Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
​​#МУНОСАБАТ:
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАҲҚИРЛАШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Азиз мўмин-мусулмон юртдошлар! Куни кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби – Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди.

Маълумки, Аллоҳ таоло Қуръони каримни инсониятга ҳидоят ва эзгулик манбаи ўлароқ нозил қилган. Шу нуқтаи назардан, қолаверса, қонунчиликка кўра, инсон ким бўлишидан қатъий назар муайян дин вакилининг диний туйғулари, қадриятлари ҳурмат қилиниши шарт, уларнинг таҳқирланишига йўл қўйилмайди.

Ота-боболаримиз қадим-қадимдан Қуръони каримни кўксиларидан пастда тутмаганлар, жойнамозларини ҳам доимо баланд жойга қўйганлар. Масжид атрофидан оҳисталик билан ўтганлар. Азон айтилаётганда беҳуда сўз айтмаганлар. Ана шу жиҳатлардан келиб чиққанда, тарқалган видеолавҳадаги ҳолат юртимиз мўмин-мусулмонларининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Шу ўринда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони каримни оёқ ости қилиш ҳолатини қаттиқ қоралашини ҳамда бу ноинсоний ҳаракат ҳеч қайси диний таълимотга ҳам, ақлга ҳам, умуман олганда, инсонийлик тамойилига ҳам тўғри келмаслигини билдиради.

Кези келганда, мўмин-мусулмон юртдошларимизга бундай манфур хатти-ҳаракатларга нисбатан тажовузкорона эмас, балки ақлни ишлатиб муносабат билдириш лозим эканини таъкидлаймиз. Чунки, қонун ҳужжатларига мувофиқ миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар жавобгарликка асос бўлади. Шундай экан, бу фуқаронинг қилмиши ҳам, албатта, қонуний асосда кўриб чиқилади.

Ўз навбатида, Қуръони каримни таҳқирлаган мазкур фуқаронинг шахсини аниқлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани ҳамда конституция ва қонун ҳужжатларига зид равишда диний адоват чиқаришга йўналтирилган хатти-ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўрилишини таъкидлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔆ИБРАТ: ОНАЛАР ҚАЛБИ ОЗОРЛАНМАСИН!

Тобеъинлардан бири бетоб бўлиб колди. Онаси у кишини кўргани келган эди, бетоб ётган одам кийимларини кийиб, хеч нарса бўлмагандек ҳушёр тортиб қолди, аммо онаси чиқиб кетганидан кейин эса ҳушидан кетиб йиқилди.
У кишига: “Онангизнинг ёнларида ҳеч нарса бўлмаган эди. Энди нима бўлди?” – дейишди. У киши: “Фарзандларнинг оҳ-воҳ тортиши оналар қалбига озор беради”, – деб жавоб берди.

📚Аҳмад Муҳаммад Турсун “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.
Audio
Бақара сураси, 11 - 16-оятлар.

📖Бироздан сўнг тафсири тақдим қилинади.
​БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

11 - 16-оятлар

وَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ قَالُوٓاْ إِنَّمَا نَحۡنُ مُصۡلِحُونَ
11. “Уларга: "Ер юзида бузғунчилик қилманглар", дейилса, "Биз ислоҳ қилувчилармиз", дейдилар”.
Куфр, гуноҳлар ва бошқа ишлар билан заминни бузишдан, булғашдан қайтарилсалар, айбларини тан олмай, ўзларини солиҳ ва муслиҳлар (ислоҳ қилувчилар) қилиб кўрсатадилар.
أَلَآ إِنَّهُمۡ هُمُ ٱلۡمُفۡسِدُونَ وَلَٰكِن لَّا يَشۡعُرُونَ
12. "Огоҳ бўлингизким, айнан ўшалар бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмаслар".
Ҳақиқат шуки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир. Лекин улар буни сезмайдилар. Қилаётган ишлари айни фасод эканини ҳис этмайдилар.
وَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ ءَامِنُواْ كَمَآ ءَامَنَ ٱلنَّاسُ قَالُوٓاْ أَنُؤۡمِنُ كَمَآ ءَامَنَ ٱلسُّفَهَآءُۗ أَلَآ إِنَّهُمۡ هُمُ ٱلسُّفَهَآءُ وَلَٰكِن لَّا يَعۡلَمُونَ
13. “Уларга, мана бу одамларга ўхшаб иймон келтиринглар, дейилса, эси пастларга ўхшаб иймон келтирайликми, дейдилар. Огоҳ бўлингки, уларнинг ўзлари эси пастлардир. Лекин буни билмаслар”.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобалари каби иймон келтиришга буюрилсалар, уни масхара оҳангида рад этиб, эси пастларга ўхшаб иймон келтирайликми, дейишади. Аслида эса уларнинг ўзлари эси пастлардир. Лекин буни ўзлари билмайдилар.
وَإِذَا لَقُواْ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ قَالُوٓاْ ءَامَنَّا وَإِذَا خَلَوۡاْ إِلَىٰ شَيَٰططِينِهِمۡ قَالُوٓاْ إِنَّا مَعَكُمۡ إِنَّمَا نَحۡنُ مُسۡتتَهۡزِءُونَ
14. "Мўминларга йўлиққанларида, иймон келтирдик, дерлар, шайтонлари билан холи қолганда эса, биз сизлар биланмиз, биз уларнинг устидан куляпмиз, холос, дерлар".
Мўминлар билан учрашганларида қўрққанларидан, сизлар иймон келтираётган ваҳийни рост деб биламиз, дейдилар. Ўзларининг бошлиқлари, раҳбарлари билан холи қолганларида эса, биз ҳали ҳам сизлар биланмиз, сизларнинг йўлингиздамиз, мўминларнинг устидан кулиш, уларни масхара қилиш учун тил учида уларни тасдиқлаб қўйяпмиз, дейдилар.
ٱللَّهُ يَسۡتَهۡزِئُ بِهِمۡ وَيَمُدُّهُمۡ فِي طُغۡيَٰنِهِمۡ يَعۡمَهُونَ
15. "Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб юришларига қўйиб беради".
Улар мўминларнинг устидан кулаётган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг устидан кулади. Нима эккан бўлсалар, ўшани ўрадилар. Шунинг учун уларга бу дунёда мусулмонларнинг ҳукмлари жорий қилинса-да, охиратда мукофот олиш ўрнига кофирлиги ва мунофиқлиги туфайли жазога тортиладилар. Айни пайтда Аллоҳ уларни ўз туғёнларию залолатлари гирдобида қолиб кетишларига қўйиб беради. Шу билан ҳайронлигу иккиланиш уларнинг доимий ҳамроҳига айланади.
أُوْلَٰئِكَ ٱلَّذِينَ ٱشۡتَرَوُاْ ٱلضَّلَٰلَةَ بِٱلۡهُدَىٰ فَمَا رَبِحَت تِّجَٰرَتُهُمۡ وَمَا كَانُواْ مُهۡتَدِينَ
16. "Улар ҳидоятнинг ўрнига залолатни сотиб олган кимсалардир. Бас, бу савдоларида фойда қилмадилар ва ҳидоят топганлар қаторидан жой олмадилар".
Улар чин маънодаги эси пастлардир. Чунки иймон турганда куфрни танладилар, сотиб олдилар. Табиийки, бу савдоларида фойда қилмадилар, аксинча, зарар кўрдилар. Аллоҳга бўлган иймонни қўлдан бой бердилар. Айни пайтда ҳақиқат йўлини топганлар қаторидан ҳам жой олмадилар.
Саркашликлари ва ваҳийни ёлғонга чиқарганлари сабабли Аллоҳ қалбларини муҳрлаб қўйган бадбахтларга ҳар қанча кўп, улкан бўлмасин, ҳеч қандай оятлар фойда бермайди.
Аллоҳ таолонинг ёлғончига чиқарувчи золимларни маълум муддат ўз ҳолига ташлаб қўйиши билмай қолгани ёки ночорлигидан эмас, балки уларнинг гуноҳлари ортиши ва шу билан уларга бериладиган азоб ҳам янада улканлашиши учун бўлган.

azon.uz сайтидан олинди
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

❓Бир дугонам турмуш ўртоғи билан уч ойдан бери яшамагани учун никоҳ ўқитиб яшамоқчи. Эр-хотин қанча вақт бирга яшамаса, талоқ тушиб қолади?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☪️Ҳам азон тингланг ва файзли жойлар сувратидан баҳраманд бўлинг!
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

❓Нега Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни сизлаб, Аллоҳни сенлаймиз?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
​Франциянинг Ниса шаҳрида бир мусулмон черковга пичоқ билан бостириб кириб, 3 одамни ўлдирибди. Бирининг бошини кесибди.
Дин эгалари, мўмин - мусулмонлар бундай ишларни оқлашдан йироқ бўлишлари керак. Исломда ҳеч бир жон маҳкама ва қози ҳукмисиз ҳалол бўлмайди.

Францияда 5-6 миллион мусулмон яшайди, кўпчилиги - ё ўзлари ёки ота-боболари мусулмон юртлардан кўчиб бориб, ўша ерни ватан тутганлар. Давлат уларга виза ёки бошқа ҳужжатлар берган, бу эса барча замонамиз уламолари иттифоқи билан ўша мусулмонлар ва маҳаллий халқ ўртасида муаҳада - ўзаро омонлик, тинчлик битими ҳисобланади.
Бундай битим ортидан хиёнат қилиб, айби исботланмаган одамларни бошбошдоқлик билан қатл қилиш асло шариатимизга тўғри келмайди.
Биз у ифлосларнинг саййидимиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зоти олийларига қилган ҳақоратлари учун уларни ёмон кўрамиз.

Бироқ асло уларнинг дуч келган бирини тутиб олиб, ўлдиришни ҳалол демаймиз. Айниқса, ўртада муаҳада - омонлик битими бўлса.
Ахир, ўша ўлдирганлар аслида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқир қилишга қарши бўлишлари ҳам мумкин.
Ҳатто уруш пайтида ҳам жумҳур уламолар наздида аёллар, қўлига қурол олмаганлар ва руҳонийлар ўлдирилмайди.

Хуллас, қайси томондан қарасангиз ҳам бу иш шариатга зиддир.

Унутмайликки, бир миллатни ёмон кўриш билан унинг муайян шахслари қонини ўзбошимчалик билан ҳалол қилиб олиш ўртасида улкан фарқ бор.

Асло ҳаром ишни оқловчи, зулмни қўллаб қувватловчи бўлмайлик.

Шу билан бирга, Макрон каби иблислар ўз жиноятлари билан мана шундай низолар қўзғаётганларини англашлари ва нафрат уруғи экишдан тўхташлари лозим.

Яқинда Ўзбекистонда бир Ифлос динни ҳақорат қилиб видео олибди, ҳукумат бундай ишлар диний адоват ва низо қўзғашини инобатга олиб вақтида кескин чора кўришини кутиб қоламиз.

Аллоҳ бизни золим бўлишдан ҳам, мазлум бўлишдан ҳам асрасин!

Mahmud Usmon
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

Намозда саждаи саҳв ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам исмларини тўлиқ ёзиш керакми? Ёки қисқа ёзиб, тўлиқ ўқиса бўладими?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! 🎧
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

Намоз ўқиш мусулмонларга фарз килингани ҳақида қайси сура ва оятларда келтирилган?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
​Савол:

Халқ банки лотореялари ўйинлари қимор эмасми?


Араб тилидаги “майсир” сўзининг ўзаги “юср” бўлиб, “енгиллик” деган маънони билдиради. Чунки ушбу ўйинда бошқа бир инсонларнинг молини осон усулда қўлга киритиш мавжуд. Шу сабабдан ҳозирги кундаги ютуқли лотереянинг барча турлари карта, нарда ва куч ишлатишга ёки қимор ва пул ютуқларига чақирадиган барча ўйинлар қатъиян ҳаром қилинган.

Қиморнинг мутлақ ҳаром эканига Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади: “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (Моида сураси, 90).



Ҳозирги кунда чўнтагида 3-4 сўм пули бор бўлган мактаб ёшидаги ўсмирлардан то нафақадаги кишиларгача “омад кулиб қолар”, дея лотерея чипталарини сотиб олаётганлар кўпчиликни ташкил қилади. Бир кишининг “омади” туфайли миллионлаб кишилар ўзларини “омадсиз”, деб ҳисоблайдилар.

Батафсил: https://islaminstitut.uz/4002
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

Бирор киши вафот топса, аҳли аёллари кўк матодан тикилган либос кийиб аза тутиш, оқ очар деган маросимларни ўтказиш динимизда кўрсатилганми? Динимиз бундай маросимларга қандай муносабат кўрсатади?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎤

Савол:

Товуқ фермада етиштириладиган товуқлар аппаратда сўйилади. Шу товуқ маҳсулотлари асосида пиширилган “Грилл” оёқчалари ва бошқаларни еса бўладими?
-----------------------------------------
--
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Машинага “Аллоҳ”, “Муҳаммад” деган сўзларни, Каъбатуллоҳнинг макетини осиб қўйиш жоизми? Ширк эмасми бу?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Қуръонни ётоқхонада ётган ҳолда ўқиш мумкинми? Қуръонни қандай ҳолда қаерда ўқиш мумкин?
-------------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бақара сурасининг 17 - 20-оятларини тингланг! 🎧

ИншаАллоҳ, яқин вақтда бу оятларнинг тафсири билан танишасиз! 📖
​БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

17 - 20-отялар

مَثَلُهُمۡ كَمَثَلِ ٱلَّذِي ٱسۡتَوۡقَدَ نَارٗا فَلَمَّآ أَضَآءَتۡ مَا حَوۡلَهُۥ ذَهَبَ ٱللَّهُ بِنُورِهِمۡ وَتَرَكَهُمۡ فِي ظُلُمَٰتٖ لَّاا يُبۡصِرُونَ

17. “Улар мисоли ёққан ўти энди атрофини ёритганида Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғу зулматларда қолдирган (ва ҳеч нарсани) кўрмайдиган кишиларга ўхшарлар”.

Аллоҳ бу мунофиқлар учун икки масални зарб этди. Бири ўтга, иккинчиси эса сувга оид. Ўтга оид масал шуки, улар худди ёруғлик учун ўт ёққан ва ўти энди атрофини ёритиб, ундан фойдаланамиз, деб туришганида ўт қолса ҳам ёруғлиги кетиб, ўзлари қоронғуда ҳеч нарсани кўрмай, йўлини тополмаётган одамларга ўхшайдилар.
صُمُّۢ بُكۡمٌ عُمۡيٞ فَهُمۡ لَا يَرۡجِعُونَ

18. “Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар (йўлларидан) қайтмаслар”.

Ҳа, улар ҳақиқатга қулоқ солмайдиган кардирлар. Ҳақиқатни гапирмайдиган соқовдирлар. Ҳақиқатни кўрмайдиган кўрдирлар. Шундай бўлгач, улар ўзларининг залолатларидан қайтмайдилар.

أَوۡ كَصَيِّبٖ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ فِيهِ ظُلُمَٰتٞ وَرَعۡدٞ وَبَرۡقٞ يَجۡعَلُونَ أَصَٰبِعَهُمۡ فِيٓ ءَاذَانِهِم مِّنَ ٱلصَّوَٰعِقِ حَذَرَ ٱلۡمَوۡتِۚ وَٱللَّهُ مُحِيطُۢ بِٱلۡكَٰفِرِينَ

19. “Ёки улар чақмоқ, момоқалдирок, қоронғуликлар билан осмондан қуяётган ёмғир остида яшиндан қўрққанларидан панжаларини қулоқларига тиқиб олган ҳолларида ўлим — ҳалокатдан қочмоқчи бўлиб турган кимсалар кабидирлар. Аллоҳ эса кофирларни ўраб олгувчидир”.

Сувга оид масал шуки, улар осмонни қора булут қоплаб, момақалдироқ ва чақмоқлар билан қуяётган ёмғир остида қолиб, қўрқув ва даҳшатдан эсини йўқотаёзган, ўлимдан қўрқиб, момақалдироқнинг даҳшатли овозидан бармоқларини қулоқларига тиқиб олган кимсаларга ўхшайдилар. Аллоҳ кофирларни ҳар тарафдан ўраб олгувчидирки, улар асло чап бера олмаслар.

يَكَادُ ٱلۡبَرۡقُ يَخۡطَفُ أَبۡصَٰرَهُمۡۖ كُلَّمَآ أَضَآءَ لَهُم مَّشَوۡاْ فِيهِ وَإِذَآ أَظۡلَمَ عَلَيۡهِمۡ قَامُواْۚ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَذَهَبَ بِسَمۡعِهِمۡ وَأَبۡصَٰرِهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ

20. “Яшин кўзларини олиб қўйгудек бўлади. У (атрофини) ёритганида юриб оладилар, ўчганида туриб қоладилар. Агар Аллоҳ хоҳласа қулоқ ва кўзларини йўқ қилган бўлур эди. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир”.

Яшин нурининг ўткирлиги билан уларнинг кўзларини олиб қўяй дейди. У атрофни ёритганида юриб оладилар, ўчганида эса турган жойларида қимирламасдан қотиб қоладилар. Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳақиқатдан юз ўгирганлари туфайли уларнинг кўзу қулоқларини Ўзининг чексиз қудрати ила батамом йўқ қилиб юбориши ҳам мумкин. Ёмғир Қуръонга, момақалдироқ овози ундаги тақиқлару огоҳлантиришларга, чақмоқнинг чақиши гоҳида бир ҳақиқатнинг ялт этиб кўринишига, қулоқларни бармоқлар билан тўсиш эса ҳақдан юз ўгириб, унга қулоқ солмасликка ўхшатиляпти. Мунофиқлар билан бу икки масалдагиларнинг ўхшашлик жиҳати фойдалана билмасликдир. Ўтга оид масалда олган фойдалари қоронғулик ва куйиш бўлди холос. Сувга оид масалда эса қўрқув ва безовталик бўлди. Мунофиқлар ҳам худди шундай. Уларга Ислом фақат қийинчилик ва оғир юк бўлиб кўринади.

azon.uz дан олинди.