МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ДАВОМ ЭТАДИ
Бугун пешинда бир гуруҳ уламолар Тошкент вилоятидаги масжидларга ташриф буюришиб, жомеларда намозхонлар билан биргаликда пешин намозини адо этгач, ибратга тўла мавъизалар қилишди.
Зангиота туманидаги “Зангиота” масжидига пешин намозига келган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов юртимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳамда шукр ҳақида маъруза қилиб бердилар.
👉@diyonatli

Тадаббур вақти
Каҳф сурасида фитналарнинг бир нечта тури зикр қилинган:
1 - Дин борасидаги фитна — Каҳф (ғор) аҳлининг қиссасида;
2 - Мол борасидаги фитна — Икки боғ эгасининг қиссасида;
3 - Илм борасидаги фитна — Мусо алайҳиссаломнинг ҳазрати Хизр алайҳиссалом билан бўлган қиссаларида;
4 - Подшоҳ борасидаги фитна — Зул-Қорнайннинг қиссасида.
Бу фитналарнинг барчаси Дажжолнинг шахсиятида мужассам бўлади. Ким Каҳф сурасини ҳар жума куни қироат қилса, Аллоҳ таоло уни Дажжол фитнасидан сақлайди.
Жума Каҳф сурасини қироат қилиш ва Расулуллоҳга салавот ва салом айтиш ила барокатли бўлсин!
Ҳабиб Алий Жифрий

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон бошқа мусулмонларнинг ишига бефарқ бўлишга ҳаққи йўқ
Бир куни ҳаётда жуда кўп қийинчиликларга учраган инсон, тушида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўради ва уларга юзланиб «Ё Аллоҳнинг расули мени бошимга келаётган синовлар қачон тугайди?» деб зорланади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом йиғлайди ва шундай дейди: «Бу сенинг имтиҳонинг эмас, сени қийналаётганингни кўриб ёрдам қўлини чўзмаган умматнинг имтиҳони»
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф » жомеъ масжиди имом-хатиби, «Ҳилол-нашр» нашриёти ва Islom.uz портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ

Смотрите "«Илм аҳли билан суҳбат» кўрсатувининг 19-сони (LIVE)" на YouTube
https://youtu.be/zi2Xxi0BoG0
https://youtu.be/zi2Xxi0BoG0
YouTube
«Илм аҳли билан суҳбат» кўрсатувининг 19-сони (LIVE)
"Qur'on TV"нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!Telegram – https://t.me/qurontvuz_officialFacebook – https://www.facebook.com/quronuztvInstag...
Тақво қилиш афзалми ёки яхши амал (амали солиҳ) қилишми?
ТАҚВО --- манъ қилинган ишлардан ва гуноҳлардан сақланишликдир.
СОЛИҲ АМАЛ қилишлик эса, амр доирасида ҳаракат қилиб савоб қозонишликдир.
Доимо ёмонликни даф қилишлик, манфаатни жалб қилишликдан афзаллиги маълумдир. Зеро, томдан ёмғир ўтиб турган бир вақтда, ҳимматни уйни безашлик учун сарф қилишлик, ақлсизликдир.
Хусусан, бузғунчилик, сафоҳат ва жозибали ҳаваслар авж олган бу замонда, ТАҚВО бўлмиш гуноҳларни тарк қилишлик, фасодларни даф қилишлик --- асосларнинг асоси бўлиб, энг долзарб амаллардан ҳисобланади.
Бузғунчилик ва манфий жараёнлар даҳшатли тус олган бир вақтда ТАҚВО, бу бузғунчиликка қарши энг катта асосдир.
Фарзларни қилиб, катта гуноҳлардан сақланишлик инсонни саломат қолишига кифоядир, иншааллоҳ.
Бундай гуноҳлар кўпайган вақтда, бир солиҳ амални ихлос билан бажара олишлик жуда мушкул ишдир. Ҳам, қийинчилик вақтида қилинган биттагина яхши амал ҳам, кўп ҳукмида бўлади.
Яна шу нарса ҳам борки, тақвонинг ичида ўзи бир солиҳ амал бордир. Чунки, бир ҳаромнинг тарки - ВОЖИБдир. Бир вожибни бажаришлик эса, кўп суннатларга тенгдир. Мингларча гуноҳлар ҳужум қилиб турган бир вақтда биргина ижтиноб, оз бир амал билан, юзлаб гуноҳларни тарк қилгани учун, юзлаб вожиб амал қилганлик ҳукмида бўлади.
ТАҚВО, мана шу аҳамиятли нуқта нияти билан қилинса, гуноҳлардан қочишлик қасди билан қилинса, манфий ибодатдан келган аҳамиятли СОЛИҲ АМАЛ ҳисобланади.

Forwarded from PISKENT (☆ ADMIN ☆)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
Мусулмон ҳаром нарса сотмайди ва ҳаром емайди
Абдулҳамид домла Маликов
Пискент тумани бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Эй Қалб!
Сен ўтирадиган бўлсанг, сени тушинадиганлар ва сенинг ҳақиқатингни танийдиганлар билан ўтир!
Эй Қалб!
Сен ўтирадиган бўлсанг, гуллаган дарахт остида (Аллоҳнинг аҳли бўлган илм ва маърифат эгалари билан) ўтир!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий.

«Жоҳил инсондан ҳам ҳақирроғи озгина илми уни билмаган кўп нарсасидан маст қилиб (яъни, алдаб) қўйган кишидир. Унисидан ҳам, бунисидан ҳам ҳақирроғи бошқаларнинг илми билан мақтанадиган жоҳил ва бошқаларнинг ҳаракати билан фахрланадиган дангасадир!».
Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
👉@diyonatli
Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
👉@diyonatli
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардан бирингиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?", деганларида саҳобалар: "Қандай қилиб (бир кечада) Қуръонниг учдан бирини ўқиш мумкин?", дейишди. Шунда у зот: "Қул ҳуваллоҳу аҳад" (савобда) Қуръоннинг учдан бирига тенгдир", дедилар.
Имом Муслим ривояти (811-ҳадис)

Мунофиқ гуноҳ қилса, гуноҳидан бўйин товлайди. Мўмин гуноҳ қилса, гуноҳини тан олади ва тавба қилади.
﴿وَمَن يَكْسِبْ خَطِيئَةً أَوْ إِثْمًا ثُمَّ يَرْمِ بِهِ بَرِيئًا فَقَدِ احْتَمَلَ بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا﴾
«Кимки бирон хато ёки гуноҳни қилиб қўйиб, сўнг уни бир пок одамга ағдарса, муҳаққақки, у бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз зиммасига олибди», (Нисо: 112).
Шайх Абдулазиз Тарифий

Audio
Куёв танлаш шартлари| Абдул Ҳамид домла
Куёв танлашда нималарга эътбор қилиш керак?
Агар яхши куёвга қизни бермаслик оқибати қандай бўлади?
Камбағалга қиз бериш мумкинми?

ЁЗМАГАН ҚАЛАМ...
1500 га яқин китоб ёзган Ҳиндистонлик буюк олим Ашраф Али Таҳонавий «Баёнул Қуръон» деб номланган тафсирни ёзаётган пайтлари аёллари у кишига иш буюрибди: «қафасдаги қушга донини бериб, сўнг мадрасага кетинг». (Шундай буюк зотларга ҳам аёллари иш буюраркан).
Ҳазрат «Баёнул-Қуръон»нинг хаёлида аёлларининг гапини эсдан чиқариб, мадрасага кетаверибдилар.
Шу зотнинг шогирдларидан Шафеъ Усмоний айтади:
«Агар бир одамнинг 1500 та китоб ёзишига кимки шубҳа қиладиган бўлса, унга икки гуноҳкор кўзим билан кўрганимни айтиб берай: «Мен Таҳонавийнинг қаламини қўли тегмаган ҳолда китобнинг устида айланиб ёзаётганини кўрганман».
Ўша куни тафсирни давом эрттирмоқчи бўлган олимнинг қалами қимирламабди. Харчанд уриниб, уни юргизишга ҳаракат қилмасин, қалам турган жойида қотиб тураверибди. Шунда Яратганга «Ё, Аллоҳим, мен ҳар доим ёзишга ўтирганимда қалам ўзи ёзишни бошларди, мендан нима гуноҳ содир бўлдики, бугун қаламим ёзмаяпти» деб нола қилибдилар. Шунда қуш эсга тушиб, қаламни ташлаганча, уйга югуриб кетибдилар.
Уйга бориб, қушга дон бериб келганларидан сўнггина қалам қимирлаган экан. Қалам ёзишни бошлаган жой эса «Нисо» сурасидаги «Аёлларингиз билан яхши муомалада бўлинглар!» деган оят экан.
Ёрқинжон Фозил домла роҳимаҳуллоҳ

Табук ғазотида шундай воқеа юз берди: қўшин ичида уч-тўрт киши бир туяни сўймоқчи бўлишаётган эди. Буни Ҳазрати Умар кўриб, нега ундай қилаётганларини сўради:
— Очликдан, — деб жавоб қилишди.
— Бир оз кутиб туринглар.
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди ва миниладиган ҳайвонларнинг сўйилавериши Мадинага қайтаётганда анча қийинчилик туғдиришини айтди, сўнг:
— Айтинг, ҳамма бор егулигини ўртага қўйсин, Расулуллоҳ кейин баракали бўлиши учун дуо қилинг, — деди. Ҳазрати Умарнинг бу таклифи қабул қилинди.
Бутун қўшиндаги егулик жуда оз эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар, сўнг икки ракъат намоз ўқиб, дуо қилдилар. Дуодан кейин егуликларни халталарга солишни буюрдилар. Ҳақиқатан ҳам, ўртадаги дастурхондан олинаётган хурмоларга барака кирди, тўлдирилмаган қоп қолмади. Бу ҳол мўминларнинг кўнглига ўзгача ҳузур бағишлади.
"Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб (розияллоҳу анҳу)" китобидан.