Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Жаннат аҳли Аллоҳни кўриши ҳақдир! | Абдул Ҳамид домла

"Фиқҳул акбар" китобидан
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императори Ҳирақл (Ираклий I)га юборган мактублари

Ушбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил урушмаслик тўғрисидаги Ҳудайбия сулҳидан сўнг юборилган.

Мактубни улуғ саҳобалардан Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу императорга олиб борганлар. Бу саҳобий гўзал юзли бўлганлари учун одатда Жаброил алайҳиссалом шу саҳобий суратида келардилар.

Мактубнинг арабча матни қуйидагича:

"بسم الله الرحمن الرحيم، من محمد رسول الله إلى هرقل عظيم الروم، سلام على من اتبع الهدى، أما بعد، فإني أدعوك بدعاية الإسلام أسلم تسلم، وأسلم يؤتك الله أجرك مرتين، وإن توليت فإن عليك إثم الأريسيين، و﴿ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ ﴾

Мактубнинг таржимаси:

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Румнинг каттаси Ҳирақлга:

«Тўғри Йўлга эргашганларга салом. Аммо баъд. Мен сени Ислом динига даъват этаман. Исломга кирсанг, жонинг омонда. Мусулмон бўл, Аллоҳ сенга икки ҳисса ажр беради. Ва агар Ислом динини қабул қилишдан бош тортсанг, арийсийлар (халқинг)нинг гуноҳи сенинг гарданингга тушади. «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар» (Оли Имрон сураси, 64-оят).

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

👉 @diyontli
АДАБИЁТ ВА ДИН

Бундан ўн-ўн беш йиллар аввал радиода бир эшиттириш бўлган эди. Журналист профессор Нажмиддин Комилов билан суҳбат қиляпти. Гап юртимиздаги қайсидир эшон ҳақида бўлаётган эди. Шу эшиттиришдаги профессор домланинг бир эътирофи эсимда қолган. У аҳли илмнинг кимлиги эсимда йўқку, аммо тушунишимча, у муборак зот ҳеч қандай дунёвий рутбалари йўқ, лекин диний илми дарё бўлган зотлардан экан. Профессор Нажмиддин ака у киши ҳақида ҳикоя қила туриб, бир воқеани эсладилар:
--- «Ёш, илмга чанқоқ, янги фан номзоди бўлган пайтларим. Ўзимни, ҳамма илмларни сув қилиб ичиб юборган, адабиёт, шеърият, сўз ҳақида энг комил илм одамларидек тутардим ўзимни. Ўша вақтларда Эшон бувани зиёратларига бордим. У киши билан кўришиб, суҳбатлашдик. Адабиёт, хусусан мумтоз адабиёт ҳақида анча гапирдим. Ўзимни роса сўз билағони қилиб кўрсатдим. Бедилдан (ёки Ҳувайдодан) бир тўртликни ёддан ўқиб бердим. Тўртликни ўзимча шарҳлаб бердим. У киши ерга қараб индамай эшитдилар. Кейин мен ўқиган тўртликни ўзлари сўзма-сўз шарҳлай бошладилар. Шундай шарҳладиларки, бу байтнинг бундай маънолари борлиги менинг ҳаёлимга ҳам келмаган экан. Лол бўлиб қолдим.

Ўша онда ўзимдаги адабиёт ҳақидаги илмларим нақадар саёз эканлигини ҳис қилдим. Ваҳоланки, мен адабиёт олийгоҳида жуда яхши ўқиган эдим. Сўнг бу соҳада анчагина илмий иш ҳам қилган эдим. Ўзбек адабиётчилари орасида ўзимни илғор деб билар эдим. Рўбарўмдаги инсон эса, мен ўқиган китобларни балки ўқимаган ҳам эди. Адабиётчиликка даъвогар ҳам эмасди. Аммо, у киши ислом илмларини ўзлаштирган, ибодатини қилиб юрадиган муборак бир одам эди, холос.

Мен ўзимга ўзим дедим: «Мен кимман ўзи?»

Ўшанда мен, биздаги совет адабиёти муҳитининг нақадар саёз, тор, сароб бир ялтироқ илмдан иборат эканини ҳис қилган эдим».

Нажмиддин домлани ҳам, у муборак Эшон ҳазратларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!


Ўзини ниҳоятда зиёли ҳисоблайдиган, аслида эса, илмнинг юзаки баъзи қоидаларинигина ўрганиб олган инсонлар бор. Шундайларни кўрсам, ўша суҳбатни эслайман. Ундай инсонларнинг ҳоли Нажмиддин домланинг аввалги ҳолатларига ўхшайди. Улар исломий адабиётлардан узоқ қолар эканлар, ҳар қанча унвонларга эришмасинлар, бир мадраса талабасининг олдида ҳам пастга тушиб қоладилар деб ўйлайман.

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
ДИН УСУЛЛАР

Биринчи – тавҳид усули.
Аллоҳ таолони ягона билиш ва бу эътиқодда мустаҳкам туриш.

Иккинчи – адл усули. Дунёвий ишларда ва шариат аҳкомларида доимо тўғри йўлда турмоқ, доимо рост сўзламоқ.

Учинчи – имомат усули. Дин ва дунё ишлари бир келиб қолганда аввал диний ишларни бажармоқ.

Тўртинчи – нубувват усули. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам ва У зотдан аввал ўтган барча анбиё ва пайғамбарларга иқрор бўлмоқ.

Бешинчи – амру маъруф усули. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам умматига амр этган (фарзу суннат қилган) нарсаларга амал қилмоқ ва буюрмоқ.

Олтинчи – наҳий мункар усули. Аллоҳ таоло ман қилган ишлардан сақланиш ва қайтариш.

Еттинчи – тавалло усули. Аллоҳнинг дўстларини дўст тутмоқ. Пайғамбарлар, саҳобалар, ҳақ йўлдаги, эътиқоди соф, иймони мукаммал барча уламолар, намоз ва рўзани қазо қилмайдиган, Унинг амрига итоат этувчи кишилар Аллоҳнинг дўстларидир.

Саккизинчи – табарро усули. Аллоҳ таолонинг душманларини душман тутмоқ.

"Ислом дини" китобидан олинди.
Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

👉 @diyonatli
НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ким намоз ўқишни ният қилса, намози мукаммал ва тўкис бўлиши учун бу ўн икки хислатга эришишни бўйнига олиши керак. Булардан олтитаси намозни бошламасдан олдиндир. Бошқа олтитаси эса намоз жараёнидадир. Бу ўн икки хислатдан:

Биринчиси: Билимдир. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ :
- Билиб қилинган оз амал билмай қилинган кўп амалдан яхшироқдир! — деб буюрганлар.

Иккинчиси: Таҳоратдир. Чунки пайғамбаримиз:
- Намоз фақат таҳорат биландир! — деб буюрганлар.

Учинчиси: тоза либосдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз. «Зийнатланингиз» дегани «тоза либосда бўлингиз» (Нисо сураси, 103-оят) деганидир.

Тўртинчиси: Намозни вақтида адо этишдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди. (Бақара сураси, 144-оят)

Бешинчиси: Қиблага юзланмокдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Намозда юзингизни Масжид-ал-Ҳаром (Маккадаги Каъба) томонга буринг!
(Бақара сураси, 238-оят)

Олтинчиси: Ниятдир. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ билдиради:
- Амалларнинг қиймати ниятларга боғлиқдир, ҳар кишининг нияти нима бўлса, ўша амалга ошади.

Еттинчиси: Такбирдир. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ буюради:
- Намозда такбир айтилгач, ҳар нарса ҳаром бўлади, саломдан сўнг бу ҳол йўқ бўлади. (Яъни намоз пайтида дунё ишларини унутмоқ керак).

Саккизинчи: Қиёмдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Аллоҳга бўйсунган ҳолда туринг (Ҳушу билан қиёмда туринг)! (Муззаммил сураси, 20-оят)

Тўққизинчиси: «Фотиҳа» сурасини ўқимоқдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Энди Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар. (Бақара сураси, 43-оят)

Ўнинчиси: Рукудир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг. (Ҳаж сураси, 77-оят)

Ўн биринчиси: Саждадир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Эй мўминлар, руку қилингиз, сажда қилингиз ва Парвардигорингизга ибодатда бўлиб, яхшилик қилингиз. (Зумар сураси, 14-оят)

Ўн иккинчиси: Намозда қууд (ўтирмоқ)дир. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ буюради:
- Киши охирги саждадан бошини кўтаргандан кейин, то «Аттаҳиёт»ни ўқиб бўлгунча ўтирган вақти давомида намози тамом бўлади.

Намозда шу ўн икки нарса мавжуд бўлса - булар узил-кесил якун топиши учун — кишида яна ихлосга эҳтиёжи бўлади. Чунки Аллоҳ буюради:
— Айтинг: «Мен ёлғиз Аллоҳга, у зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилурман!». (Анъом сураси, 160-оят) (Яъни: Эй мўминлар, Аллоҳнинг динида ихлосли ва самимий кишилар бўлиб ибодат қилинг!)

БИЛИМ:
Намозда билиш керак бўлган уч нарса бор:
1. Фарз нима, суннат нима — билиш керак.
2. Таҳоратда фарз ва суннат бўлган нарсаларни билиш керак. Чунки булар намознинг яхлитлигини таъминловчи нарсалардир.
3. Шайтоннинг намоздаги васвасаларини ва ҳийлаларини билиш керак. Шунда улар билан жаҳд ила курашиш мумкин бўлади.

ТАҲОРАТ:
Уч нарса таҳоратнинг тўла бўлишини таъминлайди:
1. Қалбни яширин адоват, ёмон ниятдан ва ҳасаддан тозаламоқ.
2. Вужудни гуноҳлардан тозаламоқ.
3. Сувни исроф қилмай, чиройли таҳорат олиб, аъзоларни ювмоқ.

ТОЗА ЛИБОС:
Либоснинг намозга мувофиқлиги уч нарсада билинади:
1. Либос ҳалол меҳнат билан, ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак.
2. Ифлос нарсалар юқмаган бўлиши керак.
3. Либоснинг ташқи кўриниши суннатга уйғун: яъни камтарона бўлиши керак; кибрланиш, кўз-кўз қилиш ва мақтаниш учун кийилмаган бўлмоғи лозим.

ВАҚТ:
Уч нарсада комил бўлади:
1. Инсоннинг кўзи ва зеҳни вақтни билдирувчи нарсаларда (Қуёш, ой, юлдузлар, соат ва ҳоказоларда) бўлиши керак.
2. Қулоқ азонда бўлмоғи керак.
3. Қалб вақтни ҳис қилиб туриши керак.

ҚИБЛАГА ЮЗЛАНМОҚ:
Бунинг ҳам тўкислиги уч йўсинда бўлади:
1. Юз билан қиблага йўналмоқ.
2.Қалб билан Аллоҳга юзланмоқ.
3.Қалб сукутда ва итоатда (хушуда) бўлмоғи лозим.

НИЯТ:
Уч нарса орқали комил бўлади:
1. Қайси намозни ўқиётганини билиш.
2.Аллоҳнинг ҳузурида турганлигини, Унинг ўзини кўраётганини билиш ва Унинг ҳузурида қўрқув билан туриш.
3.Аллоҳнинг қалбдаги ҳар бир ҳодисадан хабардорлигини билиш ва қалбни дунёвий машғулотлардан тозалашдир.

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар
: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

7. Мазҳаб нима?

👉 @diyonatli
ИТОАТНИНГ МЕВАЛАРИ

Ҳаёти бир текис ва ҳузурли кетишини истаган, амалларининг текислигига қарасин. Ҳақ таоло “Жин” сурасининг 10-оятида “Ва агар улар тўғри йўлда мустақийм бўлсалар, биз чексиз неъматлар ёғдирамиз”, – дейди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қудсий ҳадисда хабар берадилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Қулларим менга итоат қилса, кечалари ёмғир ёғдириб, кундузлари қуёшни порлатиб, чақмоқларнинг овозини эшиттирмайман”, – дейди. (Абу Довуд ривояти)
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эслатадики: “Яхшилик йўқ бўлмайди, гуноҳ унутулмас, ҳисоб сўровчи (Аллоҳ)ни мудроқ тутмайди. Сен одамларга қандай муомалада бўлсанг, сенга ҳам айни муомала бўлади”. (Байхакий, Дайламий ривояти)
Абу Сулаймон ад-Дороний шундай дейди: “Ўзини сақлаганни Аллоҳ сақлайди, ўзини кирлатмоқ истаган кирлатилади. Кеча ахлоқли бўлганга кундуз барокат ёғади, кундуз ахлоқли бўлганга, кеча барокат ёғади”.
Ривоятларга кўра бир шайх дарс, суҳбат халқаларини айланиб шундай дерди: “Ҳузур ва сукунат ичида давомли бўлишни истаган Аллоҳга ҳурматини кўрсатсин!”
Фузайл ибн Иёз эса: “Аллоҳга карши итоатсизлик қилиб қўйганимни мен маркаб (от)имни ва хизматчимни буйсунмаслигидан англайман”.
Билки, Аллоҳ сени муваффақ қилсин – шуури ўтмаслашган жазоларни фарқига бормайди. Мукофот ва жазони фақатгина нафси билан курашаётганлар ҳис қила олади. Қалбинг сиқилганида, билки, бир неъматга шукур қилмадинг ёки бирор хатоингга тавба қилишни унутдинг.
Неъматларнинг йўқолиб кетмаслигига ёки тўсатдан мусибат келишига диққатли бўл! Фараҳ ва афв гиламининг кенглиги сени алдаб қўймасин, у гилам бир онда йиғиштириб олиниши мумкин.
Аллоҳ таоло: “Раъд” сурасининг 11-оятида: “Инсонлар ўзларини тузатмагунича Аллоҳ уларнинг ҳаётини ўзгартирмайди”, – дея марҳамат қилади.
Абу Али Рўзборий: “Гуноҳ қилган ҳолингда сенга яхши муомала қилинди дея тавбага шошмаслигинг ёки гуноҳларни қилишда давом этиб, Аллоҳ кечирувчидир дейишинг том маънода бир тузоқдир”, – деган эди.

Фотима АЛИ таржимаси.

Абул Фараж Абдураҳмон ибн ал-Жавзий қаламига мансуб "БИР ОЛИМНИНГ КУНДАЛИГИ" китобидан парча.

👉 @diyonatli
Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳ Мадинада дарс бериб ўтирганларида, ташқарида Мадина кўчаларига фил кириб келгани учун ғала-ғовур бўлиб кетади. Табиийки, шогирдлари ҳам филни кўргани ошиқиб ташқарига интилишади.

Шунда Имом қарасалар, Мисрдан келган бир шогирди қимир этмай ўтираверади. Шунда Имом "Сен томоша қилгани чиқмайсанми?", десалар, ўша шогирд "Мен Мисрдан Мадинага фил томоша қилиш учун келганим йўқ", деб жавоб берган экан.

👉 @diyonatli
Bolalar uchun ibratli hamda tarbiyaviy ahamiyatga ega bo'lgan kanalga ehtiyojingiz bormi?

Bolalar tushunishi, o'qishi uchun sodda, ammo ma'nosi teran matnlardan 👉 @ibratli_matn kanali orqali bahramand bo'ling.

👉 @diyonatli
ЭҲТИРОМ ҚИЛ!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳуни Яманга юбораётиб шундай дедилар:
"Сен аҳли китобнинг олдига бораяпсан. Аввал уларни Аллоҳнинг ибодатига чақир. Агар улар Аллоҳни танишса уларга бир кеча кундузда Аллоҳ беш вақт намозни фарз қилганини айт. Агар улар буни ҳам бажаришса Аллоҳ уларга бойларидан олиниб фақирларига бериладиган закотни фарз қилганини айт. Агар итоат қилишса улардан закотни ол. Уларнинг яхши молидан сақлан!".

"Уларнинг яхши молидан сақлан!". Бунинг маъноси шуки, улардан бири бой бўлса, отлари кўп бўлса, закотга унинг яхши кўрган отини олма. У ўзининг отлари ичидан сен танлаганни миниш учун танлаган бўлиши мумкин. У маҳзун бўлмаслиги учун бошқа отини ол. Закотнинг мақсади одамлар яхши кўрган нарсаларни тортиб олиш эмас, уларнинг молини тозалашдир.
Закот тарих давомида ижтимоий елкадошлик маъносида жорий қилинган энг гўзал ибодатдир.
Бу ҳадис бизнинг олдимизда бошқа бир ижтимоий масалани кўндаланг қўяди. Ҳар бир жамиятнинг урф-одатлари, уларга суюкли бўлган нарсалари бор. Булар юз йиллаб давом этган ижтимоий ҳаётнинг натижаларидир. Бир жамиятнинг одатларига енгил қараманг. Чунки сиз ўша одатларга кўра ўсмагансиз, сизнинг жамиятингиз бу одатларни билмайди.
Баъзи жамиятлар туя мусобақасини яхши кўришади. Улар яхши кўрган нарсани яхши кўришга мажбур эмассиз. У мусобақани кўришга, унда иштирок қилишга мажбур эмассиз. Аммо бошқа жамиятда ўсганингиз учун, бошқа жуғрофий маконда яшаганингиз учун у одатларни масхара қилишингиз жоиз эмас. Қаердан биласиз, сиз ҳам ўшаларнинг жамиятида туғилганингизда эҳтимол туя мусобақасига қизиқиб, унга ашаддий ишқибоз бўлармидингиз?!
Баъзи диёрларда инсонлар саҳроларни кезиб Зобб исмли калтакесакни қидириб юришади. Уни тутиб олиб ейишади. Эҳтимол уларнинг бу иши сизга эриш туюлиши мумкин, калтакесакдан жирканишингиз мумкин. Бу сизнинг ҳаққингиз. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг дастурхонларида Зобб пиширилиб қўйилди. У зот уни емадилар ва шундай дедилар:
"Бу менинг қавмимнинг ерида учрамайди. Мен уни хуш кўрмайман!".
Аммо Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу ундан едилар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам у кишини қайтармадилар. Модомики ҳалол экан, бошқаларнинг овқатини эҳтиром қилишимиз лозим.
Инсонларнинг табиати, истаклари турлича. Ҳаёт хилма-хиллиги билан гўзал. Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар инсонлардаги таъм билиш турлича бўлмаганида моллар зое бўлар эди!"
Биз ана шу хилма-хилликни эҳтиром қилишимиз керак. Ўзимиздан инсонларни ўлчайдиган тарозу ясаб олмаслигимиз лозим. Бизга ёққани тўғри-ю, ёқмагани нотўғри бўлмаслиги керак. Кўп нарсаларни тўғри ёки нотўғри деган қолипга солиб бўлмайди. Улар мубоҳ бўлади. Истаган инсон уни қилади, истамаган қилмайди. Бошқалар билан машғул бўлишдан кўра инсон ўзи билан машғул бўлгани яхшироқдир!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
👍1
Bashariyat sayyidi, nabiylar afzali, Allohning habibi, shafoatchimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamning siyratlarini tarannum etuvchi "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining 27-soni siz aziz tomoshabinlarga islom.uz portali tomonidan taqdim etiladi. Ko'rsatuvning bu galgi sonida mo‘minlarning onasi Hafsa binti Umar Adaviyya haqlarida ma'lumotlar taqdim qilinadi.
Ko'rsatuv jarayonida Payg'ambarimiz alayhissalom haqidagi dalillarni video shaklida jo'natgan turli yoshdagi muxlislarimizning ixlosiga balli demay iloj yo‘q.
Siz ham Payg‘ambarimiz alayhissalom haqidagi dalillarni yod olib, video shaklida @siyratislomuz_bot ga yuborish orqali navbatdagi dasturda ishtirok etishingiz mumkin ekan.

Quyidagi link orqali ko'rsatuvni tomosha qilishingiz mumkin:
👉 https://youtu.be/j-ox0HGojl0

Siyrat yog'dusining ko'rsatuvining barcha sonlarini quyidagi havola orqali ko'rishingiz mumkin:
👉 https://www.youtube.com/playlist?list=PLys356tU5j5QwryNqakQTBiq1dVj7tR5m
ҲАЁТНИНГ 14 ҲИКМАТИ

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

8. Мазҳаблар нима учун ҳар хил?

👉 @diyonatli
НАМОЗНИНГ ТЎКИСЛИГИ ҲАҚИДА

ТАКБИР:

Такбирнинг тўкислигини ҳам уч нарса таъминлайди:
1. Азму жазм ила такбир олмоқ.
2.Такбир олганда бошмалдоқни қулоқ солинчагига еткизиб, қолган бармоқларни қулоқ ортида тикка тутмоқ
3. Қалбни ҳозирлаб, таъзим ила такбир олмоқ.

ҚИЁМ:
Қиём ҳам уч нарса билан тўкис бўлади:
1.Кўзни сажда қилинадиган жойда тутмоқ.
2.Қалбни Аллоҳга боғламоқ.
3.Ўнгу сўлга тебранмаслик.

ҚИРОАТ (Қуръондан ўқиш): Уч нарсадан иборатдир:
1. Куйга солмай, ўз усулига риоя қилиб, янглишсиз «Фотиҳа» сурасини ўқимоқ.
2. Фикрга берилиб ва маъносини тушуниб ўқимоқ.
3. Ўқиётгани билан омил бўлмоқ.

РУКУ:
Бунинг ҳам тўкислигини уч.нарса таъминлайди:
1. Рукуга эгилганда гавда сиртини текис тутмоқ, букри тутмаслик.
2. Руку чоғи қўлларни тиззаларга қўймоқ ва бармоқлар орасини очиқ тутмоқ.
3. Рукуни бутунлай сукунат ичида адо этмоқ. тасбиҳотни таъзим ва виқор билан айтмоқдир.

САЖДА:
Уч нарса орқали комил қилинади:
1. Сажда қилаётганда қўлларни қулоқлар даражада тутмоқ.
2. Сажда чоғида қўлнинг бармоқлари билан тирсак орасидаги қисмини ерга қўймаслик.
3. Тўла сукунат ичида сажда қилмоқ, тасбиҳотни таъзим ва виқор ила айтмоқдир.

ҚУУД (ўтирмоқ):
Бунинг ҳам шарти учтадир:
1.Сўл оёқнинг товон қисмини ётқизиб, устига ўтирмоқ, ўнг оёқнинг товонини тик тутиб ўтирмоқ.
2.Таъзим билан «Аттаҳиёт»ни ўқимоқ, ўзи учун ва бошқа мўминлар учун дуо қилмоқ.
3. «Аттаҳиёт» ва дуоларни ўқигандан кейин салом бермоқ.

САЛОМ БЕРИШ эса, қалбдан сидқ билан ният қилиш орқали тўла камолга етказилади.
Намозни битириб салом берган киши билиши керакки, бу салом ўнгу сўлида ўтирган жамоат ва муҳофиз фаришталар учундир. Ундан ташқари, салом берганда кўзларни елкадан нариги ёқларга қаратмаслик ҳам керакдир.

НАМОЗДАГИ ИХЛОСга келсак, бу ҳам уч нарсада кўринади:
1. Ўқилган намоз билан фақатгина Аллоҳнинг ризосини талаб этиш, инсонларнинг хушнудлигини ўйламасликда.
2. Ўқилган намознинг Аллоҳ ризосига уйғун келишини Аллоҳдан кутишда.
3. Қабулга муваффақ бўладиган тарзда ҳеч фурсат ўтказмай давомли ўқишдадир. Токи киши бу намози билан қиёматга очиқ юзли бўлиб бора билсин. Чунки Аллоҳ «Ким яхши бир амал билан келса!» (Қуръоннинг ўзбекча таржимасида бу парча «Ким бирон чиройли амал
қилса» деб олиниб, шу нозик фарқ назардан қочирилган)— дейди. «Ким яхши бир амал қилса» демайди.

"Мукошафат-ул қулуб"дан,
Абу Ҳомид Ғаззолий
.

👉 @diyonatli
Audio
Оилада ким раҳбар? | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китобидан

👉 @diyonatli
ЎЗИНИ ПОКДОМОН, ОДАМЛАРНИ АЙБДОР САНАШ ҲАМ КИБРДИР

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا قَالَ الرَّجُلُ: هَلَكَ النَّاسُ، فَهُوَ أَهْلَكُهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَمَالِكٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар бир киши: “Одамлар ҳалок бўлди”, деса, унинг ўзи энг биринчи ҳалок бўлибди” (Муслим, Абу Довуд, Молик ривояти).
Баъзи кишилар омма мусулмонлар ҳолати хусусида гап кетганда, “Замон ўзгариб кетди”, “Одамлар бузилиб кетган”, “Яхши одамнинг ўзи қолмаган”, деб нолийди. Бу гапнинг кимга қанчалик фойдаси бор? Бу гапни гапираётган одам нима демоқчи? Бундай кимсанинг гапидан тахминан бундай маъно чиқади: Ҳамма мусулмонлар бузилиб кетган-у, фақат унинг ўзи яхшилигича қолган. Ундан ўзгалар ёмон одам-у, фақат у солиҳ банда.
“Одамлар фалон бўлиб кетди”, “Энди умид йўқ”, “Насиҳат қилганинг билан бўлмайди”, “Гапиришнинг фойдаси йўқ” каби гаплар мутлақо нотўғри. Бу Исломга зиддир. Бундай сўз мутакаббир, бурни осмонда, оёғи ердан узилганлардан чиқади. Бу қабилдаги сўзларни яхшиликдан умиди йўқ, шайтонга ҳамроҳ бўлган кимсалар айтади.
Аслида Аллоҳга имон келтирган банда бағрикенг, оқкўнгил, самоҳатли бўлади. Шундагина у одамлар кўнглига йўл топа олади, улардаги камчиликларни тузатишга ҳаракат қилади.
Минбарда маъруза қилаётган воиз тилидан чиқадиган “Одамлар бузилиб кетди” деган гап, одамлар энди ўнгланмайди, уларни тўғри йўлга солиш мумкин эмас, уларга ҳақиқатни тушунтириб бўлмайди, дейиш билан баробар.
Нававий айтади: “Уламолар бу ҳадис одамларни камситиш, ерга уриш, ўзини улардан устун қўйиш мақсадида гапирган киши хусусида айтилганига иттифоқ қилишган. Аммо ўзида ҳам, одамларда ҳам мавжуд нуқсон-камчиликларни кўриб, жони ачиганидан куйиниб гапирса, зарари йўқ”.
Ҳақиқатан, атрофдагиларнинг Исломга бепарволигидан, айрим мусулмонларнинг ўзаро муносабатлари яхшимаслигидан куюниб гапирадиган инсонларни ҳадисда айтилган кишилар қаторига қўшиш тўғри эмас. Лекин шунда ҳам киши ўзига эҳтиёт бўлиши, одамларни айблаб, ўзини фариштадек оппоқ санамаслиги, тилидан чиқаётган ҳар бир сўзга эътиборли бўлиши лозим.
Расулуллоҳ алайҳиссалом қавм ичида бирон камчиликни кўрсалар, буни даб-дурустдан ўша одамнинг юзига солмасдилар, балки умумий тарзда, “Фалончига нима бўлди”, эмас, “Одамларга нима бўлди, шундай-шундай ишларни қилмоқдалар”, деб ҳаммага тааллуқли қилиб гапирардилар.
Хаттобий айтади: “Бир инсон одамларни доим айблаб, уларнинг ёмонликларини гапираверадиган бўлса, “Одамлар бузилиб кетди, ҳалок бўлди”, қабиладаги гапларни ҳадеб такрорлайверса, унинг ўзи одамларнинг энг биринчи ҳалок бўлганидир. Бундай кимса одамларнинг энг ёмонидир. Чунки у одамларни ғийбат қилиб, шаънларини булғаб гуноҳ орттирди. Эҳтимол, бу гаплари билан ўзига бино қўйиб, ўзини бошқалардан яхши, деб ҳисоблаётган бўлиши мумкин”.

Зиёуддин РАҲИМ

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар:
Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

9. Аҳли суннат вал жамоат


👉 @diyonatli
ҚЎПОЛЛИК ЁМОНДИР

Қўпол одамларни ёқтирмайман. Савдогар бўлса дўконига, амалдор бўлса девонига кирмайман. Лекин имом бўлса, хатиб домла бўлса, даъватчи бўлса, ҳақиқий бало мана шу. Бу балодан қутулиб, чалғиш учун ҳеч нарса билан овуниб бўлмайди.

Ахир дин чиройли хулқ, очиқ юзлилик, бағрикенглик, олийжаноблик эмасми?
Ахир дин мудом Аллоҳга муҳтожликни ҳис этиб туриш, Унинг ҳузурида синиш, раҳматидан умидвор бўлиш, яхшилиги ҳамма одамлару ҳамма диёрларга ёйилишини соғиниш эмасми?

