Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҲОЛИНГИЗ ҚАНДАЙ?

Авлиёлар султони Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан бир куни сўрадиларким:
— Ҳолинг қандай?
Шайх деди:
— Бир кишиким, денгизда кемаси синиб, ўзи тахта бўлаги устида қолса, унинг ҳоли қандай бўлади? Менинг ҳолим шундай мушкулдир!
Улар дедилар:
— Сенингдек кишининг ҳоли бундоқ бўлса, бизларнинг ҳолимизга вой!

👉 @diyonatli
Audio
Совчилик одоблари | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китобидан

👉 @diyonatli
Зийрак одам нафсини жиловлаб, ўлимдан кейинги ҳаёт учун ҳаракат қилади. Нотавон эса ҳавойи нафсига эргашиб, яна Аллоҳдан умид қилиб ўтираверади.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч ким Қуръоннинг бир ҳарфини ҳам ўзгартира олмайди! | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ТЎРТ НАРСАНИ ҲАЁТИНГДА ТАРК ҚИЛМА!

1. Шукрни тарк қилма, акс ҳолда зиёдаликдан маҳрум бўласан!

لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ

«Қасамки, агар сизлар (Менинг берган
неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта
(уларни янада) зиёда қилурман»,
(Иброҳим сураси 7-оят).

2. Аллоҳнинг зикрини тарк қилма, акс ҳолда Аллоҳ сени эслашидан маҳрум бўласан!

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ

«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман», (Бақара сураси 152-оят).

3. Дуони тарк қилма, акс ҳолда ижобатдан
маҳрум бўласан!

ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ

«Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман»,
(Ғофир сураси 60-оят).

4. Истиғфорни тарк қилма, акс ҳолда
нажотдан маҳрум бўласан!

وَمَا كَانَ اللّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
«Модомики, (мўминлар) мағфират соўраб турар эканлар, Аллоҳ уларни азоблагувчи
эмасдир!», (Анфол сураси 33-оят).

👉 @diyonatli
Бир эркак ўғил фарзандлик бўлди. Қачонки, гўдак 2 ёшга тўлганида эса у вафот этди.

У фарзанди учун жуда қаттиқ қайғуга ботади.

Шундан сўнг эса, унинг аёли яна ҳомиладор бўлди ва у эркакка иккинчи (ўғил) фарзандни туғиб берди.

Ва қачонки, бу фарзанди ҳам бир ёшга тўлганида эса иккинчи бора фарзанд доғи билан мусибатланади.

Нечта фарзанд доғига сабр қиляпди?

Иккита... ота икковини ҳам ўз қўллари билан дафн этади.

Шундан сўнг, Аллоҳ у эркакни тўрт қиз фарзанд билан мукофотлайди.

Бу қизлар ҳам бирин кетин вояга етишади, каттаси турмушга чиқади. Қизини турмушга чиқанини гувоҳи бўлган ота хурсандчилиги чексиз эди. Аммо бу ҳурсандчилик ҳам узоққа чўзилмайди турмушдга чиққан қизи (20 ёшида) ҳам бу ёруғ оламни тарк этади.

У қизини ҳам ўз қўллари билан дафин этади.

Нақадар оғир мусибата!

Иккинчи қиз фарзанди ҳам турмуштга чиқади. Қачонки у ҳам илк фарзандини дунёга келтириши биланоқ бу дунёни тарк этади.

Ота бу фарзандини ҳам қора тупроқ бағрига топширади.

Икки ўғил, икки қиз вафоти нақадар оғир мусибата?!

Бир эмас, икки эмас нақд тўрт фарзанд мусибати.

Мусибатлардан сўнг, учинчи қизи ҳам 27ёшга тўлганда жуда оғир беморлик етиб, у ҳам бу ёруғ оламни тарк этади. Ва у қиз фарзандини ҳам қора тупроқ бағрига топширади.

Уч қиз, икки ўғил фарзандининг доғи ота шўрликни оғир аҳволга солиши тайин эди.

Шунча мусибатлар, айрилиқлардан сўнг у ёлғиз биргина тўртинчи қизи билан ёлғиз қолади.

Аллоҳ ҳоҳлаган бандасини мукофотлар билан буркаб, ҳоҳлаган бандасини ўз неъматлари билан ҳушнуд этгувчи зот. Аллоҳ у эркакка навбатдаги ўғил фарзанд неъматини ато этади. Лекин..
Кенжа ўғилчаси ҳам ярим ёшга тўлар тўлмас, у ҳам бу ёруғ оламни тарк этади.

Ота дарё кўз ёшлари билан кенжа фарзандини ҳам ўз қўллари билан қора тупроқ бағрига топширади.

Шу билан жами уч қиз, уч ўғил доғида куяди ота. Бироқ шунча мусибатларга қарамай ота сабрда бўлади.

Биласизми бу ота ким эди?

Бу бизни севимлигимиз(жоним у зоти шарифга қурбон бўлсин!) Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

👉 @diyonatli
Сиздан ким бир мункар ишни кўрса

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифни ҳам Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар. У киши билан юқорида танишиб ўтдик.

Бошқа муҳаддислар бу ҳадиси шарифни кўпроқ амри маъруф ва наҳйи мункар бобида келтирадилар. Бизнинг муаллифимиз эса иймоннинг зиёда ва кам бўлиши бобида келтирибдилар. Бунинг фарқи йўқ, иккиси ҳам баробар. Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмон кишининг мункар, Ислом дини томонидан инкор қилинган ишларга нисбатан муносабатига қараб, иймоннинг кучли ёки заиф бўлишини баён қилмоқдалар.

«Мункар иш» деганда дин, шариат томонидан инкор қилинган ёмон иш тушунилади. Чин мўмин инсон ўз жамиятида бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб туриб, бефарқ қола олмайди. Мўмин киши мункар ишни кўрганида уч ҳолатдан бирида бўлиши мумкин, холос:

1. «Мункар ишни қўли билан қайтариш».

Бу «куч ишлатиб» деган маънони билдиради. Яъни бўлаётган ёмон ишни тўхтатиш, уни қайтариш учун куч сарфласин. Бу кўпроқ қўлида ҳукми бор, имкони бор мўминларга тегишли бўлади. Яна мункарни қайтаришдан олдин ҳолатга қаралади. Ҳар қандай шахс аралашса бўладиган, кучи етадиган иш бўлса, албатта, ўша одамга бу мункарни куч билан қайтариш вожиб бўлади.

2. Мункар ишни тили билан қайтариш.

Бу қўли билан қайтаришга қодир бўлмаганларнинг иши. Бу иш иккинчи навбатда, биринчисига қодир бўлмаган тақдирдагина жорий бўлади. У вақтда мўмин-мусулмон одам тили билан гапириб, мункар ишнинг ёмонлигини баён этади, уни қилмасликка чақиради. Бу иш ҳар бир имкони бор мўминга вожибдир. Иймони тақозо қилган бурчдир. Лекин гоҳи вақтларда зулм, тазйиқ ҳаддан ошиб, оғиз билан гапирган мўминга зарар етиши, унинг жонига, шахсига ва бошқа томонларига таҳдид солиниши мумкин. Бундай ноилож ҳолда қолган одам сўнгги, учинчи даражага тушишга мажбур бўлади.

3. Мункар ишни дили билан қайтариш.

Чин дилдан «шу иш бўлмаслиги керак эди, аммо минг афсуски, бўлди. Бу ишни қўлим билан ўзгартиришим керак эди, аммо қила олмадим. Бу ишни ҳеч бўлмаса тилим билан ўзгартиришим керак эди. Аммо буни ҳам қила олмадим. Энди дилим билан инкор қилишдан бошқа чорам қолмади», дейилади. Бу эса энг заиф иймон бўлади. Бундан ҳам заиф иймон бўлиши мумкин эмас. Буни ҳам қилмаса, ўша заиф иймон ҳам қолмайди. Иймони кучли мўминлар эса ҳеч нарсадан қўрқмай, мункар ишни ўз вақтида инкор қиладилар.

Аллоҳ хоҳласа, «Амри маъруф ва наҳйи мункар» бобида бу ҳақда батафсил сўз юритамиз. Ушбу бобда эса ёмонликни инкор қилиш иймонга тааллуқли иш эканини яхшилаб тушуниб олишимиз лозим. Киши ёмонликни қанчалик кўп инкор қилса, қайтарса, шунчалик иймони зиёда ва бақувват бўлишини тушуниб олишимиз керак. Аксинча, ёмонликни инкор қилиши қанчалик оз ва кучсиз бўлса, иймони ҳам шунчалик заифлашиб боришини билмоғимиз лозим. Ана ўшанда нима учун иймонсиз жамиятда, иймон билан иши йўқ, иймон қадрланмайдиган жамиятда ёмонлик кўпайиб кетишини англаб етамиз. Ана шундагина Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини – Исломда мункар ишни ўзгартиришга, инкор қилишга бунчалар катта аҳамият берилганини тушуниб етамиз. Ана шундагина нима учун мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифга тўлиқ амал қилган даврларида дунёдаги пешқадам миллат бўлганларини англаб етамиз. Ана ўшандагина нима учун мусулмонлар бу ҳадисга амал қилмай қўйганларида тушкунлик томон юз тутганларини тўғри фаҳмлаймиз.

Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мункар ишларга нисбатан муросасиз бўлиш.

2. Имкони бўлса, мункар ишни қўл билан қайтариш, ўзгартириш.

3. Қўл билан қайтаришнинг имкони бўлмаганда мункар ишни тил билан қайтариш.

4. Қўл билан ҳам, тил билан ҳам қайтаришнинг имкони бўлмаганда дил билан қайтариш.

5. Мункар ишни дил билан қайтариш энг заиф иймон эканини англаш.
Бу ҳадиснинг ҳикматлари ва инсониятнинг мазкур ҳикматларга эҳтиёжи ҳақида қанча гапирсак, шунча оз. Чунки ёмонни ёмонлик қилишдан қайтармаслик ҳар қандай жамиятни, бора-бора бутун инсониятни ҳалокатга олиб бориши турган гап.

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръонни кўпроқ ўқинг ва зикрни кўпайтиринг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
А Д О Л А Т М Е З О Н И

Бир замонлар бир инсон ўғрилик қилгани учун унинг қўлини кесишга ҳукм қилинди. Бу ҳукмнинг ижрочиси, ўғрининг қўлини кесаётиб ғазаб асарини кўрсатгани учун, диққат билан уни кузатиб турган одил ҳоким, ўша заҳоти уни вазифасидан озод этди.
Чунки, ҳукмни ижро этувчи шариат номидан, илоҳий қонун номидан кесганида, нафси у ўғрига ачинган бўлар эди. Қалби эса ғазабланмай, аммо марҳамат ҳам кўрсатмасдан кесган бўларди. Демак, нафси ҳам бу ижрога аралашиб қолгани учун, адолат билан иш кўрмаган эди. Шунинг учун адолатли ҳоким уни бу вазифага лойиқ кўрмаган эди.

👉 @diyonatli
Audio
Таҳоратни бузувчи амаллар | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китоби шарҳи

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамики жонзодлар Аллоҳни зикр қилади | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ОИША ОНАМИЗНИНГ ЗОҲИДЛИКЛАРИ

Оиша онамиз розияллоҳу анҳода тақво, зоҳидлик сифатлари ҳам юқори даражада эди. У киши бу дунёнинг орзу-ҳаваси кетидан тушмаган эдилар. Ўзларида бор нарсани кўпроқ муҳтожларга тутишни афзал кўрар эдилар.
Имом Молик «Муватто» китобида қуйидагиларни ривоят қиладилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо рўза тутиб ўтирган эканлар, бир одам таом сўраб келибди. Уйларида бир дона нондан бошқа нарса йўқ экан. Ходима аёлга:
«Нонни унга бер», дебдилар.
«Ифторингиз учун ҳеч нарса йўқ-ку!» дебди ходима.
«Нонни унга бер!» дебдилар Оиша розияллоҳу анҳо.
Ходима айтади:
«Шундоқ қилдим ҳам. Кечқурун эса бир одам бизга бир қўйнинг қўлини ҳадя қилди. Оиша розияллоҳу анҳо мени чақириб:
«Ол! Бундан егин! Бу сенинг нонингдан яхшироқ», дедилар».

“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан
Audio
Никоҳга мажбурлаш йўқ | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобининг шарҳи

👉 @diyonatli
Бу Хиндистонлик миллиардер Хожи Сартаж. У кўплаб мискинларга салмоқли закот бериб оёққа туришларига сабаб бўлган. Бундан ташқари болалар уйларини хам доимий эхсонлар билан таъминлайди. Бу ишларни Хожи Хиндистондаги ёрдамчисига юклаган. Ўзи эса Расулуллоҳ(с.а.в)га муҳаббати сабаб 26 йилдан бери Мадинада Масжид-ул-Набавияда фаррошлик қилади, таҳоратхоналарни тозалайди.

👉 @diyonatli
«Агар, Аллоҳ таоло сен хоҳлаб турган эшикни беркитиб қўйган бўлса, маҳзун бўлма! Кунлар ўтади. Вақти келиб, албатта, Аллоҳ таоло кўтаришга тоқатинг етмайдиган балодан сенга нажот берганини англайсан!
Шундай экан, Аллоҳнинг тадбир ва ҳикмати хусусида хотиржам бўл! Билгинки, яхшилик Аллоҳ таолонинг ихтиёридадир!».

Шайх Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЮЗИНГИЗНИ ЯХШИЛАБ ТАНИБ ОЛМОҚЧИМАН

Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:

- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?

- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.

1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбаҳо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёҳатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.

Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.

Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим ҳам яйраб кетдим.

Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.

Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:

- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?

Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:

- Отажон, жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.

Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбарларга иймон келтириш | Абдул Ҳамид домла

Устозимиз Абдул Ҳамид домла жамоатга пайғамбарларга иймон келтириш ҳақида маъруза қилдилар. Ушбу маъруза имом Аъзамнинг "Фиқҳул акбар" китоби асосида олиб борилди.

Ушбу маърузани Аллоҳ барчамизга манфаатли этсин!

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ислом: моҳият ва талқин” туркум кўрсатувининг навбатдаги сонини ўтказиб юборманг

Ислом – бутун инсониятга юборилган, кишиларни тинчлик, поклик, меҳр-мурувватга, ватанпарварлик ва илм олишга чақирувчи, бир сўз билан айтганда, инсонларни икки дунё саодатига етказувчи дин. Аммо кейинчалик унинг асл моҳиятини нотўғри талқин қилувчи тоифалар пайдо бўлди.

Бугун бундай адашган гуруҳлар тобора кўпайиб бормоқда. Шу боис халқимиз орасида соф Ислом маърифатини таратиш, бузғунчи тоифаларнинг нотўғри қарашларидан огоҳ этиш долзарб вазифа ҳисобланади. Айни мақсадда марказий ва маҳаллий телеканалларда «Ислом: моҳият ва талқин» номли кўрсатув ташкил этилди.

Қуйида ушбу кўрсатувнинг навбатдаги сони эфир вақтлари билан танишишингиз мумкин:
http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/29948

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиҳод фитна эмас | Абдул Ҳамид домла

Пискентдаги "Ўсмат ота" жомеъ масжидида 29 ноябр, 2021 йил "Жиҳод фитна эмас!" мавзусида маъруза қилдилар.
Бугунги кунда бу мавзу долзарб мавзулардан бўлиб, барчамиз учун манфаатли бўлади деган умиддамиз.

👉 @diyonatli