Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Такфир ҳақида | Абдул Ҳамид домла
Мусулмонлар орасида бугун долзарб муаммолардан бири такфирдир. Унинг маъносини билмаган кўпчилик гуноҳга ботиб қоляпти. Ҳолбуки, такфир иймон билан боғлиқ масала. Устозимиз Абдул Ҳамид домла "Келовчи" жоме масжидида шу ҳақда маъруза қилиб бердилар.
👉 @diyonatli

Абу Зар мендан пухтароқ экан
Бир куни Абу Дардо розияллоҳу анҳу бозорга кўйлак харид қилиш учун чиқди. Йўлда у кишига Абу Зар розияллоҳу анҳу йўлиқди.
- Қаёққа кетаяпсиз, эй Абу Дардо? - деди.
- Кўйлак олмоқчиман.
- Неча пулга?
- Ўн дирҳамга.
Абу Зар бошини чангаллаб деди: Огоҳ бўлинглар! Абу Дардо исроф қиладиган бўлибди.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу воқеани айтар экан, шундай дейди:
«Бу гапни эшитиб уялганимдан яширинадиган ер изладим. Аксига олиб ундай ер ҳам йўқ эди!».
«Ундай қилманг, эй Абу Зар. Мана пул ёнимда турибди, ўзингиз олиб беринг» - дедим.
Олиб берганимни киясизми? - деди Абу Зар.
«Албатта!» - дедим.
Шунда у бозорга мен билан келди ва менга тўрт дирҳамга бир кўйлак олиб берди.
Уйга қайтдим. Ярим йўлга етганимда аврати ярим очиқ турган одамни учратдим.
Унга: «Аллоҳдан қўрқ, авратингни беркит!» - дедим.
«Аллоҳга қасамки, авратимни ёпадиган нарсам йўқ!» - деди.
Устимдаги кийимни ечиб унга бердимда, қайта бозорга кетдим. У ердан яна тўрт дирҳамга бошқа кўйлак харид қилиб, кийиб олдим.
Кейин яна қайтиб уйга жўнадим. Энди эса йўлимда бир чўри, оёғи остида синиб чил-чил бўлган идиш ётар, ўзи эса йиғларди.
«Нега йиғлаяпсан?» - дедим.
«Идишим синиб кетди!» - деди.
У билан бозорга қайтдим ва бир дирҳамга идиш тўла сарёғ сотиб олиб бердим.
Чўри деди: «Эй шайх, модомики бунча яхшилик қилдингиз, энди эгаларим олдига ҳам бирга юринг. Чунки, кечикиб кетдим, уришларидан хавотирдаман!»
У билан бирга хўжайинларининг уйига бордим.
Уй эгаси пешвоз чиқиб: «Буюринг, эй Абу Дардо. Нима юмушингиз бор?» - деди.
«Хизматчингиз кечикиб кетибди. Сизларга ёлғиз келса уришларингиздан қўрқди. Тегинмаслингиз учун бирга келишимни илтимос қилди» - дедим.
Уй эгаси Абу Дардони кўриб хурсанд бўлганидан: «Сиз бирга келганингиз учун Аллоҳ йўлида уни озод қилдим, бунга сизни гувоҳ қиламан» - деди!
Шунда ўзимга ўзим дедим: «Тўрт дирҳамга мени ва бир мискинни кийдирган, бир чўрини озод бўлишига сабаб бўлган Абу Зар мендан пухтароқ экан!»
Мухтасари тарихи Димашқ 26/20

ЎПҚОН
Ёшлигимда деҳқончилик билан шуғулланганмиз. Отам қовун-тарвузларни суғорар эдилар. Деҳқончиликнинг асосий тизимларидан бири, бу миробчиликдир. Шунинг учун, отам суғориш ишини шахсан ўзлари бажарар эдилар. Ўқариқдан «бешлик, бешлик» қилиб сув тақсимланар эди. Қирлик жой бўлгани учун, сувни жилдиллатиб озгинадан берилар эди. Суғоришни бошлаганингиздан сўнг баъзан ҳар бир ариқни «етаклаб» оёқлатишингиз лозим бўлар эди. Бўлмаса, йўлда сув йўқолиб, оёқламас эди. Чунки, ўпқон чиқиб, сувни уриб кетар эди.
У ўпқонни яхшилаб ёпилгандан сўнг, сув оқимда давом этар эди. Бутун полизга тенг сув тақсимлаш ишида ўпқонлар жуда зарарли нарса ҳисобланади. Биргина ўпқон беркитилмас экан, экиннинг сув етиб бормаган қисми қуришга маҳкум бўлади.
Баъзи «қуриган» жойларни кўрсам, ўша ўпқонлар эсимга тушаверади негадир...
Усмон КЎКЧАЛИК

Абдул Ҳамид домла | Иймон иқрор ва тасдиқдир
Пискент тумани "Кўл ота" жомеъ масжидида хуфтон намозидан олдин қилинган маъруза.
👉 @diyonatli
Пискент тумани "Кўл ота" жомеъ масжидида хуфтон намозидан олдин қилинган маъруза.
👉 @diyonatli
Тамаки чекиш
20 ёшда кўнгилхушлик;
30 ёшда одат;
40 ёшда атеросклероз;
50 ёшда жисмнинг емирилиши;
60 ёшда ўлим!
Қиёмат кунида оғир ҳисоб-китобдир.
Никотин – ўлим сабабчисидир.
Калимуллоҳ МАСЪУД
👉 @diyonatli
20 ёшда кўнгилхушлик;
30 ёшда одат;
40 ёшда атеросклероз;
50 ёшда жисмнинг емирилиши;
60 ёшда ўлим!
Қиёмат кунида оғир ҳисоб-китобдир.
Никотин – ўлим сабабчисидир.
Калимуллоҳ МАСЪУД
👉 @diyonatli
Кимнинг одоби бўлмаса, унинг илми йўқдир. Кимнинг сабри йўқ бўлса, унинг дини йўқдир. Кимнинг тақвоси бўлмаса, унда Аллоҳга яқинлик йўқдир.
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ
👉 @diyonatli
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ
👉 @diyonatli
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳим ожизликдан, дангасаликдан, қалб қасоватидан, ғафлатдан, фақирликдан, хорликдан, мискинликдан, фисқдан, ҳаққа зид чиқишдан, мунофиқликдан, сумъа (хўжа эшитсин хўжа кўрсиндан)дан, карлик, соқовликдан, мажнунлик, пес, мохов ва оғир дардлардан панох сўрайман” дер эдилар".

ВАФО
У қамоққа олинди. Суйган қизига совчи қўйиб улгирган эди, холос. Аёл уни кутди. Ўрталарида совчиликдан бошқа ҳеч нарса ўтмаган. Фаластинлик асир Ҳодий Ҳамширий 16 йиллик қамоқ муддатини ўтаб, озодликка чиқди. Аёл уни интизорлик билан кутди. Совчилик пайтида у 17 ёшда эди. Бу орада у ишлаб, ойлигини ўзи қурмоқчи бўлган оила учун сарфлашга аҳд қилди. Маошини тўплаб, аввал ер сотиб олди. Кейин шу ерга шинам бир уйни қуриб битказди. Бугун у ўзи кутган бахтга эришди. 16 йил деганда совчилик муддати тугаб, тўй қилишди.
Ҳимоячинг агар вафодор аёл бўлса, у сени ҳар қандай душману машаққатдан асрай олади ва сенга ҳаёт бахш этади. У агар ёнингда тура билса, ҳаётнинг ҳар қандай зарбаларидан енгилмас қўшин бўлиб ҳимоя қилади.
(Алий Қарадоғий саҳифасидан ўзлаштирилди.)

Чапдаги киши Даниялик назарий физика даҳоларидан бири Нильс Бор. Физика бўйича 1922 йилда Нобель мукофоти совриндори. Лавҳ олдида турган киши унинг ўғли Оге Бор. У ҳам физика бўйича 1975 йилда Нобель мукофотини олган.
Уларга тақлид қилишга уринаётган болакай унинг набираси Томас Бор. У бугунги кунда Дания техника университети профессоридир. Илм ва унга бўлган муҳаббат тўхтамасдан кўчиб юрибди. У бобо, ўғил ва набиранинг ўртасини ажратмаяпди!
Сиз босган изни фарзандингиз босаяпдими? Ўзингиз етган жойга фарзандингиз етадими? Бунга кўзингиз етадими?
Афсус! Бизда ундай эмас....
Айман Ёғий
👉 @diyonatli
Уларга тақлид қилишга уринаётган болакай унинг набираси Томас Бор. У бугунги кунда Дания техника университети профессоридир. Илм ва унга бўлган муҳаббат тўхтамасдан кўчиб юрибди. У бобо, ўғил ва набиранинг ўртасини ажратмаяпди!
Сиз босган изни фарзандингиз босаяпдими? Ўзингиз етган жойга фарзандингиз етадими? Бунга кўзингиз етадими?
Афсус! Бизда ундай эмас....
Айман Ёғий
👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
«ФАРЗАНД ОТА-ОНА УЧУН ОМОНАТДИР»
(Турли оқимлар таъсирига тушиб йўлдан адашганлар қисмати)
Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АЛБАТТА АЙТИШИМ КЕРАК
Ҳажжож ибн Илот ас-Саҳмий розиёллоҳу анҳу Хайбар ғазотидан бир неча кун олдин иймон келтирди. Бу ғазотда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга, у зотнинг ёнларида туриб жанг қилди.
Жанг мусулмонларнинг ғалабаси билан тугади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўлжаларни тақсимладилар. Сафийя бинт Ҳуяйй онамиз мусулмон бўлгач, у кишига Набий алайҳис салом уйландилар.
Ҳажжож Набий алайҳис саломга деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Маккада савдогарлар ҳузурида анчагина молим бор. Агар улар менинг мусулмон бўлганимни билишса молимни беришмайди деб қўрқаман. Менга рухсат берсангиз, шояд молимни қўлга киритсам!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Рухсат!", дедилар.
Ҳажжож сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Қурайшга ҳийла қилишим лозим бўладида?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Рухсат, қилавер, дедилар.
Ҳажжож Мадинадан чиқиб Маккага, қурайшнинг олдига келди. Қурайш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳайбарга юриш қилаётганларини билар эди. Улар Ҳажжожни кўриб қолиб ундан сўрашди:
- Муҳаммаднинг Хайбардаги иши нима бўлди?
Ҳажжож деди:
- У жуда ҳам қаттиқ мағлуб бўлди. Асҳоблари ўлдирилди. Ўзини асир олишди. Яҳудийлар: "Уни ўлдирмаймиз, уни қурайшга топширамиз. Ўлдирилган жигарпоралари учун қасос олишади", дейишди. Мен сизнинг олдингизга молларимни олгани келдим. Хайбардаги ўлжалар сотилиб бўлмасидан уларни сотиб олишга улгуришим керак.
Қурайш бу хабарни эшитиб жуда ҳам хурсанд бўлди. Бир куннинг ўзида Ҳажжожнинг барча молини жамлаб беришди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббос ҳали исломга кирмаган эди. У Ҳажжожнинг олдига келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан хавотирланиб сўради:
- Эй Ҳажжож! Жияним ҳақида қанақа хабар келтирдинг?
Ҳажжож унга тўғрисини айтди:
- Эй Аббос! Аллоҳга қасамки, менда сени хурсанд қиладиган хабар бор. Аллоҳ биродарингни ўғлига Хайбарни фатҳ қилиб берди. Катта ўлжа қўлга киритилди. Уларнинг бошлиғи Ҳуяй ибн Ахтабнинг қизига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уйландилар. Мен исломга кирганман. Молимни олиш учун қурайшдан мусулмонлигимни яширдим. Буни уч кунгача яшириб тур. Агар уларга айтиб қўйсанг улар менга етиб олишади. Уч кун ўтганидан кейин айтавер!
Уч кундан кейин Аббос қурайшга бор воқеани айтиб берди. Қурайш Ҳажжож алдаганини билди.
Тўғри йўл билан олинмаган нарса урушда ҳийла билан олинади. Мўъмин зийрак ва ақлли бўлади. Уруш ҳийладан иборат. Мусулмонларнинг фойдасигами ёки биргина мусулмоннинг фойдасигами душманга ёлғон гапирса бўлади. Бу фақатгина душманларга нисбатан ва ҳақни қўлга киритиш учун айтилган ҳукмдир.
Аммо бир мусулмон бошқа бир мусулмон бўлмаган давлатга бориб қолса ва ўша давлат бунга омонлик берган бўлса уларнинг мулкини ўғирлашга, уларнинг ҳаққини ейишга ҳақсиздир. Бу ҳолатда кофирнинг мулкини ўғирлаш худди мусулмоннинг мулкини ўғирлаш билан тенгдир.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳматларига қаранг! Ҳажжожга молини қайтариб олиши учун пайғамбарга нисбатан айтиб бўлмайдиган гапни айтишга рухсат бераяптилар. Бунда катта дарс бор. Мусулмонлар ўзаро бир-бирларига ёрдам беришлари лозимдир. Душмандан ҳақни олиш бўладими, ёки ўзаро бир-бирларидан олиш бўладими, бунинг фарқи йўқ.
Сийрат илми тасаллий учун айтиладиган қуруқ тарих эмас. У ҳаёт ҳақидаги, ақида борасидаги дарсдир. Барча асрларда мусулмонлар ўз ҳаётларини шунга асосан қурганлар!
Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

Шайтон қараганда сени Аллоҳнинг тоатида давомли кўрса, у ҳам узлуксиз талабингда бўлади. Агар яна давомли эканингни кўрса чарчаб, ташлаб кетади. Аммо гоҳида ундай, гоҳида бундай бўлсанг, у умидвор бўлиб қолади.
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ
👉 @diyonatli
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ
👉 @diyonatli
«Шу коинотнинг соҳиби ва уни идора этгувчи Зот албатта, ҳар ишни билиб қилади ва ҳикмат билан идора этади.
Ва ҳар тарафни кўриб тадвир қилади, ҳар нарсани билиб, кўриб тарбия қилади. Ҳар нарсада кўринган ҳикматларни, ғояларни, фойдаларни ирода қилиб айлантиради. (Тасодифан эмас.)
Модомики, қилган билади.
Билган гапиради.
Модомики, гапирар экан, албатта, шуурли ва фикрлайдиган ва гапиришини билганлар билан гаплашади.
Модомики, фикрлайдиганлар билан гаплашар экан, албатта, шуур эгаларининг ичида энг жамъиятли ва шуури умумий бўлган ИНСОН нави билан гаплашади.
Модомики, инсон нави билан гаплашар экан, албатта, инсонлар ичида хитоб қилишга арзирли ва мукаммал инсонлар билан гаплашади.
Модомики, энг мукаммал... Ва истеъдоди энг юксак... ва ахлоқи олий ва башариятни эргаштирувчи бўлганлар билан гаплашар экан, албатта, дўст ва душманнинг тасдиғи ила, энг юксак истеъдодда... Ва энг олий ахлоқда... ва инсониятнинг бешдан бири унга иқтидо қилган... ва ер юзининг ярми Унинг маънавий ҳукми остига кирган, истиқбол У келтирган нурнинг зиёси ила бир минг тўрт юз йил нурланган ва башариятнинг нуроний қисми ва аҳли иймони, давомли равишда кунда беш марта у билан таждиди байъат этиб, Унга раҳмат ва саодат дуолари қилиб, Уни мадҳ ва Унга муҳаббат кўрсатадиган МУҲАММАД алайҳис солату вассалом ила гаплашажак ва гаплашган... Расул қилажак ва қилган... Бошқа инсонларга раҳбар қилажак ва қилгандир!»