Айрим намозхонлар сафни текислашда худди бир тоғни сафлаётгандек иш тутадилар. Айрим воизлар эса худди ёлғиз ўзларигина маъсумдек, қолган ҳамма одамлар эса хатокордек гапирадилар. Ҳали она сути оғзидан кетмаган ўспирин худди унга башариятни ислоҳ қилиши учун илоҳий назар тушгандек, катта-ю кичикка юқоридан туриб назар ташлайди.

Тошбағирлик ва каттазанглик Аллоҳнинг ғазабини келтиради ва Унинг тўғри йўлидан узоқлаштиради. Ботини кир, нопок инсоннинг ташқи қиёфасини тоат-ибодат билан безаб олиши бунчалар осон бўлмаса?

Муҳаммад Ғаззолий “Аччиқ ҳақиқат” китобидан Муқим МАҲМУД таржимаси

👉 @diyonatli
Forwarded from Zehniyat
Абул Фараж Абдураҳмон ибн Жавзий

БИР ОЛИМНИНГ КУНДАЛИГИ

Ўн бешинчи қисм
БОЙЛИКНИНГ БАҲОСИ ВА ЙЎҚСИЛЛИКНИНГ ТАҲЛИКАСИ

Шайтоннинг энг буюк хийла ва тузоқларидан бири, бойларга гўё ҳеч ўлмайдигандек каби яшашни талқин қилишидир. Бу шаклда улар охират ва охиратга йўналган ишларни унутганини кўрдим. Шайтон уларга сарватига маҳкам ёпишишни, янада тўплашни, бойлигини очкўзлик ва хасислик билан қўриб сақлашга ташвиқ қилганини кўрдим.
Бундан ташқари, шайтоннинг мўминларга қарши жуда инжа ва қўрқинч хийлалари ҳам бор. Уларни мол-мулк тўплаш борасида тўхтовсиз қўрқитиб туради. Охират туйғуси кучли бўлган мўмин бойликдан юз ўгириб, тавба қилган киши ҳам қўлида нима бўлса ҳаммасини сотиб молдан қутулишга тушиб қолади. Шайтон ҳам қараб турмайди, бундай инсонларни зоҳид бўлишга ундай бошлайди, таркидунёчиликка ташвиқ қила бошлайди. Динингни қутқаз, баҳонаси билан уни ишидан, маслагидан совутишга тушади.
Бу масалаларнинг ҳаммасида шайтоннинг хайратланарли бир хийласи бор.
Баъзан шайтон тавба қилиб дарвишликка йўналган кишининг боғланган шайхлари тилидан гапириб унга шундай дейди: “Бутун бойлигингни ва зохид бўл! Тушлик ва оқшомда емак еяётган бўлсанг, демак зохид эмассан. Азм мартабасига чиқамассан!”
Бу йўлдаги иддаоларини қувватлаш учун унга сахиҳ бўлмаган хадисларни ҳужжат сифатида такрорлайди. У ҳадислар хам ўзи шу мақсадда тўқилган ва дин ичига киритилган.
Инсон бор мол-мулки, имконлардан маҳрум бўлиб, рўзғор тебрата олмас ҳолга тушганида, шайтон уни ҳар кимдан садақа ва хадя кутиш, умид қилиш ахволига туширади. Натижада, шайтон уларга қорнини тўйдириш учун золимлар билан яқинлашиш, дўстлашишни гўзал кўрсатади. Чунки шайтон унинг дунёдан юз ўгиришини, зоҳидлигининг ҳам узоқ давом этмаслигини билади.
Вақт ўтиб эски эҳтиросларини маломат қилган нафсининг аввалги ҳолига қайтиб қўлидан кетган бойлигини қидиришга тушишини хам билади. Қайтадан бойлик тўплаш учун эса энди қўлида дини ва хайсияти ( хос характери) қолгандир. Энди у хор-у зор, хаммага қўл очиб тиланадиган кимсалардан бирига айланди.
Ҳолбуки, зохидликка хавасланган киши асл одамларнинг хаётини ўрганганида эди, ҳадис устодларига мурожаат қилиб, саҳиҳ ҳадисларни таҳқиқ этса эди, Аллоҳнинг яқийн дўсти Иброҳим алайҳиссаломнинг жуда бой, қўй-қўзи, хайвонлари сурувларини қирларга сиғмайдиган даражада кўп бўлганлигини билган бўларди.
Лут алайҳиссалом ва бошқа пайғамбарларнинг шароитлари ҳам шундай – бой эдилар. Фақат у зотлар ҳеч нарсаси йўқ экан сабр қилиб, фойдали бўлган нарсага эришмагунча тўхтамаган эдилар. Қўлга киритганда эса ҳалол нарсалардан нафсларини маҳрум қилмадилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётда экан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу тижорат қилмасмиди? Улардан кўплари сарватларининг ортганини хазинага бермасмиди?
Ибн Умар розияллоҳу анҳу хазратлари берилганни қайтармас, аммо ҳеч кимдан ҳеч нима сўрамас эди.
Бир қанча дин ва билим инсонларни кўз олдимга келтирдим, илм уларни мол-мулк соҳиби бўлишига тўсиқ бўлиб кейинчалик рўзгор тебрата олмасдан пасткаш инсонлар қаршисида эгилмоққа мажбур бўлишганди.
Авваллари давлат хазинаси бунга, яъни пасткашларга бўйин эгдириб қўймас эди. Аммо бу кун бунинг имкони йўқ. Динига маҳкам ёпишган бир инсон динидан таъвиз бермагунича дунёвий бир нарсага эга бўла олмайди.
Ҳатто динидан таъвиз берса ҳам қўлига бир нима кечмайди. Ақлли инсон бир золимнинг марҳаматига бош урмаслик учун ёки бир жоҳилга ялинмаслик учун қўлидаги мол-мулкини қўрийди, рўзғори, бола-чақасининг ризқини йўқотмайди. Фақирликни мақтайдиган тасаввуфчиларнинг ялтироқ гапларига алданмайди. Аслида, фақрлик ожизлик касалидан бошқа нарса эмас. Шунингдек, фақрликка сабр қилиб чидаган кишининг савоби касалликка сабр қилган кишининг савобига тенгдир. Фақат у ишламайдиган бир луқма, бир хирқага рози бўлган киши бўлса унинг бир маънавий қиймати бўлмайди. Бу ҳол йигит кишига эмас, писмиқ зохидларга ярашади. Ишлайдиган мўминга келсак, у оладиган эмас, берадиган қўлдир. Эран ва йигитнинг формаси будир.
Бу сўзларимни ўқиган кимса бойликнинг қиймати ва фақрликнинг тахликасидан огоҳ бўлгандир.

Фотима АЛИ таржимаси.

👉 @zehniyat
SHARIAT NIMA?

Lug‘atda “izhor qilmoq, bayon etmoq, yo‘l”
bo‘lib, “to‘g‘ri yo‘l, ilohiy yo‘l, qonunchilik” ma’nolarini anglatadi. Shar’iy istilohda Islom dinining hukmlar to‘plami, Alloh taoloning amr va ta’qiqlari “shariat” deyiladi. Payg‘ambarlar davat etgan din asosda bir bo‘lsa-da, ular yetkazgan hukmlar, ya’ni shariyatlar turlichadir. Shuning uchun keyin kelgan payg‘ambar davrida avvalda o‘tgan payg‘ambar yetkazgan hukmlar (shariat) bekor bo‘lgan. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom ohirgi payg‘ambar bo‘lganlari sababdan avval o‘tgan barcha payg‘ambarlarning yetkazgan hukmlari (shariatlari) bekor bo‘lgan. Payg‘ambarimiz yetkazgan hukmlar, ya’ngi Islom shariati Qiyomatgacha boqiydir. Insonlar manfaatini ta’minlash va uni himoya qilish shariatning asosiy maqsadidir. Bu yerdagi manfaatdan inson xohish-istagiga mos manfaat tushunilmaydi, balki insonning shar’iy mezondagi haqiqiy manfaati tushuniladi. “Shar'iy ahkom” – Allohning buyurgan, qaytargan yoki ixtiyor etgan qat’iy ko‘rsatmalaridir.

Ahmad Muhammad Tursun va Muhammad Sharif Juman qalamiga mansub "Islom dini" kitobidan olindi.

Ushbu matnni ovozli tinglang!

👉 @diyonatli
ЎЗИГА ДУШМАН ТАРБИЯЛАЙДИГАНЛАР

Келинини урдирган қайноналар, қудасини ҳақорат қилган аёллар, аёлини хўрлаб, мазза қилган эрлар, келин аясини тинчитмаган қайинсингиллар, ўғлини ажраштириб хотиржам бўлган бетарбия хотинлар...

Бу чарҳпалак дунё шундайки, у келинлар аввалида индамай сабр қилади, ҳаёт дарслари пишитиб юборгандан кейин ҳаммасининг адабини беради, эрларини – хотинининг овозини эшитса бир сакраб кетадиган, қайнонасини – келинининг соясидан ҳам чўчийдиган, қайнсингилларини – келин аясидан қочиб юрадиган қилиб қўяди. Бундайларнинг жуда кўпини кўрдик...

Эридан, қайнонасидан қайта "тарбияланиб", жонидан ўтиб кетгандан кейин, у хотин қайтиб одам бўлмайди.

Бу ишларда гапим шуки, ОДАМ ЎЗИГА ДУШМАННИ ЎЗИ ТАРБИЯЛАБ ОЛАДИ...

Салим АЙЮБИЙ

👉 @diyonatli