Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Муносиб аёлни жуфти ҳалол сифатида танлаш шартлари | Абдул Ҳамид домла

Энг яхши аёл қандай бўлади?

Аёл ўз эрига сурур бағишлаши шартми?

Кўчага чиққанда зийнатланди ган аёллар

Аёл ўз мулкидан эрига ёрдамлашмоғи ҳақида


👉@diyonatli
Байроқ қадимдан ҳар бир халқ ва давлатнинг энг муҳим рамзларидандир. Байроқ озодлик рамзи, давлат рамзидир. Байроқ борлиги давлатнинг борлигидан далолат.
Байроқда халқ ва миллатнинг мақсад ва қудратини акс этади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр жангида учта байроқ тайёрлатганлар. У байроқларни Мусъаб ибн Умайр, Али ибн Абу Толиб ва Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳумлар кўтарганлар. Байроқ одамларни жамлаш, улар манзил сари бошлаб бориш, руҳиятини кўтариш учун хизмат қилган. Қайси юртга қайси давлат байроғи қадалса, бу шу ҳудудга эгалик маъносини ҳам ифодалаган.
Бугун 18 ноябр Мустақил Ўзбекистон республикасининг байроғи қабул қилинган кун. Юқорида байроқнинг нақадар муҳимлиги ҳақида сўз юритдик. Аҳамияти улкан экан, унга эътибор қаратиш, байроқда акс этган маъноларни билиш ҳам керакли амаллардандир.
Аллоҳ таоло Давлатимиз байроғини ҳамиша сарбаланд қилсин. Миллат байроғини кўтарганларни икки дунё саодати билан шарафлантирсин!

Абдул Ҳамид домла МАЛИКОВ,
Пискент туман бош имом хатиби

👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
Қирғизистон уламоларининг
Тошкент вилоятига ташрифи бошланди

Аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда хабар берилганидек, айни кунларда Қирғизистон уламолари юртимизда бўлиб турибди.

Бугун, 18 ноябрь куни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Оҳангарон туманидаги “Ислом нури” жоме масжидида кутиб олди.

Бизни кузатиб боринг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қирғизистон уламоларининг юртимизга ташрифини муносиб тарзда ўтказиш учун Тошкент вилояти имомлари фаол иштирок этмоқдалар

👉@diyonatli
МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун пешинда бир гуруҳ уламолар Тошкент вилоятидаги масжидларга ташриф буюришиб, жомеларда намозхонлар билан биргаликда пешин намозини адо этгач, ибратга тўла мавъизалар қилишди.

Зангиота туманидаги “Зангиота” масжидига пешин намозига келган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов юртимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳамда шукр ҳақида маъруза қилиб бердилар.

👉@diyonatli
Тадаббур вақти

Каҳф сурасида фитналарнинг бир нечта тури зикр қилинган:

1 - Дин борасидаги фитна — Каҳф (ғор) аҳлининг қиссасида;
2 - Мол борасидаги фитна — Икки боғ эгасининг қиссасида;
3 - Илм борасидаги фитна — Мусо алайҳиссаломнинг ҳазрати Хизр алайҳиссалом билан бўлган қиссаларида;
4 - Подшоҳ борасидаги фитна — Зул-Қорнайннинг қиссасида.

Бу фитналарнинг барчаси Дажжолнинг шахсиятида мужассам бўлади. Ким Каҳф сурасини ҳар жума куни қироат қилса, Аллоҳ таоло уни Дажжол фитнасидан сақлайди.

Жума Каҳф сурасини қироат қилиш ва Расулуллоҳга салавот ва салом айтиш ила барокатли бўлсин!

Ҳабиб Алий Жифрий

👉@diyonatli
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Quran #Qiroat

Kahf surasi (to'liq)
Shayx
Alijon qori

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram|Facebook|Youtube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон бошқа мусулмонларнинг ишига бефарқ бўлишга ҳаққи йўқ

Бир куни ҳаётда жуда кўп қийинчиликларга учраган инсон, тушида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўради ва уларга юзланиб «Ё Аллоҳнинг расули мени бошимга келаётган синовлар қачон тугайди?» деб зорланади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом йиғлайди ва шундай дейди: «Бу сенинг имтиҳонинг эмас, сени қийналаётганингни кўриб ёрдам қўлини чўзмаган умматнинг имтиҳони»

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф » жомеъ масжиди имом-хатиби, «Ҳилол-нашр» нашриёти ва Islom.uz портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ

👉@diyonatli