Audio
#hadis_va_hayot_dasturi
Mavzu: Riyokorlik
📻"YOSHLAR" radiosi
📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA
🎬Rejissor: Barno JALOLOVA
🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV
👉https://t.me/basiyrah
Mavzu: Riyokorlik
📻"YOSHLAR" radiosi
📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA
🎬Rejissor: Barno JALOLOVA
🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV
👉https://t.me/basiyrah
БИР ЭШИК ЁПИЛСА...
Ҳикоя
Газетадаги бошқотирмани тўлиқ ечиб чиққан математика ўқитувчиси Ҳасаннинг хурсандчилиги узоққа бормади. Чунки турмуш ўртоғи яна эски дийдиёсини бошлади:
– Қўшнилардан уяламан... Ҳеч кимнинг юзига қаролмайман... На бошимда бор, на оёғимда... Неча йилдан буён битта кўйлагим иккита бўлмайди. Билагузукларимни сотдим, занжиримни сотдим. Бошқа сотадиган бирор нарсам ҳам қолмади!..
Бундай шикоятларни минг марталаб эшитган Ҳасан совуқ оҳангда деди:
– Озгина сабр қилиб тур, яқинда ойликларимиз ошади. Ана ўшанда ҳавасинг келган кийимларни оламиз.
– Ойлигингиз ошгани билан нимаям ўзгарарди? Йиртиқ – катта, ямоқ – кичкина бўлса!.. Бўпти, мени қўятуринг, ҳатто болаларга ҳеч бўлмаса байрам-сайрамдаям ҳадя олиб беролмаймиз...
– Хафа бўлма, онаси... Бир эшик ёпилса, Аллоҳ таоло албатта, бошқа эшикларни очади.
– Яхшиям битта шу гапни топиб олгансиз. Сиз шундай ўтираверсангиз, Аллоҳ на эшикни очади, на деразани!..
– Ким ўтирибди, Ўзлам? Ҳафтада ўттиз соат дарс бераман. Бундан ортиқ яна нима қил, дейсан?
– Ўқувчиларга мактабдан ташқари математикадан қўшимча дарс берсангиз бўлмайдими?
Ҳасан бирдан жиддий тортди:
– Репетиторлик қилиш таъқиқланганини сенга айтгандим-ку!
– Бир пайтлар газетада ўқигандим. Баъзи ўқитувчилар моддий аҳволларини яхшилаш учун қўшимча иш қилишар экан. Баъзилари ҳайдовчилик, баъзилари сотувчилик дегандай...
– Раҳбариятим рухсат берганида, ҳатто бозорда лимон сотган; сени ва болаларимни ҳеч нарсага муҳтож қилмаган бўлардим...
Ўзлам эрининг охирги сўзларидан мамнун бўлди:
– Раҳмат. Мана шу гапингизнинг ўзи анча кўнглимни кўтарди.
Ҳасан анча эскириб қолган курсисидан турди. Хона бўйлаб бемақсад юра бошлади. Қўшни хонадан ўйнаётган болаларнинг овозлари эшитилмоқда эди. Уларнинг икки фарзандлари бор эди. Каттаси ўғил бўлиб, бошланғич мактабнинг иккинчи синфида ўқирди. Қизлари эса эндигина тўрт ёшга кирган. Хотинининг бирор жойда ишламаслиги Ҳасанни қийин аҳволга солиб қўйганди. Бутун бошли оила ҳар ой унинг маош куни келишини интизор кутишар ва кейинги ой маошгача базўр кун кечиришарди. Бир ойлик пул билан фақатгина ўн беш кун қийналмасдан яшашлари мумкин эди.
Ҳасан деворга осиб қўйиладиган тақвимнинг унутиб қолдирилган “шанба” варағини йиртиб олди. Айлантириб кўраркан, варақда ёзилганлардан унга энг ёққани ушбу оят бўлди: “Аллоҳ таоло сабр қилувчилар билан биргадир”. У эътиқодли эди. Сабр қилишни биларди. Фақатгина рафиқаси ҳамда болаларини керагича таъминлаёлмаётганидан қийналиб кетганди.
Шу пайт эшик тақиллади. Ҳасан чиқиб очди. Уй эгаси келган экан. “Ичкарига марҳамат!” дейишига қарамай, кирмади. Йиғилиб қолган икки ойлик ижара пулини сўраб келибди. Ҳасан, ҳозир пули йўқлигини ва энг қисқа муддатда қарзини тўлаяжагини билдирганида уй эгаси жаҳли чиққанини яширмай:
– Сенга уч кун муҳлат. Шу муддат ичида тўламасанг ва бундан кейин ижара ҳаққини яна қирқ фоиз ошириб бермасанг, сизларни уйдан чиқариш учун маҳкамага мурожаат қиламан! – деди-да, қайтиб кетди.
