Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.5K photos
4.4K videos
29 files
7.16K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ИХЛОС

Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир» (Ихлос сураси 1-оят).

Имом Тоҳир ибн Ошур роҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирига батафсилиб тўхталиб, қуйидаги хулосани айтганлар:

«Аллоҳ таолонинг ягона ибодатга лойиқ Зот эканининг маъноси мавжудотлардан бирор нарса бу борада Унга шерик бўла олмаслигидир. Бу маъно ширк аҳли ибодат деб ҳисоблайдиган ширкларини, Мулкония Насронийлари уч илоҳ деб биладиган эътиқодларини, Мажусийлар сиғинадиган бутларини ва Браҳманларнинг санаб бўлмас маъбудларини ботилга чиқаради».

Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг Ислом аҳлига берган неъматидирким, ушбу улуғ маънони кичик сурада нозил қилди. Буни ёш болалар балоғатга, ақл таниш ёшларига етишдан олдин ҳам ёдлай оладилар. Ушбу маъно Ислом дини хусусиятларининг энг кўзга кўринганларидир. Ушбу сурани қироат қилиш билан улкан савобларга мушарраф бўламиз. Уни кўп қироат қилиш билан фазилат ва шараф соҳибига айланамиз. Уни қироат қилишнинг савоби Қуръони каримнинг учдан бирини қироат қилиш савобига баробардир. Шунингдек, ҳадиси шарифда келадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн маротаба ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда қаср қуради», деб марҳамат қилганлар.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мазҳаб тарихи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Н А Ж О Т Д А С Т У Р И

Бу дунё ҳодисалари тўлқинида динингизни саломат қолишини истасангиз, ушбу олтин дастурларни идрок қилинг, ёдлаб олинг ва уларга доимо амал қилинг.

* «Мусбат ҳаракат этиш.
Яъни, ҳар ким ўз маслагининг муҳаббати билан ҳаракат қилиш. Бошқа маслакларнинг адовати ва уларнинг нуқсонлари, фикрингизга ҳам, илмингизга ҳам зинҳор кирмаслигига диққат қилиш. Улар билан ҳеч машғул бўлмаслик.

* Ислом доирасидаги қайси машрабда бўлса-бўлсин, муҳаббатга, ухувватга ва иттифоқ қилишга арзирли жуда кўп бирлик воситалари борлигини ўйлаб, улар билан иттифоқ қилиш.

* Ҳақли ҳар бир маслакдаги инсоннинг, бошқаларнинг маслагига илашмаслик жиҳатидаги ҳаққи бўлган: «Менинг маслагим ҳақ ёки гўзалроқ» дейиши мумкин.
Лекин, бошқаларнинг маслаги ҳақсиз эканига ишора қиладиган: «Фақат менинг маслагим ҳақ» демаслик. «Менинг маслагимгина гўзал» демайдиган инсоф дастурини ўзига раҳбар қилиб олиш.

* Аҳли ҳақ билан иттифоқ қилиш, илоҳий тавфиқнинг бир сабаби ва диёнатдаги иззатнинг бир сабаби эканини унутмаслик.

* Ҳам залолат аҳли ва ҳақсизлар бир-бирларига суяниб, жамоат суратидаги қувватли бир маънавий шахснинг дахоси билан хужум қилиб турган бир замонда, у маънавий шахсга қарши энг қувватли шахс ҳам ёлғиз ўзи мағлуб бўлишини англаб, аҳли ҳақ тарафидагилар иттифоқи билан бир маънавий шахс чиқариб, у даҳшатли маънавий шахсга қарши, ҳаққониятни муҳофаза қилишлик.

* Ва ҳақни ботилнинг савлатидан қутқармоқ учун,
нафсини,
менлигини,
янглиш тушунган иззатини
ва аҳамиятсиз рақобаткорона ҳиссиётларини тарк этиш билан ихлосни қўлга киритиш».

👉 @diyonatli
Audio
Мазҳаб тарихи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ДЕМАК

Чанқадим – демакки, қайдадир сув бор,
Соғиндим – қайдадир борсан – сезяпман.
Қўрқяпман – мени бир яратган Зот бор,
Демак, бу оламга бекор келмабман!

Шодмонқул САЛОМ

👉 @diyonatli
АЛЛОҲ БИЛАН ТИЖОРАТ

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу воқеа ўтган асрнинг тахминан етмишинчи йилларида Димашқда содир бўлган.Катта савдогарлардан бири саратон билан оғриб қолади.Бизнинг диёрларда даволанишнинг иложи бўлмагани сабабли одатдагидек даволаниш учун Америкага бормоқчи бўлишади.Таҳлил ва анализлардан сўнг даволанишнинг фойдаси йўқлигини, касаллик бутун танага тарқалганлигини айтишади. Бирор-бир умид учқуни қолмаган эди.
Америкалик шифокор беморга бир ойлик умри қолганини, ватанига қайтиб ўша ерда оиласи бағрида вафот этишини очиқ айтади.Қолган кунларини ғанимат билишини,истаган ва яхши кўрган машғулоти билан машғул бўлишини айтади.
Савдогар уйига қайтди.Қолган бир ойнинг ҳам учдан иккиси қолган эди.У ўлимини кута бошлади.
Ёмғирли кунларнинг бирида қалбида танглик ҳис қилиб уйни ташлаб кўчага чиқди.Йўлакдан юриб бораётиб толиқди.Нафас ростлаш учун йўлакнинг четида ўтирди.
Йўлакда бир ёш жувон билан кўринишидан бой-бадавлатлиги билиниб турган гўзал йигит гаплашиб турар эди.Йигит оғзидаги сақични эгилиб олиб чайнар эди.Йигит бемор савдогарга эътибор ҳам бермади. Афтидан у жувонни пул билан домига тушириб нафсини қондирмоқчи эди.Йигит билан фақир жувон қилаётган паст овозли суҳбатдан савдогар шуни англади.Жувон йигитга молга, нонга эҳтиёжи борлигини айтар эди.Уни фарзандлари билан ижарада турган жойидан ижарачи ҳайдаб чиқарган экан. Йигит жувоннинг гапларига ишонмади.Жувон эски уйнинг ижарасини тўлай олмабди.
Йигит жувон талаб қилган пулни бермади.У жувоннинг озғин танасига арзимаган пул эвазига эга чиқмоқчи эди.Жувон у пулга кўнмагач йигит уни ташлаб кетди.
Савдогар жувонга яқинлашиб сўради:
- Қизим, кечирасиз!Сизга нима бўлди? Бошингизга тушган ҳодисани сўзлаб бера оласизми? Бу ишни қилишга сизни нима мажбур қилди?
Жувон деди:
- Ижарачи бизни фарзандларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Фарзандларим кўчада қолган. Эрим қамоқда. Унинг аҳволидан бехабарман.Бизга кўрсатишмайди.Менинг бошқа ҳеч кимим йўқ.
Жувон Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтдики,бу ишга биринчи марта мажбур бўлаётган экан.Ҳатто шунинг ҳам уддасидан чиқа олмадим, деди.
Савдогар деди:
- Эй қизим!Агар мен сизга бутун умр нафақа бериб турсам, фарзандларингизга ғамхўрлик қилишга етарли маблағ бериб турсам менга нима ваъда бера оласиз?
Жувон деди:
- Истаган нарсангизни сўранг.
Савдогар деди:
- Мен сиздан битта нарса сўрайман.Бир умр танангизни ҳаромга сотмайсиз. Мен сизни ва фарзандларингизни кафилликка оламан.
Жувон деди:
- Мен розиман.
Савдогар деди:
- Бу ишни қайтиб қилмаслигингизга кафилингиз борми?
Жувон деди:
- Аллоҳ таоло кафилим бўлса шунга розимисиз?Мен бутун умр бу ишни қилмасликка, ваъдамни бажаришга Аллоҳни гувоҳ қиламан.Мана бу қийин ҳолатда турганимда сизни юборган Аллоҳга ҳамд айтаман.
Савдогар деди:
- Келишдик.Менга манзилингизни тушунтиринг.Ўзингиз уйингизга, фарзандларингиз олдига боринг. Мен кейинроқ уйингизга бораман.
Савдогар дарҳол уйига қайтди. Хонасига кириб бир вараққа васиятини ёзиб уни сейфга қўйди. Васиятда шундай ёзилган эди:
"Азиз фарзандларим!Сизларга бутун умр, мендан кейин варақ остидаги манзилга ҳар ой беш кишига етарли маблағ юбориб туришингизни васият қиламан".
Сўнгра бир қанча пул ва турли жиҳозларни катта машинага ортиб жувоннинг уйи томон йўл олди.Уй эгасига тўланмай қолган ижара пулларини тўлади.Кейинги уч йилликни ҳам қўшиб тўлади. Яна аёлнинг барча қарзларини ҳам тўлади.
Ўша куни савдогар жувоннинг уйидан қалби фараҳга тўлиб қайтди.У ўлими олдидан қилган хайрли ишидан шод эди. Шифокор айтган вақт ҳам келди. Аммо савдогар ўлмади.Биринчи ойликни олиб жувоннинг уйига борди.Ойликни бериб дарҳол уйига қайтди.
Кунлар-ойлар ўтди.Аммо у ўлмади.У ойма-ой маблағни ўзи жувонникига олиб бориб бериб турди.Йиллар ўтди.Аммо у ўлмади.Васият йигирма йилдан ортиқ вақт сейфда қолиб кетди.
Савдогаримиз бир куни тонгда бомдодни ўқиди.Хушуъ билан Аллоҳга сажда қилди.Қалбида дунёни сиғдира оладиган ишонч, нур,иймон,хотиржамлик бор эди. У саждада жонини Роббига топширди.
Таъзия маросими ўтганидан сўнг меросхўрлар сейфни очишди. Васиятни ўқишди.Катта ўғил:
- Ойлик маблағни беришдан етти кун кечикибмиз,
деди.
Сўнгра белгиланган пулни олиб жувоннинг уйини топиб келиб эшигини тақиллатди.Эшикни жувон очди.Йигит унга пулни узатиб деди:
- Марҳамат пулни олинг.Бир ҳафта кечиктирганимиз учун бизни маъзур тутасиз.
Йигитнинг кўзлари тўла ёш эди.
Жувон деди:
- Пулни энди ололмаймиз. Отангизга айтинг,энди бошқа фақир қидирсинлар.Бир ҳафта олдин ўғлим биринчи маошини олди.Энди бу пулга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ.Отангизга мендан салом айтинг. Мен у кишини бир умр дуо қиламан!
Йигит кўзларига ёш тўлиб деди:
- Отам бир ҳафта олдин вафот қилдилар!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу қисса ҳақиқатдан ҳам содир бўлган.Аллоҳ билан тижорат қилиш мана шунақа бўлади.Яхши ишни кўпайтиринг.Албатта уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз!".

Абдулқодир Полвонов

👉 @diyonatli
TUSHKUNLIKNI TARK QIL!

Tobe’inlar sayyidi Ato ibn Abi Raboh rahimahulloh qop-qora, g‘ilay, cho‘loq, burni Misr loviyasi kabi puchuq kishi edi. Keyinchalik ko‘zi ko‘r bo‘lib qoldi. U haqida Ibrohim Harbiy shunday deydi:
"Ato Makkalik bir ayolning quli edi. Uning burni Misr loviyasiga o‘xshar edi".
Shuncha nuqsoni bo‘la turib uni nima ishlar qildi deb o‘ylaysiz?!
U sinib qoldimi? Bu mashaqqatlardan qutilish uchun zor-zor yig‘ladimi?
U o‘zicha: "Men qulman. Menda shuncha nuqson bor. Shu holimda qolaman . Meni hech kim qabul qilmaydi"-dedimi?
Ammo uning eshitadigan qulog‘i, yuradigan oyog‘i, gapiradigan tili , yozadigan qo‘li, fikrlaydigan va yodlaydigan aqli bor edi. Bular Atodagi bor narsalar edi. U kelajakka ishonch bilan boqar, o‘zi molik bo‘lgan ne’matlardan rozi edi. U o‘zgarish inson zamiridan bo‘lishini bilar edi. U uchun muhimi uni insonlar qanday ko‘rishi emas, balki o‘zini o‘zi qanday ko‘rishi edi. Agar o‘zingni kuchli va zakiy ko‘ra olsang shunday ko‘rinasan va insonlar ham shunga asosan muomala qilishadi senga. Baxtiyor inson borliqni baxtiyor ko‘rgan kishidir.
Umaviylar davrida haj mavsumida nido qilguvchi "Atodan o‘zga kishi fatvo bermasin", degan edi.
Abu Hanifa rahimahulloh: " Atodan afzal kishini ko‘rmaganman", degan edilar.
Ibrohim al-Harbiy aytadi:
"Moʻminlar amiri Sulaymon ibn Abdulmalik ikki o‘g‘li bilan Atoning huzuriga keldi. Ular Atodan ko‘p narsa so‘rashdi. Hatto Ato ularga teskari qarab oldi. So‘ngra Sulaymon o‘g‘illariga: "Turinglar!", dedi. Ular turishdi...
Sulaymon doim o‘g‘illariga :" Ey o‘g‘illarim! Ilm olishda sustlik qilmang. Men o‘sha qora qul huzurida xor bo‘lganimizni hech unutmayman" , der edi.
Ato ibn Abi Raboh o‘z zamonida dunyo olimi bo‘ldi.
Bu o‘ziga ishongan, hayotga ishonchla boqqan kishining hayotidan bir lavhadir. Shunday ekan harakatda bo‘ling, kelajakka ishonch ila boqing, nuqsoningizga parvo qilmang. Sizda Atoniki kabi nuqsonlar yo‘q. Tushkunlik nechun?!

©"Umidsizlikni shunday yengishgan" kitobidan tarjima qilindi.

👉 @diyonatli
Audio
#hadis_va_hayot_dasturi

Mavzu: Yaxshi niyat

📻"YOSHLAR" radiosi

📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA

🎬Rejissor: Barno JALOLOVA

🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV

👉https://t.me/basiyrah
Азҳари Шарифнинг катта олимларидан бири шайх Муҳаммад Закий Иброҳим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Агар уламолар билан ўтирсанг, жим туриб, уларга қулоқ сол. Агар жоҳиллар билан ўтирсанг, уларга ҳам жимгина қулоқ сол. Уламоларга сукут қилиб, қулоқ солишингда илмнинг зиёда бўлади. Жоҳилларга жим бўлиб, қулоқ солишингда ҳилмнинг зиёда бўлади».

👉 @diyonatli
Л О Қ А Й Д Л И К

Ижтимоий ҳаётимизда қонун, жазо ё мукофот билан ҳал қилиб бўлмайдиган кўп ишлар бор. Халқ ўзи ташаббус кўрсатмаса, мингта қонун фойда бермайдиган ишлар бор. Масалан, кўча-кўйда инсонларнинг бир-бирлари билан бўладиган муомалаларидаги баъзи ҳолатлар.... Масалан, машинада юрганингизда, баъзи инсонларнинг қўполликлари, нотўғри ҳаракатларига бошқа инсонлар томонидан жавоб берилиши керак. Айниқса, навбат кутишда, баъзи сурбетлар айланиб ўтгани учун ўша жойнинг ўзида, ўша ердаги одамлардан жавобини олишлари шарт. Айтайлик, маҳаллада бир одамнинг ёмонлигидан ҳамма безор. Ўша одамга ҳамма ўзининг муносабатини билдириши лозим. Ундай одам билан алоқани узиш керак. Ундан ёмонлик кўрмаган одам ҳам.
Аллоҳдан қўрқмайдиган одамлар қонундан яшириб кўп жирканч ишларини қилаверадилар. Одамлардан қўрқсалар, ўйлашиб қиладилар.
Бир пайтлар бир одам мутахассис дўсти билан шерик бўлиб фирма очди. Фирманинг сормояси ўзидан, ишларни дўсти олиб борадиган бўлди. Маълум вақт ишлаганларидан кейин, ўрталарида низо чиқиб, шериги тиккан пулини ўзлаштириб олди. Қонунан у ҳақ эди. Чунки, у одам дўстига ишониб, фирмани унинг номига расмийлаштирган эди. У аблаҳ, дўстини қаматиш мақсадида, бир жойларга "экстремист" деб ёзворди. У одамни уйини маскали одамлар ўраб олишди. Ҳаммаёқни тинтиб, ҳеч нарса топишолмади. Обкетиб, бир кун сўроқ қилишди. Кейин ўзлари, кимдан шикоят тушганини айтиб, узр сўраб қўйиб юборишди. Маълум бўлишича, у одам ҳаммага, ҳатто ўзининг қариндошларига ҳам туҳмат қилиб, устидан ёзадиган муттаҳамлардан экан. Аммо, у ҳалол одам сармоясидан айрилди. Судларда асаблари ейилди. Соғлиғи кетди. Судга ўзининг ҳақ эканини исботлаб бера олмади. Суд ҳам ишни ўша муттаҳамнинг фойдасига ҳал қилиб берди.
Менга ёмон таъсир қилгани, мана шу воқеадан хабари бўлган, ким ҳақу ким ноҳақ эканини яхши биладиган у мазлумнинг улфат биродарлари, анавини муттаҳамлигини билиб туриб, ўша билан улфатчиликни давом эттириб юришибди. Ўзингиз айтинг, буларнинг қайси бири золимроқ. Ҳаммалари бир бўлиб ундан алоқани узишганида эди, ўша муттаҳам шунақа ишларини ўйлашиб қиладиган бўлмасмиди?
Эшитишимча, Россия тарафларда ўзининг миллатдошларини кийдириб кетадиган одамлар кўпайиб кетган. Аэропорт, вокзалда ўрнашиб олиб, ўзининг соддароқ миллатдошларини туширадиган пасткаш инсонлар бор экан.
Биз ўта кечиримли, жанжалли ишлардан ўзимизни олиб қочадиган бўлиб кетганмиз. Кечиримли бўлишлик фазилат. Аммо, масала ор, номус, миллат манфаати ҳақида бўлса, энди у фазилат эмас! Қўрқоқлик!
Ҳар нарсанинг ифрот, тафрит даражаси бор. Одамлардан айб қидириб маломат қилаверишлик, жанжал қилаверишлик, ифротдир. Ҳақсизликдир.
Ҳаддан зиёд ювош бўлиб, одамларнинг ҳар ифтироларини, ҳақсизликларини кўтариб кетаверишлик, тафритдир. Қўрқоқликдир.
Ўрта йўл шуки, одамларнинг хатоларига кечиримли бўлиш, шафқатли бўлиш, айни вақтда, ҳар кимга ҳаққини бериб кетавермаслик, номусини, орини, иззатини ҳимоя қила билишликдир. Лозим бўлганда, курашишдир!

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мўминнинг гўзал сифати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла бугун - 13 январ, 2022 йил, пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:10да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
Audio
Мўминнинг гўзал сифати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
АЛЛОҲ УЧУН АЛЛОҲ ДЕСАЙДИМ...

Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:
— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ” дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Аллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!”
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсам-чи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.
Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди:
— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди:
— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Аллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун “Аллоҳ” десайдим, нелар бўлмасди...

👉 @diyonatli
Live stream finished (50 minutes)
Савол жавоб
Diyonat.uz
Саволларга устозимиз Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватан ҳимояси – муқаддас бурч | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ТАВБА

Уламолар айтишди: "Ҳар бир гуноҳга тавба қилиш вожибдир. Агар гуноҳ бирор инсонга тааллуқли бўлмасдан, Аллоҳ билан банда орасида бўлса, унинг учта шарти бор:
1) гуноҳдан чекиниш.
2) қилган ишига пушаймон бўлиш.
3) унга асло қайтмайман, деб қасд қилиш.
Агар бу уч шартдан бири бўлмаса, тавбаси дуруст бўлмайди. Агар гуноҳ инсонга тааллуқли бўлса, тўртта шарт бордир: учтаси юқорида баён қилинган шартлар. Тўртинчиси ўша инсон ҳақидан қутулсин. Агар мол ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлса, эгасига қайтарсин. Агар ҳад лозим бўлган туҳмат ва шуларга ўхшаш нарса бўлса, жазосини олиб, афв ҳосил қилсин. Агар ғийбат қилган бўлса, у кишидан (узр сўраб) ҳалоллаб олсин. Ҳар бир гуноҳига тавба қилмоғи вожибдир. Агар баъзисидан тавба қилса, ҳақ аҳллари ҳузурида ўша гуноҳларидан тавбаси ҳосил бўлади. Қолган гуноҳлари (гарданида) қолаверади. Тавбанинг вожиблигига Қуръон, суннат ва
Уммат ижмоъсида келган далиллар бир-бирини қувватлайди.
Аллоҳ таоло айтади: "Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар"
(Нур сураси, 31-оят).
"Парвардигорларингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба қилинглар"
(Худ сураси, 3-оят).
"Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар"
(Таҳрим сураси, 8-оят).

Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tanaffus

Farzandlaringizni xursand qilish uchun pulim yoʻq, demang! 👦🏻

Mehr, ozgina e'tibor kerak, xolos🤩

Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt