Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ИНСОН ЎЗИ МУНОСИБ БЎЛГАНИНИ ОЛАДИ

Кўпчилик, хусусан, мен ҳам халқ ва элнинг бошидаги мусибатлар учун бошқаларни айбдор билар эдим. Мусибат деганда нимани назарда тутяпман?
Мусибат ватандошларимиз учун, энг аввало, қашшоқлик деган сўз билан маънодош келади. Зотан, инсон моддий жиҳатдан қийналса, оғир деб биламиз. Ҳолбуки, асл маънода қашшоқлик асл мусибат эмас. Мусибат диндан жудо, динсизликка мубтало бўлмоқдир.
Таълим тизимининг абгор аҳволда эканлиги, халқ маънавиятининг мутацияга учраши, илмнинг кўтарилгани, зулмнинг авж олгани, қаллоблик ва алдовнинг кўпайгани, орсизлик ва ҳадсизликнинг туғёни, ҳирс ва очкўзлик кучайгани, қўрқув илдиз отиб, чинакам саратонга айлангани, номуссизлик, иффатсизлик, ахлоқсизлик асл мусибатнинг шохчаларидир. Бу балолар олдида қашшоқлик улкан бойлик ўлароқ намоён бўлади.
Мезонлари ишдан чиққан онгимиз учун ЎЗГАЛАР бу ҳолнинг мутлақ айбдоридир. Аслида, мутлақ айбдор бу ўзимиз бўламиз. Жаҳолат бу неъматлардан бизни айирган. Жаҳолат бизни камбағаллаштиради.
Аллоҳ таоло неъматларга шукур қилсанг, уни зиёда қиламан деди. Шукур йўқ бизда.
Катта-катта муаммоларни тилга олиб, оламшумул ғояларни илгари суришдан аввал мулоҳаза қилмоқ керак:

1. Қалбимизда ихлос борми?
2. Роббимизга нисбатан қўрқув қолдими қалбда?
3. Ўзимизнинг гуноҳларимиз учун тавба қилмоқдамизми?
4. Ибодатларни аввалги ўринга қўйдикми?
5. Аллоҳнинг раҳматига умид, ғазабидан хафв этмоқдамизми?
6. Ҳалоллик олий қоидамизми?
7. Фосиқлар суҳбатидан қочдикми?
8. Олимлар даврасига интилдикми?
9. Зулм қилсак, унинг учун мазлумларимиздан афв тилай олдикми?
10. Кечалари уйғониб, Роббимизга сўнгги бор қачон йиғлаб илтижолар этдик?
11. Саҳарларда зикримиз қаерда?
12. Нафсимиз қаршисида мужодала қилмоқдамизми?
13. Ишларимизнинг фойда ва зарари, сўзларимизнинг фитна ва ҳикмати ҳақида ўйладикми?
14. Одамлар кўзига яхши кўринмоқ истаймизми? Аллоҳнинг наздида яхши бўлмоқними?
15. Мукофотни Роббимиздан кутдикми ё инсонлардан?
16. Бошимизга келгани учун инсонларни айбладикми ё уни Роббимиз қадари деб билдикми?
17. Роббимизнинг амрларига итоат этдикми ёки нафсимизнинг?
18. Ризқ топмоқ ташвиши олийми ёки Аллоҳга маҳбуб бўлмоқ?
19. Дуолар қиляпмизми? Дуолар қиляпмизми? Дуолар қиляпмизми? Дуоларимиз бардавомми?

Ким бу саволларга «Ҳа!» деб жавоб бера олади? Аминманки, бундай мардлар топилмайди.
Бошимизга келган ҳар мусибат ўзимизнинг амалларимиз дарахти бу дунёдаёқ тугган мевалардир. Бугун қўйилган қадам эрта учун ерга экилган илдиз ҳисобланади.
Оламлар Роббиси раҳм этсин: бизни афв қилсин. Жоҳил бўлдик ва неъматларни йўқотдик.
Аммо умид кесилмас, нафас олар эканмиз, бизга ёзилган нафаслар тугамаган экан, ўнгланмоқ ва ўнгламоқ имкони бор.

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁШЛАРНИНГ ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК | АБДУЛ ҲАМИД ДОМЛА

👉 @diyonatli
Audio
Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зиммасида? | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китобидан

👉 @diyonatli
ҲАЁТИЙ ҲИКОЯ

Тасодифий иш бўлмайди.

2010-йили икки норма ер участкамизни сотдик ва у пулга синглимни тўйини ўтказдик, қолган 10 000$ доллорини дадам шахарга иш билан бориб барсетка бн бирга йўқотиб қўйдилар.
Қаерда қолдирганларини эслолмадилар борган жойларидан топилмади, тақдирга тан бердик.

Орадан 10 йил ўтди, дадам хар галгидай шахарга иш бн бориб ошхонада тушлик қилиб ёнларидаги нотаниш кишилар билан сухбатлашиб йўқолган буюмлар хақида гап очилиб, пулимиз топилиб қолибди.

Пулимизни топган киши савдогар экан, улар икки йил эълон бериб суриштириб бизни тополмагач пулни биз билан шерикликка ишлатиб бизга ажратган фойдани хам савдога қўшиб 10 000$ ни ақлимиз бовар қилмас даражада кўпайтириб қўйибди.
Савдогар ака дадамни ўзи бн бирга уйига обориб пулларни қўлига тутқазган экан дадамни мазаси қочиб ўзини ташлаб юборибди.

Менга қўнғироқ қилишди шахарга бордим, хавотир бўлиб дадамдан хол сўраганимда дадам фақат кўз ёш тўкди гапиролмади, холатни кейин тушуниб мен хам хурсанд бўлганимдан кўз ёшимни тиёлмадим сабаби бу пуллар оиламизга сув ва хаводек зарур эди.

Дадам 10 000 пулни олиб зўрлашларига қарамай минатдорчилик билдириб қолганини олмади, у ака хам қаттиқ туриб олиб хеч бўлмаса манабу мошинани оласизлар деб бизни жентра мошинасига ўтқизиб мошинани хам бизни хам уйимизга ташлаб кетди.

Эртакка ўхшайди а, лекин эртак эмас дадам ўқитувчи агар пулимизни қайтарган савдогар ака бизга қаттиқ тайинлаб, бирор жойда номимни айтиб дуо қилсанглар ҳам хафа бўламан демаганда дадам у кишини телевидениягача олиб чиқарди.
Савдогар ака нима учун исмини тилга олишимизни хохламади тушуна олмадик деб сўзини якунлади Сухбатдошим.

Албатта у савдогар киши холислик қилиб мукофотини Аллохдан олишни ният қилгани кундай равшан.
Барча чин маънодаги холис мўъминларни Роббимни ўзи мукофотласин.

АЛИЙ САФАРОВ
САҲИФАСИДАН

👉 @diyonatli
Audio
Маҳси ва тахтакачга қандай масҳ тортилади? | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
- Отажон!
- Лаббай!
- Месси афсонами ёки Роналдоми?
- Аллохнинг изни ила Қуръони Каримнинг барчасини бир раъкатда ўқиган Усмон ибн Аффон афсонадир, болам!

Бир ойда бир марта хам Қуръон ўқий олмаган биз хам "афсона"миз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1998-yil, Oila, taloq masalalarida ma'ruzalari | Abdul Hamid domla
1-qism

👉 @diyonatli
Усмон розиоллоҳу анҳу дедилар:

"Қалбларимиз пок бўлганда эди, Робингизни каломига тўймаган бўлардингиз."

Абдуллоҳ Ибн Масъуд дедилар:

"Ким қуръонни яхши кўрса, у Аллоҳ ва унинг Расулуни яхши кўрибди."

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳли дунёларнинг сифати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ шогирдлари билан дарс қилиб ўтирган эдилар. Бир нодон келиб, Аҳмад ибн Ҳанбални сўкиб, куракда турмайдиган сўзларни айтиб ҳақорат қилди.

Шунда шогирдлари: «Эй Абу Абдуллоҳ, бу тентакка жавоб қайтаринг, шунча гапирса ҳам индамай ўтираверасизми?» дейишди.

Имом Аҳмад шундай дедилар: «Йўқ. Унга жавоб қайтармайман. Бундай қилсам, Қуръондаги ушбу оят қаерда қолади: «Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлсин!» деб жавоб қиладиганлардир» («Фурқон» сураси, 63-оят).

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мазҳабимизда "омин"ни жаҳрий айтиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Аёл киши шайтонсифат одамларнинг гапига қулоқ солса, эрига итоатсиз бўлиб, ўзини эрдек тутса, қайсарлик қилса, тортишганда ўзини баланд олса, эрнинг устидан ҳукмронликни қўлга киритишга уринса, эрни менсимаса, оила ҳаёти дўзахга айланади. Эй аёл, эринг модомики сени гуноҳга буюрмаса, унга бўйинсун. Бу сенга вожибдир.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"

👉 @diyonatli
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб, ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:
— Уйнинг нархи қанча?
— Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб, пулни санаб олди.
— Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганизда уйнинг нархини тушириб берардим.
— Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда ҳам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.
Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб сўради:
— Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?
— Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман!

Оналаримиз бахтимизга ҳамиша соғ ва омон бўлсинлар!

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1998-yil, Ustoz Abdulhamid domla |
Oila, taloq masalalarida ma'ruzalari

2-qism

👉 @diyonatli
УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!

🔶Биринчи синов: Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

🔶Иккинчи синов: Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

🔶Учинчи синов: Ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлсада, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди...

👉 @diyonatli
Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми?

Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим.

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.

Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.

1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:

- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.

1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;

5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга

ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.

- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.

Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.

Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

👉 @diyonatli
ҲАР БИР БУЮК ОРТИДА “АЁЛ” БОР ЭМИШ

Абу Саъидхўжанинг ўғли муфтий Абу Тоҳирхўжа ўзиниг машҳур «Самария» номли асарида шундай дейди:
«Нақлда борким, ҳазрат Абу Мансурнинг хотини дағал ва бадфеъл хотин эди. Бир кун шайх танурга ўт қўяётган эди, хотини жаҳл қилиб шайхнинг муборак орқасига беш бор тепди. Шайх умрининг охирида «ўша беш тепки билан [мени ва Хақ таоло орасидаги етти пардадан] беш парда[си] ўртадан кўтарилди ва ўттиз икки йил рўза тутиб, кечалари тик туришни бажо келтирдим, токи қолган икки ҳижоб [ҳам] ўртадан кўтарилсин деб. Қани энди [ўшанда] яна икки тепки ҳам тепганда, бунчалик машакқат чекмаган бўлур эдим», деди».
Айтмоқчиларки, имом Абу Мансур Мотуридий дунёни асрлар оша лол қолдирган ақлу илм, валоят соҳиби бўлишига қарамай, хотини у кишини менсимас, ҳатто у кишини аёлга кўмак учун тандирга ўт ёқиб бериб турганида тепишга ҳам журъат қилар экан. Бу аёлнинг бундай бетарбия, бадхулқ бўлгани «Салоти Масъудий» китобида ва бошқа катта аҳли илмларнинг нақлларида ҳам мавжуд. Хуллас, ҳазрат имом Аллоҳ таолога яқинлашишига, улуғ даражаларга эришишида ўша хотиннинг озорларига чидаши сабаб эканини айтган эканлар.

Мен ҳар бир буюк инсон ортида бир аёл бор, деса бошқача тушунарканман, қаранг, мана бунақаси ҳам бўларкан. Аёлларимиз омон бўлишсин, нима қилиб бўлса ҳам, умматга катта хизмат қилишар экан, буюкларни етиштириб беришар экан. :))

Ҳасан ал-МУҚРИЙ

👉 @diyonatli
Мусо алайҳиссалом маҳр учун қайноталарига саккиз йил ишлаб берганлар. Бу қиссани Аллоҳ таоло Қуръони Каримда келтирган. Исломда аёлларнинг қадри қай даражада эканлигини биргина шу оятдан ҳам билиб олсак бўлади. Бу қиссанинг келтирилишида кўплаб ҳикматлар бор...

Оқила АБДУЛАЗИМ

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ уларни дунёга қул қилиб қўяди | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Audio
Жароҳат устидан масҳ тортиш баёни | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚ!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб насиҳат қилдилар. Насиҳатлари ичида "мазлумнинг дуосидан қўрқ. Унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ", деган гап ҳам бор эди.
Яҳё Бармакий халифа Ҳорун ар-Рашиднинг вазири эди. Халифа унга жуда катта имтиёзлар берган эди. У Аббосийлар давлатидаги катта-кичик ҳамма ишга аралашар эди. Бармакийлар ҳаддидан ошишди. Арабларда: "Подшоҳлик самарасизликдир!, деган мақол бор. Султонларнинг ғазабига учраш қиёмат олдидаги қиёматдир. Халифа Ҳорун ар-Рашид уларни жазолади. Қатл қилганини қатл қилди, қамаганини қамади.
Яҳё Бармакий ва унинг ўғли Фазл аввалда қамалганлардан эди. Кейинроқ Ҳорун ар-Рашид Фазлни қатл қилдирди. Қамоқда эканлигида Фазл отаси Яҳё Бармакийга: "Шунча амри-маъруф, наҳйи-мункарлар ва неъматлардан сўнг шу ҳолга тушиб қолдикми ота?!", деди. Яҳё Бармакий деди:
"Бу мазлумлар дуосидир. У дуо кечалари юрган. Биз ундан ғафлатда бўлганмиз. Аллоҳ эса ғофил эмас!".

Ибн Абид Дунё ўзининг "Дуоси ижобат бўлганлар" номли китобида айтади:
"Буср ибн Саъид роҳимаҳуллоҳ Маймуна бинт Ҳорис онамизнинг хоналарида тарбия топди. У обид, зоҳид, тақводор ва парҳезкор эди. Бир киши халифа Валид ибн Абдулмалик ҳузурида уни ёмонлаб "Буср одамларни сизга ва салтанатингизга қарши даъват қилаяпти, одамларни сизга қарши қайраяпти", деди. Валид Бусрни олиб келиш учун одам юборди. Ҳалиги чақимчи ҳам унинг ҳузурида эди. Буср оёқ-қўли титраган ҳолатда келди. Чунки у Валиднинг ғазаби ёмонлигини билар эди. Буср халифанинг ҳузурига киргач, халифа унга ҳалиги чақимчининг гапини айтди. Буср ибн Саъид роҳимаҳуллоҳ қасам ичиб бундай қилмаганини айтди. Шунда Валид ҳалиги чақимчини гапиришга ундади. Чақимчи қасам ичиб Бусрдан халифага қарши гапирган гапларини эшитганини айтди.
Буср ибн Саъид бошини қуйи туширди. Сўнгра бошини кўтарди, қўлларини осмонга кўтариб дуо қилди:
"Аллоҳим! Кўриб турибсан, у мен айтмаган гапни айтди деб гувоҳлик бермоқда. Аллоҳим! Агар мен ростгўй бўлсам у ёлғон гапиргани учун унда қудратингни кўрсат!".
Буср дуосини тугатиши билан ҳалиги чақимчи ерга йиқилди. Типирчилаб-типирчилаб жони чиқди.

Мазлумлар дуосидан қўрқишимиз керак. Уларнинг дуоси хато кетмайдиган ўқдир. Зулм қилинган мазлумни заиф демаслигимиз керак. Заиф мурожаат қиладиган Аллоҳ қудратлидир.
Уламолардан бири айтган эди:
"Аллоҳ таоло ҳатто мазлум бўлган кофирнинг золим мусулмоннинг зарарига қилган дуосини қабул қилади. Мусулмонни ёмон кўриб, кофирни яхши кўргани учун эмас, адолатни яхши кўриб, зулмни ёмон кўргани учун!".

АбдулҚодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli