Э Ҳ Т И Ё Ж
Инсон фитратан жуда заиф яратилган. Ҳолбуки, атрофидаги ҳар нарса унга таъсир этади. Алам беради.
Ҳам у ғоят ожиздир. Ҳолбуки, балолари ва душманлари жуда кўпдир.
Ҳам ғоят фақирдир. Ҳолбуки, эҳтиёжлари жуда зиёдадир.
Ҳам танбал ва иқтидорсиздир. Ҳолбуки, ҳаётнинг шартлари жуда оғирдир.
Ҳам инсон бўлгани учун коинот билан доимий алоқаси бор. Ҳолбуки, севган ва улфат бўлиб қолган нарсаларининг кетиши, уларнинг фироқи, доимо уни ранжида этаверади.
Ҳам ақл унга юксак мақсадлар ва боқий меваларни кўрсатиб туради. Ҳолбуки, унинг қўли калта, умри қисқа, иқтидори қисқа, сабри оздир.
Мана шундай вазиятда бўлган бир руҳ, фажр вақтида бир Буюк Қодирнинг, бир Роҳим ва Жамол эгаси бўлган Зотнинг даргоҳига ниёз ила намоз ила мурожаат этиб, арзиҳол этмоқ, тавфиқ ва мадад истамоқ нақадар лозимдир. Пешинда кундуз оламида бошига келадиган, белига юкланадиган ишларни, вазифаларни кўтара олиши учун нақадар лозим бўлган бир суяниш нуқтаси экани очиқ-равшан англашилади
Усмон КЎКЧАЛИК
👉 @diyonatli

ТАВОЗЕЪ
Буюк бир олимнинг ўз нафсига айтганлари
Эй фахрга мафтун, шуҳратга мубтало, мақтовга берилган, худбинликда ўхшашсиз бўлган бебош НАФСим!
Агар, мингларча мева берган анжирнинг кичиккина данаги ва юз бош узум тақиб қўйилган токнинг қора, қуруқ чўпи, бутун у меваларни, у бош-бош узумларни, ўз ҳунарининг натижаси эканлиги ва улардан истеъфода этганлар у ЧЎПга ёки у данакчага мақтов ва ҳурмат кўрсатишлари лозим экани, ҳақ бир ДАЪВО бўлса, сенинг ҳам, сенга юкланган неъматлар учун фахрга, ғурурга балки бир ҳаққинг бўлади.
Ҳолбуки сен, доим танқидга лойиқсан.
Зеро, у данакча ёки қуруқ чўпчалик ҳам эмассан.
Чунки, сенда ихтиёр бўлганлиги учун, у неъматларнинг қийматларини ФАХРинг билан нуқсонлаштирмоқдасан, ҒУРУРинг билан бузяпсан, ношукрлигинг туфайли ибтол қилмоқдасан, ўзлаштиришлик билан тортиб оляпсан.
Сенинг вазифанг ФАХР эмас, ШУКРдир!
Сенга лойиқ бўлгани ШУҲРАТ эмас, ТАВОЗЕЪдир, ХИЖОЛАТдир!
Сенинг ҳаққинг МАҚТОВ эмас, ИСТИҒФОРдир, НАДОМАТдир!
Сенинг камолинг ХУДБИНликда эмас, ҲУДОБИНликдадир!
Усмон КЎКЧАЛИК
👉@diyonatli

"Ҳар сафар (тоатларинг билан) Аллоҳга яқинлашсанг, Аллоҳ таолони сенга яқинлиги ҳам зиёда бўлиб бораверади.
Натижада устингдан ҳикматини оқизиб қўяди ва махлуқотларидаги сир-асрорларни билдиради".
Муҳаммад Мутавалли Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

АСЛ МАДАНИЯТ БУЛОҒИ
Ислом ҳаммани ўз соҳасида ҳаққа чақиради.
Бир африкалик дарсдошимиз ҳикоя қилиб беради. Саудиянинг Риёз шаҳри Ҳарамайни Шарифайндан ташқарида жойлашгани ҳамда пойтахт эканига кўра, унга мусулмонлардан бошқа динга эътиқод қилувчилар кириши тақиқланмаган. Риёздаги меҳмонхоналардан бирида европалик бир аёл фаррош бўлиб ишлар экан. Табиий у мусулмон эмас экан. Фаррош аёл хоналарни йиғиштириш, меҳмонларнинг кирларини ювишга топшириш каби ишлардан ҳам масъул экан. Қаҳрамонимиз хоналарни саранжомлаш ва кийимларни тозалашга топшириш асносида турли ноқулай вазиятларга тўғри келиб қолар экан. Бу жараёнда ушбу аёл ҳатто эркакларнинг ич кийимларини ҳам ювишга топшириши, қайтариб олиб келиш ҳолатларига дуч келиб турар экан. Кунларнинг бирида ушбу аёл атрофдагиларга ўзининг Исломини эълон қилиб, мусулмон бўлганини айтибди. Мусулмонлар аёлнинг ҳидоят топганини билан муборакбод этиб, бу ишдан бениҳоя хурсанд бўлганларини изҳор қилишибди. Аёлдан мусулмон бўлишининг сабабини сўрашганда, шундай жавоб қилган экан: «Мен Риёздаги мазкур ишим асносида меҳмонларнинг ич кийимини ҳам ювдириш каби ишларга дуч келардим. Кўпинча ич кийими яхши тоза тутилмаган, турли нажасотлар билан булғанган кийимлар таъбимни хира қиларди. Эътибор бериб қарасам бирор мусулмон давлатдан келган меҳмонларнинг кийимларида бу ҳолат кузатилмайди. Аксинча, ўзини энг сўнгги маданият ва тақаддум вакилларимиз, деб дунёга жар соладиган ғарбликларда шундай нохуш ҳолатга дучор келардим. Билдимки, инсоннинг ҳаммадан энг яширин еригача пок тутишни ўн беш аср аввал таълим берган дин, бугуннинг «энг маданиятли» инсонларинидан ҳам анча илгарилаб кетган экан. Мана шу ҳолат мени мусулмон бўлишимга сабаб бўлди».
Ҳикоя тугади.
***
Мазкур қиссадаги ҳолат таъбингизни хира қилган бўлса, узр сўрайман. Лекин ундан чиқадиган ўрнак жуда ҳам ибратли. Зеро, бир олимнинг катта илмий кашфиёт ортидан Исломни ҳақ деб топгани, қайсидир файласуфнинг Исломдаги олий ҳикматлар, инсон қадрининг юксаклигини кўриб мусулмон бўлгани, яна қайсидур машҳур бир инсоннинг катта оламшумул ҳодиса туфайли ҳақ динга кирганини ҳақидаги турли хабарлар эшитиб қоламиз, бундай ҳодисалар ўтмишда ҳам кўп бўлган. Ислом уларга ўз майдонларида, билган соҳаларида ўзининг ҳақ дин эканини исботлай олганидек, юқоридаги фаррош аёлга ҳам ўзининг ҳақ дин эканини (биз учун) арзимас бир ҳолатда намоён этганни кўрамиз. Даъватнинг гўзал услублари жула кўп, айб бизда. Шу ўринда Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис билан сўзимизни тугатмоқ мақомга лойиқдир.
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зотга (мушриклар томонидан масхаромуз савол тарзида): «Пайғамбарингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто, қандоқ бўшанишни ҳам таълим берганми?!», дейилди.
У киши:
«Тўғри. Батаҳқиқ, у зот бизни қазои ҳожат ёки бавл қилганимизда қиблага қарамоғимиздан, ўнг қўл билан истинжо қилмоғимиздан ёки учтадан кам тош билан истинжо қилмоғимиздан ёки чиқинди-тезак ва суяк билан истинжо қилмоғимиздан қайтарганлар», дедилар».
Имом Муслим ривояти.

TAYAMMUM HUKMLARI
Tayammum qilib namoz o'qimoqchi bo'lgan odam ushbu tayammum bilan tahorat olishni va namoz o'qishni o'ziga halol etishni niyat qilishi shart. Chunki faqat tayammum qilish niyatida qilingan tayammum bilan namoz o'qib bo'lmaydi. Shuningdek, masjidga kirish, Qur'oni kariymni ushlash niyatida qilingan tayammum bilan namoz o'qib bo'lmaydi. Demak, tayammum olish paytida betahoratlikdan qutilishni va tahoratsiz ado etib bo'lmaydigan aniq bir ibodatni niyat qilish lozim bo'ladi.
Bitta tayammum bilan istalgancha farz, sunnat va nafl namoz o'qilaveradi. Namoz vaqti kirmasdan avval va yonidagilardan suv so'rashdan oldin tayammum qilish mumkin.
Yukining orasida suv borligini unutib, tayammum bilan namoz o'qiganidan keyin, yukida suv borligi esiga tushib qolsa, namozni qayta o'qimaydi. Ammo yukidagi suvni tugagan degan gumon bilan tayammum bilan namoz o'qiganidan so'ng suv borligi ayon bo'lsa, namozni qayta o'qiydi.
Ikki qo'l va oyog'i qirqilgan kishining yuzida yarasi bo'lsa, taxorat ham, tayammum ham qilmay namoz o'qiyveradi.
Abdug'ani Qodirov
"Hanafiy fiqhiga oid eng zarur hukmlar" kitobidan olindi.

Audio
"Ислом дини" китоби
Муаллифлар:
Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман
12. Мазҳаббошилар. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ.

Тарбияни кўринг!
Саҳл ибн Аблуллоҳ Тустарийнинг жажжи ўғли бор эди. Қачон бир нарса сўраса, онаси: "Бор, Аллоҳдан сўра!" дерди. Шунда болакай маъсум қалби ила саждага бош қўяр ва Раббидан истаётган нарсасини сўрар эди. Она эса, бу аснода ўша нарсани бурчакка яшириб қўйиб, ҳеч нарса билмагандай турарди. Бола илтижосини тугатгач, ҳалиги нарсасини топиб оларди.
Бу ҳол бир қанча муддат давом этди.
Бир куни уйда ҳеч ким йўқлигида болакайнинг кўнгли бир нарса тусади ва одатига кўра, саждага бош қўйиб, Аллоҳга илтижо қила бошлади. Кейин эса, у нарсани доим оладиган жойидан олди.
Онаси уйга қайтганида, боласининг қўлидаги нарсани кўриб, қаердан олганини сўради. Соф қалб, соф туйғулар соҳиби бўлган болакай: "Ҳамиша оладиган жойимдан", деб жавоб берди...
"Кўнгил султонлари" китобидан

СУЛУК
Дин бизнинг сулукимизда кўриниши лозим. Одамлар диндор ўқитувчи билан диндан узоқ ўқитувчининг фарқига боришлари керак.
Одамлар диндор савдогар билан диндан узоқ савдогарнинг фарқига боришлари керак.
Одамлар диндор эр билан диндан узоқ эрнинг фарқига боришлари керак.
Одамлар диндор аёл билан диндан узоқ бўлган аёлнинг фарқига боришлари керак.
Қилган ҳажимиздан тасбиҳ ва жойнамоз, ҳамда "ҳожи ака" деган лақабдан ўзга нарсага эга бўлмаслигимиз мусибатдир.
Рўзамиздан фақатгина очлигу-чанқоқлик, ҳамда ажва хурмосининг мерос бўлиши мусибатдир.
Ўқиган намозимиздан фақатгина ётиб-туришни, спорт машқларини мерос олсак, бу мусибатдир. Зеро оғзимиздан "Намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради" ояти тушмайди.
Араб саҳросидаги бир тўда чорвадорларни бутун инсониятга етакчи қилган бу дин ҳали-ҳамон олдимизда турибди.
Уларни ўзгартирган жамиятшунослик илми бугун бизни ҳам ўзгартириши мумкин.
Аммо уларнинг биздан бир фарқи бор эди. Улар ўзини Аллоҳга тўлиқ таслим қилган эди. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳаром деб ундан тийилишар, Аллоҳ ҳалол деган нарсани ҳалол деб уни қилишар эди. Улар Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўришар, Аллоҳ ёмон кўрган нарсани ёмон кўришар эди.
Улар Аллоҳга У истаганидек қуллик қилишди. У амр қилганидек Унинг буйруқларини бажаришди. Натижа ҳам шунга кўра бўлди!
Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

Т А Н Б Е Ҳ !
Эй жасоратсиз, танбал нафсим!
«Иқтидорим етмайди», «заифман» деган баҳоналар билан, умидсиз бўлиб ўз ғояларингдан воз кечма!
Сен ўсимликлар, дарахтлар ва ўтларнинг ипакдек юмшоқ илдиз ва томирларига диққат қил. Улардан ибрат ол!
Улар ўз мақсадлари йўлида қаттиқ бўлган тош ва тупроқларни ёриб чиқадилар. «Аллоҳ номидан», «Раҳмон номидан» дейдилар. Ўзларидан дағал, қаттиқ ва қувватли бўлган тошларни писанд этмайдилар. Чунки, «Бисмиллоҳ» деб ҳақиқий қудрат эгаси бўлган Аллоҳга суянадилар. Натижада ҳар нарса уларга бўйинсунади.

Юнус ибн Убайд шундай ҳикоя қилади:
"Бир киши Абу Ғунаймадан:
- Қандай тонг оттирдингиз? - деб сўради.
- Бир-биридан яхши икки неъмат орасида тонг оттирдим. Улардан бири Аллоҳ яширган гуноҳларимдирки, улар туфайли ҳеч ким мени айблай олмайди. Иккинчиси эса менга нисбатан бандалар қалбига Аллоҳ ташлаб қўйган бир муҳаббатки, амалим билан унга ҳаргиз эриша олмаган бўлардим, - деб жавоб берди Абу Ғунайма".
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

#hadis_va_hayot_dasturi
📻"YOSHLAR" radiosi
📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA
🎬Rejissor: Barno JALOLOVA
🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV
👉https://t.me/basiyrah
📻"YOSHLAR" radiosi
📇Muharrir: Gulzebo IBROHIMOVA
🎬Rejissor: Barno JALOLOVA
🎙Boshlovchi: Davron BO'RIYEV
👉https://t.me/basiyrah
ОҚ АЙИҚ
(Бўлган воқеа)
Тақдирнинг тақозоси ила мусулмон бир йигит, Узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида қамоқ жазосини ўтарди…
Шароит оғир, совуқ, унинг устига санаторий эмас бу ер… Лекин йигит тақводор, Аллоҳдан қўрққан инсон эди ва намоз банда зиммасида то ўлимгача эканини яхши биларди.
“(Шунингдек), то Сизга аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!” (Хижр,99).
Шунинг учун қийин шароитга қарамасдан, намозни ўз вақтида адо этишга тиришарди. Уни тоат-ибодатда собитлигини кўрган атрофидаги кўринишлари инсон, қалблари эса ҳайвон сифат бўлганлар унинг бу ибодатини хуш кўришмасди. Унга намоз ўқитмасликка ҳаракат қилишарди. Намоз ўқиётган пайтида келиб қолишса, устидан мазах қилиб кулишар, турткилаб ўтишарди. Бўлаётган қаршиликларга қарамай, йигит ибодатни тарк этмас, Аллоҳга итоатни қийин кўрмасди. Лекин бу худосизларнинг унга сари баттар жазавалари қўзир, душманликлари янада ортарди. Кундан-кунга уни хўрлашлар, қийнашлар ортиб борарди.
“Сиз Парвардигорингизни ҳукмига (яъни, мушрикларни дархол азобга дучор қилинмаганига ва Сизни турли машаққатли синовлар билан имтихон килишига) сабр қилинг. Зотан, Сиз шак-шубхасиз, Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, ҳифзу-ҳимоямизда) дирсиз” (Тур,48).
Иш шу даражага бориб етдики, кунлардан бири, бир нечта нокаслар уни биргина ички кийимда, ташқарида, Сибирнинг аёзли аччиқ совуғи билан юзма-юз қолдиришди. “Қани сени Аллоҳинг бўлса, сени бир сақлаб олсин-чи!!!»
Изғирин совуқ, деярли кийимсиз, очиқ ҳавода...Олдинда ҳали янада совуғи кучаядиган қаро тун...Ўлим билан яккама-якка....
Тонг отди....
Эрталаб қамоқхона бўйлаб бир хабар яшин тезлигида тарқалди....Нима эмиш, «Кечаси, қўриқчиликда турган икки аскар, совуқдан қотиб ўлиб қолибди...” Унинг кетидан сал ўтиб, яна бир хабар аввалгисидан тезроқ таркалди. “Тонгда бир махбус биттагина ички кийимда қамоқхона маъмуриятига кириб келибди...” Субханаллоҳ!!!
Энди келинглар, тунда нима воқия бўлганини йигитнинг ўзи ҳикоя қилиб берсин:
“... Шу алфозда, биргина кийимда ҳайдаб чиқаришди. Хар қандай қалин кийимда ҳам дош бериш маҳол бўлган совуқ. У ёққа юрдим, бу ёққа юрдим, ҳеч қандай паноҳ топгулик ўрин йўқ… Нажотдан умидим узилиб, охири тақдирга тан бердим. Сўнгги имконим, Роббимга дуо қила бошладим...
”Эй Роббим! Берган умрингга розиман. Мендан рози бўлгин... Мендан ўтган камчиликларимни, гуноҳу-хатоларимни мағфират этгин. Жонимни мусулмон ҳолимда, иймон калимаси ила олгин, Ўзингни раҳматинг ила буркагин.....”
Совуқ борган сари танимни чулғай бошлади...Титрай бошладим.... Аъзоим баданим қақшарди...Тилим дуо қилишга ҳам айланмай қолди....Ўлимимни кута бошладим.... Кўзларим аста-секин юмила бошлади...
Бир вақт танимга бир нарса текканини хис килдим... Нима экан??! Жунли бир нарса....Кўзимни минг уриниб, аранг очиб қарадим...
Каттакон қутб айиғи.... Улкан, баҳайбат, важоҳатли.. Энди менга ташланади, танамни бурдалай бошлайди дея, қимирлашдан ҳам ожиз ҳолимда ётибман.... Лекин, негадир айиқ шошилмасди.... Бир вақт махлук аста-секин мени ўз қучоғига олди... Танамни айиқнинг иссиқ танаси кўрпа мисол ёпиб олди.... Баданимда иссиқ хароратни хис кила бошладим... Бир неча соатдан бери давом этиб келаётган совукнинг аламидан сўнг, озгина ҳаловатни хис қилиб, кўзим секин уйқуга кетди....
Кўзимни очсам, ҳамма ёқ ёп-ёруғ, тонг отган, ёлғиз ўзим ялангликда ётибман. Оқ айиқ эса ғойиб бўлганди...”
“Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”. (Талоқ-2-3)
“Ва оқибат тақводорларникидир”. (Аъроф-128, Қасос-83)
👉 @diyonatlk