Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
05.12.2021й
"Пискент " жомеъ масжиди, Пискент тумани хокимлиги ва саховатли кишилар ёрдамида ўтказилган имконияти чекланган инсонлар учун хайрия акциясидан лавхалар.

👉 @diyonatli
Audio
Терини ошлаш ҳукмлари | Абдул Ҳамид домла

Терини ошлаш ҳақида биласизми? Терини ошлаш нима дегани? Қайси ҳайвоннинг терисини ошлаш мумкин?
Бу ва бошқа саволларга ушбу маърузадан жавоб топамиз.


👉 @diyonatli
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakotuh!

Aziz kanalimiz obunachilari!

Xabaringiz bor, kanalimizda ustoz Alijon Ravshan bilan "Moliya: Islom va hayot" nomli islom moliyasiga oid darslarini e'tiboringizga havola qilib borilmoqda. Siz, azizlarga qulaylik bo‘lishi uchun mazkur darsliklarning mundarijasini e’lon qilmoqdamiz. InshaaAlloh, video darslarimiz davom etadi.

SAVDO-SOTIQ ASOSI VA UNING SHARTLARI | 1-qism

SAVDO-SOTIQ ASOSI VA UNING SHARTLARI | 2-qism

SAVDODA XIYOR (IXTIYOR)

ARBUN (BAYBOSHI) SAVDOSI

SALOM SAVDOSI

ISTISNO SAVDOSI

SARF (VALYUTA AYIRBOSHLASH) SAVDOSI

ISLOM BANKCHILIGIGA KIRISH | 1-qism

ISLOM BANKCHILIGIGA KIRISH | 2-qism

FOREX JOIZMI?

1XBET HALOLMI?

TARMOQLI MARKETING JOIZMI?

👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram |YouTube | Instagram | Facebook | TikTok
Audio
Келиннинг сепини ким тайёрлайди? | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китобидан

Келин учун сепни ким тайёрлайди? Уй анжомларини ким сотиб олади? Келин-куёвнинг хонасини ким жиҳозлайди?
Шариат ҳукми қандай?
Маърузада ушбу муҳим масалалар ҳақида сўз боради.

Тингланг! Муҳим!

👉 @diyonatli
«Минбарлар чавандози»нинг вафотларига кеча 25 йил бўлди

20-асрнинг таниқли воизларидан бири, ўзидан 2 мингдан ортиқ ёзувли мавъизалар, 108 та китоб қолдирган, "Минбарлар чавандози" лақабини олган мисрлик Абдулҳамид Кишк раҳимаҳуллоҳ бўлиб, Қуръони Каримга ўн жилддан иборат "Фий риҳаабит тафсийр" номли тафсир ёзганлар.

Шайхнинг вафоти жуда ибратли бўлганини кўплаб кишилар таъкидлашади. Шайхнинг фарзандлари, Шайх Муҳаммад Ҳассан, Шайх Абдулазим Бадавий ва бошқалар Шайх Абдулҳамиднинг гўзал хотима топганларини айтишган.

1996 йил 6 декабр Жума куни эди. Шайх бомдодни ўқигач, Қуръони Каримдан ўқийдиган вазифаларини ўқиб, зикрларни айтадилар. У киши бу вазифани доим бажариб юрар, вазият қандай бўлишидан қатъи назар уларни қолдирмасдилар. Вазифаларни бажариб, зуҳо намозини ҳам ўқиб бўлганларидан сўнг бироз ухлайдилар ва уйқудан "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар" деб уйғонадилар. Кейин аёли ва фарзандларини ёнларига чорлаб, "Бугун тушимда кимни кўрганимни биласизларми? Тушимда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Умар розияллоҳу анҳуни кўрдим. Мен хонтахта устида ётибман, Умар розияллоҳу анҳу мени ўтқизиб қўйдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени муборак қўллари билан юва бошладилар, Умар розияллоҳу анҳу эса сув қуйиб берар эдилар" деб кўрган тушларини айтиб берадилар. Кейин Шайх қўлларини кўтариб, "Аллоҳдан бугунги кунимни Унга йўлиқадиган кун қилишини сўрайман" деб дуо қиладилар.

Шайхнинг яна бир дуолари ҳам бор эдики, у овозли мавъизаларда ҳам ёзилиб қолган. Бу "Ё Аллоҳ, мени имом ҳолимда яшатгин ва имом ҳолимда вафот эттиргин. Эй оламларнинг Робби, менинг жонимни ҳузурингда сажда қилиб турганимда қабз этгин" деган дуодир.

Шайх Жумъа намозига таҳорат олиб, масжидга чиқиш олдидан 2 ракат нафл ўқимоқчи бўладилар. Намозни ўқиб, 2-ракатнинг 2-саждасида узоқ қолиб кетадилар. Фарзандларидан бири отасининг нафас олаётганини текшириш учун яқинларига келади, Шайх қимир этмасдилар. Яна бир ўғиллари отасининг қулоғига яқин келиб пичирласа ҳам у кишидан жавоб бўлмайди. Ўғиллари ножам бўлиб, "Отажон, отажон" деб чақиради. Аммо оталари индамайдилар. Омонатни топширган эдилар. Шайх ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмай, сажда ҳолатида турардилар.

У кишининг айтиб юрадиган дуоларидан бири "Ё Аллоҳ, Сендан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларида ўлишимни сўрайман" дуоси эди. Буни қарангки, ўша куни Шайх 63 ёшда эдилар.

Аллоҳ таолонинг халқлари устида жорий қилиб қўйган суннатларидан бири шуки, ким ниманинг устида яшаса, ўшанинг устида ўлади, ким ниманинг устида ўлса, ўшанинг устида тирилади.

Аллоҳ таоло ўтган барча уламоларни, жумладан, Шайх Абдулҳамид Кишкни раҳматига олсин! Хато, камчиликларини мағфират этиб, Исломга, Қуръони Каримга ва мусулмонларга қилган хизматларини муносиб тақдирласин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

👉 @diyonatli
Audio
Абдул Ҳамид домла
Пискент тумани " Саид ота" жомеъ масжидида хуфтон намозидан олдин қилинган маъруза.
“Абдурраҳмон ибн Қосим айтади: “Эрталаб тонг қоронғисида Моликнинг олдига келиб, у кишидан иккита, учта, тўртта масалани сўрардим. Шунда кўнглим ҳотиржам бўлганини сезардим. Ҳар куни тонгда шу зайлда олдиларига келардим. Бир куни у кишининг остонасига бошимни қўйиб, ухлаб қолибман. Имом Молик масжидга чиқиб кетибдилар, сезмай қолибман. Имом Моликнинг қора танли чўриси оёқлари билан ниқтаб, мени уйғотди ва имом Моликнинг олдига кўп қатнайверганимдан унинг қули бўлса керак, деб ўйлаб: “Хўжайининг аллақачон чиқиб кетди. У кишининг ёши қирқ тўққизга етган бўлса ҳам, сендек ғафлатда қолмайди. У кўпинча бомдодни хуфтоннинг таҳорати билан ўқийди”, деди”.

📖"Саҳифалар" китобидан

👉 @diyonatli
Audio
Таяммум қандай қилинади? | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан

Таяммум нима? У нима учун қилинади? Таяммумнинг ҳикмати нима? Таяммумнинг қандай шартлари бор? Қай ўринларда таямуммга изн берилган? Устозимиз Абдул Ҳамид домланинг ушбу маърузаларида шу каби муҳим масалалар қамраб олинган. Тинглашни тавсия қиламиз.

👉 @diyonatli
Пискент тумани бош имом хатиби устоз Абдул Ҳамид домла бугун, тумандаги янги қурилаётган "Келовчи" жомеъ масжидига бориб қурилиш ишларини назорат қилдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Такфир ҳақида | Абдул Ҳамид домла

Мусулмонлар орасида бугун долзарб муаммолардан бири такфирдир. Унинг маъносини билмаган кўпчилик гуноҳга ботиб қоляпти. Ҳолбуки, такфир иймон билан боғлиқ масала. Устозимиз Абдул Ҳамид домла "Келовчи" жоме масжидида шу ҳақда маъруза қилиб бердилар.

👉 @diyonatli
Абу Зар мендан пухтароқ экан

Бир куни Абу Дардо розияллоҳу анҳу бозорга кўйлак харид қилиш учун чиқди. Йўлда у кишига Абу Зар розияллоҳу анҳу йўлиқди.

- Қаёққа кетаяпсиз, эй Абу Дардо? - деди.
- Кўйлак олмоқчиман.
- Неча пулга?
- Ўн дирҳамга.

Абу Зар бошини чангаллаб деди: Огоҳ бўлинглар! Абу Дардо исроф қиладиган бўлибди.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу воқеани айтар экан, шундай дейди:

«Бу гапни эшитиб уялганимдан яширинадиган ер изладим. Аксига олиб ундай ер ҳам йўқ эди!».

«Ундай қилманг, эй Абу Зар. Мана пул ёнимда турибди, ўзингиз олиб беринг» - дедим.

Олиб берганимни киясизми? - деди Абу Зар.

«Албатта!» - дедим.

Шунда у бозорга мен билан келди ва менга тўрт дирҳамга бир кўйлак олиб берди.

Уйга қайтдим. Ярим йўлга етганимда аврати ярим очиқ турган одамни учратдим.

Унга: «Аллоҳдан қўрқ, авратингни беркит!» - дедим.

«Аллоҳга қасамки, авратимни ёпадиган нарсам йўқ!» - деди.

Устимдаги кийимни ечиб унга бердимда, қайта бозорга кетдим. У ердан яна тўрт дирҳамга бошқа кўйлак харид қилиб, кийиб олдим.

Кейин яна қайтиб уйга жўнадим. Энди эса йўлимда бир чўри, оёғи остида синиб чил-чил бўлган идиш ётар, ўзи эса йиғларди.

«Нега йиғлаяпсан?» - дедим.

«Идишим синиб кетди!» - деди.

У билан бозорга қайтдим ва бир дирҳамга идиш тўла сарёғ сотиб олиб бердим.

Чўри деди: «Эй шайх, модомики бунча яхшилик қилдингиз, энди эгаларим олдига ҳам бирга юринг. Чунки, кечикиб кетдим, уришларидан хавотирдаман!»

У билан бирга хўжайинларининг уйига бордим.

Уй эгаси пешвоз чиқиб: «Буюринг, эй Абу Дардо. Нима юмушингиз бор?» - деди.

«Хизматчингиз кечикиб кетибди. Сизларга ёлғиз келса уришларингиздан қўрқди. Тегинмаслингиз учун бирга келишимни илтимос қилди» - дедим.

Уй эгаси Абу Дардони кўриб хурсанд бўлганидан: «Сиз бирга келганингиз учун Аллоҳ йўлида уни озод қилдим, бунга сизни гувоҳ қиламан» - деди!

Шунда ўзимга ўзим дедим: «Тўрт дирҳамга мени ва бир мискинни кийдирган, бир чўрини озод бўлишига сабаб бўлган Абу Зар мендан пухтароқ экан!»

Мухтасари тарихи Димашқ 26/20

👉 @diyonatli
ЎПҚОН

Ёшлигимда деҳқончилик билан шуғулланганмиз. Отам қовун-тарвузларни суғорар эдилар. Деҳқончиликнинг асосий тизимларидан бири, бу миробчиликдир. Шунинг учун, отам суғориш ишини шахсан ўзлари бажарар эдилар. Ўқариқдан «бешлик, бешлик» қилиб сув тақсимланар эди. Қирлик жой бўлгани учун, сувни жилдиллатиб озгинадан берилар эди. Суғоришни бошлаганингиздан сўнг баъзан ҳар бир ариқни «етаклаб» оёқлатишингиз лозим бўлар эди. Бўлмаса, йўлда сув йўқолиб, оёқламас эди. Чунки, ўпқон чиқиб, сувни уриб кетар эди.
У ўпқонни яхшилаб ёпилгандан сўнг, сув оқимда давом этар эди. Бутун полизга тенг сув тақсимлаш ишида ўпқонлар жуда зарарли нарса ҳисобланади. Биргина ўпқон беркитилмас экан, экиннинг сув етиб бормаган қисми қуришга маҳкум бўлади.

Баъзи «қуриган» жойларни кўрсам, ўша ўпқонлар эсимга тушаверади негадир...

Усмон КЎКЧАЛИК
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм икки хил бўлади | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Иймон иқрор ва тасдиқдир

Пискент тумани "Кўл ота" жомеъ масжидида хуфтон намозидан олдин қилинган маъруза.

👉 @diyonatli
Тамаки чекиш

20 ёшда кўнгилхушлик;
30 ёшда одат;
40 ёшда атеросклероз;
50 ёшда жисмнинг емирилиши;
60 ёшда ўлим!

Қиёмат кунида оғир ҳисоб-китобдир.
Никотин – ўлим сабабчисидир.

Калимуллоҳ МАСЪУД

👉 @diyonatli
Кимнинг одоби бўлмаса, унинг илми йўқдир. Кимнинг сабри йўқ бўлса, унинг дини йўқдир. Кимнинг тақвоси бўлмаса, унда Аллоҳга яқинлик йўқдир.

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом илм динидир | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli