Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
#ДИҚҚАТ_ХАЙРИЯ

#Савобга_шерик_бўлинг

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент вилояти вакиллиги ҳамкорликда юртимиздаги ногиронлиги бор ва моддий ёрдамга муҳтож инсонлар учун хайрия эьлон қилган ва бу 10-декабргача давом этади.

Зангиота масжидида ушбу хайриялар учун алоҳида эҳсон қутилар ҳам қўйилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка далолат қилувчи айни яхшиликни қилувчи кабидир”, деб айтганлар.

Ёрдамга муҳтож биродарларимизга имконимиз бўлса ёрдам қилайлик.

Ёки ушбу маьлумотни тарқатиб савобига шерик бўлайлик.

Аллоҳ таоло эҳсон эгаларидан рози бўлсин!

Тошкент вилояти бош имом хатиби: Жасурбек домла Раупов.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Audio
Маърифат чироқлари | 1- қисм

Mahalla радиосида журналист Умид Ғаффорова дастури.

Акром Малик билан суҳбат: "Ҳайратул аброр" шарҳи.
Бевосита "Маҳалла" радиосида ҳар чоршанба куни соат 22.00да тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
Тана саломатлиги еб-ичишга боғлиқ бўлганидек, инсон руҳининг саломатлиги ҳам илм ва ҳикматга боғлиқдир. Булардан насибадор бўлмаган қалб ё касал ёки ўлик бўлади.

© Имом Ғаззолий розияллоҳу анҳу

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлининг иш ҳақини олса, бўладими? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
G'usul qilish qachon vojib bo'ladi?
Abdul Hamid domla
Ғусл қачон қилинади? | Абдул Ҳамид домла

Ушбу маърузада ғусл қилиш фарз бўладиган ҳолатлар ҳақида тушунтириш берилган. Бу жуда муҳим мавзу бўлиб, мусулмонлар билишлари шартдир.

👉 @diyonatli
Муовия розияллоҳу анҳунинг мактуби

Рум императори Муовия розияллоҳу анҳуга шундай мазмунда мактуб жўнатди: “Сиз билан Али ибн Абу Толиб орасида содир бўлган нарсани билдик. Биз ундан кўра сизни халифаликка ҳақли деб биламиз. Агар буюрсангиз сизга бир қўшин юборай, у қўшин сизга Алининг бошини олиб келсин”.

Бу мактубни ўқиган Муовия розияллоҳу анҳу императорга мана бундай мазмунда жавоб хати йўлладилар: “Икки биродар бир-бири билан жанжаллашиб қолган бўлса, сенга нима?! Нега орамизга суқиляпсан?! Агар жим бўлмасанг, сенга қарши боши сенинг олдингда, охири менинг олдимда бўлган катта бир қўшин юбораман. У қўшин бошингни менга олиб келади. Кейин мен уни Алига бераман”.

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Бидоя ван ниҳоя”асаридан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг зикри ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хамрни ҳам, уни ичувчини ҳам, қуювчини ҳам, сотиб олувчини ҳам, сотувчини ҳам, тайёрлатувчини ҳам, олиб келувчини ҳам, олиб келтирувчини ҳам лаънатлади» (Абу Довуд ривояти).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу:

«Хамр ичувчилар касал бўлса зиёрат қилманглар», деганлар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу:

«Хамр ичувчиларга салом берманглар», деб айтганлар (Бухорий ривояти).

Воил ибн Ҳижр розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Ториқ ибн Сувайд Жаъфий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраган эди, уни тақиқладилар: «Уни даво учун тайёрлайман, ахир», деган эди, «У даво эмас, аксинча, дарддир», дея жавоб бердилар» (Аҳмад, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Манба: azonuz
Audio
Маҳрнинг ҳукмлари | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китобидан.

Маҳр нима? Маҳрни бериш шартми? Маҳрнинг энг кам миқдори қанча? Маҳр нима учун берилади?
Ушбу маърузада маҳр билан боғлиқ энг муҳим масалаларни билиб оламиз.
Аллоҳ таоло бу суҳбатни барчамизга манфаатли қилсин!

👉 @diyonatli
Намозни бошлашда ўқиладиган дуо бизда “сано”, араб тилида “истифтоҳ (яъни, намозни очиш) дуоси” дейилади.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا اسْتَفْتَحَ الصَّلاَةَ قَالَ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни бошласалар, “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмук, ва таъаалаа жаддук, ва лаа илааҳа ғойрук”, деб айтардилар” (“Сунан” соҳиблари, Аҳмад, Ҳоким, Дорақутний ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

Санонинг турли шакллари бор. Ҳанафий, ҳанбалий мазҳаби уламолари “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика”ни ихтиёр қилишган . Шофеийлар “Важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал арз” деб бошланадиган дуони ўқишади .
“Субҳаанакаллоҳумма” Аллоҳ ҳар қандай айб-камчиликдан пок эканини, “Ва биҳамдика” эса мақтовнинг ҳамма тури Аллоҳга хослигини эътироф этишдир. Яъни: Эй Парвардигорим, Сен нуқсон-камчиликлардан холисан, буюксан, мутлақ комил Зотсан. Ожизликдан, зулм қилишдан, Ўзинг яратган жонзотларга ўхшашдан поксан. Барча ҳамду санолар фақат Сенгагина хос.

“Ва табаарокасмук” Сенинг исминг комил, улуғ, муқаддасдир. Осмонлару ерда исминг баракаси зиёда бўлди, дегани. Агар Аллоҳнинг исми шу қадар баракали бўлса, унда Аллоҳнинг Ўзи янада баракалироқ, улуғроқдир.

Ҳақиқатан, Аллоҳнинг исми баракалидир. Агар овқат ейишдан олдин “Бисмиллаҳ” десангиз, шайтон сизга шерик бўлмайди, таомга барака киради. Агар басмалани айтмасангиз, шайтон сиз билан қўшилиб таом ейди. Агар жонлиқ сўяётганда Аллоҳ исми зикр қилинмаса, у нопок ўлимтик бўлиб қолади. Оламлар Парвардигори исми айтиб сўйилса, пок-ҳалол гўшт саналади. Зеро, Аллоҳнинг исмисиз бошланган ҳеч бир ишда хайр-барака, унум бўлмайди.

“Ва таъаалаа жаддук” жумласи “Сенинг улуғлигинг юқори бўлди” маъносини англатади. Аллоҳ шундай буюк Зотки, яратган мавжудотларидан ҳеч бири Унга тенглаша олмайди. Фақат Аллоҳнинг Ўзи улуғдир.

“Ва лаа илааҳа ғойрук” эса “Сендан Ўзга илоҳ йўқ. Сен Яккаю Ягонасан” мазмунини билдиради. Аллоҳдан бошқа ҳар қандай “маъбуд”лар, “илоҳ”лар ботил, сохтадир. Фақат Аллоҳ буюк, комил, ибодат учун лойиқ Зотдир.

Санони тафаккур қилиш билан қалб уйғонади, Аллоҳга қурбат ҳосил бўлади, шайтон васвасаси даф этилади, ғафлат ортга чекинади, ихлос сари кенг йўл очилади.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Намозда хушуъ” китобидан

👉 @diyonatli
ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА

1. Калимаи тоййиба: Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ.

(Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқ! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир!)

2. Калимаи шаҳодат: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.

(Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман).

3. Калимаи тавҳид: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) йуҳйи ва йумиту ва ҳува ҳаййул ла йамуту, бийадиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай’ин қодир.

(Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!)

4. Калимаи радди куфр: Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шай’ан ва ана аълам. Ва астағфирука лима ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб.

(Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан).

5. Калимаи истиғфор: Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтуҳу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъаланийаҳ. Ва атубу илайҳи миназ замбиллази аъламу ва миназ-замбиллази ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб.

(Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайбларни билгучи Зотсан).

6. Калимаи тамжид: Субҳаналлоҳ вал ҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазим. Ма шааллоҳу кана ва ма лам йаша’лам йакун.

(Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлоқ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади, нимани хоҳламаса, бўлмайди).

Имони мужмал: Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳи ва арканиҳи.

(Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим).

Имони муфассал: Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт.

Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
05.12.2021й
"Пискент " жомеъ масжиди, Пискент тумани хокимлиги ва саховатли кишилар ёрдамида ўтказилган имконияти чекланган инсонлар учун хайрия акциясидан лавхалар.

👉 @diyonatli
Audio
Терини ошлаш ҳукмлари | Абдул Ҳамид домла

Терини ошлаш ҳақида биласизми? Терини ошлаш нима дегани? Қайси ҳайвоннинг терисини ошлаш мумкин?
Бу ва бошқа саволларга ушбу маърузадан жавоб топамиз.


👉 @diyonatli
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakotuh!

Aziz kanalimiz obunachilari!

Xabaringiz bor, kanalimizda ustoz Alijon Ravshan bilan "Moliya: Islom va hayot" nomli islom moliyasiga oid darslarini e'tiboringizga havola qilib borilmoqda. Siz, azizlarga qulaylik bo‘lishi uchun mazkur darsliklarning mundarijasini e’lon qilmoqdamiz. InshaaAlloh, video darslarimiz davom etadi.

SAVDO-SOTIQ ASOSI VA UNING SHARTLARI | 1-qism

SAVDO-SOTIQ ASOSI VA UNING SHARTLARI | 2-qism

SAVDODA XIYOR (IXTIYOR)

ARBUN (BAYBOSHI) SAVDOSI

SALOM SAVDOSI

ISTISNO SAVDOSI

SARF (VALYUTA AYIRBOSHLASH) SAVDOSI

ISLOM BANKCHILIGIGA KIRISH | 1-qism

ISLOM BANKCHILIGIGA KIRISH | 2-qism

FOREX JOIZMI?

1XBET HALOLMI?

TARMOQLI MARKETING JOIZMI?

👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram |YouTube | Instagram | Facebook | TikTok
Audio
Келиннинг сепини ким тайёрлайди? | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китобидан

Келин учун сепни ким тайёрлайди? Уй анжомларини ким сотиб олади? Келин-куёвнинг хонасини ким жиҳозлайди?
Шариат ҳукми қандай?
Маърузада ушбу муҳим масалалар ҳақида сўз боради.

Тингланг! Муҳим!

👉 @diyonatli
«Минбарлар чавандози»нинг вафотларига кеча 25 йил бўлди

20-асрнинг таниқли воизларидан бири, ўзидан 2 мингдан ортиқ ёзувли мавъизалар, 108 та китоб қолдирган, "Минбарлар чавандози" лақабини олган мисрлик Абдулҳамид Кишк раҳимаҳуллоҳ бўлиб, Қуръони Каримга ўн жилддан иборат "Фий риҳаабит тафсийр" номли тафсир ёзганлар.

Шайхнинг вафоти жуда ибратли бўлганини кўплаб кишилар таъкидлашади. Шайхнинг фарзандлари, Шайх Муҳаммад Ҳассан, Шайх Абдулазим Бадавий ва бошқалар Шайх Абдулҳамиднинг гўзал хотима топганларини айтишган.

1996 йил 6 декабр Жума куни эди. Шайх бомдодни ўқигач, Қуръони Каримдан ўқийдиган вазифаларини ўқиб, зикрларни айтадилар. У киши бу вазифани доим бажариб юрар, вазият қандай бўлишидан қатъи назар уларни қолдирмасдилар. Вазифаларни бажариб, зуҳо намозини ҳам ўқиб бўлганларидан сўнг бироз ухлайдилар ва уйқудан "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар" деб уйғонадилар. Кейин аёли ва фарзандларини ёнларига чорлаб, "Бугун тушимда кимни кўрганимни биласизларми? Тушимда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Умар розияллоҳу анҳуни кўрдим. Мен хонтахта устида ётибман, Умар розияллоҳу анҳу мени ўтқизиб қўйдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени муборак қўллари билан юва бошладилар, Умар розияллоҳу анҳу эса сув қуйиб берар эдилар" деб кўрган тушларини айтиб берадилар. Кейин Шайх қўлларини кўтариб, "Аллоҳдан бугунги кунимни Унга йўлиқадиган кун қилишини сўрайман" деб дуо қиладилар.

Шайхнинг яна бир дуолари ҳам бор эдики, у овозли мавъизаларда ҳам ёзилиб қолган. Бу "Ё Аллоҳ, мени имом ҳолимда яшатгин ва имом ҳолимда вафот эттиргин. Эй оламларнинг Робби, менинг жонимни ҳузурингда сажда қилиб турганимда қабз этгин" деган дуодир.

Шайх Жумъа намозига таҳорат олиб, масжидга чиқиш олдидан 2 ракат нафл ўқимоқчи бўладилар. Намозни ўқиб, 2-ракатнинг 2-саждасида узоқ қолиб кетадилар. Фарзандларидан бири отасининг нафас олаётганини текшириш учун яқинларига келади, Шайх қимир этмасдилар. Яна бир ўғиллари отасининг қулоғига яқин келиб пичирласа ҳам у кишидан жавоб бўлмайди. Ўғиллари ножам бўлиб, "Отажон, отажон" деб чақиради. Аммо оталари индамайдилар. Омонатни топширган эдилар. Шайх ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмай, сажда ҳолатида турардилар.

У кишининг айтиб юрадиган дуоларидан бири "Ё Аллоҳ, Сендан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларида ўлишимни сўрайман" дуоси эди. Буни қарангки, ўша куни Шайх 63 ёшда эдилар.

Аллоҳ таолонинг халқлари устида жорий қилиб қўйган суннатларидан бири шуки, ким ниманинг устида яшаса, ўшанинг устида ўлади, ким ниманинг устида ўлса, ўшанинг устида тирилади.

Аллоҳ таоло ўтган барча уламоларни, жумладан, Шайх Абдулҳамид Кишкни раҳматига олсин! Хато, камчиликларини мағфират этиб, Исломга, Қуръони Каримга ва мусулмонларга қилган хизматларини муносиб тақдирласин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

👉 @diyonatli
Audio
Абдул Ҳамид домла
Пискент тумани " Саид ота" жомеъ масжидида хуфтон намозидан олдин қилинган маъруза.
“Абдурраҳмон ибн Қосим айтади: “Эрталаб тонг қоронғисида Моликнинг олдига келиб, у кишидан иккита, учта, тўртта масалани сўрардим. Шунда кўнглим ҳотиржам бўлганини сезардим. Ҳар куни тонгда шу зайлда олдиларига келардим. Бир куни у кишининг остонасига бошимни қўйиб, ухлаб қолибман. Имом Молик масжидга чиқиб кетибдилар, сезмай қолибман. Имом Моликнинг қора танли чўриси оёқлари билан ниқтаб, мени уйғотди ва имом Моликнинг олдига кўп қатнайверганимдан унинг қули бўлса керак, деб ўйлаб: “Хўжайининг аллақачон чиқиб кетди. У кишининг ёши қирқ тўққизга етган бўлса ҳам, сендек ғафлатда қолмайди. У кўпинча бомдодни хуфтоннинг таҳорати билан ўқийди”, деди”.

📖"Саҳифалар" китобидан

👉 @diyonatli
Audio
Таяммум қандай қилинади? | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобидан

Таяммум нима? У нима учун қилинади? Таяммумнинг ҳикмати нима? Таяммумнинг қандай шартлари бор? Қай ўринларда таямуммга изн берилган? Устозимиз Абдул Ҳамид домланинг ушбу маърузаларида шу каби муҳим масалалар қамраб олинган. Тинглашни тавсия қиламиз.

👉 @diyonatli
Пискент тумани бош имом хатиби устоз Абдул Ҳамид домла бугун, тумандаги янги қурилаётган "Келовчи" жомеъ масжидига бориб қурилиш ишларини назорат қилдилар.