Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ, РАСМИЙ, ИШОНЧЛИ, АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
Бир аёл 20 динор пулини йўқотиб қўйди. Кейин қуйидаги ёзилган варақни кўчага илиб қўйди.
"Мен 20 динор пулни йўқотиб қўйдим. Ким уни топиб олса, фалон манзилдаги фалон хонадонга қайтарсин. Чунки оз маошга яшаганим сабабли ўзим у пулга муҳтожман. Ҳозирда менинг егулик ноним ҳам йўқ".
Бир киши ўша маблағни топиб олдим, деб қарор қилгач ҳамёнидан 20 динор пулни чиқариб, ўша хотин яшайдиган манзилга борди. Мазкур миқдордаги пулни қўлига олган хотин йиғлаб юборди. Ва: "Эй ўғлим! Пулни топиб олдим деб олиб келган кишиларни ўн иккинчиси сенсан. Охирги олиб келган одам бир табассум қилдида, лифт томон қараб юрган эди, ҳалиги хотин чақириб: "Эй болам! Сен ўша эълонни йиртиб ташла, мен ёзишни ҳам билмайман, мен уни ёзмаганман ҳам", деб йиғидан тўхтади. Яна у хотин: "Сизларни менга нисбатан кўрсатган ғамхўрлигингиз ҳаётга нисбатан умид учқунларини уйғотиб, дунё гўзалликларини ҳис қилмоқдаман", деди.
Демак, ўзингиз неъматга ғарқ бўлган ҳолда муҳтож кишини тарк қилманг.
Садақа улашинг, кафанни чўнтаги йўқ.

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайтоннинг ҳийласига алданманг! | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Таълим

Доктор Аҳмад Даманҳурий айтади:
“Устозинг сени қабул қилади ва тавозе кўрсатади. Сендаги баъзи ёмон одатларни ҳам токи сени ислоҳ бўлишинг ва қалбинг яхшиланиши, ўнгланишини умидила қабул қилади. Энди сен унинг йўл-йўриқ ва кўрсатмаларига амал қилмасанг, шунда ҳам у сенга шафқати кучли эканидан иқобга тутмайди. Фақат сени йўлловсиз тарк этади ва сен танлаган нарсанг устида қолдиради, тарк этади.
Устозинг сенга риоя қилишини шундоқ давом этади, деб ўйлама. Биз баъзи китобларда ўқиганмизки, баъзи одамларни ўзини ўзига ташлаб, ўзи билан овора қилиб қўйиши ҳам Аллоҳнинг уқубатларидан биридир. Яна уқубатларидан бири, халқи дуо қилса бепарво бўлишидир. Дўзах аҳлининг талабларини ижобат қилмаслиги ҳам уқубатидир.
Шайхинг, яъни устозинг агар раббоний олим бўлса, у ҳақиқат узрадир. Чунки у Аллоҳнинг исми билан хулқлангандир. У ушлайдиган бўлса, Аллоҳнинг ёрдами билан ушлайди. Кўрадиган бўлса, Аллоҳнинг кўмагида кўради. Устозингни сенга нисбатан муомаласи, Аллоҳнинг муомаласининг айни ўзидир, агар сен буни басират кўзи билан кўриб, ҳис қилсанг.
Устозинг сени тек қўйиб, жазоламаяпти деган ҳаёлга борма! Балки ўзинг билмаган ҳолда ўзингни ўзинг жазоламоқдасан.
Илм аҳлининг одоби билан хулқланинглар. Уларга қарши чиқманг, уларга тенгма-тенг муомала қилманг. Улар сизлардан содир бўлган ёмон одобни мувофиқ ёки иқрор ҳолда эмас, балки сабр-бардош қилган ҳолда қабул қиладилар. Улар халойиқга раҳмдил ва шафқатлидирлар. Агар уларга бир қарич яқинлашсанг, улар сенга бир қулоч яқинлашадир. Ахир мен сенга уларни «Аллоҳнинг исмлари билан хулқланишган», деб айтмадимми?!

👉 @diyonatli
АХЛОҚ ГЎЗАЛЛИГИ

Ҳазрат Мусо алайҳиссалом чўпонлик қилаётганида сурувдан бир қўй қочди. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом югуриб уни қувлай бошлади. Чориқларини ечди, оёқларининг таги шишди, қаварди. Кечгача қўйни қидирди. Қўй кўздан йўқолди. Кейинроқ қўй ҳам чарчади. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом уни ушлаб олди. Меҳр билан қўйнинг бошини силади, онасидек эркалади. Заррача ҳам жаҳл қилмади, ғазабланмади. Фақатгина меҳр кўрсатди, кўзларидан ёшлар оқди. «Менга-ку раҳминг келмади ўзингга нега жабр қилдинг?» - деди. Шу лаҳзада Аллоҳ малакларга шундай деди: «Пайғамбарлик Ҳазрат Мусога ярашади». Ҳазрат Мусо алайҳиссалом шундай марҳамат қилди: «Ҳамма пайғамбарлар болалиги ёки ёшлигида чўпонлик қилган. Чўпонлик қилиб синовдан ўтмасидан Аллоҳ уни йўлбошчи қилмайди. Ҳукмдорлар инсонларга чўпонлик қилар эканлар. Аллоҳнинг амрига итоат этмоқлари шарт. Сурувни бошқараётганда Ҳазрат Мусо алайҳиссалом сингари мулойим, хушфеъл бўлиши, ақл ва тадбир билан иш юритиши лозим. Шундай йўл тутса, Аллоҳ унга ойнинг тепасида, юксакликлар салтанатида руҳий чўпонликни беради. Пайғамбарларни ҳам бундай чўпонликдан қутқарган, уларга покиза, солиҳ бандаларга чўпонлик қилишни буюргандир».

«Қалб кўзингни оч» китобидан

👉 @diyonat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фирқаланиш диндан эмас | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Najaslar bobi
<unknown>
Нажаслар боби | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
БЕШ КУНЛИК ДУНЁ

Фараз қилинг, ишхонангиздаги хўжайинингиз сизни беш кунлик муҳим бир сафарга юборди. Йўл кира ҳақини тўлади. Борган жойингизда яшашингиз учун беш юлдузли меҳмонхоналардан люкс жой учун ўзи пул тўлаб, яна беш кунда сизга керак бўладиган барча нарсага етарли харажатни чўнтагингизга солиб юборди. Вазифангиз эса, ўша шаҳарда бўладиган, ҳар куни бир соатдан уч кун давом этадиган конференцияда қатнашишингиз керак. Бошқа вақт бўшсиз. Хоҳлаган ерингизга боришингиз мумкин.

Сиз эсон-омон ўша шаҳарга етиб бордингиз. Хушмуомала хизматчилар сизни ҳурмат билан кутиб олиб, ҳашаматли қилиб безатилган меҳмонхонага жойлаштириб қўйишди. Меҳмонхонада ҳамма нарса, уч маҳал текин шоҳона таом ва шароблар, дам олиш учун ажойиб шароит, ҳамма-ҳаммаси аъло даражада. Ҳизматкорлар ҳолингиздан хабар олиб туришибди. Меҳмонхонага жойлашиб олганингиздан сўнг, оппоқ пар тўшакларда мириқиб ухлаб, чарчоғингизни чиқардингиз.

Эрталаб туриб, меҳмонхонанинг тўкин дастурхонли ресторанида нонушта қилдингиз. Конференция кеч соат 17. 00 да бошланади. Унгача анча вақтингиз бор. Шаҳарга чиқиб, гўзал жойларни кезиб тамоша қилдингиз. Кўнгилочар масканларига бориб яйрадингиз. Денгизга тушиб чўмилдингиз. Ҳушманзара жойлардаги ресторанларга кириб, ширинликлардан еб, ичимликлардан ичиб кайфу-сафо қилдингиз. Зарур эҳтиёжларингиз учун ишхонангиз томонидан берилган пулларга эса, шу шахардагина кийиш мумкин бўлган, юртингизда кераксиз бўлган кийим-кечаклар, ўйинчоқлар сотиб олдингиз. Шу қадар танангиз яйраб, шаҳарнинг гўзал неъматларидан лаззатланиб, сафоҳатга берилиб кетдингизки, соат бешга яқинлашганини сезмадингиз. Сизга зерикарли туюлган, лекин ишхонадаги мавқеъингиз учун ўта муҳим бўлган конферансга боришлик энди сизга ёқмай қолди. «Эртага борарман», дея бугун қатнашишга эриндингиз. Шу зайлда кунни ўтказиб, меҳмонхонага қайтдингиз. Яна меҳмонхонада кечки овқатни шоҳона дастурхонда еб, хонангизда ётиб дам олдингиз.

Эртасига ҳам кунингиз шу тарзда кечди. У ёқ-бу ёқларга бориб, шахсий ишлар билан машғул бўлдингиз. Кечга бориб яна конферансга бориш сизга малол келди. «Умуман, шу конферанс деган маъносиз нарса кимга керак ўзи», деган фикрга бордингиз. Ҳатто, Сизни шундай гўзал шаҳарга юборган меҳрибон ва ғамхўр хўжайинингизни унутдингиз. Унинг айтган муҳим топшириқдарини эсингиздан чиқардингиз...

Муҳим иш учун келган сафарингизнинг ҳар бир кунини шундай сархушлик билан ўтказиб юбордингиз. Бирон марта ҳам, Сиз учун муҳим бўлган, хўжайинингизга хулосасини олиб боришингиз шарт бўлган Конферансга қатнашмадингиз. Берилган вақт ва сармояни ўткинчи, фойдасиз нарсаларга совуриб тугатдингиз. Шундай қилиб, сафар муддатингиз тугади. Начора, энди бу шахарда ортиқ бир кун ҳам қололмайсиз. Ўз мамлакатингизга қайтишга мажбурсиз. Хўжайиннинг хизматкорлари аэропортдан сизни тўғри хўжайиннинг ҳузурига олиб борадилар. Хўжайинга рўбарў бўласиз. Сиз унга ҳисобот беришингиз шарт... Бошқа йўл йўқ!

Энди, инсоф билан айтинг, қайси юзингиз билан у зотга кўринасиз? У хўжайин, конферансда қатнашган инсонлар учун катта мукофотлар тайёрлаб қўйган эди. Сиз лаоқал, бир марта бўлсада, у конферансда қатнашмадингиз. Энди, шу ҳолингизда Хўжайиндан заррача бўлса-да, илтифот кўришга ҳаққингиз борми? Мукофот эмас, даҳшатли жазосини тортишга мустаҳақ эмасмисиз? Сиз ўзингиздан ҳам аблаҳроқ, инсонни кўрганмисиз? Ўзингиздан ҳам нонкўрроқ одамни танийсизми?...

Аллоҳ асрасин!

Эй нафс! Дунё мана шундай. Беш кунлик сафардир. Дунё неъматларига кўмилиб яшар экансан, дунё меҳмонхонасидаги асл вазифангни унутма!

Вазифа шу қадар оғирми? Асло! Аксинча, ширин ва лаззатли. Вазифа учун кўп вақт ҳам талаб қилинмайди. Берилган ҳар 24 соатдан бир соатнигина ажратсанг кифоя!
Меҳрибон хўжайинингга телефон қилиб, икки оғиз сўз билан, унга нисбатан бўлган ҳурматингни изҳор қилиш холос....
Аллоҳ сенга ҳидоят берсин!

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талоқ масаласи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Имом ибн Жарир ат-Табарий розияллоҳу анҳу эрталаб илмий фаолиятини бошлаб, асргача таълиф ва тасниф ишлари билан машғул бўларди. Аср намозини ўқиш учун масжидга борарди. Асрдан шомгача талабаларга дарс берар, китобларини ё ўзи ёки талабаларидан бирига ўқитар эди. Шомдан кейин фиқҳий масалалар муҳокама қилинадиган дарс халқасини йиғарди. Хуфтондан кейин уйига қайтиб, таълиф ишларини кечаси билан давом эттирарди.

Имом Табарий: Мужтаҳид имом, тафсирда ҳам имом, муаррихлар (тарихчилар) шайхи, муҳаддис ва бошқа барча илмларда мўътабар олим бўлган.

Абдуллоҳ РАҲИМ

👉 @diyonatli
Баъзи ҳакимлар айтишди: “Қачонки кишида илм кўпайса, гап-сўз озаяди. Агар илм камайса, гап-сўз, ортиқча калом кўпаяди”.

👉 @diyonatli
ТОБЕЪИН
Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик байтуллоҳга ҳаж қилгани келди. У ҳарамга киргач деди:
- Менга саҳобалардан бирор кишини чақиринглар!
Унга "саҳобалар ўтиб кетган" дейишди. У сўради:
- Тобеъинларданчи?
Унга Товус Ямоний роҳимаҳуллоҳни чақириб беришди.
Товус келиб халифанинг хузурига киргач, ковушини ечиб халифанинг гилами устига қўйди. Халифага "амирул мўъминин" деб салом бермади. Унинг кунясини ҳам айтмади. Индамасдан келиб халифанинг изнисиз унинг ёнига ўтирди ва деди:
- Қалайсан, эй Ҳишом?
Ҳишом бу муомаладан қаттиқ ғазабланди. Ҳаттоки Товус роҳимаҳуллоҳни ўлдирмоқчи бўлди. Шунда аъёнларидан бири:
- Сиз Аллоҳнинг ҳарамидасиз, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳарамларидасиз. Бу ерда бу иш бўлмайди, деди.
Халифа юмшаб сўради:
- Эй Товус! Нега бундай қилдинг?
- Нима қилибман?
- Ковушингни гиламимни устига қўйдинг, менга "амирул мўъминин" деб мурожаат қилиб салом бермадинг, куням ила зикр қилмадинг, менинг рухсатимсиз ёнимга келиб ўтирдинг ва "қалайсан эй Ҳишом?", дединг!
Товус Ямоний деди:
- Ковушимни гиламинг устига ечганимга келсак, мен ҳар куни Роббимнинг ҳузурида беш марта ковушимни ечиб қўяман. Бирор марта менга итоб қилгани йўқ. "Амирул мўъминин" деб салом бермаганимга сабаб, сени барча мусулмонлар амир деб эътироф қилмайди. Мен ёлғончи бўлиб қолишдан қўрқдим. Кунянг билан чақирмаганимга сабаб, Аллоҳ барча пайғамбарларига куняси билан эмас, "Эй Довуд", "Эй Мусо", "Эй Ийсо" деб исми билан хитоб қилади. Душманларини эса "Абу Лаҳаб" деб куняси ила зикр қилади. Сенинг ёнингга ўтирганимга келсак, Али розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтади:
"Ким дўзах аҳлини кўрмоқчи бўлса, ўзи ўтириб олиб одамларни атрофида тик турғизиб қўйган кишига қарасин!".

Шунда Ҳишом деди:
- Менга насиҳат қил!
Товус деди:
- Мен Али розиёллоҳу анҳудан эшитганман. У зот шундай деган эди:
"Жаҳаннамда ҳачирдай келадиган илонлар ва чаёнлар бор. Улар халқига адолат қилмаган амирни чақишади!".
Товус роҳимаҳуллоҳ шундай деб чиқиб кетди.

Ибн Ҳужжатул Ҳимавий(837 ҳ)нинг "Самаротул авроқ" китобидан.

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охират – боқий, дунё – ўткинчи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЮРАКДАГИ ҚУРҒОҚЧИЛИК

Биз маънавий ҳузуримизни йўқотиб қўйганимизда, рух ва вужуд соғлигимизни хам секин секин йўқота бошлаймиз.
Ёқуб а с Юсуф ( а с ) йўқотиб қўйганида нима қилган эди.?
Ғамга ботди, қайғуланди ва эрта- ю кеч йиғлади. Бўҳронга тушди, бу ҳол Уни касал қилди ва кўзлари кўр бўлди.
Қачонки, маънавий қувватини кучлантирди, Аллоҳга том маънода таслимият кўрсатди, у вақтда Юсуф а с қайтарилди. Ғамга ботганида уйининг яқинидаги қудуқдаги Юсуфни хис қилмади, аммо қайғуларини ташлаб юборганида 10 кунлик йўл узоқликдаги Юсуфнинг ҳидини олди.
Бошимизга бир муаммо тушганида, биздан исталган иш таслим бўлишлик, ғамга ботишлик эса соғлиқли қарор олишимиз учун бир тўсиқдир. Бизни ғамлардан қутқазадиган рецепт кўз ёшларимиз билан ҳўл бўлган жойнамоз. Ишонаманки, энг шифоли дори бу.
Маънавий ҳузуримизни йўқолиши нинг илк сабаби намозларга бефарқлашимиздир.
Тибда маълумки,бомдоддан кейин ухлаган кишининг қарорсизлиги ва троид безининг қувватсизлиги кузатилган.
Пешин намозини қазо қилган инсонларда туйғу бузуқлиги ва ошқозон ичак фаолияти бузила бошлаган.
Аср намозини қазо қилувчиларда эса маънавий фикрлаш даражаси камая бошлаган.
Шом намози вақти эса хабис борлиқлар шайтон ва жиннинг иш кунини бошланиш соати яъни, уларнинг харакат частоталарининг ёйилиш вақтидир. Бу соат инсонлар ва уларнинг частоталарининг чатишиш соатидир.
Хуфтон намозининг вақти эса инсоннинг асаб тизими ва мия фаолиятининг мувозанатланадиган соатидир. Хуфтонни қазо қилганлар бу мувозанатдан махрум қола бошлайди. Таҳажжудда давомли бўлиш эса онгимиздаги ортиқча ,кераксиз тушунчалардан қутулишнинг ягона чорасидир.
Парапсихологиянинг бугунги кунда келган нуқтаси бу: гипофез ва гипотоламуснинг энг фаол бўлган вақти таҳажжуд соатидир.
Баъзан инсон зикр ва дуолар ўқишга тушганида эснай бошлайди. Нега? Чунки оят ва зикрларнинг частотаси унинг ички дунёси ўлчамлари билан алоқага кирганида нервлар орасида босим юзага келади ва инсон эснашга тушади, кўзидан ёш оқа бошлайди.
Зикрлар қаттиқ ва қайсар холдаги мия фаолиятини тартибга солмоқда дегани бу.
Энг кўп нима хақида гапираётган, ёзаётган, зикр қилаётган бўлсак, онгимиз у билан машғул ва ўз навбатида бу машғулиятга кўра частота ёя бошлайди. Биламизки вужудимизнинг 70% и сувдан иборат, бу частоталар хам вужудимиздаги сувга нақш каби чизгилар хосил қила бошлайди. Бизнинг фикрларимиз ва яшаш тарзимизнинг чиқиш нуқтаси бу нақшлардир. Мадомики, оғзимиздан чиққан сўзлар бу қадар аҳамиятли, нега хуфиёна, сассиз қалбдан зикрга берилмаймиз?.
Орифлардан, ориф кимдир,деб сўрашганида, дардини табассумга ўраб қўйгандир, деб жавоб беришган. Зикр ва таҳажжуд шифо бўлмаган хеч қанақа ғамни танимайман.
Ибн Қаййум: "Ал-жавоб ал-Кофий ", номли китобининг 64- сахифасида ёзади: "Инсон қалби тўпроққа ўхшайди ва албатта қурғоқчиликдан изтироб тортади. Бу қурғоқчиликнинг исми Аллоҳни унутмоқдир. Шундай экан, сабабини билдинг, Аллоҳга лойиқ қул бўл! Юрагингга сувни Аллоҳ зикридан қидир!"

Фотима АЛИ

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабрдаги савол-жавоблар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ва охират | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Бахт ‒ неъмат берган зотга шукр қилишда

Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар фикр юритиб кўрсак, Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳисобсиз. Улар камбағалда ҳам, бойда ҳам мавжуд. Қулоқ, кўз, ақл, оила, фарзандлар, соғлик, ҳаво, сув ва бундан бошқа кўп неъматлар. Булар Аллоҳ таолонинг неъматларидан баъзилари холос.
Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” (Наҳл сураси, 18-оят).
Ҳасан айтди: “Ким ўзида Аллоҳ таолонинг берган неъматлари фақат ейиш, ичиш ёки кийинишда деб ўйласа, илми оз ва азоби яқинлашган экан”.
Неъматни йўқотгандан сўнг ҳис қилиш ғафлатдандир. Шу нарса маълумки, неъматлар шукр билан бардавом бўлади, куфрона неъмат билан эса йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят).
Абу Ҳозим айтди: “Ҳар қайси неъмат Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодир!”
У яна шундай деган: “Агар Аллоҳ таоло сенга неъматларини кетма-кет бериб турган бўлса ва сен унга гуноҳ қилаётган бўлсанг, бундан эҳтиёт бўл!”
Гуноҳлар яхшилик ва неъматларни кетказади. Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар бир бало гуноҳ туфайли тушади ва фақат тавба билан кўтарилади”. Аллоҳ таоло айтди: “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шўро сураси, 30-оят).

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоздан кейинги зикрлар ва уларнинг ўрни | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
АЛЛОҲ УНУТГАНИ ЙЎҚ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳудан сўрадилар:
-Сен “Сахина Роббисини мағлуб қилишини айтди. Мутлоқ Ғолиб бўлмиш Аллоҳни мағлуб қилмоқчи бўлганларнинг ўзлари мағлуб бўлишади!”, деган гапни айтдингми?
-Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-Аллоҳ сенинг бу гапингни унутгани йўқ!

Воқеа аслида бундай бўлган: Ибн Зибаъро исмли мушрик Ҳандақ ғазотида мусулмонларни ҳажв қилди. Мушриклар қўшинини мақтади. Унга Ҳассон ибн Собит ва Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳумолар ўз шеърлари билан жавоб қайтаришди. Ана шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳуга “Аллоҳ сенинг бу гапингни унутгани йўқ!”, дедилар.
Юқоридаги Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳунинг байтининг маъноси бундай: “Сахина Қурайшнинг яна бир номи. Қурайш Роббисига қарши куфр ва саркашлик билан курашди. У Аллоҳга, Расулига ва мўъминларга қарши курашди. Аллоҳ ва Расулини мағлуб қилмоқчи бўлганлар албатта ўзлари мағлуб бўлишади!”.
Бу диннинг чегаралари кўп. Биздан ҳар-биримиз динимизни сақлаш учун қайси чегарада турганимизни аниқлаб олишимиз лозим. Уни қонимиз ва гўштимиз билан ҳимоя қилишимиз лозим. Бу бизни жаннатга олиб борадиган йўлимиздир.
Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳу шеър ёзиш ва айтишга иқтидорли эди. у ўзининг қофиялари билан бу динни ҳимоя қилди. Чунки жанг, шеър жанги эди. Қурайшнинг шоири ибн Зибаъро исмли мушрик мусулмонлар ва уларнинг даъватини масхара қилди. Каъб розиёллоҳу анҳу унга раддия берди. У шунақа байтни айтдики, унинг байти ер ва самолар Роббисига маъқул келди.
Битта шеър билан Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳу Аллоҳ розилигини топди.
Биз ҳам амалимизни кичик ҳисобламасдан амал қилаверишимиз керак. Ўз чегарамизни ҳимоя қилишимиз лозим. Ислом бизнинг томонимиздан мусибатга учрамасин. Иншааллоҳ нажотимиз ана шунда бўлади!
Азиз синглим! “Мен уй хизматкори бўлсам, исломга нима хизмат қила олар эдим?!”, деманг. Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Ислом қаҳрамонлари сиз каби мураббия, мухлиса, онг соҳибаси бўлмиш оналаримиздан туғилган.
Азиз дўстим! “Мен мактабда муаллим бўлсам, исломга қанақа хизмат тақдим қилишим мумкин?!”, деманг. Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Эртанги ислом лашкари сизнинг қўлингиздаги ёш авлод эмасми?!
Биз динга берган қайси ёрдамимиз туфайли жаннатга киришимизни билмаймиз. Эҳтимол динни ҳимоя қилиб ёзган икки байт шеъримиз туфайли кирармиз жаннатга. Ёки биргина инсоннинг ҳаётини ўзгартириб юборган ижтимоий тармоқдаги мақоламиз сабабли Аллоҳ бизни кечирар ва жаннатига киритар эҳтимол. Эҳтимол эсанкираб қолган кишига кўрсатган йўлимиз туфайли кирармиз жаннатга. Балки фақирнинг қўлига қўйган озгина садақамиз Аллоҳга мақбул бўлар. Аллоҳнинг рози қилиш бизга жуда яқин туради. Инсоннинг хаёлига келмаган кичкина бир иши Аллоҳга ёқиб мағфират қилиши мумкин уни!
Ривоят қилинишича, луғат имомларидан бўлган имом Сибвайҳ вафот қилганидан сўнг шогирдларидан бири уни тушида кўриб сўради:
-Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, устоз?
Сибвайҳ роҳимаҳуллоҳ деди:
-Аллоҳ мени “Аллоҳ” лафзи аламдир( атоқли отдир) таърифга ҳожати йўқдир!”, деган гапим учун мағфират қилди!

Луғат олимларидан Халил ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳни биров тушида кўриб сўради:
-Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?
Халил деди:
-Аллоҳ мени бир кампирга Фотиҳа сурасини ўргатганим учун мағфират қилди!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

1. Дин нима?

👉 @diyonatli
ДИН НИМА?

Дин – “итоaт, пaрҳез, эътиқод, ҳисоб, жaзо, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш” мaънолaрини билдирaди. Дин илоҳий йўриқдир, Аллоҳ тaоло буюргaн ҳукмлaр, ибодaтлaр вa aқидa мaжмуидир. Дин aқлли инсонлaрни моҳиятaн хaйрли вa эзгу нaрсaлaргa еткaзaди. Бaрчa пайғамбарлaр (aлaйҳимуссaлом) дaъвaт этишгaн дин aсосдa бирдир. Улaр инсонлaрни олaмни ягонa Аллоҳ тaоло ярaтгaнигa иқрор бўлишгa вa фaқaт Унгa ибодaт қилишгa дaъвaт этишгaн. Улaр еткaзгaн ҳукмлaрдaгинa фaрқ бордир, aсосий дaъвaтлaридa эсa фaрқ йўқ.
Дунёдa дини, ишончи бўлмaгaн бирор миллaт (хaлқ) йўқ. чунки бирор миллaт динсиз яшaй олмaйди. Ейиш, ичиш, ухлaш кaби дин ҳaм бир эҳтиёждир. Бироқ ҳaр қaндaй дин, эътиқод ҳaм тўғри бўлaвермaйди. Энг тўғри, ҳaқ дин – Аллоҳнинг хушнуд бўлгaн, тaнлaгaн дини Ислом динидир. У бутун инсониятгa юборилгaн, Аллоҳнинг элчилaри томонидaн ўргaтилгaн умумий бир диндир, бaрчa пайғамбарлaрнинг динидир.

"Ислом дини" китобидан олинди.

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

👉 @diyonatli