Ҳасаннинг юраги сиқилди. Ўзламга:
– Мен амакимни кўриб келаман, – деди.
Шоша-пиша кийиниб, кўчага чиқди.
Амакисидан жудаям миннатдор эди. Аввал отаси, сал ўтмай онаси дунёни тарк этгач, уни лицей ҳамда университетда амакиси ўқитганди. Бир неча кун аввал амакиси Ориф фалаж бўлиб қолган, шундан ўнг қўли билан ўнг оёғи ишламай, шифохонада даволанаётган эди. Ҳасан ҳар кунгидек бугун ҳам амакисини кўриш учун йўлга отланганди. Уйи олдидаги боққол дўконининг, муюлишдаги қассобхонанинг ёнидан ўтаркан, дам олиш куни бўлгани учун ёпиқ эканига севинди. Чунки улардан ҳам анча-мунча қарздор...
У шивалаб ёғаётган ёмғир остида, шифохона жойлашган баландлик сари кўтариларкан, анча ҳолдан тойганини ҳис қилди. Йўқчилик ичра ўтган ўн йиллик ўқитувчилик, сочларининг тенг ярмини оқартирган, пешанасидаги ажинларини чуқурлаштирган эди. Аммо касбини, ўқувчиларини қаттиқ яхши кўрарди. Одамларга нимадир ўргатиш, унинг учун энг буюк завқлардан бири эди. “Борди-ю, яхши кўрган касбимни ташлаб, бошқа бирор ишга кирсам, оиламни моддий етишмовчиликдан қутқара оламанми?” дея ўйлади.

Шунда ўзига иш таклиф қилган дўсти Навзотни эслади.
Ҳасан ўн беш дақиқадан кейин шифохонага етиб борди. Амакиси кароватда жилмайиб ётган экан. Ўнг томонидаги фалаж ҳолатида ҳануз бирор ўзгариш йўқ эди. Шунга қарамай, Ориф асло тушкунликка берилмаганди.
Ҳасанга:
– Дўхтирлар бундан кейин шифохонада қолишим шартмаслигини билдиришди. Менга эртага пешиндан кейин жавоб беришар экан, – деди.
– Сизни ёлғизлатиб қўймаймиз, амаки! Ўзлам билан келиб, уйимизга олиб кетамиз.
– Сизларга ортиқча юк бўлишни истамайман. Ўз уйимга...
Ҳасан амакисининг гапини шартта бўлди:
– Бу нима деганингиз? Бизникида хоҳлаганингизча қолишингиз мумкин. Асло оғирлигингиз тушмайди!
Эртаси 24 ноябрь – Ўқитувчилар куни эди. Ҳасаннинг мактабида байрам тантанаси ўтказилди. Ушбу машаққатли касб соҳиблари бўлган устозлар шеърлар, табрик сўзлари билан қутланди. Мактаб Оила Бирлиги билан “Ҳимоя” журнали ўқитувчилар учун катта зиёфат кечаси уюштирди. Барча бирдек ҳурмат қиладиган Ҳасанга ўқувчилари қучоқ-қучоқ гуллар беришди. Шодликдан ҳаммаларининг кўзларида севинч учқунлари порларди. Ҳасаннинг ҳаракатларида манфаатдан йироқ ўзгача бир самимият сезилиб турарди. Болаларга алоҳида-алоҳида раҳмат айтаркан, ҳаяжондан кўзларига келган ёшни сидирди. Ўқувчиларнинг порлаб турган кўзларида билим ўрганиш ишқининг нечоғлик кучли эканини кўргач, ўқитувчиликдан кечолмаслигини англаб етди. Дафъатан ўз болаларининг нурсиз, озғинликдан ич-ичига ботиб кетган кўзларини эслади. Бир лаҳза қотган кўйи қимир этмай туриб қолди.
“Ўқувчиларимни илм файзидан баҳраманд қиларканман, бор машаққатни мен чекишим, фидойиликни ўз бўйнимга олишим керак, фарзандларим эмас!..” деган ўй кечди хаёлидан.
Бирор соатлардан кейин мактабга қўнғироқ қилган ўртоғи Навзот, Ҳасанни офисига чақирди. Ўзига тақдим этилган гулдасталарнинг фақатгина бир қисмини қучоқлаб олган Ҳасан, чақирилган жойга етиб борди. Навзот ўн беш йиллик яқин дўсти Ҳасанни янги услубдаги жиҳозлар билан ясатилган ҳашаматли офисининг эшигида кутиб олди. Уни бағрига босиб:
– Хуш келибсан, Ҳасан! – деди. – Тинчликми, нега гул кўтариб юрибсан?
– Устозлар кунига ўқувчиларим ҳадя қилишди.
– Қандай яхши! Мен ҳам табриклайман!
– Раҳмат. Навзот, дўстим, бу ерда кўп қололмайман. Уйга боришим керак. Ўзлам билан шифохонага бориб, амакимни уйга олиб келишимиз керак.
– Амакинг анча соғайиб қолдими?
– Аввалгидек. Ҳалиям ўнг томони ишламайди...
– Шунақами?.. Дард устига чипқон, дегин... Аллоҳ шифо берсин!
Ширкатимизнинг ҳисоб-китоб мудири нафақага чиқди. Бошлиғимиз ишончли, қўлидан иш келадиган одам излаяпти. Ҳар доимгидек, биринчи бўлиб ақлимга яна сен келдинг. Бошлиқнинг оғзини пойлаб, сен ҳақингда айтдим. “Дарҳол чақиринг, келсин, кўришайлик”, деди. Нима дейсан?
Ҳасан бир оз ўйлаб кўргач, мулоҳаза билан гапира бошлади:
– Катта раҳмат! Аввал ҳам менга кўп таклифлар билдиргандинг. Биласанми, ўқитувчиликни ташлаб кетолмайман. Мени тўғри тушун...
– Ҳар доим ҳиссиётларингга эргашасан. Сен ахир, математика ўқитувчисисан. Ҳеч бўлмаса, энди озгина ақлингни ишлатсанг-чи! Ўзингни қийнаганинг етмагандай, бола-чақангниям қийин аҳволда қолдиряпсан.
– Ўн йиллик фаолиятимни бирдан тарк этиб, қандай қилиб ҳаммасини яна бошидан бошлашим мумкин?
Навзот қайсарлик билан туриб олди:
– Нафақага чиқишингга яна ўн беш йил бор! Шунчалик куйиб-пишишингга арзийдими? Бу ерда топадиган пулинг, ҳозирги маошингдан камида икки баравар кўп! Агар рози бўлсанг, кеч қолмасдан қарорингни тезроқ айт. Чунки бошлиқ бир-икки кун ичида одам топиши керак.
Ҳасан ўртоғи билан хайрлашгач, то уйига етиб келгунга қадар ўзи билан ўзи курашиб келди. Навзот айтган сўзлар йўл бўйи қулоқлари остида жаранглаб турди. Ва бирдан юришдан тўхтаб қолди: “Бу ерда топадиган пулинг, ҳозирги маошингдан камида икки баравар кўп!.. Ҳозирги маошингдан камида икки баравар кўп... икки баравар кўп...”
Ўқитувчиликдан воз кечиш ёки воз кечмаслик ўртасидаги илк жиддий иккиланиш уни ўйлантириб қўйди.

Уйга келганида рафиқаси кийиниб, уни кутиб турган экан. Ўзлам эрининг қўлидан гулларни олди. Бир қисмини гулдонга жойлаштираётиб:
– Гуллар яхши-ю, аммо қорин тўйдирмайди-да!.. Нега сизларга ҳеч бўлмаса, ўқитувчилар кунида мукофот пули беришмайди? – деди.
Ҳасан жавоб бермагач, Ўзлам яна давом этди: – Эрталаб ўғлимиз мактабга йиртиқ оёқкийим кийиб кетди. Икки марта таъмирланганидан, бошқа таъмирланадиган аҳволиям қолмабди. Болага янги пойабзал олиб беришимиз керак. Ҳа-я, эсимдан чиқмасидан айтиб қўяй. Сал аввал почталён электр тўлов чекини олиб келди. Қарзимиз юз минг лирадан ошибди. Бунча қарзни қандай қилиб тўлайсиз, ҳайронман!.. – деди.
Асаблари таранглашган Ҳасан: “Бўлди энди! Бас, қил! Ба-а-ас!..” дея бақириб юбормаслик учун ўзини базўр босди. Диққатини бошқа нарсага қаратишга уринди. Ёниқ турган телевизорга қулоқ тутди. Бошловчи ўқитувчилар кунининг маъно ва аҳамиятини тушунтирарди. Ҳасан телебошловчининг сўз ўртасида қўллаётган “Ўқитувчилик – Аллоҳ суйган касб”, “Чинга бориб бўлса ҳам илм изланглар!”, “Менга бир ҳарф ўргатган кишининг қули бўламан!” сингари ўгитларидан бир оз тасалли олишга уринди.
Бориб таҳорат қилди-да, аср намозини ўқиди. Ҳаётлари изга тушиб кетишини сўраб, ич-ичидан дуо-илтижо қилди. Жойнамозни йиғиштириб ўрнидан тураркан, маънавий бир қўл муаммоларнинг оғир юкини ўзининг устидан кўтарганини ҳис қилди...
Рафиқаси билан бирга шифохонага етиб боришди. Амакиси учун керакли ҳамма нарсани бажаришди. Икки соат ичида амакиларини олиб, уйларига қайтишди. Сўнг уни ўнг ва чап қўлтиғидан кириб, зинапоялардан олиб чиқишди. Залдаги курсига авайлабгина ўтқазишди.
Ярим соатлар ўтиб-ўтмай эшик тақиллади. Таъмирлаш ширкатидан иш юритувчи келган экан. Ҳасанга иситгичлар учун кўмир пулини ҳамма тўлаб, битта улар қолганини, эртага охирги тўлов муддати эканини айтиб кетди.
Ўзлам ошхонадан чиқаётиб сўради:
– Ким келибди?
– Ширкатдан...
– Нима дейди?
Ҳасан амакисининг ёнида муаммоларидан баҳс этмасликка уринди. Бироқ хотинининг устма-уст бераётган саволлари қаршисида чорасиз қолди:
– Ҳалиги... Кўмир пулига келишибди...
– Вой-йй! Кўмирданам қарзимиз бормиди?..
Ориф жиянининг оиласи моддий қийинчиликда эканини дарров фаҳмлади. Зотан, базўр кун кечираётганларини биларди. Гапга аралашди:
– Ўзингизни кўпам қийнаманг... Қўлингиз қисқа эканини биламан. Қанча пулга эҳтиёжингиз бўлса, айтинг?
Ҳасан:
– Йўқ-йўқ, раҳмат. Сиз буларни асло ўйламанг, амаки! – деди.
Ўзлам умидланди:
– Бизга бугунгача кўп ёрдам бердингиз, амаки! Аллоҳ рози бўлсин! Сиздан яна ёрдам сўрашга юзимиз йўқ...
Ориф ўнг қўли ишламагани боис чап қўли билан амаллаб нимчасининг ички чўнтагидан ҳамёнини чиқариб, хонтахтанинг устига қўйди-да:
– Тортинмасдан ҳамёндан керагича пул олиб, кимдан қанча қарзингиз бўлса, ҳаммасини тўланг, – деди.
Ҳасан қаттиқ хижолат чекиб:
– Амаки, бизни уялтиряпсиз. Шундоғам бугунгача ёрдамингиз остида яшадик. Илтимос, бундай қилманг... – деди.
– У ҳолда, сизларга битта таклифим бор. Мен энди яримта одамман... Яқинда қўлтиқтаёқ билан юришни бошлайман. Биласиз, моддий аҳволим ёмон эмас. Иккита уйим, битта дўконим бор. Агар буларни қариялар уйига топширсам, менга у ерда жудаям яхши қарашади. Хоҳласангиз, бундай қилайлик. Ижарачиларим чиққан уй ҳозир бўш турибди. Ўша уйга сиз кўчиб ўтинг. Ижара тўлашдан қутуласиз. Мен эса унинг ёнгинасидаги ўз уйимда яшайвераман. Дўкондан келадиган ижара пулини сизларга бераман. Сиз эса менинг ейиш-ичиш ҳамда тозалик сингари эҳтиёжларимда ёрдам берасиз. Бу билан мен ҳам сизларга моддий кўмак берган бўламан. Сизлардан бошқа ҳеч кимим йўқлигини биласиз. Ўлсам, меросимнинг ҳаммаси сизларга қолади.
Ҳасан чидаб туролмади:
– Бундай деманг, амаки! Илтимос, ўлимдан гапирманг!
Ўзлам тасдиқлади:
– Аллоҳ таоло сизга хайрли узоқ умрлар берсин!
Ориф эса қатъий оҳангда:
– Мен таклифимни қандай қабул қилганингизни билишни истайман? – деди.

👍1
Ҳасан жилмайганча Ўзламга юзланди; унинг нигоҳларидаги жавобни ўқишга уринди. Ўзлам эса шодликдан порлаган кўзлари билан умр йўлдошига мусбат жавоб бераркан, қулоқлари остида ҳаёт йўлдошининг “Бир эшик ёпилса, Аллоҳ таоло албатта, бошқа эшикларни очади!” деган сўзлари такрор янграгандек бўлди..
Ойхон ГУЛДОШ
👉 @diyonatli
Ойхон ГУЛДОШ
Турк тилидан Усмон КЎКЧАЛИК таржимаси.👉 @diyonatli
ТИЛОВАТ САЖДАСИ
Агар имомга эргашган одам сажда оятини ўқиса, уни ташқаридан эшитган кимсагина тиловат саждаси қилади. Намоз асносида қилиниши лозим бўлган тиловат саждаси намоз ичида адо қилинмаган бўлса, намоздан кейин қазо қилинмайди.
Сажда оятидан сўнг 3 дан ортиқ оят ўқимай тиловат саждасини ният қилиб намоз рукусига борса, тиловат саждаси ўрнига ўтади.
Агар бир жойда ёки бир намозда сажда оятини бир неча бор такрор ўқиса ҳам, битта тиловат саждаси кифоя қилади. Чунки бу ҳолатда сажда оятлари бир-бирига киришиб кетади. Бу ҳолатда ўқиб бўлиб, кейин сажда қиладими ёки сажда қилганидан кейин ўқийдими,фарқи йўқ.
Тингловчининг ўз мажлиси эътиборга олинади. Яъни, сажда оятини ўқувчи уни бир неча жойда ўқиган бўлса ҳам, тингловчи уни бир жойда туриб эшитган бўлса, бир марта сажда қилади. Бордию тингловчи жойини алмаштириб турган бўлса, алмаштирган сонича сажда қилади, хатто бир шохдан бошқа шохга ўтиш ҳам жой ўзгартириш ҳисобланади.
Бир хонанинг ёки масжиднинг ичида сажда ояти ўқилгач, бир бурчакдан бошқа бир бурчакка ўтиш жойни ўзгартириш ҳисобланмайди. Сажда ояти бор сурани ўқиётиб, сажда оятининг ўзини ўқимай ташлаб кетиш макруҳдир, лекин унинг ўзинигина ўқиш макруҳ эмас.

"Ханафий фиқҳидан муҳим масалалар" китобидан олинди.👉 @diyonatli
З А Р У Р А Т
Инсон оч қолганда, оддий қотган ноннинг нақадар зарур, мазали неъмат эканига унинг меъдаси гувоҳлик беради. Бошқача айтганда, инсон нон неъматининг қадрини оч қолгандагина тўлиқ ҳис қилади.
Маънавий неъматлар ҳам шундай. Залолат ботқоғининг аянчли ҳолини ҳис қилган инсонгина, ҳақиқат йўлини кўрсатган биргина ҳикматнинг нақадар олий неъмат эканини тўлиқ идрок этади.
Илк диний адабиётларни ўқий бошлаганимда, у ҳақиқатларга руҳим шу қадар ташна эдики, бир ҳадиснинг ўзи ичимда буюк инқилоблар ясар эди.
Ҳозир бундай ҳикматларга шу қадар серобмизки, уларга бўлган эҳтиёжимизни ҳаққи билан ҳис эта олмаётгандекмиз.
Доимо тўкин дастурхонни кўраверган инсонда, бу неъматларга нисбатан иштаҳаси пасайиб боради.
Фақир одам, дастурхонга ўз меъдасининг эхтёжи учун ўтиради. Ҳар нарсаси мухайё бўлган бир бой эса, қўлидаги бу неъматлар билан ўзини тўйдиришдан кўра кўпроқ бошқаларга бу неъматларни кўз-кўз қилиш учун дастурхон ёзгиси келади. Ҳатто, ўзи учун раво кўрмаган тансиқ таомларни одамларга тортиқ қилишга хоҳиш пайдо бўлади.
Асли, яшаши учун зарур бўлган, меъдасининг эхтиёжи учун берилган бу неъматлар, гўё ўзининг асл ғоясини йўқотгандек. Қадри тушгандек.
«Диний таълим олиш эркинлиги йўқ» деб бонг урилаётган ҳозирги давримизда, шу қадар ҳикматлар, адабиётлар серобки, ўқиб улгуролмайсиз. Уларнинг ичида шундайлари борки, ҳар қандай одам биттагинаси ўқиб, ҳазм қилиб, ҳаётига татбиқ қилса, икки дунёсининг ободи учун кифоя қилади. Биз эса, бундай ҳикматга дуч келсак, бутун руҳимиз билан уни ўзлаштиришнинг ўрнига, кўпинча уни бошқаларга «илинадиган» бўлиб қолдик. Ўз эхтиёжимизни назарга олмаймиз. Бошқаларни тўйдирмоқчи бўлаверамиз. Бошқаларнинг эхтиёжи бизни кўпроқ ташвишлантиради. Уларни ислоҳ қилгимиз келаверади. Ўзимиз мухтож бўлган ҳақиқатлар билан ўзгаларга дастурхон ёзиб эҳсон қилиш, биз учун уни «истеъмол»идан ширинроқ туюлаверади.
Авваллари тўрт хил таом билан соғлом ҳаёт кечирган инсонларнинг баъзилари, ҳозир анвои неъматларга ғарқ бўлганлари ҳолда, жисмларида турли ҳасталиклар билан яшайдилар.
Гўзал яшаш учун шунчалик кўп нарса билишимиз шартми?
Баъзи бахтли инсонлар келдиларки, пайғамбаримиздан (с.а.в.) бир неча кунгина таълим олдилар ва то қиёматгача ҳеч ким етолмайдиган маънавий даражаларга чиқдилар, нажот топиб кетдилар. (р.а.)
Умрини фақат илм билан ўтказганлардан баъзилари айтадилар: «Қирқ йилл илм йўлида саъй қилиб, тўрт нарса ўргандим...»
Баъзан ўйлаб қоламан, бутун китоблар ёниб кетса-да, энг зарур ҳақиқатларни ўзида жамлаган бир неча китобларгина қолса... Ихтилофлар йўқолса, ҳамма бир булоқдан сув ичса, бир дастурхондан таом еса... Бахтлироқ яшаган бўлармиди?
Инсон меваларсиз яшай олади. Нонсиз яшолмайди.
Усмон КЎКЧАЛИК

Mavzu: G'azabdan saqlanish yo'llari
📻"YOSHLAR" radiosi
📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA
🎬Rejissor: Barno JALOLOVA
🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV
👉https://t.me/basiyrah
Mavzu: G'azabdan saqlanish yo'llari
📻"YOSHLAR" radiosi
📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA
🎬Rejissor: Barno JALOLOVA
🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV
👉https://t.me/basiyrah
Суданнинг Нил штатидаги мактабда ўқитувчилардан бири ўқувчилардан имтиҳон олишга қарор қилади. Энг яхши натижа учун мотивация бўлсин деб янги пойабзал совға этилишини айтади.
Болалар хурсанд бўлиб, қунт билан ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида ҳамма ўз ишларини топширишади ва деярли барчаси мукаммал жавоб беришади. Ўқитувчи барчага ажойиб натижа учун, саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради. Лекин ўқитувчи совғани кимга беришни ўйланиб қолади.
Шундай бўлса-да, у муносиб ечимни топади. Ҳаммаси чин бўлиши учун у ҳар кимдан ўз исмини бир вараққа ёзиб, уни буклаб, бир қутича ичига солишларини ва бу қутичадан ўқитувчи биттасини олиб, номи чиққан ўқувчи ҳақиқий ғолибга айланишини эълон қилади. Дарҳақиқат, ўқитувчи қутичанинг ичидан бир қоғозни чиқариб, ўқувчининг исмини ўқийди. "Вафаа Aбдел Карим" мукофот соҳиби. Қиз Вафаа ўқитувчи ва барча болаларнинг қарсаклари остида кўз ёшлари билан олдинга қадам қўяди.
У барчага миннатдорчилик билдиради ва ўқитувчисидан ўзи учун жуда зарур бўлган ушбу ажойиб совғани қабул қилиб олади. У эски пойабзал кийишдан чарчаган, ота-онаси эса жуда камбағаллиги сабабли янгисини сотиб олиб беришолмаган.
Ўқитувчи мамнуният билан уйига қайтади ва бу воқеани у эрига йиғлаб айтиб беради. Эри бундай воқеани хотинидан эшитганидан жуда хурсанд эди. Aммо кўз ёшларининг боисини тушунолмай хотинидан сўраганида шундай жавоб қилди:
— Қутини очиб қарасам, не кўз билан кўрайки, ҳамма унинг исмини ёзган экан. Ҳар бир қоғоз варағида "Вафаа Aбдул Карим" номи бор эди. Барча болалар унинг аҳволини пайқашган эди ва бу қизнинг фойдасига ўқувчилар совғадан воз кечишди.

Mavzu: Odob
📻"YOSHLAR" radiosi
📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA
🎬Rejissor: Barno JALOLOVA
🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV
👉https://t.me/basiyrah
Mavzu: Odob
📻"YOSHLAR" radiosi
📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA
🎬Rejissor: Barno JALOLOVA
🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV
👉https://t.me/basiyrah
ИХЛОС
Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир» (Ихлос сураси 1-оят).
Имом Тоҳир ибн Ошур роҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирига батафсилиб тўхталиб, қуйидаги хулосани айтганлар:
«Аллоҳ таолонинг ягона ибодатга лойиқ Зот эканининг маъноси мавжудотлардан бирор нарса бу борада Унга шерик бўла олмаслигидир. Бу маъно ширк аҳли ибодат деб ҳисоблайдиган ширкларини, Мулкония Насронийлари уч илоҳ деб биладиган эътиқодларини, Мажусийлар сиғинадиган бутларини ва Браҳманларнинг санаб бўлмас маъбудларини ботилга чиқаради».
Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг Ислом аҳлига берган неъматидирким, ушбу улуғ маънони кичик сурада нозил қилди. Буни ёш болалар балоғатга, ақл таниш ёшларига етишдан олдин ҳам ёдлай оладилар. Ушбу маъно Ислом дини хусусиятларининг энг кўзга кўринганларидир. Ушбу сурани қироат қилиш билан улкан савобларга мушарраф бўламиз. Уни кўп қироат қилиш билан фазилат ва шараф соҳибига айланамиз. Уни қироат қилишнинг савоби Қуръони каримнинг учдан бирини қироат қилиш савобига баробардир. Шунингдек, ҳадиси шарифда келадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн маротаба ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда қаср қуради», деб марҳамат қилганлар.

Н А Ж О Т Д А С Т У Р И
Бу дунё ҳодисалари тўлқинида динингизни саломат қолишини истасангиз, ушбу олтин дастурларни идрок қилинг, ёдлаб олинг ва уларга доимо амал қилинг.
* «Мусбат ҳаракат этиш.
Яъни, ҳар ким ўз маслагининг муҳаббати билан ҳаракат қилиш. Бошқа маслакларнинг адовати ва уларнинг нуқсонлари, фикрингизга ҳам, илмингизга ҳам зинҳор кирмаслигига диққат қилиш. Улар билан ҳеч машғул бўлмаслик.
* Ислом доирасидаги қайси машрабда бўлса-бўлсин, муҳаббатга, ухувватга ва иттифоқ қилишга арзирли жуда кўп бирлик воситалари борлигини ўйлаб, улар билан иттифоқ қилиш.
* Ҳақли ҳар бир маслакдаги инсоннинг, бошқаларнинг маслагига илашмаслик жиҳатидаги ҳаққи бўлган: «Менинг маслагим ҳақ ёки гўзалроқ» дейиши мумкин.
Лекин, бошқаларнинг маслаги ҳақсиз эканига ишора қиладиган: «Фақат менинг маслагим ҳақ» демаслик. «Менинг маслагимгина гўзал» демайдиган инсоф дастурини ўзига раҳбар қилиб олиш.
* Аҳли ҳақ билан иттифоқ қилиш, илоҳий тавфиқнинг бир сабаби ва диёнатдаги иззатнинг бир сабаби эканини унутмаслик.
* Ҳам залолат аҳли ва ҳақсизлар бир-бирларига суяниб, жамоат суратидаги қувватли бир маънавий шахснинг дахоси билан хужум қилиб турган бир замонда, у маънавий шахсга қарши энг қувватли шахс ҳам ёлғиз ўзи мағлуб бўлишини англаб, аҳли ҳақ тарафидагилар иттифоқи билан бир маънавий шахс чиқариб, у даҳшатли маънавий шахсга қарши, ҳаққониятни муҳофаза қилишлик.
* Ва ҳақни ботилнинг савлатидан қутқармоқ учун,
нафсини,
менлигини,
янглиш тушунган иззатини
ва аҳамиятсиз рақобаткорона ҳиссиётларини тарк этиш билан ихлосни қўлга киритиш».

ДЕМАК
Чанқадим – демакки, қайдадир сув бор,
Соғиндим – қайдадир борсан – сезяпман.
Қўрқяпман – мени бир яратган Зот бор,
Демак, бу оламга бекор келмабман!
Шодмонқул САЛОМ
👉 @diyonatli
Чанқадим – демакки, қайдадир сув бор,
Соғиндим – қайдадир борсан – сезяпман.
Қўрқяпман – мени бир яратган Зот бор,
Демак, бу оламга бекор келмабман!
Шодмонқул САЛОМ
👉 @diyonatli
АЛЛОҲ БИЛАН ТИЖОРАТ
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу воқеа ўтган асрнинг тахминан етмишинчи йилларида Димашқда содир бўлган.Катта савдогарлардан бири саратон билан оғриб қолади.Бизнинг диёрларда даволанишнинг иложи бўлмагани сабабли одатдагидек даволаниш учун Америкага бормоқчи бўлишади.Таҳлил ва анализлардан сўнг даволанишнинг фойдаси йўқлигини, касаллик бутун танага тарқалганлигини айтишади. Бирор-бир умид учқуни қолмаган эди.
Америкалик шифокор беморга бир ойлик умри қолганини, ватанига қайтиб ўша ерда оиласи бағрида вафот этишини очиқ айтади.Қолган кунларини ғанимат билишини,истаган ва яхши кўрган машғулоти билан машғул бўлишини айтади.
Савдогар уйига қайтди.Қолган бир ойнинг ҳам учдан иккиси қолган эди.У ўлимини кута бошлади.
Ёмғирли кунларнинг бирида қалбида танглик ҳис қилиб уйни ташлаб кўчага чиқди.Йўлакдан юриб бораётиб толиқди.Нафас ростлаш учун йўлакнинг четида ўтирди.
Йўлакда бир ёш жувон билан кўринишидан бой-бадавлатлиги билиниб турган гўзал йигит гаплашиб турар эди.Йигит оғзидаги сақични эгилиб олиб чайнар эди.Йигит бемор савдогарга эътибор ҳам бермади. Афтидан у жувонни пул билан домига тушириб нафсини қондирмоқчи эди.Йигит билан фақир жувон қилаётган паст овозли суҳбатдан савдогар шуни англади.Жувон йигитга молга, нонга эҳтиёжи борлигини айтар эди.Уни фарзандлари билан ижарада турган жойидан ижарачи ҳайдаб чиқарган экан. Йигит жувоннинг гапларига ишонмади.Жувон эски уйнинг ижарасини тўлай олмабди.
Йигит жувон талаб қилган пулни бермади.У жувоннинг озғин танасига арзимаган пул эвазига эга чиқмоқчи эди.Жувон у пулга кўнмагач йигит уни ташлаб кетди.
Савдогар жувонга яқинлашиб сўради:
- Қизим, кечирасиз!Сизга нима бўлди? Бошингизга тушган ҳодисани сўзлаб бера оласизми? Бу ишни қилишга сизни нима мажбур қилди?
Жувон деди:
- Ижарачи бизни фарзандларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Фарзандларим кўчада қолган. Эрим қамоқда. Унинг аҳволидан бехабарман.Бизга кўрсатишмайди.Менинг бошқа ҳеч кимим йўқ.
Жувон Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтдики,бу ишга биринчи марта мажбур бўлаётган экан.Ҳатто шунинг ҳам уддасидан чиқа олмадим, деди.
Савдогар деди:
- Эй қизим!Агар мен сизга бутун умр нафақа бериб турсам, фарзандларингизга ғамхўрлик қилишга етарли маблағ бериб турсам менга нима ваъда бера оласиз?
Жувон деди:
- Истаган нарсангизни сўранг.
Савдогар деди:
- Мен сиздан битта нарса сўрайман.Бир умр танангизни ҳаромга сотмайсиз. Мен сизни ва фарзандларингизни кафилликка оламан.
Жувон деди:
- Мен розиман.
Савдогар деди:
- Бу ишни қайтиб қилмаслигингизга кафилингиз борми?
Жувон деди:
- Аллоҳ таоло кафилим бўлса шунга розимисиз?Мен бутун умр бу ишни қилмасликка, ваъдамни бажаришга Аллоҳни гувоҳ қиламан.Мана бу қийин ҳолатда турганимда сизни юборган Аллоҳга ҳамд айтаман.
Савдогар деди:
- Келишдик.Менга манзилингизни тушунтиринг.Ўзингиз уйингизга, фарзандларингиз олдига боринг. Мен кейинроқ уйингизга бораман.
Савдогар дарҳол уйига қайтди. Хонасига кириб бир вараққа васиятини ёзиб уни сейфга қўйди. Васиятда шундай ёзилган эди:
"Азиз фарзандларим!Сизларга бутун умр, мендан кейин варақ остидаги манзилга ҳар ой беш кишига етарли маблағ юбориб туришингизни васият қиламан".
Сўнгра бир қанча пул ва турли жиҳозларни катта машинага ортиб жувоннинг уйи томон йўл олди.Уй эгасига тўланмай қолган ижара пулларини тўлади.Кейинги уч йилликни ҳам қўшиб тўлади. Яна аёлнинг барча қарзларини ҳам тўлади.
Ўша куни савдогар жувоннинг уйидан қалби фараҳга тўлиб қайтди.У ўлими олдидан қилган хайрли ишидан шод эди. Шифокор айтган вақт ҳам келди. Аммо савдогар ўлмади.Биринчи ойликни олиб жувоннинг уйига борди.Ойликни бериб дарҳол уйига қайтди.
Кунлар-ойлар ўтди.Аммо у ўлмади.У ойма-ой маблағни ўзи жувонникига олиб бориб бериб турди.Йиллар ўтди.Аммо у ўлмади.Васият йигирма йилдан ортиқ вақт сейфда қолиб кетди.
Савдогаримиз бир куни тонгда бомдодни ўқиди.Хушуъ билан Аллоҳга сажда қилди.Қалбида дунёни сиғдира оладиган ишонч, нур,иймон,хотиржамлик бор эди. У саждада жонини Роббига топширди.

Таъзия маросими ўтганидан сўнг меросхўрлар сейфни очишди. Васиятни ўқишди.Катта ўғил:
- Ойлик маблағни беришдан етти кун кечикибмиз,
деди.
Сўнгра белгиланган пулни олиб жувоннинг уйини топиб келиб эшигини тақиллатди.Эшикни жувон очди.Йигит унга пулни узатиб деди:
- Марҳамат пулни олинг.Бир ҳафта кечиктирганимиз учун бизни маъзур тутасиз.
Йигитнинг кўзлари тўла ёш эди.
Жувон деди:
- Пулни энди ололмаймиз. Отангизга айтинг,энди бошқа фақир қидирсинлар.Бир ҳафта олдин ўғлим биринчи маошини олди.Энди бу пулга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ.Отангизга мендан салом айтинг. Мен у кишини бир умр дуо қиламан!
Йигит кўзларига ёш тўлиб деди:
- Отам бир ҳафта олдин вафот қилдилар!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу қисса ҳақиқатдан ҳам содир бўлган.Аллоҳ билан тижорат қилиш мана шунақа бўлади.Яхши ишни кўпайтиринг.Албатта уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз!".
Абдулқодир Полвонов