Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.51K photos
4.4K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Т А Н Б Е Ҳ !

Эй жасоратсиз, танбал нафсим!
«Иқтидорим етмайди», «заифман» деган баҳоналар билан, умидсиз бўлиб ўз ғояларингдан воз кечма!

Сен ўсимликлар, дарахтлар ва ўтларнинг ипакдек юмшоқ илдиз ва томирларига диққат қил. Улардан ибрат ол!
Улар ўз мақсадлари йўлида қаттиқ бўлган тош ва тупроқларни ёриб чиқадилар. «Аллоҳ номидан», «Раҳмон номидан» дейдилар. Ўзларидан дағал, қаттиқ ва қувватли бўлган тошларни писанд этмайдилар. Чунки, «Бисмиллоҳ» деб ҳақиқий қудрат эгаси бўлган Аллоҳга суянадилар. Натижада ҳар нарса уларга бўйинсунади.

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
Юнус ибн Убайд шундай ҳикоя қилади:

"Бир киши Абу Ғунаймадан:

- Қандай тонг оттирдингиз? - деб сўради.

- Бир-биридан яхши икки неъмат орасида тонг оттирдим. Улардан бири Аллоҳ яширган гуноҳларимдирки, улар туфайли ҳеч ким мени айблай олмайди. Иккинчиси эса менга нисбатан бандалар қалбига Аллоҳ ташлаб қўйган бир муҳаббатки, амалим билан унга ҳаргиз эриша олмаган бўлардим, - деб жавоб берди Абу Ғунайма".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉
@diyonatli
Audio
"Фиқҳул акбар": ақидага оидқўшимча масалалар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбияси 2 | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Audio
#hadis_va_hayot_dasturi

📻"YOSHLAR" radiosi

📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA

🎬Rejissor: Barno JALOLOVA

🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV

👉https://t.me/basiyrah
ОҚ АЙИҚ

(Бўлган воқеа)

Тақдирнинг тақозоси ила мусулмон бир йигит, Узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида қамоқ жазосини ўтарди…

Шароит оғир, совуқ, унинг устига санаторий эмас бу ер… Лекин йигит тақводор, Аллоҳдан қўрққан инсон эди ва намоз банда зиммасида то ўлимгача эканини яхши биларди.

“(Шунингдек), то Сизга аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!” (Хижр,99).

Шунинг учун қийин шароитга қарамасдан, намозни ўз вақтида адо этишга тиришарди. Уни тоат-ибодатда собитлигини кўрган атрофидаги кўринишлари инсон, қалблари эса ҳайвон сифат бўлганлар унинг бу ибодатини хуш кўришмасди. Унга намоз ўқитмасликка ҳаракат қилишарди. Намоз ўқиётган пайтида келиб қолишса, устидан мазах қилиб кулишар, турткилаб ўтишарди. Бўлаётган қаршиликларга қарамай, йигит ибодатни тарк этмас, Аллоҳга итоатни қийин кўрмасди. Лекин бу худосизларнинг унга сари баттар жазавалари қўзир, душманликлари янада ортарди. Кундан-кунга уни хўрлашлар, қийнашлар ортиб борарди.

“Сиз Парвардигорингизни ҳукмига (яъни, мушрикларни дархол азобга дучор қилинмаганига ва Сизни турли машаққатли синовлар билан имтихон килишига) сабр қилинг. Зотан, Сиз шак-шубхасиз, Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, ҳифзу-ҳимоямизда) дирсиз” (Тур,48).

Иш шу даражага бориб етдики, кунлардан бири, бир нечта нокаслар уни биргина ички кийимда, ташқарида, Сибирнинг аёзли аччиқ совуғи билан юзма-юз қолдиришди. “Қани сени Аллоҳинг бўлса, сени бир сақлаб олсин-чи!!!»

Изғирин совуқ, деярли кийимсиз, очиқ ҳавода...Олдинда ҳали янада совуғи кучаядиган қаро тун...Ўлим билан яккама-якка....

Тонг отди....

Эрталаб қамоқхона бўйлаб бир хабар яшин тезлигида тарқалди....Нима эмиш, «Кечаси, қўриқчиликда турган икки аскар, совуқдан қотиб ўлиб қолибди...” Унинг кетидан сал ўтиб, яна бир хабар аввалгисидан тезроқ таркалди. “Тонгда бир махбус биттагина ички кийимда қамоқхона маъмуриятига кириб келибди...” Субханаллоҳ!!!

Энди келинглар, тунда нима воқия бўлганини йигитнинг ўзи ҳикоя қилиб берсин:

“... Шу алфозда, биргина кийимда ҳайдаб чиқаришди. Хар қандай қалин кийимда ҳам дош бериш маҳол бўлган совуқ. У ёққа юрдим, бу ёққа юрдим, ҳеч қандай паноҳ топгулик ўрин йўқ… Нажотдан умидим узилиб, охири тақдирга тан бердим. Сўнгги имконим, Роббимга дуо қила бошладим...

”Эй Роббим! Берган умрингга розиман. Мендан рози бўлгин... Мендан ўтган камчиликларимни, гуноҳу-хатоларимни мағфират этгин. Жонимни мусулмон ҳолимда, иймон калимаси ила олгин, Ўзингни раҳматинг ила буркагин.....”

Совуқ борган сари танимни чулғай бошлади...Титрай бошладим.... Аъзоим баданим қақшарди...Тилим дуо қилишга ҳам айланмай қолди....Ўлимимни кута бошладим.... Кўзларим аста-секин юмила бошлади...

Бир вақт танимга бир нарса текканини хис килдим... Нима экан??! Жунли бир нарса....Кўзимни минг уриниб, аранг очиб қарадим...

Каттакон қутб айиғи.... Улкан, баҳайбат, важоҳатли.. Энди менга ташланади, танамни бурдалай бошлайди дея, қимирлашдан ҳам ожиз ҳолимда ётибман.... Лекин, негадир айиқ шошилмасди.... Бир вақт махлук аста-секин мени ўз қучоғига олди... Танамни айиқнинг иссиқ танаси кўрпа мисол ёпиб олди.... Баданимда иссиқ хароратни хис кила бошладим... Бир неча соатдан бери давом этиб келаётган совукнинг аламидан сўнг, озгина ҳаловатни хис қилиб, кўзим секин уйқуга кетди....

Кўзимни очсам, ҳамма ёқ ёп-ёруғ, тонг отган, ёлғиз ўзим ялангликда ётибман. Оқ айиқ эса ғойиб бўлганди...”

“Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”. (Талоқ-2-3)

“Ва оқибат тақводорларникидир”. (Аъроф-128, Қасос-83)

👉 @diyonatlk
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар:
Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

13. Мазҳаббошилар. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ.

👉
@diyonatli
ВАФО

Жалолиддин Румий

Бир куни Луқмоннинг хўжайини унга аччиқ тарвуз берди. Луқмон тарвузни шундай иштаҳа билан, шундай хурсандчилик билан ер эдики, кўрганларнинг ҳам иштаҳаси очилиб кетар эди. Хўжайини бир тишлам еб кўрди. Оғзи оловдек ёнди. Бўғзи ловуллади, тили куйди. Бир муддат ўзини йўқотди. Сўради:
--- Азизим, бундай заҳарни қандай қилиб роҳатланиб единг, бундай қахрни қандай қилиб лутф санадинг? Бу қандай сабр? Нега бунча сабр қилдинг? Жонингга қасдинг борми? Нега ҳеч нарса демадинг? Нега: «Бир оз сабр қилинг, ҳозир ея олмайман» - демадинг?

Луқмоннинг жавоби шундай бўлди:
--- Сенинг неъматлар бағишлаган қўлингдан шунчалар кўп ризқ едимки, ҳижолатдан икки букилдим. Шу қўлинг билан берган нарсани, эй маърифат соҳиби, «бу аччиқ» дейишга уялдим. Чунки танамнинг ҳар аъзоси сенинг неъматларингдан баҳраманд бўлди. Мен сенинг тузоғингга, донингга асир эдим. Шугина аччиққа чидай олмай фарёд қилсам танамнинг барча аъзолари яксон бўлсин! Шакарлар эҳсон қилган қўлингнинг лаззати тарвуздаги аччиқликни қолдирармиди?

👉 @diyonatli
MAZHABLARNING BIR NECHA
BO‘LISHI SABABLARI

Mazhablarning bir qancha bo‘lishi sabablari quyidagichadir: Alloh taolo va Uning Rasuliga itoat etish har bir mo‘minga vojibdir. Bu Qur’oni karimning ko‘pgina oyatlarida (Oli-Imron-132, Hashr-7, Niso-65) ta’kidlangan. Alloh taolo va Uning Rasuliga itoat etish esa Qur’oni karim va Sunnati mutohharada kelgan hukmlarni bilishni taqozo qiladi.
Qur’oni karim va Sunnati mutohharada ba’zi masalalarning hukmlari ochiq-ravshan bayon etilgan bo‘lsa, ba’zilarining hukmlariga ishorat va dalolat qilingan. Hukmlari ochiq bayon etilgan masalalarda ixtilof va ijtihodga o‘rin yo‘q. Hukmlari ravshan bayon qilinmagan yoki hukmlari kelmagan masalalarning hukmini faqat mujtahidlar oydinlashtirib berishadi. Mujtahid arab tilini bilgan va tushungan, Qur’oni karim va hadis ilmini chuqur egallagan, usulul-fiqh va ijmo’ni bilgan, shariat maqsadlarini anglagan, iste’dodli ijtihod qilishga yetadigan olimdir.
Bir masalaning hukmini oydinlashtirishda, keltirilgan dalillarning har xil bo‘lishida, bir qancha ma’noli so‘zlarning bir ma’nosini quvvatlashda, hukmi kelmagan masalani o‘zga masalaga qiyos qilib chiqarishda bir mujtahidning fikri ikkinchi bir mujtahidning fikridan farqli bo‘lishi tabiydir. O‘zi ijtihod qilib oydinlashtirgan hukmga o‘zining amal qilishi har bir mujtahidga vojibdir. Bir mujtahidning ikkinchi mujtahidga taqlid qilishi mumkin emas. Mujtahid masalani to‘g‘ri hal qilgan bo‘lsa, unga ikki savob bor. Agar adashgan bo‘lsa unga bir savob bor. Shunday qilib har bir mujtahidning ijtihod qilish yo‘li (mazhabi) shakillangan.
Ijtihod darajasiga yetmagan kishilarga Qur’oni karim hukmiga (Nahl- 43, Anbiyo-7) binoan mujtahidlardan biriga ergashish vojibdir.

"Islom dini"kitobidan olindi.

👉 @diyonatli
Forwarded from Zehniyat
Абул Фараж Абдураҳмон ибн Жавзий

БИР ОЛИМНИНГ КУНДАЛИГИ

Ўн олтинчи қисм
МУҚАРРАБ КИШИЛАР ВА САВИЯСИЗЛАР

Муқарраб инсонларни кузатганимда уларнинг кўпчилигини моддий хаёти ачинарли эканлигига шоҳид бўлдим. Дунё неъматларининг деярли ҳаммаси савиясиз кишиларнинг қўлидадир. Кўриниб турибдики, савиясиз, сифатсиз инсонларнинг қўлидаги неъматлар мардларнинг қўлдан бой берган неъматларидир. Эрдам, мардлар бу ҳолдан жуда ҳузурсизлар, маҳзунлар.
Улардан бирига шундай дедим: “Ҳайф бўлсин сенга! Қай ҳолга тушганингни фарқига боряпсан, хатто хатоингни ҳам кўриб турибсан.
Биринчиси, сенинг ниятинг дунё молига эришиш бўлса, ишла! Бой бўл, аҳволинга афсус чекиб ўтирмасдан. Чунки ўзинг ҳеч ғайрат қилмадиганинг ҳолда ишлаб неъматларга эришганларга қараб ҳузунли ҳам бўлмоқдасан. Бу бир ожизликдир.
Иккинчиси, дунё сарвати йиғиб, тўплаш учун эмас, охират учун харжлаш мақсадида қозонилади. Илм ва тафаккурнинг сени йўнлантириб бошқарган ҳақиқатидир бу. Дуруст бўлмаган инсонларнинг топган, йиққан сарватлари уларнинг соғлиқ ва ишончларига зарар беради.
Сен учун бир нарсанинг йўқ бўлиши хайрли эканлигини биласан, билсанг-да йўқ дея маҳзун бўлишинг, сенинг учун бир жазодир аслида. Чунки унинг сенда бўлмаслиги сенинг фойданггадир, бу учун хафа бўлмоқдасан. Ваҳоланки, бу ўткинчи азобдан мамнун бўлиб уни қабул қилишинг керак эди. Чунки келажакнинг яъни охиратнинг азобидан ёқангни қутқазмоқдасан!
Учинчиси, инсониятга бу дунё неъматлари ва кайф сафосидан хайвонлар ва бошқа яратиқларга қараганда оз улуш тушган. Ҳақиқатдан ҳам уларга буюк бир ўлчамда улуш тушган, бундан ҳузур ичида фойдаланишади. Аммо сенга улуш ҳам оз, ҳам қўрқа-қўрқа фойдаланаяпсан. Агар сенинг ҳам орзу қилганинг каби бу кайф сафодаги улушунг ортса эди, сен ҳам ҳайвонга ўхшаган бир махлуқ бўлар эдинг. Чунки у кайфлар инсоннинг валийликка тўғри юксалишини тўсиб қўяди. Моддий имконларнинг озлиги инсоннинг маънавий даражаларни қидириб юксалишига ташвиқ қилади. Агар қурбиятим оз бўлсин, сарватим кўп бўлсин, десанг у кўрганинг хорликка қайтасан, илминг теракларини кесасан! У ҳолда ирфонинг хам ер билан битта бўлади”.

Фотима АЛИ таржимаси.

👉 @zehniyat
Audio
#hadis_va_hayot_dasturi

Mavzu: Hazil-mutoyiba qilish

📻"YOSHLAR" radiosi

📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA

🎬Rejissor: Barno JALOLOVA

🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV

👉https://t.me/basiyrah
Бахтсиз киши

"Бахтсиз, у мусҳафни чанг босган ҳолида қолдириб, ўнлаб китобларни ўқишни бахтдан деб ҳисоблаб юрган кишидир"

Муҳаммад Мутавалли Шаьровий роҳимаҳуллоҳ.

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ | 3-маъруза | Абдул Ҳамид домла

👉
@diyonatli
Audio
Фарзанд тарбияси | 3-маъруза| Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЎЛИМ ДАРДДИР

Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид ва мужтаҳид киши бор эди. Унинг чиройли хотини бўлиб, у хотинини жуда қаттиқ севар эди. Хотини ҳам эрини яхши кўрар эди. Иттифоқо унинг хотини вафот қилиб қолди. Олим хотинининг вафотидан қаттиқ қайғуга тушди. У уйини беркитиб олиб одамлардан ёлғизланиб олди. Зиёратига келган кишиларни киргани қўймади.

Бани Исроилда бир ақлли аёл бор эди. У ҳалиги олимнинг бошига тушган мусибатдан хабар топди. Уни кўрмоқчи бўлиб эшигига келди. Уни киргани қўйишмади. Шунда аёл деди:

- Менинг унда ишим бор. Шу ишим юзасидан фатво сўрашим керак. Қоғозга ёзиб беришим кифоя қилмайди. Юзма-юз гаплашишим шарт.

Эшикда турган киши уни киритмади. Аёл кетмасдан ўша ерда тураверди. Олим унинг кетмаганлигини билиб киришига рухсат берди. Аёл олимнинг ҳузурига кириб деди:

- Мен сизнинг ҳузурингизга бир масала юзасидан фатво сўраб келдим.

- Нима иш экан?

- Мен бир қўшнимдан омонатга либос олдим. У либос менинг ҳузуримда анча вақт турди. Кейин қўшним либосини сўраб одам юборди. Уни эгасига беришим керакми?

- Ҳа, берасиз!

- У менда анча вақт турди-ку!

- Шунинг учун ҳам тезроқ қайтаришингиз керак.

Шунда аёл олимга вафот қилган хотинини эслатиб деди:

- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Аллоҳ сизга омонат берган ва яна қайтариб олган нарсасига шунча маҳзун бўласизми? Аллоҳ унга сиздан кўра ҳақлироқ эди-ку!

Буни эшитган олим ўша заҳотиёқ туриб эшигини очди. Одамларга кириб фатво сўраб дарс олишлари учун рухсат берди!

Суюкли инсонларни йўқотмоқ ғурбатдир. Бунақа ҳолатда инсонлар юпатишга эҳтиёж сезишади. Ўлим оғриқли дарддир. Йўқотиш эса аламдир. Бундай ҳолатда ҳалим инсонлар ҳам ҳайратда қотиб қолишади. Биз билган мувозанатларини йўқотиб қўйишади. Уларни олдинги ҳолатда фақатгина гўзал юпатишгина қайтариши мумкин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу укалари Зайдни жуда қаттиқ яхши кўрар эдилар. Қачон Ямомада Мусайлама каззобга қарши бўлган жанг эсланса укалари Зайднинг шаҳид бўлганини эслаб йиғлар эдилар.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларига Мутаммим ибн Нувайра розияллоҳу анҳу келиб укаси Молик ибн Нувайрани Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу муртад ҳолида ўлдирганини айтиб, шикоят қилиб, биродарлик ҳақида балоғатли шеър ўқиганида Умар розияллоҳу анҳу ҳам укалари Зайдни эслаб шундай деган эдилар:

«Қани энди мен ҳам шеър ёзишни билганимда эди, укам Зайдга атаб шунақа шеър айтган бўлар эдим!».

Шунда Мутаммим ибн Нувайра розияллоҳу анҳу деди:

«Менинг укам ҳам сенинг уканг Зайд каби шаҳид бўлганида унга шеър айтиб ўтирмас эдим. Менинг укам муртад ҳолида вафот этди!».

Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга дедилар:

«Аллоҳ сенга раҳм қилсин! Ҳеч ким мени сен каби юпатгани йўқ!».

Солиҳлардан бирининг боласи вафот қилди. У маҳзун бўлиб одамлардан ажралиб бир хонада қамалиб олди. Шунда унинг бир дўсти келиб сўради:

- Ўғлингга сен раҳмлироқмисан ёки Аллоҳми?

- Аллоҳ!

- Ўғлинг сендан кўра раҳмлироқ зотнинг ҳузурига кетган бўлса нега йиғлайсан?!

Инсонлар қалбларини силайдиган кишиларга, яқинларини йўқотганларида уларни юпатадиган кишиларга муҳтож бўлишади. Уларга нисбатан энг гўзал сўзларни танланг. Сизнинг сўзларингиз сабаб Аллоҳ эзилган инсонларга сабр ато қилсин. Сиз сабаб яраланган қалбларга шифо берсин!

Абдулқодир Полвонов

👉
@diyonatli
Audio
Азон боби | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азон қандай айтилади? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Audio
#hadis_va_hayot_dasturi

Mavzu: Manmanlik va uning oqibatlari

📻"YOSHLAR" radiosi

📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA

🎬Rejissor: Barno JALOLOVA

🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV

👉https://t.me/basiyrah
Мусулмонлар инсониятга нималарни тақдим этишган?

1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларни ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий.
2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул.
3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий.
5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид.
6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория (фалакни кузатиш расадхонаси) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси.
7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий.
9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун.
11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
12. Торпеда ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Инженер Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб.
13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий.
14. Пикнометрни –нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идишини мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний.
15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий.
17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.
18. Тарихдаги биринчи жомеа - университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.

Анвар Аҳмад таржимаси

👉 @diyonatli
Audio
Жаннатий ё дўзаҳий деб ҳукм қилиш масаласи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Sizlardan biringiz aksa ursa,

الْحَمْدُ للهِ

“Alhamdulillah”
, desin. Yonidagi og‘aynisi yoki do‘sti

يَرْحَمُكَ اللهُ

“Yarhamukalloh”
, desin.

“Yarhamukalloh”, degan kishiga

يَهْدِيكُمُ اللهُ وَيُصْلِحْ بَالَكُمْ

«Yahdikumullohu va yuslih balakum»,
yaʼni «Alloh sizni hidoyat qilib, shaʼningizni isloh etsin», desin», dedilar.

Imom Buxoriy rivoyatlari.

Telegram | Facebook | Instagram | Veb-sayt