшоқлик ила ҳидоят қилади. Гуноҳкор инсон агар даъватчида муҳаббат ва шафқатни кўрмаса нима нарса уни гуноҳни тарк қилишга ундайди?! Қаттиққўллик ва қўполлик билан қилинган мавъиза кўпинча кишиларни гуноҳ ва саркашликда бардавом бўлишларига сабаб бўлади. Бизнинг вазифамиз инсонларни Аллоҳ томон олиб боришдир. Уларнинг қадамларини йўлга қўйиб қўйишдир. Биз Аллоҳ билан бандалари ўртасида туриб олмаслигимиз лозим!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:


❓Намоз вақтлари хақида тушунча берсангиз. Ҳозир, масалан, пешин намози 13:00 ёки аср намози 15 :40 да ўқияпман. Агар бирор бир иш чиқиб қолса ёки тушликдан сўнг ухлаб қолса, аср вақти киргунча пешин намозини ўқиб олса, бўладими?
-------------------------------------------
🎧 Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Турмуш ўртоғим (хотиним) бомдод намозини мен билан бирга ўқиса, 2 ракат суннати ниятини одатагидек айтиб ўқийди. 2 ракат фарзини менга иқтидо қилиб ўқияпти. Шу 2 ракат фарзини ўкиш учун қандай ният қилади? Биз эркаклар жамоат билан ўқисак, “Шу имомга иқтидо қилдим” деб фарз намозга ният қиламиз. Аёлим менга эргашиб фарз намозларини ўқиса, қандай ният қилсин?

---------------------------------------
🎧 Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Бирор кишини номи учун атаб овқат килиб тиловат килиш, мисол учун темир пирларига атаб овқат қил, уста пирларига атаб овқат кил, деган урфлар ҳали хам авжида, шу урфларга динимизни муносабати қандай?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Қариндошлар – амма, хола, тоға ва амакиларнинг қизлари ўғил болаларга номаҳрам ҳисобланадими?
---------------------------------------
🎧 Жавобни аудиода тингланг!
Audio
📚Яқин вақт ичида Бақара сурасидаги ушбу оятларнинг тафсири билан танишасиз, иншаАллоҳ!

🎧Тингланг ва тадаббур қилинг!
​БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

21 - 24-оятлар

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱعۡبُدُواْ رَبَّكُمُ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ

21. “Эй одамлар, сизларни ва сизлардан олдингиларни яратган Парвардигорингизга ибодат қилинглар. Шоядки, (шунда) тақво қилсангизлар”.

Эй одамлар, ёлғиз Парвардигорингизгагина бандалик қилинг. Ундан ўзгани маъбуд тутманг. Чунки сизларни ҳам, сизлардан олдингиларни ҳам яратган Ўша Зотдир. Шоядки, шунда Аллоҳнинг буйруқларию тақиқларига риоя этиб, азобидан қутулиб қолсангизлар.

ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ فِرَٰشٗا وَٱلسَّمَآءَ بِنَآءٗ وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجَ بِهِۦ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ رِزۡققٗا لَّكُمۡۖ فَلَا تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ أَندَادٗا وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ

22. “(Парвардигорингиз)ки, сизлар учун ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин, деб мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”.

Ерни сизларга тўшаб маскан қилиб берган ҳам, унинг устига мустаҳкам самони бино қилган ҳам, сизларга ризқ бўлсин деб, ёмғир ёғдириб, турли меваларни етилтирган ҳам Ўша Зотдир. Шундай экан, улуғ ва буюк Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини била туриб, У Зотга бошқаларни тенглаштирманг, ширк келтирманг.

وَإِن كُنتُمۡ فِي رَيۡبٖ مِّمَّا نَزَّلۡنَا عَلَىٰ عَبۡدِنَا فَأۡتُواْ بِسُورَةٖ مِّن مِّثۡلِهِۦ وَٱدۡعُواْ شُهَدَآءَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

23. “Бандамизга туширган нарсамизга шак-шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш бир сурани келтиринг ва рост айтаётган бўлсангиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг”.

Эй одамлар, бандамиз Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръонга шак-шубҳа қилаётган бўлсангиз, сизларни беллашувга чорлаймиз. Унга ўхшаган биргина сурани ёзинглар-чи, энг қисқаси бўлса ҳам майли. Қилаётган даъвойинглар рост бўлса, қўлингиздан келганча ёрдамчиларингизни чақираверинглар.

فَإِن لَّمۡ تَفۡعَلُواْ وَلَن تَفۡعَلُواْ فَٱتَّقُواْ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي وَقُودُهَا ٱلنَّاسُ وَٱلۡحِجَارَةُۖ أُعِدَّتۡ لِلۡكَٰفِرِينَ

24. “Агар қилолмасангизлар, ҳеч қачон қилолмайсизлар ҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар”.

Бу иш қўлингиздан келмаса, келмайди ҳам, азобга лойиқ бўлган одамларни ҳам, сизлар маъбуд қилиб олганлари бўладими, бошқаси бўладими, турли хил тошларни ҳам куйдирадиган ўтдан қўрқинглар. Бу ўтни - дўзахни Аллоҳ кофирлар учун тайёрлаб қўйган.
Аллоҳ таоло мунофиқларга мунофиқликлари ва ҳидоятдан юз ўгирганлари туфайли энг оғир, энг муҳтож ҳолатга тушиб қолганларида ёрдам бермайди.
Ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилишимиз вожиблигига энг улкан далиллардан бири шуки, У Зот борлиқдаги барча нарсани биз учун яратди ва ҳаммасини бизга бўйсундириб берди.
Одамларнинг Қуръони каримдан биргина сурани ҳам айта олмасликлари унинг ҳар нарсани биладиган, ҳар ишни ҳикмат билан қиладиган Алим, Ҳаким Зот тарафидан эканига далолат қилади.

azon.uz дан олинди
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Ароқ ҳаром қилинган қайси сура ва оятда келтирилган?

—————————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Қурилишда уста шогирдидан иш битгандан кейин кўпроқ пул олиши ҳалолми ёки ҳаромми? Бунга шариатнинг ҳукми қандай?

——————————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

✅ Намозда хаёл бўлиниб кетса, намоз қабул бўладими?

✅ Қунут дуосини ёдлагунимча китобга қараб ўқиб турсам бўладими?

✅ Ҳозирча бешта сура ёдлаганман. Қайтариб зам сура қилиб, ўқийверсам бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!