Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръонни кўпроқ ўқинг ва зикрни кўпайтиринг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
А Д О Л А Т М Е З О Н И

Бир замонлар бир инсон ўғрилик қилгани учун унинг қўлини кесишга ҳукм қилинди. Бу ҳукмнинг ижрочиси, ўғрининг қўлини кесаётиб ғазаб асарини кўрсатгани учун, диққат билан уни кузатиб турган одил ҳоким, ўша заҳоти уни вазифасидан озод этди.
Чунки, ҳукмни ижро этувчи шариат номидан, илоҳий қонун номидан кесганида, нафси у ўғрига ачинган бўлар эди. Қалби эса ғазабланмай, аммо марҳамат ҳам кўрсатмасдан кесган бўларди. Демак, нафси ҳам бу ижрога аралашиб қолгани учун, адолат билан иш кўрмаган эди. Шунинг учун адолатли ҳоким уни бу вазифага лойиқ кўрмаган эди.

👉 @diyonatli
Audio
Таҳоратни бузувчи амаллар | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китоби шарҳи

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамики жонзодлар Аллоҳни зикр қилади | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ОИША ОНАМИЗНИНГ ЗОҲИДЛИКЛАРИ

Оиша онамиз розияллоҳу анҳода тақво, зоҳидлик сифатлари ҳам юқори даражада эди. У киши бу дунёнинг орзу-ҳаваси кетидан тушмаган эдилар. Ўзларида бор нарсани кўпроқ муҳтожларга тутишни афзал кўрар эдилар.
Имом Молик «Муватто» китобида қуйидагиларни ривоят қиладилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо рўза тутиб ўтирган эканлар, бир одам таом сўраб келибди. Уйларида бир дона нондан бошқа нарса йўқ экан. Ходима аёлга:
«Нонни унга бер», дебдилар.
«Ифторингиз учун ҳеч нарса йўқ-ку!» дебди ходима.
«Нонни унга бер!» дебдилар Оиша розияллоҳу анҳо.
Ходима айтади:
«Шундоқ қилдим ҳам. Кечқурун эса бир одам бизга бир қўйнинг қўлини ҳадя қилди. Оиша розияллоҳу анҳо мени чақириб:
«Ол! Бундан егин! Бу сенинг нонингдан яхшироқ», дедилар».

“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан
Audio
Никоҳга мажбурлаш йўқ | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобининг шарҳи

👉 @diyonatli
Бу Хиндистонлик миллиардер Хожи Сартаж. У кўплаб мискинларга салмоқли закот бериб оёққа туришларига сабаб бўлган. Бундан ташқари болалар уйларини хам доимий эхсонлар билан таъминлайди. Бу ишларни Хожи Хиндистондаги ёрдамчисига юклаган. Ўзи эса Расулуллоҳ(с.а.в)га муҳаббати сабаб 26 йилдан бери Мадинада Масжид-ул-Набавияда фаррошлик қилади, таҳоратхоналарни тозалайди.

👉 @diyonatli
«Агар, Аллоҳ таоло сен хоҳлаб турган эшикни беркитиб қўйган бўлса, маҳзун бўлма! Кунлар ўтади. Вақти келиб, албатта, Аллоҳ таоло кўтаришга тоқатинг етмайдиган балодан сенга нажот берганини англайсан!
Шундай экан, Аллоҳнинг тадбир ва ҳикмати хусусида хотиржам бўл! Билгинки, яхшилик Аллоҳ таолонинг ихтиёридадир!».

Шайх Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЮЗИНГИЗНИ ЯХШИЛАБ ТАНИБ ОЛМОҚЧИМАН

Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:

- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?

- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.

1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбаҳо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёҳатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.

Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.

Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим ҳам яйраб кетдим.

Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.

Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:

- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?

Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:

- Отажон, жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.

Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбарларга иймон келтириш | Абдул Ҳамид домла

Устозимиз Абдул Ҳамид домла жамоатга пайғамбарларга иймон келтириш ҳақида маъруза қилдилар. Ушбу маъруза имом Аъзамнинг "Фиқҳул акбар" китоби асосида олиб борилди.

Ушбу маърузани Аллоҳ барчамизга манфаатли этсин!

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ислом: моҳият ва талқин” туркум кўрсатувининг навбатдаги сонини ўтказиб юборманг

Ислом – бутун инсониятга юборилган, кишиларни тинчлик, поклик, меҳр-мурувватга, ватанпарварлик ва илм олишга чақирувчи, бир сўз билан айтганда, инсонларни икки дунё саодатига етказувчи дин. Аммо кейинчалик унинг асл моҳиятини нотўғри талқин қилувчи тоифалар пайдо бўлди.

Бугун бундай адашган гуруҳлар тобора кўпайиб бормоқда. Шу боис халқимиз орасида соф Ислом маърифатини таратиш, бузғунчи тоифаларнинг нотўғри қарашларидан огоҳ этиш долзарб вазифа ҳисобланади. Айни мақсадда марказий ва маҳаллий телеканалларда «Ислом: моҳият ва талқин» номли кўрсатув ташкил этилди.

Қуйида ушбу кўрсатувнинг навбатдаги сони эфир вақтлари билан танишишингиз мумкин:
http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/29948

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиҳод фитна эмас | Абдул Ҳамид домла

Пискентдаги "Ўсмат ота" жомеъ масжидида 29 ноябр, 2021 йил "Жиҳод фитна эмас!" мавзусида маъруза қилдилар.
Бугунги кунда бу мавзу долзарб мавзулардан бўлиб, барчамиз учун манфаатли бўлади деган умиддамиз.

👉 @diyonatli
Мулоҳаза қилганмисиз, энг кўп диққат-эътиборимиз ердаги номланишларимизга қаратилган. Масъул амалдор, вазир, шайх ва бошқалар.
Лекин биламизми, самода ҳам ҳар биримизни номланишимиз бор. Фаришталар айни дамда ҳар биримизни нима деб номлашяпти экан?
Рўзадор, ростгўй, солиҳ ва бошқалар... ми? Ёки ёлғончи, мунофиқ, золим ва бошқаларми?

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳижратнинг ҳукмлари | Абдул Ҳамид домла

Ҳижрат ҳақида кўпчилик билмаслиги ёки хато тасаввурда бўлиши мумкин. Устозимиз Абдул Ҳамид домла 30 ноябрь 2021 йил «Пискент» жоме масжидида қилган маърузаларида шу мавзуни атрофлича ёритиб бердилар. Тинглаган одам, албатта, ўзининг ҳижрат ҳақидаги саволларига жавоб топади.

Аллоҳ таоло Устозимизнинг илмларини зиёда қилсин ва суҳбатларини барчамизга манфаатли айласин!

👉 @diyonatli
Уламоларга одоб сақлаш талабалар учун улкан эшикнинг очилишидир. Ким ундан маҳрум бўлса, зое қилса, илм ҳақиқатидан унга насиба, улуш йўқдир.

Анвар АҲМАД

👉 @diyonatli
​#ХУШХАБАР:
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига
“Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди

🔸 2021 йил 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Маълумки, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар.

Аллоҳга шукрки, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани Ўзбекистон халқини чексиз қувонтирмоқда.

✅ Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт бошқармаси, хизмат кўрсатувчи ширкатлар, банклар раҳбарлари ҳамда Маккаи мукаррама амири билан улуғ ибодатларни адо этиш юзасидан муҳим келишувлар амалга оширилади.

Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.

🤲 Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИМОМЛАРНИНГ АЙБИНИ ИЗЛАЙДИГАНЛАР | Улуғбек БУХОРИЙ

👉@diyonatli
ҚАВМНИНГ САЙЙИДИ УНИНГ ХОДИМИДИР!

Яҳё ибн Аксам айтади:
“Бир кеча мўъминлар амири Маъмуннинг ҳузурида ухладим. Кечанинг ярмида чанқоқликдан уйғониб кетдим. Уёқ-буёққа ағанадим. Шунда Маъмун: “Сенга нима бўлди эй Яҳё?”, деди. Мен: “Чанқадим эй мўъминлар амири!”, дедим. Шунда халифа Маъмун сакраб ўрнидан турди ва менга бир кўзада сув келтирди. Мен унга: “Бирор-бир ходимингизга айтсангиз бўлар эди-ку!”, десам у шундай деди: “Менга отам айтиб берган, отамга бобом айтиб берган, бобомга отаси айтиб берган, у Уқба ибн Омирдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Бир қавмнинг саййиди унинг ходимидир!”.
Яъни, инсон дўстларига ёки бошқа инсонларга хизмат қилган билан унинг қадри пасайиб қолмайди. Бу ҳадисда бир қавмга хизмат қилган киши ўша қавмнинг саййидига тенглаштирилаяпти.

Тўғрисини айтганда, агар бир киши Аббосий халифа Маъмуннинг ахлоқи ҳақида китоб ёзса, сийрат уламолари у ҳақида айтган гапларни шарҳласа жуда катта китоб бўлар эди. Унинг ахлоқи жуда гўзал бўлган. У олийжаноб инсон бўлиб, илм ва яхшилик аҳлини яхши кўрар эди. Аммо катталар айтганларидек: “Зийнатнинг мукаммали бўлмас экан”. Маъмуннинг бу гўзал хислатларини унинг мўътазила фирқасидан бўлгани лойқалатиб айблаб туради. У “қуръон махлуқ” номи остида кўтарилган фитнанинг соҳиби бўлган. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳни зиндонга солган, дарралатган. Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират қилсин. Имоми Аҳмад роҳимаҳуллоҳни ҳам раҳматига олсин!
“Бир қавмнинг саййиди унинг ходимидир”, ҳадисининг санадида узилиш бўлсада, ҳадис олимлари уни заиф десада, ҳаёт бу ҳадисни саҳиҳлаштирган. Яъни, инсонларга хизмат қилган киши албатта уларнинг саййидидир.
Ҳақиқий инсоннинг қиймати башариятдан нима олишида эмас, башариятга нима тақдим қилишидадир. Атрофимиздаги барча нарсаларга назар солсак уларнинг инсониятга фойда берадигани қийматли эканлигини кўрамиз. Қуёшнинг қадри унинг бераётган иссиғи ва сочаётган нури туфайлидир. Булутнинг қиймати унинг ёғдираётган ёмғири ва бераётган сояси туфайлидир. Дарахтнинг қадри унинг бераётган меваси ва сояси туфайлидир. Ҳатто асаларининг берган асали туфайли нинасини санчганини кечирамиз. Энди инсонга келадиган бўлсак, у яхшилик билан из қолдиришга юқоридагилардан муносиброқ ва ҳақлироқдир.
Тиббиёт илми инсонларнинг аламини енгиллатгани учун буюк илм ҳисобланади. Адвокатларнинг қиймати ва қадри зулмни ман қилиши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишидадир. Акс ҳолда улар шайтон ҳимоячисига айланиб қолишади.
Баланд мансаб заифларга хизмат қилиш учундир. Агар мансабдор инсон заиф ва мазлумларни ёнини олса, уларга хизмат қилса ҳақиқий саййид бўлишга муносибдир!
Биз фақир ва мискинлар учун ўзимизни паст тутар эканмиз, аслида юқорига кўтарилган бўламиз. Агар биз фақир ва мискинларни одам ҳисобига қўшмасак, уларни назарга илмасак ўзимизни буюк инсон деб билсакда, аслида разил ва паст инсонга айланамиз.
Дунёда “тақдим қилиш” ва “ато қилиш” деган нарсалар бор. Уларсиз биз ҳеч киммиз!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгаларнинг айбини ошкор қилманг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Муовия розияллоҳу анҳунинг мактуби

Рум императори Муовия розияллоҳу анҳуга шундай мазмунда мактуб жўнатди: “Сиз билан Али ибн Абу Толиб орасида содир бўлган нарсани билдик. Биз ундан кўра сизни халифаликка ҳақли деб биламиз. Агар буюрсангиз сизга бир қўшин юборай, у қўшин сизга Алининг бошини олиб келсин”.

Бу мактубни ўқиган Муовия розияллоҳу анҳу императорга мана бундай мазмунда жавоб хати йўлладилар: “Икки биродар бир-бири билан жанжаллашиб қолган бўлса, сенга нима?! Нега орамизга суқиляпсан?! Агар жим бўлмасанг, сенга қарши боши сенинг олдингда, охири менинг олдимда бўлган катта бир қўшин юбораман. У қўшин бошингни менга олиб келади. Кейин мен уни Алига бераман”.

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Бидоя ван ниҳоя”асаридан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

👉 @diyonatli