Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Абдул Ҳамид домла
Пискент тумани " Саид ота" жомеъ масжидида хуфтон намозидан олдин қилинган маъруза.
“Абдурраҳмон ибн Қосим айтади: “Эрталаб тонг қоронғисида Моликнинг олдига келиб, у кишидан иккита, учта, тўртта масалани сўрардим. Шунда кўнглим ҳотиржам бўлганини сезардим. Ҳар куни тонгда шу зайлда олдиларига келардим. Бир куни у кишининг остонасига бошимни қўйиб, ухлаб қолибман. Имом Молик масжидга чиқиб кетибдилар, сезмай қолибман. Имом Моликнинг қора танли чўриси оёқлари билан ниқтаб, мени уйғотди ва имом Моликнинг олдига кўп қатнайверганимдан унинг қули бўлса керак, деб ўйлаб: “Хўжайининг аллақачон чиқиб кетди. У кишининг ёши қирқ тўққизга етган бўлса ҳам, сендек ғафлатда қолмайди. У кўпинча бомдодни хуфтоннинг таҳорати билан ўқийди”, деди”.

📖"Саҳифалар" китобидан

👉 @diyonatli
Audio
Таяммум қандай қилинади? | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан

Таяммум нима? У нима учун қилинади? Таяммумнинг ҳикмати нима? Таяммумнинг қандай шартлари бор? Қай ўринларда таямуммга изн берилган? Устозимиз Абдул Ҳамид домланинг ушбу маърузаларида шу каби муҳим масалалар қамраб олинган. Тинглашни тавсия қиламиз.

👉 @diyonatli
Пискент тумани бош имом хатиби устоз Абдул Ҳамид домла бугун, тумандаги янги қурилаётган "Келовчи" жомеъ масжидига бориб қурилиш ишларини назорат қилдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Такфир ҳақида | Абдул Ҳамид домла

Мусулмонлар орасида бугун долзарб муаммолардан бири такфирдир. Унинг маъносини билмаган кўпчилик гуноҳга ботиб қоляпти. Ҳолбуки, такфир иймон билан боғлиқ масала. Устозимиз Абдул Ҳамид домла "Келовчи" жоме масжидида шу ҳақда маъруза қилиб бердилар.

👉 @diyonatli
Абу Зар мендан пухтароқ экан

Бир куни Абу Дардо розияллоҳу анҳу бозорга кўйлак харид қилиш учун чиқди. Йўлда у кишига Абу Зар розияллоҳу анҳу йўлиқди.

- Қаёққа кетаяпсиз, эй Абу Дардо? - деди.
- Кўйлак олмоқчиман.
- Неча пулга?
- Ўн дирҳамга.

Абу Зар бошини чангаллаб деди: Огоҳ бўлинглар! Абу Дардо исроф қиладиган бўлибди.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу воқеани айтар экан, шундай дейди:

«Бу гапни эшитиб уялганимдан яширинадиган ер изладим. Аксига олиб ундай ер ҳам йўқ эди!».

«Ундай қилманг, эй Абу Зар. Мана пул ёнимда турибди, ўзингиз олиб беринг» - дедим.

Олиб берганимни киясизми? - деди Абу Зар.

«Албатта!» - дедим.

Шунда у бозорга мен билан келди ва менга тўрт дирҳамга бир кўйлак олиб берди.

Уйга қайтдим. Ярим йўлга етганимда аврати ярим очиқ турган одамни учратдим.

Унга: «Аллоҳдан қўрқ, авратингни беркит!» - дедим.

«Аллоҳга қасамки, авратимни ёпадиган нарсам йўқ!» - деди.

Устимдаги кийимни ечиб унга бердимда, қайта бозорга кетдим. У ердан яна тўрт дирҳамга бошқа кўйлак харид қилиб, кийиб олдим.

Кейин яна қайтиб уйга жўнадим. Энди эса йўлимда бир чўри, оёғи остида синиб чил-чил бўлган идиш ётар, ўзи эса йиғларди.

«Нега йиғлаяпсан?» - дедим.

«Идишим синиб кетди!» - деди.

У билан бозорга қайтдим ва бир дирҳамга идиш тўла сарёғ сотиб олиб бердим.

Чўри деди: «Эй шайх, модомики бунча яхшилик қилдингиз, энди эгаларим олдига ҳам бирга юринг. Чунки, кечикиб кетдим, уришларидан хавотирдаман!»

У билан бирга хўжайинларининг уйига бордим.

Уй эгаси пешвоз чиқиб: «Буюринг, эй Абу Дардо. Нима юмушингиз бор?» - деди.

«Хизматчингиз кечикиб кетибди. Сизларга ёлғиз келса уришларингиздан қўрқди. Тегинмаслингиз учун бирга келишимни илтимос қилди» - дедим.

Уй эгаси Абу Дардони кўриб хурсанд бўлганидан: «Сиз бирга келганингиз учун Аллоҳ йўлида уни озод қилдим, бунга сизни гувоҳ қиламан» - деди!

Шунда ўзимга ўзим дедим: «Тўрт дирҳамга мени ва бир мискинни кийдирган, бир чўрини озод бўлишига сабаб бўлган Абу Зар мендан пухтароқ экан!»

Мухтасари тарихи Димашқ 26/20

👉 @diyonatli
ЎПҚОН

Ёшлигимда деҳқончилик билан шуғулланганмиз. Отам қовун-тарвузларни суғорар эдилар. Деҳқончиликнинг асосий тизимларидан бири, бу миробчиликдир. Шунинг учун, отам суғориш ишини шахсан ўзлари бажарар эдилар. Ўқариқдан «бешлик, бешлик» қилиб сув тақсимланар эди. Қирлик жой бўлгани учун, сувни жилдиллатиб озгинадан берилар эди. Суғоришни бошлаганингиздан сўнг баъзан ҳар бир ариқни «етаклаб» оёқлатишингиз лозим бўлар эди. Бўлмаса, йўлда сув йўқолиб, оёқламас эди. Чунки, ўпқон чиқиб, сувни уриб кетар эди.
У ўпқонни яхшилаб ёпилгандан сўнг, сув оқимда давом этар эди. Бутун полизга тенг сув тақсимлаш ишида ўпқонлар жуда зарарли нарса ҳисобланади. Биргина ўпқон беркитилмас экан, экиннинг сув етиб бормаган қисми қуришга маҳкум бўлади.

Баъзи «қуриган» жойларни кўрсам, ўша ўпқонлар эсимга тушаверади негадир...

Усмон КЎКЧАЛИК
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм икки хил бўлади | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Иймон иқрор ва тасдиқдир

Пискент тумани "Кўл ота" жомеъ масжидида хуфтон намозидан олдин қилинган маъруза.

👉 @diyonatli
Тамаки чекиш

20 ёшда кўнгилхушлик;
30 ёшда одат;
40 ёшда атеросклероз;
50 ёшда жисмнинг емирилиши;
60 ёшда ўлим!

Қиёмат кунида оғир ҳисоб-китобдир.
Никотин – ўлим сабабчисидир.

Калимуллоҳ МАСЪУД

👉 @diyonatli
Кимнинг одоби бўлмаса, унинг илми йўқдир. Кимнинг сабри йўқ бўлса, унинг дини йўқдир. Кимнинг тақвоси бўлмаса, унда Аллоҳга яқинлик йўқдир.

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом илм динидир | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Audio
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан


👉 @diyonatli
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳим ожизликдан, дангасаликдан, қалб қасоватидан, ғафлатдан, фақирликдан, хорликдан, мискинликдан, фисқдан, ҳаққа зид чиқишдан, мунофиқликдан, сумъа (хўжа эшитсин хўжа кўрсиндан)дан, карлик, соқовликдан, мажнунлик, пес, мохов ва оғир дардлардан панох сўрайман” дер эдилар".

👉 @diyonatli
ВАФО

У қамоққа олинди. Суйган қизига совчи қўйиб улгирган эди, холос. Аёл уни кутди. Ўрталарида совчиликдан бошқа ҳеч нарса ўтмаган. Фаластинлик асир Ҳодий Ҳамширий 16 йиллик қамоқ муддатини ўтаб, озодликка чиқди. Аёл уни интизорлик билан кутди. Совчилик пайтида у 17 ёшда эди. Бу орада у ишлаб, ойлигини ўзи қурмоқчи бўлган оила учун сарфлашга аҳд қилди. Маошини тўплаб, аввал ер сотиб олди. Кейин шу ерга шинам бир уйни қуриб битказди. Бугун у ўзи кутган бахтга эришди. 16 йил деганда совчилик муддати тугаб, тўй қилишди.
Ҳимоячинг агар вафодор аёл бўлса, у сени ҳар қандай душману машаққатдан асрай олади ва сенга ҳаёт бахш этади. У агар ёнингда тура билса, ҳаётнинг ҳар қандай зарбаларидан енгилмас қўшин бўлиб ҳимоя қилади.

(Алий Қарадоғий саҳифасидан ўзлаштирилди.)

👉 @diyonatli
Чапдаги киши Даниялик назарий физика даҳоларидан бири Нильс Бор. Физика бўйича 1922 йилда Нобель мукофоти совриндори. Лавҳ олдида турган киши унинг ўғли Оге Бор. У ҳам физика бўйича 1975 йилда Нобель мукофотини олган.
Уларга тақлид қилишга уринаётган болакай унинг набираси Томас Бор. У бугунги кунда Дания техника университети профессоридир. Илм ва унга бўлган муҳаббат тўхтамасдан кўчиб юрибди. У бобо, ўғил ва набиранинг ўртасини ажратмаяпди!
Сиз босган изни фарзандингиз босаяпдими? Ўзингиз етган жойга фарзандингиз етадими? Бунга кўзингиз етадими?
Афсус! Бизда ундай эмас....

Айман Ёғий

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

«ФАРЗАНД ОТА-ОНА УЧУН ОМОНАТДИР»
(Турли оқимлар таъсирига тушиб йўлдан адашганлар қисмати)

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA