Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from PISKENT (☆ ADMIN ☆)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Илм аҳли билан суҳбат» кўрсатувининг 19-сони

"PISKENT". 👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Мусулмон ҳаром нарса сотмайди ва ҳаром емайди

Абдулҳамид домла Маликов
Пискент тумани бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Эй Қалб!
Сен ўтирадиган бўлсанг, сени тушинадиганлар ва сенинг ҳақиқатингни танийдиганлар билан ўтир!

Эй Қалб!
Сен ўтирадиган бўлсанг, гуллаган дарахт остида (Аллоҳнинг аҳли бўлган илм ва маърифат эгалари билан) ўтир!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий.

👉@diyonatli
«Жоҳил инсондан ҳам ҳақирроғи озгина илми уни билмаган кўп нарсасидан маст қилиб (яъни, алдаб) қўйган кишидир. Унисидан ҳам, бунисидан ҳам ҳақирроғи бошқаларнинг илми билан мақтанадиган жоҳил ва бошқаларнинг ҳаракати билан фахрланадиган дангасадир!».

Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

👉@diyonatli
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардан бирингиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?", деганларида саҳобалар: "Қандай қилиб (бир кечада) Қуръонниг учдан бирини ўқиш мумкин?", дейишди. Шунда у зот: "Қул ҳуваллоҳу аҳад" (савобда) Қуръоннинг учдан бирига тенгдир", дедилар.

Имом Муслим ривояти (811-ҳадис)

👉@diyonatli
Мунофиқ гуноҳ қилса, гуноҳидан бўйин товлайди. Мўмин гуноҳ қилса, гуноҳини тан олади ва тавба қилади.

﴿وَمَن يَكْسِبْ خَطِيئَةً أَوْ إِثْمًا ثُمَّ يَرْمِ بِهِ بَرِيئًا فَقَدِ احْتَمَلَ بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا﴾

«Кимки бирон хато ёки гуноҳни қилиб қўйиб, сўнг уни бир пок одамга ағдарса, муҳаққақки, у бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз зиммасига олибди», (Нисо: 112).

Шайх Абдулазиз Тарифий

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръоннинг ҳар бир ҳарфига ажр бор | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Audio
Куёв танлаш шартлари| Абдул Ҳамид домла

Куёв танлашда нималарга эътбор қилиш керак?

Агар яхши куёвга қизни бермаслик оқибати қандай бўлади?

Камбағалга қиз бериш мумкинми?

👉@diyonatli
ЁЗМАГАН ҚАЛАМ...

1500 га яқин китоб ёзган Ҳиндистонлик буюк олим Ашраф Али Таҳонавий «Баёнул Қуръон» деб номланган тафсирни ёзаётган пайтлари аёллари у кишига иш буюрибди: «қафасдаги қушга донини бериб, сўнг мадрасага кетинг». (Шундай буюк зотларга ҳам аёллари иш буюраркан).
Ҳазрат «Баёнул-Қуръон»нинг хаёлида аёлларининг гапини эсдан чиқариб, мадрасага кетаверибдилар.
Шу зотнинг шогирдларидан Шафеъ Усмоний айтади:
«Агар бир одамнинг 1500 та китоб ёзишига кимки шубҳа қиладиган бўлса, унга икки гуноҳкор кўзим билан кўрганимни айтиб берай: «Мен Таҳонавийнинг қаламини қўли тегмаган ҳолда китобнинг устида айланиб ёзаётганини кўрганман».
Ўша куни тафсирни давом эрттирмоқчи бўлган олимнинг қалами қимирламабди. Харчанд уриниб, уни юргизишга ҳаракат қилмасин, қалам турган жойида қотиб тураверибди. Шунда Яратганга «Ё, Аллоҳим, мен ҳар доим ёзишга ўтирганимда қалам ўзи ёзишни бошларди, мендан нима гуноҳ содир бўлдики, бугун қаламим ёзмаяпти» деб нола қилибдилар. Шунда қуш эсга тушиб, қаламни ташлаганча, уйга югуриб кетибдилар.
Уйга бориб, қушга дон бериб келганларидан сўнггина қалам қимирлаган экан. Қалам ёзишни бошлаган жой эса «Нисо» сурасидаги «Аёлларингиз билан яхши муомалада бўлинглар!» деган оят экан.


Ёрқинжон Фозил домла роҳимаҳуллоҳ

👉@diyonatli
Audio
Таҳоратнинг суннатлари | Абдул Ҳамид

Фарз нима?
Суннат нима?
Таҳоратда нечта суннат бор?


👉@diyonatli
Табук ғазотида шундай воқеа юз берди: қўшин ичида уч-тўрт киши бир туяни сўймоқчи бўлишаётган эди. Буни Ҳазрати Умар кўриб, нега ундай қилаётганларини сўради:
— Очликдан, — деб жавоб қилишди.
— Бир оз кутиб туринглар.
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди ва миниладиган ҳайвонларнинг сўйилавериши Мадинага қайтаётганда анча қийинчилик туғдиришини айтди, сўнг:
— Айтинг, ҳамма бор егулигини ўртага қўйсин, Расулуллоҳ кейин баракали бўлиши учун дуо қилинг, — деди. Ҳазрати Умарнинг бу таклифи қабул қилинди.
Бутун қўшиндаги егулик жуда оз эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар, сўнг икки ракъат намоз ўқиб, дуо қилдилар. Дуодан кейин егуликларни халталарга солишни буюрдилар. Ҳақиқатан ҳам, ўртадаги дастурхондан олинаётган хурмоларга барака кирди, тўлдирилмаган қоп қолмади. Бу ҳол мўминларнинг кўнглига ўзгача ҳузур бағишлади.

"Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб (розияллоҳу анҳу)" китобидан.

👉@diyonatli
Audio
Сажда қилиш ҳақида | Абдул Ҳамид домла

Қандай сажда тўғри сажда ҳисобланади?

👉@diyonatli
Forwarded from PISKENT (☆ ADMIN ☆)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ислом уммати бирлашишининг энг муҳим омили

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

Muslim.uz #Муфтий_минбари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

"PISKENT"    👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
Муҳаммад ибн Восеъ ҳазратлари бир куни йўлда кибрланиб, мусулмонга ярашмайдиган шаклда юриб кетаётган ўғлини учратиб қоладилар. Ёнларига чақириб унга:
- Биласанми сен кимсан? Онангни 200 дирҳам эвазига никоҳимга олганман. Отанг одамлар орасидаги энг ҳақири, энг осий гуноҳкори бўлса. Сен бундай юришинг нимаси? Отангнинг, онанинг аҳволи бу. Сен кимсан? Мусулмонларга ўзингни бундай кўрсатяпсан?! - деб танбеҳ бериб қўядилар.

© Фаридуддин Аттор, «Тазкиратул Авлиё»

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг калом сифати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ДУОДА ЮЗГА ҚЎЛНИ СУРТИШ

Савол:
Дуо қилгандан сўнг қўлни юзга суркамоқ суннатми ёки бидъат?
Жавоб:
Бу жуда муҳим саволлардан биридир. Бугунги кунда ҳатто баъзи бир ўзига илмни нисбат берадиганлар ҳам қўлини дуодан сўнг юзига суркайдиганларни масхаралаб устидан кулиб юрибди. Аслида бу иш суннат. Чунки бу иш мутахассислар наздида турли туруқ (йўллар) йиғиндиси ила собит бўлган ишдир. Салафи солиҳларимиз бунга амал қилиб келишган. Ҳеч бўлмаганда амал қилмаса ҳам бунга нисбатан одоб билан туриш керак.
Далиллар:
1. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадилар: " Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилсалар қўлларини юзларига суртмасдан туширмас эдилар".
Имом Тирмизий ривоят қилган. Ҳадис рақами 3386.

2. Ибн Аббос розиёллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У зот айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Аллоҳ таолодан кафтларингизни қорни билан сўранглар, орқаси билан сўраманглар. (Дуодан) фориғ бўлсангиз уни юзингизга сурканглар".
Имом Абу Довуд ривоят қилганлар. Ҳадис рақами 1485.
Муҳаддис аллома ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ икки ҳадисни ҳам ҳасан ҳадис деган.
Аллома Бассом роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу ҳадис туруқининг (йўлининг) кўплиги билан қувватли ҳадис бўлади. Буни Исҳоқ, Нававий, Муновий, ибн Ҳажар, Санъоний ва Шавконийлар қувватли ҳадис дейишган".
"Тавзиҳул аҳком" 7 жуз 612 бет.

3. Абдурраззоқ айтади:
"Маъмарни қўлларини кўкраги баробар кўтариб дуо қилаётганини кўрдим. Сўнг қўлини қайтариб юзига суртди".
"Дуода қўлни кўтариш боби"да шундай дейди(3234):
"Маръмардан ривоят қилинди, у Зуҳрийдан ривоят қилди:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дуода қўлларини кўксилари баробар кўтарар эдилар. Сўнг қўлларини юзларига суртар эдилар. Маъмар ҳам шундай қилди. Мен ҳам шундай қиламан".

"Мусаннафу Абдурраззоқ".

4. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Ваҳбдан ривоят қиладилар. У айтади:
"Ибн Умар ва ибн Зубайрларнинг дуо қилаётганини кўрдим. Улар кафтларини юзларига айлантиришди".

"Адабул муфрад" 609 саҳифа.

5. Муътамир ибн Сулаймон деди:
"Абу Каъбнинг қўлини кўтариб дуо қилаётганини кўрдим. У фориғ бўлгач қўлларини юзига суртди. Мен ундан: "Кимнинг шундай қилганини кўргансан?", деб сўрасам у: "Ҳасаннинг", деди.

Имом Суютийнинг "Фаззул виъо" китобидан. 59 бет.
Имом Санъоний айтади:
"Бу ҳадисда дуодан сўнг қўлни юзга суртишнинг машруълигига далил бор".

"Субулус салом" 4 жуз 614 бет.

6. Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг ўғиллари Абдуллоҳ айтади:
"Мен отамдан "қўлни юзга суртиладими?", деб сўрадим. Отам: "Зарари йўқ деб умид қиламан", дедилар.

"Имом Аҳмаднинг ўғиллари Абдуллоҳга айтган масалалари" китобидан. 332 саҳифа.

7. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ дуодан сўнг қўлни юзга суртишни мустаҳаб деганлар.

8. Мурдовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қўлни юзга суртиш ҳақида қилинган ривоят бу мазҳабдир. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шундай қилганлар.
"Мажмаъул баҳрайн"нинг соҳиби ҳам буни авло(афзалроқ) деган.
"Инсоф" китобидан. 173 бет.

9. Ибнул Муфлиҳ роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қўлини дуодан сўнг юзига суртади. Имом Аҳмад шундай қилганлар".
"Ал-фуруъ" китобидан. 2 жуз 364 бет.

10. "Ҳанбалий мазҳабида рукуъдан кейин мустаҳаб тарзда қунут ўқийди. Қунутдан кейин қўлини юзига суртади. Намознинг ташқарисида ҳам шундай қилади".
Юқоридаги гапни шайх Муръий Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ айтган.

11. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қунутда дуодан сўнг қўлни юзга суртиш ҳақида икки хил қавл бор. Машҳури бу ишнинг мустаҳаблигидир. Буни Жувайний, ибн Саббоғ ва Ғаззолийлар айтишган".
"Ал-мажмуъ". 499 бет.

12. Нафровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Дуодан кейин Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари каби қўлни юзга суртиш мустаҳабдир.
"Ал-фавокиҳ" 2 жуз 235 бет.

13. Кўп машойихларимиз дуодан сўнг юзни масҳ қилишнинг саҳиҳлигини айтишган. Бу тўғрисида хабар воқе бўлган.
"Ҳиндийя" китобидан. 5 жуз 318 бет.

14. Шайх Ҳаммод Ансорий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Дуодан кейин қўлни юзга суртиш ҳақида ҳасан даражасига етган учта ҳадис бор" .
"Ал-мажмуъ фий таржиматил аллома ал-Ансорий" китобидан.

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ
👍1
Ҳасадгўй ёки ҳасадгўй эмаслигимизни қаердан биламиз?

Агар олдимизда бир биродаримизнинг муваффақияти ҳақида гапирилганида ёки бир биродаримиз мақталганида, мадҳ қилинганида, қалбимизга назар солиб кўрайлик. Ичимиздан нима ўтяпти? Агар, қалбимиз ҳузурсизланса, сиқила бошласа, қийналаётганса, билингки, шу ҳасаднинг ўзгинасидир. Яъни бундай одам ҳасадгўй одамдир.

Абдуллоҳ РАҲИМ

👉 @diyonatli
Намозга_киришда_қўллар_қаергача_кўтарилади
<unknown>
Такбири таҳримада қулоқ қоқиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
АХЛОҚ ИЛА ДАЪВАТ

Шайх Абдурраҳмон Сумайтнинг машинаси шаҳардан узоқроқ жойда бузилиб қолади.
Унинг олдидан Италиялик пастор бир нечта ҳамроҳлари билан ўтиб қолади.
Шайх улардан ёрдам сўрайди. Улар шайхга масхараомуз қилиб: "Муҳаммадга айт, ёрдам берсин!", деб ўтиб кетишади.
Шайх машинасини тузатиб йўлда давом этади.
Тасадифни қарангки, йўлда у пасторнинг машинаси бузилиб қолади. Шайх ёнидаги ёш ҳамроҳлари билан биргаликда унинг машинасини тузатишга ёрдамлашиб юборади
Пастор хижолатдан тернинг остида қолади. Шайх Сумайт унга: "Бу яхшиликни биз ўзимизча қилмаяпмиз, уни бизга Набиййимиз ўргатган", дейди.
Кейинчалик шайх Сумайтга ўша машинадаги барча насронийларнинг мусулмон бўлганлиги хабари етиб келади. Шайх: "Биз уларга ислом ҳақида ҳеч нарса демаган эдик", дея хотирлайди, Аллоҳ уни раҳмат қилсин!
Аллоҳга бўлган даъватда биз нақадар бу каби ишларга эҳтиёжлимиз!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доим Аллоҳни зикр қилинг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Audio
Таҳоратнинг одоблари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli

"Кифоя" китоби шарҳи